Стоимость капитала предприятия и ее значение

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
35-46
25
6
Поделиться
Саттаров, Б. (2016). Стоимость капитала предприятия и ее значение. Экономика и инновационные технологии, (3), 35–46. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8782
Б Саттаров, Ташкентский Финансовый Институт

к.э.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье излагаются понятие, актуальность, значение и своеобразные эффективные особенности стоимости капитала предприятия, которые широко используются в иностранных компаниях.

Похожие статьи

background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.К. Саттаров,

и.ф.н. ТМИ

КОРХОНА КАПИТАЛИ ҚИЙМАТИ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ

В статье излагаются понятие, актуальность, значение и своеобразные

эффективные особенности стоимости капитала предприятия, которые
широко используются в иностранных компаниях.

The article expound the соncерt, actuality, significance and peculiar effective

features of a company’s cost of capital which broadly used in foreign companies.

Калитли сўзлар:

корхона капитали қиймати, капитали қиймати

қайтими, ўртача тортилган капитал қиймати, бенчмарк, капитал
компонентлари, фоизсиз мажбуриятлар, бизнес риск, капитал структураси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги

“Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини
жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4720-сонли фармонида “...ижро
органининг акциядорлар ҳамда инвесторлар билан самарали ўзаро ҳамкорлик
механизмларини белгилаш” вазифаси алоҳида қайд қилиб ўтилган [1]Мазкур
вазифани бажаришда ушбу соҳада кўплаб тадбирларни амалга ошириш билан
бирга тегишли турли элементларни қайта кўриб чиқишни, илғор хориж
тажрибаларни ўрганишни ҳамда уларни Ўзбекистонда ижодий қўллашни
назарда тутади.

Маълумки, реал сектор корхоналари иқтисодида, айниқса унинг молиявий

соҳасида капитал тушунчаси кўп қўлланилади. Ушбу терминни сермазмун
ҳамда кўпқиррали эканлигини турли номлар билан аталишидан ҳам билиб олса
бўлади. Мисол учун, корхона капитали, хусусий капитал, резерв капитал,
қўшилган капитал, ишчи капитал, қарз капитали, асосий капитал, айланма
капитал ва шу кабилар. Буларнинг ҳар бири корхона иқтисодий муносабатида
ўз ўрни ва аҳамиятига эга. Капитал кўрсаткичларини қандай қийматда бўлиши,
уларни ижобий ўзгариши, қайтим олиб келиши ёки тўланиши хўжалик
юритувчи субъектларини иқтисодий аҳволини, потенциалини, молиявий
ҳолатини, моддий ва молиявий маблағлардан самарали фойдаланиш
имкониятларини кўрсатиб беради. Бу эса, корхонани ўтган ишларга баҳо
бериш, навбатдагиларни тактик ва стратегик режалаштириш учун зарур [3].

Ўтказилган илмий тадқиқот натижаларидан маълум бўлдики, корхона

молиявий тизимида моддий ва молиявий маблағларидан фойдаланишда айрим
капитал кўрсаткичлари ва улар билан боғлиқ бўлган кўплаб муҳим
имкониятларга етарлича эътибор берилмаган ҳолатлари кўзга ташланди. Шу
билан бирга мазкур масала соҳага оид назарий манбаларда ҳам кенг кўламда
ёритиб берилмаганлиги маълум бўлди. Ваҳоланки, айнан ана шу терминларни
аҳамияти ва долзарблиги ҳозирги давр иқтисодида ниҳоятда ошган. Мисол
учун, корхона капитали қиймати тушунчаси. Айтиб ўтишимиз керакки, мазкур

2

www.iqtisodiyot.uz

кўрсаткич иқтисоди ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда ички ва
ташқи фойдаланувчилар томонидан ҳар жиҳатдан ўрганилади.

Бироқ,

миллий иқтисодиётимизга тегишли адабиётларда, соҳага оид олиб

борилган илмий тадқиқотларда корхона капитали қиймати тушунчаси давр
талаблари асосида ёритиб берилмаган ёки тўлиқ ўрганилмаган. Мазкур
тушунча бўйича қисқа маълумотлар берилган, холос. Бу эса, хўжалик
фаолиятида корхона капитали қиймати ва у билан боғлиқ имкониятлардан
фойдаланишда ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам биз ушбу
масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қиламиз.

Амалдаги бухгалтерия балансининг молиялаштириш (пассив) томонидаги

моддалар капитал компонентларини ташкил қилади. Капиталнинг асосий
компонентлари - оддий акциялар қиймати, имтиёзли акциялар қиймати, қарз
маблағлари (фақат молиялаштириш мақсадида жалб этилган), бўлиб
ҳисобланади. Корхона фаолиятида бошқа омиллар сингари капиталнинг ҳам ўз
қиймати ва қайтими бор. Инвесторлар капитални бирор-бир мақсадга
йўналтиришдан олдин уни зиммага тушган харажатлар бўйича ўрганади.Чунки,
инвесторлар олдида капиталдан фойдаланишнинг кўп имкониятлари мажуд
бўлади. Бу ҳолатда бенчмарк кўрсаткичи танланади ва у бошқа муқобил
манбалардан устун деб қаралади. (Бенчмарк – эталаон ва мақсад кўрсаткичи
бўлиб, инвестицияни шу асосга йўналтирилиши инвестор учун энг мақсадга
мувофиқ имконият ҳисобланади). Айнан, бенчмарк капитал қийматини аниқлаб
беради. Корхонанинг капитал қиймати у томонидан жалб этилган турли
капитал компонентларининг ўртача қийматидан ташкил топади. Ушбу корхона
капиталининг ўртача қайтими кўрсаткичи инвесторлар учун муҳим
ҳисобланади. Айнан, ўртача қайтим кўрсаткичи ҳолатидан келиб чиқиб
инвесторлар ўз капиталларини корхона фаолиятига йўналтириш ёки
йўналтирмаслик бўйича бошқарув қарорларини қабул қиладилар.

Реал сектор корхоналарида молиявий маблағларни самарали жалб этиш ва

мақсадли фойдаланишдаги марказий жиҳатлардан бири корхона капитали
қиймати кўрсаткичи ҳисобланади. У инвестиция лойиҳаларини баҳолашда,
капитал структурасини белгилашда, лизинг муносабатларида, баҳоларни
белгилашда ва бошқ бир қатор муносабатларни тартибга солишда муҳим
аҳамият касб этади.

Демак, корхона капитали қиймати турли молиявий манбалар, яъни оддий

акциялар, имтиёзли акциялар ҳамда мажбуриятлардан ташкил топган ўртача
тортилган қийматдир. У қуйидагича ҳисобланади:

Корхонада оддий акциялар, имтиёзли акциялар ва мажбуриятлар қуйидаги

мутоносибликда фойдаланилган: 50, 10 ва 40. Оддий, имтиёзли ва
мажбуриятларнинг қайтими эса 16 фоиз, 12 фоиз ва 8 фоиздир. Бу ҳолатда
ўртача тортилган капитал қиймати қуйидагича бўлади:

ЎТКҚ = (Оддий акциялар мутаносиблиги)*(Оддий акциялар қайтими

фоизи) + (Имтиёзли акциялар мутаносиблиги)*(Имтиёзли акциялар

қайтими фоизи) + (Мажбуриятлар мутаносиблиги) (Мажбуриятлар

қайтими фоизи)

(0,5)(16) + (0.10)(12) + (0.4)(8) = 12,4

(1)

3

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу формулани қўллашда қуйидагилар эътиборга олиниши шарт:
а) корхонада капитал компонентларининг бошқа шакллари мавжуд бўлса

ва улар аҳамиятга эга деб ҳисобланса, у ҳолда улар ҳам манбалар қаторида
ҳисоб-китоб қилинади;

б) узоқ муддатли мажбуриятлар билан биргаликда қисқа муддатли

мажбуриятлар ҳам мажбуриятлар қаторида ҳисобга олинади. Фақатгина, қисқа
муддатли мажбуриятларнинг инвестиция таснифидаги қисми, мисол учун ишчи
капитал учун қарз, қимматли қоғозлар ва шу кабилар назарда тутилмоқда.
Чунки, мазкур турдаги қисқа муддатли қарзларни берган инвесторлар корхона
даромадидан фоиз олишга ҳақли бўлади;

в) фоизсиз мажбуриятлар ёки операцион мажбуриятлар (Кредиторлик

мажбуриятлари)

ўртача

тортилган

капитал

қийматини

ҳисоблашда

қатнашмайди. Чунки, улар капиталларни молиялаштириш манбаи бўлиб
иштирок этмайди.

Ўртача тортилган капитал қийматини корхона фаолиятидаги аҳамияти,

унинг қайтими кўрсаткичини энг пастки эталон тарзида қабул қилинишидир.
Агар, инвестиция қайтимини ўртача тортилган капитал қиймати қайтимидан
юқори бўлиши оддий акция эгаларини мазкур фаолиятдан наф кўриши
ошганлигини билдиради. Мисол учун, корхонада оддий акция қиймати қайтими
14 фоиз, қарз маблағлари қиймати қайтими 6 фоиз, Икки турдаги капиталнинг
мутаносиблиги тенг кучли, яъни 50 = 50. Уларнинг ўртача тортилган капитал
қиймати қайтими 10 =(0.5*14 + 0.5*6) ни ташкил этади. Агар, компания 100
миллион АҚШ долларида 12 фоиз қайтими билан инвестиция қилмоқчи бўлса,
у ҳолда лойиҳани қўллаш натижасида оддий акция қиймати қайтими
қуйидагича бўлади:

Лойиҳанинг ялпи қайтими + Қарз мажбурияти фоизи

Оддий акция қиймати мутоносиблиги

=

=

100*(0.12) – 50*(0.06)

=

18 фоиз

(2)

50

Кўриниб турибдики 18 фоиз оддий акция қиймати қайтими 14 фоиздан кўп

бўлиб, у акция эгаларининг наф кўриши ошиб бораётганини билдиради.
Умуман олганда оддий акция қиймати қайтимидан таклиф этилаётган вариант
қиймати қайтимини ошиб бориши инвесторлар учун иқтисодий фойда ёки
қийматни яратилаётганини билдиради.

Демак, корхона капитали қиймати тушунчаси қайтим кўрсаткичи бўлиб, у

корхонани капитал билан таъминловчилар назарда тутадиган эталондир. Ушбу
кўрсаткич жорий даврда ишлаб турган нақд активлар ёки капитал
структурасини бизнес рискини акс эттириб беради.

Юқоридаги фикрларни мухтасар қилиб айтиш мумкинки, корхона

капитали қиймати тушунчаси ва унинг даражаси бизнес муносабатларидаги
кўплаб жараёнлар ва тадбирларни ишга солишда бизнес риск кўрсаткичини энг
қуйи ҳолатини ифодалаб беради. Инвестицияларни ушбу кўрсаткичдан ошиб
бориш ҳолати эса инвесторлар учун иқтисодий наф ёки фойдани кўпайишини
билдиради.

4

www.iqtisodiyot.uz

Корхона капитали қиймати ва унинг даражаси оддий, имтиёзли ҳамда қарз

мажбуриятлари ҳолатидан (корхона хусусиятига кўра бошқа омиллар ҳам
бўлиши мумкин) келиб чиқиб шаклланади (1 формула). Мазкур омилларнинг
ҳар бирини қийматини ёки ўртача қийматини аниқлаш алоҳида ҳисоб-
китобларни талаб қилади. Фикримизга мисол тариқасида қарз инструментини
кўрсатиб ўтамиз.

Корхона капитали қиймати кўрсаткичи ҳолатига мажбуриятлар қиймати

ҳам сезиларли таъсир этади. Иқтисодий муносабатларда мажбуриятлар қиймати
ушбу инструментларни қоплаш муддати тугагандан сўнг олинадиган даромад
даражаси тушунилади. Фикримизга мисол тариқасида ушбу қарашни турли
мажбурият инструментлари воситасида қўллаб кўрамиз. Бу ерда облигация,
банк қарзлари, тижорат қоғозлари (вексель)ни кўриб чиқамиз.

Облигациялар қиймати қуйидаги (3) тенгламадаги R

D

қийматига тенг

бўлади.

n

D

n

t

t

D

O

R

F

R

I

P

)

1

(

)

1

(

1

(3)

Бу ерда: Р

О

– облигациянинг жорий бозор баҳоси;

I - йиллик фоиз тўлови;
n - қоплаш муддатига тегишли йиллар сони;
F – облигациянинг қоплаш муддати қиймати.

R

D

нинг ҳисоб-китоб қилиш қуйидаги формула билан амалга оширилади.

Ушбу формуланинг натижаси (тахминан) облигацияларнинг ҳақиқий қийматга
жуда яқин чиқиши билан бошқа формулалардан фарқ қилади.

F

P

n

P

F

I

R

O

O

D

4

.

0

6

.

0

/

)

(

(4)

Ушбу формулани қуйидаги мисол ёрдамида кўриб чиқамиз. Мисолдаги

маълумотлар хорижий манбалардан олиниб муаллиф томонидан мақола
мақсадига мослаштирилган.

Мазкур мисолда “XYZ” LTD. корхонасининг облигациялари қийматини

аниқлаймиз.

Номинал баҳо – 1000 $
Купон курси - 12 фоиз
Қоплпш муддатининг қолган қисми – 4 йил
Жорий бозор баҳоси – 1040 $

Облигациянинг қоплаш муддати даромади (тахминан) қуйидагича ҳисоб-

китоб қилинади:

фоиз

R

D

7

,

10

1000

*

4

.

0

1040

*

6

.

0

4

/

)

1040

1000

(

120

Облигациялардан фарқ қилган ҳолда банк қарзлари иккиламчи бозорда

сотилмайди. Банк қарзларни қиймати жуда оддий бўлиб у белгиланган фоиз

5

www.iqtisodiyot.uz

ставкаларига тенг бўлади. Қайсики корхона оладиган қарзи учун тўлайдиган
фоиз ставкаси. Агар фоиз ставкаси банкда 13 фоиз белгиланган бўлса, корхона
келишувга асосан 12 фоиз тўласа, мана шу 12 фоиз банк қарзлари қийматини
ифодалаб беради.

Тижорат қоғозлари (вексель) одатда қисқа муддатли инструментлар

бўлиб номинал қийматни ҳисобга олиш ҳамда алмаштириш мақсадларида жалб
қилинади. Бу ерда тижорат қоғозлари қиймати жуда оддий. У назарда тутилган
фоиз курсидан иборат бўлади. Фикримизни қуйидаги мисол ёрдамида
аниқлаштириб берамиз.

“XYZ” LTD. корхонасида яна 6 ой муддати бўлган муомаладаги тижорат

қоғозлари мавжуд. Ушбу инструментнинг ҳар бирини номинал қиймати
1000000 $ ни ташкил этади. Уларни корхона бозорда 965000 $ га сотиши
мумкин. Бу ҳолатда назарда тутилган фоиз курси 6 oй учун қуйидагича бўлади:

(1000000 / 965000)- 1 = 0,0363 ёки 3,63 фоиз

Йиллик амалдаги фоиз курси ҳисоби:

(1,0363)

2

– 1= 0,0739 ёки 7,39 фоиз

Шу ерда эътиборга олиш керакки, корхона турли қарз инструментларини

ишлатиши мумкин. Шунинг учун ҳам уларни ўртача қийматини аниқлаш, бу
борадаги марказий масалалардан биридир. Қуйидаги жадвалда “XYZ” LTD.
корхонаси томонидан жалб қилинган қарз инструментларини кўриб чиқамиз.

Жадвал

“XYZ” LTD. корхонаси томонидан жалб қилинган қарз инструментлари

Қарз инструментлари

Номинал

қиймати,$

Бозор

баҳоси, $

Купон

фоизи

Қоплпш

муддатидаги

даромад ёки

жорий курс

1

2

3

4

5

Конвертланмайдиган

облигация

100 миллион

104 миллион

12 %

10,7 %

Банк қарзлари

200 миллион

200 миллион

13%

12%

Тижорат қоғозлари

50 миллион

48,25

миллион

7,39

352,25

миллион

Қарз

маблағлари

ўртача

қийматини

аниқлашда

турли

қарз

иструментларини бозор баҳоси мутоносиблиги ҳамда даромадлилиги (жорий
курс) кўрсаткичларидан фойдаланамиз. У қуйидаги тартибда амалга
оширилади.

10,7% (104/352,25) + 12,0% (200/352,25) + 7,39% (48,25/352,25) = 10,98%

Таъкидлаш керакки, корхоналарда қарз маблағларининг ҳар бирини

алоҳида олинган қиймати уларнинг биргаликда олинган ўртача қиймати
кўрсаткичлари бизнес фаолиятида қарз инструментларидан самарали
фойдаланишда асосий маълумот манбаи ҳисобланади. Бу борада амалга
ошириладиган барча тадбирлар, лойҳалар шу каби маълумотлар билан
таққосланиб ўрганилади ва тегишли қарорлар қабул қилинади.

Бизнес фаолиятида корхона капитали қиймати тушунчаси ва унинг

кўрсаткичини ҳисоб-китоб қилиш мураккаб тасниф касб этади. Унда кўплаб
формулалар ва ҳисоб ишларини амалга ошириш зарур. Шунинг учун ҳам,
корхона капитали қиймати тушунчаси ва унинг кўрсаткичини барча
жиҳатларини мукаммал тарзда бир мақолада ёритиб бериш имконияти мавжуд
эмас. Бунинг учун, мавзу бўйича мақолалар туркуми тайёрланиши лозим.
Бизнинг мақсад хориж амалиётида кенг ва самарали қўлланилаётган, лекин
миллий иқтисодий муносабатларда етарлича аҳамият берилмаган масалани
муҳим жиҳатларини ёритиб бериш эди. Мавзуга оид янги маълумотларни
кейинги мақолаларимизда баён этамиз, деб умид қиламиз.

Фикримизни мухтасар қилиб айтганда миллий иқтисодиётдаги

корхоналарга капитал қиймати ва унинг даражаси кўрсаткичини киритиш, у
билан боғлиқ компонентларни ҳисоб-китоб қилишни амалиётга жорий этиш
хўжалик субъектларида инвестицион қарорлар қабул қилишда эталон манба
бўлиб ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрель

жоий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 4720-сонли фармони.

2. Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни

амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
бериш – устувор вазифамиздир. – Тошкент, 2015. – 64 б.

3. Prasanna Chandra Financial Management // Theory and Practice. Tata

McGraw Hill Education Private Limited, NEW DELHI. 2012. 1062 p.

Библиографические ссылки

Узбекистан Рсспубликаси Президентининг 2015 йил 24 апрель “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошкарув услубларини жоий этиш чора-тадбирлари тугрисида” 4720-сопли фармони.

Каримов И.А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бсриш - устувор вазифамиздир. - Тошкент, 2015. - 64 б.

Prasanna Chandra Financial Management // Theory and Practice. Tata McGraw Hill Education Private Limited, NEW DELHI. 2012. 1062 p.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов