Оценка показателей личной эффективности труда на промышленных предприятиях по критериям

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
286-295
47
5
Поделиться
Тухтабаев, Ж. (2016). Оценка показателей личной эффективности труда на промышленных предприятиях по критериям. Экономика и инновационные технологии, (1), 286–295. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8678
Ж Тухтабаев, Самаркандский государственный университет

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье рассмотрены критерии и методика оценки персонала по критериальным показателям. А также, исследована эффективности труда персонала ООО “Карши таъмирлаш заводи” по критериальным показателям.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ж.Ш. Тухтабаев,

катта илмий ходим-изланувчи, СамДУ

САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА ПЕРСОНАЛ МЕҲНАТ

САМАРАДОРЛИГИ КЎРСАТКИЧИНИ МЕЗОНЛАР БЎЙИЧА

БАҲОЛАШ

В этой статье рассмотрены критерии и методика оценки персонала по

критериальным показателям. А также, исследована эффективности труда
персонала ООО “Карши таъмирлаш заводи” по критериальным показателям.

In this article are considered criteria and technique of an estimation of work of

the personnel by criteria to indicators. And also, it is investigated efficiency of work
of the personnel of Ltd “Karshi ta’mirlash zavodi” on criteria to parameters.

Калитли сўзлар:

меҳнат самарадорлиги, меҳнат сифати, мажбурият

даражаси, ижтимоий самара, сарфлар, иқтисодий самара.

Ҳукуматимиз

томонидан

ички

талабни

рағбатлантириш

ва

рақобатбардош саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш,
иқтисодиёт тармоқларини диверсификация қилиш ва уларнинг молиявий
барқарорлигини

оширишга

қаратилган

чора-тадбирлар

қўлланилиши

натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2015 йилда 8,0 фоизга
ошиб, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) таркибида саноатнинг улуши 33,5 фоизни
ташкил этди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 70 фоизидан зиёдини юқори
қўшимча қийматга эга бўлган тайёр маҳсулотлар ташкил этмоқда. Ушбу
рақамлардан кўриш мумкинки, мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал
ривожланишида саноат корхоналарининг ўрни тобора ортиб бормоқда.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоғининг жадал ривожланиши

тармоқда фаолият юритаётган корхоналарнинг юқори натижаларга эришиш
йўлида меҳнат ресурслари ва технологик ётуқлардан самарали фойдаланиб
фаолият юритаётганлигига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ислом Каримов “Мамлакатимизни 2015 йилда
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари”га бағишланган
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида таъкидлаганидек: “...
ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш,
доимий равишда ички имконият ва захираларни излаб топиш, иқтисодиётда
чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни модернизация ва
диверсификация қилишни изчил давом эттиришдан иборат бўлиши зарур”[1],
деб таъкидлаб ўтган эди.

Саноат корхоналарининг муваффақиятли фаолият юритишида, аввало,

мавжуд персоналнинг меҳнат салоҳияти ва ундан самарали

фойдаланиш

даражасига боғлиқ. Персоналнинг самарали меҳнат қилиши ва меҳнат
натижалари (самарадорлиги) корхонанинг стратегик мақсадларига ижобий
таъсир кўрсатади. Шунинг учун, меҳнат самарадорлигини баҳолашда маълум


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

бир мезонларга таянган ҳолда амалга ошириш лозим, бу эса ўзаро алоқада
персонал меҳнат самарадорлигини ўлчаш имконини беради. Бунинг учун
қуйидаги масалаларни ечиш зарур, деб ҳисоблаймиз:

персонал меҳнатини баҳолаш;

персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш учун асосий ҳисоблаш

мезонларини категорияларга бўлган ҳолда ишлаб чиқиш;

персонал мажбуриятини мансаб (лавозим) кесимига бўлиб тасниф

қилиш.

Персонал меҳнатини баҳолаш – аниқ мақсадга йўналтирилган

(белгиланган) меҳнат фаолиятида (лавозим, иш жойи) талаб қилинган меҳнат
сифатини аниқлаш жараёни. Персонал меҳнатини баҳолашнинг асосий мақсади
кадрларни оқилона тақсимлаш ҳамда уларнинг меҳнатидан самарали
фойдаланилаётганлигини аниқлашдан иборат[2]. Персонал меҳнатини
баҳолашнинг асосий мақсадига эришишда меҳнат сифатини баҳолаш тизими
муҳим аҳамиятга эга.

Илк бор, меҳнат сифатини баҳолаш АҚШ корхоналарида вужудга келган

ҳамда “ишга қараб баҳо бериш” деб аталган. Кейинчалик эса бу усулдан
фойдаланиш бошқа мамлакатларда ҳам урфга кирди. Собиқ маъмурий
буйруқбозлик тизимида ҳам бу самарали усулдан фойдаланишда ўзига хос
тажриба мавжуд бўлган, дастлаб саноат соҳасида (60-йилларда) кейинчалик эса
ишлаб чиқаришдан йироқ бўлган соҳаларда, масалан савдо-сотиқ соҳасида ҳам
қўлланила бошланган. Шундай қилиб меҳнат сифатини баҳолашни турли
номлар билан атай бошлашди: “камчиликсиз иш суръати тизими”, “меҳнат
сифатини бошқариш тизими”, уни ўлчаш мақсадида эса меҳнат фаолияти
коэффициенти қабул қилинди ва ҳозирги кунда меҳнат самарадорлиги
коэффициенти дея аталмоқда[3]. Ҳар бир корхона ва унинг бўлимлари ўзига
хос иш фаолиятига асосланган меҳнат сифати кўрсаткичларини ишлаб чиқади
ва уларнинг ҳар бири ўзига хос маълум баҳолаш тизимига эга бўлади, улар
баллар ёки коэффициентлар орқали ифодаланиши мумкин.

Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат сифатини баҳолаш тизими

қуйидаги сабабларга кўра қўлланилади:

ишчининг шахсий имкониятларини ўрганиш;

малака ошириш ва бунга тайёрлаш орқали ишчиларни қўллаб-

қувватлаш йўли билан уларнинг касбий маҳоратларини ошириш;

касб поғоналаридан кўтарилиш ҳамда иш жойини ўзгартириш;

қўшимча ҳақ ва мукофот пулларини ташкил қилиш;

корхона мақсадларига жавоб бера олмайдиган персонал аъзоларини

аниқлаш.

Қоидага биноан, меҳнат сифатини баҳолаш тизимида бир қатор кўрсаткич

(талаб)лардан фойдаланилади. Кўп миқдордаги кўрсаткичлардан фойдаланиш
иш ҳисобини ҳамда уни амалда қўллашни қийинлаштиради. Бу кўрсаткичлар
ишчилар томонидан қабул қилиш учун осон ва иложи борича барча иш
фаолиятидаги ишчиларни ҳисобга олган ҳолда универсал бўлиши мақсадга
мувофиқ. Лекин шу билан бирга улар айнан маълум фаолият тури учун


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ихтисослашганлигини ҳам ҳисобга олиш зарур. Таъкидлаш керакки, баъзи
доимий талаблар кўпгина корхоналар томонидан қабул қилинган: бу, маҳорат
ҳамда ташаббускорлик, иш фаолиятидаги доимийлик (иш фаолиятидаги
узлуксизлик), иш жараёнидаги қатъий фидоийлик, бир нечта касб
кўникмаларига эга бўлиш, рационализаторлик, кашфиётчилик қобилиятларига
эга бўлиш ва ҳ.к. Шу билан бирга, “ходимларни бошқариш, ходимларни излаш,
танлаб олиш, ёллаш, мослаштириш, ривожлантиришни, уларни касб жиҳатидан
ўқитиб ўргатиш ва қайта тайёрлашни, иш соҳасида кўтарилишларини
режалаштириш”[4] каби талаблар ҳам муҳим ҳисобланади. Корхона ишлаб
чиқариш жараёнида бундай кўрсаткич ва талабларни ўрнатиш ишчиларнинг
психологик ҳамда физиологик имкониятлари, математик-статистика ва яна бир
қатор омилларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Персонал меҳнатини баҳолаш натижалари объектив ва аниқ (ишончли)

бўлишлиги учун баҳоланиш мезонларини тўғри танлаш ва қўллаш лозим[5].
Мезон асосида белгиланган мансаб меҳнатдан қандай фойдаланилаётгани ёки
фойдаланиши лозимлиги тўғрисида меҳнат тақсимоти норма бўйича тадқиқ
қиламиз. Мезонлар корхонада меҳнат фаолиятини олиб бораётган персонал
раҳбар-ходимларнинг ҳар бир мансаби бўйича ишлаб чиқилади.

Мансаб бўйича меҳнат тақсимоти ўз ичига асосий меҳнат вазифа ва

мақсадларни умумлаштиради, бу вазифа ва мақсадлар аниқ меҳнат
жараёнларида қўлланилиши лозим, бунда баҳолаш мезони ҳар бир вазифа ва
мақсаднинг корхона талаблари доирасида ижро этилишини аниқлайди[6].

Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш маълумотларни туплаш

(йиғиш) ва таҳлил этишдан иборат бўлган бир-бирига боғлиқ бўлган
фаолиятларнинг умумий натижаси. Корхона фаолиятининг ўз олдига қўйган
мақсад ва вазифаларини бажаришда персонал меҳнатининг уч муҳим
асослардан келиб чиққан ҳолда қанчалик таъсир кўрсатишини аниқлашга кўмак
бериши ҳамда ишчилар фаолиятини баҳолаб бориш ва сўнгги қарорга келиш
учун зарур бўлган маълумотларни йиғиб бориш учун фойдалидир.

Персонал меҳнат самарадорлигининг уч асосий шартлари:
1) персонал бошқаруви билан шуғулланувчиларнинг меҳнат фаолияти

жорий этилган талаблар ҳамда аввалдан белгилаб қўйилган мақсад ва
вазифаларга мос келиши;

2) ишни оқилона самарали йўллардан фойдаланган ҳолда сифатли

бажариш;

3) имкониятлардан (қобилият, билим ва малакадан) янада тўлиқроқ

фойдаланиш асосида бошқарилаётган ишчиларнинг меҳнат жараёнида инсон
организми учун қулай ва фойдали таъсир кўрсатилиши таъминланганлиги.

Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш таърифига кўра, биринчидан,

инсонлар қандай ишлаётганлиги, иккинчидан, қандай ушбу ҳолатда
натижаларга эришганлиги ва учинчидан, бунинг барчаси корхона фаолиятига
қандай ифодаланиши (намоён бўлиши, таъсир кўрсатиши) билан аниқланади.

Бундан келиб чиққан ҳолда меҳнат самарадорлигини баҳолашнинг

умумий шаклини 1-расмда ифода этамиз.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

1-расм. Саноат корхоналарида персонални бошқаришда меҳнат

самарадорлигини баҳолаш шакли

Ишчилар меҳнатини баҳолаш

меҳнатни тўғри ташкил этилганлиги

ҳамда иш вақтидан унумли фойдаланганлиги ҳисобига меҳнат сифатининг
яхшиланишига таъсир кўрсатиши, яъни билвосита таъсир этувчи омилларнинг
режадаги натижага эришишдаги таъсир кўрсатишини ифодалайди.

Меҳнат натижасини баҳолаш

ишчилар фаолиятининг ва меҳнат

натижасининг аввалдан режалаштирилган мақсад ва вазифаларга мос тушиши
ҳамда уларнинг корхона фаолияти якуний натижаларига кўрсатган таъсирини
намоён этади.

Персонал меҳнат самарадорлигини аниқлаш қуйидаги мақсадни

кўзлайди: персонал меҳнат натижавийлигини яхшилаш (мавжуд меҳнат
салоҳиятини қўллаш ва тўлиқ фойдаланиш); иш билан боғлиқ қарорларни қабул
қилишда раҳбар ва ишчиларни зарурий ахборот билан таъминлаш.

Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш натижасида олинган ахборот

ёрдамида корхонанинг ривожланишини прогнозлаштириш ва стратегиясини
ишлаб чиқиш имконини беради.

Фикримизча, корхонада персонал меҳнат самарадорлигини баҳолашда

баҳолаш мезони қўлланилса, унда иккита иқтисодий ва ижтимоий самарага
эришилади:

1.

Иқтисодий самара:

- корхона фаолияти ва персонал самарадорлиги;
- мақсадга эришиш даражаси;
- иш сифати ва ҳажми;
- маҳсулот ишлаб чиқаришда буютмалар миқдори.

2.

Ижтимоий самара:

- уйғунлик;
- меҳнатдан қониқишни ҳис этиш;
- ижтимоий дастурлар;
- шахсий хусусиятлар;
- хулқ-атвор жиҳатлари;
- фойдаланилмаган имконият ёки потенциал.

Меҳнат самарадорлигини мезонлар кўрсаткичи бўйича баҳолаш юзасидан

олиб борилган назарий ва экспериментал тадқиқотларимиз иш натижаларини
татбиқ этилиши бўйича ижобий натижага эришилган 2012-2015 йилларда ISO
9001:2008 сифатни бошқариш халқаро сертификати билан тақдирланган, асосий
фаолияти қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш, унинг зарурий эхтиёт
қисмлари (чизел, плуг, дилнабаз, лимех)ни, болт-гайка ишлаб чиқариш, турли

Персонални бошқаришда меҳнат

самарадорлигини баҳолаш

Ишчилар меҳнатини баҳолаш

Меҳнат натижасини баҳолаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

ҳажм ва куринишдаги металл қуйиш ва бошқа саноат таркибидаги юқори
қўшимча қийматга эга бўлган саноат маҳсулотларни ишлаб чиқаришга
ихтисослашган “Қарши таъмирлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти
мисолида, ундаги раҳбар ва ходимлар меҳнатини таҳлил қиламиз ҳамда асосий
ҳисоблаш мезонларини белгилаймиз. Бунинг учун ундаги қуйидаги мавжуд
лавозимларни кўриб чиқиш лозим: бош директор, бош муҳандис, механика,
пайвандлаш ва қуюв цехи бошлиғи, кадрлар менежери, мижозлар билан ишлаш
менежери, режалаштириш бўлими бошлиғи.

“Қарши

таъмирлаш

заводи”

корхонасида

персонал

меҳнат

самарадорлигини баҳолашда алоҳида корхона фаолияти, раҳбар ва ходимларга
боғлиқ ҳолдаги мезонлардан фойдаланиб аниқлаб топилади. Бундай баҳолашда
универсал мезон бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

Иш вақтидан фойдаланиш коэффициенти

– белгиланган кунлик иш

вақтидан унумли фойдаланиш (фойдаланилганлик) даражасини ифода этади.
Ишлаб чиқаришда меҳнат мажбуриятини бажариш учун сарфланган вақт (И

к.д

)

билан, иш кунининг нормал давом этиш муддати (соат) (И

д

) ўртасидаги вақт

нисбати ва у қуйидаги формула асосида аниқланади:

д

к.д

и.ф.

И

И

К

(1)

Иш вақтидан фойдаланиш ва унинг унумсиз сарф бўлишини ҳар

томонлама таҳлил қилиш, ундан тежамли фойдаланиш ҳамда беунум сарф
бўлаётган иш вақтини бартараф этиш, меҳнатни илмий асосда ташкил
этишнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Юқори меҳнат самарадорлигига
эришишнинг асосий шартларидан бири ҳам иш вақтидан тўлиқ фойдаланиш
ёки уни иқтисод қилишдир.

Меҳнат унумдорлиги коэффициенти

– ишчиларнинг шартли бирлик

маҳсулот ишлаб чиқариш вақти (М

и.в

)ни ҳисобот давридаги ялпи маҳсулот

ишлаб чиқариш ҳажми (И

ҳ

)га нисбатини тавсифлайди:

и.в

х

м.у.

М

И

К

(2)

Бажарилган иш сифати коэффициенти

– ҳисобот давридаги маҳсулот

сотиш ҳажмини (М

с.ҳ

) ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати асосида

аниқланади:

х

с.х

и.с.

И

М

К

(3)

Бажарилган ишнинг молиявий самарадорлик коэффициенти

– ҳисобот

даврида ходимлар ишлаб чиқарган маҳсулот (И

маҳ

)дан маҳсулот ишлаб

чиқариш учун сарфлар (И

с

) айирмаси ва унинг маҳсулот ишлаб чиқариш

қийматидаги фарқланиш нисбатини ифода этади:

х

мах

м.с.

И

И

К

с

И

(4)

Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш мезонларига яна ҳам кўплаб

мезонларни киритиш мумкин. Ҳар бир соҳа фаолиятида улар мукаммал мезон
бўлишлиги мумкин, бизнинг таҳлилимизда мазкур баҳолаш мезонлари асосий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ҳисобланади. Масалан: тиббиёт соҳасида персонал меҳнатини баҳолаш мезони
сифатида беморларнинг касаллик кучайиб кетиши бўйича қайта мурожаатлари
камайиши ёки беморларнинг шифо топиб соғайиб кетишлиги хизмат қилади.
Персонал меҳнат самарадорлигини ҳаққоний (реал) баҳолашда корхона
фаолиятининг асосий мақсадлари билан амалдаги персонал бажарадиган
меҳнат мос келишлиги лозим[7]. Корхона мақсадига эришиши ишлаб
чиқаришда юқори самарадорликни таъминлаш персонал ўз хизмат вазифасини
сидқидилган ташаббускорлик кўрсатиб бажаришига боғлиқ[8].

Юқорида келтирилган мезонлар корхонадаги ишчи, хизматчи ва

мутахассислар тоифасидаги персонал меҳнатини аниқлаш учун самаралидир.
Корхонадаги раҳбар ва ходимлар (қўл остидаги ишчилар, мутахассислар,
хизматчиларни бошқарадиган) меҳнат самарадорлигини баҳолаш учун бошқа
аниқлов мезонлардан фойдаланилади.

Раҳбар ва ходимларнинг меҳнат самарадорлигини баҳолашда бошқарув

меҳнат самарадорлиги мезонини аниқлаш ва таҳлил қилиш муҳим ҳисобланади.
Бошқарув меҳнат самарадорлиги самарали персонал меҳнатини юзага
келтиради. Бошқарув меҳнати ва самарали персонал меҳнати корхона
фаолиятининг муваффақиятини таъминловчи куч ҳисобланади. Якуний ҳолатда
корхонанинг самарали фаолиятини ташкил этади.

Бошқарув меҳнат самарадорлиги, самарали натижа билан фойдаланилган

ёки сарфланган ресурс ҳажми нисбатидир[9]. Фикримизча, бошқарув
самарадорлигини баҳолаш ҳар қандай ишлаб чиқаришда самарадорлик турлича
бўлганлиги боис бирмунча мураккаб ҳисобланади, қайд этиш лозимки,
бошқарув меҳнат самарадорлиги икки самарани иқтисодий ва ижтимоий
мақсадни кўзлайди.

Персонал меҳнат самарадорлиги ҳам айни шундай самарага эга,

бошқарув меҳнат самарадорлиги меҳнат бошқарувидан ягона фарқли томони
ўлчов, ҳисоблаш ва муҳимлик жиҳатидан фарқ қилишидадир.

“Қарши таъмирлаш заводи” корхонасининг бошқарув меҳнат

самарадорлигини тадқиқ қилиш асосида, самарадорлик қуйидагиларда намоён
бўлади:

янги ғоялар татбиқ этилиши;

персонал бошқаруви концепциясини ишлаб чиқиш;

персонални назорат қилиш ва меҳнат мотивациясини оширувчи

чораларни қўллаши;

аниқ режалар асосида корхона мақсадларини рўёбга чиқариш.

Ижтимоий самаранинг иқтисодий самарадан фарқли жиҳати миқдор

жиҳатдан ўлчаб бўлмаслигидадир. Шундай бўлса-да улар ўзаро боғлиқликда
амал қилади.

“Қарши таъмирлаш заводи” корхонасида меҳнат бошқарувининг

иқтисодий мезони бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

Иқтисодий самарадорлик коэффициенти

– корхона фаолиятидаги

мақсадли сарф-харажатлар (маҳсулот ишлаб чиқаришга харажат) натижасида
эришилган юқори маҳсулот ишлаб чиқариш натижасини тавсифлайди. Бу эса
корхона фаолиятида сарфланган маблағларнинг фойдали ёки мақсадсиз


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

эканлигини аниқлаш имконини беради. Ишлаб чиқариш ҳажми ёки бир-бирлик
хизмат қийматида (И

ҳ

) бошқарув сарфлари суммасининг (Х

б

) нисбати асосида

аниқланади:

х

б

.

.

И

Х

с

и

К

(5)

Иқтисодий бошқарув меҳнат самарадорлиги

– бошқарув фаолиятида

сарфланган харажатлар миқдори ва динамикасини ифодалайди ҳамда
баҳолайди. Бошқарув фаолиятига сарфланадиган харажатлар миқдори
ўзгармаган ҳолда бошқарув сифати ошиши ва мақсадларининг руёбга чиқиши
самарали меҳнат бошқарувини намоён этади.

Бошқарув самарадорлиги коэффициенти

– эришилган юқори натижада

бошқарувнинг мақсадга мувофиқ ташкил этилганлигини ифода этади. Ишлаб
чиқаришнинг умумий натижаси (Н

и.ч.

) билан персонал сони (П

с

) ўртасидаги

нисбат натижасида аниқланади:

с

и.ч.

.

П

Н

с

б

К

(6)

Раҳбарнинг бевосита қўл остидагилари томонидан ишлаб чиқарилган

бўлса, фаолиятнинг умумий натижавийлиги ҳисобланади.

Бошқарув коэффициенти

– якуний ишлаб чиқариш натижасида

персонални бошқаришга сарфланган харажатларни тавсифлайди. Умумий ёки
ишлаб чиқаришнинг якуний натижаси билан бошқарувга сарфланган жами
харажатлар (С

б.х

) нисбатини ифодалайди:

б.х

и.ч.

С

Н

б

К

(7)

Ижтимоий самара юқорида қайд этганимиздек, миқдорий жиҳатдан

аниқлаш имкони мавжуд эмас. Бироқ, фикримизча, ижтимоий самарани
занжирли “

харажат

натижа

максад

” боғлиқликда тадқиқ қилиш асосида

миқдорий аниқлаш имкони мавжуд. Бунинг учун мақсадга эришиш учун
йўналтирилган харажатлар ҳажмини ёки бошқач айтганда, бошқарув
самарасини аниқлаш учун эришилган натижани харажатлар билан солиштириш
лозим. Самарадорлик мақсадга эришиш ҳамда ресурслар сарфини тежаш
даражалари сифатида намоён бўлади. Шундай қилиб, меҳнат бошқарувининг
иқтисодий самараси ижтимоий самарага айланади.

Тадқиқотлар натижасида аниқланган персонални баҳолаш мезонлари ва

ҳисоблаш усуллари ёрдамида ишончли ва сифатли меҳнат самарадорлигини
баҳолашда персонал меҳнат фаолиятидаги мажбурият даражасини билиш зарур
ҳисобланади.

Персонал мажбурият даражасини аниқлаш меҳнат самарадорлигини

баҳолаш мезонлари асосида олинган натижалардан тўғри фойдаланиш
имконини беради ва шу асносида персоналнинг эгаллаб турган лавозимлари
бўйича мажбурият даражаси билан меҳнат самарадорлигини баҳолаш натижаси
ўзаро мос равишдалигини ифодалаш мумкин.

Шундай қилиб, ҳар бир ходимнинг эгаллаб туран лавозимида

бажарадиган меҳнат функцияси бўйича мажбурият ва масъулият даражаларини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

таҳлил қилиш натижасида корхона персоналининг мажбурият таснифини
ифодалаш мумкин (1-жадвал).

Ходимларнинг меҳнат фаолиятидаги функцияларига: режалаштириш,

меҳнатни

ташкил

қилиш,

назорат

қилиш,

мотивация

ва

ўзаро

мувофиқлаштириш (координация)ни келтириш мумкин.

Мажбурият таснифи “Қарши таъмирлаш заводи” корхонасидаги

персоналнинг профессионаллик даражасини ифода этади.

1-жадвал

“Қарши таъмирлаш заводи” корхонаси персоналининг мажбурият

таснифи

1.

Ходимларнинг

меҳнат

фаолиятидаги

асосий

функциялари

Персонал бошқарув ходим(раҳбар)лари лавозими

Х

м.м.

М

ф.б.

М

х.

Бош

директор

Бош

муҳандис

Механика,

пайвандлаш

ва қуюв

цехи

бошлиғи

Кадрлар

менежери

Мижозлар

билан

ишлаш

менежери

Режалаш-

тириш

бўлими

бошлиғи

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1.1.

Режалаштириш

Х

м.м.

М

ф.б.

Х

м.м.

М

ф.б.

Х

м.м.

Х

м.м.

4

2

0

1.2.

Меҳнатни ташкил

қилиш

Х

м.м.

Х

м.м.

Х

м.м.

М

ф.б.

М

ф.б.

М

ф.б.

3

3

0

1.3.

Назорат қилиш

Х

м.м.

М

ф.б.

Х

м.м.

Х

м.м.

Х

м.м.

М

ф.б.

4

2

0

1.4.

Мотивация

М

ф.б.

М

ф.б.

Х

м.м.

Х

м.м.

М

х.

М

х.

2

2

2

1.5.

Ўзаро

мувофиқлаштириш

Х

м.м.

М

ф.б.

М

ф.б.

М

ф.б.

М

ф.б.

М

х.

1

4

1

2.

Персоналнинг мажбурият даражаси

2.1.

Юқори малакали

ходим

4

1

4

2

2

1

14

2.2.

Ўртача малакали

ходим

1

4

1

3

2

2

13

2.3.

Малакасиз ходим

0

0

0

0

1

2

3

Бунда:

Х

м.м.

– мажбурият, масъулият ва малакага эга бўлган ходим; М

ф.б.

– меҳнат

фаолияти давомида бажариши мумкин бўлган меҳнат функцияси (доимий ҳолда эмас); М

х.

мутлоқо бу меҳнат функциясини бажармаган ёки хабардор эмас.


Мазкур жадвалдан, корхона бош директори меҳнат фаолиятида

мотивация функциясини доимий ҳолда, бош муҳандис режалаштириш, назорат
қилиш, мотивация ва ўзаро мувофиқлаштириш меҳнат функциясини, кадрлар
ва мижозлар билан ишлаш менежерлари меҳнатни ташкил қилишни,
режалаштириш бўлими бошлиғи назорат қилиш меҳнат функцияларини мос
равишда бажармаслигини кўриш мумкин. Меҳнат малакасининг пастлиги
натижасида мижозлар билан ишлаш менежери мотивация ва режалаштириш
бўлими бошлиғи мотивация ва ўзаро мувофиқлаштириш функцияларини
мутлоқо бажармаган.

Аниқланган натижалардан хулоса қилиш мумкинки, таҳлил қилинаётган

корхонадаги ходимлар меҳнат малакаси ва мажбуриятни тўлиқ ва қисман
бажариши 90 фоиз, малакасиз ва мажбуриятни бажармаслик ҳолатлари 10
фоизни ташкил қилмоқда. Таҳлил қилинаётган корхонада персонал бошқарув
ходимлари меҳнат функцияларини бажаришда лавозим мажбурияти ва
масъулиятини ҳис қилган ҳолда самарали меҳнат фаолиятини олиб
боришмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Меҳнат функциясини бажаришга масъул бўлган ходим, ўз лавозимидаги

меҳнат функциясини бажариши лозим. Бундай ҳолат, ходимларнинг лавозим
бўйича меҳнат функцияларига кирмайдиган ишларни қилмаслик ва унга жавоб
бермасликни юзага келтиради ҳамда пировардида лавозим меҳнат
функцияларидаги мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаб беради.

Тадқиқотларимиз натижасида таснифланган мажбурият таснифи

корхонадаги лавозим меҳнат мажбуриятини ифода этади. Шундай қилиб,
ходимлар меҳнат фаолиятидаги лавозим талабларига жавоб бериши,
шунингдек, мавжуд лавозим ҳам персоналга мос келмоғи керак. Бу албатта
корхонага ходимларни лавозимга тайинлаш ва сифатли меҳнат функцияларини
бажариш учун ходимни қўшимча ўқитиш, семинар-тренинг ёки малакасини
оширишга сарфланадиган вақт ҳамда молиявий харажатларни тежаш имконини
беради.

Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш натижаларидан корхона

раҳбарияти нафақат персонал меҳнат сифатини балки мазкур лавозимга
ходимнинг мос келишини ҳам аниқлаш мумкин. Ходим ўз мажбурият
даражасида юқори меҳнат натижаларини кўрсатса, демак меҳнат лавозимига
муносиб ҳисобланади.

Юқорида келтирилган коэффициентлардан фойдаланиб мезонлар

ҳисоблаб топилади ва уларни лавозим бўйича мажбурият даражаларини
қиёслаш асосида персонал меҳнат самарадорлигини аниқлаш мумкин. Агар
меҳнат натижаси лавозим бўйича персонал мажбурият даражасига мувофиқ
келса, ходимлар самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётганлигини англатади.
Меҳнат натижаси мажбурият даражасига мос келмаса, унда раҳбарият
томонидан бажарадиган функцияни қайта кўриб чиқиши, меҳнат функцияси
миқдорини ошириши ёки қисқартириши эвазига меҳнат самарадорлигини
ошириши мумкин.

Хулоса қилиб қайд этиш мумкинки, мезонли кўрсаткичлар асосида

меҳнат самарадорлигини баҳолаш:

биринчидан,

ходимларнинг лавозимга

мувофиқлик даражасини ифода этади;

иккинчидан,

белгиланган меҳнат

функциясини

бажаришда

ходимнинг

меҳнат

самарадорлиги,

унинг

профессионал касб ва мажбурият даражаларига эга эканлигини аниқлаш
имконини беради.

Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолашда мезонли кўрсаткичлар

асосида аниқлаш самарали ҳисобланади, агар фойдаланилаётган мезонлар
объектив, коэффициентда ифода этилган ва асосланган бўлса. Баҳолашда
мезонли кўрсаткич услубидан фойдаланиб аниқлаш амалий аҳамиятга эга
ҳисобланади, чунки кўрсаткичлар ҳар бир ходим бўйича меҳнат стандартини
аниқламасдан, балки унинг меҳнат темпини намоён этади. Бу ҳар қандай ҳолат
(вақт)да ҳам баҳолаш ходимнинг меҳнатини ёки бажарадиган меҳнат
функциясини коррекция қилиш мумкинлигини англатади ва бу корхонада
персонал меҳнат самарадорлиги янада ошириш имкониятини кенгайтиради.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги “Бош
мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган
ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом
эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл
очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир” номли маърузаси. URL:

www.uza.uz/oz/politics/uzbekiston-respublikasi-prezidenti-islom-karimovning-
mamlakat-16-01-2016.

2.

Одегов Ю.Г., Маусов Н.К., Кулапов М.Н. Эффективность системы

управления персоналом (учебное пособие). - М.: РЭА им. Г.В. Плеханова, 1996.

3.

Мумладзе Р.Г. Экономика и социология труда (учебник). - М.:

КНОРУС, 2007.

4.

Абдураҳмонов Қ.Х., Шоюсупова Н.Т., Бакиева И.А. Меҳнат

иқтисодёти (дарслик). - T.: ТДИУ, 2011. - 268 б.

5.

Еремеев М. Критерии оценки персонала: социально-экономический

аспект// Служба кадров и персонал. - М., 2007. № 3. – с 72.

6.

Б02ас В.Н. Управление персоналом в организации, ориентированной

на качество. Диссертация к.э.н. 08.00.05. - М., 2003.

7.

Чепалов Р. Оценка эффективности персонала: каковы критерии. URL:

www.consult-mobile.ru/article/48/html

.

8.

Абдураҳмонов Қ.Х., Холмўминов Ш.Р., Зокирова Н.Қ., Ирматова А.Б.

Персонални бошқариш (дарслик). - T.: ТДИУ, 2011. - 201 б.

9.

Елагов М.А. Изучение эффективносты труда руководителя. URL:

http:

//works.tarefer.ru/55/100615/index.html

.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамаси мажлисидаги “Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир” иомли маърузаси. URL: www.uza.uz/oz/politics/uzbekiston-respublikasi-prezidenti-islom-karimovning-mamlakat-16-01 -2016.

Одсгов Ю.Г., Маусов Н.К., Кулапов М.Н. Эффективность системы управления персоналом (учебное пособие). - М.: РЭА им. Г.В. Плеханова, 1996.

Мумладзе Р.Г. Экономика и социология труда (учебник). - М.: КНОРУС, 2007.

Абдурахмонов К-Х., Шоюсупова Н.Т., Бакиева И.А. Мехнат иктисодёти (дарслик). - Т.: ТДИУ, 2011,- 268 б.

Еремеев М. Критерии оценки персонала: социально-экономический аспект// Служба кадров и персонал. - М., 2007. № 3. - с 72.

Б02ас В.Н. Управление персоналом в организации, ориентированной на качество. Диссертация к.э.н. 08.00.05. - М., 2003.

Чепалов Р. Оценка эффективности персонала: каковы критерии. URL: www.consult-mobile.ru/article/48/html.

Абдурахмонов К.Х., Холмуминов Ш.Р., Зокирова Н.К., Ирматова А.Б. Персоналии бошкариш (дарслик). - Т.: ТДИУ, 2011. - 201 б.

Благов М.А. Изучение эффективности труда руководителя. URL: http://works.tarefer.ru/55/100615/index.html.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов