Проблемы в развитии регионов Республики Узбекистан и пути их решения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
199-206
9
5
Поделиться
Муминова, Э. (2018). Проблемы в развитии регионов Республики Узбекистан и пути их решения. Экономика и инновационные технологии, (3), 199–206. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10053
Элнорахон Муминова, Ферганский политехнический институт

Доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируется уровень роста ВВП в Республике Узбекистан, уровень производства промышленной продукции, уровень производства сельскохозяйственной продукции, уровень производства товаров народного потребления, уровень услуг. Некоторые проблемы и их решения.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

1

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ

МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ

Муминова Элнорахон Абдукаримовна,

ФарПИ доценти

E-mail:

e

lnоra85@mail.ru

Аннотация:

Мақолада Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ЯИМ ўсиш

даражаси, саноат маҳсулотларини

ишлаб чиқариш даражаси, қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини етиштириш даражаси, истеъмол товарларини ишлаб чиқариш
даражаси, хизматлар соҳасини ривожланиш даражаси таҳлил қилинган. Айрим
муаммолар ва уларнинг ечимлари келтирилган.

Аннотация:

В статье анализируется уровень роста ВВП в Республике

Узбекистан,

уровень

производства

промышленной

продукции,

уровень

производства сельскохозяйственной продукции, уровень производства

товаров

народного потребления, уровень услуг. Некоторые проблемы и их решения.

Abstract:

The article analyzes the level of GDP growth in the Republic of Uzbekistan,

the level of production of the industrial products, the level of production of the agricultural
products, the level of production of the consumer goods, the level of the services. Some
problems and their solutions.

Калит сўзлар:

ЯИМ, саноат маҳсулотлари, ЯХМ ишлаб чиқариш, саноат,

истеъмол товарлари, қишлоқ хўжалиги, инвестиция, чакана товар айланмаси,
ҳизматлар соҳаси

,

ҳудудлар

иқтисодиёти, уй

-

жой қурилиш, иқтисодий ўсиш,

макроиқтисодий барқарорлик, таълим муассасалар, МТМ, корхоналар, аҳоли
жонбошига индекс ҳисоби, бандлик, транспорт инфраструктураси, дори

-

дармон

.

Кириш

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, институционал

ислоҳотлар натижасида иқтисодиётни давлат томонидан тартиблаш меҳанизми
шакллантирилиб, ривожланиш тенденсияларига ега бўлиб бормоқда. Ўзбекистонда
шакллантирилган иқтисодиётни давлат

томонидан тартиблаш меҳанизми ҳозирги

жаҳон молиявий иқтисодий инқирози шароитида унинг салбий таъсирини юмшатиш
имконини беради[3].

Мамлакат тараққиётининг ҳозирги янги босқичида ҳар бир ҳудуд иқтисодиётини

ва унинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш тақозо қилинмоқда.

Чунки ҳудудлар ўртасидаги тафовут анчагина катта. Айрим туманлар ҳамон дотация
шароитидан чиқа олган эмас. Натижада халқнинг турмуш даражаси ва даромадлари
ҳам шунга яраша бўлиб келмоқда. Шунинг учун аҳолининг ва ҳудудларнинг
даромадларини ошириш учун ҳар бирининг "табиий, минерал

-

хомашё, саноат,

қишлоқ хўжалиги, туристик ва меҳнат салоҳиятидан комплекс ва самарали
фойдаланишни таъминлаш"

масаласида устуворлик ташкил қилмоқда. Чунки жуда

кўп ҳуддуларимиздаги мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги аён.

Ҳудудларнинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишини таъминлаш учун "янги

саноат корхоналари ва сервис марказларини ташкил этиш, кичик саноат зоналарини
ташкил қилиш, йирик хўжалик бирлашмаларининг маблағларини, банкларнинг
кредитларини ва хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига кичик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

2

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

шаҳарлар ва шаҳарчаларни жадал ривожлантириш" масаласи ҳам устувор вазифалар
сифатида ҳаракатлар стратегиясида ўз аксини топган.

Шунингдек, ҳудудларни

комплекс ва мутаносиб тарзда ривожлантиришни

таъминлаш, минтақаларнинг мавжуд табиий

-

хомашё, ишлаб чиқариш ва меҳнат

салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш кучларини оптимал
жойлаштириш ҳамда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини изчил ошириб бориш,
шунингдек маҳаллий ижроия ҳокимият органлари фаолиятини ташкил этишни янада
такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича тизимли дастурий
чора

-

тадбирларни

амалга

ошириш

мақсадида

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг ПҚ

-2495-

сонли қарорида ўз аксини топган.

2017 йилнинг иқтисодий дастурига асосан, мамлакатимиз

ва ҳудудларнинг

макроиқтисодий барқарорлиги ва иқтисодий ўсиш суръати таъминланди.Умумий
ҳолда Ўзбекистонда ЯИМ ўсиш даражаси 105,3% ни ташкил этган бўлса,
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон вилояти ва Тошкент шаҳрининг ЯХМ ушбу
даражадан юқори бўлганлиги қайд этилмоқда.

Эришилган натижалар асосан саноатни мукаммал ривожлантириш чораларини

таъминлаш, тайёр маҳсулотни маҳаллийлаштириш, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик учун қулай шарт

-

шароитлар яратиш, Қорақалпоғистон республикаси,

вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманларнинг ижтимоий

-

иқтисодий

ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари билан боғлиқ.

2017-

2021 йилларга мўлжалланган мамлакатимизни ривожлантириш бўйича ҳа

-

ракатлар стратегиясида "саноат корхоналари ва бошқа ишлаб чиқариш объектларини
жойлаштиришга қулай шарт

-

шароитлар яратиш, хусусий тадбиркорликни кенг

ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида
ҳудудларнинг ишлаб чиқариш, муҳандис

-

коммуникация ва ижтимоий инфратузилма

тармоқларини янада ривожлантириш ва модернизация

қилиш масаласи ҳам устувор

вазифалар қаторидан ўрин олган.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида унинг тармоқ ва соҳаларини

ривожлантириш, макроиқтисодий барқарорликка эришиш масалаларининг айрим
назарий, услубий ва амалий

жиҳатлари хорижлик иқтисодчи олимлар А.Маршалл[7],

А. Смит[9], В.Кушлина[6], Т.Грицюк[5], Ф.Шахмаловнинг[10] илмий ишларида ўз
ифодасини топган.

Ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш, макроиқтисодий барқарорликка

эришиш иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш масалалари ўзбекистонлик
иқтисодчи олимлари

-

Ҳ.П.Абулкасимов[1], О. Хамраев[3], А. Бекмуродов[4], М.

Болтабоев[4], Б. Гойибназаров[4], М. Амонбоев[4], M.Тошхужаевлар[4] ва
бошқаларнинг илмий асарларида тадқиқ этилган.

Жумладан, Х.Абдулқосимов ва О.Хамраевлар олиб борган тадқиқотларда

Ўзбекистон республикаси ҳудудларни ижтимоий

-

иқтисодий даражаси ва иқтисодий

-

табиий салоҳиятидаги фарқлар уларни истиқболда

ҳудудий ва тармоқ

хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш

дастурларини ишлаб чиқиш жараёнларини такомиллаштириш зарурлигини таҳлил
қилганлар[3]. Жумладан, ҳудудни иқтисодий ривожлантиришни барқарорлаштириш
старатегиясини асослашнинг қуйидаги йўналишларини таклиф этганлар:

Ҳудуд ривожланишини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида

иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни таҳлил қилиш; бу босқичда ҳудудларнинг
эришган ижттмоий

-

иқтисодий ривожланиш даражаси таҳлил қилинади;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

3

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Ҳудудни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш стратегиясини асослаш;

стратегияга асосланиб ҳудуд

ривожланишини тартибга солиш методлари танланади;

Садыков А.М. олиб борган тадқиқотлар натижасида ҳудудларнинг молиявий

ресурслари ўсишини прогноз қилиш; бюджет даромад қисмини кенгайтириш ва
мустахкамлаш йўлларини излаш; бюджет даромад қисмини тўлдиришнинг янги
манбаларини аниқлаш, турли мулкчилик шаклларига асосланган тадбиркорликдан,
хорижий инвесторлардан ва нобюджет жамғармаларидан қўшимча маблағларни
жалб этиш зарурлиги таҳлил этилган. [10].

Тадқиқот методологияси

Илмий тадқиқот жараёни умум тадқиқот методларига асосланиб, мантиқий ва

тизимли таҳлил, эксперт баҳолаш, аткета сўровларини ўтказиш, гурухлаш, қиёслаш
методларидан фойдаланилган. Бу методлардан тадқиқот жараёнининг барча
этапларида фойдаланиб керакли хулослар чиқаришга асос бўлган.

Таҳлил ва натижалар

Барча удудларда ЯХМ аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш ҳажми ўсди. Ушбу

кўрсаткич бўйича индекс ҳисоб

-

китоблари ва ҳудудлар гуруҳланиши шуни

кўрсатмоқдаки, юқори даражага (индекс 1,000 дан юқори) эришган ҳудудлар гуруҳи
таркибига Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент вилояти кирган. Иккинчи гуруҳ
таркибига ўртача ўсиш даражасига эришган 11 та ҳудуди яъни қолган ҳудудлар
кирди. Айтиш жоизки, ҳисобот даврида республикада ўсиш даражаси паст (индекс
0,500 дан кам) бўлган ҳудудлар кузатилмаган. 2017 йилда 2016 йилга нисбатан ЯХМ
аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш индекси юқори бўлган ҳудудлар Қорақалпоғистон
Республикаси, Андижон ва Самарқанд вилоятлари бўлган (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Аҳоли жон бошига ЯХМ ишлаб чиқаришнинг ҳудудлар бўйича гуруҳланиши

Ҳудудларнинг гуруҳланиши

2016 йил

2017 йил

I

гуруҳ

(индекс 1,000 ва ундан юқори)

Тошкент шаҳри

2,088

Тошкент шаҳри

2,055

Навоий вилояти

1,801

Навоий вилояти

1,658

Тошкент вилояти

1,167

Тошкент вилояти

1,075

II

гуруҳ

(индекс 0,500 дан 1,000 гача)

Бохоро вилояти

0,954

Бухоро вилояти

0,860

Сирдарё вилояти

0,840

Сирдарё вилояти

0,814

Қашқадарё

вилояти

0,778

Қашқадарё

вилояти

0,724

Хоразм вилояти

0,643

Хоразм вилояти

0,646

Фарғона вилояти

0,629

Фарғона вилояти

0,630

Самарқанд вилояти

0,621

Самарқанд вилояти

0,607

Андижон вилояти

0,613

Андижон вилояти

0,598

Жиззах вилояти

0,608

Жиззах вилояти

0,589

Сурхандарё вилояти

0,601

Сурхондарё вилояти

0,571

Қорақалпоғистон

Республикаси

0,577

Қорақалпоғистон

Республикаси

0,556

Наманган вилояти

0,536

Наманган вилояти

0,513

III

гуруҳ

(индекс 0,500 дан паст)

Ҳудудлар иқтисодиёти структурасини шакллантиришда саноат улушини

оширишга қаратилган сифатли ўзгаришлар содир бўлди. Жумладан, саноатнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

4

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

улуши (қурилиш ҳисобисиз) Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Навоий,
Самарқанд, Тошкент, ва Хоразм вилоятларида ошди. Шу билан бирга республиканинг
8 та ҳудудларида аввалгидек ЯХМ таркибида қишлоқ хўжалигининг улуши
юқорилигича қолмоқда (Сурхондарё, Сирдарё, Жиззах, Андижон, Самарқанд, Бухоро,
Наманган ва Хоразм вилоятлари).

Ҳудудларда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ривожланган бўлиб,

мамлакат бўйича бу кўрсаткич 107 % ни ташкил этган бўлса, Қорақалпоғистон
Республикасида 109,4 %, Андижон

- 125%,

Хоразм

-

115,5 %, Наманган

-114,8%

вилоятларида ва Тошкент шаҳрида

-

109,2 % ни ташкил этган. Ушбу ҳолат саноат

тармоқларини модернизациялаш ва аниқ инвестицион лойихаларни амалга ошириш
ҳисобига бўлган. Андижон ва Хоразм вилоятларида махсулот ўсиш ҳажми асосан
автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини ошиши ҳисобига бўлган.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш индекси Андижон ва

Хоразм

вилоятлари

ва

Қорақалпоғистон

Республикасида

ошган.

Саноат

маҳсулотларини ишлаб чиқариш аҳоли жон бошига ўсиш даражаси бўйича 1

-

ўринни

Навоий вилояти эгалламоқда. Бу кўрсаткич республика кўрсаткичига нисбатан 3,1
баробар юқори. Ушбу кўрсаткич Наманган ва Сурхандарё вилоятлари ўртасидаги
фарқ 15,6 баробар бўлиб, ҳудудлар ўртасидаги саноат ишлаб чиқариш
дифференциациясини юқори даражада эканлигини кўрсатмоқда. Бу эса
ҳудудларнинг комплекс ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.

Истеъмол товарларини ишлаб чиқариш бўйича республика даражасидан (102,7

%) юқори бўлган кўрсаткич Андижон, Хоразм, Наманган вилоятлари ва
Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди. Ушбу ҳудудлардаги истеъмол
товарларини ишлаб чиқариш кўрсаткичининг юқори ўсиш суръатлари машинасозлик
корхоналари, енгил ва озиқ

-

овқат соҳасидаги инвестицион лойиҳаларни амалга

ошириш натижасида вужудга келган. Андижон, Наманган, Хоразм вилоятлари ва
Тошкент шаҳрида истеъмол товарларини ишлаб чиқариш аҳоли жон бошига индекс
ҳисоби ошди. Бу кўрсаткич 10 та ҳудудларда респеблика кўрсаткичидан паст бўлган.
Энг юқори индекс Тошкент (3,035) шаҳрига тўғри келиб, асосан саноат
корхоналарининг модернизацияси ҳисобига бўлган. Ҳудудий истеъмол бозорларини
ривожланишидаги силжишлар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш товарларни
мукаммал ривожланишини таъминлаш бўйича мақсадли дастурларни амалга
ошириш, шунингдек, маҳаллий хомашё асосида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаш

-

тириш дастурлари билан боғлиқ. Бироқ, истеъмол товарларини ишлаб чиқариш
бўйича ҳудудлар ўртасида юқори дифференция сақланиб келмоқда. Сурхондарё
вилоятида истеъмол товарларини ишлаб чиқариш аҳоли жон бошига индекси Навоий

вилоятидан 5,8 марта кам.

2017 йил об

-

ҳаводаги ўзгаришларга қарамасдан қишлоқ хўжалиги учун ижобий

бўлди. Фермер хўжаликларини оптималлаштириш ва ушбу соҳани ривожлантиришни
таъминлаш бўйича қабул қилинган чоралар ҳудудларда ижобий натижани берди.
Умумий

ҳолда республикада қишлоқ хўжалигини ривожланиш суръати 102,0% ни

ташкил этди. Ушбу кўрсаткичдан юқори даражага эришган Сурхондарё, Навоий,
Фарғона, Сирдарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида кузатилди. Бу
кўрсаткич ғалла ва дон махсулотлари, сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб
чиқаришни ошириш ҳисобига эришилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

5

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Республикамизнинг 5 та ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб

чиқариш аҳоли жон бошига индекс кўрсаткичи кўтарилган. Бошқа ҳудудларда эса бу
кўрсаткич ўтган йилга нисбатан пасайганлиги кузатилган. Таъкидлаш жоизки, 7 та
ҳудудларда бу кўрсаткич республиканинг ўртача кўрсаткичи даражасидан юқори
бўлган. Энг юқори кўрсаткич Навоий вилоятида, энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистон
Республикаси ҳудудига тўғри келган. Ўртадаги

фарқ 3,8 мартани ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда 2017 йилда иқтисодиётга жорий қилинган инвестиция 60719,2

млрд.сўмни ёки 2016 йилга нисбатан 7,1 % га кўп бўлган. Ҳудудларда 161 та йирик
ишлаб чиқариш объектлари ишга туширилган. Экспертларнинг ҳисобига кўра

бу ҳолат

2018 йилда 1,5 трл.сўмлик қўшимча маҳсулот ишлаб чиқаришга йўл қўяди.

Тошкент иссиқлик электростанциясида буғ

-

газ қурилмаси ишга туширилди.

Бунинг ҳисобига қўшимча 2,5 миллиард киловатт электроэнергияси ишлаб
чиқарилади. Олмалиқ тоғ

-

металлургия комбинати томонидан 2 та конни ўзлаштириш

бўйича иш бошланган. Сардобин, Фарғона

-

Марказий ва Тўпалонг сув омборларини

қуриш тез суръатларда амалга оширилмоқда. Фарғона

-

Марғилон темир йўл линияси

электрлаштирилмоқда. Кандим газни

қайта

ишлаш комплекси қуриб битказилди,

2018 йилда қўшимча бир неча миллиард кубометр табиий газ, ўн минглаб тонна
конденсат, юз тоннадан ошиқ олтингургут қазиб олинади. “Муборак” газни қайта
ишлаш заводида олтингургутдан табиий газни ажратиб олиш блоки қурилиши
ниҳоясига етказилмоқда. Мамлакатда 12 та эркин иқтисодий ҳудуд

ва 45 та саноат

ҳудудлари фаолияти йўлга қўйилди, бу эса ҳудудларнинг комлекс ривожланишини
тезлашишига хизмат қилади.

2017 йилда майдони 800 минг квадрат метрдан кўп бўлган кўп қаватли уйлар

қуриб битказилди ва ўз эгаларига топширилди. Тошкент шаҳрининг ўзида ўтган
йилгига нисбатан 3 баробар кўп бўлган 420 минг квадрат метр яшаш жойлари
қурилган. Оролбўйида экологик ҳолатни яхшилаш бўйича аниқ чора

-

тадбирлар қабул

қилинди. Молия Вазирлиги қошида Оролбўйи ҳудудини ривожлантиришга
қаратилган 200 миллиард сўмлик фонд ташкил этилди. Ушбу маблағлар
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразим вилояти аҳолисини ичимлик суви билан
таъминлаш ҳолатини яхшилашга йўналтирилган, 3 минг километрлик ички йўллар
ҳолати капитал таъмирланди ва реконструкция қилинди.

2017 йилда асосий эътибор янги таълим муассасаларини қуриш ва

амалдагиларини таъмирлашга қаратилди. 12 та умумтаълим мактаблари қуриб
битказилди, 32 таси реконструкциядан чиқарилди, 152 таси капитал таъмирдан
ўтказилди.

Бундан

ташқари

107

та

мактабгача

таълим

муассасалари

реконструкциядан, 195 таси капитал таъмирдан чиқарилди.

Шу билан бирга 2017 йилда ҳудудлар ўртасида инвестицияларни жойлаштириш

бир текис амалга оширилмади. Инвестицияларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри,
Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва Фарғона вилояти ҳудудларига тўғри келади.

Валютани либераллаштириш сиёсати ички истеъмол талабига ва истеъмол

товарлари ва хизматлар ҳажмига таъсир кўрсатди. 2017 йилда чакана товар
айланмасининг ўсиш суръати деярли барча ҳудудларда юқори бўлмади.
Республикада ўртача ўсиш суръати 2,4% бўлганда Қорақалпоғистон Республикаси

-

2,7%, Фарғона

-

3,6%, Тошкент шаҳри

-

3,4%, ва Наманган

вилоятларида

-

3,1% ни

ташкил этди. Чакана товар айланмаси аҳоли жон бошига ҳисобланганда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

6

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Қорақалпоғистон

Республикаси, Наманган, Тошкент, Фарғона ва Сирдарё

вилоятларида кўтарилди. Ҳудудлар ўртасидаги энг юқори ва энг паст кўрсаткич
ўртасидаги фарқ 5 баробарни ташкил этмоқда.

Оҳирги йилларда республикада иқтисодиёт йўналишида хизматлар соҳасини

мукаммал ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда. 2016

-

2020 й.й мўлжалланган

хизматлар соҳасини ривожлантириш чоралари ижобий натижаларни берди.
Республиканинг барча ҳудудларида хизматлар соҳасининг ўсиш даражаси кузатилган.
Бунга ҳудудларда банк

-

молия хизматлари, алоқа ва ахборот ва транспорт

хизматларини мукаммал ривожлантиришга сабаб бўлган.

Хизматлар соҳасини аҳоли жон бошига индекси фақат Тошкент шаҳрида

республика кўрсаткичи даражасидан юқори эканлиги, 13 та ҳудудларда эса пастроқ
эканлигини кўрсатмоқда. Энг юқори индекс Тошкент шаҳрига, энг паст индекс
Сурхондарё вилоятига тўғри келмоқда.

Саноат, хизматлар соҳаси, уй

-

жой қурилиш, трангспорт инфраструктураси,

инвестицион фаолликни ошириш ва ривожлантиришга йўналтирилган мукаммал
чора

-

тадбирларга қарамасдан ҳудудларни ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантиришда

ҳудудлар ўртасидаги дифференция пасаймаган. ЯХМ ишлаб чиқариш, саноат,
истеъмол товарлари, қишлоқ хўжалиги, инвестиция, чакана товар айланмаси ва
хизматлар соҳаси бўйича ҳудудлар ўртасидаги фарқ юқори эканлиги кўзатилмоқда

.

Хулоса ва таклифлар

Айрим ҳудудларда олиб борилган ижтимоий тадқиқот натижаларига (2017 йил

август) кўра мамлакат ҳудудларида потенциал ижтимоий риск даражаси сақланиб
қолмоқда. Хулоса қилиб айтиш мумкинки таҳлиллардан олинган натижаларга кўра
ҳудудларда қуйидаги соҳалар бўйича бир қанча муаммолар мавжуд:

Қорақалпоғистон

Республикасида –

аҳолини бандлик даражаси (сўров олиб

борилганларнинг ярмидан кўпроғи), экологик шароит, ичимлик суви, дори–
дармонлар билан таъминланганлик, транспорт инфраструктураси ҳолати.

Андижон вилоятида

-

мактабгача таълим муассасалари билан таъминланганлик,

бандлик даражаси, табиий газ ва дори

-

дармонлар билан таъминланганлик даражаси

ҳолати.

Бухоро вилоятида

-

дори

-

дармонлар билан таъминланганлик даражаси ва МТМ

билан таъминланганлик дараджаси, транспорт инфраструктураси ҳолати.

Жиззах вилоятида

-

бандлик даражаси, МТМ ва дори

-

дармонлар билан

таъминланганлик даражаси, транспорт инфраструктураси ҳолати.

Қашқадарё

вилоятида

-

бандлик, МТМ ва дори

-

дармонлар билан

таъминланганлик даражаси, иссиқлик, экология ҳолати.

Самарқанд вилоятида

-

МТМ, иссиқлик билан таъминланганлик, транспорт, газ

билан таъминланганлик ҳолати.

Сурхандарё вилоятида

-

ичимлик суви, бандлик, МТМ, иссиқлик билан

таъминланганлик ҳолати.

Сирдарё вилоятида

-

МТМ, транспорт инфратузилмаси ҳолати.

Тошкент вилоятида

-

бандлик, МТМ билан таъминланганлик ҳолати.

Фарғона вилоятида

-

иссиқлик билан таъминланганлик ва МТМ, бандлик,

транспорт инфрастузилмаси, дори

-

дармонлар билан таъминланганлик даражаси.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

7

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Хоразм вилоятида

-

транспорт инфрастузилмаси ҳолати, МТМ, дори

-

дармонлар

билан таъминланганлик даражаси, бандлик.

Тошкент шаҳри

-

дори

-

дармонлар билан таъминланганлик даражаси.

Аҳолини давлатнинг ижтимоий

-

зарурий хизматидан қониқмаслик даражаси

бўйича биринчи ўринда Қорақалпоғистон

Республикаси, иккинчи ўринда Андижон ва

учинчи ўринда Қашқадарё вилоятларидир.

Ҳудудларда вужудга келган муаммоларни ечишда дифференциал ёндашув

талаб этилади. Бу борада ҳаракатлар

стратегиясида "ҳудудлар иқтисодиётини

модернизация ва диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ривожланиш
даражаси нисбатан паст бўлган туман ва шаҳарларни, энг аввало, саноат ва экспорт
салоҳиятини ошириш йўли билан жадал ривожлантириш ҳисобига минтақалар
ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш даражасидаги фарқларни камайтириш" масаласи

устувор қилиб белгиланган. Бу устувор масалани амалга ошириш вилоят, шаҳар
ҳамда туман раҳбарларининг зиммасига ўта масъулиятли вазифани юклайди.

2018 йилдаги стратегия ва ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли

дастурларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманларда
мавжуд табиий

-

иқтисодий потенциалдан ҳудудларни иқтисодий модернизациялаш

кўзда тутилган.

Ҳудудларда саноат корхоналари ва бошқа ишлаб чиқариш объектларини

жойлаштиришга қулай шарт

-

шароитлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қартиш

лозим. Лекин бу масалани ҳал қилиш унчалик осон иш эмас. Бунинг учун:

Ҳудудларнинг ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастурини тузишда

маълум тамойилларга асосланиш лозим:

а) ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожланишини давлат томонидан қўллаб

қуваватлаш чора –тадбирларининг мақсадлилиги;

б) ҳудудни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича ресурсларни

тўплаш ва йўналтириш;

с) белгиланган ҳаракатни назорат қилиш ва тартиблаш имкониятларининг

очиқлиги;

д) ҳудуд

ривожланишини қўллаб –қувватлашнинг индивидуаллиги.

Саноат корхоналари учун тегишли инфратузилма етарли даражада

ривожлантириш зурур;

Қишлоқ жойларда коммунал хизматларни тубдан яхшилаш, саноат

корхоналари учун кадрлар тайёрлаш, уларни хомашё ва материаллар билан
таъминлаш;

Ҳудудий инвестиция дастурлари ишлаб чиқишни таъминлаш ва амалга

оширилиши, янги ишлаб чиқариш объектлари қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш;

Уй

-

жой —

коммунал хизматлари кўрсатиш даражаси ва сифатини тубдан

ошириш лозим.

Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий жиҳатдан

ўзгартириш, замонавий агротехнологияларни ва сувдан тежамли фойдаланиш
усулларини жорий этиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш зарур.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

8

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Буларнинг барчасининг асосий натижаси негизида аҳолининг фаровонлигини,

яшаш даражаси ва сифатини ошириш масаласи ётади. Бу эса, ўз навбатида бугунги
кунда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий мақсадидир.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Абулкасимов Ҳ.П. Макроиқрисодий тартибга солиш ва Ўзбекистоннинг

барқарор ривожланиши. –

Т.: Академия, 2011.

2.

Абулқосимов Ҳ.П. Иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор ва давлат

механизмлари. –

Т.: Академия, 2012.

3.

Абулкасимов Ҳ.П., Хамраев О. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга

солиш.–

Т.: “Иқтисод

-

молия”, 2014.

4.

Бекмуродов А., Болтабоев М., Гойибназаров Б., Амонбоев М., Тошхужаев М.

Ўзбекистон иқтисодиётни либераллаштириш йилларида. 1

-

кисм. Макроиктисодий

сиёсат ва иқтисодий ислоҳотлар. Т.: ТДИУ, 2005.

5.

Грицюк Т. “Государственное регулирование экономике” 2005г.

6.

Кушлина В. И. Государственное регулирование рыночной экономики.

Авторский коллектив под. рук. проф.. М. Экономика, 2000 г.

7.

Маршалл А. Принципы экономической науки.

-

//М.: Прогресс. –

1993.

Т. 1.

С. 416.

8.

Маликов Т.С., Жалилов П.Т. Бюджет

-

солик, сиёсати.

-

Т.: Академнашр, 2011

.

9.

Смит А. Исследование о

природе и причинах богатств народов.

-

М.:

Соцэкгиз, 1962. –

684 с.

10.

Содыков А.М. Основы регионального развития: теория, методология,,

практика –Т.: Iqtisod

-moliya; 2005.

11.

Шахмалов Ф. Государство и экономика: основы взаимодействия.

-

Москва:

Экономика, 200

0.

12.

Шодмонов Ш.Ш., Гафуров У.В. Иктисодиёт назарияси (дарслик).

-

Т., Фан ва

технология

, 2010.

Библиографические ссылки

Абулкасимов Х-П. Макроицрисодий тартибга солиш ва Узбекистоннинг барцарор ривожланиши. -Т.: Академия, 2011.

Абулкрсимов Х-П- И^тисодиётни тартибга солишнинг бозор ва давлат механизмлари. -Т.: Академия, 2012.

Абулкасимов X-П., Хамраев О. Ицтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш.- Т.: "Ик,тисод-молия", 2014.

Бекмуродов А., Болтабоев М., Гойибназаров Б., Амонбоев М., Тошхужаев М. Узбекистан ик,тисодиётни либераллаштириш йилларида. 1-кисм. Макроиктисодий сиёсат ва ицтисодий исло^отлар. Т.: ТДИУ, 2005.

Грицюк Т. "Государственное регулирование экономике" 2005г.

Кушлина В. И. Государственное регулирование рыночной экономики. Авторский коллектив под. рук. проф.. М. Экономика, 2000 г.

Маршалл А. Принципы экономической науки. - //М.: Прогресс. - 1993. -Т. 1. -С. 416.

Маликов Т.С., Жалилов П.Т. Бюджет - солик, сиёсати.-Т.: Академнашр, 2011.

Смит А. Исследование о природе и причинах богатств народов. - М.: Соцэкгиз, 1962. - 684 с.

Содыков А.М. Основы регионального развития: теория, методология,, практика -Т.: Iqtisod-moliya; 2005.

Шахмалов Ф. Государство и экономика: основы взаимодействия. - Москва: Экономика, 2000.

Шодмонов Ш.Ш., Гафуров У.В. Иктисодиёт назарияси (дарслик). - Т., Фан ва технология, 2010.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов