Основные направления развития программ обработки информации для оценки стоимости земельных участков

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства
CC BY f
172-183
19
2
Поделиться
Абдуллаев, З. (2015). Основные направления развития программ обработки информации для оценки стоимости земельных участков. Экономика и инновационные технологии, (5), 172–183. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8484
З Абдуллаев, Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статъе по отдельности показаны ряд основных направлений развития программного обеспечения при оценке земли. Обосновано, что вся система работ по оценке земли должна быть интегрирована с направлениями формирования программного обеспечения кроме того, показана необходимость широкого использования цифровых технологий. По требующим подготовки земельных участков региональная информация является их неотъемлемой структурной частью.

Похожие статьи

background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

З.С. Абдуллаев,

мустақил изланувчи, ТИМИ

ЕР УЧАСТКАЛАРИНИНГ ҚИЙМАТИНИ БАҲОЛАШ УЧУН

АХБОРОТГА ИШЛОВ БЕРИШ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

В статъе по отдельности показаны ряд основных направлений развития

программного обеспечения при оценке земли. Обосновано, что вся система
работ по оценке земли должна быть интегрирована с направлениями
формирования

программного

обеспечения

кроме

того,

показана

необходимость широкого использования цифровых технологий. По требующим
подготовки земельных участков региональная информация является их
неотъемлемой структурной частью.

The article shows the number of separate guidelines for the development of

software in the evaluation of the land. It is proved that the system works according to
the land should be integrated with the directions of the formation of the software in
addition, shows the need for widespread use of digital technologies.By requiring the
preparation of regional land information is an integral part of the structure.

Калитли сўзлар:

ахборот, дастурий таъминот, математик таъминот,

ахборот базаси, геоахборот (ГАТ).

Ер ресурсларини баҳолаш учун ахборот базасини яратиш, биринчи

навбатда, қуйидаги қатор шартларни бажариш зарурати билан боғлиқ:

- ерларни баҳолаш ишларининг бутун тизими учун ягона ахборот базасини

шакллантириш;

- баҳолаш ишлари ёндашувлари ва усулларининг базавий яхлитлигига

асосланган ер ресурсларининг қийматини ялпи ва якка тартибда баҳолаш учун
ахборот базасининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш;

- ахборот базасидан оқилона фойдаланиш учун шароитлар яратиш,

баҳолаш ишларининг харажатларини қисқартириш, улар самарадорлигини
ошириш ва баҳолаш ишларини амалга ошириш муддатларини қисқартириш.

Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фақат

ишларни амалга оширишнинг махсус тизимли таъминотини ишлаб чиқиш ва
ахборот технологияларидан фойдаланиш асосида ахборотни тайёрлаш ва катта
ҳажмдаги дастлабки маълумотларга ишлов бериш мумкин.

Баҳолаш

ишларини

амалга

оширишни

ривожлантириш

ва

кенгайтиришнинг ҳозирги шароитида ахборот технологияларидан фойдаланиш
асосида ахборотга ишлов бериш ва баҳолаш ишларини амалга оширишнинг
математик таъминотини жорий этиш масаласи ўта муҳим аҳамият касб этди.

Ер

ресурсларининг

қийматини

баҳолаш

жараёнларини

моделлаштиришнинг илмий-услубий асосларини тадқиқ этиш натижалари
ерларни баҳолаш ишларининг дастурий таъминотини ривожлантиришнинг бир
қатор асосий йўналишларини ажратиш имконини беради (1-схема).

1-схема. Ерларни баҳолаш ишларининг дастурий таъминотини

ривожлантиришнинг асосий йўналишлари

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Ер ресурсларининг қийматини баҳолаш учун дастлабки маълумотларга

ишлов бериш дастурий таъминоти,

одатда, ер участкаларини позициялаш ва

сегментлаш нуқтаи назаридан улар хусусиятлари (миқдорий ва сифат
кўрсаткичлари)нинг ўзаро боғлиқликларини аниқлашга йўналтирилган. Бундай
ахборотга ишлов бериш катта ҳажмдаги дастлабки маълумотлар билан ажралиб
туради ва ушбу ишни фақат компьютер техникасини қўллаш асосида амалга
ошириш мумкин. Бунда амалга оширилган ишлар натижалари фақат нисбий
маълумотлар

ёки

коэффициентлардан

фойдаланган

ҳолда

бир

ер

участкаларининг бошқаларидан фарқ қилиши даражасини аниқлаш имконини
беради.

Шуни назарда тутиш лозимки, юқорида кўрсатилган боғлиқликларни

ишончли тарзда аниқлаш бунда фойдаланиладиган маълумотлар ҳажмига тўғри
мутаносибдир.

Бундай

маълумотларнинг

кичик

ҳажми,

юқорида

таъкидланганидек белгиланадиган қонуниятларнинг соддалашувига олиб
келиши мумкин, бу пировардида, баҳолаш ишларидаги ноаниқликларни
келтириб чиқаради. Айнан ушбу сабабларга кўра баҳоланаётган ер участкалари
алоҳида хусусиятларининг тўғри чизиқли ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олувчи
услубиёт асосида амалга ошириладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларнинг қийматини кадастр бўйича баҳолаш натижалари сезиларли даражада
пасайтирилган.

Асосий омилларнинг ерларнинг қийматини баҳолашга таъсирини аниқлаш

дастурий таъминоти, одатда, минтақа ёки аҳоли пунктининг муайян ер массиви
учун хос бўлган омиллар тўплами билан шаклланган позицияланган ва
сегментланган

ер

участкаларининг

қиймат

баҳосини

белгилашга

йўналтирилган. Кўпинча бундай ер участкалари шартли бўлиши мумкин, чунки
ер участкаларининг қиймат баҳоси кўпинча қийматни баҳолаш омилларининг
ушбу ўзига хос тўпламига тўлиқ ҳажмда мос келмаслиги мумкин. Бундай
қиймат баҳо муайян баҳоланаётган ер участкасининг ўзига хос ва локал

Ерлар қийматини

баҳолашнинг маҳаллий

омилларини аниқлаш

дастурий таъминоти

Асосий омилларнинг

ерларнинг қийматини

баҳолашга таъсирини

аниқлаш дастурий

таъминоти

Ерлар қийматини

баҳолашнинг ўзига хос

хусусиятларини аниқлаш

дастурий таъминоти

Баҳолаш ишларининг

дастурий таъминотини

ривожлантиришнинг
асосий йўналишлари

Дастлабки

маълумотларга ишлов

бериш дастурий

таъминоти

Ерларнинг қийматини

баҳолаш дастурий

3

www.iqtisodiyot.uz

хусусиятларини ҳисобга олмайдиган базавий қиймат баҳо аҳамиятига эга
бўлиши мумкин.

Маҳаллий омилларнинг ер участкалари қийматини баҳолашга таъсирини

аниқлаш дастурий таъминоти

ер участкаси қиймат баҳосининг ер участкалари

қийматини баҳолаш умумий омиллари таъсирининг локал хусусиятлари билан
ўзаро боғлиқлигини аниқлаш учун дастлабки маълумотларга ишлов бериш

зарурати билан белгиланади. Локал омилларнинг муайян ер участкасининг
қийматини баҳолашга таъсири математик таъминотининг маъноси ушбу таъсир
билан шартланган муайян ер участкасининг асосий қиймат баҳосига тузатувчи
коэффициентларни қидириб топишдан иборат.

Ер ресурсларини баҳолаш объектининг (базавий қиймат баҳосида ҳисобга

олинмаган) ўзига хос хусусиятлари таъсирини аниқлаш дастурий таъминоти
баҳолаш объекти қийматидаги ўзига хос хусусиятларни аниқлаш ва ҳисобга
олишга йўналтирилган. Кўриб чиқилаётган математик таъминот маълум
даражада баҳолаш объекти локал хусусиятлари таъсирининг математик
таъминотини ёдга солади. Бироқ мазкур ҳолатда, объектнинг локал
хусусиятлари билан бўлган ҳолатдан фарқли ўлароқ, кўпинча ер ресурслари
ушбу ўзига хос хусусиятларининг уларнинг қиймати билан ўзаро боғлиқлигини
далиллар асосида аниқлаш имконини берувчи алоҳида услубий ёндашувларни
ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлади. Ер ресурсларини баҳолаш
объектларининг дастлабки ахборотга ишлов бериш математик таъминотини
ишлаб чиқиш заруратини келтириб чиқарувчи ўзига хос хусусиятлари
жумласига, биринчи навбатда, турли сервитутлар ва у ёки бу ер участкаларидан
фойдаланишга нисбатан чекловлар киради.

Ер ресурсларининг қийматини баҳолаш дастурий таъминоти, одатда,

юқорида санаб ўтилган математик таъминот (қийматга баҳолаш объекти айрим
хусусиятларининг таъсири, участка қийматини омилларнинг ўзига хос тўплами
билан аниқлаш, локал омиллар, баҳолаш объекти омиллари ва ўзига хос
хусусиятларининг унинг қийматига таъсирини аниқлаш) ва ер ресурсларининг
қийматини баҳолашни амалга ошириш математик таъминоти (юқорида кўриб
чиқилган математик таъминотни ерларни баҳолашнинг ягона технологик
жараёнига интеграциялаш).

Ер ресурсларининг қийматини баҳолаш математик таъминотининг асосини

базавий алгоритмлар ва уларнинг математик таъминоти ташкил қилади.
Шундай қилиб, ер ресурсларининг қийматини баҳолаш учун ахборотга ишлов
бериш дастурий таъминотини ривожлантириш ва такомиллаштириш ерларни
баҳолаш ишлари бутун тизимининг улар билан интеграцияланган дастурий
таъминотини шакллантиришга йўналтирилиши керак. Бу эса шуни
англатадики, ахборотга ишлов бериш дастурий таъминотини такомиллаштириш
ерларни

баҳолаш

ишлари

тизимини

ривожлантиришнинг

асосий

йўналишларидан ва ушбу тизим таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқлигидан
келиб чиқиши лозим.

Ерларни баҳолаш ишларини амалга ошириш учун дастурий таъминот

маълум даражада ушбу ахборотнинг функциялари билан белгиланади. Ушбу
функциялар умумлаштирилган кўринишда 2-схемада келтирилган

4

www.iqtisodiyot.uz

Функционал йўналиши

2-схема. Ерларни баҳолаш ишлари учун ахборот маълумотларининг

асосий функционал йўналиши

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Фақатгина ахборот базасини шакллантиришнинг кўп векторли функционал

йўналиши ерларни баҳолаш ишлари тизимининг унга бўлган бутун эҳтиёжини
таъминлаши мумкин. Асосий функционал йўналиш қуйидаги масалаларни
ишлаб чиқиш заруратини келтириб чиқаради:

- ер ресурсларининг қийматини баҳолашнинг ҳар бир тури, ёндашуви ва

усули учун ахборотнинг оптимал ҳажмини асослаш;

- ер ресурсларининг миқдорий ва сифат хусусиятлари, уларнинг

фуқаролик-ҳуқуқий ва бозор оборотида иштирок этиши даражаси
мониторингини ўтказиш ва ташхис қилиш муддатлари ва тартибини
оптималлаштириш;

- ерларни баҳолаш ишлари тизимининг ахборот базасини мустаҳкамлаш

соҳасида таҳлилий ва илмий тадқиқот ишларини чуқурлаштиришнинг асосий
йўналишларини асослаш;

- ерларни баҳолаш ишларининг дастлабки маълумотларга ишлов бериш

дастурий таъминотига эга бўлган кенг қамровли ахборот базасини
шакллантириш шароитида ушбу ишлар тизимининг услубий ва дастурий
таъминотини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини асослаш.

Ерларни баҳолаш ишлари тизими учун ахборот ресурсларини

ривожлантиришни асосий йўналишларини кўриб чиқаётиб, шуни алоҳида
таъкидлаш лозимки, рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш асосида
тайёрланиши лозим бўлган ер участкалари бўйича ҳудудий ахборот уларнинг
ажралмас таркибий қисми бўлиши керак. Сўнгги вақтда ер ресурсларининг
қийматини баҳолаш дастурий таъминотининг турли синфлари ва ҳудудий
маълумотларни сақлашнинг янги шакллари пайдо бўлмоқда. Бизнингча, ер
участкасининг ҳудудий маълумотлари билан ерларни баҳолаш ишларининг
вазифаларидан келиб чиқувчи зарур эҳтиёж доирасида операциялар қилиш
имконини берувчи геоахборот тизимлари (ГАТ) ушбу маълумотлар дастурий
таъминотининг истиқболли синфларидан бири ҳисобланади. Жой модели –
электрон харита мазкур тизимнинг асосини ташкил этиши лозим бўлиб, унинг
моҳияти чиқариш қурилмаси (монитор, принтер, плоттер)да олдиндан рақамли

Таҳлилий-

тадқиқот

Ахборот-

маълумот

Ерларни баҳо-

лаш ишларини

такомиллашти-

риш учун асос

Ерларни баҳолаш ишлари учун

ахборот маълумотлари

Мониторинг-

ташхис

Қабул қилинади-

ган баҳолаш қа-

рорларини қўл-

лаб-

қувватлаш

5

www.iqtisodiyot.uz

шаклга ўтказилган (сканирланган, растр) картографик материални акс
эттиришдан иборат. Жойнинг ҳақиқий моделини чиқариш қурилмасида харита
ёки ер участкасини координаталарнинг танланган кўламларида муайян шартли
белгиларда тасвирловчи расм кўринишида намоён бўлиши керак. Бундай расм
вектор тамойили асосида (аксарият ГАТ ушбу усулдан фойдаланади) қурилиши
мумкин. Бугунги кунда замонавий геоахборот тизимлари бизга ер ресурсларини
баҳолашда кўпгина имкониятларни беради. Жой тўғрисидаги маълумотларни
олишда фотограмметрик жараёнлар, яъни аэросуратлар орқали маълумот олиш
катта имконият беради. Лекин аэросуратларга қараганда ер сунъий
йўлдошларидан олинган фотосуратлар янада кенгроқ имкониятлар беради.
Сабаби самолёт ёки вертолётлардан олинган аэросуратларнинг бир нечтасини
битта сунъий йўлдошдан олинган тасвир қоплаши мумкин. Қолаверса, сунъий
йўлдошдан олинган тасвирлар аэросуратларга нисбатан аниқроқ маълумотлар
беради. Аэрофотосъёмка билан таққослайдиган бўлсак, самолётга нисбатан
космик йўлдошнинг маневрланиш хусусияти кўпроқ, яъни уни ҳаракатланиш
диапазони кенгроқ. Шундай экан бу бизга самаралироқ маълумотларни беради.
Шунингдек, геоахборот тизимлари ёрдамида ҳудуднинг 3D, яъни уч ўлчамли
кўринишини тасвирлаш мумкин Уч ўлчамли тасвирлар одатий 2 ўлчамли
тасвирларга қараганда ҳудуд тўғрисида янада аниқ ва тўлиқ тасаввур ҳосил
қилади ва маълумот беради. Бу эса ер ресурсларини баҳолашда ахборот
базасини шакллантиришда маълумотларнинг аниқ ва тўлиқлигини таъминлайди
ҳамда ер ресурсларидан самарали фойдаланишда муҳим аҳамият касб этади.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ер ресурсларини баҳолашни ахборот

базасини такомиллаштиришда замонавий геоахборот тизимлари, рақамли
технологиялардан фойдаланиш ерларни баҳолаш ва ер ресурсларидан самарали
фойдаланишда асосий дастурий восита бўла олади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Постановление Президента Республики Узбекистан от 25 сентября

2013 год № ПП-2045 О мерах по реализации инвестиционного проекта
«Создание националной географической ахборотной системы». – Т. 2013

2.

Ходиев Б.Ю., Абдуллаев З.С. “Ер ресурслари қийматини баҳолаш”. – Т.

2010.

3.

Абдуллаев З.С. “Ер ресурсларини қийматини баҳолаш жараёнларини

моделлаштириш”. – Т. 2013.

4.

Прорич В.А. Основы экономической оценки городских земель. Учебно-

практической пособие. – М.:Дело, 1998.

5.

Прорич В.А., Семенова Е.А. Особенности определения “рыночной

стоимости” объектов земельно-имущественных отношений //Вопросы оценки.
2004. №4.

6.

Валиев Д.С., Подпальный А.А. О методах хранения земельно-

кадастровой информации в электронном виде. Итоги научно-исследовательской
работы Государственного университета по землеустройству за 1997 год. Тезисы
докладов

на

научно-практической

конференции

профессорско-

6

www.iqtisodiyot.uz

преподавательского состава ГУЗ по итогам НИОКР за 1997 г. (13-15 апреля
1998 г.), Государственный университет по землеустройству. М., 1998, стр. 22-
25.

Библиографические ссылки

Постановление Президента Республики Узбекистан от 25 сентября 2013 год № ПП-2045 О мерах по реализации инвестиционного проекта «Создание националной географической ахборотной системы». - Т. 2013

Ходиев Б.Ю., Абдуллаев З.С. “Ер ресурслари кийматини бахолаш”. - Т. 2010.

Абдуллаев З.С. “Ер рссурсларини кийматини бахолаш жараенларини моделлаштириш”. - Т. 2013.

Прорич В.А. Основы экономической оценки городских земель. Учебнопрактической пособие. - М.:Дело, 1998.

Прорич В.А., Семенова Е.А. Особенности определения “рыночной стоимости” объектов земельно-имущественных отношений //Вопросы оценки. 2004. №4.

Валиев Д.С., Подпальный А.А. О методах хранения земельнокадастровой информации в электронном виде. Итоги научно-исследовательской работы Государственного университета по землеустройству за 1997 год. Тезисы докладов на научно-практической конференции профессорско-преподавательского состава ГУЗ по итогам НИОКР за 1997 г. (13-15 апреля 1998 г.), Государственный университет по землеустройству. М., 1998, стр. 22-25.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов