Текст научной работы на тему «Практика ценообразования на продукцию предприятий легкой промышленности и ее совершенствование»

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
132-142
59
9
Поделиться
Хакимов, З. (2016). Текст научной работы на тему «Практика ценообразования на продукцию предприятий легкой промышленности и ее совершенствование». Экономика и инновационные технологии, (2), 132–142. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8713
З Хакимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрыты теоретические основы методов расценки и цены, разработаны научные и проктицеские рекомендации по применению методов расценки в предприятиях по производству готовой продукции.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

З.А. Хакимов,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

ЕНГИЛ САНОАТ КОРХОНАЛАРИ МАХСУЛОТЛАРИНИНГ

НАРХЛАШТИРИШ АМАЛИЁТИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


В статье раскрыты теоретические основы методов расценки и цены,

разработаны научные и проктицеские рекомендации по применению методов
расценки в предприятиях по производству готовой продукции.

Making decisions and development intertaiment for manufacturing about ready

factories under industries of dressing and making control prices for further abilities
of the article.

Калитли сўзлар:

нарх, нархлаштириш, нархлаштириш усуллари,

маркетинг тадқиқотлари, қиймат, истеъмол қиймати, нарх даражалари,
кластер таҳлили, мақсадли нарх, статистик дастурий пакетлар, маржинал
нарх, маржинал қиймат.


Нарх, нархлаштириш ва баҳо тушунчаларининг ижтимоий-иқтисодий

моҳиятини чуқур англаш ва корхоналар бозор амалиётида улардан фойдаланиш
ҳозирги шароитда ўта муҳим аҳамият касб этади. Чунки ҳар қандай бозор
суъбекти учун бизнес режада кўзланган фойдага эришишнинг бош омили
маҳсулотлар ва хизматларни тўғри нархлаштириш ҳисобланади.

Нарх – бозор механизмининг муҳим таркибий унсурларидан бири. У

ўзининг вазифалари орқали барқарор иқтисодиётнинг шаклланиши ҳамда
самарали амал қилишига, бозор мувозанатининг таъминланишига, миллий
даромаднинг иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳалари, хўжалик юритувчи
субъектлари бўйича тақсимланишига, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя
қилинишига шароит яратади [1].

Товарлар ўз қиймати ва нафлилигини нархда топади ва бу борадаги

назарий

концепцияларнинг

шаклланиши

натижасида

нархлаштириш

методологиялари ҳам такомиллашиб келмоқда. Амалий ҳаётда қиймат товар
ишлаб чиқарувчиларни, нафлилик эса истеъмолчиларни рағбатлантирувчи,
уларни ҳаракатга келтирувчи куч сифатида амал қилади ва булар ўз навбатида
нархни шакллантиради. Маркетинг нуқтаи назаридан бахо тушунчаси товарда
гавдаланган ва истеъмолчилар томонидан тан олинган ижтимоий нафлилиги
ёки товардан олинадиган истеъмолчи самарасининг пулдаги қийматини
ифодалайди. Демак, бозорда истеъмолчилар томонидан тан олинган товар
нафлилиги ва ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган қийматни ўзаро
мувофиқлигини белгилаб берувчи қийматларини нарх деб таърифлашга тўла
асос мавжуд.

Маркетингда нархлаштириш тушунчаси ишлаб чиқарилаётган товарларга

нарх белгилаш жараёни билан чекланиб қолмасдан, нархни аниқлашнинг
стратегияси ва тамойилларини белгилаб берувчи тушунча сифатида қаралади.
Нархни шаклланиши билан нархлаштириш тушунчаларини бир биридан ўзаро


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ажрата билиш лозим, нархлар юқоридаги назарий қарашларга кўра бозорда
шаклланади ва унга корхоналарнинг таъсир ўтказувчи муносабатларини эса
нахлаштириш деб тушунамиз.

Эркин рақобатга асосланган бозорда корхона, хўжалик субъектлари, энг

аввало, ўз фаолиятини режалаштириши ва ташкил этишидан олдин
нахлаштириш стратегияси ва тамойилларини ишлаб чиқиши лозим. Уларга
амал қилган ҳолдагина корхона ўз олдига қўйилган вазифаларни самарали ҳал
этиб, бозорда муваффақиятли фаолият юритиши, белгиланган фойда ва бозор
улушга эришишида муҳим ўрин тутувчи асосий омил ҳисобланади.

Корхоналарда маркетологлар томонидан нархлаштириш стратегиясининг

шакллантирмаслиги, бозор нархларининг динамикасини ўрганмаслиги
натижасида уларнинг маркетинг фаолиятида бир қатор муаммолар жумладан,
маҳсулот сотишнинг кечикиши, захираларнинг ошиб бориши, бозордаги
мавқеининг кучсизланиши, тушум ва фойдада йўқотишларга олиб келиши
мумкин.

Нархлаштиришнинг кўплаб усуллари мавжуд бўлсада, уларнинг қуйидаги

асосий гуруҳларга бирлаштиришимиз мумкин (1-расм):

нархлаштиришнинг харажатларга асосланган усули;
нархлаштиришнинг талабга асосланган усули;
нархлаштиришнинг рақобатга асосланган усули;
нархлаштиришнинг комбинациялашган усули.
Нахлаштиришнинг харажатларга асосланган усулида маркетологлар ишлаб

чиқариш харажатлари, муомала сарфлари ва қўшимча харажатларга хоҳлаган
фойдани қўшиш орқали ўз товарларининг нархини белгилайдилар.

Нархлаштиришнинг талабга асосланган усулида эса маркетологлар бозорда

истеъмолчилар хоҳиши ва истакларини таҳлил қилиб, бозор конъюктурасини
ҳисобга олган ҳолда ўз товарларига мос бўлган нархни ўрнатади.

Нархлаштиришнинг рақобатга асосланган усулида товарга бозордагидан

баланд ёки паст нарх белгиланиши мумкин. Унда асосий эътибор товарни
рақибларникига қараганда нафлилиги, сервис ва рақобат муҳити ҳолатларини
ҳисобга олган ҳолда нарх белгиланади.

Нархлаштиришнинг комбинациялашган усулида эса турли услуб ва

усулларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш асосида товарлар нархини
белгилаш амалга оширилади.

Енгил саноат товарларининг истеъмол хусусиятлари ва уни ҳар бир

корхона учун ишлаб чиқаришнинг умумий тизимли жараёни мавжуд эмаслиги,
соҳалари ва товарларнинг ассортименти кенглиги корхоналарни нархлаштириш
стратегияларини танлаш жараёнларида аниқ мукаммал тизимли моделларни
ишлаб чиқишни долзарб қилиб қўймоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1-

расм. Нархлаштириш усуллари [2]


Енгил саноат корхоналарида нархлаштиришнинг харажатларга асосланган

усулини қўллаш амалиётида бир қатор қийинчиликлар мавжуд. Тикув
кийимлари, трикотаж ва газламалар ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари
бир корхона доирасида ҳам ассортименти ёки кийим моделлари ўта
чуқурлашиб кетганлиги уларда бевосита нархни харажатлар асосида
белгилашга, яъни ҳар бир маҳсулот модели бўйича ҳисоблаб чиқиш ва ана шу
нархларда сотиш корхона маркетинг фаолиятида қийинчиликларни келтириб
чиқаради. Шунингдек, енгил саноат товарлари бозорида шаклланган рақобат
мухити нархлаштиришнинг харажатларга асосланган усулини қўллашига
имкониятларни чеклаб қўяди.

Енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар нархлаштириш

амалиётида кўпроқ оддий гуруҳлаш усулидан фойдаланилади. Асосий
гуруҳлаш хусусиятлари эса қуйидагилар: товарлар (истеъмол вазифалари,
хомашё тури, ўринбосарлик хусусияти), ҳудудлар (аҳолини ҳаёт даражаси,
бандлиги), истеъмолчилар (даромадлари, ижтимоий ҳолати, истеъмол кўлами),
чакана савдо шахобчалари (чакана савдо бўйича, тури, ўзига хослиги,
жойлашуви, нархлар ўсиши ва унинг даражаси) ва бошқалар.

Амалиётда корхоналар кўпроқ нарх даражаларини чакана савдо

шаҳобчаларида ўзига ўхшаш бўлган бир қатор товарларини таққослаб,
гуруҳлаб, ўз товарларига аниқ бир нархни белгилаш ҳолатлари кўп учрайди.
Шунингдек, корхона маркетологлари томонидан доимий нархлар ўзгаришлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

аниқлаб, уларни ўзгаришига нисбатан таваккалчилик асосида нарх белгилаш
ҳолатлари ҳам кузатилади. Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган
тикувчилик ва трикотаж корхоналари эса асосан нархлаштиришнинг
харажатларга асосланган усулини қўллаб махсулот ишлаб чиқаради ва уларга
қатъий белгиланган нархлар ўрнатадилар. Шунинг билан бирга корхоналарда
нархни одатда ўзи ташкил этган чакана савдо магазинлари ҳолатидан келиб
чиқиб нарх бўлгилайди. Фикримизча, нархлаштириш жараёнларига
маркетологлар шу қадар жиддий эътибор қаратиш лозимки, улар чиқарган ҳар
бир қарор корхонанинг келгуси истиқболига таъсир этмай қолмаслик
ҳолатларини аниқ билишлари лозим. Турли эконометрик моделлардан
фойлаланиб корхона товарлари нархнинг аниқ чегаравий қийматларини
аниқлаб олиш имкониятлари мавжуд. Қуйида нархлаштиришнинг бир қатор
эконометрик моделлаштириш йўналишларини кўриб чиқамиз.

Нархлаштириш жараёнида гуруҳлаш усулларидан кенг фойдаланилади ва

оммалашган гуруҳлаш усули бу кластер таҳлили ҳисобланиб, чакана савдо
шахобчалари, бозорлар ва худудларда сотилаётган бир турдаги товарларнинг
турли моделларини нарх даражаларини муқобилини танлаш имкониятларини
яратиб беради. Бундай таҳлилнинг асосий мақсади енгил саноат товарлари кенг
ассортиментининг бир нечта гуруҳлардаги нарх даражаларини кузатиш ва
барча моделлари учун энг самарали бўлган нархни ўрнатишга йўналтирилади.
Кластер таҳлили энг самарали усуллардан бири ҳисобланиб, бу усул асосида
турли даражадаги нархларни бир тизимга, яъни кластерларда гуруҳлаб,
мақсадли чегаравий даражаларини аниқлаб олиш имкониятлари билан бир
қаторда, кенг ассортиментли товарлар учун маълум бир чегаравий нархлар
даражасини аниқлашга ҳам имконият яратди. Бунда текширилаётган
объектлардаги нархларнинг турли даражалари бир тизимда гуруҳланади ва
уларга маълум бир чегаравий қийматлари аниқланади. Нархнинг чегаравий
қийматларини белгилаш ишлаб чиқарувчилар учун барча кийим моделларга
мувофиқ нарх ўрнатиш ва энг мақбул фойда меъёрларига ўрнатилган нарх
орқали эришиш каби масалаларга ойдинлик киритади.

Турли комьпютер ва статистик таҳлилий дастурлар ёрдамида кластер

таҳлилини аниқ маълумотларга асосланган холда амалга ошириш мумкин.
Наманган вилоятида эркаклар уст кийимларини ишлаб чиқарувчи кичик
корхоналаримиз товарларини асосан Тошкент шаҳрининг “Абу-Сахий” ва Бек-
барака” савдо мажмуаларининг ихтисослашган шахобчаларида улгуржи ва
чакана савдода сотади. Корхоналар томонидан нарх белгилашнинг
харажатларга асосланган усулини қўллаш учун ҳар бир моделнинг алоҳида
перейскурант нархларини белгилаш ва уни сотиш масаласида долзарб
муаммоларга дуч келади. Бугунги кунда корхоналарда фойдаланилаётган
дизайн ва конструкциялаш аппаратлари ҳар бир моделнинг хомашё
калькуляция харажатларини ҳисоблаб бериш имкониятларига эга бўлсада,
улардаги фарқлар даражасининг юқори эмаслигини инобатга олган холда,
асосий масала ҳар бир кийим модели учун мос келувчи умумий нархни
белгилаш масаласи долзарблигича қолмоқда. Наманган вилоятидаги эркаклар
костюмларини ишлаб чиқарувчиларимиз Тошкент шаҳрининг Абу-Сахий ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Бек-барака савдо комплексларининг турли савдо шахобчаларида ҳам
нархларнинг турлича эканлигини инобатга олиб, уларни меъёрлаш бўйича
кластер моделини тузамиз.

Кластерлаш натижасида чакана савдо шахобчаларида шаклланган

нархларнинг қуйи, ўрта ва юқори даражаларга ажратиш ва уларнинг ўзаро
фарқи ҳамда чегаравий даражаларни белгилаш имкониятини яратиб бериши
билан бирга рақобат ҳолатига ташхис қўйиш масаласига ҳам ойдинлик
киритади. Эркаклар костюмларини нархлари даражасини аниқлаш учун
модели, ўлчами, фасони, бичими, ранги ва бошқа кўрсаткичларга қўра 8 та
намунани ажратиб олдик. 8 та намуна бўйича бир бирига мос келувчи ва турли
фирмаларда ишлаб чиқарилган костюмларининг нархларини ихтисослашган
савдо шахобчаларининг “прайс-лист” ларидан аниқлаб 1-жадвални тузамиз.

1-жадвал

Эркаклар костюмларининг чакана савдо шахобчаларидаги нархи

(минг сўм)

Магазинлар ва костюм

брендлари

1

одел

2

-

м

одел

3

-

м

одел

4

-

м

одел

5

-

м

одел

6

-

м

одел

7

-

м

одел

8

-

м

одел

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1-м (Ideal)*

200

210

210

260

285

310

310

320

2-м (Sanan)*

167

170

170

185

185

210

210

223

3-м (Optional)*

155

160

175

170

175

175

180

180

4-м (Vakkoni)*

175

180

188

190

195

200

200

240

5-м (Demeretti)*

185

185

195

175

180

185

185

210

6-м (Sako)*

155

155

160

160

160

165

165

165

7-м (Fashion dres)*

165

165

180

185

190

200

210

210

8-м (class)

165

170

180

180

175

175

185

180

9-м(турли)

210

220

210

200

225

225

200

230

10-м (турли)

240

245

240

242

240

265

270

250

11-м (турли)

182

185

186

190

175

178

175

180

12-м (турли)

210

210

215

245

235

225

226

225

13-м (турли)

210

210

220

215

215

220

250

240

14-м (турли)

250

260

280

270

290

250

255

255

15-м (турли)

265

268

278

278

245

245

249

260

Манба: Тошкент шахрининг Абу-Сахий ва Бек-барака бозор комплексидаги

савдо шахобчалари ва бошқа шахобчаларидаги маълумотлар асосида муаллиф
ишланмаси.


Юқоридаги жадвал маълумотларини Minitab 15.1 статистик дастур

пакетининг евклид масофаси усули ҳар бир моделни чакана савдодаги нархлари
бўйича 3 та кластерга ажратади. Кластерларга ажратилганда ҳар бир модель
учун ҳам нархнинг қуйи ва юқори даражаларини умумий тўпламдан ажратишга
ҳам хизмат қилади. Биз эса бу таҳлилни ўтказишимиздан мақсад Наманган
вилоятида ишлаб чиқарилаётган костюмлар нархи даражаси ва Тошкент шаҳри
чакана савдосида шакллангган нарх даражаларини аниқлаш, уларга ташхис
қўйиш ва корхоналаримизнинг нархлаштириш борасидаги қарорларини қай
даражада мукаммаллигини аниқлашдан иборат. Шунга кўра биз кастюмлар
бозорида 2016 йилнинг январь ойида эркаклар костюмлари учун шаклланган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

чакана нарх даражасини савдо шахобчаларининг прайс-листларидан
аниқланганларини кластерлаштирилганда қуйидаги натижани оламиз (2-
жадвал).

2-жадвал

Тошкент шаҳри чакана савдо шахобчаларида кастюмларнинг модели

бўйича нархларнинг марказлашув чегараси

(минг сўм)

Костюм

моделлари

Cluster1

Cluster2

Cluster3

Марказлашув

чегараси

1

2

3

4

5

1-м

200

179

251

195

2-м

210

182

257

199

3-м

210

189

266

199

4-м

260

190

263

209

5-м

285

191

258

211

6-м

310

196

253

215

7-м

310

198

258

218

8-м

320

207

255

224

Манба: Minitab 15.1 статистик дастур пакетининг ҳисоб натижалари асосида

муаллий ишланмаси.


2-жадвалдаги маълумотлар костюм моделларига белгилаш мумкин бўлган

юқори, ўрта ва паст нархларнинг қуйи ва юқори чегараларини белгилаб берди.
2-жадвалдаги марказлашув чегараси 195-224 минг сўм оралиқдаги нархларни
энг мақсадга мувофиқ нарх эканлигини асослайди.


1-дендограмма. Наманган вилоятида ишлаб чиқарган эркаклар

костюмларининг чакана савдо шахобчаларидаги нарх даражалари бўйича

кластерлаш [3]


1-дендограммада Тошкент шаҳридаги чакана савдо шахобчаларидаги

эркаклар костюмларининг нарх даражалари қуйидаги кластерларга ажратилди.

15 та савдо шахобчаларида шакланган костюмларнинг чакана нахрлари

бўйича

кластерларга

ажратганимизда

Наманган

вилоятида

ишлаб

чиқарилаётган

эркаклар

костюмлари

ўзининг

ихтисослашган

савдо

шахобчаларини 3-кластерда бирлаштириб берди. Демак, Наманган вилоятида

%

магазинлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

фаолият юритаётган эркаклар костюмларини ишлаб чиқарувчиларимизда кучли
рақобат ҳолати мавжуд ва уларнинг нарх даражалари бир-бирига ўта яқин
масофада. Фақат “Ideal” брендининг (“Истиқлол текстил дизайн” МЧЖ) товари
энг юқори нарх даражасида барча савдо шахобчаларидан ажраган холда
алохида худудни ташкил этди. Қолган чакана савдо шахобчалари, яъни турли
фирмаларнинг костюмларини сотувчи шахобчалар эса алохида кластерни
ташкил этди (3-жадвал). Наманган вилоятидаги корхоналарнинг меъёрий нарх
даражалари бир-бирига ўта яқин масофада ва улар битта кластерда
бирлашмоқда.

3-жадвал

Эркаклар костюмларининг Тошкент шаҳри чакана савдо

шахобчаларидаги нарх даражалари бўйича кластерлаш натижалари

Кластерларнинг тартиб

рақами

Кластерга тегишли бўлган

савдо шахобчалари

Кластерлар таркиби

1

2

3

1 юқори нарх

1 (жами 1 та)

1-м (Ideal)

2 ўрта нарх

9,12,13,10,14,15
(жами 6 та)

9-м(турли), 12-м (турли),
13-м (турли), 10-м (турли),
14-м (турли), 15-м (турли)

3 паст нарх

2,7,4,3,8,11,5,6
(жами 8 та)

2-м (Sanan), 3-м (Optional),
4-м (Vakkoni), 5-м (Demeretti), 6-м
(Sako), 8-м (class),
11-м (турли)

Манба: Муаллиф ишланмаси.


2-жадвалда корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган костюмлар

марказлашув чегараси доирасидаги нархни белгилаш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади, бироқ рақобат муҳити омилларини назарда тутилган холларда эса
бундай гуруҳлаш усуллари асосида нархлаштиришга етарлича имкониятлар
яратмаслигини назарда тутиш лозим. Шунга кўра, Наманган вилоятида фаолият
юритаётган корхоналарнинг рақобатчи бўлган бошқа корхоналар ҳамда
аниқланган нарх даражаларига истеъмолчиларнинг муносабатини ўрганиш
мақсадга мувофиқ.

Истеъмолчиларнинг

чегаравий

нархларга

бўлган

муносабатини

ўрганишнинг бир нечта услублари мавжуд бўлиб, энг самарали усул бу
истеъмолчиларнинг нархни қабул қилиш даражасини бахолаш усули (Price
sensitivity meter, PSM) ҳисобланади. [4] Ушбу услуб, 2 та асосий йўналиш ва 4
та сўров орқали аниқланади. Сўровлар орқали биз 4 та асосий нарх нуқтасини
белгилаб олиш имкониятларига эга бўламиз. Савдо шахобчалари ёки
корхоналар товари нархларининг қийматларини ҳар бир чакана савдо
нуқталаридан қийинчиликларсиз аниқлаш имкониятини мавжудлиги сингари,
оз сонли истеъмолчилардан чакана савдо шахобчаларида ўтказилган анкета
сўровлари орқали ҳам уларнинг нархни қабул қилиш даражасини
қийинчиликларсиз ва харажатларсиз аниқлаб олиш имкониятлари ушбу
услубларнинг самарали эканлигини кўрсатади. Шунинг билан бирга, тайёр
кийимлар бозорида товарнинг ҳаётийлиги ўта қисқалигини ҳисобга олинганда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

ҳам бундай усул энг кам вақт талаб этишлиги моделнинг янада самарали
эканлигини кўрсатади. Ушбу усул ёрдамида нархлар даражасини аниқлашнинг
асосий йўналиши харидорлар учун “паст нарх” - “паст сифат” нуқтаи назаридан
баҳолаш мумкин бўлган холларга ҳам аниқлик киритиб, истеъмолчилар
хоҳишига кўра энг мувофиқ бўлган нархни белгилаб олишга қаратилади.

Кўплаб тадқиқотларда респондентлар сони 100 та қилиб белгиланганлиги

сабабли, чакана савдо шахобчаларида кластер гуруҳлаш натижасида олинган
100-360 минг сўм оралиқлардаги нарх даражасига истеъмолчиларнинг
муносабатини аниқлаймиз. 100 та истеъмолчидан йиғилган анкеталар
натижаларини қуйидаги жадвалда ифодалаймиз.

3-жадвал

Костюм харидорларидан ўтказилган анкета сўровлари натижалари

Нарх даражалари (минг

сўм)

Ўта

арзон(%)

Арзон (%)

Қиммат (%)

Ўта қиммат

(%)

1

2

3

4

5

100

100

100

0

0

120

95

90

5

0

140

90

80

15

0

160

75

72

18

1

180

35

71

25

5

200

20

60

28

8

220

15

55

36

8

240

10

45

45

10

260

5

41

51

15

280

4

36

53

25

300

3

30

58

35

320

0

22

80

55

340

0

14

85

75

360

0

5

100

100

Манба: Тошкент шахрининг Абу-Сахий ва Бек-барака бозор комплексидаги савдо

шахобчалари ва бошқа шахобчаларида ўтказилган маркетинг тадқиқотлари асосида тузилди.


3-жадвал маълумотларини график чизмасини ифодалаймиз. 1-графикдаги

кесишувчи чизмалар бизга нархларга истеъмолчиларнинг муносабатини қай
даражада эканлигини аниқлашга ёрдам беради.

P

1

- (PMC — point of marginal cheapness) маржинал ўсувчи нуқта

ҳисобланди. Ушбу нуқта чегарасида белгиланган нархга харидорлар шубҳали
назар билан қарайди. Бу нуқтада харидорлар “нархи паст” демак “паст сифат”
деган хулосага асосланади. Бу нуқта бизнинг таҳлилимизда 100-170 минг
сўмларни белгиламоқда.

P

2

– (IPP — indifference price point) чизмаларнинг тегишли нуқтаси арзон ва

қиммат деб баҳоловчи респондентларнинг кесишувчи нуқтасидир. Бу нуқта
асосан бозордаги энг улуши юқори бўлган корхоналар учун мувофиқ келувчи
нарх ҳисобланади, бизнинг таҳлилимизда ушбу нуқтада энг кўп истеъмолчилар
гуруҳи йиғилган (180 минг сўм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

P

3

– (PME — point of marginal expensiveness) маржинал қиймат чегара

нуқтаси ҳисобланади. Бу нуқтада энг арзон ва жуда қиммат деб бахолаган
респондентларнинг улушини кесишувчи нуқтаси ҳисобланади. Ушбу нуқтада
белгинаган нархларни харидорлар томонидан энг қиммат деб бахолайдилар ва
тегишли тартибда товар сотиш ҳажмига салбий таъсир этади. Бу нуқта чегараси
бизнинг таҳлилимизда 240 минг сўм ва ундан юқори нархларни ташкил
этмоқда.

1-чизма. PCM чизмаларининг график кўриниши. Нарх даражасининг

қуйи чегараси 100 минг сўм, юқори чегараси 360 минг сўм, оралиқлар

интервали 20 минг сўм [5].


P

4

– (OPP — optimum price point) мақсадли нарх нуқтаси ҳисобланади.

Ушбу нархда энг юқори нарх ва энг паст нарх деб ҳисоблавчи
респондентларнинг кесишувчи нуқтаси ҳисобланади. Ушбу нуқтада нархлар
ўта қиммат ва ўта паст эканлиги харидорларда товарни сотиб олишга бўлган
шубхасини камайтиради. Савдо ҳажмини энг юқори нуқтасига ушбу чегаравий
нархни белгиланган корхоналаргина эришиши мумкин деган хулосага келиш
мумкин. (

190 минг сўм

).

Юқоридаги таҳлилий маълумотлар бизга костюмлар чакана нархи меъёрий

даражасини

190 минг

сўм қилиб белгилаб бермоқда.

Кластер таҳлили натижалари бизга 2-кластердаги нарх даражаларини

белгилаш мумкинлигини эътиборга олганда, нархлаштиришнинг PCM усули
ҳам 2-гуруҳ (кластер)даги нархлар энг мувофиқ эканлигини асослаб бермоқда.
Икки хил нархлаштириш усулларини бир-бирига турли ёндашувлар бўйича
ҳисобланганда мос эканлигини, яъни истеъмолчилар ва сотувчилар ўртасидаги
нархларнинг мувофиқлиги костюм ишлаб чиқарувчи корхоналарга тадқиқ
этилаётганган даврда нархни ушбу чегарасига эришиш мақсадли савдо
ҳажмини таъминлаб беради. Наманган вилояти ишлаб чиқарувчиларини 3-
кластерда бирлашганлигини инобатга олганда улар томонидан нархни

0

20

40

60

80

100

120

100

120

140

160

180

200

220

240

260

280

300

320

340

360

р

е

сп

о

нд

е

нт

л

ар

(

%

)

Кастюмларнинг нархи (минг сўм)

ўта арзон

арзон

қиммат

ўта қиммат

P

1

P

2

P

3

P

4


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

белгилашдаги

асосий

хусусияти

истеъмолчиларни

нархга

бўлган

муносабатларидан келиб чиқаётганлиги ҳам келтирилган моделлардан маълум
бўлди. Юқоридаги таҳлилий натижалар Наманган вилоятида ишлаб
чиқарилаётган костюм моделлари нарх бўйича рақобатбардош эканлигини,
фақат “Идеал” брендининг костюмлари нархи ўртача бозор нархлари ва
истеъмолчилар нархи даражасида эмаслиги аниқланди. “Идеал” бренди
рақобатбардошлиги нархдан бошқа омилларни юқорилигини эътироф этган
холда унинг бозор улуши республикамизда етакчи улушни сақлаб туради.

Юқоридаги таҳлилий маълумотлар асосида тайёр кийим ишлаб чиқарувчи

корхоналар янги моделдаги маҳсулотлари учун қисқа вақт давомида бозорда
маркетинг

тадқиқотларини

ташкил

этиш

орқали

нархлаштириш

стратегияларини шакллантирса мақсадга мувофиқ бўлади.

Тайёр кийим ишлаб чиқарувчи корхоналар бозорда нарх бўйича рақобат

ҳолатини ўрганиш ва унинг натижаларини таҳлил этишда статистик таҳлил
программа

пакетларидан

ва

уларнинг

имкониятларидан

самарали

фойдалананиши лозим деб ҳисоблаймиз. Ушбу программа пакетлари
жумласига “Minitab”, “Attastat”, “SPSS statistical”, “Excell” кабиларни
келтиришимиз мумкин. Уларни қўллаш орқали тадқиқот моделларини тузиш ва
натижаларини таҳлил этишда юқори аниқлик ва самарага эришишга ёрдам
беради.

Юқорида таклиф этилган нархлаштиришнинг “Price sensitivity meter, PSM”

моделини қўллаш амалиётини янада кенгайтириш ва бу борада доимий
истеъмолчиларни бахолаб борувчи тизимни жорий этилиши корхоналаримизда
энг долзарб бўлган нарх бўйича рақобатчилар имкониятларини ва
истеъмолчиларнинг нархни қабул қилиш даражасини аниқ белгилаш ва унга
асосан нархлаштириш стратегияларини шакллантиришга хизмат қилади.

Нархлаштириш ва бахо стратегиялари рақобатли бозорда энг мухим

жараён бўлиб, текстил маҳсулотлари бозоридаги фирмалар ҳали кўплаб
имкониятлардан фойдалана олмаяптилар, энг аввало, нархлаштириш ва баҳо
стртегиялари мохиятини тушуниб етиш билан бирга, баҳоларда чегирмалар
бериш усулларини жорий этиш ҳам зарур деб ҳисоблаймиз.

Чегирма - асосий баҳоларни пасайтиришни билдиради ва харидорларга

олдиндан эълон қилинмасдан фақат уларни товарни кўпроқ харид қилишга
ундаш мақсадида сотиш жараёнида, шарномани имзолаш вақтида
қўлланилади. Чегирма келиб чиқиши бўйича ҳуфиёна ва тактикали бўлади[6].
Корхоналар ўз товарини рекламасини ташкил этса, ўзининг воситачиларига
ёрдам беради, уларни маблағини тежайди ва чигирма бергандай туюлади.
Аслида реклама харажатларини товар таннархига қўшилади. Ёки улгуржи
харидорларга имтиёзли кредит бериш орқали сотишда хам чегирма аниқ
кўринмайди. Қолган барча ҳолатлардаги чегирмалар тактикали (мақсадли)
бўлади. Умумий вазифа бу ерда харидорни товарни кўпроқ сотиб олишга
қизиқтиришдир.

Юқоридагиларни инобатга олганда, корхоналар маркетинг фаолияти

самарадорлигини ошириш, рақобатбардошлигини таъминланишида таклиф
этилган усуллар ва стратегиялар нафақат енгил саноат корхоналари балки барча


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

истеъмол товарлари бозорида фаолият юритувчи субъектларнинг доимий
диққат маркази бўлиши лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ш.Ш. Шодмонов, У.В. Ғофуров. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. Т.,

“Фан ва технология”, 2005, 281-б

2.

Илмий адабиётлардан фойдаланилаган холда муаллиф ишланмаси.

3.

Minitab 15.1 статистик дастур пакетининг кластерлаш натижаларининг

дендограммаси

4.

Л.А.Данченок,

А.Г.Иванова.

Маркетинговое

ценообразование.

Политика, методы, практика. –М.: Эксмо, 2006. - 203 с

5.

Excell 2010 программаси асосида муаллиф ишланмаси

6.

А.Солиев. ―Маркетинг‖. Тошкент. ―Иқтисод-молия‖ – 2010 йил 277 б

Библиографические ссылки

Ш.Ш. Шодмонов, У.В. Еофуров. Иктисодиёт назарияси. Дарслик. Т., “Фан ва технология”, 2005, 281-6

Илмий адабиётлардан фойдаланилаган холда муаллиф ишланмаси.

Minitab 15.1 статистик дастур пакетининг кластерлаш натижаларининг дендограммаси

Л.А.Данченок, А.Г.Иванова. Маркетинговое ценообразование. Политика, методы, практика. -М.: Эксмо, 2006. - 203 с

Excel! 2010 программаси асосида муаллиф ишланмаси

А.Солиев. —Маркетинг!. Тошкент. —Иктисод-молияИ - 2010 йил 277 б

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов