Влияние совокупного спроса и его состава на экономический рост

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
234-242
64
7
Поделиться
Мадрахимов, У. (2016). Влияние совокупного спроса и его состава на экономический рост. Экономика и инновационные технологии, (4), 234–242. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8862
У Мадрахимов, Институт прогнозирования и макроэкономических исследований

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье проанализировано состояние совокупного спроса и предложения, их структура и динамика их изменения. На основе исследования определен эффективный уровень потреблений и сбережений. Приведены предложения по обеспечению эффективного уровня потребления и стимулированию совокупного спроса.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

У.А. Мадраҳимов, и.ф.н., доц. ПМТИ

ИҚТИСОДИЙ ЎСИШГА ЯЛПИ ТАЛАБ ВА УНИНГ ТАРКИБИ

ТАЪСИРИ

Ушбу мақолада ялпи талаб ва таклиф қийматларининг ҳолати, уларнинг

В этой статье проанализировано состояние совокупного спроса и
предложения, их структура и динамика их изменения. На основе исследования
определен эффективный уровень потреблений и сбережений. Приведены
предложения по обеспечению эффективного уровня потребления и
стимулированию совокупного спроса.

In this article, we analyze the state of aggregate demand and supply, their

modification and structure changes. On the basis of a study author determines the
effective level of consumption and savings. In conclusion proposals to ensure an
effective level of consumption and to stimulate aggregate demand are given.

Калит сўзлар:

барқарор иқтисодий ўсиш; ялпи талаб; ялпи таклиф;

истеъмол; жамғарма.

Миллий иқтисодий тизимда амалга оширилаётган чора – тадбирлар охир-

оқибат барқарор ўсиш суръатларининг давомийлигини таъминлашга ва
сифатини оширишга қаратилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти
таъкидлаганидек: “Халқаро миқёсда катта нуфузга эга бўлган Жаҳон иқтисодий
форуми рейтингига кўра, Ўзбекистон 2014-2015 йиллардаги ривожланиш
якунлари ва 2016-2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги
энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олгани албатта
барчамизга мамнуният етказади” [1].

Барқарор иқтисодий ўсиш суръати вақт билан боғлиқ бўлиб, узоқ давр

мобайнида унинг узлуксиз даражасини таъминлаш учун ялпи талаб ва ялпи
таклиф тенглиги лозим. Ушбу икки омил тенглигини таъминлашга қаратилган
чора-тадбирлар ўз навбатида инқирозни ҳам олдини олади ва мувозанатли
ўсиш учун замин ҳисобланади. Мамлакатда иқтисодий ўсишни нафақат
барқарор даражасини, балки унинг мувозанатли ҳолатини ҳам таъминлаш талаб
этилади.

Иқтисодий ўсиш сифатини оширишда ялпи талаб ва ялпи таклиф

ҳолатини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Ялпи талабнинг иқтисодий ўсишга
таъсирини бир қатор олимлар ўз изланишларида тадқиқ этишган. Жумладан,
Э.Денисон АҚШнинг 1929-1982 йиллардаги иқтисодий ўсиш даражасини
таҳлил қилган бўлиб, бу даврда ўртача ўсиш 2,9% ни ташкил қилган. Унинг
фикрича, агар ялпи талаб омиллари тўғри шаклланганда эди, ўртача ўсиш 2,9%
эмас 3,2% га етар эди. Бу кўрсаткичга иқтисодиётда тўла иш билан бандлик
таъминланганда эришилар эди, деб таъкидлайди [2].

Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товар ва хизматлар ўз вақтида

сотилиши учун ялпи талаб катталиги етарли бўлиши лозим. Яъни, ушбу
катталик доим ялпи таклифни ёхуд ЯИМнинг йўналишини белгилаб беради.
Шуни эътироф этиш лозимки, иқтисодиётда ялпи талаб ва ялпи таклиф ўзаро


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

тенглигини таъминлаш мураккаб ижтимоий-иқтисодий жараён бўлиб, ҳар бир
миллий иқтисодий тизим ушбу ҳолатни таъминлашга ҳаракат қилади.

Одатда, иқтисодий ўсишни рағбатлантиришда ялпи талабни ошириш

алоҳида аҳамият касб этади [3]. Бу эса иқтисодий ўсишнинг ялпи талаб
таркибини ўрганишни ва уни ривожлантиришга алоҳида эътибор беришни
талаб этади. Бу ҳол давлатнинг тегишли макроиқтисодий сиёсатларидан бири –
бюджет-солиқ ёхуд пул-кредит сиёсати орқали амалга оширилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиёти учун ялпи талабни

рағбатлантириб бориш лозим, чунки, юқорида таъкидланганидек у орқали
иқтисодиётда ижтимоий кўрсаткичлар ривожланади ва ўсиш сифати ортади.

Иқтисодиётда ялпи талаб омиллари билан биргаликда ялпи таклиф

омилларига ҳам алоҳида эътибор бериш керак. Улар иқтисодиётнинг самарали
ишлаши ва рақобатдошлигида муҳим манбалар ҳисобланади. Унинг
таркибидаги меҳнат омили иқтисодиётни техника тараққиёти билан
таъминлайди ва унинг ақлий қобилияти маҳсули - ихтиролар, янги ғоялар
бўлиб, уларни ишлаб чиқаришга олиб кирилиши янги техника – технологияни
жорий этиш имконини яратади. Шунингдек, бир қатор тадқиқотларнинг
кўрсатишича [4], инсон омилини ривожлантириш учун таълим даражасига
эътибор бериш лозим, чунки таълим даражаси ва иқтисодий ўсиш сифати
кўрсаткичлари ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд.

Иқтисодий ўсишнинг замонавий назариясида ишлаб чиқариш жараёнида

энергия ва хомашё асосий ўринни эгалламайди, балки инсон меҳнати асосида
маҳсулот ҳолига келтирилган ахборотни ишлаб чиқиш ва истеъмол қилиш
муҳим саналади. Умумий ҳолда ахборотлар миқдор ва сифат томонидан ёки
мос ҳолда экстенсив ва интенсив ҳолда қаралади. Яъни, янги технологияларни
яратишга қаратилган сифат асосидаги ахборотлар интенсив ахборотлар
ҳисобланади [5]. Ахборот яратиш тизимини давлат томонидан тартибга солиш
– бу ишлаб чиқаришнинг технологик таркибини тартибга солиш ҳисобланади
ва у миллий иқтисодиётнинг техник-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга
асос бўлиб хизмат қилади [6].

Ўзбекистонда ялпи талаб ва ялпи таклиф даражасига қараб, иқтисодиётни

икки босқичга ажратиш мумкин. Биринчи босқич 1996 – 2001 йилларни ўз
ичига олиб, унда таклиф тақчиллиги кузатилган бўлса, 2002 йилдан то
ҳозиргача бўлган давр иккинчи босқич бўлиб, талаб тақчиллигини акс
эттиради.

Биринчи босқичда ялпи таклиф тақчиллиги тебранувчи тенденцияни

ифода этган ва энг қуйи кўрсаткич 1997 йилга тўғри келиб 1,8 % га тенг бўлган
бўлса, энг юқори кўрсаткич 1998 йилга тўғри келиб 6 % ни акс эттирган. Энг
кичик қийматни 1997 йилга тўғри келганлиги сабаби, ушбу йилда мамлакатда
1996 йилда бошланган иқтисодий ўсиш суръати 1,7% дан кескин ортиб 5,2% га
тенг бўлганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий конъюнктурада ўзгариш ўз
навбатида ишлаб чиқаришга таъсирини кўрсатади ва бу амалда ялпи
таклифнинг юқори тақчиллигини акс эттиради. Умумий ҳолда 1996 – 2001
йилларда таклиф тақчиллиги 21,1 % ни ташкил этган бўлса, ўртача йиллик
кўрсаткич эса 3,52 % га тенг бўлган (1-расмга қаранг).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

*

ҳисоб-китоблар

Самуэлсон-Хикснинг

қуйидаги

модели

асосида

амалга

оширилган:

n

t

t

t

t

t

A

Y

Y

Y

C

Y

)

(

2

1

1

. Бу ерда,

t

Y

- ҳисобот давридаги ЯИМ бўлиб, уни 100% деб оламиз;

t

C

-

ҳисобот давридаги истеъмолни ЯИМдаги улуши;

- акселератор коэффициенти;

1

t

Y

- ҳисобот давридан бир

давр аввалги ЯИМ ҳажми;

2

t

Y

- ҳисобот давридан икки давр аввалги ЯИМ ҳажми;

t

A

- жамғарманинг улуши

(Қаранг: Тарасевич Л.С., Гальперин В.М., Гребенников П.И., Леусский А.И. Макроэкономика: Учебник /
Общая редакция Л.С.Тарасевича. Изд. 3-е, перераб. и доп. - СПб.: Изд-во СПбГУЭФ, 1999. с. 247-255.).

1 – расм. Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг ялпи талаб ва ялпи таклиф

омиллари ҳолати (фоиз ҳисобида)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф ҳисоб-китоблари.

Ўзбекистонда ялпи талаб тақчиллиги 2002 йилдан бошлаб то 2007 йилга

қадар 2,6 % дан 22,8 % гача ортиб борди, кейинчалик пасайиб, 2015 йилда 14,5
% га тенг бўлди. Талаб тақчиллиги кузатилаётган даврларда яъни, 2002 – 2015
йилларда ушбу кўрсаткичнинг умумий қиймати 206,4 % га тенг бўлиб, йиллик
ўртача 14,7 % ни ташкил этган.

Ўзбекистонда юз берган ялпи талаб ва таклиф омиллари ўртасидаги

номувофиқлик 2001 йилдан алмашганлиги кузатилди. Бунинг сабаби,
Ўзбекистонда ЯИМнинг реал ҳажми 2001 йилда 1990 йилдаги даражага етиб,
ундан ортганлиги билан боғлиқ. Яъни, 1991 – 1995 йиллардаги ЯИМ реал
ҳажмида кузатилган пасайиш ушбу даврга (2001 йилга) келиб қопланди ва
ижобий даражага эришилган давр бошланди.

Биринчи босқичда салбий ва ижобий ҳолатлар кузатилди. Ишлаб

чиқариш жараёнида ўсиш бошланганлиги ижобий ҳол бўлса, салбий томони
унинг омиллари самарадорлигининг пастлиги ҳисобланади. Ушбу давр ишлаб
чиқаришнинг пасайиши, ишсизлик, капитал тақчиллиги каби ҳолатларни аста –
секин ижобийлашуви билан изоҳланади. Шу билан бирга, бу даврда
иқтисодиётда асосий капиталга киритилган инвестициялар мавжуд капитални
ишга туширишга сарф этилган, яъни уни тиклаш имконияти деярли мавжуд
бўлмаган. Бу ўз навбатида меҳнат омилидан ҳам паст самарадорликда
фойдаланилганлигидан далолат беради. Иш билан бандлик даражасида аста –
секин ўсиш бошланган. Умумий ҳолда ишлаб чиқариш омилларининг катта
қисми фойдаланилмай қолган. Иш билан бандликнинг ўсиш суръати 1996 –
2001 йилларда ўртача 1,3% ни ташкил этган бўлса, 2002 йилда 2,2% даражасига

-20

0

20

40

60

80

100

120

Ялпи таклиф
Ялпи талаб
Фарқи ("-" қийматли даврлар таклиф, аксинча "+" эса талаб тақчиллигини ифодлайди)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

кўтарилиб, иккинчи даврда, яъни, 2002-2015 йилларда ўртача 2,6% га тенг
бўлди.

Шунингдек, биринчи босқичда асосий капитал таркибидаги хорижий

инвестицияларни шаклланганлигини ҳамда улар таркибида тўғридан-тўғри
хорижий инвестициялар 1998 йилдан бошлаб киритилганлигини алоҳида
таъкидлаб ўтиш лозим.

Ишлаб чиқаришнинг 1991–1995 йиллардаги пасайиши ҳисобига

йўқотилган ЯИМ ҳажмининг тикланиши ва ишлаб чиқаришда мавжуд
капиталнинг янгиланиши, замонавий технологияларга асосланган қўшма
корхоналарнинг кенгайиши оқибатида ялпи талаб ва таклиф омиллари
ўртасидаги нисбат янги даврга – талаб тақчиллиги даврига ўтди. Ушбу даврдан
бошлаб ишлаб чиқариш омиллари таркибида ва уларнинг ўсиш суръатларида
ижобий ўзгаришлар бошланди.

Жумладан, 1996-2001 йилларда ялпи инвестициялардаги хорижий

инвестициялар улуши ўртача 21,2 %га, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар
улуши эса, 4,5 %га тенг бўлган бўлса, 2002-2015 йилларда мос ҳолда уларнинг
улуши 23,6 % ва 15,8 %ларни ифодалаган. Жами хорижий инвестицияларга
нисбатан, 1996-2001 йилларда ҳукумат кафолати остидаги инвестицияларнинг
ўртача улуши 86,6 %га ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ўртача
улуши 13,4 %га тенг бўлган бўлса, 2002-2015 йилларда ушбу кўрсаткичлар мос
ҳолда 32,4 % ва 67,6 %ларни ифодалаган (1 - жадвалга қаранг).

1 - жадвал

Ўзбекистонда хорижий инвестицияларнинг таркибий тузилиши

Кўрсаткичлар

Хорижий инвестициялар, жами

Тўғридан-тўғри хорижий

инвестицияларнинг улуши

1

2

3

1996

100

-

1997

100

-

1998

100

32,5

1999

100

16,2

2000

100

14,7

2001

100

17,1

2002

100

23,4

2003

100

29,3

2004

100

39,8

2005

100

60,8

2006

100

74,6

2007

100

72,7

2008

100

69,7

2009

100

71,0

2010

100

88,7

2011

100

98,6

2012

100

84,3

2013

100

78,3

2014

100

78,2

2015

100

76,6

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф ҳисоб – китоблари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Иш билан банд бўлганлар сонининг ортиши, янги технологияларнинг

жорий этилиши натижасида ўсиш самарадорлигида ижобий ўзгариш юз берди.
Жумладан,

меҳнат

унумдорлиги,

капитал

қайтими

ўсди.

Меҳнат

унумдорлигининг ортиши ўсишнинг асосий манбаларидан бири бўлиб [7], ўз
ўрнида иқтисодий ўсиш сифатини ошишини ҳам таъминлади.

Бу ўз навбатида ишлаб чиқарилган товар ва хизматларнинг сотилишига,

товар захиралари ҳажмининг пасайишига олиб келди. Натижада ишлаб
чиқариш истеъмолга нисбатан ўсди. Умумий ҳолда талаб тақчиллиги даврида
ишлаб чиқариш ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан ўсишга эга бўлмоқда.
Шундай бўлсада, ялпи талаб тақчиллигининг ўсиб бораётганлиги ҳам ижобий
ҳолат ҳисобланмайди, чунки ишлаб чиқаришни истеъмолдан ортиб бориши
товар захиралари ўсишига олиб келади. Бу эса ишлаб чиқарувчилар томонидан
яратилган маҳсулот реализациясининг пасайишига ва охир – оқибат ишлаб
чиқаришнинг қисқаришига сабаб бўлади. Шу боис, иқтисодиётда ялпи талабни
рағбатлантиришга доир чора – тадбирларни қўллаш лозим.

Охирги йилларда кузатилаётган ялпи талаб тақчиллигини ҳисобга олиб,

уни рағбатлантириш учун қуйидагиларни таклиф этамиз:

экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи товар ҳамда хизматлар ишлаб

чиқарувчиларга имтиёзларни кенгайтириш;

меҳнатни моддий рағбатлантиришни ошириш;

ипотека ва истеъмол кредитлари бериш жараёнини соддалаштириш

ҳамда кенгайтириш;

табиий монопол ишлаб чиқарувчилар товар ва хизматлари нархларини

пасайтириш;

давлатнинг

ишлаб

чиқаришни

ривожлантиришга

қаратилган

харажатларини ошириш;

монетизация даражасини ошириш асосида даромад ва харажатларнинг

доиравий айланиш жараёнини тезлаштириш;

корхоналарни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган асосий

капиталга инвестициялар даражаси бошқа манбаларга нисбатан юқорилигини
ҳисобга олиб, уларга жорий этилган солиқларни инвестициявий фаолликни
оширишга йўналтириш;

аҳолида

мавжуд

жамғармаларни

иқтисодиётга

киритишни

рағбатлантириш учун нисбатан юқори фоизларни йўлга қўйиш асосида аҳоли
маблағларини тижорат банкларига жалб этишни рағбатлантириш ва бунда
аҳоли жамғармалари ҳисобига топилган даромад учун банкларни тўла солиқдан
озод қилиш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қишлоқларда ташкил

этишни кенгайтириш ҳамда касаначилик фаолиятини рағбатлантириш асосида
иш билан бандликнинг тармоқлар таркибини такомиллаштириш;

ялпи талабни ялпи таклиф омили асосида оширишда унумдорлик

масаласига эътибор қаратиш билан даромадлар даражасини ошириш.

Шунингдек, алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, охирги йилларда ялпи

талаб етишмаслиги кузатилаётган бўлсада, ушбу кўрсаткич даражасида
пасайиш юз бермоқда. Мазкур жараён ЯИМни таркибидаги истеъмол


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

даражасидаги ўзгаришлар ва ушбу ўзгаришларга таъсир этувчи аҳоли реал
даромадларининг ўсиши билан боғлиқликни ифода этмоқда. Бу эса истеъмол
улушини алоҳида тадқиқ этишни талаб этади.

Ялпи талаб таркибидаги асосий улуш истеъмолга тегишли бўлиб, у ўз

навбатида давлат ва хусусий истеъмолга ажралади. Қолган қисми эса ялпи
жамғармага тегишли бўлади. Истеъмол иқтисодиётда ишлаб чиқарилган товар
ва хизматларнинг сотилишини таъминловчи кўрсаткич бўлса, ялпи жамғарма
эса капитал ўсишини, иқтисодиётга киритилаётган миллий инвестициялар
даражаси ортишини таъминлайди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ЯИМдаги истеъмол улуши 1996-1999

йилларда нотекис ўзгарган бўлса, 2000 йилдан 2008 йилгача камайиб борган ва
кейинги йилларда ўсиш ҳолатини ифодалаган. 2000 йилдан истеъмол
улушининг камайиши унинг таркибидаги давлат харажатларида ҳам, хусусий
истеъмолда ҳам камайиш ҳолати кузатилгани билан боғлиқ. 2009 йиллардан
бошлаб эса хусусий истеъмол ўсган бўлса, давлат истеъмол харажатлари
нотекис ўзгарган ва умумий ҳолда истеъмол улуши 70,2% ни ифодалаган (2-
расмга қаранг).

2 –расм. Ўзбекистонда яратилган ЯИМдаги истеъмол ва жамғарма

улушининг ўзгариши

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф ҳисоб-китоблари.


Давлат истеъмол харажатларининг қисқариши ижобий ҳол ҳисобланади.

Чунки, унинг камайиши инфляция суръатини ҳам камайишига олиб келади.
Лекин, давлат ҳаражатлари ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш турларига
ажралади, ишлаб чиқариш харажатларини ортиши ҳар доим иқтисодий ўсиш
учун ижобий таъсир этади. Шундай экан, давлат харажатларининг мақбул
даражасини аниқлаш давлат макроиқтисодий сиёсатининг асосий мезони
ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич иқтисодий ўсиш суръатига бевосита таъсир
этади. Давлат истеъмол харажатларининг ЯИМдаги улушини 1 фоизга ортиши
иқтисодий

ўсишни

ривожланган

мамлакатларда

0,06-0,08

фоизга,

ривожланаётган иқтисодиётда 0,12-0,16 фоизга ва ўтиш мамлакатларида 0,32
фоизга қисқаришини юзага келтиради. Юқорида келтирилган пропорционал
боғланишни ишлаб чиққан олимлар фикрича, Россия иқтисодиёти учун давлат

0

10

20

30

40

50

60

70

80

90

Истеъмолнинг ЯИМдаги улуши

Жамғарманинг ЯИМдаги улуши


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

истеъмол харажатларининг ЯИМдаги улуши 18-21% оралиғида бўлганда
самарали ҳисобланади [8].

Ўзбекистонда кузатилган ўртача 4 фоизли ўсиш даврида, яъни 1996-2003

йилларда истеъмолнинг ЯИМдаги улуши ўртача 78,3% ни ташкил этди. Бу
даврда ЯИМ таркибида давлат истеъмол харажатларининг ўртача йиллик
улуши 19,5% га, хусусий истеъмолнинг ўртача йиллик улуши эса 58,8% га тенг
бўлди.

Мамлакатда 2004-2015 йилларда кузатилган 7-9 фоизли иқтисодий ўсиш

даврида истеъмол улуши ўртача 64,8% га тенг бўлиб, унинг таркибидаги давлат
харажатлари улуши ўртача 15,9%, хусусий истеъмол улуши эса ўртача 49,0% га
тенг бўлган (2-расмга қаранг).

Иқтисодиёт 2003 йилдаги 4 фоизли ўсишдан 2004 йилда 7 фоизли ўсишга

ўтиши билан истеъмолнинг ЯИМдаги улуши 72 фоиздан 67 фоизга пасайган
бўлса, бу ўзгариш унинг таркибидаги давлат харажатларида мос ҳолда 17,4
фоиздан 16,2 фоизга, хусусий истеъмол улушида эса 54,5 фоиздан 50,9 фоизга
қисқариш юз берган.

ЯИМдаги истеъмол улушидан қолган қисми жамғарма улуши бўлиб, у ўз

навбатида иқтисодиёт ривожланиши учун муҳим омил ҳисобланади. Хитой,
Жанубий

Корея

каби

ривожланаётган

мамлакатлар

тажрибасининг

кўрсатишича, охирги 15 йил давомида кузатилган ўртача 10% ли иқтисодий
ўсиш даврида жамғарма улушини ўртача 30% ни ташкил этган [9].
Ўзбекистонда 1996-2003 йиллардаги 4 фоизли ўсиш даврида жамғарма улуши
ўртача 21,7% ни ифодалаган бўлса, 2004-2015 йилларда кузатилган 7-9 % ўсиш
даврида ўртача 35,2% га тенг бўлди (2-жадвал, 2-расмга қаранг).

2 – жадвал

Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш, истеъмол ва жамғарма даражаларининг

ўзгариши (ўртача қийматларда)

Кўрсаткичлар

Иқтисодий

ўсиш суръати

(фоиз

ҳисобида)

Истеъмолнинг улуши

(ЯИМ хажмига

нисбатан фоиз

ҳисобида)

Жамғарманинг улуши

(ЯИМ хажмига

нисбатан фоиз

ҳисобида)

1996 – 2003

4

78,3

21,7

2004 – 2015

8,1

64,8

35,2

1996 – 2015

6,5

70,2

29,4

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф ҳисоб – китоблари.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жамғарма меъёрининг юқорилиги

даромадлар даражасини оширади ва бу инсон капиталини жамғаришнинг
юқори ҳолатини таъминлайди. Жисмоний капиталнинг жамғариш меъёри
инсон капиталини жамғариш асосида даромадлар даражасига таъсир этади[10]
ва у иқтисодий ўсиш сифатининг ортишига олиб келади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилсак, Ўзбекистонда 8-10 фоизли

ўсиш суръатини таъминлаш учун истеъмолнинг мақбул даражасини 64-66%,
унинг таркибидаги давлат истеъмоли улушини 16-17% ва хусусий истеъмол


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

улушини 48-49% оралиқда бўлишини таъминлаш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади. Шунда жамғарманинг улуши ҳам ўртача 34-35% оралиқдаги
мақбул кўрсаткичларни ифодалайди. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрича,
иқтисодиётни қайта саноатлаштириш шароитида жамғарманинг ЯИМдаги
улуши 35-40% оралиғида бўлиши талаб этилади [11].

Истеъмолнинг самарали даражасини таъминлаш учун қуйидаги

тадбирларни амалга ошириш керак:

− солиқлар юкини ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга ўтказиш;
− давлатнинг илмий-техника, фан, таълим ва соғлиқни сақлашга

йўналтирилган мақсадли ишлаб чиқариш харажатларини ошириш.

Статистик тадқиқотлар кўрсатишича, ЯИМнинг қўшимча 1 фоизли

ўсиши натижасида ривожланган давлатларда 1 фоизга ва ривожланаётган
давлатларда 0,5 фоизгача миллий жамғарма меъёрининг ўсиши кузатилган [12].

Охирги

йилларда

ривожланган

давлатларда

жамғарманинг

трансформация масалалари тадқиқ этилганда, институционал омилларнинг
сезиларли таъсир этиши аниқланган [13]. Жамғармадан самарали фойдаланиш
асосида барқарор иқтисодий ўсиш давомийлигини таъминлаш ва сифатини
ошириш учун қуйидаги тадбирларни таклиф этамиз:

− қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш асосида мавжуд аҳоли

жамғармаларини иқтисодиётга инвестиция сифатида кириб келишини
кўпайтириш;

− тармоқлараро капитал оқимини таъминлашга қаратилган меъёрий

ҳужжатлар базасини кенгайтириш асосида корхона жамғармаларини
инвестицияга айланиш самарадорлигини ошириш.

Жамғармани инвестиция сифатида иқтисодиётга киритилишини

таъминлаш учун, айниқса аҳоли жамғармасини инвестицияга айланиши учун
мамлакатда самарали ижтимоий сиёсат ва банк тизимига ижонч даражаси
юқори бўлиши лозим [14].

Ўзбекистон иқтисодиётида жамғарма трансформация даражасининг

пастлиги қимматли қоғозлар бозори ривожланиши билан боғлиқдир.
Иқтисодиётда иккиламчи қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, унинг
реализация даражасини ошириш жамғарманинг инвестицияга айланишини
таъминловчи асосий омил ҳисобланади.

Иқтисодиётда истеъмолнинг самарали даражасини таъминлаш ва

жамғарма омилидан оқилона фойдаланиш барқарор иқтисодий ўсиш сифати
ижтимоий кўрсаткичларининг ижобийлашувига олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. –Т.: “Ўзбекистон”, 2016. 21-
б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

2.

Denison E. Accounting for United States Economic Growth, 1929-1969.

Washington, D.C.: The Brookings Institution., 1974; Idem. Accounting for Slower
Economic Growth: The United States in the 1970 s. Washington, D.C.: The
Brookings Institution., 1980; Idem. Trends in American Growth, 1929-1982.
Washington, D.C.: The Brookings Institution., 1985; Idem. Estimates of Productivity
Change by industry.Washington, D.C.: The Brookings Institution., 1989.

3.

Стрижкова Л. Факторы экономического роста // Экономист. –М.: 2004,

№6. с.7-13.

4.

Hanushek, Eric A and Dennis D. Kimko. 2000. “Schooling, Labor-Force

Quality, and the Growth of Nations” The American Economic Review 90(5): 1184-
208.

5.

Инновации и экономический рост / Колл. авт. Отв. ред. Микульский К.

– М.: Наука, 2002. С. 40.

6.

Инновации и экономический рост / Колл. авт. Отв. ред. Микульский К.

– М.: Наука, 2002. С. 46.

7.

Губанов С. Новая целевая задача и условия ее решения // Экономист. –

М.: 2008, №3. с.3-21.

8.

Илларионов А., Пивоварова Н. Размеры государства и экономический

рост // Вопросы экономики. –М.: 2002, №9.; Цирель С. Влияние
государственного вмешательства в экономику и социального неравенства на
экономический рост // Вопросы экономики. –М.: 2007, №5. с.100-116.

9.

Новоселова Л. О. реализации инвестиционной составляющей стратегии

экономического роста в КНР // Российский экономический журнал. –М.: 2006,
№4. с.63-72.

10.

Becker G. Human Capital. N.Y.: Columbia University Press, 1964. P. 8;

Schultz T. Returns to Women's Education // Women's Education in Developing
Countries / M. Hill, E. King (eds.). N.Y.: Oxford University Press for The World
Bank, 1993.

11.

Глазьев С., Фетисов Г. О стратегии устойчивого развития экономики

России // Вопросы экономики. – М.: 1/2013. С. 3-13.

12.

Григорьев Л., Иващенко А. Мировые дисбалансы сбережений и

инвестиций // Вопросы экономики. – М.: 6/2011. С. 4-19.

13.

Dang V. Institutional Determinants of Investments in Transition Economics

// Brunel University WP Series, 2009. P. 9-33.

14.

Тухтарова Е.Х. Необходимые условия эффективного механизма

«сбережения-инвестиции»: уроки Исландии / Международная экономика. –М.,
10/2014. С. 11-18.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узтаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир. -Т.: “Узбекистон”, 2016. 21-б.

Denison E. Accounting for United States Economic Growth, 1929-1969. Washington, D.C.: The Brookings Institution., 1974; Idem. Accounting for Slower Economic Growth: The United States in the 1970 s. Washington, D.C.: The Brookings Institution., 1980; Idem. Trends in American Growth, 1929-1982. Washington, D.C.: The Brookings Institution., 1985; Idem. Estimates of Productivity Change by industry.Washington, D.C.: The Brookings Institution., 1989.

Стрижкова Л. Факторы экономического роста И Экономист. -М.: 2004, №6. с.7-13.

Hanushck, Eric A and Dennis D. Kimko. 2000. “Schooling, Labor-Force Quality, and the Growth of Nations” The American Economic Review 90(5): 1184-208.

Инновации и экономический рост / Колл. авт. Отв. ред. Микульский К. -М.: Наука, 2002. С. 40.

Инновации и экономический рост / Колл. авт. Отв. ред. Микульский К. -М.: Наука, 2002. С. 46.

Губанов С. Новая целевая задача и условия ее решения // Экономист. -М.: 2008, №3. с.3-21.

Илларионов А., Пивоварова Н. Размеры государства и экономический рост // Вопросы экономики. -М.: 2002, №9.; Цирель С. Влияние государственного вмешательства в экономику и социального неравенства на экономический рост// Вопросы экономики. -М.: 2007, №5. с.100-116.

Новоселова Л. О. реализации инвестиционной составляющей стратегии экономического роста в КНР // Российский экономический журнал. -М.: 2006, №4. с.63-72.

Becker G. Human Capital. N.Y.: Columbia University Press, 1964. P. 8; Schultz T. Returns to Women's Education H Women's Education in Developing Countries / M. Hill, E. King (eds.). N.Y.: Oxford University Press for The World Bank, 1993.

Глазьев С., Фетисов Г. О стратегии устойчивого развития экономики России // Вопросы экономики. - М.: 1/2013. С. 3-13.

Григорьев Л., Иващенко А. Мировые дисбалансы сбережений и инвестиций // Вопросы экономики. - М.: 6/2011. С. 4-19.

Dang V. Institutional Determinants of Investments in Transition Economics // Brunel University WP Scries, 2009. P. 9-33.

Тухтарова E.X. Необходимые условия эффективного механизма «сбережения-инвестиции»: уроки Исландии / Международная экономика. -М., 10/2014. С. 11-18.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов