Роль инновационного корпоративного сотрудничества в повышении качества образования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
373-382
47
10
Поделиться
Исроилов, Б. (2016). Роль инновационного корпоративного сотрудничества в повышении качества образования. Экономика и инновационные технологии, (2), 373–382. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8747
Б Исроилов, Налоговая академия

к.э.д., профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье автором проведено исследование по социально-экономическому значению инновационно-корпоративной деятельности высших учебных заведений, как фактор улучшения качества образования. По итогам исследования и проведенного анализа автором представлены пути совершенствования организаций и правовые основы инновационно-корпоративной деятельности высших учебных заведений.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.И. Исроилов,

и.ф.д., проф., Солиқ академияси

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ

ҲВМКОРЛИКНИНГ РОЛИ

В данной статье автором проведено исследование по социально-

экономическому значению инновационно-корпоративной деятельности высших
учебных заведений, как фактор улучшения качества образования. По итогам
исследования и проведенного анализа автором представлены пути
совершенствования

организаций

и

правовые

основы

инновационно-

корпоративной деятельности высших учебных заведений.

In

this article the author carried out research on social and economic

importance of innovative and corporate activity of higher educational institutions as
a factor of improvement of education quality. Following the results of research and
conducted by the author analysis, the ways of improvement of the organizations and
legal bases of innovative and corporate activity of higher educational institutions are
presented as well.

Калитли сӯзлар:

таълим, таълим сифати, инновация, корпоратив

ҳамкорлик, таълим сиёсати, таълим хизматлари, шахс, давлат ва жамият,
узлуксиз таълим, фан ва ишлаб чиқариш, истеъмолчи, таълим сифатига
таъсир этувчи омиллар.


Жамият ва давлат манфаатлари уйғунлиги шахсни шаклланиши, ӯз мақсад

ҳамда манфаатларини таъминлаш борасидаги фаолияти натижасида намоён
бӯлади. Ушбу масалада Президентимиз “Буюк мақсадларимизга, эзгу
ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиши, ҳаётимиз
тараққиёти ва истиқболи, амалга оширилаётган ислоҳотларимиз ва
режаларимизнинг самарали тақдири, авваламбор, давр талабларига жавоб
берадиган юқори малакали, онгли, тафаккурга эга бўлган мутахассис кадрлар
тайёрлаш муаммоси билан боғлиқ”, деб таъкидлагани бежиз эмас [1].

Шу боис ҳам давлат шахсни шаклланиши ва камол топишида муҳим

аҳамиятга эга бир қатор вазифаларни бажаришни ӯз зиммасига олади. Шахсни
таълим олиши бепул таъминланиши масаласи асосий қомусимизнинг 41-
моддасида ҳам белгилаб қӯйилган [2].

Чунки миллат билимининг сифат даражаси мамлакатни келгусидаги

стратегик ривожланишини белгилаб берувчи асосий омил ҳисобланади. Миллат
билимининг даражаси эса таълим хизмати натижасида шаклланади.
Мамлакатнинг дунё бозоридаги рақобатбардошлиги миллатнинг интеллектуал
ва илмий потенциали даражаларига чамбарчас боғлиқдир.

Шу боис давлатимиз ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг негизида таълимга

муҳим аҳамият бериб келинмоқда. Таълим олиш бӯйича давлат томонидан
яратилган шарт-шароит, имкониятлар асосида шахснинг шаклланиши, камол
топиши ва ӯз мақсад ҳамда манфаатларини руёбга чиқарилишини таъминлаши:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

-давлатнинг шахсни конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш борасидаги

вазифаси ижросини таъминлайди;

-шахснинг давлат, жамият ва ӯзи учун фойдали субъект сифатида

шаклланишига;

-жамият аъзоси сифатида шахсда давлат ва халқнинг умумий манфаатлари

асосида бирлашиш иммунитетини пайдо бӯлишига;

-оилани моддий жиҳатдан таъминлаш ва оила аъзоларини жамият ҳамда

давлат учун зарур субъект сифатида шакллантиришда иштирок этиши каби бир
қатор вазифалар ижроси самарали бӯлишига хизмат қилади.

Шунинг учун таълим сифати ва уни шаклантиришни доимий равишда

такомиллаштириб бориш ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга долзарб масала
ҳисобланади. Шу сабабли мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки
йилларидан таълим ва тарбия, уни ташкил этиш ҳамда ҳуқуқий тартибга солиш
масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Юртбошимиз таълим ва тарбия масалаларига тӯхталиб, «Фарзандларимиз -

бизнинг

келажагимиз.

Халқимиз

эртасининг

қандай

бўлиши

фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ» [3]. деб
таъкидлаганларида айнан давлат, жамият ва шахс манфаатларини барча
жабҳалардаги уйғунлиги ҳамда уни таъминлаш механизми негизида таълим-
тарбиянинг сифати биринчи ӯриндалиги назарда тутилган.

Ӯзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури

тӯғрисида»ги ⱪонунининг асосий мақсади «таълим соҳасини тубдан ислоҳ
қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос
этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва
ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий
тизимини яратиш» ҳисобланади [4].

Миллий дастур ижросини таъминлаш чора-тадбирларидан бири

таълимнинг фан ҳамда ишлаб чиқариш билан интеграцияси таъсирчан
механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш таълим сифатини
оширишга хизмат қиладиган муҳим омилдир. Шу боис Европа ва ривожланган
бошқа барча давлатларда таълим сифатини оширишда фан ва ишлаб чиқариш
интеграцияси масаласига жиддий эътибор қаратиб келмоқда.

Мамлакатимизда

ҳам таълим сифатини оширишда инновацион

корпоратив ҳамкорликни асосий омил сифатида фойдаланишга эътибор
кучайди. Шунинг учун кадрлар тайёрлашнинг учинчи босқичида таълим
сифатини ошириш ва унда инновацион корпоратив ҳамкорликнинг роли, унинг
халқаро тажрибасини ӯрганиш ҳамда илғор хорижий тажрибадан фойдаланиш
бӯйича тавсиялар ишлаб чиқиш долзарб масаладир.

Фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграцияси ҳамда ӯзаро ҳамкорлиги

масаласини тадқиқ этиш хорижий олимлар томонидан ӯрганилиб келинмоқда.
Лекин улар тадқиқотлари билан танишиш мазкур масалага турли ёндошув ва
қарашлар мавжудлигини кӯрсатади. Моддий маҳсулотдан фарқли равишда
олий таълим маҳсулотини тайёрлаш жараёни ва унинг сифатини аниқлаш жуда
кӯп ӯзига хос хусусиятларга эга.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Таълим хизматлари маҳсулотини тайёрлаш ва унинг сифатини ошириш

масалаларини тадқиқ этган маҳаллий ҳамда хорижий олимлар асосан мавзуга
социалогик ва педагогик нуқтаи-назардан ёндошганлар. Инновацион
корпоратив ҳамкорлик ва унинг таълим сифати ҳамда меҳнат бозори талабига
мослашувчан кадр тайёрлашдаги роли ва унинг самарадорлигини оширишда
иқтисодий-ҳуқуқий механизмлардан фойдаланиш масалалари ӯрганилмаган [5].

Олий таълимда инновацион корпоратив ҳамкорликнинг таълим сифатига

таъсирини баҳолаш ва ушбу механизмдан самарали фойдаланиш йӯлларини
белгилашга оид тавсиялар бериш мақсадида аввало таълим сифати тушунчаси
мазмуни тӯғрисидаги қарашларни ӯрганиш зарур. Таълим сифати, унинг
мазмуни ва инновацион корпоратив ҳамкорлик тӯғрисидаги қарашларни
ӯрганиш асосида таълим сифатини яхшилашдаги ролини оширишга оид таклиф
ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасидаги
ишлар бӯйича белгиланган устувор вазифалар мақсадга мувофиқдир.

Шунинг учун аввало таълим сифати тушунчаси, унинг мазмуни, унинг

компонентлари нималардан иборат, таълим сифатига қандай омиллар таъсир
этади, деган масалалар тӯғрисида тӯхталиб ӯтамиз.

Таълим сифати кенг қамровли тушунча бӯлиб, уни таъминлаш бир қатор

омилларга боғлиқдир. Ушбу тушунча мазмуни билан чуқурроқ танишиш учун
хорижий ва мамлакатимиз олимларининг ушбу атама тӯғрисидаги қарашлар,
уларнинг мазмуни, умумий ҳамда фарқли жиҳатларини ӯрганамиз.

Академик А.Новиков фикрича, «Таълим сифати деганда - меъёрий

талаблар, ижтимоий ва шахс эҳтиёжларига мос келадиган таълим натижаси
даражасини ифодаловчи кӯрсаткичлар тизими тушинилади» [6] . Демак
олимнинг фикрича таълим сифати компонентлари меъёрий талаблар,
ижтимоий ва шахсий эҳтиёждан иборат. Уни баҳолаш учун эса ушбу
компонентлар даражасини ифодаловчи кӯрсаткичлар тизимини аниқлаш зарур.

А.М. Кацнинг фикрича “Таълим сифати шахс, жамият ва давлатнинг

белгиланган талабларини қондириш даражасини ифодаловчи таълим
элементлари йиғиндиси” ҳисобланади [7].

В.Н. Малькова “таълим сифати – ӯқувчининг мавжуд ижтимоий

шароитларга мослашишини ифодаловчи муносабатлар тизими”, деган қарашни
билдиради [8].

Юқоридаги фикрлар ва қарашларни умумлаштирадиган бӯлсак, таълим

сифатида шахс, жамият ҳамда давлат манфаатлари уйғунлиги таъминланиши
муҳим жиҳат ҳисобланади. Таълим сифати ва унга таъсир этувчи омиллар
тӯғрисида баён этилган қарашларда айнан қандай кӯрсаткичлар таълим
сифатини баҳоловчи асосий кӯрсаткичлар ҳисобланиши, улар таъсирини
баҳолаш мезонлари ҳамда таълим сифатини баҳолашга ёндошишда қандай
тамойилларга асосланиш зарурлиги тӯғрисида аниқ хулосага келинмаганлигини
кӯриш мумкин.

Мамлакатимиз таълим тизими ӯзига хос бӯлиб, бизда таълимни ташкил

этиш бошқа давлатлардан бир қатор хусусиятларига кӯра бошқа давлатлардан
фарқ қилади. Шунинг учун таълим сифатини таъминлаш ва уни баҳолашда
бошқа давлат амалиётини тӯғридан-тӯғри қӯллаб бӯлмайди. Бу ҳолат эса


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

мамлакатимизда таълим сифатини таъминлаш ва уни баҳолаш тизимига ӯзига
хос ёндошув зарурлигини талаб этади.

Маълумки, таълим натижаси бӯлган маҳсулот, яъни ёш кадрлар

истъмолчиси таълим хизматларидан фойдаланувчилар бозори ҳисобланган
юридик ва жисмоний шахслардир. Дунё ва мамлакатимиз таълим хизматлари
бозори ҳолати таҳлилида нафақат таълим сифати балки, таълим хизматларини
ташкил этиш, истеъмолчи талабларини инобатга олиш ва уларни баҳолашга оид
ёндошувларда ҳам турлича қарашлар ҳамда мезонлар мавжудлигини кӯриш
мумкин. Жамият ҳаётининг ривожланиш даражаси тезлашуви эса таълим
хизматлари маҳсулотга бӯлган талаб ва таклифда номувофиқлар келиб
чиқишига сабаб бӯлмоқда.

Мамлакатимизда таълим сифати ва бозор талаблари ӯртасида юзага

келаётган номувофиқликлар сабабини қуйидагиларда кӯриш мумкин:

таълим хизматларини ташкил этишнинг бозор талабларидан ортда

қолиши;

таълим

хизматлари

турларини

истеъмолчи

билан

ӯзаро

боғланмаганлиги;

таълим муассасалари ва истеъмолчилар ӯртасидаги корпоратив

ҳамкорлик масалаларига етарли эътибор берилмаслиги;

таълим муассасаларининг ӯзаро инновацион корпоратив ҳамкорлиги

самарадорлиги пастлиги ва ҳисоботлар учун ташкил этилиши.

Фикримизча, таълим сифатига баҳо беришда унга таъсир этадиган

омилларни таълим тизимида иштирок этувчи субъектлар бӯйича гуруҳлаб
ӯрганиш зарур. Бунда таълим тизими субъектлари бӯйича таълим сифатига
таъсир этувчи омилларни қуйидагича гуруҳлаб олиш мақсадга мувофиқ:

таълим сиёсатини ишлаб чиқувчи органга боғлиқ омиллар;

таълим муассасасига боғлиқ омиллар;

таълим олувчига боғлиқ омиллар;

истеъмолчиларга боғлиқ омилар;

таълим муассасаси ва истеъмолчилар инновацион корпоратив

ҳамкорлигига боғлиқ омиллар.

Ⱪайд этилган ҳар гуруҳда таълим сифатига бевоста ва билвосита таъсир

этадиган омиллар мавжуд бӯлиб, улар таълим сифатининг ижобий ёки салбий
тарафга ӯзгаришига таъсир этади. Шунинг учун ҳар бир гуруҳ омилни таълим
сифатига таъсирини алоҳида ӯрганиш мақсадга мувофиқдир.

Шу боис биз ушбу мақола доирасида таълим субъетлари учун умумий

манфаатдорликни таъминлаш нуқтаи-назаридан амалга оширилиши муҳим
ҳисобланган “таълим муассасаси ва истеъмолчилар инновацион корпоратив
ҳамкорликга боғлиқ омиллар”хусусида ва уларни ташкилий, ҳуқуқий ва
методологик жиҳатдан такомиллаштиришга оид ӯз қарашларимизни баён
этамиз.

Мамлакатимизда ижтимоий сиёсат муҳим аҳамият касб этиши муносабати,

давлат таълим сиёсатини яратувчи ва унинг натижасидан бевосита ҳамда
билвосита манфаатдор ҳисобланади. Давлатнинг олий таълим натижасидан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

бевосита манфаатдорлиги битирувчи кадрларнинг давлат функция ҳамда
вазифаларини бажарувчи шахсни иш берувчиси эканлигида намоён бӯлади.
Билвосита манфаатдорлиги эса шахснинг таълим натижасида олган
билимларини жамият ҳаётидаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда
фаол фойдаланиши натижасида оила, юрт тинчлиги, фаровонлиги ва равнақи
йӯлида амалга ошираётган фаолияти натижасида ифодаланади.

Шу сабабли ҳам мамлакатимизда ҳар йили бюджет маблағларининг

қарийиб 60 фоизи ижтимоий соҳага йӯналтирилади. Бюджет маблағларини
таълим соҳасига йӯналтириш борасидаги давлатимиз сиёсати дунё ҳамжамияти
томонидан эътироф этилмоқда. “Инссад” халқаро бизнес мактабининг 2012
йилги “Инновацияларнинг глобал индекси” маърузасида таъкидланишича
Ӯзбекистон “дунёнинг 141 мамлакатидаги инновацион ривожланиш комплекс
тарзда таҳлил қилинган. Таҳлилнинг асосий таркибий қисмларидан бири инсон
капиталини ривожлантириш даражаси бўлиб, мазкур кўрсаткич бўйича бизнинг
мамлакатимиз 35-ўринни эгаллаган. Таълим тизимини ривожлантириш
даражаси бўйича эса Ўзбекистон - шунга эътибор беринглар –дунёнинг 141
мамлакати орасида иккинчи ўринни банд этган”лиги фикримизни исботидир
[9].

Мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш бӯйича амалга

оширилаётган илоҳотларни қӯллаб-қувватлаш мақсадида 2015 йилда таълимга
сарфланган харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг 12 фоизини ташкил этган [10].

Бундан ташқари давлат таълимни ҳуқуқий, ташкилий ва методологик

таъминотлари масалаларини такомиллаштириш, таълим тизимига инновацион
шаклларни жорий этиш ҳамда таълим ташкилий ва сифат жиҳатларини халқаро
меъёрлар талабларига мослаштириш бӯйича ислоҳотларни амалга оширмоқда.

Давлат таълим хизматларининг натижасидан бевосита ва билвосита

манфаатдор тараф сифатида ӯз вазифаларини бажариб келмоқда. Лекин таълим
сифати ва натижасидан манфаатдор тарафларнинг бошқа иштирокчиларининг
таълим сифатини оширишни таъминлашдаги иштироки етарли эмас. Шунинг
учун таълим муассасалари рейтенгини аниқлаш бӯйича мезонлардан бири
сифатида истеъмочилардан ӯтказилаётган сӯровлар натижаларига кӯра айрим
йӯналишлар ва олий таълим муассасаларида тайёрланаётган кадрлар сифати
пасайиши кузатилаётганига гувоҳ бӯлиш мумкин.

Олий таълим муассасаси ва истеъмолчиларнинг инновацион корпоратив

ҳамкорлиги хусусида сӯз юритишда аввало ушбу тушунчанинг мазмунини
аниқлаб олиш зарур бӯлади. Маълумки - «инновацион» инглизча сўз бўлиб,
луғавий маъноси янгилик киритиш, деган маънони билдиради, яъни мавжуд
тизим ички тузилишини ўзгартириш, деб таърифланади. Инновацион
фаолият амалиёт ва назариянинг муҳим қисми бўлиб, ижтимоий-
маданий объект сифатларини яхшилашга йўналтирилган ижтимоий
субъектларнинг ҳаракат тизими ҳисобланади.

В.А.Сластёнинг фикрича, “инновация” мақсадга қаратилган ўзгариш

бўлиб, қўлланиш соҳасидаги тизимни бир ҳолатдан сифат жиҳатдан янги
ҳолатга ўтказиш, уни тубдан такомиллаштиришни, инновацион жараён-
янгиликни яратиш, ўзгартириш, қўллаш ва тарқатишдаги комплекс фаолиятни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

англатади [11].Инновациялар нафақат таълимни балки, жамият ва давлат
ҳаётининг барча соҳаларида ҳам ижобий ӯзгаришларга олиб келади.

Масалан, Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кӯра 2007-2008

йилларда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсирига қарамай АⱩШ
макроиқтисодий кӯрсаткичлар бӯйича дунёда биринчи ӯринни эгаллаган [12].
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига қарамасдан АⱩШ ишбилармонлари
бошқа харажатларини чеклаган бӯлсаларда, иқтисодиётни соғломлаштириш ва
келажакда қандай йӯлдан юришларини белгилаб олиш учун тадқиқотлар олиб
боришга маблағ сарфлашни камайтирмаган. АⱩШ ишбилармонлари 2007-2008
йилларда “инновация” кӯрсаткичи бӯйича ҳам биринчи, “илмий тадқиқотлар”
ва “илмий тадқиқотлар учун харажатлар” бӯйича иккинчи,“ишбилармонлар ва
университетлар ӯртасидаги” ҳамда “илмий тадқиқот бӯйича” ҳамкорлик
кӯрсаткичлари бӯйича дунёда биринчи ӯринни эгаллаган[12].

Демак олий таълим муассасаси имкониятидан бугун фақат кадрлар

тайёрлашда эмас, балки илмий тадқиқотлар асосида янгиликлар яратишда
фойдаланиш иқтисодиётни ривожлантиришнинг асоси ҳисобланади. Бунда
олий таълим ва ишлаб чиқаришнинг ӯзаро манфаатли ҳамкорлиги ва таълим
сифати муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки малакали кадргина “янги ғоя” ва “янги
маҳсулот” яратиши мумкин.

Фикримизча, олий таълим муассасаси ва истеъмолчиларнинг инновацион

корпоратив ҳамкорлигини тӯғри ташкил этишда таълим сифатини таъминлаш
билан боғлиқ бир қатор омиллар мавжуд. Ушбу омиллар таркибини қуйидаги
тартибда таснифлаш мумкин:

Таълим муассасаси ва истеъмолчилар инновацион корпоратив

ҳамкорлигига боғлиқ омиллар таснифи

Таълим муассасалари ва истеъмолчиларнинг ӯзаро иннновацион

корпоратив ҳамкорлиги ҳамда уни яхшилаш ва самарадорлигини ошириш

инновацион

корпоратив

хамкорликка

таъсир этувчи

омиллар

ташкилий

хукукий

маънавий

моддий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

масалаларини тадқиқ этиш учун аввало “инновацион корпоратив ҳамкорлик”
тушунчаси мазмуни таърифини аниқлаб олиш мақсадга мувофиқ.

Фикримизча,

“таълим муассасаларида инновацион корпоратив ҳамкорлик

– таълим сифатини ошириш, назарий ва амалий билим, кӯникмаларни
шакллантириш мақсадларида истеъмолчилар билан ҳамкорликда янги ғоя,
методлари ҳамда ӯқув ресурслари, яратиш, мавжуд муаммолар ечимини
топиш ва улардан таълим менежментида самарали фойдаланишдир”,

деган

таъриф атама мазмунини тӯлиқ ифодалайди[13].

Ӯзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури

тӯғрисида”ги қонунига мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг миллий модели
таркибий қисмлари

“шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан ва ишлаб

чиқариш”

ҳисобланади. Миллий модель мақсадидан келиб чиқиб

ишлаб

чиқариш кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек уларнинг тайёргарлик сифати
ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи,
кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техника жиҳатидан
таъминлаш жараёнининг қатнашчиси

сифатида кадрлар тайёрлаш жараёни

сифатини асосий назоратчиси ҳамда стимулятори вазифларини бажаради

.

Давлат ва жамият узлуксиз таълим ҳамда кадрлар тайёрлаш тизими барча

учун очиқ бўлишини ва ҳаёт ўзгаришларига мослашувчанлигини таъминлайди.
Таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга оид мамлакатимизда бир
қатор қонунлар ва қонуности ҳужжатлар қабул қилинган. Ушбу меъёрий
ҳужжатлар таълим тизимини моддий техника базаси ва таълим хизматларини
ривожлантириш учун ҳуқуқий асос бӯлиб хизмат қилади.

Юқорида қайд этилганидек замонавий таълим тизимида нафақат кадрлар

тайёрлаш билан шуғулланиш, балки ишлаб чиқаришни ривожлантириш
механизмларини аниқлашга оид илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳам зарур
ҳисобланади. Дунё таълим хизматлари таркибида ишлаб чиқаришни
ривожлантириш бӯйича янгиликлар яратиш ва бошқа турли хизматлар
кӯрсатишдан олинаётган даромадларнинг улуши ортиб бормоқда.

Масалан, Сингапур бошқарув институти ҳузуридаги «Инновациялар и

тадбиркорлик» институти профессор-ӯқитувчилар ва талабаларга турли
конкурслар ташкил этиш ҳамда янги ташаббусларни амалиётга жорий этиш
орқали 3,7 млн. АⱩШ доллари грант ва бошқа тадбирлардан эса 9.4 млн.АⱩШ
доллари миқдорлар маблағ тӯплаб институт билан ҳаммуассисликда 110 та
компания ташкил этган [14].

Мамлакатимиз таълим муассасалари даромадлари эса ҳамон бюджет

маблағлари ва шартнома асосида талабани ӯқитиш ҳисобидан шаклланмоқда.
Ҳолбуки юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотларининг барча
манбалардан олган даромадлари 2018 йилнинг 1 январигача барча солиқ ва
мажбурий тӯловлардан озод этилган [15]. Ушбу имтиёзнинг жорий этилишига
қарамасдан таълим муассасалари бошқа фаолиятдан даромадлар олиш,
уларнинг қӯшимча манбаларини қидириб топиш масалаларига жиддий эътибор
бермасдан келмоқда.

Фикримизча, бунинг асосий сабабларидан бири амалдаги инновацион-

корпоратив ҳамкорликни ташкил этиш жараёнида иштирок этувчи барча


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

тарафларни

иқтисодий

рағбатлантириш

механизмининг

инобатга

олинмаганлигидадир. Таълим тизими муассасаларини ҳамкорлик ҳисобидан
қӯшимча даромад олишининг амалдаги механизми фақат юридик шахсни
рағбатлантиришга

йӯналтирилган.

Чунки

профессор-ӯқитувчилар

ва

талабаларнинг инновацион корпоратив ҳамкорликлари ҳамда ишланмаларидан
олинадиган даромадлар амалдаги қонунчиликка кӯра таълим муассасасининг
даромадига айланади. Даромад келтирган профессор-ӯқитувчи ва талаба ӯз
меҳнатининг натижасидан олинган даромадни ӯзи тасарруф этиши ҳуқуқи
йӯқлиги сабабли фаолияти натижасидан бебаҳра қолади.

Иккинчи сабаб, инновацион корпоратив фаолиятнинг шериги ҳисобланган

ишлаб чиқариш корхонаси (истеъмолчи)да ҳам ҳамкорлик натижасидан
манфаатдорлик йӯқлигидир. Агар ишлаб чиқариш корхонаси профессор-
ӯқитувчини, талабани меҳнат ёки бошқа тусдаги фуқаролик шартномалари
асосида ишга жалб этса, кичик корхона мақомидан маҳрум бӯлиб, кӯпроқ
миқдордаги солиқ ва мажбурий ажратмалар тӯлашга мажбур бӯлади.

Ⱪайд этилганлар инновацион корпоратив ҳамкорлик асосида ишлаб

топилган даромаддан уни асосий яратувчилари бӯлган профессор-ӯқитувчи,
талаба манфаатдор эмаслиги исботламоқда. Инновацион корпоратив
ҳамкорликнинг мақсади кадрларни меҳнат бозорига мослашувчанлигини
таъминлаш билан бирга ҳамкорликда амалга оширилган фаолият натижасидан
унинг иштирокчилари манфаатдорлигини ҳам таъминлаши зарур.

Ривожланган

мамлакатларда

инновацион

корпоратив

ҳамкорлик

натижасидан

олинган

даромад

унинг

барча

иштирокчиларини

рағбатлантиришга хизмат қилади. АⱩШларидаги ижобий тажрибалардан бири
бу,

инновацион

корпоратив

ҳамкорликни

ривожлантиришда

унинг

иштирокчиларига солиқ имтиёзлари ва бошқа иқтисодий манфаатдорликни
таъминлаш механизмларидан фойдаланишдир [14].

Мамлакатимизда ҳам таълим сифатини оширишнинг механизмларидан

бири бӯлган фан, таълим ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини таъминлашда
инновацион корпоратив ҳамкорлик фаолияти тарафлари ҳамда унинг асосий
субъектлари ҳисобланган профессор-ӯқитувчи ва талабани рағбатлантириш
механизмларидан фойдаланишга йӯл қӯйилса, бу соҳадаги ишлар ижобий
натижа беради.

Шунинг учун олий таълим ва истеъмолчи ӯртасидаги инновацион

корпоратив

фаолиятни

рағбатлантиришнинг

ташкилий-ҳуқуқий

механизмларини такомиллаштириш мақсадида ҳукумат қарори билан “Олий
таълим муассасалари ва иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг инновацион
корпоратив ҳамкорлигини ташкил этиш тӯғрисида”ги низомни тасдиқлаш ва
қарорда қуйидаги имтиёз ҳамда переференцияларни назарда тутиш мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

1.

Олий таълим муассасалари билан шартнома асосида таълим муассасаси

талабаларини ӯқув даврида ишга жалб этилганда, талабаларга ҳисобланган иш
ҳақи фонди миқдорини ягона ижтимоий тӯлов тӯлашдан озод этиш тартибини
жорий этиш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

2.

Ходимлар ӯртача сонини аниқлашда олий таълим муассасаси билан

шартнома асосида ишлаётган талабалар сонини инобатга олмаслик тартибини
жорий этиш.

3.

Барча, вазирликлар, хӯжалик бошқармалари, корпорациялар ва давлат

идоралари томонидан талабалар ва магистрантлар учун ажратилган грант
шартномаларини фақат фан ва технологияларни ривожлантиришни
мувофиқлаштириш қўмитасидан рӯйхатдан ӯтказиш (ҳисобини юритиш,
натижаларни ҳисобга олиш ва оммалаштириш учун), ҳамда ушбу харажатларни
солиқ базасидан чегириш тартибларини жорий этиш.

4.

Корхоналар грант маблағлари асосида илмий тадқиқот олиб бораётган

профессор-ӯқитувчи ва талабанинг иш ҳақи тарзидаги даромадини жисмоний
шахслар даромадига солинадиган солиқдан озод қилиш ҳамда иш ҳақи
фондларига ягона ижтимоий тӯлов ҳисобламаслик тартибини жорий этиш.

5.

Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил

29 декабрдаги

371-сонли қарори билан тасдиқданган “Олий таълим

муассасалари рейтинги тузилмаси” 1.5-бандини чиқариш ва 3.4-бандига
“иқтисодиёт тармоқлари буюртмалари бўйича ўтказилган тадқиқотлардан,
шунингдек давлат грантлари ҳисобига олинган маблағлар (1 нафар талаба
ҳисобига) -4 %”, 3.2-банди рейтинги солмоғини 3 % қилиб ӯзгартириш ва
қӯшимча равишда “Олий таълим муассасларининг инновацион корпоратив
ҳамкорлиги натижасида олинган қӯшимча даромадлар учун -4 %” мазмундаги
(3.5-банд) қӯшимчалар киритиш тавсия этилади.

Ушбу тартибларнинг жорий этилиши олий таълим муассасалари ҳамда

истеъмолчиларнинг

ӯзаро

инновацион

корпоратив

ҳамкорликларини

ривожлантириш ва таълим сифатини истеъмолчилар талаблари даражасида
тайёрлашга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А., Асарлар тӯплами, Т.: “Ўзбекистон”

2.

Ӯзбекистон Республикаси Конституцияси, Т., «Адолат»,

3.

Каримов И.А. «Мактаб –тараққиёт, маданият ва саодат калити», Т.:,

«Ӯзбекистон», Асарлар тӯплами, 12-том, 179-б.

4.

Ӯзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури

тӯғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси,
1997 й., 11-12-сон, 295-модда.

5.

Савельев А.Я. Инновационное образование и научные школы //Вестник

высшей школы.- 2000.- № 3, Федорова Т.С. Личностно-ориентированная
технология учебного проектирования в процессе развития технического
творчества студентов втузов: Автореф. дисс. ... канд. пед. наук.- Кемерово,
2002., Зеер Э.Ф. Становление личностно-ориентированного образования
//Образование и наука.- 1999.- № 1 (1), Лаврентьева Н.Б. Культура учебного
процесса и технология обучения /Проблемы и перспективы многоуровневой
подготовки

специалистов

в

системе

непрерывного

образования:

Педагогические новации, технологии обучения и модель управления. Сб.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

научн.трудов.- Барнаул, 1996, Якиманская И.С. Личностно-ориентированное
обучение в современной школе.- М.: Сентябрь, 1996, Азизходжаева Н.Н.
Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. – Т.: Молия, 2003, Асқарова
Ў.М., Ҳайитбоев М., Нишонов С.М. Педагогика. – Т.: Талқин, 2008,
Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион
технологиялар (таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий
тавсиялар). – Т.: “Истеъдод” жамғармаси, 2008.

6.

Новиков А.М., Д.А. Новиков, «Как оценивать качество образования?»,

www.anovikov.ru

, (Муаллиф таржимаси).

7.

Кац А.М.

www.mathnet.ru/at13796

автор: АМ КацТеория и применение

регуляторов скорости с упруго-присоединенным катарактом.

А

.

М

.

Кац

Центральный научно-исследовательский дизельный.

8.

Малькова В.А.

studopedia.ru/11_140699_vnmalkova.html

13 июн. 2015 г. -

Новое понимание качества образования формируется

в

ответ

на

вызовы со

стороны мирового сообщества, страны, области, города.

9.

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва

модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш. Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2013 йил 19
январь, № 13 (5687).

10.

Каримов И.А. 2015 йил якунлари ва 2016 йилги устувор вазифаларга

бағишланган Вазирлар Маҳкамасидаги йиғилишдаги маъруза., 2016 йил 16
январь //Халқ сӯзи.

11.

В.А. Сластёнин и др.Педагогика: учеб.пособие для студ. высш. пед.

учеб. Заведений. М.:, 2015 г.

12.

www.dipacademy.ru/doc/avtoref_galaida.doc

13.

Муаллиф таърифи.

14.

http://iie.smu.edu.sg

15.

Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3

сентябрдаги “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини
такомиллаштириш тӯғрисида”ги 414-сонли қарори

Библиографические ссылки

Каримов И.А., Асарлар туплами, Т.: “Узбекистон”

Узбекистон Республикаси Конституцияси, Т., «Адолат»,

Каримов И.А. «Мактаб -тараккиёт, маданият ва саодат калити», Т.:, «Узбекистон», Асарлар туплами, 12-том, 179-6.

Узбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тугрисида»ги конуни, Узбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда.

Савельев А.Я. Инновационное образование и научные школы //Вестник высшей школы.- 2000,- № 3, Федорова Т.С. Личностно-ориентированная технология учебного проектирования в процессе развития технического творчества студентов втузов: Автореф. дисс. ... канд. пед. наук.- Кемерово, 2002., Зеер Э.Ф. Становление личностно-ориентированного образования //Образование и наука,- 1999,- № 1 (1), Лаврентьева Н.Б. Культура учебного процесса и технология обучения /Проблемы и перспективы многоуровневой подготовки специалистов в системе непрерывного образования: Педагогические новации, технологии обучения и модель управления. Сб.

научн.трудов.- Барнаул, 1996, Якиманская И.С. Личностно-ориентированное обучение в современной школе.- М.: Сентябрь, 1996, Азизходжаева Н.Н. Педагогик технологиялар ва педагогик махорат. - Т.: Молия, 2003, Аскарова У.М., Хайитбоев М., Нишонов С.М. Педагогика. - Т.: Талкин, 2008, Ишмухамедов Р., Абдукодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар (таълим муассасалари псдагог-укитувчилари учун амалий тавсиялар). - Т.: “Истеъдод” жамгармаси, 2008.

Новиков А.М., Д.А. Новиков, «Как оценивать качество образования?», www.anovikov.ru, (Муаллиф таржимаси).

Кац А.М. www.inathnet.ru/ati 379бавтор: AM КацТеория и применение регуляторов скорости с упруго-присоединенным катарактом. А. М. Кац Центральный научно-исследовательский дизельный.

Малькова В.А. studopedia.ru/11_140699_ynmalkova.html3> июн. 2015 г. -Новое понимание качества образования формируется в ответ на вызовы со стороны мирового сообщества, страны, области, города.

Каримов И.А. Бош максадимиз - кенг куламли ислохотлар ва модернизация йулини катъият билан давом эттириш. Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари хамда 2013 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси // Халк сузи, 2013 йил 19 январь, № 13 (5687).

Каримов И.А. 2015 йил якунлари ва 2016 йилги устувор вазифаларга багишланган Вазирлар Махкамасидаги йигилишдаги маъруза., 2016 йил 16 январь //Халк сузи.

В.А. Сластёнин и др.Педагогика: учеб.пособие для студ. высш. пед. учеб. Заведений. М.:, 2015 г.

www.dipacademy.ru/doc/avtoref galaida.doc

Муаллиф таърифи.

http://iie.smu.edu.sg

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги “Бюджет ташкилотларини маблаг билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тугрисида”ги 414-сонли карори

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов