Особенности инвестиционной деятельности коммерческих банков по улучшению инвестиционной среды в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
255-261
19
4
Поделиться
Ахмедов A. (2015). Особенности инвестиционной деятельности коммерческих банков по улучшению инвестиционной среды в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (3), 255–261. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8372
A Ахмедов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрены вопросы финансового оздоровления низкорентабельных и убыточных предприятий в отдельных отраслях национальной экономики с привлечением инвестиции коммерческих банков и повышения их эффективности.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.С. Ахмедов,

ассистент, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОНДА ИНВИСТИЦИЯ МУҲИТИНИ ЯХШИЛАШДА

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТИНИ ЎЗИГА

ҲОС ХУСУСИЯТЛАРИ

В данной статье рассмотрены вопросы финансового оздоровления

низкорентабельных и убыточных предприятий в отдельных отраслях
национальной экономики с привлечением инвестиции коммерческих банков и
повышения их эффективности.

The article discusses the ways of proper use of the zero degree rates of value

added tax in conditions of economic liberalization, determination of the optimal level
of tax burden, which are the responsibility of the enterprises in the tax system.

Калитли сўзлар:

иқтисодий ночор корхоналар, банкрот, тижорат

банклари, балансга бериш, инвестициялар, молиявий соғломлаштириш,
имтиёзлар, мажбуриятлар.

Дунёда 2008 йилдан бошланиб, ҳозирги кунда тобора чуқурлашиб

бораётган жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози нафақат дунёнинг тараққий
топган мамлакатлари, балки ривожланаётган айниқса, бозор муносабатлари
қарор топаётган мамлакатларга ҳам ўз салбий таъсирини ўтказмасдан қолмади.
Айни вақтда, жаҳон молия – банк тизимида жиддий нуқсонлар мавжудлигини
ва уни тубдан ислоҳ қилишни зурурлигини кўрсатиб берди. Ўзбекистон бугун
халқаро жамиятнинг ва жаҳон молиявий-иқтисодий бозорининг ажралмас
қисми

ҳисобланар

экан,

жахондаги

молиявий-иқтисодий

инқирози

мамлакатимизга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Дунёнинг хар бир
мамлакатида юзага чиққан жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг
оқибатларини

бартараф

этишда

турли

чора-тадбирлардан

кенг

фойдаланмоқдалар. Мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикасида ҳам чуқур
ўйланган дастур асосида кенг чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда

ҳукуматимиз

томонидан

2009-2012

йилларга

мўлжалланиб қабул қилинган инқирозга қарши чоралар дастури инқироз
таъсирини юмшатиш ва бартараф этишда катта аҳамиятга эга бўлди. Дастурда
қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш белгиланган эди.

-

корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта

жиҳозлашни янада жадаллаштириш, замонавий, мослашувчан илғор
технологияларни кенг жорий этиш;

-

жорий конъюктура кескин ёмонлашиб бораётган ҳозирги шароитда

эскпортга маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг ташқи бозордаги
рақобатбардош бўлишини қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни
амалга ошириш ва экспортни рағбатлантириш бўйича қўшимча омиллар
яратиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

-

жахон бозорида талаб пасайиб бораётган бир шароитда, ички бозорда

талабни раҳбатлантириш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-
қувватлаш, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш.

2008 йилда юзага чиққан ва ҳозирда ҳам давом этаётган жахон молияви-

иқтисодий инқирозининг республикамизга таъсирини юмшатишда паст
рентабеллик ва иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш ва бу жараёнга
тижорат банкларини жалб қилишга қаратилган ишлар корхоналарнинг
молиявий барқарорлигини оширишда муҳим роль ўйнайди. 2008 йилдан
бошлаб

мамлакатимизда

иқтисодий

ночор

корхоналарни

молиявий

соғломлаштириш ва ишлаб чиқаришни қайта тиклаш, шунингдек, уларни
стратегик инвесторларга реализация қилишда уларни тижорат банклари
балансига ўтказишдек ноанъанавий ёндашув жорий этилди. Шуни таъкидлаш
лозимки, бундай ёндашув амалиётда ўзини тўла оқлади. “Бизнинг иқтисодий
ночор корхоналарни банклар балансига ўтказиб, уларни соғломлаштириш
борасида қўллаган ноанъанавий ёндашувимиз ўзини оқлади ва
самарадорлигини кўрсатди, деб бугун тўла асос билан айтишимиз мумкин”(1).

Хозирги даврда давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини

ва унинг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсирини эътиборга олган ҳолда, банк-
молия тизимининг барқарорлигини таъминлаш муҳим устувор вазифа қилиб
белгиланган. Ушбу йўналишда тижорат банкларининг капиталлашуви ва
инвестициявий фаоллигини янада ошириш, иқтисодиётдаги таркибий
ўзгаришларнинг устувор йўналишларини қайта тиклаш ва кенгайтириш, ишлаб
чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган
кредитлаш ҳажмини ошириш алоҳида ўрин тутади. Шуни таъкидлаш лозимки,
ҳар бир мамлакатда инвестицияларсиз модернизация ҳам, янгиланиш ҳам
амалга ошмайди. Бу ўринда мамлакатимизда нафақат корхоналар томонидан
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш, балки бундан
тижорат банклари қанчалар манфаатдор экани ва улар бу лойиҳаларда ўз
кредит ресурслари билан нечоғлик фаол иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга.
Бунинг учун тижорат банклари етарли капиталга эга, молиявий барқарор
бўлиши, улар йирик инвестиция институтларига айланиши даркор. Тижорат
банклари олдига қўйилган бундай масъулиятли вазифани муваффақиятли
бажариш учун аниқ ва пухта ўйланган чора-тадбирларни амалга ошириш
лозим.

Иқтисодиётда

бозор

муносабатлари

қарор

топаётган

ҳамда

мулкчиликнинг турли шаклларига мансуб корхоналар, жумладан, хусусий
мулкдорлар синфи пайдо бўлаётган шароитда инвестицияларни кредитлаш
муаммолари тижорат банки учун катта аҳамият касб этади. Шу билан бирга
Ўзбекистон иқтисодиётини ҳудудий ва тармоқ таркибини иқтисодий сиёсат
манфаатлари йўлида тартибга солиш мақсадида инвестицион жараёнларни
молиялашнинг бозор механизмларини йўлга қўйиш иқтисодий тараққиётнинг
долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ана шу кенг миқёсли
вазифаларни ҳал этиш тижорат банклари ўзларининг инвестицион
портфелларини оқилона ташкил этиш ва уларни самарали бошқариш орқали
ўз маблағларини янада кўпайтириш ҳисобига инвестиция лойиҳаларини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

молиялашнинг ноанъанавий манбаларини излаб топиш билан боғлиқ бўлган
илмий изланишларни олиб боришни талаб этади. Инвестиция деганда, моддий
ва молиявий маблағларни келажакда даромад олиш учун маълум бир
объектларга сарфлаш тушунилади. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки,
тижорат банкларининг инвестицион фаолияти деганда уларнинг кўп қиррали
фаолияти тушунилади, яъни бу фаолият моддий бойликлар яратиш мақсадида
турли объектларга сарфланадиган молиявий ресурслардир. Биз қуйидаги
расмда тижорат банкларининг инвестицион фаолиятининг йўналишларини
кўрсатамиз.

1 расм

Тижорат банкларининг инвестицион фаолияти турлари








Манба: Муаллиф томонидан тайёрланган.

Юқоридаги расм шундан далолат берадики, тижорат банкларининг

инвестицион фаолияти ўз моҳиятига асосан турли йўналишларга ажратилади.
Тижорат банкларини қимматли қоғозларга қилган инвестициялари уларнинг
инвестицион портфелини шакллантиришга хизмат қилади. Ўзбекистон
Республикасида тижорат банклари ҳозирда қуйидаги қимматли қоғозларга
инвестицияларни амалга оширмоқдалар: давлат ўрта муддатли ғазна
мажбуриятлари;

корхоналарнинг

акциялари;

хўжалик

юритувчи

субъектларнинг корпоратив облигациялари. Шуни таъкидлаш лозимки,
тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларга қилинадиган инвестициялар
жуда нозик жараён ҳисобланади. Энг аввало қўйилма объектлари ва
иқтисодиётдаги иштироки хусусиятига кўра тўғридан-тўғри инвестициялар ва
молиявий инвестицияларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Тўғридан-тўғри
инвестициялар

ўз навбатида реал ва номоддий инвестициялар бўлиши мумкин.

Халқаро валюта фонди хусусий компанияларни ташкил этишга қўйилмаларни,
шунингдек, хорижий компанияларга камида 25 %ни ташкил этувчи капитал
қўйилмаларни тўғридан-тўғри инвестициялар жумласига киритади. АҚШ, Буюк
Британия, Германия сингари ривожланган мамлакатлар статистикасида
тўғридан-тўғри инвестицияларга фирманинг акциядорлик сармоясида 10 % ва
ундан ортиқ фоизга етадиган ва мазкур корхонани капиталлаштириш имконини
берадиган инвестициялар киритилган.

Ҳар бир гуруҳнинг иқтисодий мазмуни жиҳатидан улар таркибида

қуйидаги кичик гуруҳлар ажратиб кўрсатилиши мумкин:

-

молиявий инвестициялар - улушли қимматли қоғозларни (бевосита ва

билвосита), қарзли қимматли қоғозларни (депозит сертификатлар, давлат ва

Тижорат банкларининг инвестицион фаолияти

Қимматли

қоғозларга

инвестициялар

Корхоналарга

тўғридан-тўғри

инвестициялар

Иқтисодиётнинг

реал секторига
инвестициялар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

муниципал қимматли қоғозлари, векселлар ва юридик шахслар томонидан
чиқариладиган мажбуриятларнинг бошқа турлари), ҳосила фонд воситаларини
ўз ичига олади;

-

тўғридан-тўғри инвестициялар - қайта ишлаб чиқарувчи капитал

қўйилмалар

билан

чет

корхоналарни

яратишда

фойдаланиладиган

инвестицияларнинг муштараклиги ва номоддий инвестицияларни (лицензиялар,
“ноу-хау”, хорижий менежмент тажрибаси, янги технологиялар ва ҳ.к.ни) ўзида
акс эттиради.

Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ночор корхоналарни молиявий

соғломлаштириш, қайта тиклаш, техник ва технологик жиҳатдан модернизация
қилиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб
чиқаришни ташкил этиш ва кейинчалик ушбу корхоналарни стратегик
инвесторларга сотиш борасида ҳам банклар томонидан салмоқли ишлар амалга
оширилди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18
ноябрдаги

“Иқтисодиёт

реал

сектори

корхоналарининг

молиявий

барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4053-сонли
фармонида кўзда тутилган иқтисодий ночор корхоналарни молиявий
соғломлаштириш, модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш
жараёнига тижорат банклари маблағларини кенгроқ жалб қилишни йўлга
қўйиш тадбирлари муҳим ҳисобланади.

Фармонда Республика комиссияси қарори асосида банкрот корхоналарни

тижорат банкларига сотиш ёки тўғридан-тўғри уларнинг балансига беришнинг
3та механизми кўзда тутилган. Чунончи, банкрот корхонани:

1)

кредиторлик қарзи таркибининг 70 % ва ундан ортиқ қисмини банк

кредитлари ташкил этса, у ҳолда тижорат банклари балансига бериш;

2)

аукцион савдолари орқали энг юқори нархни таклиф қилган ва

тегишли мажбуриятни ўз зиммасига олган тижорат банларига сотиш;

3)

танлов савдолари орқали тижорат банкларига “ноль” қийматда

инвестицион мажбурият шарти билан сотиш.

Юқорида қайд этилган фармонни амалга оширишни тезлаштириш

мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги
“Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тўғрисидаги
тартибни тасдиқлаш тўғрисида”ги 4010-сонли фармойиши билан иқтисодий
ночор корхоналарнинг молиявий қобилиятини тиклаш бўйича бир қатор
имтиёзлар берилган. Ушбу фармойишга кўра, жумладан, банкрот корхоналар
негизида янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар:

-

қўшимча қиймат солиғидан;

-

уч йил давомида фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, мулк ва ер

солиқларини тўлашдан;

-

бошқарув компанияларга берилганда фойда солиғи ва ягона солиқ

тўловидан икки йил давомида озод қилиндилар.

Бу муҳим ҳужжатлар банкрот корхоналарда ишлаб чиқариш фаолиятини

қайта тиклаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик
янгилаш учун банклар томонидан қўшимча инвестиция киритиш, ана шундай
корхоналарни молиявий соғломлаштириш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

чиқаришни йўлга қўйиш ва замонавий бошқарув усулларини татбиқ этиш,
шунингдек, иш ўринларини қайта тиклаш ва янги иш ўринларини яратишни
кўзда тутади. Жумладан:

-

банкрот корхона негизида устав жамғармаси 100 %гача бўлган янги

корхона ташкил этиш;

-

банкрот корхона тугатилиши муносабати билан унга аввал берилган,

қопланмаган кредитни, шу жумладан, ҳукумат кафолати билан берилган кредит
суммасини банк кенгашининг қарори билан ҳисобдан чиқариш;

-

банкрот корхона учун малакали бошқарув компаниясини тузиш ва

жалб қилиш;

-

банкрот корхонани тугатиш баҳосида сотиб олиб, унинг фаолиятини

тиклаб, бозор баҳосида сотиш ва ҳ.к.

Тижорат банклари балансига олинган иқтисодий ночор корхоналарни

тиклаш, улар базасида янги ташкил этилган корхоналарни салоҳиятли
инвесторларга сотиш ишлари самарали амалга ошириб келинмоқда. Ушбу
мақсадда барча етакчи тижорат банклари қошида қатор инвестицион ва
инжиниринг компаниялари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тижорат банкларининг

инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли
кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” 2009 йил 28 июнда имзоланган ПҚ-1166-сонли
Қарорига биноан тижорат банкларига қуйидаги имтиёзлар берилди:

- 2015 йилнинг 1 январигача тижорат банклари кредит портфели

таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб,
табақалаштирилган ставкалар бўйича фойда солиғини тўлаш;

- тижорат банкларига корхона ва ташкилотлар - йирик инвестиция

лойиҳалари ташаббускорларига лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва
уларни инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қабул қилишда
экспертизадан ўтказиш бўйича харажатларни умуман лойиҳани молиялаш учун
бериладиган кредитнинг умумий суммасига киритган ҳолда, молиялашга
кредитлар беришни амалиётга татбиқ қилиш жорий этилди.

Банкрот корхоналарни тиклаш жараёнини рағбатлантириш мақсадида

киритилган янги солиқ имтиёзлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2010 йил 6 апрелдаги «Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада
ошириш ва унинг инвестицион фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги ПҚ-1317-сонли Қарорида ҳам ўз аксини топди. Унга асосан,
тижорат банклари томонидан, шу жумладан, бошқа инвесторлар иштирокида
банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарга, янги
инвесторларга сотилгунга қадар, улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб
уч йилдан кўп бўлмаган муддатга қуйидаги ҳуқуқлар берилган:

- мавжуд имтиёзлар буйича мол-мулк солиғи суммасини корхона

харажатларига киритмаслик;

- асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация

ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу имтиёзларни амалда қўллаш учун қўшимча меъёрий хуқуқий

ҳужжатлар қабул қилинди. Амалга оширилган ишлар натижасида 2012 йилнинг
1 январь ҳолатига кўра тижорат банклари балансига қабул қилинган жами 164
та иқтисодий ночор корхоналардан 156 тасининг фаолияти қайта тикланиб, 110
таси 851,6 миллиард сўмга янги мулкдорларга сотилди. “2009-2013 йилларда
самарасиз ишлаётган 172 та корхона тижорат банклари балансига ўтказилди.
Уларнинг 112 тасида ишлаб чиқариш фаолияти тикланди ва янги мулкдорларга
сотилди. Банклар балансида қолган корхоналарнинг 43 тасида эса ишлаб
чиқариш фаолияти тикланди, яна 17 та корхонада бу борада иш олиб
борилмоқда. Ана шу корхоналарда модернизация ва ишлаб чиқариш
фаолиятини тиклаш жараёнларини амалга ошириш учун 316 миллиард сўм
ҳажмидаги инвестиция киритилди ва бунинг натижасида 9 мингдан зиёд янги
иш ўрни яратилди(2). Тижорат банклари томонидан мазкур корxоналарни
теxник қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш ишларига 275 миллиард сўм
миқдорида инвестиция киритилди, натижада 22 мингдан ортиқ янги иш ўрини
яратилди. Ишлаб чиқариш фаолияти тикланган корхоналар томонидан 1
триллион сўмдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, 320 миллион АҚШ
долларидан кўп маҳсулотлар экспорт қилинди. Бугунги кунда тижорат
банкларининг тасаруфида қолган 54 та корхонадан 46 тасида ишлаб чиқариш
фаолияти тўлиқ тикланган бўлса, 8 та корхонада ишлаб чиқаришни йўлга
қўйиш, технологик линияларни тиклаш, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб
борилмоқда. Хозирги вақтгача республикамизда тижорат банклари балансига
жами 172 та иқтисодий ночор корхона қабул қилинди. Уларга ишлаб
чиқаришни тиклаш ва модернизация қилиш мақсадида тижорат банклари
томонидан 470 млрд. сўмдан ортиқ инвестициялар киритилди. Бунинг эвазига
улар АҚШ, Япония, Германия, Италия, Швейцария ва Хитойда ишлаб
чиқарилган замонавий юқори технологиялар билан таъминланиб, ускуналар
билан жиҳозланмоқда.

2015 йилда ҳам тижорат банклари балансидаги фаолияти тикланган

корхоналарнинг янги мулкдорларга сотиш ишлари олиб борилмоқда ҳамда
мазкур корхоналар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйиш бўйича технологик
линияларни тиклаш, қурилиш-таъмирлаш, янги ускуналар ўрнатиш ва
модернизациялаш билан боғлиқ ишлар амалга оширилмоқда. Тижорат банклари
балансига олинган молиявий нобарқарор ва иқтисодий ночор корхоналар
фаолиятини тиклаш ва стратегик инвесторларга сотиш ишларини давом
эттириш мақсадга мувофиқдир. “Биринчи навбатда, аввало, зарар кўриб
ишлаётган, паст рентабелли ва иқтисодий ночор, маҳсулотларига талаб йўқлиги
сабабли тўла қувват билан фаолият кўрсатмаётган давлат корхоналарини
профессионал хорижий инвесторларга уларни қайта тиклаш ва ушбу
корхоналар негизида янги, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил
этиш мажбурияти билан “ноль” қийматида сотиш зарур”(3). Шу жумладан,
тижорат банки балансидаги корхоналарда инвестицияларни ўзлаштириш,
ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш, янги иш ўринларини яратиш ва
маҳсулотлар (иш, хизмат) ишлаб чиқариш бўйича прогноз кўрсаткичлар
бажарилишини таъминлаш; тижорат банклари балансидаги корхоналарни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

тиклаш ва сотиш жараёнига салоҳиятли, шу жумладан, хорижий инвесторларни
жалб қилишда тижорат банкларининг бошқарувчи компаниялари фаолиятини
янада кучайтириш; янги инвесторларга сотилган корхоналар бўйича олди-сотди
шартномаларида белгиланган тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида келиб тушишини
таъминлашни амалга ошириш лозим.

Фикримизча, бундай ёндашув келгусида ҳам тижорат банклари балансига

ўтказилган банкрот корхоналарни қайта тиклаш ишларида энг муҳим йўналиш
бўлиб қолади. Бунинг натижасида эса фаолияти тикланган корхоналарни янги
мулкдорларга сотиш ва улар томонидан мазкур корхоналарни тўлиқ қувват
билан ишлаши мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга ўз
ҳиссаларини қўшадилар. Тижорат банкларининг мазкур йўналишдаги
инвестиция фаолияти Ўзбекистонда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини
яхшилашда ижобий натижаларни беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга

кўтарадиган йил бўлади. //Халқ сўзи. 20.01.2012 й.

2.

Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. //Халқ сўзи. 18.01.2014.

3.

Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий

ўзгаришларни

амалга

ошириш,

модернизация

ва

диверсификация

жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. //Халқ сўзи.
17.01.2015.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2012 иил Ватанимиз тараккиётини янги боскичга кутарадиган йил булади. //Халк сузи. 20.01.2012 й.

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратсгиясини изчил давом эттириш Йили булади. //Халк сузи. 18.01.2014.

Каримов И.А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб гаркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кснг йул очиб бсриш - устувор вазифамиздир. //Халк сузи. 17.01.2015.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов