Механизмы государственного регулирования сферы услуг на основе частного предпринимательства и направления развития этой сферы

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
406-411
22
1
Поделиться
Азаматов, Ш. (2016). Механизмы государственного регулирования сферы услуг на основе частного предпринимательства и направления развития этой сферы. Экономика и инновационные технологии, (5), 406–411. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8990
Ш Азаматов, Самаркандский Институт Экономики и Сервиса

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрыта механизмы государственного регулирования сектора услуг основанных на частное предпринимательство и пути развития этого сектора, приведены дополнительные предложения и рекомендации по развитию данных направлений.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ш.Э. Азаматов,

ассистент, СамИСИ

ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИККА АСОСЛАНГАН ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

СОҲАСИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

МЕХАНИЗМЛАРИ ВА УШБУ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЙЎНАЛИШЛАРИ

В статье раскрыта механизмы государственного регулирования

сектора услуг основанных на частное предпринимательство и пути развития
этого сектора, приведены дополнительные предложения и рекомендации по
развитию данных направлений.

The article develops the mechanisms of state regulation of the service sector

based on private enterpreneurship and the development of this sector. Additional
suggestions and recommendations for the development of these areas are given.

Калит сўзлар:

Бозор иқтисодиёти, хусусий тадбиркорлик, хизмат

кўрсатиш соҳаси, аҳоли бандлиги, амортизация сиёсати, инвестиция сиёсати.


Иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни автоматик тарзда бошқариш

имкониятининг йўқлиги бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг бевосита
аралашувини талаб этади. Айниқса, давлат аралашуви бўлмаса, фойдани
ижтимоий жиҳатдан тенг тақсимланишида, ижтимоий меҳнат қилиш ҳуқуқи
кафолатланишида, атроф муҳитни муҳофаза қилиниши ва аҳолининг
ҳимояланмаган табақасини қўллаб-қувватланишида қатор муаммолар юзага
келади.

Алоҳида олинган тармоқ сифатида

хусусий тадбиркорликка асосланган

хизматлар соҳасини тартибга солишда

ҳуқуқий асосларни яратиш, соҳа

субъектларининг қонуний фаолият тартиби, давлат иштироки асосида
хизматлар соҳасини барқарор ривожланиши ҳамда давлат томонидан хизматлар
соҳаси субъектларини ижтимоий ҳимоялаш ва ижтимоий кафолатини
таъминлаш, давлат томонидан хизмат кўрсатиш субъектларида рақобатчиликни
ҳимоялаш, хизмат кўрсатишда пул - кредит сиёсатини самарали юритиш,
шунингдек, амортизация ва инвестиция сиёсати муҳим ўрин эгаллайди.

Бугунги кунда мамлакатимизда хизматлар соҳасининг ҳолати, хусусан уни

тартибга солинишида самарали ишлар амалга оширилганлиги бир қатор
натижаларни бермоқда. Бу борада мамлакатимиз Биринчи Президенти
И.Каримов таъкидланганидек, 2015 йилда ялпи ички маҳсулот ўсишининг
ярмидан кўпи хизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасига тўғри келгани, жами банд
аҳолининг ярмидан кўпи ушбу соҳада меҳнат қилаётганлиги[1] алоҳида
эътиборга моликдир. Кечагина эътибордан четда бўлган соҳа шу қисқа даврда
бундай кўрсаткичларга эришилганлиги мамлакатимизда жуда катта ташкилий
тадбирларни амалга оширилаётганлиги, давлат томонидан тартибга
солинганлигидан далолат беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Давлатимиз хизматлар соҳасига жуда кўп куч ва маблағ сафарбар

қилмоқда. Бугунги кунда банк, суғурта, лизинг, консалтинг ва бошқа турдаги
бозор хизматлари барқарор суръатлар билан ривожланмоқда, уларнинг барчаси
асосан хусусий сектор ва кичик бизнес ривожига хизмат қилмоқда.

Хизмат кўрсатиш соҳасида 80 минг 400 та кичик бизнес субъекти фаолият

юритмоқда ва бу хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари умумий сонининг 80
фоиздан ортиғини ташкил қилади. Қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва
сервис соҳасини янада жадал ривожлантириш дастури доирасида сўнгги уч
йилда 22 минг 800 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди, кўрсатилаётган
хизматлар ҳажми 1,6 баробар, қишлоқда бир кишига тўғри келадиган хизматлар
ҳажми 1,5 баробар ошди [1]. Хизмат кўрсатиш соҳасида эришилган муҳим
ютуқлардан бири – унда қўшимча иш ўринларини ташкил этиш учун зарур
шароитлар яратилганлигидир.

Таъкидлаш жоизки, хизмат кўрсатиш соҳаси давлат томонидан тартибга

солиниши ва ушбу соҳага катта эътибор қаратилгани боис, мазкур соҳа қатор
йиллардан буён юқори ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда. Бу борада
мамлакатимизда кўрилаётган чора-табирлар, уларга берилган имконият ва
имтиёзлар келажакда ушбу соҳанинг янада жадал ривожланишини таъминлаши
билан бирга, хизматлар сифатининг ошишига, унинг халқаро андозалар
даражасидаги ҳолатининг шаклланишига олиб келиши муқаррар.

Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришнинг ҳозирги ва яқин

келажакдаги устувор вазифаларидан бири – хусусий тадбиркорликка
асосланган хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришдан иборатдир. Чунки
мазкур соҳага алоҳида эътиборнинг мавжудлиги сабабли сўнгги йиллар
давомида бир қанча Давлат дастурлари ишлаб чиқилиб, уларнинг бажарилиши
тўлиқ назорат қилинди. Натижада кейинги йилларда хизмат кўрсатиш
соҳасининг ўсиш суръати жадаллик билан давом эттирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 майдаги ПҚ-1754-

сонли Қарорида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш Дастури мақсадли
параметрларининг белгиланган муддатларда сифатли ҳамда тўлиқ ҳажмда
амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик тегишли давлат ва хўжалик
бошқаруви идораларининг, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари
зиммасига юклатилганлиги алоҳида аҳамият касб этади.

Шунингдек, мазкур қарор ва бошқа тегишли меъёри ҳужжатлар асосида

хизмат кўрсатиш соҳасини шаҳарлар, туманлар ва хизмат турлари бўйича
ривожлантиришнинг ҳудудий дастурлари ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасини
ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини амалга ошириш бўйича чора-
тадбирлар комплекслари ишлаб чиқилган бўлиб, босқичма-босқич амалга
оширилмоқда.

Мазкур дастурларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш билан

бандлик муаммосини ҳал қилиш “айниқса, хотин-қизлар, қишлоқ ёшларини иш
билан таъминлаш, оилаларнинг даромадини сезиларли даражада кўпайтириш,
бутун мамлакатимиз аҳолисининг фаровонлигини ошириш имконияти
яратилади. Бу биринчидан, аҳолини иш билан таъминлаш орқали оилаларнинг
аниқ даромадларини кўпайтиришга хизмат қилса, иккинчидан, мамлакатимиз


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

бозорининг хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш орқали аҳолининг яшаш
даражаси ва сифатининг ошишига сабаб бўлади.

Иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишида хизмат кўрсатиш

соҳаси энг муҳим манба ва омил ҳисобланади. Жаҳон тажрибаси бугун айнан
ушбу соҳа ялпи ички маҳсулотни шакллантириш, аҳоли бандлигини
таъминлаш, одамларнинг фаровонлигини оширишда етакчи ўрин тутишини
кўрсатмоқда. Мамлакатимизда 2015 йилда пуллик хизматлар ҳажми 10,8 фоизга
ўсди[2]

Ҳар йили яратилаётган янги иш ўринларининг, авваламбор, касб-ҳунар

коллежлари битирувчилари учун ташкил этилаётган иш ўринларининг учдан
бир қисмидан кўпроғи айнан мазкур соҳа ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу борада
хизматлар таркиби ҳам тубдан ўзгариб бораётганини таъкидлаш жоиз.

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг ҳудудий дастурлари ва

уларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирларда
хизмат кўрсатиш соҳаси таркибини янада такомиллаштириш, аҳоли талабгор
бўлган замонавий хизмат турлари билан бозорни жадал ривожлантириш ва
тўлдиришга, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларининг қурилишини
режалаштиришда тасдиқланган меъёрлардан келиб чиққан ҳолда минтақалар
аҳолисига турли ижтимоий ва коммунал-маиший хизмат кўрсатиш сифатини
ошириш ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга, биринчи
навбатда қишлоқ аҳоли пунктларида хизмат кўрсатиш корхоналарини
ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳасига оилавий тадбиркорлик субъектлари
ҳамда ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари
битирувчилари ичидан ёшларни кенг жалб этишга алоҳида эътибор берилган.

Бугунги кунда мамлакатимизда хусусий тадбиркорликка асосланган

хизматлар соҳаси давлат томонидан тартибга солиниши натижасида
мамлакатда ушбу соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши агар 2000 йилда 30
фоизни, 2005 йилда 38,3 фоизни, 2006 йилда 39,5 фоизни, 2011 йилда 50,5
фоизни ва 2015 йилда 54,5 фоизни ташкил қилган бўлсада, келгусида
мамлакатимизни бу кўрсаткични ривожланган мамлакатлар даражасига
кўтариб, 60-80 фоизгача етказиш ҳамда иқтисодиётда банд бўлган аҳолининг 70
фоизини айнан шу соҳада фаолият кўрсатишига эришиш юртимизда олиб
борилаётган ислоҳотларнинг асосийй мақсадидир.

Бугунги кунда республикамиз аҳолисининг истеъмол харажатлари

таркибида хизматларнинг улуши бор-йўғи 15,4 фоизни ташкил қилса, бу
кўрсаткич ривожланган мамлакатларда 50-60 фоизни ташкил этгани боис, ушбу
соҳага эътибор қаратиш талаб этилади[1]. Шу ўринда таъкидлаш керакки,
хусусий тадбиркорликка асосланган хизматлар соҳасини ривожлантириш
оилаларни маиший техника, компьютер ва шахсий автотранспорт турлари
билан таъминлаш даражасининг ошишига ҳамда уларга кўрсатилаётган хизмат
турларини кўпайиштиришга имконият яратади.

Шунингдек, хусусий тадбиркорликка асосланган хизмат кўрсатиш

соҳаларини рағбатлантирилиши мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти-
нинг ҳал қилувчи стратегик омилларидан бири ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Бугунги кунда хусусий тадбиркорликка асосланган хизмат кўрсатиш

соҳаси корхоналари мамлакат бўйича иқтисодий фаол корхоналарнинг асосий
қисмини ташкил этади. Бунда айнан кичик оилавий корхоналар катта
муваффақият билан ажралиб туради. Шуни таъкидлаш керакки, бундай вазият
Ўзбекистон учун анъанавий ҳисобланади ва буни ҳунармандчиликка бориб
тақалувчи моддий хизматлар яратувчи тадбиркорликнинг тарихий шаклларида
кузатиш мумкин.

Республикамизда хизматлар соҳаси тадбиркорлик субъектлари жаҳон

стандартлари талабларига мувофиқ ўзининг маҳалий характерига ҳам эга.
Ушбу соҳада яратилаётган моддий хизматларнинг асосий қисми, қўл меҳнати
ёки меҳнат жараёнининг бироз механизациялашуви ёрдамида яратилмоқда.
Кейинги йилларда меҳнат бозорида юқори технологиялар базасида турли хил
ахборот хизматларининг пайдо бўлиши ҳам бу борадаги ишларни
енгиллаштиришга сабаб бўлмоқда.

Хусусий тадбиркорликка асосланган хизмат кўрсатиш соҳасининг

қулайлиги ва афзаллиги, уни ташкил этишнинг осонлиги ва ихчамлиги, ишчи
кучи ва меҳнат ресурсларининг оиладан етишиб чиқиши, аниқ мижозлар талаби
учун хизмат кўрсатиши, маҳалий хом ашёлардан кенг фойдаланиши ҳамда
хизматларни сотиши маҳаллий бозорларда амалга оширилишида намоён
бўлади.

Олиб борилаётган тадқиқотларимиз натижаси бўйича мамлакатимизда

ишлаб чиқилган давлат дастури талабларидан келиб чиқиб хусусуий
тадбиркорликка асосланган хизматлар соҳасини ривожлантиришда қуйидаги
асосий йўналишларга эътибор қаратиш тавсия этилади:

хизматлар кўрсатиш соҳасида тадбиркорликнинг фаоллигини янада

кучайтириш учун қуллай шарт-шароит яратиш, хусусан, бу борадаги
расмиятчилик тўсиқларини бартараф этишда давом этиш;

хизматлар ва сервис соҳасида банд бўлган аҳоли сонини мунтазам

ошириб бориш;

қишлоқ жойларда хизмат ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш,

хусусан, қишлоқ аҳолисига кўрсатилаётган хизматлар, биринчи навбатда,
комунал-маиший, уй-жойларни таъмирлаш ва қуриш, сувдан фойдаланиш,
ветеринария, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш ва машина трактор
парклари соҳасидаги хизматлар ҳажми ва турларини янада ошириб бориш;

мамлакатимизда анъанавий хизматлар турларини ривожлантириш,

айрим бугунги кун талабига жавоб берадиган, аммо унитилиб кетилган хизмат
турларини излаб топиш ва уларни тиклаш.

хизматларнинг янги истиқболли турларини, хусусан, юридик,

консалтинг, банк, молия, суғурта, лизинг ва бошқаларини жадал
ривожлантириш;

мамлакатимиз хизматлар экспортини кўпайтириш учун ушбу соҳа

корхоналарининг халқаро бозордаги хизматлар даражаси ва сифатини
оширишга эришиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасида ишлайдиган кадрларни

тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ҳар томонлама
қўллаб-қувватлаш;

замон талабларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ ва шаҳарларда юқори

технологик хизматларнинг кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш
борасида тегишли чораларни кўриш.

Шунингдек, хусусий тадбиркорликка асосланган хизматлар соҳасини

ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш асосида, мазкур соҳани тартибга солишда
давлатнинг бош ислоҳотчи сифатида ролини оширишда қўйидаги
имкониятлардан фойдаланиш таклиф этилади:

-

хусусий тадбирркорликкка асосланган хизмат кўрсатиш соҳасида

давлатнинг буюртмачи сифатида намоён бўлиши.

(

мамлакатимизда кичик

бизнес

ва

хусусий

тадбиркорлик

асосида

хизмат

кўрсатишни

ривожлантиришга давлат буюртмачи сифатида намоён бўлади. Бу эса,
мазкур соҳада катта молиявий маблағлар талаб этмасдан хизмат кўрсатиш
субъектлари барпо этиш ва янги иш жойлари яратишга олиб келади.)

- давлат солиқлар бўйича бериладиган имтиёз ва енгилликлар орқали

хусусий

тадбиркорликка

асосланган

хизматлар

соҳаси

субъектлари

ривожланиши имкониятларини очиб бериши.

(Бунда, имтиёз ва енгилликлар

биринчи ҳолда хизматлар соҳаси корхоналари харажатларини қисқартиришга
қаратилган бўлса, иккинчи ҳолда – истеъмолчилар харажатларини
камайтириш ва талабни рағбатлантиришга қаратилади.)

-

хизматлар соҳасида субсидиялар.

(таъкидлаш жоизки, субсидиялар

одатда кўрсатилган хизматлар ҳажми каби аниқ натижаларга боғланган
бўлиб, ўта зарур бўлган хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришга
имкон яратади.)

- хизматлар соҳасида давлат грантлари.

(асосан илмий-тадқиқот ва

тажриба-конструкторлик ишланмалари (ИТТКИ) билан шуғулланувчи
компаниялар, инновацион корхоналарнинг хизмат кўрсатиш соҳасини
ривожлантиришга имкониятлар очиб беради.)

- хизмат кўрсатишда давлат бош ислоҳотчи сифатида ахборот –

коммуникация технологиялари ҳиссасини ёритиб бериши.

(

Маълумки

,

ахборот

таъминоти – деярли барча мамлакатларда хизмат кўрсатиш соҳаси (кичик ва
ўрта бизнес)га нисбатан арзон консалтинг хизматлари тақдим этувчи
инфратузилма (ташкилотлар, ахборот ресурслари в.б.) мавжуд. Бу борада
мамлакатимизда

хизмат

кўрсатиш соҳаси

ахборот

коммуникация

технологияларини янги йўналишлардаа ривожлантириш талаб этилади.)

- хизмат кўрсатишда давлат тадбиркорлигини хусусий тадбиркорлик

билан уйғунлаштириш.

(бу тадбиркорликнинг хусусий кўриниши бўлиб, давлат

сектори чегарасида амалга оширилади ва давлат улуши юқори корхоналарни
хизмат кўрсатиш билан боғлиқ тадбиркорликни ривожлантиришда хусусий
тадбиркорликка рақобатчи сифатида янги имкониятлар очиб беради.Бунда,
Давлат мустақил хўжалик юритувчи субъект сифатида намоён бўлади.
Давлат тадбиркорлиги, айниқса кам рентабелли, анъанавий тарзда хусусий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

капиталда қизиқиш уйқотмайдиган хизмат кўрсатиш соҳаларини қайта
тикланиши учун шароит яратувчи тармоқларда муҳим аҳамият касб этади.)

- давлатни хизмат кўрсатиш соҳасидаги нарх шаклланишини меъёрий

ҳужжатлар асосиа тартибга солиши.

(Давлат нарх сиёсатидан фойдаланган

ҳолда, хизмат кўрсатишда талаб ва таклифга таъсир кўрсатади, даромадни
ва ресурсларни қайта тақсимланишини бошқаради, шунингдек монополия ва
инфляцияга қарши кураш имкониятларини яратади. Давлат нарх сиёсатини
авваламбор хизмат кўрсатиш соҳасида нарх барқарорлигини таъминлаш
мақсадида олиб боради.)

- давлат томонидан хизмат кўрсатиш соҳаси инфратузилмасини

ривожлантиришга янги имконият юзага келиши.

(Бунда, давлат бош ислоҳотчи

сифатида хизмат кўрсатиш соҳаси инфратузилмаларини янги турларини
шаклланиши, уларни молиявий ресурслар билан таъминланишига, ҳуқуқий
меъёрий асосларни яратилишига имкон яратади.)

Мамлакатимизда юқорида қайд этилган ислоҳотлар амалга оширилиши

иқтисодиётни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини
таъминлашда хусусий тадбиркорликка асосланган хизмат кўрсатиш соҳаси
ўрни ортиб боришини таъминлайди. Энг муҳими, янги хизмат турларига
эҳтиёж ортиши натижасида замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари бунёд
этилиши ҳисобига аҳолининг хизматларга бўлган эҳтиёжи қондирилиши
имконияти кенгаяди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. “Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир”. // Халқ сўзи, 2016 йил
16 январь.

2.

Ўзбекистон республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий сайти

маълумотлари асосида. Stat.uz

Библиографические ссылки

Каримов И.А. “Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир”. // Халк сузи, 2016 йил 16 январь.

Узбекистан республикаси Давлат статистика кумитаси расмий сайта маълумотлари асосида. Stat.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов