Эффективность оцифровки документов архивов Республики Узбекистан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
227-235
96
6
Поделиться
Абдурахимов M. (2016). Эффективность оцифровки документов архивов Республики Узбекистан. Экономика и инновационные технологии, (1), 227–235. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8669
M Абдурахимов, Государственная академия управления

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются проблемы, связанные с хранением в установленном порядке архивных документов в системе архивов республики, физического воздействия, широкого применения и развития информационных технологий в разных отраслях Республики. Изучены проблемы, с которыми сталкиваются специалисты, хранители и пользователи архивной документации при создании электронного архива.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М.Д. Абдураҳимов

катта илмий ходим-изланувчи, ДБА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АРХИВЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ

РАҚАМЛАШТИРИШ САМАРАДОРЛИГИ

В статье рассматриваются проблемы, связанные с хранением в

установленном порядке архивных документов в системе архивов республики,
физического воздействия, широкого применения и развития информационных
технологий в разных отраслях Республики.

Изучены проблемы, с которыми сталкиваются специалисты, хранители

и пользователи архивной документации при создании электронного архива.

The article discusses the problems associated with storage in the prescribed

manner of archival documents in the archives of the republic, physical impact, wide
application and development of information technologies in different industries of the
Republic.

Studied the problems faced by professionals, curators and users of archival

documents to create an electronic archive.

Калитли сўзлар:

Архив,

архив ҳужжатлари

,

давлат архиви, нодавлат

архиви, идоравий архив

,

хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб ҳужжатлари

архиви, ҳўжалик хисобидаги давлат архиви, миллий архив фонди

,

электрон

ҳужжат, электрон архив.

Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июндаги № ЎРҚ-252 сонли

“Архив иши тўғрисида”ги қонунининг 9-моддасига асосан Миллий архив
фонди таркибига киритилган архив ҳужжатлари Ўзбекистон халқи маданий
меросининг

ажралмас

қисми

бўлиб,

Ўзбекистон

Республикасини

Конститутциясини 49- моддасига биноан эса маданият ёдгорликлари давлат
муҳофазасида бўлиши белгиланган[1]. Ушбу вазифадан келиб чиқиб
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив”
агентлиги республикада архив иши ва иш юритиш бўйича ягона давлат
сиёсатини амалга оширади[2].

Ўзбекистон халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган

тарихий, илмий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий аҳамиятга эга бўлган
архив ҳужжатларининг тарихан таркиб топган ва доимо бойитиб бориладиган
мажмуи - Миллий архив фонди(МАФ) ҳужжатлари ҳисобланади. Архивларни
асосий вазифаси МАФ ҳужжатларини йиғиш ҳисобга олиш ва сақлаш ҳамда
фойдаланишни ташкил этишдан иборат. Бугунги кунда Республикамизда 102 та
давлат, 7 та нодавлат, 112 та Хўжалик ҳисобидаги шаҳсий таркиб ҳужжатлари
архивлари ҳамда 10 000 га яқин идоравий архивлар фаолият олиб бормоқда[3].

Ўзбекистон Республикаси архивларида сақланаётган МАФ ҳужжатлари

ҳажми бошқа мамлакатлардаги архивларда кузатилганидек йилдан-йилга ўсиб
борувчи тенденцияга эга. Давлат архивларида сақланаётган МАФ ҳужжатлари
ҳажми мамлакатимиз мустақиллигини дастлабки йилларида 5,4 млн бўлган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 8,6 млн. сақлов бирлигига етган (1-
диаграмма).

1-диаграмма. Ўзбекистон Республикаси МАФ ҳужжатлари сонини ўсиш

тенденцияси[4].


Сўнгги йилларда республикамиз ҳаётининг турли соҳаларида ахборот-

коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда
ахборот жамияти сари ҳаракатни фаоллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар
амалга оширилди. Бу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002
йил 30 майдаги “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири,
“Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги, “Электрон ҳужжатлар айланиши
тўғрисида”ги, “Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Электрон тўловлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини алоҳида айтиб
ўтиш лозим. Мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда фуқароларнинг
ахборотлаштириш соҳасидаги конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини амалга
оширишнинг принципиал масалалари ўз ечимини топган бўлиб, улар айни
пайтда, амалиётга кенг жорий қилинмоқда.

Давлат бошқарув органлари фаолиятини ахборот технологиялари

имкониятлари асосида такомиллаштириш масалалари тобора стратегик аҳамият
касб этиб бормоқда. Бугунги кунда бошқарувни номарказлаштириш ва
демократлаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар бунга яққол
далилдир.

Давлат ва нодавлат идораларнинг фаолияти доираси тобора кенгайиб,

жойлардан келаётган ахборотларнинг ҳажми кундан-кунга ошиб бормоқда.
Уларни оператив тарзда қайта ишлаб, аниқ якуний ахборотларни
шакллантириш жараёнини идоралардаги мавжуд штат бирликлари томонидан
оддий услубда амалга ошириш учун жуда кўп вақт ва масъулият талаб
қилинади,

баъзи

ҳолларда

керакли

маълумотларни

ўз

вақтида

шакллантиришнинг иложи бўлмай қолмоқда. Қоғозда битилган маълумотларни
йиғиш, қайта ишлаб умумлашган маълумотларни шакллантириш, уларни
керакли манзилларга узатиш, сақлаш, маълумотда кўзда тутилган топшириқлар
бажарилишини назорат қилиш жараёнларини амалга оширишда юзага
келадиган муаммоларни ҳисобга олсак, юқорида давлат бошқарув органлари

1991й

1996й

2001й

2006й

2014й

5,4

5,9

6,4

7,1

8,6

млн с.б


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

фаолиятини ахборот технологиялари имкониятлари асосида такомиллаштириш
тўғрисида билдирилган фикрнинг ўта муҳимлиги аён бўлади.

Айрим давлат идораларида маълумотлар билан ишлаш жараёни маълум

даражада автоматлаштирилган бўлса-да, лекин ҳар бир давлат идораси аксарият
ҳолларда ўз фаолиятини имкониятидан келиб чиқиб автоном равишда
автоматлаштиради. Натижада, идораларда ҳар хил техник восита ва дастурлар
асосида яратилган автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади. Бундай
услубда яратилган ахборот тизимларининг кейинчалик бир-бири билан
боғланиб, ўзаро ҳамкорликда олиб борадиган муносабатларида жиддий
муаммолар юзага келиши табиийдир. Ушбу муаммолар давлат идораларининг
аҳолига хизмат кўрсатиш жараёни ҳамда бизнес ташкилотлари билан олиб
борадиган муносабатларида ҳам кўзга ташланади. Мазкур муаммоларни
бартараф этиш ва давлат бошқарувини замонавий ахборот-коммуникация
технологиялари асосида такомиллаштириш мақсадида республикамизда 2004
йилдан бошлаб, “Электрон ҳукумат” тизимини яратиш бўйича дастлабки ишлар
амалга оширила бошланди. Унда давлат бошқаруви идораларининг ягона
ахборот ҳудудини ташкил этиш ва уларнинг ўзаро фаолияти, аҳоли ва бизнес
тузилмалари билан бўладиган муносабатларини ушбу ахборот ҳудуди асосида
амалга ошириш режалаштирилган[5].

Ўзбекистон Республикаси архив тизимида ҳам бу борада бир қатор

ишлар амалга оширилмоқда. Моддий ва номоддий меросни сақлаш ва улардан
фойдаланиш юзасидан норматив ҳужжатлар қабул қилинган. Асосан,
Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш
ва улардан фойдаланиш тўғрисида”, “Архив иши тўғрисида”ги қонунлари,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 августдаги “Корея
Республикаси ҳукуматининг грант маблағларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон
Республикаси Марказий давлат архивларини реконструкция қилиш ҳамда
уларни техник модернизациялаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-949-сонли
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги “Архив иши бўйича меъёрий
ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 482-сонли ҳамда 2012 йил 5 апрелдаги
“Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги
101-сонли, 2008 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини
янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 194-сонли
қарорларида моддий меросни асраб авайлаш ва уларни талаб даражасида
сақлаш борасида қатор меъёрлар белгиланган. Архивларда моддий мерос
объекти ҳисобланган, ёдгорликлар сирасига киритилган давлат архивларида 8,6
млн., шахсий таркиб архивларида 3 млн., идоравий архивларда 1,2 млн. сақлов
бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда[6].

Мазкур архив ҳужжатларини талаб даражасида сақловини таъминлаш ва

ҳужжатларга жисмоний таъсир кўрсатишнинг олдини олиш мақсадида
белгиланган режа график асосида архив ҳужжатларини рақамлаштириш
ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси
Кинофотофоно ҳужжатлари Марказий давлат архиви томонидан Ўзбекистон
Республикаси музейларида жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси давлат
ўлкашунослик музейи, Хива “Ичан Қалъа” давлат музей қўриқхонаси,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

“Тамарахонум” уй-музейи, Бухоро давлат меъморий музей-қўриқхонасида
сақланаётган фотопластинкалар рақамлаштирилиб, электрон базаси яратилди.

Архив ҳужжатларини сонини ортиб бориши натижасида янги

сақловхоналарни қуриш, сақлаш, янги ишчи ходимларни ёллаш зуруратларини
келтириб чиқаради. Бу ўз навбатида катта бюджет маблағларини таълаб этади.
Компьютер “Minitab” дастури ёрдамида Динамик вақт қаторлари математик
методи орқали МАФ ҳужжатлари ҳажмини ўсиб бориш кўрсаткичларини
таҳлил этиш асосида келгусидаги 10 йилликда, яъни 2024 йилда мавжуд
бўлиши кутилётган МАФ ҳужжатлари сони башорат қилинса бу харажатлар
янада ойдинлашади. Шунингдек 2024 йилда МАФ ҳужжатларини ҳажмига
нисбатан талаб этиладиган архив харажатларини олдини олиш тадбирлари
таклиф этилади.

Масалани қўйилиши: МАФ ҳужжатлари сақлов бирлигини архивларга

келиб тушиш динамикасини башорат қилиш.

Маълумотлар таснифи:

миқдорий.

t (Vaqt): Вақт бирлиги: йил
x (MAF hujjat soni): ҳужжат сони бирлиги: млн. сақл. Бир (с.б)
Маълумотлар тақдимоти:

1-жадвал.

Ўзбекистон Республикаси Миллий Архив Фонди таркибидаги

ҳужжатларни ўсиш тенденциялари (млн сақл.бир.)

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

11.

12.

1991
й

1992
й

1993
й

1994
й

1995
й

1996
й

1997
й

1998
й

1999
й

2000
й

2001
й

2002
й

5,4

5,5

5,6

5,65

5,8

5,9

6,05

6,1

6,2

6,3

6,4

6,52

13.

14.

15.

16.

17.

18.

19.

20

21.

22.

23.

24.

2003
й

2004
й

2005
й

2006
й

2007
й

2008
й

2009
й

2010
й

2011
й

2012
й

2013
й

2014
й

6,62

6,81

6,95

7,1

7,2

7,3

7,5

7,85

8

8,3

8,4

8,6

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив”

агентлиги 1991-2014 йиллар йиллик ҳисоботлари асосида муаллиф ишланмаси.

Математик модель формуласи: X

sum

=X

1

+X

2

+X

3

+…+X

24

Fitted Trend Equation Y=X

1

2

....Х

24

Дастурнинг ҳисоблаш формуласи - Yt = 5,05736 + 0,135578*t
бу ерда Y- МАФ ҳужжатлари сони
t- келажакдаги 10 йиллик, яъни бизни ишимиздаги 2024 йил.
Башорат муддати 10 йилга

Юқоридаги маълумотларни компьютер техникаси ёрдамида Minitab

дастури орқали 2024 йилга МАФ хужжатлари сони ҳажмини 95% ишонч билан
башорат қиламиз.

Дастурдан олинган натижалар қуйидагича:

2-жадвал. Динамик вақт қаторлари методи асосида олинган Ўзбекистон
Республикасида келгуси 10 йилликда шаклланиши кутилётган МАФ
ҳужжатлари сони


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

25

26

27

28

29

30

31

32

33

34

2015й 2016й 2017й 2018й 2019й 2020й 2021й 2022й 2023й 2024й

8,47779

8,61435

8,75090

8,88746

9,02402

9,16057

9,29713

9,43369

9,57024

9,70680

Манба: Компьютер “Minitab” дастури ёрдамида Динамик вақт қаторлари

методидан олинган натижалар асосида муаллиф ишланмаси.


Олинган натижаларга асосан 2024 йилга келиб, МАФ ҳужжатлари

ҳажми 9,70680

млн. сақлов бирлигига етиши башорат қилинди. МАФ

ҳужжатлари ўсиб борувчи тенденцияга эга.

sana

MA

F

2014

2011

2008

2005

2002

1999

1996

1993

10

9

8

7

6

5

A ccuracy Measures

MA PE

2,01143

MA D

0,13766

MSD

0,02363

Variable

F orecasts

A ctual
F its

Trend Analysis Plot for MAF

Linear Trend Model

Yt = 5,05736 + 0,135578*t

Башорат натижасини диаграмма кўриниши қуйидагича:

1-Расм. Ўзбекистон Республикаси МАФ ҳужжатларини сонини ўсиши

(Компютер “Minitab” дастури ёрдамида Динамик вақт қаторлари

методидан олинган график кўриниши)

Юқоридаги диаграммадан кўриш мумкинки, МАФ ҳужжатлари ўсиб

борувчи тенденцияга эга бўлиб, тасодифийлик бор. Вақт қаторлари башорат
моделидан олинган натижа ҳозирги кунда мавжуд 8,4 млн. сақлов бирлигидаги
МАФ ҳужжатлари, келгуси ўн йилликда 9,67 млн. сақлов бирлигига етишини
95 % ишонч билан башоратини кўрсатмоқда. Бу натижага кўра шундай хулоса
қилиш мумкинки, келгуси 10 йилликда архивларга яна 1.3 млн. с.б ҳужжат
қўшилиши башорат қилинмоқда. Бугунги кунда республикамизнинг деярли
барча архивларининг сиғимдорлик қувватлари 120 %га етганлиги эса янги
архив ҳужжатхоналарини доимий қуриш зарурлигини кўрсатади.

Ахивлар фаолияти ва уларни давлат ва жамиятга зарурати ҳақида,

уларни иш фаолиятидаги мавжуд муаммолар ҳужжатларни рақамлаштириш
муаммолари ва фаолият самарадорликларини ошириш ҳақида хорижий
тадқиқотчилардан Richard J. Cox[6], Henri Spijkerman[7], Peep Pillak[8], Paul
Lewinson[9], Adrian Cunningham

[10], Jean luc Chatelain ва Daniel B. Garrie[11],

Earl Hunt[12]лар илмий изланишлар олиб боришган.

Jean luc Chatelain ва Daniel B. Garrie ўзининг “How to Implement Effective

Electronic Archiving” мақоласида Архивлар халқларни маданияти билан боғлиқ
экан, архивларни чегарасини кенгайтириш, уларни фаолиятига замонавий
ахборот технологияларини кенг жорий этиш кераклигини илгари суради. Архив
ҳужжатларини

рақамлаштириш

архив

ишларини

қидирув

базасини

ривожлантириш, вақтларни тежалиши, ахборотлардан фойдаланиш, зарур


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ҳолларда узатиш имкониятларини оширишга катта эътибор бериш давр
тақозоси эканлигини таъкидлайди[11].

Мамлакатимиз Конституциясига асосан, Ўзбекистон Республикасининг

барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари
фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига даҳлдор бўлган ҳужжатлар,
қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб
бериши лозимлиги белгиланган[14]. Ҳужжатларни идоравий сақлов муддатини
тугаши билан бу масъулият архивлар зиммасига тушишини инобатга олиш
лозим ҳисобланади. МАФ ҳужжатлари, ҳужжат шаклдаги маданият
ёдгорликлари ҳисобланади. Шу сабабли, МАФ ҳужжатлари давлат
муҳофазасига олинган[15]. Республикамизда МАФ ҳужжатлари ҳажми йилдан-
йилга ўсиб бормоқда. МАФ ҳужжатларини йилдан-йилга ўсиб бориши
келажакда хужжатларни сақлаш учун янги сақловхоналарни қуриш
харажатларни олдини олиш мақсадида, электрон архивларни ташкил этиш ва
хужжатларни рақамлаштириш ишлари катта эътибор бериш лозимлигини
келтириб чиқаради. Архив ҳужжатларини рақамлаштириш биринчидан асл ва
ноёб ҳужжатлардан фойдаланишнинг жисмоний таъсирларини йўқотиш билан
бирга, ундан фойдаланиш харажатларини ҳам қисқартиради. Улардан
фойдаланишда эса қидирувга сарфланадиган вақтларни тежалишига олиб
келади[16].

Мамлакатимизда архив тизимида ҳам “Ўзархив” агентлиги томонидан

“Ойлик маошни тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномаларини бериш” ва
“Меҳнат фаолиятни тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномаларини
бериш” хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари портали –

WWW.my.gov.uz

орқали кўрсатиш йўлга қўйилган. Ушбу хизматдан

Республиканинг барча ҳудудларида фойдаланиш мумкин. Фуқароларнинг
архивларга ижтимоий ҳуқуқий мазмундаги сўровлари йилдан йилга 14-18%га
ортиб бормоқда, бу архив хизматларига эҳтиёж ошиб бораётганлигини
англатади.

Ташкилотларнинг ўзаро ёки фуқаролар билан электрон кўринишда ўз

муносабатларини амалга ошириши, биринчи навбатда, коррупциянинг
қисқаришига, вақт тежалиши, ташкилотлар шаффофлиги, хизмат кўрсатиш
тезлиги ҳамда сифатининг яхшиланишига олиб келади.

Лекин, Электрон архивларни ташкил этиш ва мавжуд архивларни

электронлаштиришда ҳужжатларни яратувчилар ва сақловчилар, ҳамда
фойдаланувчилар технологик, молиявий, психологик муаммоларга дуч
келишади[13].

Технологик муаммолар: ҳужжатларни рақамлаштиришни ягона

стандартга келтириш учун, архивларни замонавий ахборот технологиялари ва
дастурлари билан таъминлаш, улардан самарали фойдаланиш учун ходимларни
ўқитиш, малакасини ошириш ёки янги мутахассисларни жалб этиш лозим
бўлади.

Бу жараён ташкилотлар ва архивлар молиявий ресурслари ҳисобига

амалга оширилиши сабабли молиявий муаммолар вужудга келади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Психологик муаммолар ахборотларни талаб этувчилар электрон

шаклдаги ахборотни иккиланмасдан қабул қилиши ёки қоғоз нусхасидагини
ҳам қўшиб беришни талаб этишига боғлиқ. Айниқса архивларга мурожаат
этувчиларнинг асосий қисмини пенcия ёшидаги фуқаролар ташкил этиб, айнан
кекса ёшдаги фуқароларда ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси
паст ёки мурожаат этувчиларнинг ҳаммасида ҳам электрон ҳужжатлардан
фойдаланиш учун ахборот технологиялари мавжуд бўлмайди.

Ҳужжатларни рақамлаштириш улардан фойдаланишни осонлаштириб,

сақлаш учун архивда жой ва ходимлар етишмаслиги, ҳужжатларни қидириш
учун сарфланадиган вақт тежалиши каби ижобий томонларга эга. Лекин
электрон ҳужжатлар қоғоз ҳужжатлардан ҳажм, ўзгарувчанлик ва ўқувчанлик
жиҳатлари билан фарқланади.

Ҳажм жиҳатларини ўрганганимизда, анъанавий ташкилот ёки корхона

ходими бир кунда 1-10 тагача хат ва хабарларни олиши ҳамда тайёрлаб
жўнатиши мумкин бўлса, худди шу ходим ахборот технологияларини қўллаш
ёрдамида 50 ва ундан ортиқ хат ва хабарларни олиш ва жўнатиш имкониятига
эга бўлади. Бундай ҳолат эса ҳажм, қиймат ва мураккаблик жиҳатдан электрон
архивларни етакчи омил эканлигини белгилайди.

Ўзгарувчанлик жиҳатига келганимизда, иккала шаклдаги ҳужжатга

нисбатан ҳам уни қалбакилаштириш, чалкаштириш, ўзгартириш ёки жисмоний
йўқ қилиниш хавфи мавжуд. Қоғоз асосидаги ҳужжатларда бу яққол сезилса,
электрон ҳужжатларда эса ҳеч қандай изсиз бу амалларни бажариш мумкин.
Суд хужжатлари ва мулкий муносабатларни акс эттирувчи ҳужжатларга
нисбатан бундай хавф юқори бўлиб, бирламчи аҳамиятга эга ҳисобланади.

Ўқувчанлик жиҳати эса, электрон ҳужжатлар турли хил ташувчиларда

сақлангани сабабли технологияларнинг ривожланиши ва ўзгариши натижасида
уларда сақланаётган ахборотлардан фойдаланиш чекланиши мумкин. Мисол
учун бугунги кунда, бундан 10 йил олдинги қаттиқ дискдаги ахборотларни
ўқиш шундай дисководли компьютердан бошқасида ўқиб бўлмайди. Ҳужжатни
топширган корхонанинг тугатилиб, йўқ бўлиб кетиши эса, агар ҳужжат
шифрланган бўлса, бу ҳужжатдан фойдаланиш имкониятини ҳам чеклайди.
Ҳужжатлардан фойдаланиш кафолати архивлар зиммасига тушиши сабабли
ҳужжатларни сақлаётган архивлар зиммасидаги масъулият янада ортади[11].

Ҳулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, электрон шаклдаги ҳужжат

юритиш ва ўзаро муносабатларда ундан фойдаланиш – бу бугунги замон
талаби. Унинг афзалликларини юқорида амалий мисоллар билан санаб ўтдик.
Ҳужжатни архивларга олиб келиб кейинчалик уни рақамлаштириш ёки
электрон нусхасини яратиш мақсадга эришиш учун самарали усул
ҳисобланмайди. Мамлакатимизда ҳукумат томонидан яратиб берилган
шароитлар асосида ҳужжатни яратиш босқичини ўзида электрон шаклда
яратиш, улардан фойдаланиш ва идоравий сақлов муддатлари тугаши билан
давлат сақловига ҳам электрон ҳужжатларни топшириши бу мақсадларга
эришишнинг самарали усули ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Шу мақсадда мамлакат миқёсидаги корхона ва ташкилотларни электрон

ҳужжатлардан фойдаланиш ва ўзаро алмашишни амалиётга кенг татбиқ эта
оладиган мутахассис кадрлар етишмаслиги муаммоларини ҳал этиш;

Соҳага дахлдор ташкилотлар зарур замонавий ахборот теҳнологиялари

ҳамда интернет ва ички локал тармоқлардан фойдалнишни кенг жорий этиш
чора тадбирлари ишлаб чиқиш;

Ҳукумат

томонидан

эса

уларни

самарали

ривожланишини

мониторингини олиб борадиган механизмларни жорий этиш ишларини амалга
ошириш тавсия этилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.-Т.:Ўзбекистон. 2012. 8-10б.

2.

Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги қонуни

№252. 15.06.2010 й.7-модда

.

3.

http://www.archive.uz/archivenews/687.

4.

“Ўзархив” агентлигини 1991-2014 йиилларга оид Йиллик Ҳисоботлари

5.

Нишонбоев.Т.Давлат бошқаруви такомилида “Электрон ҳукумат

тизими” -Т.: “Аkademiyaя”. 2011. 14б

6.

The Plight of American Municipal Archives: Baltimore, 1729-1979

Author(s): Richard J. Cox Source: The American Archivist, Vol. 42, No. 3 (Jul.,
1979), pp. 281-292 Published by: Society of American Archivists Stable URL:

http://www.jstor.org/stable/40292198.

7.

The American Archivist, Vol. 52, No. 1 (Winter, 1989), pp. 88-

93

http://www.jstor.org/stable/40293316.

8.

Reforms in Estonian Archives Author(s): Peep Pillak Source: The American

Archivist, Vol. 53, No. 4 (Fall, 1990), pp. 576-581Published by: Society of American
Archivists Stable URL:

http://www.jstor.org/stable/40293499

.

9.

Problems of Archives Classification Author(s): Paul Lewinson Source: The

American Archivist, Vol. 2, No. 3 (Jul., 1939), pp. 179-190 Published by: Society of
American Archivists Stable URL:

http://www.jstor.org/stable/40288162

.

10.

Adrian Cunningham. The American Archivist, Vol. 71, No. 2 (Fall -

Winter, 2008), pp. 530-543

11.

http://www.eweek.com/c/a/Enterprise-Applications/How-to-Implement-

Effective-Electronic-Archiving/#sthash.IPSwE1Ks.dpuf

12.

People, Pitfalls, and the Electronic Archive Author(s): Earl Hunt Source:

Psychological Science, Vol. 1, No. 6 (Nov., 1990), pp. 346-349Published by: Sage
Publications, Inc. on behalf of the Association for Psychological Science Stable URL:

http://www.jstor.org/stable/40062822

.

13.

http://www.archive.uz/archivenews/687

14.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. -Т.: Ўзбекистон. 2012. 30 -

модда.

http://www.lex.uz/pages/GetAct.aspx?lact_id=20596

15.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. -Т.: Ўзбекистон. 2012. 49 -

модда.

http://www.lex.uz/pages/GetAct.aspx?lact_id=20596


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

16.

People, Pitfalls, and the Electronic Archive Author(s): Earl Hunt Source:

Psychological Science, Vol. 1, No. 6 (Nov., 1990), pp. 346-349Published by: Sage
Publications, Inc. on behalf of the Association for Psychological Science Stable URL:

http://www.jstor.org/stable/40062822

.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Конституцияси.-Т.:Узбскистон. 2012. 8-106.

Узбекистон Республикасининг “Архив иши тугрисида”ги конуни №252. 15.06.2010 й.7-модда.

http://www.archive.uz/archivenews/687.

“Узархив” агентлигини 1991-2014 йиилларга оид Йиллик Х,исоботлари

Нишонбоев.Т.Давлат бошкаруви такомилида “Электрон хукумат тизими” -Т.: “Akademiyaa”. 2011. 146

The Plight of American Municipal Archives: Baltimore, 1729-1979 Author(s): Richard J. Cox Source: The American Archivist, Vol. 42, No. 3 (JuL, 1979), pp. 281-292 Published by: Society of American Archivists Stable URL: http://www.istor.org/stable/40292198.

The American Archivist, Vol. 52, No. 1 (Winter, 1989), pp. 88-93http://www.jstor.org/stable/40293316.

Reforms in Estonian Archives Author(s): Peep Pillak Source: The American Archivist, Vol. 53, No. 4 (Fall, 1990), pp. 576-581 Published by: Society of American Archivists Stable URL: http://www.jstor.org/stable/40293499.

Problems of Archives Classification Author(s): Paul Lewinson Source: The American Archivist, Vol. 2, No. 3 (Jul., 1939), pp. 179-190 Published by: Society of American Archivists Stable URL: http://www.jstor.org/stable/40288162.

Adrian Cunningham. The American Archivist, Vol. 71, No. 2 (Fall -Winter, 2008), pp. 530-543

http://www.eweek.com/c/a/Enterprise-Applications/How-to-Implement-Effective-Electronic-Archiving/ffsthash.IPSwE 1 Ks.dpuf

People, Pitfalls, and the Electronic Archive Author(s): Earl Hunt Source: Psychological Science, Vol. I, No. 6 (Nov., 1990), pp. 346-349Published by: Sage Publications, Inc. on behalf of the Association for Psychological Science Stable URL: http://www.jstor.org/stablc/40062822.

http://www.archive.uz/archivenews/687

Узбекистон Республикаси Конституцияси. -T.: Узбекистон. 2012. 30 -модда. http://www.lex.uz/pages/GetAct.aspx71act id=20596

Узбекистон Республикаси Конституцияси. -Т.: Узбекистон. 2012. 30 -модда. http://www.lex.uz/pages/GetAct.aspx71act id=20596

Узбекистон Республикаси Конституцияси. -Т.: Узбекистон. 2012. 49 -модда. http://www.lex.uz/pages/GetAct.aspx71act id=20596

People, Pitfalls, and the Electronic Archive Author(s): Earl Hunt Source: Psychological Science, Vol. 1, No. 6 (Nov., 1990), pp. 346-349Published by: Sage Publications, Inc. on behalf of the Association for Psychological Science Stable URL: http://www.jstor.org/stable/40062822.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов