Теоретические основы подготовки квалифицированных кадров экономиста

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
8-17
27
10
Поделиться
Исамухамедов, Б. (2015). Теоретические основы подготовки квалифицированных кадров экономиста. Экономика и инновационные технологии, (5), 8–17. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8446
Б Исамухамедов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье оснащена сущность социально-экономических понятий «квалифицированных экономических кадров», оценивалось роль квалифицированных экономических кадров в составе трудовых ресурсов, а также предложены группы по образованию квалифицированных экономических кадров.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Б. Исамухамедов,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

МАЛАКАЛИ ИҚТИСОДЧИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ НАЗАРИЙ

АСОСЛАРИ

В статье оснащена сущность социально-экономических понятий

«квалифицированных

экономических

кадров»,

оценивалось

роль

квалифицированных экономических кадров в составе трудовых ресурсов, а
также

предложены

группы

по

образованию

квалифицированных

экономических кадров.

The article has a socio-economic nature of the concepts of "qualified economic

specialists," appreciates the role of qualified economic specialists in the labor force,
and also provides for the formation of a group of qualified economic specialists.

Калитли сўзлар

:

иқтисодчи кадрлар, классификатор, лавозим

йўриқномаси, малака маълумотномаси, мутахассислар, меҳнат ресурслари.


Малакали кадрларни, шу жумладан малакали иқтисодчи кадрларни

тайёрлаш ҳар қандай жамият такрор ишлаб чиқаришининг таркибий қисми ва
ажралмас унсури ҳисобланади. Ҳозирги кунда малакали кадрларни такрор
яратиш борасида қатор қоидаларни аниқлаштириш ва ривожлантириш талаб
этилади. Буларга биринчи навбатда, “малакали кадрлар” ва “малакали
иқтисодчи

кадрлар”

тушунчаларининг

ижтимоий-иқтисодий

мазмун-

моҳиятини, ҳудудлар ва алоҳида тармоқларда малакали иқтисодчи кадрларни
такрор яратишни асослаш ва баҳолаш киради.

“Ишчи кучи”, “меҳнат ресурслари”, “мутахассислар”, “малакали ишчи

кучи”, “малакали иқтисодчи кадрлар” тушунчаларининг чегараларини
белгилаш, уларнинг ҳар бирини қўллаш соҳасини аниқлаштириш, асосий
объект сифатида малакали иқтисодчи кадрлар мисолида малакали кадрларни
тайёрлаш тизимини таҳлил қилишни танлашни асослаш муҳим аҳамият касб
этади.

Ишчи кучи умумиқтисодий категория ҳисобланиб, у инсоннинг маънавий

ва жисмоний қобилиятлари ва меҳнати ўртасида энг муҳим алоқаларни акс
эттиради. Қолган барча тушунчалар қайсидир маънода унинг ҳосиласи
ҳисобланади. Шу билан бирга “меҳнат ресурслари” тушунчасини ҳисобга
олиш, режалаштириш, тартибга солиш ва бошқарувнинг бошқа функциялари
мақсадлари учун қўллаш қонунан тўғри бўлади. У “ишчи кучи” тушунчасида
миқдор ва демографик доиралар мавжудлиги билан фарқ қилади. Меҳнат
ресурслари ижтимоий-иқтисодий категория бўлиб, унинг ҳақиқий чегаралари,
авваламбор, ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларининг
ривожланиши

жараёнида

шаклланаётган

ижтимоий-иқтисодий

шарт-

шароитларнинг йиғиндиси билан белгиланади. Шу ўринда айтиш жоизки,
“меҳнат ресурслари” тушунчаси фанга дастлаб россиялик олим С.Г. Струмилин


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

томонидан киритилган бўлиб, у мазкур тушунчани ишчи кучини режали-ҳисоб
ўлчагич сифатида қўллаган.

Ҳозирги кунда меҳнат ресурслари деганда фойдали фаолиятни амалга

ошириш учун зарур бўлган жисмоний ривожланган, ақлий қобилият ва
билимларга эга аҳолининг бир қисми тушунилади [1].

Шу муносабат билан, меҳнат ресурсларини ишлаб чиқаришда ҳам банд

бўлган, ҳам банд бўлмаган меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли ташкил этади,
уларга қуйидагилар киради:



меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли (I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек

имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар
бундан мустасно);



ишлаётган ўсмирлар ва пенсионерлар [2].

Бир қатор иқтисодчилар “корхона кадрлари” тушунчаси “корхона ишчи

кучи” тушунчасидан бир оз торроқ тушунча деб ҳисоблайдилар. Масалан,
В.И. Кушлин “кадрлар – авваламбор ишчи кучининг малакали қисми, яъни
маълумот ва малакавий тайёргарлик, ишлаб чиқариш тажрибаси ва амалий
кўникмаларга эга бўлган ишчилар” [3], деб таъкидлаган. B.C. Кабаков эса
“кадрлар” деганда иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларида банд бўлган
турли касбий-малакавий ходимлар гуруҳи йиғиндисини тушунган [4].

Шундай қилиб, кадрлар меҳнат ресурсларининг асосини ташкил этади.

Агар меҳнат ресурслари таркибига умумий меҳнат қобилиятига эга бўлган
барча амалдаги ва салоҳиятли ходимлар киритилса, малакали кадрлар
таркибига фақат малакали меҳнат қобилиятига эга бўлган, яъни махсус
тайёргарликка эга бўлган ходимларни киритиш лозим. Яъни “кадрлар”
тушунчасини “малакали кадрлар” тушунчасига тенглаштириш мумкин. Шунда
малакали кадрлар таркибига олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари ва
академик лицейлар ҳамда бевосита ишлаб чиқаришда махсус тайёргарликни
талаб этадиган ижтимоий ишлаб чиқариш ходимлари (раҳбар, мутахассис ва
ишчилар)ни киритиш лозим бўлади.

“Малакали ишчи кучи” тушунчасини “малакали кадрлар” тушунчаси

билан бир хил деб қараш мумкин, чунки уларнинг умумий белгиси махсус
касбий тайёргарлигининг мавжудлиги ҳисобланади. Малакали ишчи кучи ишчи
кучининг бир қисми бўлиб, у ҳам жамиятнинг ишлаб чиқариш кучининг асосий
унсури ва ишлаб чиқариш муносабатларини ташувчиси ҳисобланади.

XX асрнинг иккинчи ярмида чет эл компаниялари “меҳнат ресурслари”га

ўз муносабатини тубдан ўзгартирди ва иқтисодий муваффақиятнинг бош омили
сифатида қарай бошлади. Улар инсонга қўйилмаларни нафақат зарурий
харажатлар, ишлаб чиқариш сарфлари, балки авваламбор ташкилотнинг
ривожланишига маблағларни қўйиш, иқтисодий муваффақиятга эришиш
сифатида кўриб чиқмоқда. Хўжаликнинг турли технологик тармоқ ва
соҳаларида миллий ҳамда халқаро бозорлардаги муваффақият ҳар доим жонли
ва моддийлаштирилган меҳнатнинг юқори сифатига таянган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, илмий-техник жараённинг тарқалиши

ва унинг янада мураккаб шаклларининг ривожланиб бориши малакали
кадрларнинг иқтисодиётнинг рақобатли имкониятларини оширишдаги роли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

узлуксиз ортиб бормоқда. Шу билан бирга бунга боғлиқ ҳолда жамиятнинг
юқори ижтимоий ва иқтисодий етуклик даражаси қайд этилмоқда.

Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ривожланиши меҳнат тақсимотининг

чуқурлашиши, ходимларнинг айрим функцияларини ажратиш ва алоҳидалаш
ҳамда уларни функционал гуруҳларга бирлашиши билан бирга амалга
оширилмоқда. Ходимларни у ёки бу функционал гуруҳга киритишни
белгиловчи асосий белгилардан бири меҳнатнинг моҳияти, ҳал этилаётган
масалаларнинг тавсифи ҳисобланади. Масалан, оддий ижро этувчи меҳнат
билан банд бўлган ходимларнинг фаолият жараёни турли мураккаб даражадаги
ишлаб тугатилган операциялар тўплами билан тавсифланади. Кўп сонли
ходимларнинг фаолияти илмий ижод, касбий ақлий меҳнат асосида янги,
ностандарт ечимни топишдан иборат. Ушбу тоифадаги ходимлар
мутахассислар ҳисобланади, улар касбий жиҳатдан ақлий меҳнат билан банд
бўлганлар қаторига киради.

“Мутахассислар” тушунчаси бажариш учун олий ва ўрта махсус

маълумотни талаб этувчи нисбатан юқори малакага эга мураккаб ақлий меҳнат
билан касбий жиҳатдан шуғулланадиган ходимларнинг муайян гуруҳлари учун
анъанавий тарзда қўлланилади. Ақлий меҳнатдаги бошқа ходимлар гуруҳи –
мураккаблик даражаси нисбатан кам бўлган, кўпроқ стереотипли, ўрта махсус
ва олий маълумотни талаб этмайдиган ақлий меҳнат билан банд бўлган
хизматчилар юқорида келтирилган ходимлар гуруҳидан фарқ қилади.

Статистикада малакали кадрлар ёки ақлий меҳнатдаги ходимлар тоифасига

киритиладиган мутахассислар учун аниқ ягона мезон мавжуд эмас, шу боис уни
аниқ миқдор жиҳатдан баҳолаш ҳам мураккаб ҳисобланади. Бироқ, иқтисодий
адабиётларда мутахассислар тоифасига моддий ва номоддий ишлаб чиқариш
тармоқларида алоҳида фунцияларни бажаришга касбий жиҳатдан қаратилган
ходимларнинг катта гуруҳи [5], олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган
ходимлар, махсус маълумотга эга бўлмаган, аммо муайян лавозимни эгаллаган
ходимлар [6] кириши қабул қилинган. Мутахассис – ижодкор ходим бўлиб, у
эгаллаган билими асосида ўз фаолияти объекти билан боғлиқ муаммоларни
ечиш йўлларини қидиради, илм-фан, техника, ишлаб чиқаришнинг янги
ютуқларини жорий этади.

“Мутахассис” тоифаси билан бевосита “малака” тушунчаси боғлиқ.

Мазкур тушунча одатда иккита маънога эга: биринчидан, бу кўрсаткич ходим
томонидан тегишли иш ва операциялар доирасини ўзлаштиришни аниқлаб
берувчи кўрсаткич бўлса, иккинчидан, ходимнинг муайян мураккаблик
даражага эга бўлган вазифани бажариш қобилиятини тавсифловчи кўрсаткич
ҳисобланади.

Замонавий шароитларда кадрлар малакасини оширишнинг объектив

зарурати олий ёки ўрта махсус таълимдан паст бўлмаган маълумотни талаб
қилувчи лавозим ва ишчи касбларнинг сони кўпайиши ва малакали ҳамда
малакасиз меҳнатни қабул қилиш соҳаси кенгайиши; малакаси паст ва
малакасиз меҳнатдан фойдаланиш соҳаси торайиши; миллий даромад ўсишида
интенсив омиллар салмоғи ошиши; ишчиларнинг билимини янада тез-тез
модернизация қилиш заруратини ўзида намоён этмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон Республикасининг “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва

ишчилар

касблари

классификатори”да

малаканинг

мезони

муайян

мураккабликка эга бўлган ишни бажариш учун жами зарур сабабларни
шакллантирувчи маълумот даражаси (касбий тайёргарлиги) ва амалий ишлар
тажрибаси (стажи) ҳисобланади.

Ходимларни у ёки бу мутахассислар гуруҳига киритилишининг асосий

белгилари ушбу ходимларда олий ёки ўрта махсус таълим муассасасини
тугатганлигини тасдиқловчи дипломнинг мавжудлиги хизмат қилади. Диплом
ходим ўз пайтида назарий билимлар тўпламини олганлигини тасдиқловчи
ҳужжат ҳисобланади. Ўз навбатида, ҳақиқий мутахассис ишлаб чиқариш ёки
ноишлаб чиқариш фаолиятининг муайян функцияларини бажаришда фақат
меҳнат жараёнида шаклланади. Яъни, лавозим функцияларидаги муайян
ҳажмларнинг мавжудлиги ва улар ўртасидаги нисбати ҳамда уларга мос бўлган
меҳнат тавсифи каби шароитларнинг йўқлиги фақат дипломнинг мавжудлиги у
ёки бу ходимни мутахассисларга киритиш учун зарур ва етарли шарти
сифатида хизмат қилмайди.

Шу туфайли, фикримизча, А.И. Селезнев “мутахассислар” тушунчасига

энг тўлиқ таъриф берган, унга кўра мутахассислар – ходимлар тоифаси бўлиб,
уларнинг малака, йўналиши, ихтисослиги ва маълумот даражаси меҳнат
тавсифи ва мазмунига тўлиқ жавоб беради, бажараётган лавозимдаги
мажбурият ва функцияларнинг хусусиятларига мос келади [7].

Мутахассисларнинг функционал гуруҳлар орасида ҳисоб-таҳлилий,

назорат-молиявий, режали-ишлаб чиқариш, прогноз функцияларини ҳамда
барча ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилмалардаги нафақат ишлаб чиқариш,
балки хизмат кўрсатувчи бизнес тузилмаларининг моддий, меҳнат ва молиявий
ресурслардан самарали фойдаланиш, уларни аниқлаш ва иқтисодий баҳолаш
бўйича ишларни бажарувчи иқтисодий хизматлардаги ходимлар гуруҳи
ҳисобланади.

Иқтисодчи мутахассисларни қатор белгилари бўйича алоҳида

мутахассислар гуруҳига ажратиш мумкин:

1. Мутахассислар томонидан бажарилаётган функцияларнинг

мураккаблиги

– малака даражасини ўрнатиш учун мезонлардан бири

сифатида. Замонавий шароитларда ушбу мутахассислар тоифаси корхонада
ишлаб чиқаришни бошқариш ва ташкил этиш, молиявий ва солиққа оид
режалаштириш, хўжалик жараёнларини математик моделлаштиришнинг
комплекс вазифаларини, маҳсулот (хизмат)ларини сотиш бозорини ўрганиш ва
бошқа масалаларни ечади.

Рақобат шароитида мутахассис-иқтисодчи фаолиятининг тавсифи тубдан

фарқ қилади, у ижодкорлик тусини олади, иқтисодчи томонидан бажарилаётган
функциялар янада мураккаб ва турли хил бўлади, иқтисодчи қабул қилаётган
қарорлар ташкилотнинг фаолият кўрсатишига янада кўпроқ таъсир кўрсатади.

Ҳозирги шароитда мазкур мутахассислар тоифаси фаолият кўрсатувчи

бозорлар, молиявий ва ахборот оқимлари, турли мулкчилик шаклдаги
корхоналарда амалга оширилаётган ишлаб чиқариш ва тадқиқот жараёнлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

соҳасида таҳлилий, ташкилий, бошқарув фаолиятни амалга ошириш билан
шуғулланади.

2.

Олий махсус касбий таълимнинг мавжудлиги

.

“Таълим

тўғрисида”ги [8] ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги [9]
Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳолда олий махсус касбий
таълим дастури бўйича иқтисодий йўналишдаги мутахассисларни касбий
тайёрлаш “Иқтисод” таълим соҳаси бўйича бакалавр ва магистр талабаларни
тайёрлаш бўйича амалга оширилади.

3.

Мавжуд малака (махсус иқтисодий маълумот)нинг эгаллаб турган

лавозимнинг иқтисодий ва меҳнат тавсифига ҳамда бажарилаётган
лавозим мажбуриятларига мувофиқлиги

.

Санаб ўтилган белгиларга мувофиқ малакали иқтисодчи кадрларнинг

меҳнат ресурслари таркибидаги ўрнини қуйидаги тарзда белгилаш мумкин (1-
расм).

1-расм. Меҳнат ресурслари таркибида малакали иқтисодчи кадрларнинг

тутган ўрни

1

Манба: Расм муаллиф томонидан тузилган.

Ташкилотларда у ёки бу лавозим функцияларини бажариш учун талаб

қилинадиган малака даражаси аниқ ижрочининг меҳнати, унинг ҳуқуқ,
мажбурият ва жавобгарлигини тартибга солувчи лавозим йўриқномалари билан
белгиланади. Ҳар бир лавозим йўриқномаси 3 та бўлимдан таркиб топади:

1

Расмда қора ранг билан бўялган гуруҳлар бевосита иқтисодчи кадрларга тегишли

Меҳнат ресурслари

Иқтисодий фаол аҳоли

Иқтисодий нофаол аҳоли

Малакали кадрлар

(олий

ёки

ўрта

махсус

маълумотга эга)

Иқтисодиёт ва бошқарув
соҳасидаги олий ёки
ўрта махсус маълумотга
эга бўлганлар

Олий ёки ўрта махсус
маълумотга

эга

бўлмаганлар

Бошқа

соҳалар-

даги олий ёки ўрта
махсус маълумотга
эга бўлганлар

Иқтисодиёт ва бошқарув
соҳасидаги олий ёки ўрта
махсус маълумотга эга
бўлганлар

Бошқа соҳалардаги олий
ёки ўрта махсус маълумотга
эга бўлганлар

Олий ёки ўрта махсус
маълумотга эга бўлмаганлар

Иқтисодиёт ва бошқарув
соҳасида олий ёки ўрта
махсус

маълумот

талаб

қилувчи

иқтисодчи

лавозимларда бандлар

Иқтисодиёт ва бошқарув
соҳасида махсус тайёгарлик
ва амалий тажриба талаб
қилувчи

иқтисодчи

лавозимларда бандлар

Ишсизлар

Ноиқтисодий
йўналишдаги
лавозимларда
бандлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

1.

“Лавозим вазифалари” бўлими

да мазкур лавозимни эгаллаб турган

ходимга тўлиқ ёки қисман бажариш учун юклатилган функциялар келтирилади.

2.

“Билиши керак”

бўлими

да махсус билим ҳамда ходим лавозим

мажбуриятларини бажаришда қўллай оладиган қонун ҳужжатлари, қоидалар,
йўриқномалар, бошқа бошқарув ва меъёрий ҳужжатлари, усуллари ва
воситалари бўйича билимларга нисбатан ходимга қўйилган асосий талаблар
баён этилади.

3.

“Малака талаблари” бўлими

да ходимга юклатилган мажбуриятларни

бажариш учун зарур бўлган махсус тайёргарлик даражаси ва йўналиши ҳамда
иш стажи билан боғлиқ талаблар белгиланади. Махсус тайёргарликка эга
бўлмаган, аммо амалий тажрибага эга бўлган шахслар истисно тарзда муайян
лавозимларни эгаллаши мумкин.

Мутахассисларнинг зарур малакаси у ёки бу тармоқда аниқ корхонанинг

ишлаш шароитлари билан белгиланади. Мутахассисларнинг олий ва ўрта
малакаси ўртасидаги оптимал нисбатни ўрнатиш учун уларни тўғри ҳисобга
олиш лозим. У ёки бу лавозимни эгаллаш учун мутахассис малакасини нотўғри
белгилаш улардан самарасиз фойдаланишга олиб келиши мумкин. Сўнгги
пайтларда илмий-техник тараққиёт натижалари турли таркибий тузилмаларда
олий ва ўрта малакага эга бўлган мутахассислар ўртасидаги нисбатга сезиларли
даражада таъсир кўрсатмоқда. Ишлар тавсифининг мураккаблашуви олий
маълумотли мутахассислар сони кўпайишига бўлган эҳтиёжни туғдиради.
Айниқса, мазкур тенденция иқтисодий йўналишдаги мутахассисларга хосдир.
Одатда, иқтисодий йўналишдаги лавозим бўйича лавозим йўриқномаларида
лозим бўлган маълумот сифатида иқтисодчи ёки муҳандис-иқтисодчи
маълумоти кўрсатилади. Шунингдек, лавозимлар номенклатураси ва
бажарилаётган вазифаларнинг хилма-хиллиги ҳамда иқтисодий йўналишдаги
мутахассислик номенклатурасининг хилма-хиллигини ҳисобга олиб, олий ўқув
юртида олинган мутахассисликка нисбатан талабларни аниқлаштириш
мақсадга мувофиқ. Ҳозирги кунда ишга, айниқса юқори ҳақ тўланадиган ва
истиқболли ишга қабул қилишда лозим бўлган ихтисослик (“иқтисодиёт”,
“молия”, “маркетинг”, “менежмент” ва ҳ.к.), баъзида эса лозим бўлган олий
таълим муассасалари кўрсатилади, яъни мутахассис ўқув юртида олган
билимларидан янада тўлиқроқ фойдаланиш мақсадидан келиб чиқилади.

“Мутахассис” тушунчасининг таърифи нафақат унинг мазмунини

шакллантирувчи белгилар йиғиндисини, балки таълимдан мақсадли
фойдаланган ҳолда меҳнат тавсифининг индикатори сифатида хизмат қилиши
лозим. Яъни таълим муассасасида эгалланган билим мутахассис томонидан
бажарилаётган вазифаларнинг мазмунига мос келиши лозим, фақат шундагина
мутахассиснинг шаклланиши тўғрисида гапириш мумкин.

Айтиш жоизки, мутахассислар бошқарув функцияларисиз ишлаб

чиқариш жараёнларини режалаштирадиган, лойиҳалаштирадиган ва назорат
қиладиган, мураккаб техникага хизмат кўрсатадиган, ҳужжатларни ишлаб
чиқадиган, ходимларни бошқарадиган, корхоналар, ташкилотлар ва
муассасалар фаолияти жараёнларини тартибга соладиган ходимлар [10]
ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Одатда, корхона (ташкилот)да лавозим йўриқномаларини тузишда

хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторидан

фойдаланилади. Ҳозирги пайтда меҳнат бозорида малака маълумотномаси
тегишли лавозимга мутахассисларни қидириб топиш учун мўлжал ҳисобланади
ҳамда у ёки бу лавозимларнинг малака талаблари билан танишишга имкон
беради. Бунда мазкур ахборотдан фойдаланувчилар сифатида нафақат турли
тармоқдаги корхоналарнинг манфаатдор шахслари, балки салоҳиятли ходимлар
ҳам намоён бўлиши мумкин.

Хизматчиларнинг

асосий

лавозимлари

ва

ишчилар

касблари

классификатори

40 та иқтисодий йўналишдаги лавозимларни 3 та тоифага

ажратиш имконини беради – раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчилар.
Хизматчиларнинг айрим лавозимлари хизматчилар томонидан бажариладиган
функцияларга боғлиқ ҳолда бошқарув ёки ишлаб чиқариш ходимлари
тоифасига мансуб бўлиши мумкин.

Хизматчиларнинг айрим лавозимлари ва ишчилар касблари бўйича:

а)

хизматчилар лавозимлари ва ишчи касблари классификаторида

кўрсатилмаган

:



ишчилар касблари бўйича: катта, ёрдамчи;



хизматчилар лавозимлари бўйича: ўринбосар, ёрдамчи, биринчи,

иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи, бош, етакчи, катта, кичик, олий
маълумотли, ўрта махсус маълумотли, касб-ҳунар маълумотли, сменали,
бригадали, вилоят, туман, участка, кон ва ҳоказо ҳосила лавозимлар ва касблар;

б)

олий, биринчи, иккинчи, учинчи малака тоифалари белгиланиши мумкин

.

Ҳосила лавозимни, касбни ва малака тоифасини белгилашда лавозим

мажбуриятларини бажаришда ходимларнинг мустақиллиги даражаси, қабул
қилинадиган

қарорларнинг

тўғрилиги

учун

унинг

жавобгарлиги,

ташаббускорлик, меҳнат самарадорлиги ва сифати, шунингдек, амалий фаолият
тажрибаси ҳисобга олинади [10].

Олиб борилган таҳлиллар асосида фаолиятнинг тараққий йўналишлари ва

мауйян лавозимни эгаллаш учун 90 фоиздан ортиқ ҳолатларда энг устун
турувчи талаблардан олий махсус маълумот, масалан, иқтисодий, бошқарув,
юридик (рўйхат қайд этиш даврийлигига мувофиқ ҳолда келтирилган)
маълумот ҳисобланиши аниқланди. Ҳозирги мутахассисларнинг меҳнат
бозорида иқтисодий йўналишдаги лавозимлар доирасини баҳолаш учун ва
тегишлича, лавозимга қўйилаётган талабларнинг тўлиқлиги ва чуқурлигини
баҳолаш учун раҳбар ва мутахассислар лавозимларининг амалдаги малака
маълумотномаси бўйича қўшимча махсус тадқиқотларни олиб бориш ва
йўналишларни ишлаб чиқиш лозим.

Лавозимларни, айниқса, иқтисодий йўналишдаги лавозимларни танлашда

асосий белгилар сифатида раҳбарлик қилиш функцияларининг моҳияти, миқёси
ва мураккаблиги, ходимларнинг ихтисослашувини, маълумот даражаси (касбий
тайргарлиги)ни аниқлаб берувчи меҳнат фаолиятининг якуний натижалари
танлаб олинган.

Иқтисодчи мутахассисларнинг ўзига хос хусусиятлари турли лавозимлар

учун уларни қўллаш (улардан фойдаланиш) вариативлиги ҳисобланди, чунки


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

мутахассислар кўп ҳолларда таянч таълим (олий касбий (иқтисодий,
муҳандислик-иқтисодий ёки бошқарув маълумотини) олиб, улардан ҳам таянч,
ҳам ҳосила лавозимларида фойдаланиши мумкин.

Тасниф мезони маълумот даражаси (касбий тайёргарлиги) ва амалий иш

тажрибаси (стажи) ҳисобланади, уларнинг йиғиндиси муайян мураккабликдаги
ишни бажариш учун зарур шарт-шароитни шакллантиради.

Келтирилган мезонлар иқтисодий йўналишдаги барча лавозимларни

идентификация қилиш ва кенгайтирилган гуруҳларни шакллантириш учун
қўлланилади:

ташкилот

ва

корхона

раҳбарлари;

юқори

малакали

мутахассислар; ўрта малакали мутахассислар; ахборотни тайёрлаш,
ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисоб юритиш ва хизмат кўрсатиш билан банд
бўлган хизматчилар.

Хизматчиларнинг

асосий

лавозимлари

ва

ишчилар

касблари

классификатори ҳар бир иқтисодий йўнилишдаги лавозим учун маълумот ва
тайёргарлик даражасига қўйилган талабларни ўз ичига қамраб олган 8 та
таълим гуруҳларини ажратишга имкон беради. Иқтисодчи, менежер каби
лавозимлар учун олий иқтисодий маълумот талаб этилади. Ходимлар бўйича
менежерлар, солиқни режалаштириш бўйича иқтисодчи каби бошқа лавозимлар
учун олий иқтисодий маълумотидан ташқари қўшимча тайёргарлик талаб
этилади ва ҳ.к.

Шундай қилиб, биз олиб борган изланишларимиз натижасида қуйидаги

таълим гуруҳларига ажратдик:

1.

Олий

иқтисодий

маълумот

+

қўшимча

тайёргарлик

+

иш тажриба.

2.

Олий

иқтисодий

(муҳандислик-иқтисодий)

маълумот

+

иш тажриба.

3.

Олий иқтисодий маълумот + қўшимча тайёргарлик.

4.

Олий иқтисодий маълумот + эгалланган мутахассислик.

5.

Олий иқтисодий (муҳандислик-иқтисодий) маълумот.

6.

Ўрта

касбий

(иқтисодий)

маълумот

+

иш тажриба.

7.

Ўрта касбий (иқтисодий) маълумот.

8.

Белгиланган дастур бўйича махсус тайёргарлик + иш тажриба.

Таълим гуруҳларининг юқоридан пастга қараб келтирилган тартиби ҳар

бир лавозим учун маълумот ва тайёргарлик даражасига қўйилган энг юқоридан
қуйи талабларгача бўлган тоифаси (ранг)ни акс эттиради. Таълим гуруҳининг
ушбу таснифининг бош мақсади – муайян лавозимда ишлаш учун етарли
маълумот даражасини аниқлашдан иборат. Бунинг асосида лавозимларни зарур
маълумотга эга бўлган мутахассислар билан тўлдириш имкониятлари
тўғрисидаги ахборотни шакллантириш мумкин.

Мазкур таснифни шартли равишда 3 та малака даражасига ажратиш

мақсадга мувофиқ. Биринчи малака даражаси олий касбий маълумотга (1-5
таълим гуруҳларни ўз ичига олади), иккинчиси – ўрта касбий (6-7 таълим
гуруҳларни ўз ичига олади), учинчиси эса белгиланган дастур бўйича касбий
жиҳатларга эга бўлмаган, етарли даражада махсус тайёргарликка ва иш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

тажрибасига эга бўлмаган ходимлар мос келади. Малакали иқтисодчи
кадрларга биринчи малака даражаси, яъни олий касбий маълумотга эга юқори
малакали раҳбар ва мутахассислар киради.

Хулоса қилиб айтганда, мутахассис маълумот даражасининг у эгаллаб

турган лавозимига мувофиқлик мезони лавозим йўриқномалари ва
хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида
келтирилган малакага қўйилган талаблар ҳисобланади. Лавозим ва эгаллаб
турган маълумот мувофиқлигини ҳам лавозимнинг махсус маълумот
даражасига

мувофиқлиги,

ҳам

лавозимнинг

маълумот

йўналишига

мувофиқлиги нуқтаи назардан кўриб чиқиш лозим.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда малакали иқтисодчи кадрларни

олий махсус маълумот, касбий тайёргарлик ва амалий кўникмаларга эга ҳамда
иқтисодий йўналишдаги лавозимларни эгаллаб турган ходимлар йиғиндиси
сифатида кўриб чиқиш тавсия этилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Экономика труда (социально-трудовые отношения): Учебник. / Под ред.

Н.А. Волгина, Ю.Г. Одегова. – М.: Экзамен, 2006. – С.35.

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24

майдаги “Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини
ҳисобга олиш методикасини такомиллаштириш тўғрисида”ги 106-қарорига
илова //

www.lex.uz

.

3.

Государственное

регулирование рыночной экономики: Учебник. /под

общ. ред. Кушлина В.И. – 2-е изд. перераб. и доп. – М.: РАГС, 2003. – 832 с

4.

Кабаков

В.С.

Кадры

хозяйственных

руководителей:

подбор,

расстановка, обучение / В.С. Кабаков, В.Ф. Богачев, А.П. Осипов. – Л., 1992. –
С.12

5.

Экономика и социология труда. Учебник. / Под ред. А.Я. Кибанова. –

М.: ИНФРА-М, 2012. – 584 с

6.

Бабаян С.А. Кадры экономистов в условиях рынка. – М.: Экономика,

1992. – С.282 с

7.

Селезнев А.И. Статистические показатели для обоснования потребности

в специалистах высшей квалифицикации регионе. // Вопросы статистики
условий жизни и экономико-демографических тенденции. – М.: МЭСИ, 2003. –
72 с

8.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Таълим

тўғрисида”ги

Қонуни

// Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон,
225-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда/

9.

Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури

тўғрисида”ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Ахборотномаси, 1997 й.,11-12-сон, 295-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 150-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда

10.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20

августдаги “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

классификаторини тасдиқлаш тўғрисида”ги 181-сонли қарорига илова
// Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 291-
модда.

Библиографические ссылки

Экономика труда (социально-трудовые отношения): Учебник. / Под ред. Н.А. Волгина, Ю.Г. Одегова. - М.: Экзамен, 2006. - С.35.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 24 майдаги “Ишга жойлаштиришга мухтож мехнат билан банд булмаган ахолини хисобга олиш методикасини такомиллаштириш тугрисида”ги 106-карорига илова // www.lex.uz.

Государственное регулирование рыночной экономики: Учебник, /под общ. ред. Кушлина В.И. - 2-е изд. перераб. и доп. - М.: РАГС, 2003. - 832 с

Кабаков В.С. Кадры хозяйственных руководителей: подбор, расстановка, обучение / В.С. Кабаков, В.Ф. Богачев, А.П. Осипов. - Л., 1992. -С.12

Экономика и социология труда. Учебник. / Под ред. А.Я. Кибанова. -М.: ИНФРА-М, 2012. - 584 с

Бабаян С.А. Кадры экономистов в условиях рынка. - М.: Экономика, 1992.-С.282 с

Селезнев А.И. Статистические показатели для обоснования потребности в специалистах высшей квалифицикации регионе. // Вопросы статистики условий жизни и экономико-демографических тенденции. - М.: МЭСИ, 2003. -72 с

Узбекистон Республикасининг “Таълим тугрисида”ги Конуни // Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда/

Узбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тугрисида”ги Конуни // Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й.,11-12-сон, 295-модда; Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2007 й., 15-сон, 150-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 20 августдаги “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини тасдиклаш тугрисида”ги 181-сонли карорига илова //Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2010 й., 34-сон, 291-модда.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов