Разработка методологии аудита финансовой отчетности в соответствии с международными стандартами

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
270-277
29
17
Поделиться
Илхамов, Ш. (2015). Разработка методологии аудита финансовой отчетности в соответствии с международными стандартами. Экономика и инновационные технологии, (6), 270–277. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8570
Ш Илхамов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изучены вопросы развития аудиторской проверки в соответствии с международными критериями и стандартами.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ш.И. Илхамов,

и.ф.н., доц., ТДИУ

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ АУДИТИ УСЛУБИЯТИНИ ХАЛҚАРО

СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚ РИВОЖЛАНТИРИШ

В статье изучены вопросы развития аудиторской проверки в

соответствии с международными критериями и стандартами.

The issues of auditing development in accordance with international criteria and

standards are highlighted in the article.

Калитли сўзлар:

аудит, аудиторлик текширувлари, халқаро меъёрлар,

стандартлар, услубият, ички назорат, аудиторлик риски, муҳимлик даражаси.

Аудиторлик

хулосасидан

фойдаланувчилар

доираси

кенгайиб

бораѐтганлиги,

қўшма

корхоналар

барпо

этилаѐтганлиги,

чет

эл

инвестициялари мамлакатимиз иқтисодиѐтининг реал секторига киритилиши,
замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш аудит тизимини
халқаро стандартлар даражасида ташкил этишни талаб этмоқда. Шу боис
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек,
“Тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилишда аудиторлик фаолиятининг
мавқеини янада ошириш керак”[1]. Бундай фаолиятнинг мавқеини янада
ошириш, биринчи навбатда аудиторлик фаолиятини тартибга соладиган
меъѐрий-ҳуқуқий тизимни халқаро меъѐрлар ва стандартларга мос равишда
ривожлантиришга боғлиқ. Бинобарин, «...энг аввало, жаҳон молия-валюта
тизимида инқироз келтириб чиқараѐтган муаммоларни ҳал этиш ва керакли
назорат ўрнатиш бўйича ягона иқтисодий модель ҳанузгача ишлаб
чиқилмаган»[2].

Жаҳонда давом этаѐтган молиявий-иқтисодий инқироз шароитида кескин

рақобат курашига бардош бериш учун хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоб,
назорат ва таҳлил ахборотига эга бўлишлари керак. Ушбу ҳолат биринчидан,
ишончли молиявий ҳисоботни шакллантиришга ѐрдам берса, иккинчидан,
бошқарув қарорларини қабул қилиш, турли хўжалик операцияларини амалга
оширишда мижоз ва ҳамкорлар билан янгича муносабатларни бошқариш
имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони [3] билан “Халқаро

тажрибани чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда замонавий корпоратив бошқарув
услубларини жорий этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник,
молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш”
корпоратив

бошқарув

тизимини

янада

ривожлантиришнинг

асосий

йўналишларидан бири этиб белгиланган. Шунингдек, мазкур фармон билан
“2015–2018 йилларда барча акциядорлик жамиятлари йиллик молиявий
ҳисоботни нашр этиши ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро
молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудитни ўтказиши”
маълумот учун қабул қилинган.


background image

2

www.iqtisodiyot.uz

Назарий ва амалий ѐндашувлар таркибида корпоратив бошқарув тизимини

янада ривожлантиришнинг самарали тизими – ички назоратни ажратиб
кўрсатиш мумкин. Ички назорат корпоратив бошқарув тизимининг ажралмас
қисми бўлиб, «бухгалтерия ҳисоби тизими, назорат муҳити ҳамда алоҳида
назорат воситалари»[4] ни бирлаштиради, булар биргаликда ишончли молиявий
ҳисоботни шакллантиришга йўналтирилади. Бунда тизимни бошқарадиган
субъект бажарилган ишларни тўғри баҳолаш ва белгиланган ҳисоб
кўрсаткичлари фарқларини аниқлаш учун ҳақиқий ҳолат тўғрисидаги зарур
ахборотни қўлга киритади.

Хўжалик юритувчи субъектни бошқаришнинг умумий концепцияси, ички

назоратни ташкил қилиш тамойиллари, бухгалтерия ҳисобини юритишга
қўйиладиган

талаблар

ўртасидаги

узилишлар,

аксарият

аудиторлик

ташкилотлари аудит мақсадларига эришиш учун ички назорат воситалари
ишончлилигини ўрганмаслиги вазиятни янада чигаллаштиради. Бу эса, мазкур
воситаларни баҳолашнинг қулай ва ишончли услубияти ишлаб чиқилмаганлиги
билан изоҳланади.

Зеро, мамлакатимизда “...аудиторлик компанияларининг ролини янада

ошириш ҳамда тармоғини ривожлантириш, халқаро нормалар ва стандартларга
мувофиқ уларнинг барқарорлиги ва самарадорлигини таъминлаш, улар
томонидан кўрсатиладиган хизматлар тури ва кўламини кенгайтириш» асосий
йўналишлардан бири эканлиги белгиланган”[5].

Шу маънода, аудиторлик фаолиятини меъѐрий тартибга солиш тизимини

халқаро аудит стандартларига мувофиқлаштириш, аудиторлик текширувлари
жараѐнида ички назорат тизимини баҳолаш услубиятини ишлаб чиқиш
долзарблик касб этади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг «молиявий ҳисоботи ва у билан боғлиқ

молиявий ахборотни аудиторлик ташкилотлари томонидан текширишда»[6]
ички назорат тизимини баҳолаш услубияти аудиторлик ташкилотларининг ички
стандартларидан иборат бўлган усул ва услублар комплексига асосланиши
лозим.

Ўзбекистонда инқирозга қарши чоралар дастурини амалга оширишда,

хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида
қарор қабул қилинишида ички назоратнинг аҳамияти катта. Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, «...авваламбор рўй
бериши мумкин бўлган турли фалокатлар, жаҳон иқтисодиѐтининг юксалиши
ва инқирозини олдиндан кўриш имконини берадиган, ҳар томонлама чуқур
ўйланган, аниқ мақсад ва устувор йўналишларни ўз ичига олган тараққиѐт
дастури ва уни амалга ошириш стратегиясига эга бўлган мамлакат ва халқ
пировард натижада муваффақиятга эришади»[7].

Юқоридаги фикрларни инобатга олсак, хўжалик юритувчи субъектларнинг

барқарор фаолият юритиши, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариши, «қатъий
тежамкорлик тизимини жорий этиш, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот
таннархини камайтиришни рағбатлантириш ҳисобидан корхоналарнинг
рақобатбардошлигини ошириш»[8] вазифасини ҳал этишда қайд этилган
субъектларда ички назорат тизимини самарали ташкил қилиш муҳим аҳамият


background image

3

www.iqtisodiyot.uz

касб этади. Зеро, ушбу тизим қанчалик самарали бўлса, аудиторлик риски
шунчалик паст бўлади.

Меъѐрий ҳужжатда аудиторларга ички назорат тизимини камида учта

босқичда баҳолаш вазифаси юклатилади: «1) ички назорат тизими билан
умумий танишув; 2) ички назорат тизими ишончлилигини дастлабки баҳолаш;
3) ички назорат тизимини баҳолашнинг ишончлилигини тасдиқлаш. Шу билан
бирга аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятида ички назорат тизимини
баҳолашнинг кўпроқ сонли босқичларини қўллаш тўғрисида қарор қабул
қилишлари мумкин»[9]. Бироқ ички назорат тизимини баҳолашнинг технологик
жараѐни кўп сонли босқичларни ўз ичига олади, яъни ажратиб кўрсатилган
босқичлар муҳим бўлган оралиқ босқичларни ҳам ўз ичига олади. Аудиторлик
фаолиятининг бошқа стандартларида уларга кўрсатмалар берилади.

Афсуски, ички назорат тизимини баҳолаш бўйича тавсияларнинг турли

стандартларда акс эттирилиши барча аудиторлик ташкилотлари учун ички
назорат тизимини баҳолаш бўйича ягона услубиятни шакллантиришга ѐрдам
бермайди.

Бу

эса,

ушбу

тизимни

баҳолаш

бўйича

аудиторлик

ташкилотларининг ички стандартлари комплексини ишлаб чиқиш заруриатини
вужудга келтиради. Шу сабабли, халқаро аудит стандартларига асосланган
ҳолда тадқиқот жараѐнида ички назорат тизимини баҳолаш бўйича 24 та
технологик жараѐн босқичлари ишлаб чиқилди.

Аудиторлик

текширувини

режалаштириш

жараѐнидаги

муҳим

босқичлардан бири хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ҳисоби ва
ички назорат тизимларини баҳолашдан иборат бўлиб, тегишли миллий стандарт
[10] билан тартибга солинади. Маълумки, назорат бошқарув функцияларидан
бири ҳисобланади. Шу боис ички назорат тизимининг ташкил қилиниши ва
амалга оширилиши раҳбарга мазкур хўжалик юритувчи субъектни бошқаришда
кўмаклашувчи восита саналади.

Ички назорат тизимининг самарали амал қилиши, энг аввало, тегишли

фаолиятни юритиш учун масъул қилиб бириктирилган ходимларга ҳам боғлиқ.
Ходимларни танлаш, ѐллаш, лавозимини кўтариш, ўқитиш ва қайта тайѐрлаш
тизими тегишли тарзда уларнинг малакаси юқори бўлишига хизмат қилиши
лозим.

Иқтисодий адабиѐтда [11] молиявий ҳисоботнинг алоҳида моддалари

ўртасида

муҳимлик

даражаси

мутлақ

қийматини

тақсимлашнинг

«йўналтирилган тестдан ўтказиш усули» деб номланувчи алгоритми ѐритилган.
У қуйидагиларни назарда тутади:

1. Муҳимлик даражасини баланс якунидаги энг салмоқли улуш бўйича

тақсимлаш учун актив ва пассив счѐтларни танлаб олиш.

2. Муҳимлик даражасини танлаб олинган счѐтларнинг дебет ва кредит

айланмалари ўртасида тақсимлаш. Бунда муҳимлик даражаси баланс якунига
нисбатан фоиз ҳисобида эмас, балки тегишли стандартда[12] таклиф этилган
услубга мувофиқ, бухгалтерия балансида (баланс валютаси (2 %) ва хусусий
капиталнинг миқдори (10 %)) ҳамда молиявий натижалар тўғрисидаги
ҳисоботда (ялпи сотувлар ҳажми (2 %), умумий харажатлар (2 %), баланс
фойдаси (5 %)) акс эттирилган кўрсаткичлар фоиз ҳисобида белгиланади.


background image

4

www.iqtisodiyot.uz

Халқаро амалиѐтга кўра, «Аудитор ўзининг малакавий мулоҳазасидан

келиб чиқиб, муҳимлик даражасини аниқлайди. Аудиторлар одатда
муҳимликни аниқлаш учун мўлжалланган белгилардан фойдаланадилар.
Улардан энг кўп тарқалгани – даромад (фойда) солиғи тўлангунга қадар
фойданинг 5 дан 10 фоизигача; жами активларнинг 0,5 дан 1,0 фоизигача;
хусусий капитал суммасининг 0,5 дан 5,0 фоизгача; соф фойданинг 0,5 дан 1,0
фоизигача»[13].

Р.Д. Дусмуратов муҳимлик даражасини ҳисоблаш учун қуйидаги еттита

миқдор кўрсаткичидан фойдаланишни таклиф этади: «Маҳсулот (иш,
хизмат)ларни сотишдан олинган тушум (5 %), сотилган маҳсулотлар-нинг
ишлаб чиқариш таннархи (3 %), давр харажатлари (3 %), хусусий капитал (10
%), баланс валютаси (5 %), тугалланмаган ишлаб чиқариш (3 %),
тақсимланмаган фойда (2 %)»[14]. Н.Ф. Каримов эса, тижорат банклари
молиявий ҳисоботининг қуйидаги бешта моддасидан фойдаланишни таклиф
қилади: «баланс бўйича соф фойда (3,2 %), жами даромад (2,7 %), жами
активлар (1,3 %), акциядор капитали (5,3 %), умумий харажатлар (3,0 %)» [15].

Амалдаги меъѐрий ҳужжатларда муҳимлик даражасининг мутлақ

қийматини белгилаш назарда тутилмаган. Бироқ, «жиддийлик (муҳимлик)
даражасининг мутлақ қийматини аниқлашда аудитор аудит қилинадиган
хўжалик юритувчи субъект ҳисоботининг ишончлилигини тавсифловчи,
кейинчалик молиявий ҳисоботнинг асосий кўрсаткичлари деб номланувчи энг
муҳим кўрсаткичларни асос сифатида қабул қилиши керак»[16], деб эътироф
этилган.

Халқаро амалиѐтни таҳлил қилиш натижасида муҳимлик даражасини

маълум бир баланс моддаларининг баланс жамидаги улушига нисбатан
тақсимлашни таклиф қиламиз. Бунинг учун 1-жадвал маълумотларидан
фойдаланамиз.

1-жадвал

Молиявий ҳисоботнинг базавий кўрсаткичлари

Баланс активи моддалари

Сумма,

минг

сўм

Халқаро меъёр

бўйича

Таклиф этилаётган

меъёр бўйича

улуши,

%

муҳимлик

даражаси,

минг сўм

улуши,

%

муҳимлик

даражаси,

минг сўм

1

2

3

4

5

6

Маҳсулот (иш, хизмат)ларни
сотишнинг ялпи фойдаси
(2-шакл, 030-сатр)

857821

-

2

17156

Даромад солиғини тўлагунга
қадар фойда (2-шакл, 240-сатр)

441503

5-10

44150

5

22075

Активлар жами
(1-шакл, 400-сатр)

2226600 0,5-1,0

22266

0,5

11133

Устав капитали
(1-шакл, 410- сатр)

650910

0,5-5,0

32545

5

32545,5

Соф фойда (2-шакл, 270-сатр)

368489

0,5-1,0

3684

1

3684


background image

5

www.iqtisodiyot.uz

;

17318

5

86594

5

3684

32545

11133

22075

17156













%;

7

,

78

17318

3684

17318





%;

9

,

87

17318

17318

32545





Ҳосил бўлган ўртача кўрсаткични энг кам ва энг кўп миқдор билан

солиштирамиз:

Агар, фарқ 30 % дан ошиб кетса, у ҳолда иккала (3684 ва 32545 ) миқдорни

чиқариб

ташлаймиз

ва

ушбу

кўрсаткичлар

ҳисоб-китобда

бошқа

қўлланилмайди. Қолган кўрсаткичлар асосида ҳисоб-китобни қайта амалга
оширамиз:

16788

3

50364

3

11133

22075

17156










Ҳосил бўлган миқдорни кўпайтириш ѐки камайтириш мумкин, бироқ у

халқаро амалиѐтга мувофиқ, 20 % дан ошмаслиги керак. Бу миқдорни
камайтирамиз:

%;

6

,

10

16788

15000

16788





(меъѐр даражасидан паст).


Демак, муҳимлик даражасини 15000 минг сўм миқдорида белгилашимиз

мумкин. Аниқланган муҳимлик даражасини баланс моддалари бўйича,
уларнинг балансдаги улушига нисбатан тақсимлаймиз ва 2-жадвалда
кўрсатилган натижаларга эришамиз.

2-жадвал

Муҳимлик даражаси кўрсаткичини баланс тузилиши бўйича тенг

тақсимлаш

Баланс актив

моддалари

Сумма,

минг сўм

Улуши,

%

Муҳимлик

даражаси,

минг сўм

Баланс пассив

моддалари

Сумма,

минг сўм

Улуши,

%

Муҳимлик

даражаси,

минг сўм

1

2

3

4

5

6

7

8

Асосий воситалар

197202

8,8

1320

Устав капитали

650910

29,2

4380

Узоқ муддатли
инвестициялар

828357

37,3

5595

Қўшилган капитал

80993

3,8

570

Товар-моддий
захиралари

1036312

46,5

6975

Захира капитали

565877

25,4

3810

Дебиторлар

96273

4,3

645

Тақсимланмаган фойда

405034

18,3

2745

Пул маблағлари

68456

3,1

465

Жорий мажбуриятлар

523786

23,3

3495

Жами

2226600

100

15000

Жами

2226600

100

15000

Манба: «Ўздонмаҳсулот» АК молиявий ҳисобот кўрсаткичлари асосида муаллиф

томонидан тузилди.


Шундай қилиб, аудитор аудиторлик текшируви жараѐнида муҳимлик

даражасини асосий воситалар, узоқ муддатли инвестициялар, устав капитали ва
бошқа муомалалар учун мос равишда 1320; 5595; 4380 минг сўм миқдорида


background image

6

www.iqtisodiyot.uz

белгилаб олади ҳамда мажбурий тартибда аудитнинг умумий режасида қайд
қилиши шарт. Зеро, муҳимлик даражаси аудитор томонидан йўл қўйилиши ва
ўтказиб юборилиши мумкин бўлган хатонинг энг юқори чегарасини
белгилайди.

Муҳимлик

даражаси

кўрсаткичини

хўжалик

юритувчи

субъектнинг дебет ва кредит айланма қайдномаси асосида ҳам тенг
тақсимлашни таклиф этамиз (3-жадвал).

3-жадвал

Муҳимлик даражасини дебет ва кредит айланма қайдномаси асосида

тақсимлаш

Счетлар

рақами

Дебет

бўйича

айланма,

минг

сўм

Умумий

айланмадаги

улуши, %

Муҳимлик

даражаси,

минг сўм

Кредит

бўйича

айланма,

минг

сўм

Умумий

айланмадаги

улуши, %

Муҳимлик

даражаси,

минг сўм

1

2

3

4

5

6

7

0100

95517

0,11

16,5

149275

0,2

30

0610

-

-

-

-

-

-

0620

-

-

-

-

-

-

0630

-

-

-

-

-

-

1000,
1500,

1600

369476

0,44

66,0

506216

0,6

90,0

2000-

2700

83747

0,10

15,0

-

-

-

2800

21365801

25,5

3825,0

21271938

25,3

3795,0

2900

-

-

-

-

-

-

4000-

4800

56128746

67,2

10080,0

56080913

67

10050,0

5100

1955362

2,3

345

1954341

2,2

330,0

5200

296684

0,3

45,0

283721

0,3

45,0

5500-

5700

842845

1,12

168,0

830879

1

150,0

6000

1891955

2,35

352,5

1597896

2

300,0

6120

10098

0,01

1,5

215496

0,2

30,0

6300

-

-

-

11873

0,1

15,0

6400

62969

0,07

10,5

-

-

-

6520

888

0,1

15,0

6600

15988

0,01

1,5

6700

-

-

-

17699

0,1

15,0

6900

-

-

-

6171

0,1

15,0

7250

21374

0,02

3,0

-

-

-

7810

141500

0,16

24,0

-

-

8300

-

-

-

600840

0,7

105,0

8400

-

-

-

-

-

-

8500

-

-

-

18273

0,1

15,0

8700

264357

0,31

46,5

-

-

-

Жами

83546419

100

15000

83546419

100

15000

Манба: «Ўздонмаҳсулот» АК молиявий ҳисобот кўрсаткичлари асосида муаллиф

томонидан тузилди.


Хулоса қилиб айтганда, ушбу услубият қуйидаги афзалликка эга:

тақсимлаш учун танлаб олинган счѐтлар дебети ва кредити бўйича


background image

7

www.iqtisodiyot.uz

айланмаларга нисбатан ҳисоб-китобларни қўллаш имконияти мавжуд, чунки
муҳимлик даражасини счѐтлар бўйича қолдиқлар ўртасида тақсимлашга
йўналтирилган услублар

аудитор аудиторлик хулосасида тасдиқлаши лозим

бўлган ҳисоботга нисбатан қўлланилиши мумкин.

Бироқ, мазкур услубиятда счѐтлар учун муҳимлик даражасининг қиймати

ҳисоб-китоб натижасида турли кўринишга эга бўлади, шунингдек, муайян
жараѐнга қарашли бухгалтерия ҳисоби счѐтлари баланс якунидаги энг катта
салмоқ мезони бўйича танлов ичидан ўрин олмаслиги мумкин. Хусусан,
муҳимлик даражасининг қийматлари узоқ муддатли активлар ва кредиторлик
қарзлари ҳисобини юритиш счѐтлари ўртасида ҳам тақсимланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Жамиятда тадбиркорлик руҳини қарор топтириш –

тараққиѐт гарови. –Т.: Ўзбекистон, 2001. Б. 9.

2.

Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиѐтини янги босқичга

кўтарадиган йил бўлади. – Т.: Ўзбекистон, 2012. Б. 4.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги

“Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини
жорий этиш чора-тадбирлари” тўғрисидаги 4720-сонли фармони.

4.

Аудиторлик фаолиятининг «Аудиторлик текширувлари жараѐнида

бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш» номли 12-сонли
миллий стандарти, 18-банд. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
томонидан 2007 йил 12 апрелда 1673-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги

«2011–2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва
барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига
эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида» ги 1438-сонли қарори.

6.

Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги

қонуни (9-модда). 2000 йил 26 май.

7.

Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон

шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон,
2009. 14 б.

8.

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада

чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. – Т.:
Ўзбекистон, 2010. 26 б.

9.

Аудиторлик фаолиятининг «Аудиторлик текширувлари жараѐнида

бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш» номли 12-сонли
миллий стандарти, 26-банд. Ўз.Р. Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 12
апрелда 1673-сон билан рўйхатга олинган.

10.

Аудиторлик фаолиятининг

«Аудиторлик текширувлари жараёнида

бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш» номли 12-миллий
стандарти.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 12

апрелда 1673-сон билан рўйхатга олинган.

11.

Данилевский Ю.А., Шапигузов СМ. и др. Аудит: учеб. пособие. – 2-е

изд. перераб. и доп. – М.: Издательский дом ФБК-ПРЕСС, 2002. 131 с.


background image

8

www.iqtisodiyot.uz

12.

Приложение 1. Правило (стандарт) аудиторской деятельности

«Существенность и аудиторский риск». п. 3.

13.

Аудит. Учебное пособие подготовленное корпорацией «Прагма» при

поддержке Агентства США по международному развитию. –Т.: Издательство
Национальной ассоциации бухгалтеров и аудиторов Республики Узбекистан,
2005. 47 с.

14.

Дусмуратов Р.Д. Аудит асослари. Дарслик. – Т.: Ўзбекистон миллий

энциклопедияси, 2003. 74 б.

15.

Каримов Н.Ф. Тижорат банкларида ички аудитни ташкил қилиш ва

унинг услубиятини такомиллаштириш муаммолари: и.ф.д. ... дисс. автореф.– Т.,
2007. 23 б.

16.

Аудиторлик фаолиятининг «Жиддийлик ва аудиторлик риски» номли

9-сонли миллий стандарти. 9-банд. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
томонидан 1999 йил 3 сентябрда 813-сон билан рўйхатга олинган.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Жамиятда тадбиркорлик рух,ини карор топтириш -тараккиёт гарови. -Т.: Узбекистон, 2001. Б. 9.

Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараккиётини янги боскичга кутарадиган йил булади. - Т.: Узбекистон, 2012. Б. 4.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошкарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари” тугрисидаги 4720-сонли фармони.

Аудиторлик фаолиятининг «Аудиторлик тскширувлари жараёнида бухгалтерия х,исоби ва ички назорат тизимини бахолаш» номли 12-сонли миллий стандарта, 18-банд. Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 12 апрелда 1673-сон билан давлат руйхатидан утказилган.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислох килиш ва баркарорлигини ошириш хамда юкори халкаро рейтинг курсаткичларига эришишнинг устувор йуналишлари тугрисида» ги 1438-сонли карори.

Узбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тугрисида»ги конуни (9-модда). 2000 йил 26 май.

Каримов И.А. Жахон молиявий-иктисодий инкирози, Узбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йуллари ва чоралари. - Т.: Узбекистон, 2009.14 6.

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократок ислохотларни янада чукурлаштириш ва фукаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. - Т.: Узбекистон, 2010.26 б.

Аудиторлик фаолиятининг «Аудиторлик текширувлари жараёнида бухгалтерия хисоби ва ички назорат тизимини бахдпаш» номли 12-сонли миллий стандарта, 26-банд. Уз.Р. Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 12 апрелда 1673-сон билан руйхатга олинган.

Аудиторлик фаолиятининг «Аудиторлик текширувлари жараёнида бухгалтерия уисоби ва ички назорат тизимини бауолаш» номли 12-миллий стандарта. Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 12 апрелда 1673-сон билан руйхатга олинган.

Данилевский Ю.А., Шапигузов СМ. и др. Аудит: учеб, пособие. - 2-е изд. перераб. и доп. - М.: Издательский дом ФБК-ПРЕСС, 2002. 131с.

Приложение 1. Правило (стандарт) аудиторской деятельности «Существенность и аудиторский риск», п. 3.

Аудит. Учебное пособие подготовленное корпорацией «Прагма» при поддержке Агентства США по международному развитию. -Т.: Издательство Национальной ассоциации бухгалтеров и аудиторов Республики Узбекистан, 2005.47 с.

Дусмуратов Р.Д. Аудит асослари. Дарслик. - Т.: Узбекистон миллий энциклопедияси, 2003. 74 б.

Каримов Н.Ф. Тижорат банкларида ички аудитии ташкил килиш ва унинг услубиятини такомиллаштириш муаммолари: и.ф.д. ... дисс. автореф- Т., 2007. 23 б.

Аудиторлик фаолиятининг «Жиддийлик ва аудиторлик риски» номли 9-сонли миллий стандарта. 9-банд. Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 3 сентябрда 813-сон билан руйхатга олинган.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов