Вопросы составления аудиторского заключения и заключения по результатам аудиторских проверок

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
120-128
28
11
Поделиться
Кузиев, И. (2015). Вопросы составления аудиторского заключения и заключения по результатам аудиторских проверок. Экономика и инновационные технологии, (4), 120–128. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8407
И Кузиев, Ташкентский Финансовый Институт

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье отражены вопросы составления аудиторского отчета и заключения по результатам проведенной аудиторской проверки финансовой отчетности хозяйствующих субъектов республики, а также вопросы совершенствования аудиторских отчетов и заключений на основе международных стандартов аудита.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

И.Н. Қўзиев,

и.ф.н., доц., ТМИ

АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВЛАРИ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА

АУДИТОРЛИК ҲИСОБОТЛАРИ ВА ХУЛОСАЛАРИНИ ТУЗИШ

МАСАЛАЛАРИ


В данной статье отражены вопросы составления аудиторского отчета

и заключения по результатам проведенной аудиторской проверки финансовой
отчетности хозяйствующих субъектов республики, а также вопросы
совершенствования аудиторских отчетов и заключений на основе
международных стандартов аудита.

In this article reflected questions of the audit reports on the results of an audit

of financial statements of business entities of the Republic, as well as the issues of
improving the audit reports and conclusions on the basis of international standards
on audit.

Калитли сўзлар:

аудиторлик ҳисоботи, аудиторлик хулосаси, молиявий

ҳисобот, аудиторлик далиллари, муҳимлик, аудитнинг халқаро стандартлари.

Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизациялаш борасида амалга

ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўз натижаларини намоён
этмоқда. Жумладан, қиска вақтда иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни
амалга ошириш, аҳоли даромадларининг ўсишини таъминлаш, самарали ташқи
савдо ҳамда инвестиция жараёнларини кучайтириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ
қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини барқарор
ривожлантириш, банк молия тизими фаолиятини мустаҳкамлашда муҳим
ютуқлар қўлга киритилди.

Шу билан бирга келгуси даврларда иқтисодиётни модернизациялаш ва

диверсификациялаш жараёнларига янада кенгроқ эътибор берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019
йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва
таркибий

ўзгартиришни

таъминлашнинг

дастурий

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги ПФ-4707 сонли фармони қабул қилиниб, унда иқтисодиёт
тармоқларини 2015-2019 йилларда модернизация ва диверсификациялаш чора-
тадбирлари белгилаб берилди. Ушбу фармонда мамлакатимизда 2015-2019
йилларда саноат ишлаб чиқаришини диверсификация ва модернизация қилиш
ҳамда таркибий ўзгаришларнинг устувор йўналишлари белгиланган [1].

Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда ЯИМнинг

барқарор ўқишини таъминлаб, юқори технологияли машинасозлик, нефт-газ,
нефт-кимё, кимё, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларининг саноат
маҳсулотларидаги улуши ошишига хизмат қилади.

Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида

Ўзбекистон

Республикасидаги

хўжалик

субъектларининг

молиявий

ҳисоботларини ташқи аудит томонидан аудиторлик текшируви ўтказилиши


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

масаласи долзарб ҳисобланади. Чунки хўжалик юритувчи субъектлар хориж
билан алоқа қилиши ва хорижий инвесторларни жалб этиши учун чоп этилувчи
молиявий ҳисоботлари мустақил аудиторлик фирмаси томонидан аудит
қилинган ва аудиторлик ҳулосаси билан молиявий ҳисоботларни тақдим
қилиши, одатда хорижий инвесторлар томонидан талаб қилинади. Шу сабабли
мамлакатимизда ташқи аудит томонидан молиявий ҳисоботларни аудиторлик
текшируви натижаларини расмийлаштириш ва уни тегишли молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартларга мос ҳолда тузилганлигини тасдиқлаши
учун аудитнинг халқаро стандартларидан фойдаланиши зарурати пайдо
бўлади.

Ушбу масалада Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг

2010 йил 26 ноябрдаги “2011 — 2015 йилларда республика молия-банк
тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро
рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида” ги[2]
ПҚ-1438-сон қарори қабул қилинган бўлиб, унда банк-молия тизимини янада
ислоҳ қилиш билан бирга бухгалтерия ҳисоби ва аудитга тегишли қуйидаги
масалалар белгиланган:

1.Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни янада

такомиллаштириш ва уни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига тўлиқ
мос келтириш.

2. Халқаро аудит стандартлари асосида аудиторлик фаолиятининг миллий

стандартларини такомиллаштириш.

3. Ўзбекистондаги йирик корхоналар фаолияти бўйича аудитнинг халқаро

стандартлари асосида мустақил аудит ўтказиш амалиётини жорий этиш.

Ушбу вазифаларни бажаришда асосий масалалардан бири аудитнинг

халқаро стандартларини қўллаш масаласи ҳисобланади. Чунки аудиторлик
хизмати субъектларнинг иқтисодий мустақил ҳамда молиявий барқарор
фаолият юритишларида уларни оқилона бошқариш, ҳисоб-китоб юритилишини
бозор иқтисодиёти талабларига мослаштириш, улардаги аудитни тўғри ташкил
қилиш, мавжуд моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан самарали
фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатишни ташкил этиш, натижада юқори фойда
олиш имкониятини ҳисобга олиш ва уни назорат қилишда энг долзарб
вазифалардан ҳисобланади.

Аудиторлик текширувлари натижалари ўз ифодасини аудиторлик ҳисоботи

ва якуний натижаси аудиторлик хулосасида топади. Шу нуқтаи назардан,
аввало, аудиторлик ҳисоботи ва хулосаси тушунчаларига аниқлик киритиш ва
уларни бир-биридан ажратиб олиш зарурати пайдо бўлади.

Лекин ушбу масалада аудитнинг №700 “Молиявий ҳисоботлар тўғрисида

фикр ҳосил қилиш ва ҳисобот (хулоса) бериш” номли халқаро стандартига
кўра: “Аудиторлик ҳисоботи( хулосаси)да аудитни ўтказиш жараёнида
белгиланган тартибда қуйидагиларни кўрсатиш лозим:

а) аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот кўрсаткичларини очиб бериш

ва суммалар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун бажариладиган
амалларини ўз ичига олиши керак;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

б) танланган аудиторлик амаллари аудитор фикрига бевосита таъсир

қилиб, товламачилик ёки хатолар натижасидаги молиявий ҳисоботдаги муҳим
четга чиқишлар бўйича рискларни баҳолаш тартибини белгилайди. Бундай
рискларни баҳолашда аудиторлик амалларини ишлаб чиқиш мақсадида
тегишли шароитлар яратилиши, лекин ушбу амаллар субъект ички назорат
тизимини самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида эмас, субъект
тақдим этадиган молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва унинг ишончлилиги билан
боғлиқ ички назоратни ўрганиш тартибига баҳо бериш учун фойдаланилади.
Агар аудитор молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш билан биргаликда ички
назорат тизимига баҳо берадиган бўлса, алоҳида ушбу масалани ўрганиш
тартибини ҳам киритиб қўйиши керак;

в) аудит жараёнида фойдаланилаётган ҳисоб сиёсатига баҳо беради, ҳисоб-

китобларни амалга ошириш жараёнини баҳолаш тартибини асослайди,
молиявий ҳисоботнинг умумий тақдимотига баҳо беради[3] деб кўрсатилган ва
унда аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси биргаликда бир нарса деб
тушунилган. Энди аниқлик киритиш учун ушбу масала бўйича тегишли
луғатлардаги талқинини кўришимиз мумкин. Шу жумладан, бухгалтерия
ҳисобига оид луғатда жуда қисқа таъриф берилган: “Аудиторлик ҳисоботи -
аудиторлик текшируви натижаси бўйича расмий аудиторлик ҳисоботи
ҳисобланади.”[4]

Ушбу фикрларни умумлаштириб таъкидлаш мумкинки, аудиторлик

ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси турлича мазмунга эга ва улар бир-биридан
фарқ қилади. Фикримизча,

аудиторлик ҳисоботи

аудиторлик текшируви

жараёнида тўпланган аудиторлик далиллари, бухгалтерия ҳисобини
юритишдаги четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги қоидабузарликлар
тўғрисидаги муфассал маълумотлардан, шунингдек, аудиторлик текшируви
ўтказиш натижасида олинган бошқа ахборотдан иборат ҳисобот ҳисобланиб,
ушбу ҳисобот текширув ўтказилган хўжалик юритувчи субъект бўйича алоҳида
тузилиб, унда аудитор имзоси бўлиши керак. Аудиторлик ҳисоботидан
ташқари, алоҳида

раҳбариятга хат

ёзилиб, унда аудит жараёнида аниқланган

четга чиқишлар ва қоидабузарликларнинг сабаби ҳамда бартараф этиш бўйича
тавсиялар, молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий
тавсия ва таклифлардан иборат бўлади.

Кейинги муҳим масала аудиторлик хулосасини шакллантириш

ҳисобланади. Юқорида қайд этилгандек, халқаро амалиётда аудиторлик
хулосаси тушунчаси ва аудиторлик ҳисоботи тушунчаси бир хил маънога
эгалигини кўришимиз мумкин. Таъкидлаш керакки, одатда аудиторлик
ҳисоботи кўпинча халқаро аудиторлик компанияси томонидан аудиторлик
хулосасига мос келади. Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятига
тегишли қонунчилик ҳужжатларида, шу жумладан “Аудиторлик фаолияти
тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририда “Аудиторлик хулосаси - молиявий
ҳисоботнинг тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисоби юритиш тартибининг қонун
ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик
ташкилотининг фикри ёзма шаклда ифодаланган, хўжалик юритувчи cyбъект


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

молиявий ҳисоботидан фойдаланувчилар учун очиқ ҳужжат. Аудиторлик
хулосаси аудиторлик ҳисоботи асосида тузилади.

Аудиторлик хулосаси аудитор (аудиторлар), аудиторлик ташкилотининг

раҳбари томонидан имзоланган ва аудиторлик ташкилоти муҳри билан
тасдиқланган бўлиши керак. Ушбу масала бўйича аудиторлик фаолиятининг
миллий стандартида (АФМС) № 70

“Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий

ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик хулосаси”

номли стандартга

кўра,

“Аудиторлик хулосаси - молиявий ҳисоботнинг ҳаққонийлиги (тўғрилиги) ва
бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибининг қонун ҳужжатлари билан
белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг
фикри ёзма шаклда ифодаланган ва хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий
ҳисоботидан фойдаланувчилар учун очиқ бўлган ҳужжат [5]”, - деб таъриф
берилган.

Юқоридаги тушунчалардан келиб чиқиб, аудиторлик хулосасининг

умумий тушунчаси, фикримизча, қуйидагича бўлиши керак: аудиторлик
хулосаси молиявий ҳисобот кўрсаткичлари ёки аудиторлик текширувининг
бошқа талабларига мос равишда олинган ахборотларни бухгалтерия ҳисоби
кўрсаткичларига мос келишини тасдиқловчи очиқ хужжат ҳисобланади. Бунда
асосий эътибор умумий фикрга қаратилади. Ушбу аудиторлик хулосаси
молиявий ҳисоботни чоп этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Аудиторлик хулосасини бериш учун ва унга фикр билдиришга аудиторлик

далилларини тўплаш масаласи алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда.

Чунки

аудиторлик далиллари - аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик
текшируви вақтида йиғилган ва аудиторлик хулосасини асословчи бухгалтерия
ҳисоби маълумотлари, аналитик счётлар қолдиқлари, бошланғич ҳужжатлар ва
йиғма регистрлар, бошқа аудитор томонидан тўпланган ахборотлар
ҳисобланади.

Аудиторлик далили тушунчаси аудит ўтказиш жараёнида тўпланадиган

бухгалтерия

ахборотидаги

маълумотлар

ва

бухгалтерия

ҳисоби

маълумотларидан ташқари олинган ахборотлар, молиявий ҳисоботни тузиш
учун асос бўлган далиллар аниқ ёки ноаниқликлар ёки фактларни нотўғри
талқин қилишни билдиради, улар асосида аудитор томонидан қабул
қилинадиган мулоҳаза ўзгариши мумкинлиги ёки унга ноаниқ ёки нотўғри
фактлар таъсир қилиши эҳтимолини келтириб чиқаради.

Ушбу масалада аудитнинг халқаро стандарти (International Standards on

Auditing (ISAs)) №500 “Аудиторлик далиллари”, №501 “Аудиторлик далили-
муайян моддаларни махсус кўриб чиқиш”, №505 “Ташқи тасдиқномалар”,
№510 “Дастлабки аудит келишувлари - бошланғич қолдиқлар” , №520
“Таҳлилий амаллар” ва №580 “Ёзма баёнотлар” номли стандартлардан
фойдаланилади. Ушбу стандартларда аудитор томонидан мулоҳазали хулоса
шакллантириш мақсадида тегишли аудиторлик далилларини олиши керак,
ушбу кўрсаткичлар аудиторлик хулосаси учун асос бўлиб хизмат қилади.
Молиявий ҳисобот кўрсаткичларини исботлаш учун тўпланган аудиторлик
далиллари бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари ва бошқа манбалардан
олинган маълумотларни ўз ичига олади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу стандартда қуйидаги тушунчаларга изоҳ ва тегишли талқинлар

берилган.
























1-расм. Аудиторлик далиллари бўйича изоҳлар таҳлили [6]


Юқорида келтирилган тушунтириш ва изоҳлар аудиторлик далилларини

очиб бериш учун хизмат қилади. Ушбу далиллар аудиторлик текширувининг
асосини ташкил этади.

Ушбу стандартга мос равишда Ўзбекистон Республикасида тегишли

аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти қабул қилинган. Ўзбекистон
Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (АФМС) 50-сонли
“Аудиторлик далиллари” номли стандарт[5] қабул қилинган бўлиб, унда
аудиторлик далиллари - аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик
текшируви вақтида йиғилган ва аудиторлик хулосасини асословчи маълумот
(ахборот)лардир деб таъриф берилган. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик
далилларининг ишончлилигини баҳолашда қуйидаги умумий қоидаларга амал
килиши зарур:

а) ташқи манбалардан олинган аудиторлик далиллари (масалан, учинчи

шахсдан олинган тасдиқ) ички манбалардан олингандан кўра ишончлироқ
ҳисобланади;



Бухгалтерия

ёзувлари

Бошланғич бухгалтерия ўтказмалари (проводкалари) ва тасдиқловчи ҳужжатлар,
масалан, тўлов топшириқномалари, электрон тарздаги пул ўтказмалари бўйича
кўчирмалар, счёт-фактуралар, шартномалар, бош ва аналитик ҳисобни юритиш
китоблари, журналларда қайд этилган ўтказмалар ва журналларда қайд этилган
ўтказмаларда акс эттирилмаган ҳолда, молиявий ҳисоботга нисбатан бошқа
тўғриланишлар, харажатлар тақсимланиши бўйича ҳисоб-китоблар ва йиғма
жадваллари, қайдномалар, маълумотларнинг солиштирмалари ва очиб бериладиган
маълумотлар

Аудиторлик

далиллари

Изоҳ ва тушунтиришлар

Аудиторлик

далилларининг

мослиги

Аудиторлик далилларининг сифат ўлчови, яъни аудиторлик фикри учун асос
бўладиган хулосалар тасдиғини таъминлашда далилларнинг ўринлилиги ва
ишончлилиги

Аудиторлик

далили

Аудиторлик фикри учун асос бўлган хулосаларга эришишда аудитор томонидан
фойдаланилган маълумот. Аудиторлик далили молиявий ҳисоботлар учун асос бўлган
бухгалтерия ёзувлари ва бошқа маълумотлардан ташкил топади

Етарлилик

(аудиторлик

далили бўйича)

Аудиторлик далили миқдорининг ўлчови. Талаб этиладиган аудиторлик далили
миқдорига ҳисоботда муҳим бузиб кўрсатиш рискларининг аудитор томонидан
баҳоланиши ҳамда бундай аудиторлик далилининг сифати таъсир этади


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

б) агар бухгалтерия ҳисоби ва ички назоратнинг мавжуд тизими самарали

ишласа, ички манбалардан олинган аудиторлик далиллари ишончли
ҳисобланади;

в) аудиторлик ташкилоти томонидан бевосита йиғилган аудиторлик

далиллари хўжалик юритувчи субъектдан олинган аудиторлик далилларидан
кўра ишончлироқ ҳисобланади;

г) ёзма равишда олинган аудиторлик далиллари оғзаки берилган

далиллардан кўра ишончлироқ ҳисобланади.

Турли манбалардан йиғилган аудиторлик далиллари бир-бирига зид

бўлмаса, ишончли ҳисобланади.

Агар битта манбадан олинган аудиторлик далиллари кетма-кетликда

бўлмаса ёки турли манбалардан олинган аудиторлик далиллари ўзаро зид
бўлса, аудиторлик ташкилоти қўшимча, аниқ далиллар олиш имконини берувчи
амалларни бажариши зарур. Аудиторлик далилларини тўпланиши таҳлил
қилиш орқали аудит жараёнини умумлаштириш ва унинг ишончлигига эътибор
бериш лозим. Шу нуқтаи назардан “Ғалла - алтег” акциядорлик жамияти
фаолиятини таҳлил қилишимиз мумкин (1-жадвал).

1-жадвал

“Ғалла - алтег” акциядорлик жамиятида пул маблағларини аудит

қилишда тўпланган аудиторлик далилларининг таҳлили (2013 йил

маълумотлари асосида)

№

Аудит объекти ва

аудит режасидаги

номи

Аудит манба

ва

бухгалтерия

ҳисоби

маълумотлари

Молиявий ҳисоботдаги

суммаси

Аудиторлик

далиллари учун

олинган ахборот

1

2

3

4

5

1.

Кассадаги ўзбек

сўмидаги пул
маблағларини

текшириш

Кассир

ҳисоботи ва

унинг

иловалари

Бухгалтерия

балансидаги сумма-

345812 сўм

Пул маблағларининг

харакати тўғрисидаги

ҳисобот кассадаги

қолдиқ йил бошига -

123576 сўм

Йил охирига қолдиқ-

345812 сўм

Синтетик счётлар

бўйича айланма

қайдномасидан 5010

счёт қолдиғи ва йил

охиридаги касса

инвентаризацияси

далолатномасининг

нусхаси, кассир

ҳисоботини танлама

текшириш натижалари

2.

Кассадаги АҚШ

долларидаги пул

маблағларини

текшириш

Кассир

ҳисоботи ва

унинг

иловалари,

хориж

валютаси

бўйича дафтар

маълумотлари

Йил бошига қолдиқ йўқ

ва йил охирига хорижий

валютадаги сумма – 125

АҚШ доллари ва 2013

йил 31 декабрдаги

расмий курс 2214сўм /

276750сўм

Синтетик счётлар

бўйича айланма

қайдномасидан 5020

счёт қолдиғи ва йил

охиридаги касса

инвентаризацияси

далолатномасининг

нусхаси, кассир

ҳисоботини танлама

текшириш натижалари


1-жадвалга кўра, пул маблағларининг қолдиғи тегишли счетлар

қолдиғидан бошланиб, кассадаги қолдиққача ҳисобга олинади, улар ўзаро


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

қиёсланади ҳамда суммаларнинг тўғрилиги таққосланади. Аудиторлик далили
сифатида касса инвентаризацияси далолатномасининг нусхаси илова қилинади
ва унинг тўғрилиги таҳлилий амаллар ёрдамида текширилади.

Аудиторлик далилларини тўплаш кўп жиҳатдан муҳимлик даражасига

боғлиқ бўлади. Чунки муҳимлик даражаси қанча юқори бўлса, аудиторлик
далиллари шунчалик кўп тўпланади ва аудиторлик риски кам бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти
(АФМС) 9-сонли “Муҳимлик ва аудиторлик риски” номли стандарт қабул
қилинган бўлиб, унда муҳимлик ва аудиторлик риски тушунчаси, ажралмас
риск, назорат риски, топа олмаслик риски каби тушунчалар ва уларнинг
моҳияти очиб берилган. Чунки муҳимлик даражасини белгилашда акциядорлик
жамияти молиявий ҳисоботининг тўғрилигига анча таъсир қилувчи вазиятлар
аудитда муҳим деб эътироф этиладиган кўрсаткичлар ва уларни баҳолаш
усулларини аниқлаш талаб қилинади.

Аудиторлик фаолияти миллий стандартларини аудиторлик амалиётида

қўлланиш зарурлиги муносабати билан ҳозирги вақтда аудиторлик ҳисоботи
таркибидаги муҳимлик даражасини белгилаш муаммоси алоҳида аҳамиятга эга
бўлмоқда.

Чунки аудиторлик ҳисоботининг етарли даражада асосланган бўлиши

учун муҳимлик тушунчаси бухгалтерия ахборотидаги қолган маълумотлар,
ноаниқликлар ёки фактларни нотўғри талқин этиш лозим, улар бир вақтда
содир бўладиган вазиятда ушбу ахборот асосидан қилинган мулоҳаза ўзгариши
мумкинлиги ёки унга ноаниқ ёки нотўғри фактлар таъсир қилиши эҳтимолини
келтириб чиқаради.

Умумий муҳимликнинг аниқ нисбати (мутаносиблиги) расмий равишда

белгилар қўйилган бўлса-да, аудиторлик ташкилоти маъмуриятининг
вакиллари бу йўналишларни тахминий деб ҳисоблайдилар. Улар аудиторга
тазйиқ ўтказмаслиги, муҳимликнинг тахминий мезонларини белгилаш чоғида
ишга халақит бермаслиги, аудитор ҳар гал профессионал мулоҳаза юритиш
қобилиятига таяниши лозим. Бу муҳимликнинг мақбул даражасини
белгилашда, аудит сифатини оширишда аудиторга ёрдам бериш учун зарур.

Аудиторнинг бир хатони икки ёки ундан ортиқ олинган маълумотлар

базаларига солиштириб, уларнинг объектив зарурлигини асослаб беришга ҳеч
ким тўсқинлик қила олмайди. Масалан, “Бухгалтерия баланси”нинг актив
қисмидаги хатони қандай бошқа маълумотлар билан текшириш мумкинлигини
мисол асосида кўриб чиқишимиз мумкин. “Ғалла-алтег” акциядорлик
жамиятининг молиявий ҳисоботидаги “Бухгалтерия баланси” шаклининг
кўрсаткичларида “Захиралар” моддасида топилган ноаниқлик қуйидаги
манбалар бўйича текширилади (2-жадвал).






background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

“Ғалла-алтег” акциядорлик жамиятининг 2013 йилдаги молиявий

ҳисоботида аудитор томонидан аниқланган хатоликни текшириш модули

№

Топилган хато манба

Сумма

Умумий сумма

Хато топилган

сумма

1

2

3

4

1.

“Бухгалтерия баланси” нинг “Захиралар” моддаси
( минг сўмда)

122480,8

2.

Синтетик счётлар бўйича айланма қайдномаси (сўм
ҳисобида)
1010
1020
1030
1040
1050
1080
1090

жами



110454000
12356
78423
1024500
780000

10006521

125000

122480800







-610000

-610000

3.

1080 “Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари” счёти
бўйича аналитик счётлар айланма ведомости
бўйича фарқ суммалари
1080/15 Офис жиҳозлари




7213000




-610000

4.

1080/15 Офис жиҳозлари аналитик счети бўйича
карточка (М-15)


7213000


-610000

5.

6010 “Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан
ҳисоблашишлар” аналитик счети ва шартноманинг
фарқи



7213000



-610000


Ушбу жадвалга кўра, захиралар бўйича фарқларни топиш учун синтетик

счёт бўйича айланма қайдномаси, аналитик счёт айланма қайдномаси, карточка
ва мол етказиб берувчилар билан ҳисоблашишлар счёти бўйича аналитик счёт
ва шартномалар текширилади ҳамда аудиторлик ҳисоботида тегишли фарқлар
аниқланиб, унинг сабаблари ва уни тузатиш тартиби берилиши лозим.

Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг молиявий натижаларига ташқи

ва ички омиллар таъсирини ҳисоблаш аудитор томонидан амалга ошириладиган
амаллардан ҳисобланади. Шу сабабли уларни иқтисодий кўрсаткичлар тизими
ёрдамида ўрганиш ва таҳлил қилиш лозим. Акциядорлик жамиятлари
фаолиятининг молиявий натижалари кўрсаткичлари тизимининг асосий
вазифаси акциядорлик жамиятларида амалга оширилаётган жараёнларни бир
хил акс эттирувчи фаолият натижаларини ҳар томонлама ва комплекс
баҳолашдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, аудиторлик ҳисоботидаги ахборот махфий

ҳисобланади ва ошкор қилиниши мумкин эмас. Ушбу ахборотдан фойдаланган
шахслар ахборотни ошкор қилганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ
жавобгарликка тортиладилар. Шундай қилиб юқорида келтирилган фикрларни
умумлаштириб, қуйидагиларни таъкидлаб ўтиш мумкин:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

1. Аудиторлик ҳисоботи - аудит ўтказиш жараёнида тўпланган

маълумотлар, ахборотлар ва аудиторлик далилларининг умумий тўплами
ҳисобланади ва умумий жилд қилиниб, унга ушбу маълумотлар кетма-кетлиги
бўйича тикилади.

2. Аудиторлик гуруҳи томонидан олинган бухгалтерия ҳисоби

кўрсаткичлари ва уларнинг молиявий ҳисоботнинг ҳар бир моддаси бўйича
жамланиши ва ушбу моддадаги суммани асословчи далиллар йиғиндиси.

3. Аудит жараёнида ташқари, яъни текширилаётган хўжалик юритувчи

субъект билан алоқа қилган корхона ва ташкилотлардан олинган маълумот ва
ахборотлар йиғиндиси.

4. Аудиторлик текшируви якуни сифатида тузилган аудиторлик хулосаси

ва раҳбариятга хат нусхаларидан иборат бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги

“2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация
қилиш ва таркибий ўзгартиришни таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-4707 сонли фармони.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги

«2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш
ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига
эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ПҚ–1438–сонли қарори
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48–сон, 442–
модда).

3.

Жарылгасова Б.Т., Суглобов А.Е. Международные стандарты аудита:

учебное пособие. - М.:КНОРУС,2008. 400с. С. 243-244.

4.

Большой бухгалтерский словарь/ Ред. А. Н.Азрилиян. - М.: Институт

новой экономики, 1999. -570 с.

5.

Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий

стандартлари. - Т.: АБАУ., 2001. -67 б.

6.

Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари. 2012 йил нашри.

I қисм. 2-жилд. - Тошкент: ЎБАМА, 2014.-1039 б. -623 б.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни модернизация ва диверсификация килиш ва таркибий узгартиришни таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлари тугрисида’Ти ПФ-4707 сонли фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислох. килиш ва баркарорлигини ошириш х.амда юкори халкаро рейтинг курсаткичларига эришишнинг устувор йуналишлари тугрисида»ги ПК-1438-сонли карори (Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда).

Жарылгасова Б.Т., Суглобов А.Е. Международные стандарты аудита: учебное пособие. - М.:КНОРУС,2008. 400с. С. 243-244.

Большой бухгалтерский словарь/ Ред. А. Н.Азрилиян. - М.: Институт новой экономики, 1999. -570 с.

Узбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари. - Т.: АБАУ., 2001. -67 б.

Аудит ва сифат назоратининг халкаро стандартлари. 2012 йил нашри. I кием. 2-жилд. - Тошкент: У БАМ А, 2014.-1039 б. -623 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов