Роль домашнего труда в обеспечении разумной занятости населения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
224-230
27
7
Поделиться
Хомитов, К. (2016). Роль домашнего труда в обеспечении разумной занятости населения. Экономика и инновационные технологии, (3), 224–230. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8808
К Хомитов, Ташкентский Финансовый Институт

 к.э.д., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Главная цель статьи показать важность эффективного развития рынка труда и изучать основные формы рационального занятости на примере формирования надомного труда. Также автором обосновывается необходимость поддержания надомного труда, как фактор обеспечения занятости сельских женщин и многодетных семей.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

К.З. Хомитов,

и.ф.д., доцент, ТМИ

АҲОЛИНИНГ ИШ БИЛАН ОҚИЛОНА БАНДЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШДА КАСАНАЧИЛИК МЕҲНАТИНИНГ ЎРНИ


Главная цель статьи показать важность эффективного развития рынка

труда и изучать основные формы рационального занятости на примере
формирования

надомного

труда.

Также

автором

обосновывается

необходимость поддержания надомного труда, как фактор обеспечения
занятости сельских женщин и многодетных семей.

The main purpose of article is to show the importance of effective labor

market and learn basic forms of sustainable employment on the example of the
formation of home-based work. The author also determines the necessity of
maintaining as a factor of employment of rural women and large families.

Калитли сўзлар:

меҳнат бозори, ишчи кучи, мувозанат, касаначилик

меҳнати, самара, талаб, таклиф, рақобат, иш ҳақи, ривожланиш, меҳнат
ресурслари, аҳоли, бандлик, инфратузилма

.


Иқтисодий тараққиёт ва инсон салоҳиятини ривожлантиришда аҳолини

иш билан бандлиги муҳим омил ҳисобланади. Аҳолини иш билан бандлигини
таъминлаш унинг такрор ишлаб чиқарилиши учун зарурий шартдир. Чунки
кишиларнинг турмуш даражаси, иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари учун
кадрлар танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ҳамда
интеллектуал салоҳиятини ошириш, ишга жойлаштириш, ишсизларни моддий
ва психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун қилинадиган сарфлар аҳолини
иш билан таъминланишига боғлиқдир. Шунинг учун, меҳнат бозорини
самарали ривожлантириш асосида иқтисодий фаол аҳолини иш билан
бандлигини таъминлашнинг ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий жиҳатларини
тадқиқ ва таҳлил этиш бугунги кундаги ижтимоий-иқтисодий муаммо сифатида
алоҳида аҳамиятга эгадир.

Шунга кўра, иқтисодиёт соҳаларининг юқори суръатлар билан барқарор

ўсиши, Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганларидек, “... биз учун энг
муҳим устувор йўналиш бўлган – аҳоли бандлигини таъминлаш, авваламбор,
касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини ишга
жойлаштириш учун зарур шароитлар яратди”[1]

.

Тадқиқотлар

таҳлили

шуни

кўрсатмоқдаки,

меҳнат

бозорида

ишсизларнинг аксарият қисми муносиб ишга жойлашишга кўмаклашиш
юзасидан муҳтожлик сезмоқда. Муносиб иш жойига эга бўлиш учун меҳнат
бозорида ишчи кучи анча рақобатбардош бўлиши зарур. Ишлаб чиқариш ёки
ташкилотда бошқаришнинг рационал ташкил этилиши ва модернизацияла-
шиши натижасида кадрларнинг тақчиллиги юзага келмоқда. Ўз вақтида иш
жойини ўзгартириш, қайта тайёргарлик, бўш иш жойларига қабулнинг
тўхтатилиши, кадрларни ишдан бўшатишга ижтимоий йўналтирилган танлаб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

олишнинг амал қилиши, персонални қисқартириш ёки қабул қилишни
режалаштириш йўли билан ички меҳнат бозорини тартибга солишни зарурат
этмоқда. Бундай шароитда меҳнат бозори инфратузилмасини самарали
ривожлантириш асосида мазкур бозорда рақобатбардошлиги заиф бўлган аҳоли
қатламлари: аёллар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчи-
ларини

ишга

жойлашишларига

кўмаклашишнинг

амалдаги

тизими

самарадорлигини ошириш зарурати ўсмоқда.

Меҳнатга қобилиятли аҳоли оқилона бандлигининг шаклланиши фақат

меҳнат бозорининг самарали ривожланиши ва иқтисодиётнинг барча
секторларида таркибий ислоҳотлар ўтказилиши асосида амалга оширилиши
мумкин. Булар ортиқча ишчи кучининг оммавий озод бўлиши ва уларни саноат
ва хизмат кўрсатиш тармоқларига ва шахсий меҳнат фаолияти соҳаларига
ҳамда шаҳар халқ хўжалигига оқиб ўтиши ходимлар захираларининг
шаклланиши ва уларни бозор механизмлари асосида сафарбар қилиниши ва
қайта тақсимланиши жараёнини белгилаб беради.

Бизнинг фикримизча, иш билан оқилона бандлик ишчи кучига талаб ва

унинг таклифи ўртасидаги бозор мувозанатига эришишни билдиради. Бундай
ҳолда ишсизликнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган (табиий) даражаси вужудга
келади. Бундай мувозанат иш берувчилар ва «меҳнат қобилияти» эгаларининг
иқтисодий манфаатларини энг мақбул тарзда амалга оширилишини
таъминлайди. Шунда ишчи кучига унинг касбий-малакавий тайёргарлигига мос
нархлар белгиланади. Худди шулар туфайли, аҳолининг оқилона бандлиги,
ижтимоий такрор ишлаб чиқариш ва ишчи кучининг қиймати асосида «меҳнат
қилиш қобилияти»ни бозорда сотиш учун таклиф қилганларнинг турмуш
даражасини юксалиши таъминланади[2].

Оқилона бандлик ўз ичига қуйидагиларни олади: 1) аҳолининг ижтимоий

фойдали меҳнатга эҳтиёжини тўлиқ қаноатлантириш; 2) ишлаб чиқариш
воситалари ва жонли меҳнатни самарали мувофиқлаштириш; 3) ижтимоий
меҳнат унумдорлигининг энг катта имконияти даражаси ва унинг
самарадорлиги; 4) ишлаб чиқариш кучлари ривожланишининг маълум
даражасида аҳолининг моддий, ижтимоий ва маънавий эҳтиёжларини имкони
борича тўлиқроқ қаноатлантириш.

Иқтисодиётни модернизациялаш жараёни шароитида ишчи кучининг

мақбул резерви мавжуд бўлиши ва ишсизликнинг табиий меъёри сақланиб
туриши муқаррардир. Ишсизлик муаммоси давлат томонидан жиддий аҳа-мият
бериладиган йўналиш бўлиб ҳисобланади ва бу соҳада яқин келажакда тубдан
ўзгариш бўлиши учун меҳнат бозоридаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда,
ҳудудларда бозор иқтисодиётини ривожлантириш мақсадида ҳамда ўтиш
даврининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини инобатга олиб қишлоқ
жойларида янги иш ўринларини ташкил этишнинг устувор йўналишларини
белгилаш керак бўлади. Буни амалга ошириш усули сифатида аҳоли ижтимоий
зарур меҳнат билан бандлигининг ҳудудий дастурини асослашга эришиш
зарур[3].

Тадқиқ этилаётган Қашқадарё вилоятида 2014 йилда ўтказилган

мониторинг натижаларига кўра меҳнат бозорига чиқувчи фуқаролар ҳолати


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

кузатилди. Ушбу даврда жами меҳнат бозорига чиқувчиларнинг энг кўпи - иш
билан умуман банд бўлмаган фаол иш қидирувчилардир (54,4%). Бундан
ташқари илк маротаба меҳнат бозорига чиқувчилар сафига касб-ҳунар
коллежлари ва академик лицейларини (34,9%) ва олий ўқув юртларини (1,9%)
битирувчилари ҳам қўшилган. Шу билан бирга меҳнат бозорига чиқувчилар
қаторидан ҳарбий ва муқобил хизматлардан захирага чиқарилаётганлар (3,4%),
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилувчилар (0,9%) ва иш ўринлари
қисқартирилувчи фуқаролар (4,5%) ҳам ўрин олган.

Умуман олганда, вилоятда 2014 йилда 64000 киши меҳнат бозорига иш

излаб чиққан бўлса, шулардан 52928 киши (82,7%) ишга жойлаштирилиши
имконияти мавжуд. Уларнинг 70,5% яратиладиган янги иш ўринларига, 10,7%
пенсияга чиқувчилар ўрнига, 9,6% эса янгидан ташкил этиладиган деҳқон
хўжаликларига ишга жойлаштирилиши мўлжалланган. Шу билан бирга меҳнат
бозорига чиқувчи фуқароларнинг 6,2% ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб
этилади. 1,6% фуқаро учун эса касбга қайта тайёрлаш орқали бўш иш
ўринлари таклиф этилади. Чет мамлакатларга ишлаш учун ажратилган
квоталардан фойдаланиб 1,4% фуқаро чет мамлакатларга ишга юборилади.

Ишга жойлаштириш бўйича юқорида амалга ошириладиган тадбирларга

қарамасдан жами меҳнат бозорига чиқувчиларнинг 17,3% йил охирида ишга
жойлаштирилмасдан қолади

2

.

Демак, бандлик хизматлари томонидан амалга ошириладиган чора-

тадбирларга қарамасдан вилоятда аҳолининг оқилона бандлиги шаклланишига
ҳали тўла эришилгани йўқ. Бунга қуйидагилар асосий тўсиқ бўлмоқда: давлат
мулкини хусусийлаштириш самарадорлигининг паст даражаси; иқтисодиётда
тубдан таркибий ислоҳотлар ва ишловчилар қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришидан озод бўлишининг секинлиги; меҳнат ҳақи унинг якуний
натижаларидан узилиб қолиши; иш жойларининг паст сифатли моддий-техник
жиҳозлар билан таъминланиши; меҳнатга қобилиятли ўсмирлар, кўп болалик
аёллар,

пенсионерлар

ва

ногиронлар

фаолиятининг

етарлича

рағбатлантирилмаганлиги; ишчи кучи таклифини унга бўлган талабга нисбатан
кўпроқ ўсаётганлиги; бўш иш жойлари ҳақида ишончли ахборотларнинг
камлиги ва меҳнат бозорини самарали тартибга солиш механизмининг
такомиллашмаганлиги ва ҳ.к.

Вужудга келган ҳолат меҳнат ресурслари сонининг иш жойлари

миқдоридан ошиб кетиши, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ишчи кучига
эҳтиёжнинг камайиши, саноат меҳнатини қўллаш минтақаларини яратишнинг
секинлашуви ва ишлаб чиқариш ҳамда меҳнатни ташкил қилишнинг илғор
услубларидан самарали фойдаланмаслик билан изоҳланади.

Меҳнат ҳақи унинг якуний натижаларидан узилиб қолиши ва

ишловчиларнинг касбий билимлари ва иш жойларининг унумли техника билан
таъминланиш даражаси пастлиги нафақат АСК корхоналари ишлаб чиқариш
қувватларидан самарасиз фойдаланишга, балки ички ва ташқи бозорларнинг
талабларига тўлиқ мос келмайдиган паст сифатли товарларни ишлаб чиқаришга

2

Муаллиф томонидан социологик сўров натижалари асосида ҳисобланган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

ҳам олиб келади. Натижада кўпгина қишлоқ меҳнаткашларининг меҳнати
ижтимоий тан олинмайди (амалда меҳнат ҳақи орқали тан олинган бўлса ҳам)
ва халқ хўжалиги нуқтаи назаридан уларнинг бандлиги иқтисодий мазмунга эга
бўлмайди. Меҳнат натижаси ижтимоий тан олинган бандликни оқилона деб
ҳисоблаш мумкин.

Меҳнатга қобилиятли пенсионерлар, ногиронлар, ўқувчилар, кўп болали

аёллар ва аҳолининг бошқа категория (тоифа)лари бандлигини моддий
рағбатлантириш

бўйича

мавжуд

имкониятлардан

етарли

даражада

фойдаланилмайди. Квоталаштирилган янги иш жойларини яратиш ва хусусий
тадбиркорларни ривожлантириш уларнинг бандлиги ва меҳнат ҳақларини анча
оширади.

Вакант (бўш) лавозимлар ва иш жойлари мавжудлиги ҳақидаги ишончли

ахборотларнинг камлиги иш билан банд бўлмаган аҳолини ишга
жойлаштиришни қийинлаштиради. Статистика идоралари фақат саноат
корхоналари ва хизмат кўрсатиш объектларидаги иш жойларининг миқдори ва
тузилиши бўйича ахборотлар тўплаш ва уларни таҳлил қилиш билан
шуғулланади. Аммо синалган методика йўқлиги туфайли қишлоқ хўжалигида
иш жойларининг сони ҳақидаги ахборотларни йиғиш амалга оширилмайди.

Буларнинг барчаси ва меҳнат бозорида муносабатларни тартибга

солишнинг самарали механизми мавжуд эмаслиги аҳолининг оқилона бандлиги
шаклланишига салбий таъсир кўрсатади.

Қашқадарё вилоятида 2014 йилда жами меҳнат ресурсларининг миқдори

1695,8 минг кишини ташкил этган. Улардан 1172,5 минг киши, яъни 69,1% ни
иқтисодий фаол аҳоли, 523,3 минг киши, яъни 30,9% ни эса иқтисодий нофаол
аҳоли ташкил этган бўлса, уларнинг 2013 йилга нисбатан ўзгариши мос
равишда 103,7% ва 99,1% ни ташкил этган

1

.

Қишлоқ хўжалигидан озод бўлган паст малакали ходимлар орасида

меҳнатга лаёқатли аёллар катта салмоқни (65%) ташкил қилади. Бозор
иқтисодиётига ўтиш даврида аёллар бандлиги муаммоси янада кескинлашади,
иқтисодий ислоҳотлар аёл ишчи кучининг маргализациялашишига олиб келади.
Камроқ малакали аёл ишчи кучи меҳнат бозорида тенг рақобат қила олмайди.
Сир эмаски, аёллар ишдан бўшатиш учун биринчи номзодлардир. 2010-2014
йиллар давомида иш жойларини йўқотганларнинг 65%ини аёллар ташкил
қилади. Шундай вазият вужудга келмоқдаки, унда аёл биринчи ишдан
бўшатилувчилар сафида, аммо бўш жойга эга биринчи номзод эмас.

Бозор муносабатларига ўтишда аёл ишсизлигининг ўсиши кўпгина

сабаблар билан изоҳланади, аммо улардан энг муҳимлари, биринчидан, аёл
меҳнатини қўллаш учун иш жойларининг етишмаслиги; иккинчидан, қишлоқ
хўжалиги ишларида қўл меҳнати салмоғининг юқорилиги; учинчидан,
уларнинг малакавий даражаси ва сафарбарлигининг пастлиги. Шунинг учун
меҳнат бозорида аёл ишчи кучига талаб эркакларга қараганда анча кам.

Аёлларнинг иш билан бандлик даражасини оширишга йўналтирилган

1

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан

ҳисобланган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

комплекс тадбирларни ўтказиш лозим. У кўп болали аёллар ва ёш қизлар учун
янги иш жойларини яратиш, аёлларни болага қараш давридан кейин касбий
мослаштириш ва ишлаб чиқаришга қайтариш, боласи бор аёллар малакасини
ошириш учун махсус курслар ташкил қилиш, аёлнинг иш шароитини яхшилаш
учун сармоялар жалб қилишни рағбатлантириш каби тадбирларни қамраб
олиши керак.

Сўнгги йилларда вилоятда аҳолини, айниқса аёлларни иш билан

таъминлашнинг янгича ва ноанъанавий кўринишларини жорий этиш ва
ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, вилоят аҳолисининг
бандлиги ва даромадлари барқарор ўсишини таъминлашга доир вазифаларни
ҳал этишда касаначилик меҳнатининг турли шаклларини кенг жорий этиш,
жумладан, унинг йирик саноат корхоналари билан кооперациясини
ривожлантиришга устувор аҳамият берилмоқда.

Иш билан банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқаришга жалб этиш, оила

бюджети даромадларини кўпайтириш, уй меҳнатидан фойдаланган ҳолда
бутловчи қисмлар, тайёр маҳсулотларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш
орқали йирик саноат корхоналарининг фаолияти самарадорлигини ошириш
мақсадида 2006 йил 5 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги
ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни
рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-3706 – сонли фармони
қабул қилинди. Унга кўра касаначилик меҳнатини ривожлантиришнинг асосий
вазифалари кўрсатиб ўтилган.

Мазкур фармоннинг ижроси у қабул қилингандан бери ҳар йили

касаначилик соҳасида янги иш ўринларининг ташкил этилиш асосида оғишмай
амалга оширилиб келинмоқда. Фармонда белгиланган чора-тадбирларни амалга
ошириш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ва аҳоли ўртасидаги меҳнат
кооперациясини ривожлантириш мақсадида Қашқадарё вилоятида ҳудудий
дастурлар ишлаб чиқилиб, унга кўра 2006 йилнинг ўзида вилоят бўйича йирик
ва кичик саноат корхоналарида 5802 та, 2008 йилда 7300 та ҳамда 2014 йилга
келиб 8120 та касаначилик иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич йилдан-йилга
ошиб кўзатиш даврида жами ўсиш 140,0% ни ташкил этган. Биргина Қарши
туманини олиб кўрсак, 2006 йилда 450 та касаначилик иш ўрни яратилган
бўлса, 2007 йилга бу миқдор 498 тага, 2008 йилда эса 424 та ҳамда 2014 йилга
келиб 630 та янги касаначилик иш ўрни яратилган.

Юқорида

қайд

этиб

ўтилган

жойлардаги

ишлаб

чиқариш

корхоналарининг иш берувчилари билан уйида иш бажарувчи (касаначи)
фуқаролар ўртасида меҳнат шартномалари эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда бир
йил ва ундан ортиқ ҳамда номуайян муддатларга тузилмоқда.

Тузилган меҳнат шартномасига кўра касаначилар буюртмаларни

бажаришда

корхона

томонидан берилган

асбоб-ускуна, жиҳоз

ва

инвентарлардан бепул фойдаланмоқда.

Касаначиликни янада ривожлантириш мақсадида иш билан банд

бўлмаган ёшларни ва уйида ўтирган аёлларни иш жойи ва барқарор даромад
манбаи билан таъминлашга шарт-шароит яратиб бериш, аҳолини иш билан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

таъминлаш самарадорлигини ошириш учун миллий кийим-кечакларни бичиш
ва тикиш, миллий каштачилик (зардўз, сўзана, жойномоз, қалпоқ, жияк), гилам
тўқиш, темирчилик, дурадгорлик, ўймакорлик, қандолатчилик, кулолчилик,
терини қайта ишлаш, халқ ҳунармандчилиги (сандиқ, бешик, ғалвир ясаш) ва
аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ишларига фуқароларни корхоналар билан
тузилган меҳнат шартномалари асосида уй меҳнатига жалб қилиш борасида
ишларни ташкил этиш режалари ишлаб чиқилган.

Бу борада вилоятнинг Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари ва Шаҳрисабз,

Китоб, Яккабоғ, Қарши, Касби туманларида миллий кийим-кечакларни бичиш
ва тикиш, миллий каштачилик (зардўз, сўзана, жойномоз, қалпоқ, жияк),
темирчилик, дурадгорлик, ўймакорлик, қандолатчилик, кулолчилик, халқ
ҳунармандчилиги (сандиқ, бешик, ғалвир ясаш), Деҳқонобод, Чироқчи, Ғузор,
Қамаши, Миришкор, Нишон, Муборак туманларида эса гилам тўқиш, жунни,
терини қайта ишлаш, чорвачилик, паррандачилик ва шу каби бошқа соҳаларни
ривожлантириш ҳисобига аҳоли, айниқса уйда ўтирган аёллар бандлиги
муаммосини ҳал этишга эришиш ишлари амалга оширилмоқда.

Касаначилик меҳнатига жалб қилинган фуқароларнинг меҳнат

дафтарчалари мавжудларига ёзувлар киритилган ва биринчи бор бу соҳада
ишини бошлаган шахсларга эса янги меҳнат дафтарчалари юритилган ҳамда
уларнинг ўртача ойлик ишбай иш ҳақлари 240,0 минг сўмдан қилиб
белгиланган.

Касаначиларнинг мажбурий давлат ижтимоий суғурта қилиниши ва

келгусидаги пенсия таъминоти учун жамғариб бориладиган бадал тўловлари
иш берувчининг ишлаб чиқаришдаги ходимлари каби йўлга қўйилган.

Касаначилик меҳнатини ташкил қилган корхоналар томонидан уйида

меҳнат шартномаси асосида ишини бошлаган фуқароларга берилган асбоб-
ускуналар, жиҳозлар ва инвентарлардан фойдаланиш даврида мулк солиғи
тўловидан, шунингдек касаначилар меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармасидан ягона
ижтимоий тўловини тўлашдан озод қилинган.

Хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтириш натижасида нафақат

аҳоли бандлигининг ошиши, балки кўплаб иқтисодий ночор аҳволга келиб
қолган тикувчилик, тўқимачилик ва халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларини
ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқаришни қайта ташкил этиш даражаси
ошганлиги кузатилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, касаначилик ҳаракатини ривожлантириш орқали:

аҳолини иш билан оқилона бандлик шаклланиши; ишчи кучига талаб ва таклиф
ўртасида бозор мувозанатига эришиш; иш жойларини кўпайтириш; иқтисодий
фаол аҳолини, айниқса уй аёлларини ижтимоий меҳнатда иштирокини ошириш;
меҳнат

унумдорлигининг

ўсишини

таъминлаш;

аҳолининг

меҳнат

даромадларини кўпайтириш; ишсизликни камайтириш, қишлоқ аҳолиси
турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш ва энг асосийси, қишлоқ меҳнат
бозорида кескинликни бирмунча пасайтириш имконияти туғилади.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. 2015 йилнинг асосий
якунлари

ва

2016

йилда

Ўзбекистонни

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантиришнинг

устувор

йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Маҳкамаси мажлисидаги маъруза. // Халқ сўзи. 2016 йил 16 январь №11.

2. Холмўминов Ш.Р., Хомитов К.З. Меҳнат бозорини самарали

ривожланиши ва уни моделлаштириш (монография). -Т.: “Fan va texnologiya”
нашриёти. 2015. - 250 б.

3. Имамов Р. Меҳнат бозорини тартибга солиш ва ишсизликни

камайтириш йўллари. Монография. -Т.: ”Iqtisod-moliya” нашриёти. 2014. -114 б.

4. Ўзбекистонда меҳнат ва бандлик. Ўзбекистон Республикаси Давлат

статистика қўмитаси маълумотлари. 2015.

http://www.stat.uz

5.

http://www.info.uz

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир. 2015 йилнинг асосий якунлари ва 2016 йилда Узбекистонни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамаси мажлисидаги маъруза. И Халк сузи. 2016 йил 16 январь №11.

Холмуминов Ш.Р., Хомитов К.З. Мехнат бозорини самарали ривожланиши ва уни моделлаштириш (монография). -Т.: “Fan va texnologiya” нашриёти. 2015. - 250 б.

Имамов Р. Мехнат бозорини тартибга солиш ва ишсизликни камайтириш йуллари. Монография. -Т.: ’’Iqtisod-moliya” нашриёти. 2014. -114 б.

Узбекистонда мехнат ва бандлик. Узбекистан Республикаси Давлат статистика кумитаси маълумотлари. 2015. http://www.stat.uz

http://www.info.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов