Научно-методические аспекты повышения конкурентоспособности коммерческих банков

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
230-238
41
6
Поделиться
Бекмуродова, Г. (2016). Научно-методические аспекты повышения конкурентоспособности коммерческих банков. Экономика и инновационные технологии, (2), 230–238. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8723
Г Бекмуродова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье разработали стратегии, направленные на повышение эффективности конкуренции в банковском системе и таблица находит свое отражение в критериях конкурентоспособности банка, в результате коммерческие банки развитие конкурентной среды отражает важность принципов направленных на повышение эффективностии конкурентоспособности.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Г.А.Бекмуродова

мустақил изланувчи, ТДИУ

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ

ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ ЖИҲАТЛАРИ

В данной статье разработали стратегии, направленные на повышение

эффективности конкуренции в банковском системе и таблица находит свое
отражение в критериях конкурентоспособности банка, в результате
коммерческие банки развитие конкурентной среды отражает важность
принципов

направленных

на

повышение

эффективностии

конкурентоспособности.

This article has developed strategies aimed at improving the effectiveness of

competition in the banking system and the table is reflected in the criteria for
competitiveness, as a result, commercial banks; the development of a competitive
environment reflects the importance of the principles aimed at improving efficiency
and competitiveness

Калитли сўзлар:

рақобат муҳити, банк рақобатбардошлиги, банк

самарадорлигини баҳолаш, рақобат самарадорлигини баҳолаш, самарали
рақобат назарияси, банк рақобатбардошлиги кўрсаткичлари.


Ўзбекистон

давлат

мустақиллигининг

дастлабки

йиллариданоқ

иқтисодиётнинг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланган банк тизимини ислоҳ
қилиш, жаҳон андозаларига мос келувчи икки поғонали замонавий банк
тизимини босқичма-босқич яратишга асосий эътибор бериб келинмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаб
ўтганидек: “Банк тизимидаги ислоҳотлар иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш
суръатларини таъминлашда энг муҳим омил бўлди. ... Сўнгги йиллар давомида
«Мудис», «Стандарт энд Пурс» ва «Фитч рейтингс» каби етакчи рейтинг
агентликлари Ўзбекистон банк тизими фаолиятини «барқарор» деб баҳоламоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, агар 2011 йилда мамлакатимизнинг 13 та
тижорат банки юқори рейтинг баҳоларига сазовор бўлган бўлса, бугунги кунда
республикамизнинг барча 26 та банки ана шундай баҳога лойиқ кўрилди”[1]

Мамлакатимизда банк тизими фаолиятининг 2015 йилги кўрсаткичлари

нафақат халқаро умумқабул қилинган меъёрларга жавоб беради, балки айрим
йўналишлар бўйича ундан ҳам юқори даражаларга эришилди. Шунинг учун ҳам
сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш борасида қўлга
киритилган натижалар Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё
тараққиёт банки ва бошқа нуфузли халқаро молия ташкилотлари томонидан
юксак баҳоланмоқда.

Бугунги кунда тижорат банклари муассасаларининг кенг тармоққа эга

бўлаётганлиги, ўз навбатида, мижозларга сифатли банк хизматлари кўрсатиш,
уларнинг банк хизматига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш ва тижорат
банклари ўртасидаги рақобат муҳитини кучайишига имкон бермоқда. Айниқса,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

кейинги йилларда нобанк ташкилотлари банк хизматлари бозорида тижорат
банклари учун кучли рақобатни юзага чиқармоқдалар.

Банк тизимидаги ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири банк

хизматлари сифати ва маданиятини юксалтирган ҳолда тижорат банклари ва
мижозлар ўртасидаги муносабатларни «мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун»
тамойили асосида ташкил этилганлигидир. Банк хизматларининг сифати ва
маданиятини юксалтириш ҳамда уларни мижозларга етказишда банк хизматлари
бозорида рақобатбардошликни оширишда банк маркетинг стратегиясининг
аҳамияти каттадир. Ушбу омил мамлакатимиз банкларида сифатли хизмат
кўрсатишни ташкил этишдаги муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг
илмий асосланган йўналишларини ишлаб чиқишнинг долзарблигидан далолат
беради.

Банк тизимида амалга оширилган изчил ва аниқ мақсадли ислоҳотлар

банклар капиталлашув даражаси ва депозит базасининг юқори суръатларда
ўсишига имкон берди ва натижада банк тизимининг молиявий барқарорлиги
мустаҳкамланиб, молиявий воситачилик роли кенгайди ҳамда кўрсатилаётган
банк хизматлари сифати янада ошди. “Ўтган йили банк тизимини янада
мустаҳкамлаш,

банкларнинг

капиталлашув

даражасини

ошириш

ва

инвестициявий фаоллигини кенгайтириш таъминланди. Банк тизимининг жами
капитали 2014 йилга нисбатан 23,3% кўпайиб, 7 триллион 800 миллиард сўмга
етди. Сўнгги 5 йилда мазкур кўрсаткич 2,4 баробар ўсди. Банк тизими
капиталининг етарлилик даражаси қарийб 24% ни ташкил қилди. Бу умумий
қабул қилинган халқаро стандартлардан 3 марта, банк ликвидлиги эса энг юқори
кўрсаткичлардан 2 марта кўпдир”[2].

Ўзбекистон тижорат банклари рақобатбардошлиги кўрсаткичларини кенг

таҳлил этиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан, жорий ликвидлик
кўрсаткичларини Марказий банк томонидан белгиланган меъёрлар билан
мунтазам равишда қиёслаб бориш, активлар ва пассивларни ҳамда ликвидликни
бошқариш молиявий таҳлилнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Мазкур

ҳолатларни

эътиборга

олиб,

қуйида

тижорат

банклари

рақобатбардошлиги кўрсаткичлари ва уларни таҳлил этишга оид айрим илмий-
услубий жиҳатларни кўриб ўтмоқчимиз.

Банк фаолияти самарадорлигини баҳолашда

кредит муассасасининг

активлари ва пассивлари ҳамда ликвидлиги бўйича умумий стандартлар ва
тадбирларни таҳлил қилиш лозим. Активларни бошқариш сифатининг таҳлили
банк бўлимининг энг малакали мутахассислар гуруҳи томонидан амалга
оширилиши лозим, чунки банк муассасаси ишининг барқарорлиги тўғридан-
тўғри активларни бошқариш усулини тўғри танлаш ва уни изчил амалга
оширишга боғлиқдир. Иқтисодий таҳлилни ўтказишнинг мунтазамлигига
ажратилаётган кредит маблағларининг ҳажми ва муддатлари ҳам таъсир
кўрсатади.

Рақобат самарадорлигини баҳолаш

ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект

фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Бундай баҳолашни амалга
оширишнинг муҳимлиги бир қатор ҳолатлар билан белгиланади. Уларнинг
асосийлари орасида рақобатбардошликни ошириш, ҳамкор танлаш,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

инвесторнинг маблағларини жалб қилиш, янги сотув бозорларига чиқиш
дастурини тузиш ва ҳ.к. бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш заруратини айтиб
ўтиш мумкин. Исталган ҳолатда ҳам баҳолашни ўтказиш тармоқ бозоридаги
ҳолатни аниқлаш мақсадини кўзлайди. Бу мақсадга фақат рақобат
самарадорлигини баҳолашнинг тезкор ва объектив услубияти мавжудлигида
эришиш мумкинлигини инкор қилиб бўлмайди.

Маълумки, банкнинг рақобат самарадорлигини баҳолаш анча мураккаб

жараён ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, худди ташкилот ёки банкнинг рақобат
самарадорлиги каби, рақобатбардошликни ҳам акс эттирадиган умумий бир
кўрсаткич мавжуд эмас. Рақобатбардошликни баҳолашга турли муаллифлар
турлича нуқтаи назардан ёндашадилар ва турлича баҳолаш усулларидан
фойдаланадилар. Ҳозирги пайтда кенг қўлланилаётган баҳолаш усуллари
қуйидагилар ҳисобланади:

қиёсий устунликлар усули;

фирмалар ва тармоқнинг мувозанат усули;

таркибий-функционал усул;

«профиллар» ва сифат усули;

матрицали усул.

Самарали рақобат назарияси доирасида рақобатбардошлик мезонини

аниқлашга иккита асосий ёндашув: таркибий ва функционал ёндашув мавжуд.

Таркибий ёндашувга

мувофиқ, ҳолатни баҳолаш тармоқда монополизация

даражасини, яъни ишлаб чиқариш ва капитал марказлашуви ҳамда тармоқ
бозорига янги кириб келаётган компаниялар учун тўсиқларни билишдан келиб
чиқиб амалга оширилиши мумкин.

Рақобатбардошликни аниқлашнинг

функционал ёндашув

усулида асосий

ролни фирмалар фаолиятининг иқтисодий кўрсаткичлари: харажатлар-нарх
нисбати, ишлаб чиқариш қувватларининг иш билан юкланганлик даражаси,
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, фойда меъёри ва ҳ.к. ўйнайди. Мазкур ёндашув
белгиланган доирада бутун тармоққа нисбатан хулоса чиқаришга имкон беради.
Функционал усул фирмаларнинг таркибий қисмлари саналган гуруҳлар ёки
алоҳида корхоналарнинг рақобатбардошлигини баҳолаш имконини беради. Бу
ҳолатда ҳам одатда банкларнинг мақсадларига алоқадор бўлган кўрсаткичлар
қўлланади. Бу – қўшилган қиймат ҳажмининг корхонада меҳнат билан банд
бўлганлар умумий сонига нисбати сифатида ҳисоблаб чиқиладиган меҳнат
маҳсулдорлигидир.

Юқорида айтиб ўтилган кўрсаткичларни таққослаш бутун банк ва унинг

алоҳида филиаллари рақобатбардошлик даражасини тавсифлайди. Қоидага кўра,
йирик ва диверсификациялашган банкда ушбу кўрсаткичлар алоҳида фаолият
турлари ёки банклар бўйича 2-3 баравар фарқ қилиши мумкин бўлиб, бу
уларнинг бирида зарурий ишлаб чиқариш самарадорлиги йўқлигини англатади.
Бундан ташқари, кўриб чиқилаётган банк умумий рақобатбардошлигини ушбу
тармоқдаги бошқа банклар рақобатбардошлиги билан таққослаш унинг
рақобатчиларга нисбатан қандай ўрин эгаллашини кўрсатади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Мазкур усулнинг афзалликлари банк ишини таҳлил қилиш ва унинг

хўжалик фаолияти турли жиҳатлари ҳақида хулоса чиқаришга имкон берадиган
кўрсаткичларидан фойдаланишдан иборат. Унинг камчиликлари қаторига шуни
киритиш мумкинки, бу усул алоҳида кўрсаткичлар муҳимлигини ҳисобга
олмайди, бу эса рақобатбардошлик ҳақидаги фикр-мулоҳазаларнинг бир
маъноли бўлмаслигига олиб келади. Шунингдек, мазкур усулни товар
рақобатбардошлиги кўрсаткичлари билан тўлдириш зарур.

Айнан шу усулдан фойдаланишни россиялик олима Ю.С.Кудашева тавсия

этади. Хусусан, унинг фикрига кўра, активлар ва пассивлар сифати, капитал
етарлилиги, даромадлик ва рентабеллик, имидж ва тақдим этилаётган
хизматларнинг молия бозорининг барча қатнашчилари учун ташқи муҳит
шароитлари бир хил бўлган ҳолда асосий рақобатчилар билан таққослагандаги
рақобатбардошлиги мезонлари энг юқори бўлган банк энг рақобатбардошли
банк ҳисобланади[3]. Бунда ташқи муҳит аҳоли фаровонлиги, миллий
иқтисодиётининг реал сектори ривожланганлиги ва мамлакат иқтисодиётини
давлат томонидан тартибга солиш натижалари билан тавсифланади. Услубият
банк бизнесининг ривожланиш йўналишларини тавсифлайдиган қатор
индивидуал мезонларни ҳисоб-китоб қилиш йўли билан рақобатбардошлик
интеграл коэффициентини ҳисоблашга имкон беради.

Эксперт йўли билан кўрсаткичларнинг муҳимлик коэффициентлари

ҳисоблаб чиқилади. Хизматлар рақобатбардошлиги иккита кўрсаткич – сифат ва
уларни тақдим этиш қиймати билан белгиланиб, улар ўртасидаги бир-бирига
боғлиқлик индивидуал мезонларга балл баҳолари бериш орқали хизматлар
қиймати ва сифат коэффициентлари нисбатини таҳлил қилиш имконини беради.

Банк ички муҳитини баҳолашни Ю.С.Кудашева қуйидаги формула бўйича

амалга оширишни тавсия этади[3]:

Иим= КасX0,24+ КкеXО,23+КфдX0,27+КбиX0,02+КбрX0,03 (1),

бу ерда Кас, Кке, Кфд, Кби, Кбр – мос равишда активлар ва пассивлар

сифати, капитал етарлилиги, фаолият даромадлилиги ва рентабеллиги, банк
имиджи, банк хизматлари рақобатбардошлиги мезонлари;

0,24, 0,23, 0,27, 0,02, 0,03 – мос равишда банк ички муҳити мезонларининг

муҳимлик коэффициентлари.

Банк ташқи муҳитини баҳолашни қуйидаги формула бўйича амалга

ошириш мақсадга мувофиқ:

От = КснX0,31 + КрсX 0,50 + КдтX0,21 (2),

бу ерда Ксн, Крс, Кдт – мос равишда аҳоли ҳолати динамикаси,

иқтисодиётнинг реал сектори, давлат томонидан тартибга солиш натижалари
мезонлари;

0,31, 0,50, 0,21 – мос равишда банкнинг ташқи муҳити муҳимлик

коэффициентлари.

Оқибатда,

тижорат

банки

рақобатбардошлигининг

интеграл

коэффициенти ҳисоблаб чиқилади (Ккс):


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Ккс=ОвтXО,70+ОвнXО,30 (3)

Тижорат банки рақобатбардошлигини баҳолашнинг мазкур услубиятини

тавсифлаб, шуни қайд этишимиз мумкинки, у бозор таҳлили ва чоп этиладиган
ҳисоботлар расмий маълумотларига асосланади. Бироқ, услубиятда кўзда
тутилган эксперт баҳолари натижалари субъектив характерга эга эканлигига
қарамай, экспертлар олдида турган рақобатчи-банклар рақобатбардошлигини
баҳолашнинг биринчи даражали мақсадига боғлиқ равишда (мақсад сифатида
активлар ва пассивлар сифати, фойдалилик ёки имидж бўйича рақобатли
устунликларни аниқлаш иштирок этиши мумкин) мезонлар ва кўрсаткичлар
муҳимлик коэффициентлари қиймати ўзгартирилиши мумкин.

Шу нуқтаи назардан товар (хизмат) рақобатбардошлиги бу – унинг

хусусияти, рақобатбардошлик даражаси эса бу хусусиятнинг кўриб чиқилаётган
даврда рақобатчиларнинг маҳсулотлари (хизматлари) билан таққослаганда
муайян бозор талабларини қондириш қобилияти нисбий тавсифномасини
берадиган кўрсаткичидир.

Бундай ёндашувда энг умумий кўринишда рақобатбардошлиги банк

маҳсулотининг нархга оид бўлмаган (истеъмол қиймати) ва нархга оид (нарх)
кўрсаткичлари

нисбатини

ифодалайдиган

рақобатбардошлик

умумий

коэффициенти (Кк) асосида аниқланади.

Яна бошқа бир россиялик олима М.В. Ахматова ўз асарида шуни қайд

этадики, банк рақобатбардошлигини аниқлаш ва баҳолашга турлича ёндашувлар
мавжуд. У мазкур ёндашувларни бир тизимга келтиради, бу эса мавжуд услубий
ёндашувларни жадвал кўринишида умумлаштириш имконини беради[4]. Биз бу
жадвалга BSC-таҳлил, рақобат самарадорлигини баҳолаш ва банк маҳсулотлари
рақобатбардошлиги усулини қўшдик (1-жадвал).

1-жадвал

Тижорат банклари рақобатбардошлигини баҳолашдаги асосий

ёндашувлар

Рақобат устунликлари

Асосий мазмуни

1

2

Баҳоловчи характери бўйича

Корпоратив мижозлар

томонидан

ажратиладиган

рақобатли устунликлар

Ишончлилик, кафолат, барқарорлик, банкнинг машҳурлик

даражаси, нуфуз, масофадан хизмат кўрсатиш мавжудлиги

Хусусий мижозлар

томонидан

ажратиладиган

рақобатли устунликлар

Банк хизматлари кўрсатиш қиймати, филиаллар тармоғининг

ривожланганлики, банкнинг иш жадвали, мижозга эътиборли

муносабат, тақдим этиладиган банк хизматлари рўйхати,

банкнинг омонатларни суғурталаш тизимида иштирок этиши

Банк фаолиятига муносабат бўйича

Иқтисодий

Банк операциялари ва хизматлари тарифлари, мижознинг вақт

харажатлари, операциядан (хизматдан) фойдаланиш самараси

Ноиқтисодий

Мижозга маслаҳат хизматлари кўрсатиш, омонатлар сирини

ҳимоя қилиш ва хавфсизликни таъминлаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвалнинг давоми

1

2

Бирламчи ташқи белгилар бўйича

Банк имиджи

Банкнинг қабул қилиши, бозордаги позиция, тижорат банкининг

минтақадаги мақоми, товар белгиси, танилувчанлик, нуфуз

Тариф сиёсати

Комиссиялар ҳажми, турли мезонларга боғлиқ равишда хизмат

кўрсатиш тартиби, чегирмалар тизими

Банкнинг ҳудудий

очиқлиги

Мижозлар рўйхатдан ўтган жой бўйича алоҳида тижорат

банклари мавжудлиги, бўлинмаларнинг ҳудудий жойлашуви

қулайлиги

Инвестицион жалб

этувчанлик

Хусусий ва корпоратив мижозлар учун инвестиция дастурлари,

корхона активлари ва корхона капиталини бошқариш бўйича

такдифлар, ўз ХИФлари мавжудлиги

Ваколатлар даражаси бўйича*

Ички ваколатлар

Ташкилий структура, малакали персонал, техник

жиҳозланганлик, ички қоидалар, регламентлар ва йўриқномалар

мавжудлиги

Ташқи ваколатлар

Мижозлар ва уларнинг эҳтиёжлари, акциядорлар, инвесторлар,

давлат структуралари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий

банки билан алоқалар

Динамик ваколатлар

Инновацияларни жорий қилиш тезлиги, операцияларни бажариш

тезлиги, иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш тезлиги, бошқарув

қарорлари қабул қилиш тезлиги

BSC-таҳлил кўрсаткичлари бўйича

Молия

Активлар рентабеллиги, капитал рентабеллиги,

даромадлилик/риск даражаси нисбати, ликвидлик
кўрсаткичлари, инвестицион боғлиқлик даражаси

Ички жараёнлар

Қарор қабул қилиш тезлиги, инновациялар жорий қилиш

тезлиги, мижозларга хизмат кўрсатиш тезлиги, менежмент

сифати (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

стандартларига мувофиқлик)

Мижозлар

Мижозлар базасининг сифати (самарали ва содиқ мижозлар

улуши); мижозлар даромадлилиги; бозор улуши; мижознинг

қониққанлик даражаси

Ўқитиш ва ўсиш

Персонал сифати; персонал харажатлари; персонални

ривожлантириш харажатлари; шахсий мақсадларни банк

мақсадлари билан боғлаш; меҳнат унумдорлиги

Маҳсулот кўрсаткичлари бўйича

Ассортимент

Кенг ёки тор. Банк стратегияси ва бозор тахминларига мувофиқ

келади

Инновациялар

Маҳсулот қаторининг инновационлик даражаси. Банкнинг

инновациялар криитиш қобилияти. Маҳсулот ва маҳсулотлар

қаторининг ҳаётийлик даври

Сифат

Маҳсулот ва хизмат кўрсатиш сифати

Истеъмол қиймати

Маҳсулотнинг мижозлар хоҳиш-истаклари ва умидларига

мувофиқлиги. Истеъмол қийматини акс эттирадиган франшиза

қиймати мавжудлиги

Нарх

Нарх эластиклиги. Оптимал нарх кўрсаткичларидан четлашиш

Сотув усули

Сотиш ва илгари суриш оптимал усулидан фойдаланиш

Манба: Муаллиф томонидан гуруҳлаштирилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Мазкур тасниф баҳолаш ўтказишнинг муайян шартлари остида

кўрсаткичлар оптимал тўпламини танлашга имкон беради. Турли ҳолатларда
турли ахборотлар очиқ бўлади ва баҳолаш мақсадлари фарқ қилиши мумкин,
бироқ шароитлар ва ҳолатлардан қатъи назар баҳолаш тижорат банки фаолияти
натижалари ва ташқи омиллари бўйича амалга оширилади.

Россиялик олима ўз ишида тижорат банки рақобатбардошлигини

баҳолашнинг қуйидаги алгоритмини таклиф этади ва ўз баҳоларида у
рақобатбардошлик – банк молиявий ва бозор самарадорлиги интеграл
кўрсаткичи эканлигидан келиб чиқади: ишлаб чиқариш ва сотув самарадор-
лигига таъсир кўрсатадиган барча нарса бу – рақобатбардошлик омилларидир[4].
Банк рақобатбардошлигининг ташқи намоён бўлиши унда рақобатли
устунликлар мавжудлиги ҳисобланади. Банк рақобатбардошлигини миқдорий
баҳолаш учун муаллиф банк маҳсулотлари рақобатбардошлигини баҳолаш учун
фойдаланиладиган усуллардан фойдаланишни таклиф этади.

Ечимини талаб қиладиган методологик муаммони уларнинг ҳар бири

муҳимлик даражаси бўйича банк рақобатбардошлигини баҳолаш лозим бўлган
кўрсаткичлар доирасини аниқлаш ифодалайди, холос. М.В. Ахматова фикрига
кўра, банк рақобатбардошлигининг асосий кўрсаткичлари ёки таркибий
қисмлари қуйидагилар ҳисобланади[4]:

1. Банкнинг молиявий ҳолати:

ишончлилик, рентабеллик, ликвидлик ва

бошқалар.

2. Банкнинг стратегик салоҳияти

– банкнинг барча турдаги ресурслари:

молиявий, маконга оид, техник-технологик, кадрлар, ташкилий-бошқарув,
ахборот ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ва етарлилиги.

3. Банк харажатлари ва нархлар даражаси.
4. Маҳсулот ассортименти ва сифати.
5. Сотув тармоғи.
6. Банк имиджи.
7. Банкнинг корпоратив маданияти (ички ва ташқи муҳит билан ўзаро

муносабатлар).

8. Банк фаолияти муддати (банкнинг ҳаётийлик даври босқичи).

Амалда биз фақат экспертлар йўли билангина аниқланиши мумкин бўлган

сифат баҳосини оламиз. Алоҳида тижорат банкининг фаолияти ҳақида ахборот
ёпиқлиги шароитларида рақобат самарадорлигини таклиф этилаётган услубият
бўйича ўтказиш жуда қийинлашади ёки умуман имконсиз бўлиб қолади.

У ёки бу объектнинг турлича хусусий сифат ва сон тавсифномалари

йиғиндисини акс эттирадиган умумлаштирувчи сифат кўрсаткичини
баҳолашнинг стандарт усули индексли усул ҳисобланади. Шу билан бирга,
таъкидлаш жоизки, турли муаллифларда интеграл кўрсаткичларнинг турли
вариантлари фойдаланилади ва хусусий кўрсаткичлар йиғиндиси ҳам субъектив
аниқланади.

Банк рақобатбардошлиги кўрсаткичи умумий маънода капитал

қўйилмалар, стратегик нормативлар ва имкониятлар норматив даражаси
кўрсаткичларининг йиғиндисини ифодалайди. Капитал қўйилмалар даражаси
кўрсаткичи капитал қўйилмаларнинг ўсиши билан даромадларнинг ўсиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

кўрсаткичи доим ҳам пропорционал равишда ўсмаслигини, оптимал ҳажм
нуқтаси деб номланган капитал қўйилмалар белгиланган ҳажмидан бошлаб эса
қўшимча капитал қўйилмаларга қарамай, йирик ташкилотнинг реакциялари
секинлашуви, шунингдек, йирик фирмаларнинг бюрократлашуви оқибатида
даромад кўрсаткичи пасая бошлашини белгилаб берадиган ўсиб борувчи ва
камаювчи қолдиқ тамойили бўйича ташкил этилади. Бунда капитал қўйилмалар
ҳажми критик нуқтаси мавжуд бўлиб, ундан бошлаб хўжалик фаолиятидан
маълум бир даромад олиш мумкин бўлади.

Банкнинг рақобатда аниқлиги хизматлар тақдим этиш ва кўрсатишнинг ўз

вақтидалиги, сифати, сони, сотувдан олдинги ва сотувдан кейинги сервиснинг
юқори даражада ташкил қилинганлиги ва сифати, бир ҳолатдан бошқа ҳолатга
рақобатли ўтиш жараёнларининг сифати, молия структурасининг барқарорлиги
каби номма-ном айтилган кўрсаткичларни қўллаб-қувватлашнинг аниқлиги
билан тавсифланади.

Бу мезонларни ёки уларнинг бир қисмини кўриб чиқиш тижорат банкининг

рақобатли салоҳиятини таҳлил қилишда мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Тадқиқот давомида қуйидаги хулосаларни шакллантиришга муваффақ

бўлдик.

Тижорат банкининг рақобатбардошлигини баҳолашда юқорида санаб

ўтилган барча ёндашувларнинг устунликларини камситмаган ҳолда биз турли
услубиятларнинг маълум бир бирикувидан фойдаланишни таклиф этамиз.

Услубиятга қўйиладиган талаблар: банкнинг рақобатбардошлик омиллари

ва унинг айни пайтдаги ҳолатини энг тўлиқ акс эттирувчи кўрсаткичлардан
фойдаланиш; қўллашнинг нисбатан оддийлиги (махсус дастурий воситалар,
мураккаб ҳисоб-китоблар, кўпчилик банкларнинг қўлидан келмайдиган кўп
сонли экспертлардан фойдаланишсиз уддалаш имконияти); кўп маблағ ва меҳнат
талаб қиладиган баҳолаш жараёнларининг йўқлиги; рақобат самарадорлигини
ифодалайдиган умумий кўрсаткич олиш имконияти; рақобат самарадорлиги
кўрсаткичини рақобатчи банкларнинг худди шундай кўрсаткичлар билан
таққослаш имконияти.

Банкнинг жорий рақобат самарадорлигини баҳолаш услубияти

рақобатбардошликни баҳолаш услубиятидан қуйидаги фарқларга эга бўлиши
лозим: банк фаолиятининг жорий кўрсаткичлари; банк фаолиятининг
ҳақиқатдаги кўрсаткичлари улар билан таққосланадиган, айримлари
белгиланган корматив қийматларга, бошқалари эса – Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки томонидан тавсия этиладиган, банкларга қўйиладиган муайян
талаблар ва уларнинг ҳолати хусусиятларини (банкнинг мустақиллик даражаси,
банкнинг ривожланиш босқичи, банк фаолият юритаётган минтақадаги
иқтисодий фаоллик даражаси ва ҳ.к.) ҳисобга оладиган қийматларга тенг бўлган
кўрсаткичлар базавий қийматларидан фойдаланилиши лозим.

Умуман олганда, банкнинг рақобат самарадорлиги ўсишининг ташқи ва

ички имкониятларини комплексли баҳолаш стратегик карталар тузиш,
шунингдек, корпоратив стратегия ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун зарур
бўлган ахборот базасини шакллантириш имконини беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А., “2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий

ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини
изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг
йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир”.

//

Халқ сўзи №11 (6194), 17 январь

2015 йил.

2.

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг
йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. //Халқ сўзи, 2016. – 16 феврал.

3.

Кудашева

Ю.С.

Совершенствование

методики

оценки

конкурентоспособности коммерческого банка. Дисс. к.э.н. Ставрополь-2007.

4.

М.В.Ахматова,

“Теоретические

модели

конкурентоспособности”

Маркетинг. 2003 г. №4 стр.25.

Библиографические ссылки

Каримов И.А., “2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир”. //Халк сузи №11 (6194), 17 январь 2015 йил.

Каримов И.А. Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир. //Халк сузи, 2016. - 16 феврал.

Кудашева Ю.С. Совершенствование методики оценки конкурентоспособности коммерческого банка. Дисс. к.э.н. Ставрополь-2007.

М.В.Ахматова, “Теоретические модели конкурентоспособности” Маркетинг. 2003 г. №4 стр.25.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов