Прогнозные варианты показателей экономического развития Узбекистана

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
283-288
33
3
Поделиться
Джураева, С. (2015). Прогнозные варианты показателей экономического развития Узбекистана. Экономика и инновационные технологии, (4), 283–288. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8435
С Джураева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье проанализированы тенденции изменения основных макроэкономических показателей социально-экономического развития Узбекистана. Разработаны эконометрические модели прогнозирования численности населения, объемов ВВП и других показателей экономического роста страны. В статье также предложены прогнозные варианты изменения макроэкономических показателей на перспективу.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

С.Қ. Джураева,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОНДА ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ПРОГНОЗ ВАРИАНТЛАРИ

В

статье

проанализированы

тенденции

изменения

основных

макроэкономических

показателей

социально-экономического

развития

Узбекистана. Разработаны эконометрические модели прогнозирования
численности населения, объемов ВВП и других показателей экономического
роста страны. В статье также предложены прогнозные варианты изменения
макроэкономических показателей на перспективу.

The article analyses tendencies of changes of main macroeconomic rations of

social – economic development of Uzbekistan. Econometric models for forecasting of
number of population, GDP volumes and other rations of economic growth of the
country are designed. The article also proposes forecasted ways of changes in
macroeconomic rations in the future.

Калитли

сўзлар:

иқтисодий

ривожланиш,

макроиқтисодий

кўрсаткичлар, эконометрик моделлар, прогноз вариантлар.


Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

И. Каримов

томонидан

мамлакатимизни барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлаш, аҳоли
турмуш сифатини оширишнинг муҳим устувор вазифалар ва уларни ҳал қилиш
чора– тадбирлари асослаб берилган[1]. Уларни босқичма–босқич ва изчил
амалга ошириш натижасида мамлакатимизда 2000-2014 йилларда аҳолининг
реал даромадлари киши бошига 10 баробар, ўртача ойлик иш ҳақи 24 баробар,
пенсия 15 баробарга ошди. 2014 йилда реал даромад 18 фоизга, иш ҳақи 22
фоизга кўпайди. 2014 йилда умумий аҳоли даромадининг ярмидан кўпи
тадбиркорликдан тушган даромад улушига тўғри келди. МДҲ давлатларида
ушбу кўрсатгич ўртача 20-25 фоиздан ошмайди. 2014 йилда молиявий институт
ва тижорат банкларида аҳоли жамғармалари 33,5 фоизга ошди, бу кўрсатгич
2000 йилга нисбатан 43 баробардан ортиқ. 2000 йилда 100 та оилага 20,1 та
енгил автомобил тўғри келган бўлса, ҳозирги кунда ушбу кўрсаткич 41,4 тага
ошди. Тадқиқот натижаларига кўра, 11 фоиз оила иккитадан енгил автомобилга
эга[2].

Шуларни инобатга олганда, иқтисодий ривожланишнинг асосий

макроиқтисодий кўрсаткичларини истиқболда ўзгаришини билиш муҳим
аҳамиятга эга ҳисобланади. Жумладан, аҳоли сонининг ўсиши, ЯИМ ишлаб
чиқариш, аҳоли даромадлари, жамғармалари ҳамда уларнинг асосий капиталга
инвестициялар киритиш каби кўрсаткичлари мамлакат ижтимоий–иқтисодий
ривожланиши дастурларини шакллантиришда, аҳоли турмуш фаровонлигини
баҳолашда асосий роль ўйнайди.

Аҳоли сони унинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат товарлари,

турли хизматларга бўлган истеъмол талабларини ҳисоблаш учун асосий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

кўрсаткич ҳисобланади. Шу билан бир вақтда ЯИМ ҳажми иқтисодиёт
тармоқлари ҳамда соҳаларида яратилган қўшимча қийматни ўзида
мужассамлаштирган (ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш) бўлиб, унинг
статистик ахборотлар асосидаги прогнози мамлакат иқтисодиёти, шу жумладан
унинг тармоқлари ҳамда соҳаларининг ривожланиш тенденциялари ҳамда
ижтимоий сиёсатни амалга ошириш йўллари ҳақида хулосалар қилиш
имкониятини беради.

Ушбу кўрсаткичлар ўзгариш тенденцияларини ретроспектив (статистик)

маълумотлардан фойдаланиб, математик усуллар ёрдамида прогноз қилиш
мумкин. Прогноз қилишнинг ёндашувларидан бири – ўтган даврда аҳоли
сонининг ўртача йиллик мутлоқ ўсишлари келгусида ҳам сақланиб қолади
деган ғояга асосланади. Ушбу ғояга кўра аҳоли сонини прогнозлаш турли тренд
моделларидан фойдаланиб амалга оширилиши мумкин.

Статистик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики [4], мамлакатимизда

аҳоли сони мунтазам равишда кўпайиб бормоқда. 2014 йилда Ўзбекистон
аҳолиси 30759 минг кишини ташкил этди. Бу кўрсаткич 1991 йилга нисбатан
44,5 фоизга ёки 9,3 млн. кишига, 2005 йилга нисбатан эса қарийб 17,1 фоизга
ёки 4,5 млн. кишига кўпдир(жадвал).

Ўзбекистон иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичларининг

ўзгариш динамикаси

(млрд. сўм)

Йиллар

Аҳоли

сони,

минг

киши

ЯИМ

Аҳоли

ихтиёридаги

даромад

Аҳоли

жамғармаси

Аҳолининг

асосий

капиталга

инвестициялари

1

2

3

4

5

6

2005

26263

15923

10877,6

1839,1

361,1

2010

28228

62388

44295,7

8360,0

2448,9

2011

29341

78764

56369,2

9641,1

3357,5

2012

29775

96590

59613,8

11141,8

4539,6

2013

30241

118987

67114,5

12491,7

5941,5

2014

30759

144868

72610,2

13041,0

7350,5

2016*(I-вар)

31576,6

134910,9

74615,2

13841,6

7061,7

(II-вар)

31881,3

157006,5

100156,0

15191,5

7754,2

2017*(I-вар)

32071,3

134911,1

82115,9

13407,4

11518,7

(II-вар)

32838,2

173008,1

118032,7

14581,0

13790,2

2017 йилда

2014 йилга

нисбатан

ўзгариши, %


I- 4,3

II- 6,7


I- 6,9

II- 19,4


I- 13,1

II- 62,5


I- 2,8

II- 11,8


I- 56,7

II- 87,6

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф томонидан тузилган.

Ушбу ўзгариш тенденцияларини истиқболга, юқорида таъкидлаганидек,

2005-2014 йиллар статистик маълумотларидан фойдаланган ҳолда аҳоли сони
ўзгаришини прогноз қилиш учун қуйидаги чизиқли ва кўрсаткичли тренд
моделлари топилади:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

y

I-вар.

= 494,64t + 25641; (R

2

=0,95),

(1)

y

II-вар.

= 30,81t

2

+ 186,47t + 26206; (R

2

=0,97),

(2)


Ушбу тренд моделларидан фойдаланиб, Ўзбекистонда аҳолининг йиллик

сонининг истиқболда ўзгаришининг прогнозлари амалга оширилди. (1) ва (2)
моделлар Microsoft Excel тизимидаги стандарт функциялар ёрдамида аниқланди
ва прогноз ҳисоб-китоблари амалга оширилди.

Прогноз натижаларига кўра, мамлакатимиз аҳолиси 2017 йилда чизиқли

(I-вариант) моделга кўра 32071,3 минг кишини, чизиқсиз модель (II –вариант)
бўйича эса 32838,2 минг кишини ташкил этиши мумкин. Бу кўрсаткичлар 2014
йилга солиштирганда вариантлар бўйича 1312,3 ва 2079,2 минг кишига ёки мос
равишда 4,3 ва 6,7 фоизга кўпдир.

Аҳоли ўсиш суръатлари I-вариант бўйича ўтган 2014-йилга солиштиганда

ўртача 3,5 фоиз атрофида, II–вариант бўйича эса йилига ўртача 5,0 фоиздан
юқори суръатлар билан кўпайиши мумкин. Ушбу прогнозларнинг ишончлилиги
статистик баҳолашнинг детерминация коэффициенти билан изоҳланади. Яъни
аҳолининг ушбу даврда ўсишининг варинатлар бўйича 95 (I-вариант) ва 97 (II-
вариант) фоизи вақт омилига боғлиқ ҳисобланади. Ушбу прогноз
кўрсаткичларидан аҳоли бандлиги ҳамда меҳнат ресурсларини тармоқлар
бўйича тасимланиш балансини тузишда ҳам фойдаланиш мумкин.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози

туфайли ҳозиргача хорижий мамлакатларда иқтисодий нобарқарорлик давом
этаётганига қарамасдан, мамлакатимизда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш
ўсишининг юқори даражаси сақланиб қолмоқда. Мамлакатимизда 2014 йилда
ЯИМ ҳажми ўсиши таққослама нархларда 2013 йилга солиштирганда 8,1
фоизни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2010 йилга нисбатан 0,4; 2012 йилга
нисбатан 0,1 фоиз бандига паст ҳисобланади. Шу билан бир вақтда ЯИМнинг
аҳоли жон бошига ўсиши 2011 йилда 2010 йилга нисбатан 3,5 фозга тенг бўлган
бўлса, ушбу кўрсаткич 2013 йилда 6,3 фоиз ва 2014 йилда нисбатан 6,2 фоизни
ташкил қилди.

Ўзбекистонда аҳоли сонининг мунтазам ўсиб боришига қарамай, аҳоли

жон бошига ЯИМ ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиб бориш тенеденцияси
сақланиб қолмоқда. ЯИМнинг истиқболда ўзгаришини прогнозлаш мамлакат
иқтисодий ўсиш тенденцияларини баҳолашга ва унинг учун қандай даражада
миллий ресурслардан фойдаланиш зарурлигини белгилашда муҳим манба
бўлиши мумкин.

Шуни ҳисобга олиб, ЯИМнинг истиқболда ўзгаришининг прогноз

вариантлари асосланди. Бундай прогнозни амалга ошириш учун 2005-2014
йиллар статистик маълумотларидан фойдаланиб, чизиқли ва чизиқли бўлмаган
тренд моделлари ишлаб чиқилди. Улар қуйидаги кўринишга эга:

y

I-вар.

= 10328t + 646,9; (R

2

=0,9749),

(3)

y

II-вар.

= 949,9 t

2

+ 729t + 12046; (R

2

=0,9668),

(4)

Ушбу тренд моделларида

t

олдидаги коэффициентлар ЯИМнинг ўртача

бир йиллик ўсиш суръатини кўрсатади ва озод ҳадлар эса ўтган йиллар даврида
ЯИМнинг ўртача даражаси билан ифодаланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Мамлакат ЯИМ ҳажмининг истиқболда ўзгаришининг прогноз

вариантлари (3) ва (4) тренд моделларини қўллаш орқали ҳисобланган ва бунда
Microsoft Excel тизимидаги дастурдан фойдаланилди.

Прогноз натижаларига кўра, ЯИМ ҳажми кейинги 2016-2017 йилларда

ҳам барқарор ўсиш тенденциясига эга бўлади. ЯИМ ҳажми (ҳақиқатдаги
баҳоларда) 2017 йилда I-вариант бўйича 2014 йилга таққослаганда 9956,9
млрд.сўмга ёки 6,9 фоиз пунктига пасайиши мумкин. Прогнознинг II –вариант
бўйича эса шу даврда ЯИМ 28140,1 млрд.сўм ёки 19,4 фоизга ошиши мумкин.
Ушбу II–вариант бўйича йиллик ўсиш суръатлар 12-17 фоизга тенг бўлиши
кутилади. Бу вариантни мамлакат иқтисодиётини инновацион ривожланиш
йўлига ўтиши билан изоҳлаш ўринли.

ЯИМ ҳажмининг прогноз вариантлари, мамлакат аҳолиси ўртача йиллик

сони ўсишининг 2017 йил прогнозлари орқали, ЯИМнинг аҳоли жон бошига
тўғри келадиган қийматини баҳолаш имконини беради. Прогнознинг I-варианти
бўйича аҳоли жон бошига 2014 йилда 4710 минг сўм ЯИМ тўғри келган бўлса,
бу кўрсаткич 2017 йилда 4206 минг сўмга ёки шу даврда ушбу кўрсаткич
пасайиши 8,9 фоизга тенг бўлиши мумкин. Прогнознинг II–варианти бўйича
аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ, 2017 йилга бориб аҳоли сони
ўсишига қармасдан, 5268,5 минг сўмни ташкил этиши кутилади. Ёки ушбу
кўрсаткич 2017 йилда 2014 йилга нисбатан 11,8 фоизга ўсиши мумкин. Ушбу
II–вариант бўйича аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмининг ўртача йиллик ўсиши
8,3 фоиздан 10,8 фоизгачани ташкил этиши мумкин. Бундай ўсиш суръатлари
ЯИМ ҳажмининг аҳоли сонининг ўсиш суръатидан юқори бўлиши билан
таъминланади.

Статистик маълумотларга кўра, аҳоли умумий даромади 2005-2014

йиллар даврида 11674 млрд. сўмдан 116250 млрд. сўмни ташкил этди. Ёки ушбу
кўрсаткичнинг ўсиши 2014 йилда 2005 йилга нисбатан қарийб 10 мартага
ошган.

Аҳолининг умумий даромадлари ошиши, уларни истеъмоли ҳамда

жамғаришининг ўсишига асос яратади. Аҳоли жамғармалари миқдори
кўпайиши, уларни асосий капиталга киритаётган инвестициялар ҳажмини
кўпайтириш имкониятини берди. Республика бўйича 2005 йилда аҳоли 361,1
млрд. сўмлик асосий капиталга инвестиция киритган бўлса, бу кўрсаткич 2014
йилда 7350,5 млрд. сўмни ташкил этган. Ёки шу даврда аҳолининг асосий
капиталга киритилган жами инвестициялари 20 мартага кўпайган. Шу билан
бир вақтда аҳоли инвестицияларининг умумий инвестициялар ҳажмидаги
улуши 2005 йилда 11,4 фоиз бўлган бўлса, у 2014 йилда 21,8 фоиз бўлган. Ёки
ушбу кўрсаткич 2014 йилда 2005 йилга нисбатан 10,4 фоиз бандига ошган.

Аҳоли даромади ва истеъмолининг ўсишини оила тадбиркорлиги

ривожланиши ва уни давлат томонидан кенг қўллаб–қувватланиши натижалари
сифатида баҳолаш ўринли ҳисобланади.

Шу билан бир вақтда аҳоли жамғармасини орттириш учун маблағлар

ажратиши, 2008 – 2011 йилларда ўсиш тенденциясидан кейин, унинг 2012
йилдан кескин кўтарилганлигини кузатиш мумкин. Аҳолининг умумий
даромадлари ва харажатлари таркибидаги бундай ижобий силжишлар,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

мамлакатда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича олиб
борилаётган иқтисодий сиёсатнинг узвийлиги натижаси ҳисобланиб, улар
аҳоли турмуш даражасининг ўсиб бораётганлигини кўрсатади.

Шу билан бир вақтда республика аҳолисининг даромади ва

жамғармасини истиқболда ўзгариш тенденцияларини баҳолаш муҳим
ҳисобланади. Мамлакатимиз аҳолиси даромадлари ҳақида асосланган прогноз
маълумотларига эга бўлиш, давлатимиз томонидан уларни қўллаб–қувватлаш
ва бир маромда барқарор иқтисодий ўсишини рағбатлантириш чора–
тадбирларини белгилаш учун катта аҳамиятга эгадир.

Аҳоли даромади ва уларни асосий капиталга инвестициялар киритиш

кўрсаткичларининг прогноз вариантларини асослаш учун ҳам эконометрика
усулларидан фойдаланилди [3].

Эконометрик моделларни ишлаб чиқишда мамлакат ЯИМ ҳажми,

аҳолисининг сонига боғлиқ ҳолда аҳоли даромадларининг асосий
макроиқтисодий

кўрсаткичлари

ҳақидаги

кўп

йиллик

статистик

маълумотлардан фойдаланилди. Ишлаб чиқилган вақт тренди моделларидан
фойдаланиб, аҳоли ихтиёрида қоладиган ялпи даромадлари ва уларнинг асосий
капиталга инвестициялар киритиш кўрсаткичлари прогноз қилинди.

Танланган тренд моделлари қуйидагилардан иборат:
1.

Аҳоли ихтиёридаги ялпи даромади (млрд. сўм)

y

I-вар

.

= 798,15t

2

+1115,5t + 9180; (R

2

= 0,9997; t

xu

= 91,2),

(1)

y

II-вар.

=7500,7t – 391,8; (R

2

= 0,9669; t

xu

=8,7),

(2)

2.

Аҳолининг асосий капиталга киритган инвестициялари, млрд. сўм

y

I-вар

=692,47t – 1247,9; (R

2

= 0,8915; t

xu

= 91,2),

(3)

y

II-вар.

=105,27t

2

+360,18t +681,9; (R

2

= 0,9973; t

xu

= 17,4),

(4)

(1-4) моделларнинг ишончлилигини баҳолашнинг

R

2

ҳамда

t

xu

–

Стьюдентнинг статистик меъзонлари юқори қийматларга эга. Моделларда

t

xu

–

Стьюдент меъзони қийматлари, унинг жадвал қийматларидан катта, ва бу вақт
қаторида фавқулодда тебранишлардан ҳоли бўлган барқарор тенденция (ўсиш)
мавжудлигини билдиради.

Прогноз ҳисоб-китобларига мувофиқ республика аҳолиси ихтиёридаги

ялпи даромад ҳар иккала вариант бўйича ҳам барқарор ўсиш тенденциясига эга.
Прогноз бўйича аҳоли ихтиёридаги ялпи даромадлари 2017 йилда I-вариант
бўйича 82115,9 ва II-вариантда 118032,7 млрд. сўмга тенг бўлиши кутилади. Бу
кўрсаткичлар 2014 йилга солиштирганда I–вариант бўйича 13,1 ва II–вариант
бўйича 62,5 фоизга ошиқ бўлиши мумкин(жадвал). Аҳоли даромадларининг
ошиши, улар жамғармаларининг ҳам мос равишда ошишига имкон беради. Бу
аҳолининг асосий капиталга инвестиция киритиш ҳажмини ҳам ўсишига олиб
келади.

Прогноз ҳисоб-китобларига кўра, аҳолининг асосий капиталга

инвестициялар киритиши 2017 йилда I–вариант бўйича 11518,7 млрд. сўм, II–
вариант бўйича 13790,2 млрд. сўм бўлиши кутилади. Ушбу кўрсаткичлар 2014
йил билан солиштирганда, мос равишда 56,7 ва 87,6 фоизга кўпдир. Шу даврда
аҳоли жамғармаси 13,4 трлн. сўмдан 14,5 трлн. сўм оралиғида бўлиши
кутилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Умуман тренд моделлари асосида ҳар бир кўрсаткич бўйича олинган

прогнозлар барқарор иқтисодий ўсиш тенденцияларини кўрсатиш билан бирга,
ушбу соҳадаги ўзаро боғлиқлик қонуниятини ҳам изоҳлашга асос яратиб
беради.

Ушбу прогноз маълумотларидан мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий

ривожланишининг ўрта муддатга режалаштириш жараёнларида ишлаб
чиқариш, молия ҳамда ижтимоий соҳалар ривожланишини асослашда
фойдаланиш мумкин. Шу билан бир вақтда ушбу прогноз кўрсаткичлари
мамлакат иқтисодиёти тармоқ ва соҳаларида ишлаб чиқаришни (хизмат
кўрсатишни) ривожлантириш суръатларини белгилаш, уларни инвестицияларга
бўлган талабларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб ишларини бажаришга асос
бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. Халқ сўзи, № 12. 18.01.2014
й.

2.

Ахмедов Т.М. Аҳоли фаровонлигини барқарор ўсишини таъминлаш.

Маҳаллий ҳокимият раҳбарлари иштирокидаги ўқув семинари материаллари. –
Т.: 2014, 27 январь – 9 февраль.

3.

Эконометрика: учебное пособие. // Н.М.Гореева, Л.Н.Демидова,

Л.М.Клозогуб и др. –М.: Эксмо, 2008. -224 с.

4.

Ўзбекистон иқтисодиёти. Ахборот-таҳлилий бюллетень 2014 йил. –Т.:

Иқтисодий тадқиқотлар маркази, 2015. -87 б.





Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратсгиясини изчил давом эттириш Йили булади. Халк сузи, № 12. 18.01.2014 й.

Ахмедов Т.М. Ахоли фаровоилигини баркарор усишини таъминлаш. Махаллий хокимият рахбарлари иштирокидаги укув семинари материаллари. -Т.: 2014, 27 январь - 9 февраль.

Эконометрика: учебное пособие. // Н.М.Гореева, Л.Н.Демидова, Л.М.Клозогуб и др. -М.: Эксмо, 2008. -224 с.

Узбекистон иктисодиёти. Ахборот-тахлилий бюллетень 2014 йил. -Т.: Иктисодий тадкикотлар маркази, 2015. -87 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов