Особенности сферы услуг на базе частного предпринимательства и некоторые вопросы ее развития

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
59-65
17
2
Поделиться
Азаматов, Ш. (2016). Особенности сферы услуг на базе частного предпринимательства и некоторые вопросы ее развития. Экономика и инновационные технологии, (3), 59–65. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8784
Ш Азаматов, Самаркандский институт экономики и сервиса

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы развития предпринимательской деятельности в сфере услуг, реформы осуществленные в данной сфере в годы независимости, роль данной сферы в социально-экономическом развитии страны и перспективы его дальнейшего развития.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ш.Э.Азаматов,

ассистент, СамИСИ

ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИККА АСОСЛАНГАН ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА

УНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ

В статье рассматриваются вопросы развития предпринимательской

деятельности в сфере услуг, реформы осуществленные в данной сфере в годы
независимости, роль данной сферы в социально-экономическом развитии
страны и перспективы его дальнейшего развития.

This article discusses the development of business activity in the services

sector, the reforms carried out in this area in the years of independence, the role of
this sector in economic and social development of the country and prospects for its
further development.

Калитли сўзлар:

тадбиркорлик фаолияти, кичик бизнес, хусусий

тадбиркорлик, хизмат, хизмат кўрсатиш, хизматлар соҳаси, иқтисодий
фаолият, ишлаб чиқариш, аҳоли бандлиги, бозор иқтисодиёти.


Мустақилликка эришиб, янгича яшаш, янгича ишлаш истагида

ижтимоий-иқтисодий

ислоҳотларни

ўтказишга

киришган

кунимиздан

бошлабоқ, мамлакатда мулкдорлар синфини шакллантириш, шу асосда кенг
қамровли тадбиркорлик ҳаракатини вужудга келтиришга ҳар томонлама шароит
яратишга асосий устувор вазифа сифатида қараб келинмоқда.

Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлидаги

тўсиқлар бартараф этилиб, қулай тадбиркорлик муҳити, жаҳон андозаларига
мос келадиган ҳуқуқий база, унга хизмат қиладиган бозор ва ишлаб чиқариш
инфратузилмаси барпо этилиб, аҳолининг тадбиркорликка муносабати кескин
ижобий томонга ўзгарди, унинг аҳамияти ва иқтисодиётдаги ўрни тўғрисида
фуқароларда тўғри тасаввур шаклланди.

Жамият тараққиётининг замонавий босқичида иқтисодиётда кичик бизнес

ва хусусий тадбиркорликка асосланган хизмат кўрсатиш соҳасининг салмоғи
ошиб бориши натижасида иқтисодиётнинг таркибий тузилишида аҳолининг
маълум эҳтиёжларини қондиришга қаратилган янги хизмат турлари вужудга
келмоқда.

Ушбу қараш давлатимиз раҳбари И.А. Каримовнинг «Авваламбор, кичик

бизнес, хусусий тадбиркорлик, касаначилик ва хизмат кўрсатиш соҳасини,
айниқса қишлоқ жойларда янада ривожлантириш, ишлаб чиқаришни
модернизация қилиш ва янгилаш дастурларини амалга ошириш, транспорт ва
муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобидан
кейинги пайтда Ўзбекистонда йилига қарийб 1 миллионта иш ўрни
яратилмоқда. Шунинг 60 фоиздан кўпроғи қишлоқ жойларида ташкил
этилаётгани, айниқса аҳамиятлидир.»

[1], - деб таъкидлаган сўзларида ҳам яна

бир бор ўз исботини топади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек, «кичик бизнес –

жамиятда ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий вазиятни муътадаллаштиришга ёрдам
берадиган ўрта тадбиркорлик синфининг пайдо бўлиши демакдир. Бу
республика бозорини зарур истеъмол товарлари ва хизматлар билан
бойитишдир. Бу - янги иш ўринларидир. Шуни ҳамиша назарда тутиш керакки,
фақат кичик ва хусусий тадбиркорликни кенг, ҳамма жойда ривожлантириш
ҳисобигагина ғоят кескин муаммони – аҳолининг

(айниқса ортиқча меҳнат

заҳиралари мавжуд бўлган қишлоқ жойлари ва минтақаларда)

иш билан

бандлигини таъминлаш вазифасини ҳал қилишга қодир бўламиз» [2].

Бозор муносабатларига ўтиш шароитида кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорликка асосланган хизмат кўрсатиш соҳаси ва унинг самарадорлигини
ошириш муаммолари билан бир қанча олимлар шуғулланмоқда. Булар
жумласига,

Ё.А.Абдуллаев,

Ф.Каримов[3],

У.Умаров[4],

А.Ўлмасов,

В.Вахобов[5], М.Ш.Шарифхўжаев[6], М.Р.Расулов[7], Р.М.Ғайбуллаев[8] ва
М.Қ.Пардаев[9] раҳбарлигидаги бир гуруҳ олимларни киритиш мумкин.

Миллий иқтисодиётимизда хизмат кўрсатиш соҳаси ўрни ошиб

бораётганлиги, Давлатимиз раҳбари ва Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик
фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар мазкур соҳани
иқтисодиётдаги салмоғини янада ошириш, айниқса, қишлоқ жойларида хусусий
тадбиркорликка асосланган хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш
юзасидан бир қатор вазифаларни белгилаб беради.

Хизматларнинг ҳиссаси мамлакат иқтисодиётида аста-секинлик билан

кўпайиб бормоқда. Чунки, олдин аксарият ҳолларда иқтисод дейилганда,
моддий ишлаб чиқариш асос қилиб олинар эди. Эндиликда, иқтисод дейилганда
унинг кўлами фақат ишлаб чиқариш билан эмас, балки минглаб хизмат
турларини бирлаштирган соҳалар мажмуини ҳам ўз ичига олади. Ишлаб
чиқариш билан хизмат кўрсатиш соҳаси бир-бири билан узвий боғлиқ.

Хизмат одатда, ишлаб чиқариш соҳасида меҳнат унумдорлигини

муттасил ошириб бориш эвазига содир бўлади. Чунки моддий ишлаб
чиқаришда меҳнат унумдорлиги ошиб бориши эвазига уларда банд бўлганлар
ходимлар аста-секинлик билан хизмат кўрсатиш соҳасига ўта бошлайди.
Хизмат кўрсатиш соҳаси қанчалик ривожланса, ишлаб чиқариш соҳаси ҳам
шунча тез ривожланади. Сабаби, хизмат кўрсатиш соҳаси ишлаб чиқариш учун
тегишли шароит яратиб беради. Оқибатда икки соҳада ҳам меҳнат унумдорлиги
ошиб боради.

Хизмат кўрсатиш кенг қамровли соҳа. Унинг асосини аҳолига хизмат

кўрсатиш соҳаси ташкил қилади. Аҳолига хизмат кўрсатиш қанчалик ривож
топса, унинг ҳолатига қараб аҳолининг яшаш даражасини, фаровонлигини
аниқлаш мумкин.

Хизмат дейилганда, инсоннинг, хўжалик юритувчи субъектларнинг,

давлатнинг ва жамиятнинг маълум бир эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган
кишиларнинг наф келтирадиган хизмат жараёни билан боғлиқ онгли фаолияти
тушунилади[10].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Тадбиркорлик фаолиятига асосланган хизматлар кўрсатиш соҳаси жамият

тараққиёти билан боғлиқ барча соҳа ва тармоқларни қамраб олиши билан бирга,
унинг аҳамияти қўйидагиларда намоён бўлади:

Биринчидан,

хизмат кўрсатиш соҳаси, инсонни иқтисодий ва биологик

субъект сифатида такомиллаштиради. Инсон ишлаб чиқариш жараёнида
ўзининг бевосита жонли меҳнати билан иштирок этади ва бу меҳнатнинг
сифати ва самарадорлиги унинг малакасига боғлиқ. Инсоннинг малакаси эса
таълим хизматларининг сифатига боғлиқ бўлиб, бу уни иқтисодий субъект
сифатида қарашни тақозо этади. Инсоннинг биологик субъект сифатида
қаралиши унинг иқтисодий субъект эканлиги билан бевосита боғлиқдир, чунки
соғлом одамгина самарали меҳнат қилиши, жамиятга кўпроқ наф келтириши
мумкин.

Иккинчидан,

ишлаб чиқариш ва иқтисодиётнинг бошқа реал секторлари

ривожланиши учун тегишли шароитлар яратиб берилади. Бу соҳа кўп ҳолларда
ишлаб чиқариш соҳасининг инфратузилмаси сифатида намоён бўлади, чунки
шундай хизматлар борки, уларсиз ишлаб чиқаришни ривожлантириб бўлмайди.
Шу туфайли хизмат бевосита ишлаб чиқариш соҳасида ҳам кенг қўлланилади.

Учинчидан,

хизмат кўрсатиш соҳаси аҳоли бандлигини ошириш билан

бирга, уларнинг моддий фарвонлигини юксалтириш ва турмуш даражасини
ошириш имкониятини ҳам туғдиради. Хизмат кўрсатиш соҳасида янги иш
ўринларини очиш анча арзонлиги сабабли у хусусий секторда тез
ривожланиши, янги иш ўринларини тезлик билан очиш мумкинлиги уни жадал
ривожлантириш имконини яратади. Иш ўринларининг очилиши ҳар бир
кишини иш билан банд қилиш орқали уларнинг даромадлари таркибида
тадбиркорликдан

олинадиган

даромадларини

кўпайтириш,

оилалар

фаровонлигини ошириш имкониятини беради.

Тўртинчидан,

хизмат кўрсатиш соҳаси мамлакат ялпи ички маҳсулотини

яратишда, унинг истемол бозорини тўлдиришда катта ҳисса қўшади. Хизмат
кўрсатишни ривожлантириш мамлакат хизмат бозорини хизматлар билан
тўлдиради ва жамиятнинг хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш
имкониятини яратади, мамлакат ялпи ички маҳсулоти кўпайишини
таъминлайди.

Бешинчидан,

тадбиркорлик фаолиятига асосланган хизмат кўрсатиш

соҳаси ҳам давлатнинг бюджетини солиқ билан тўлдириб боришда иштирок
этади. Ҳар бир хизмат кўрсатувчи субъект юридик шахс ёки якка тартибдаги
тадбиркор сифатида давлат ёки маҳаллий бюджетга солиқ тўлайдилар, шу
билан бирга, уларнинг бир қисми ёлланган ходимлар сифатида ойлик маош
билан таъминланган бўладилар, натижада улар даромад солиғи билан давлат
бюджетини, мажбурий тўловлар билан бюджетдан ташқари жамғармалар
шаклланишига ўз ҳиссасини қўшадилар.

Хусусан, мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳаси ривожи ялпи ички

маҳсулотнинг ўсиш даражаси билан таққосланганда, бу борада олиб
борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бераётганлигини Ўзбекистон
Республикасининг 2015 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий
кўрсаткичларидан ҳам кўришимиз мумкин(1-жадвалга қаранг)[11].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилдаги ижтимоий-иқтисодий

ривожланишининг асосий кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

2014 йилда

(млрд.cўм)

2015 йилда

(млрд.cўм)

2014 йилга

нисбатан фоизда

1

2

3

4

Ялпи ички маҳсулот

158675,0

171369

108

Саноат маҳсулоти

84912,3

91705,3

108

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти

39588,4

42280,4

106,8

Асосий капиталга
киритилган инвестициялар

37169,1

40737,3

109,6

Қурилиш ишлари

21501,8

25329,1

117,8

Юк ташиш, млн. тонна

1459,6

1534

105,1

Юк айланмаси, млн.тн.км

85697,9

88868,7

103,7

Йўловчи ташиш, млн. киши

7325,7

7589,4

103,6

Йўловчи айланмаси,
млн.йўловчи-км

100090,5

105795,7

105,7

Чакана товар айланмаси

61707,7

71025,6

115,1

Хизматлар, жами

78356,4

89326,3

114

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида тайёрланди http://stat.uz/uz/reports/.

Юқоридаги жадвалда кўрсатилган кўрсаткичлар асосида, мамлакатимизда

ўтган йилга нисбатан хизматлар ҳажми ўсиш динамикасини қўйидаги
диаграммадан ҳам кўришимиз мумкин.

1-расм. Мамлакатимизда 2014-2015 йилларда ялпи ички маҳсулот ва

хизматлар ҳажмининг ўсиш динамикаси


Ушбу кўрсаткичлар Давлатимиз раҳбари ва Ҳукуматимиз томонидан

хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш борасида олиб борилган ислоҳотлар
натижасини белгилаб беради. Сўнгги йилларда хизмат кўрсатиш соҳасига

Ялпи ички маҳсулот

Хизматлар, жами

158675,0

78356,4

171369

89326,3

2014 йилда (млрд.cўм)

2015 йилда (млрд.cўм)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

эътибор қаратилганлиги натижасида, мазкур соҳа бўйича бир қатор меъёрий
ҳужжатлар қабул қилинган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил

17 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат
кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан хизмат кўрсатиш соҳасини
ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар янада аниқлаштирилди.

Мазкур қарорга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикасининг

2007 йил 21 майда «Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда
хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, амалиётга жорий
қилинган дастурлардаги вазифаларни бажаришдаги мавжуд эҳтиёжлар ҳисобга
олинди ҳамда аниқлаштирилган ва тўлдирилган асосий йўналишлар, тадбирлар
асосида олдинги ривожланиш дастурига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Ушбу соҳа мамлакатимиз раҳбарининг доимий диққат эътиборида

бўлганлиги боис бир мунча вақт ўтгач 2012 йил 10 майда Ўзбекистон
Республикаси

Президентининг

«2012-2016

йилларда

Ўзбекистон

Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш давлат дастури
тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, қарор билан мамлакатимизда хизмат
кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича унинг алоҳида турлари ва ҳудудлар
бўйича прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди.

Шунингдек, қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини

жадал ва мувозанатлашган тарзда ривожлантириш, қишлоқ аҳолисининг
замонавий юқори технологик ва бозор хизмат турларидан фойдаланиш
имкониятларини кенгайтириш, бунинг асосида янги иш жойларини яратиш ва
аҳоли даромадлари оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2013 йил 17 апрелдаги «2013-2016 йилларда
қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш
юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Тадбиркорлик фаолиятига асосланган хизмат кўрсатиш ва сервис

соҳасининг институционал асосларини мустаҳкамлаш ва мазкур соҳани қишлоқ
жойларида ривожлантириш мақсадида 2016 йил 26 февралда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2016-2020 йилларда хизматлар
соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги 55-сонли қарори қабул
қилиниши бу борадаги ишларни жадаллаштириб юборди.

Мазкур

қ

арорда хизматлар со

ҳ

аси корхоналари фаолиятини

балансли ривожлантириш ва диверсификациялашни таъминлаш,
улар кўрсатадиган хизматларнинг ра

қ

обатбардошлилиги ва сифатини

ошириш белгиланган бўлиб,

қ

арорга мувофи

қ

2016-2020 йилларда

Ўзбекистон Республикасида хизматлар со

ҳ

асини, шунингдек,

қ

ишло

қ

жойларида хизматлар со

ҳ

асини ривожлантиришнинг ма

қ

садли

параметрлари, хизматлар со

ҳ

асини янада ривожлантириш чора-

тадбирлари комплекси

ҳ

амда хизматлар со

ҳ

асини ривожлантиришга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

тижорат банклари томонидан бериладиган кредитларнинг прогноз

ҳ

ажмлари белгиланди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорликка асосланган хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш
борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётган бўлсада, мамлакатимиз ва
хориж тажрибасини ўрганиш, тадқиқ этиш ва таҳлил қилиш, фундаментал
тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, тадбиркор қобилияти инновацион шакли
ривожига бирламчи вазифа сифатида қараш мазкур соҳа ривожланишига
муҳим туртки бўлади.

Чунки, инсон барча тармоқлар, хусусан, тадбиркорлик фаолиятига

асосланган

хизмат

кўрсатиш

соҳасини

ривожлантирувчи

ва

такомиллаштирувчи асосий омил бўлиб, юқори сифатли хизмат кўрсатилишини
таъминлаш учун ушбу омилни малакали, тажрибали кадр, мутахассис сифатида
тайёрлашимиз,

уларнинг

тадбиркорлик

қобилиятини

оширадиган

йўналишларни излаб топишимиз зарур.

Бу борада Германия тажрибасини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлиб, унинг

диққатга сазовор томони шундаки, олий-ўқув юрти профессор-ўқитувчилари
кичик корхоналар ва ҳунармандчилик ходимлари билан муайян вақт давомида
ўрин алмашадилар, яъни ўқитувчилар кичик бизнес ва ҳунармандчилик
корхоналарида амалиётни ўрганадилар, кичик корхоналарнинг мутахассис
ходимлари эса олий ўқув юрти талабаларига амалиётдан сабоқ берадилар[12].

Мамлакатимиз ва хориж тажрибаси асосида олиб борилаётган илмий

тадқиқот, ўрганиш натижалари бўйича хизмат кўрсатиш соҳасида
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда:

- аввало хусусий тадбиркорликка асосланган хизмат кўрсатиш

фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаролар ҳамда фаолият юритаётган
тадбиркорлик субъектларини қизиқтирган соҳалари бўйича давлат томонидан
дастлаб бепул

(кейинчалик пулли хизмат сифатида)

ўқитиш марказлари ташкил

этиш:

- назария ва амалиёт кенг ривожланишига имконият яратиш мақсадида

олий-ўқув юрти профессор-ўқитувчиларининг кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, ҳунармандчилик корхоналарида
амалиётда бўлишлари

(учрашувлар ўтказиши)

, шунингдек, тадбиркорлик

субъектларининг раҳбар ва мутахассис ходимларини олий ўқув юрти
талабаларига амалиётдан сабоқ беришларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга
эга деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида

хизмат қилиш – энг олий саодатдир”. – Т.: Ўзбекистон 2015 йил. 62-бет.

2.

Каримов И.А. “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида. Хавфсизликка таҳдид,

барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” – Т.: Ўзбекистон 1997 йил.
197-198-бетлар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

3.

Абдуллаев Ё. Каримов Ф. “Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари”. –

Т; Меҳнат, 2000. 352 б.

4.

Умаров У. Иқтисодиёт назарияси. –Т.; Мерос, 2004 йил. 400 бет.

5.

Ўлмасов А. Вахабов А. Иқтисодиёт назарияси. –Т; Шарқ, 2006 йил.

480 бет.

6.

Ўлмасов А. Шарифхўжаев М. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. –Т.;

Меҳнат 1995 йил.

7.

Расулов М. Бозор иқтисодиёти асослари. Дарслик. –Т.; Ўзбекистон.

1999 йил.

8.

Ғайбуллаев Р.М. Тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари. –Т.;

Фан.
2004 йил. -194 бет.

9.

Пардаев М.Қ. Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиётининг айрим

муаммолари. – Т.; «Наврўз» нашриёти. 2014 йил. 264-бет.

10.

Очилов И.С. Бозор муносабатлари шароитида хизматларнинг турлари

ва уларнинг таснифи. // Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини
ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари. Монография. Т.: «Iqtisod-
moliya», 2008. - 37 б.

11.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий сайти.

www.stat.uz

12.

Tatzachen uber Deutchland. Presse informationsamt der Bundesregierung

2005 j. www.opora.ru/np/remes/ennayapalata.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. “Она юртимиз бахту икболи ва буюк келажаги йулида хизмат килиш - энг олий саодатдир”. - Т.: Узбекистон 2015 йил. 62-бет.

Каримов И.А. “Узбекистон XXI аср бусатасида. Хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари” - Т.: Узбекистон 1997 йил. 197-198-бстлар.

Абдуллаев Ё. Каримов Ф. “Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари”. -Т; Мехнат, 2000. 352 б.

Умаров У. Иктисодиёт назарияси. -Т.; Мсрос, 2004 йил. 400 бет.

Улмасов А. Вахабов А. Иктисодиёт назарияси. -Т; Шарк, 2006 йил. 480 бет.

Улмасов А. Шарифхужаев М. Иктисодиёт назарияси. Дарслик. -Т.; Мехнат 1995 йил.

Расулов М. Бозор иктисодиёти асослари. Дарслик. -Т.; Узбекистон. 1999 йил.

Байбуллаев Р.М. Тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари. -Т.; Фан.

йил. -194 бет.

Пардаев М.К- Хизмат курсатиш тармоклари иктисодиётининг айрим муаммолари. - Т.; «Навруз» нашриёти. 2014 йил. 264-бет.

Очилов И.С. Бозор муносабатлари шароитида хизматларнинг турлари ва уларнинг таснифи. // Хизмат курсатиш, сервис ва туризм сохаларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари. Монография. Т.: «Iqtisod-moliya», 2008. - 37 б.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси расмий сайти. www.stat.uz

Tatzachen uber Deutchland. Presse informationsamt der Bundesregierung

j. www.opora.ru/np/rcmcs/cnnayapalata.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов