Принципы и методы государственного регулирования демографических процессов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
137-148
61
4
Поделиться
Алижонов, У. (2016). Принципы и методы государственного регулирования демографических процессов. Экономика и инновационные технологии, (3), 137–148. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8793
У Алижонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье отражены сущность и содержание демографической политики, систематизированы основные составные части политики в области народонаселения, анализированы меры демографической политики, реализуемые в Республике Узбекистан, предложены принципы реализации демографической политики.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

У.М. Алижонов,

мустақил изланувчи, ТДИУ

ДЕМОГРАФИК ЖАРАЁНЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ

В данной статье отражены сущность и содержание демографической

политики, систематизированы основные составные части политики в области
народонаселения,

анализированы

меры

демографической

политики,

реализуемые в Республике Узбекистан, предложены принципы реализации
демографической политики.

This article reflects the essence and content of the demographic policy, codified

the basic components of population policies, analyzed demographic policy measures
implemented in the Republic of Uzbekistan, proposed guidelines for implementing
demographic policy.

Калитли сўзлар:

аҳоли, давлат бюджети, демографик сиёсат, соғлом она

ва бола, тартибга солиш.


Мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги шароитида Ўзбекистоннинг

ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиши мамлакат ижтимоий-
иқтисодий ҳаётининг давлат томонидан тартибга солинишини талаб қилади.
Ҳозирги вақтда унинг зарурлиги ҳақида ҳеч ким баҳс-мунозара юритмайди. Жаҳон
тажрибаси ҳам бундан далолат бериб турибди. Баҳслар фақат тартибга солишнинг
кўламлари, шакллари ва интенсивлиги, марказлашган тарзда таъсир кўрсатиш
усуллари билан иқтисодий воситаларни оптимал тарзда уйғунлаштириш ҳақида
бормоқда. Ўзининг “Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси” китобида
иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш назариясини таклиф этган
таниқли инглиз иқтисодчиси Ж.М.Кейнснинг фикрига кўра, “ушбу тартибга
солишнинг мақсади иқтисодий ривожланишнинг барқарорлиги, ишчи кучи
бандлигининг юқори даражаси, ижтимоий сиёсат ва неъматларни тақсимлаш
чоғида ижтимоий адолатни таъминлашдан иборат” [1].

Америкалик олимлар Р.Хейлбронер ва Л.Туроу Кейнс таълимотининг

асосий мазмунига шундай таъриф берган: “Кейнс назариясининг инқилобий
мазмуни шундан иборатки, бозор тизими ўсишни сақлаб туриш учун ўзига-ўзи
тузатишлар киритиш хусусиятига эга эмас” [2]. Нобель мукофотининг лауреати
П.Самуэльсоннинг фикрича, “XIX асрнинг охиридан бошлаб деярли барча
мамлакатларда давлатнинг иқтисодий вазифаларининг кенгайиши юз бермоқда.
Бу ҳол давлатнинг миллий ишлаб чиқаришда бевосита иштирокида ўз
ифодасини топмоқда” [3].

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни

давлат томонидан тартибга солиш назарияси мустақилликнинг дастлабки
йилларида иқтисодиётнинг ислоҳ қилиниши муносабати билан пайдо бўлди.
Охирги йилларда чоп этилган демографик ривожланишга доир назарий
рисолаларда ҳозирча бундай ишлар деярли йўқ, айни пайтда ХХ асрнинг 70-, 80- ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

90-йиллар бошида нашр қилинган рисолаларда асосий эътибор давлат
томонидан бошқариш ва демографик сиёсатга қаратилган эди. “Демографик
жараёнларни давлат томонидан тартибга солиш” тушунчасининг моҳиятига
таъриф беришдан олдин, “демографик сиёсат” тушунчасининг маъносини кўриб
чиқиш мақсадга мувофиқ, чунки, бизнинг назаримизда, тартибга солиш
демографик сиёсатнинг бир қисми ҳисобланади.

Демографлар аҳоли сиёсатини “давлат органлари ва бошқа махсус

институтларни аҳолининг такрор барпо бўлиш жараёнларини тартибга солиш
соҳасидаги аҳоли сони, таркиби, жойлашуви ва сифати динамикасининг
тенденцияларини сақлаб қолишни ёки ўзгартиришни назарда тутувчи аниқ
мақсадга йўналтирилган фаолияти сифатида таърифлашган [4]. Аҳоли
назариясининг асосларида аҳоли сиёсати “аҳолининг турмуш ва меҳнат
шароитларини, унинг миқдор ва сифат хусусиятларини бевосита ёки билвосита
ўзгартиришга йўналтирилган” тадбирлар тизими сифатида кўриб чиқилган [5].

Юқорида келтирилган таърифлар демографик сиёсатни кенг тарзда, шу

жумладан, олдинга қўйилган демографик мақсадларга таъсир этиши мумкин
бўлган ижтимоий шароитлар мажмуини ҳам кўриб чиқади ва шу маънода ушбу
ёндашувлар жаҳон ҳамжамиятида машҳур бўлган демограф А. Совининг
таърифига яқин. У ўзининг “Аҳолининг умумий назарияси” номли асарида
шундай таъкидлаган: “аҳоли соҳасидаги сиёсат ўз олдига фақат биргина
аҳолининг сонини ўзгартиришдан-да кенгроқ вазифаларни қўйиши ва бир қарашда
демографиядан узоқ бўлиб кўриниши мумкин бўлган соҳаларни ҳам қамраб
олиши мумкин” [6]. Кўп тилли демографик луғатнинг асосида ҳам ўша фикр
ётади, унда “аҳоли, бир томондан, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа омилларнинг,
иккинчи томондан, демографик жараёнлар ва улар оқибатларининг ўзаро
боғлиқлигини аниқлаш” сифатида таърифланган [7].

Демографик сиёсат аҳоли сиёсатининг асосий қисми бўлиб, жамият

тараққиётининг турли босқичлари ва турли давлатларда ўзига хос
хусусиятларга, йўналишларга эгадир. Аҳоли сиёсати демографик сиёсатга
қараганда кенг қамровли бўлиб, аҳолини ривожлантириш мақсадида олиб
бориладиган ижтимоий-иқтисодий сиёсат йўналиши ҳисобланади [8].

Шундай қилиб, бу ерда биз аҳоли сиёсатига нисбатан кенгроқ ёндашувга дуч

келамиз. Шу билан бир қаторда аҳоли тўғрисидаги билимлар тизимида
демографияни ўрганишга асосланган тор ёндашув ҳам мавжуд. Бизнингча,
“демографик сиёсат” ва “аҳоли сиёсати” тушунчаларининг таърифига
терминологик аниқлик киритиш лозим. Аҳоли сиёсати деганда, ижтимоий-
иқтисодий сиёсатнинг бир қисми ҳисобланган жамиятнинг асосий ишлаб
чиқарувчи кучлари, ижтимоий ишлаб чиқариш субъекти, яъни инсоннинг,
аҳолининг барпо бўлиши ва такрор барпо бўлишини тартибга солишга махсус
йўналтирилган фаолият тушунилади. Аҳоли сиёсатининг асосий таркибий
қисмлари қуйидагилардан иборат:

меҳнат шароитига таъсир этиш (меҳнатга лаёқатли ёшнинг чегараларини,

аҳолининг меҳнатга лаёқатли қисми бандлиги кўламларини, иш куни ва иш
ҳафтасининг узунлигини белгилаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳақида қайғуриш,
малакавий ва махсус тайёргарлик, касбга йўналтириш ва бошқалар);


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

барча аҳоли қатламларининг турмуш шароитларини яхшилаш (реал иш

ҳақини ёки даромадлар даражасини ошириш, уй-жой шароитларини яхшилаш,
маиший хизматлардан, маданият ютуқларидан ва тиббий хизматлар
кўрсатилишидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, бўш вақтни
кўпайтириш ва бошқалар);

аҳолининг такрор барпо бўлишига таъсир этиш (авлодларни табиий давом

эттириш, миграцион ҳаракатчанлик, ижтимоий ихчамлик) [9].

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, социологлар қуйидагича таърифланган

демографик сиёсат концепциясини тан олган: “бошқарув даражасида умумий
қабул қилинган ғоялар ҳамда давлат ва унинг ижтимоий институтлари улар
ёрдамида демографик ривожланишнинг жамиятни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш вазифаларига мос келувчи мақсадларига эришишни назарда
тутадиган концептуал бирлаштирилган воситалар тизимидир” [10]. Сиёсий
энциклопедияда демографик сиёсатда асосий урғу “аҳолининг жамият учун
мақбул бўлган англаб етилган демографик хатти-ҳаракатини шакллантириш”га
йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий тартибга солувчи воситаларга берилади
[11]. Замонавий фан демографик сиёсатни давлат органлари ва унинг ижтимоий
институтларининг аҳолининг такрор барпо бўлиши жараёнларини тартибга
солиш соҳасидаги аниқ мақсадга йўналтирилган фаолияти сифатида тасаввур
қилади [12].

Кўриб чиқилаётган муаммо нуқтаи назаридан, бизнингча, демографик

сиёсатни давлат томонидан демографик жараёнларни аниқ мақсадга
йўналтирилган тарзда тартибга солиш механизми сифатида ифодалаган
Л.Л.Рибаковскийнинг қуйидаги таърифи энг мақбул ҳисобланади: “Демографик
сиёсат деганда ҳокимият тузилмалари даражасида умумий қабул қилинган ғоялар
ва биринчи навбатда давлат, шунингдек, бошқа ижтимоий институтлар ёрдамида,
муайян тамойилларга амал қилган ҳолда, жамият ривожланишининг ҳозирги ва
кейинги босқичлари мақсадларига эришишни назарда тутадиган концептуал
бирлаштирилган воситалар тизимини тушуниш лозим” [13].

Ўзбекистонлик

иқтисодчи

олимлар

Қ.Абдураҳмонов

ва

Х.Абдурамановлар “демографик сиёсат” тушунчасига қуйидагича таъриф
берган: “Демографик сиёсат

деганда, ҳозирги давр ҳамда узоқ муддатли

истиқбол учун аҳолининг такрор барпо бўлиши ва динамикаси соҳасида муайян
бир сифат ва миқдорга эришишни назарда тутувчи бирлашган воситалар ва
фикрлар бирлигининг давлат миқёсида қабул қилинган тизими тушунилади”
[14].

Юқорида келтирилган таърифларнинг таҳлили демографик ривожланиш

жараёнларини давлат томонидан аниқ мақсадли тартибга солиш зарур деган
хулосага келиш имконини беради, бу турли тартибга солувчи воситалар
тизимидан фойдаланиш орқали таъсир этишни назарда тутади. Юқорида баён
этилганларни ҳисобга олган ҳолда, замонавий демографик сиёсатни, сўзнинг тор
маъносида, демографик жараёнларни (айрим эҳтимолликлар билан) давлат
томонидан тартибга солиш билан бир хил дейиш мумкин, деб ҳисоблаймиз.

Энди демографик ривожланиш ижтимоий ривожланишнинг бир қисми

бўлганлиги боис, давлат томонидан тартибга солишга иқтисодчилар томонидан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

қандай таъриф берганликларини кўриб чиқамиз.

Россиялик олимлар Б.А.Райзберг, Л.Ш.Лозовский ва Е.Б.Стародубцеванинг

фикрига кўра, давлат органлари тимсолида давлатнинг иқтисодий объектларга,
жараёнларга ва уларда иштирок этувчи шахсларга таъсири иқтисодий субъект
ҳаракатларини тартибга келтириш, қонунларга амал қилинишни таъминлаш,
давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилади.
“Сўзнинг кенг маъносида давлат томонидан тартибга солиш прогноз қилишни,
режалаштиришни,

молиялашни,

бюджетлаштиришни,

солиқ

солишни,

кредитлашни, ҳисобга олишни, назоратни ўз ичига олади” [15].

Катта иқтисодий луғатда қуйидаги таърифни учратиш мумкин:

«Иқтисодиётни тартибга солиш – иқтисодий ҳодисалар ва улар
боғлиқликларининг қўллаб-қувватланишини ёки ўзгаришини таъминловчи аниқ
мақсадга йўналтирилган жараёнлардир. Иқтисодиётни тартибга солиш учта
асосий шаклда иштирок этиши мумкин: директив режалаштириш, индикатив
тартибга солиш ва бозор йўли билан ўзини ўзи тартибга солиш. Реал
иқтисодиётда тартибга солишнинг барча учта шаклини муайян нисбатларда
уйғунлаштириш мумкин» [16].

Е.Ф.Борисов, А.А.Петров ва Ф.Ф.Стерников давлат томонидан тартибга

солишга қуйидагича таъриф берган: “бозор механизмининг фаолият кўрсатиши
учун мўътадил шароитларни яратиш, экологик ва ижтимоий муаммоларни ҳал
этиш мақсадида давлатнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига таъсири.
Давлат томонидан тартибга солиш турли шаклларни ўз ичига олади - бюджет-
солиқ, кредит-пул, маъмурий” [17].

Шундай қилиб, келтирилган таърифларни таҳлил қилиш маълумотларига

кўра, иқтисодиётнинг нормал фаолият кўрсатиши учун (иқтисодий, илмий-
техникавий, маъмурий ва ҳ.к.) чора-тадбирлар тизимини ўз ичига олиши лозим
бўлган ижтимоий-иқтисодий жараёнларини тартибга солиш муҳим ва зарур
ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти
шароитида тартибга солиш усуллари бошқариладиган объектларнинг
мустақиллигини (эркинлигини) назарда тутади.

Юқорида баён этилганларни умумлаштирган ҳолда, айтиш жоизки, барча

таърифларда давлатнинг, бунда бошқариладиган объектнинг юқори даражадаги
эркинлигини назарда тутган ҳолда, оптимал ижтимоий-иқтисодий ривожланиш
чора-тадбирлари (тартибга солиш воситалари) тизимини қўллаш йўли билан
аниқ мақсадга йўналтирилган, бошқарувчи таъсири зарурлиги муҳим
ҳисобланади. Демографик жараёнлар нуқтаи назаридан давлат томонидан
тартибга солиш, бизнинг фикримизча, демографик ривожланишнинг барча кичик
тизимлари (туғилиш миқдори, ўлим сони, аҳолининг миграцияси ва сифати)
нормал ишлаши учун энг қулай шароитларни яратиш билан боғлиқ бўлиши керак.
Шу билан бирга бозор ислоҳотлари шароитида демографик ривожланиш учун
ижтимоий-иқтисодий тартибга солувчи омилларнинг аҳамияти ортади.

Шундай қилиб, жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб ва маҳаллий иқтисодчи

олимларнинг юқорида келтирилган таърифларини умумлаштирган ҳолда,
демографик жараёнларни давлат томонидан тартибга солиш деганда муаллиф
қонунчилик, иқтисодий ва ташкилий-хўжалик механизмларини уйғунлаштириш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

орқали демографик жараёнларга (аҳолининг такрор барпо бўлиши, миграцияси ва
сифатига) давлат томонидан таъсир этиш усуллари ва чора-тадбирлари
тизимини тушунади.

Ижтимоий ривожланишда демографик жараёнларни давлат томонидан

тартибга солишнинг ўрнини аниқлашда шуни ҳисобга олиш лозимки,
демографик ривожланиш, бир томондан, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш
омили ҳисобланади, иккинчи томондан эса – фақат умуман жамият барқарор
ривожланган тақдирда нормал демографик ривожланиши мумкин. Шунинг учун
жамият ривожланишининг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, экологик ва бошқа
жиҳатлари муҳим ва ажралмас таркибий қисмлар ҳисобланади. Бошқача
айтганда, демографик ривожланиш кўп таркибий қисмли тузилмага эга бўлиб, у
“кўп сонли таърифлар ва муносабатлар йиғиндиси, хилма-хил омиллар бирлиги”
сифатида ўрганилиши керак” [18]. Бундан келиб чиқадики, демографик
ривожланиш – тизимли тушунча бўлиб, уни ўрганиш тизимли ёндашувни талаб
қилади.

Юзага келган инқирозли демографик вазиятда биринчи навбатда нима

давлат томонидан тартибга солишнинг объекти бўлиши кераклигини аниқлаш
учун демографик инқирознинг табиатини тушунишга уриниб кўрамиз.

Демографик ривожланиш (аҳолининг сони, жинс-ёш таркиби, туғилиш

миқдори, ўлим сони, никоҳ-оила муносабатлари, аҳолининг миграцияси ва ҳ.к.),
юқорида таъкидланганидек, энг мураккаб тартибга солиш объектларидан бири
ҳисобланади, чунки у жамият ҳаётининг барча жиҳатлари билан боғлиқ. Унга
мамлакатнинг географик, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва сиёсий аҳволи, юзага
келган анъаналар, тарихий мерос ва ҳоказолар таъсир кўрсатади.

Давлат сиёсати нафақат ҳозирги демографик вазиятни, балки аҳолининг

жинс-ёш таркибидаги, туғилиш ва ўлим сонидаги, миграцион жараёнлардаги
аввалги ўзгаришларни ҳам ҳисобга олиши лозим. Ўз навбатида, давлат томонидан
тартибга солишни нафақат сўнгги йиллар ижтимоий-иқтисодий ва экологик
инқирози барбод этувчи таъсирининг оқибатларини бартараф этишга
йўналтириш, балки ишлаб чиқиладиган мамлакатни барқарор ривожлантириш
концепциясига таяниб, ҳам демографик, ҳам тарихий, ижтимоий-иқтисодий, эко-
логик ва бошқа соҳаларда юзага келган омиллар ва тенденцияларни ҳар
томонлама ҳисобга олишга асосланган ҳолда демографик жараёнларни
оптималлаштиришнинг амалий чора-тадбирларини ишлаб чиқиш зарур.

Шунингдек, бизнинг фикримизча, давлат томонидан тартибга солишнинг

янги парадигмаси жаҳон ҳамжамияти томонидан жамиятда юз бераётган
ижтимоий-иқтисодий жараёнларни қайта англаб етиш билан ҳам боғлиқ бўлиши
керак. У шунга асосланганки, инсон ижтимоий ривожланишнинг олий мақсади
ва қадрияти ҳисобланади. БМТ конференцияларида ишлаб чиқилган айнан ушбу
янги тасаввурлардан келиб чиқиб, нафақат демографик ривожланишнинг, балки
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳам мақсадларини
белгилаш лозим.

Аҳоли ва ривожланиш масалаларига бағишланган Қоҳира халқаро

конференциясида (1994 й.) қабул қилинган дастурга мувофиқ ҳукумат демографик
сиёсатни амалга оширишда улардан келиб чиқиши лозим бўлган асосий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

тамойиллар қуйидагилардан иборат:

давлатнинг шахснинг эркин ва муносиб ривожланиши учун шароитлар

яратилиши учун жавобгарлиги, никоҳ, оила, оналик, оталик ва болаликнинг
давлат томонидан ҳимояланиши;

фаровонликни ошириш, турмуш сифатини яхшилаш ва қашшоқликка йўл

қўймаслик мақсадида иқтисодиётни барқарор ривожлантириш;

эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги;

аёлларнинг мамлакатнинг ижтимоий, маданий, иқтисодий ва сиёсий

ҳаётида ҳар томонлама ва тенг ҳуқуқли иштирокини таъминлаш;

тиббий хизматнинг, шу жумладан оилани режалаштириш билан боғлиқ

хизматларнинг ҳамма учун қулайлиги;

ҳар бир инсоннинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, у инсон

ресурсларини, инсоннинг қадр-қиммати ва салоҳиятини тўлиқ ривожлантиришга
йўналтирилиши керак;

мигрантларнинг ирқ, диний эътиқод, фуқаролик, муайян ижтимоий

гуруҳга мансублик, шунингдек, сиёсий маслак белгиси бўйича камситилишига
йўл қўймаслик.

Бизнинг фикримизга кўра, Ўзбекистон шароитида юқорида санаб ўтилган

тамойиллар жумласига яна қуйидагиларни қўшимча қилиш зарур:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқаро шартномаларнинг

нормаларига мувофиқ демографик сиёсатнинг умуммиллий устунликларини
минтақавий устунликлар билан уйғунлаштириш;

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган

тамойиллар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий соҳага оид ва
тиббиёт тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари асосида давлат томонидан
аҳоли барча гуруҳларининг саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш
учун шароитлар яратиш;

мамлакатнинг демографик хавфсизлигини таъминлаш;

ҳуқуқлар ва асосий эркинликлар тўғрисидаги МДҲ Конвенциясининг

ҳуқуқларини

амалга

ошириш

доирасида

давлат

ҳамда

нодавлат

ташкилотларининг аҳолининг энг заиф тоифалари (болалар, ногиронлар,
кексалар)ни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш ва улар учун муносиб ҳаёт кечириш
шарт-шароитларини

яратишга

йўналтирилган

саъй-ҳаракатларини

мувофиқлаштириш.

Демографик жараёнларни давлат томонидан тартибга солиш ижтимоий-

иқтисодий жараёнларга кўрсатиладиган таъсирларни марказлашган тарзда
тартибга солувчи ягона мажмуанинг узвий таркибий қисми ҳисобланади ва у
иқтисодиётни тартибга солишнинг қуйидаги умумий тамойилларига мувофиқ
равишда амалга оширилиши керак:

давлатнинг муҳим тартибга солувчи воситаларини, индикатив режалар

кўрсаткичларини шакллантириш ва уларга тузатишлар киритишда тизимли
ёндашув;

давлатнинг,

тармоқлар

ва

ҳудудларнинг

манфаатларини

мувофиқлаштириш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

жамият турли қатламлари ва иқтисодиёт субъектлари манфаатларининг

мувозанатини таъминлаш имконини берувчи даражалар объектлар ва субъектлар
бўйича функцияларни аниқ чегаралаш;

давлатнинг

умумий

манфаатларини,

бозор

иқтисодиёти

ривожланишининг даврийлигини, мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини
таъминлаш, шунингдек, миллий иқтисодиётни самарали жаҳон хўжалиги
алоқаларига киритиш, интеграцион жараёнларни ривожлантириш зарурлигини
ҳисобга олиш;

давлатнинг муҳим тартибга солувчи воситаларининг барқарорлиги ва

изчиллиги.

Ташкилий жиҳатдан давлатнинг демографик жараёнларга нисбатан

фаолияти қонунчилик (норматив-ҳуқуқий), иқтисодий ва тезкор (ташкилий-
хўжалик) тартибга солишнинг ўзаро боғланган тизимларидан фойдаланиш
орқали амалга оширилади.

Тартибга солишнинг қонунчилик (норматив-ҳуқуқий) усуллари рухсат

этувчи ва тақиқловчи хусусиятга эга бўлган тегишли ҳуқуқий асоснинг
шаклланишини таъминлайди, жамиятнинг демографик ривожланиши билан
боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солади ҳамда мамлакатнинг Асосий
қонуни – Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига таянади.

Аҳолининг такрор барпо бўлиши соҳасида, масалан, улар жумласига

қуйидагилар киради:

оила ва никоҳ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари. Бу никоҳ қуриш учун кичик

ёшини белгилаб берувчи қарорлар, шунингдек, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича
таътил вақтини, пенсияни ҳисоблаш вақтида стажга киритилиш ҳуқуқи билан
оналарга болани парвариш қилиш учун бериладиган ҳақ тўланмайдиган
таътилнинг узунлигини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари; ҳомиладорликни
сунъий равишда тўхтатиш (абортлар), ҳомиладорликка қарши воситаларни
тарғиб-ташвиқ қилиш ва ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг қўлланиши
тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари; ишлаётган болали аёлларга ўзининг
навбатдаги таътилидан ёз даврида фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги;
ишлаётган аёлларга, агар фарзанд онанинг парваришига муҳтож бўлса, қўшимча
ҳақ тўланмайдиган таътилни ушбу таътил вақтини меҳнат стажига киритиш
билан бериш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари;

ҳомиладор аёллар ва боқувчи оналарнинг, шунингдек, вояга етмаган

болалари бўлган оналарнинг меҳнат қилиш шароитларини ва уларнинг
меҳнатини муҳофаза қилишни тартибга солувчи меҳнат тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари; болали аёллар меҳнат фаолиятининг узунлигини тартибга солувчи,
масалан, тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси билан ишлаш ҳуқуқини
берувчи; аёлларга ишга қабул қилишда рад этишни, иш ҳақининг
камайтирилишини ва ҳомиладорлик ёки болаларнинг мавжудлиги сабабларига
кўра ишдан бўшатишни таъқиқловчи қонунчилик ҳужжатлари.

Ҳозирги демографик вазиятда демографик жараёнларга иқтисодий таъсир

этишнинг демографик такрор барпо қилишнинг у ёки бу таркибий қисмларини
оптималлаштириш учун мотивацияловчи механизми янада муҳим роль


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

ўйнамоқда. Масалан, туғилишлар сонини рағбатлантириш учун давлатнинг оила
соҳасидаги сиёсатини кучайтириш, болалар учун нафақаларнинг оширилиши,
ушбу нафақалар миқдорининг ўртача иш ҳақи миқдорига яқинлаштирилиши, ҳар
бир фарзанд учун меҳнат стажининг (пенсияга) икки йилгача оширилиши ва
бошқа нафақалар, имитиёзлар, қўшимча тўловлар маълум даражада роль ўйнаши
мумкин. Бунга болалар муассасаларининг тармоғини кенгайтириш (торайтириш)
чора-тадбирлари, шунингдек, болаларга хизмат кўрсатишнинг сифатини
яхшилаш, хусусан, айниқса эмадиган болалар учун болалар овқатларини
тайёрлаш ва сотиш, болалар кийимларини ювиш ва уларга зарур товарларни
уйига етказиб бериш кабиларни киритиш мумкин. Республикага юқори малакали
кадрларни жалб қилиш учун уй-жой сиёсати, аҳолининг турмуш даражасини
ошириш, солиқ ва уй-жой имтиёзлари, ссудалар, кредитлар ва ҳоказолар катта
аҳамиятга эга.

Демографик жараёнларни иқтисодий жиҳатдан тартибга солувчи сифатида

давлатнинг роли мақсадлар ва миллий устунликларни белгилаш, уларни амалга
ошириш механизмини ишлаб чиқиш ва тизимли самарага эришишни
таъминловчи тартибга солиш воситаларини танлашдан иборат. Чет эл
тажрибасининг таҳлили шуни кўрсатадики, ривожланган мамлакатларда
демографик жараёнларни тартибга солиш механизми бевосита ва билвосита
тартибга солишни таъминловчи ҳам маъмурий, ҳам иқтисодий усулларга
таянади. Масалан, туғилиш даражасига бевосита таъсир кўрсатишни назарда
тутувчи чора-тадбирлар жумласига қуйидагилар киради: никоҳ қуришнинг энг
кичик ёшини қонунчилик билан белгилаш; никоҳни бекор қилиш эркинлигини
чекловчи ёки уни соддалаштирувчи қонунлар ва ҳ.к. Туғилиш жараёнига таъсир
кўрсатувчи билвосита ҳуқуқий чора-тадбирлар жумласига оналик ва болаликни
муҳофаза қилишга доир қонунчилик ҳужжатлари, ҳомиладор ва болали аёлларга
қўшимча ҳуқуқлар ва турли имтиёзларни берувчи қонунлар; оилаларга уй-жой
майдонини беришда болалар сонини ҳисобга олувчи уй-жой тўғрисидаги
қонунчилик ҳужжатлари; аёллар меҳнатини ва саломатлигини муҳофаза қилиш
соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва ҳоказолар киради.

Жаҳон тажрибасини ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, ҳозирда

дунёнинг деярли барча мамлакатларида аҳолини ривожлантириш бўйича миллий
дастурларни ишлаб чиқиш демографик жараёнларни давлат томонидан тартибга
солишнинг асосий усули ҳисобланади. Мазкур дастурларда демографик
сиёсатнинг концептуал қоидалари ишлаб чиқилиб, демографик жараёнларни
тартибга солишнинг стратегик ва тактик мақсадлари белгиланади, иқтисодиётни
ислоҳ қилишнинг турли босқичларида миллий устунликлар ишлаб чиқилади,
аҳоли сонининг кўп вариантли прогнозлари ҳисоблаб чиқилади, демографик
хавфсизликнинг мезоний баҳолари ишлаб чиқилади ва ҳ.к. Дастурни
молиялашнинг асосий манбаи – демографик жараёнларга таъсир этишнинг
муҳим воситаси ҳисобланган давлат бюджети ҳисобланади. Аҳолининг такрор
барпо бўлиши жараёнига давлатнинг таъсири бюджетдан маблағлар ажратиш
йўли билан амалга оширилади.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, давлат бюджети харажатлари

таркибида ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

харажатларининг улуши мунтазам ортиб бормоқда (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети харажатларининг ўзгариши, %

Харажатлар таркиби

Й и л л а р

2011

2012

2013

2014

2015

1

2

3

4

5

6

Харажатлар

(мақсадли

жамғармаларсиз)

жами,

млрд.сўм

16726,0

20882,0

25833,7

31425,0

36289,8

Шу жумладан:

Ижтимоий

соҳа

ва

аҳолини

ижтимоий

қўллаб-қувватлаш

харажатлари

58,0

58,9

58,7

58,9

58,7

шундан:

Маориф

33,4

34,1

34,1

34,0

33,5

Соғлиқни сақлаш

13,3

14,5

14,4

14,3

14,4

Маданият ва спорт

1,1

1,1

1,1

1,2

1,1

Ижтимоий таъминот

0,4

0,4

0,4

0,4

0,4

Болали оилаларни ҳисобга олган
ҳолда ижтимоий нафақалар

8,2

7,7

6,2

5,7

5,8

Қишлоқ жойларда якка тартибдаги
уй-жойлар

қуриш

дастурини

биргаликда

молиялаштиришга

кредит линияси

-

-

1,5

2,2

2,4

Манба: www.mf.uz/uz/mf-resources-menu/mf-state-budget-menu.html


1-жадвалдан кўриниб турганидек, Ўзбекистон Республикасида ижтимоий

соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари улуши 2011 йилда
58,0 фоизни ташкил этган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 58,7 фоизга тенг
бўлган. Бу даврда маориф, соғлиқни сақлаш, қишлоқ жойларда якка тартибдаги
уй-жойлар қуриш дастурини биргаликда молиялаштиришга кредит линияси

харажатлар улуши мунтазам ортиб борган.

Ўзбекистоннинг демографик сиёсати она ва бола саломатлигини

мустаҳкамлаш мақсадида туғилишини тартибга солишга қаратилган. Бунда
туғилишни қисқартиришга ҳамда оилада болалар сонини камайтиришга ҳатто
ишора ҳам йўқ. Сўз фақат туғилишни тартибга солиш маданияти ҳақида
бориши мумкин [19].

Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасида оилани, оналик

ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, соғлом ва
баркамол авлодни тарбиялаш, оиланинг мустаҳкам бўлишида маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш
мақсадида

2016 йил – “Соғлом она ва бола йили”

деб эълон қилинди ва

Давлат дастурининг устувор вазифалари ва амалга оширилиш йўналишлари
белгилаб берилди. Айтиш жоизки,

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини

амалга оширишга жами 7483,3 млрд.сўм ва эквивалентда 194 млн АҚШ
доллари сарфланиши режалаштирилган (2-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга оширишга жами

харажатлар таркиби

Харажатлар таркиби

Млрд.сўмда

Эквивалентда млн.

АҚШ долларида

1

2

3

Дастурни амалга оширишга жами харажатлар

7483,3

194

шундан:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Давлат
мақсадли жамғармалари маблағлари

4281,0

3,0

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари

1062,8

3,0

Тижорат банкларининг кредитлари

1911,4

-

Халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар маблағлари
ва грантлар

228,1

188

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-

2487-сон қарорига илова // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016
й., 7-сон, 62-модда.


Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, демографик

жараёнларни (туғилиш, никоҳ-оила муносабатлари, ўлим, аҳоли миграцияси,
аҳолининг сифати ва ҳ.к.) тартибга солишни ижтимоий-иқтисодий ва экологик
барқарорлаштиришга йўналтирилган тадбирлар билан узвий боғлаш зарур. Ушбу
таркибий қисмлардан атиги биттасига эътиборсизлик нафақат демографик, балки
ижтимоий-иқтисодий беқарорликни ҳам келтириб чиқариши мумкин [20].

Тартибга солишнинг ташкилий-маъмурий шакли мажбурий хусусиятга эга

бўлган бевосита маъмурий кўрсатмаларни ҳамда иқтисодий сиёсатни демографик
ривожланиш дастурларида танланган йўлга мувофиқлаштиришни назарда
тутади, шунингдек, демографик жараёнлар мониторингини ва кадрлар
тайёрлашни амалга оширади. Демографик сиёсатнинг ўзига хос хусусияти
шундан иборатки, у нафақат тарбиялаш, тарғибот қилиш функциясини бажариш
билан бирга, жамоатчилик фикрини ва демографик муҳитни, демографик хатти-
ҳаракат нормалари ва стандартларини шакллантиради, балки ҳам шахсий, ҳам
умумдавлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, уларни амалга ошириш учун
шароит яратади.

Демографик жараёнларни тартибга солиш соҳасидаги жаҳон тажрибасини

ўрганиш натижалари шуни кўрсатмоқдаки, унинг шаклларининг ҳар биридан
ҳам алоҳида тарзда, ҳам турли уйғунликда фойдаланиш мумкин. У ёки бу
шаклларни танлаш жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ташкилотига,
ҳукумат томонидан ҳал этиладиган мақсадлар ва вазифаларга боғлиқ [21].
Масалан, қонунчилик (ҳуқуқий) шакли давлат ва иқтисодиёт ўртасидаги ўзаро
ҳамкорликнинг энг юқори шакли ҳисобланади. Ушбу шакл қонунлар, уларни
қабул қилиш ва амалга ошириш механизмларининг йиғиндисини ўзида намоён
этади. Саноати ривожланган мамлакатларда бозор тизимлари ривожланишининг
ҳозирги даражасида қонунчилик шакли молия-кредит ва маъмурий шакллар билан
уйғунлашган ҳолда уларнинг қонунчилик билан мустаҳкамланишини назарда
тутади [22].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

Давлат томонидан тартибга солишнинг асосий қисмлари қуйидагилардан

иборат:

тартибга солиш усуллари – маъмурий-ҳуқуқий (қонунчилик); иқтисодий;

ташкилий-хўжалик;

тартибга солиш воситалари – бевосита ва билвосита. Бунда таъкидлаш

лозимки, демографик ривожланишни тартибга солишнинг ўзига хос хусусияти
индивиднинг онгига, унинг демографик хатти-ҳаракатига ва қарорлар қабул
қилишга таъсир этиш билан боғлиқ, шунинг учун бевосита тартибга солишни
фақат алоҳида чекланган ҳолатларда қўллаш мумкин. Билвосита тартибга солиш
воситалари тартибга солиш объекти, инсон онгига таъсир этиш турли
шаклларининг ишлаб чиқилганлиги, давлатнинг олдида турган вазифаларга
қараб турли шакларга эга;

тартибга солиш шакллари – демографик кўрсаткичларни киритган ҳолда

мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини, махсус
демографик (шу жумладан, демографик хавфсизлик) дастурларни ишлаб чиқиш,
индикатив режалаштириш, демографик прогнозлар ва ҳ.к.;

тартибга солиш тамойиллари – Қоҳира конференциясида ишлаб чиқилган

иқтисодиётни тартибга солишнинг қатор умумжаҳон умумий тамойилларини
биз мамлакатда юзага келган демографик вазият шароитида қуйидаги тамойиллар
билан тўлдириш зарур, деб ҳисоблайди: мамлакатни, хусусан аҳолини барқарор
ривожлантириш борасида халқаро амалиётда қабул қилинган методологияларга
имкон қадар яқинлашиш; мамлакатнинг демографик хавфсизлигини таъминлаш;
умуммиллий устунликларни минтақавий устунликлар билан уйғунлаштириш;
Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган
тамойиллардан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий соҳага оид ва
тиббиёт тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларидан келиб чиқиб, аҳоли барча
гуруҳларининг саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш учун
шароитлар яратиш; ҳуқуқлар ва асосий эркинликлар тўғрисидаги МДҲ
Конвенциясининг ҳуқуқларини амалга ошириш доирасида аҳолининг энг заиф
тоифалари учун муносиб ҳаёт кечириш шарт-шароитларини яратиш.

Шу билан бирга, бизнинг фикримизча, давлат томонидан тартибга солиш,

бир томондан, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти моделига ўтиш
билан, иккинчи томондан, жаҳон ҳамжамияти томонидан ишлаб чиқилган ва
инсон бутун иқтисодиётни ривожлантиришнинг олий мақсади ва қадрияти
ҳисобланиши тўғрисидаги тасаввур билан шартланган янги парадигма билан
боғлиқ хўжалик юритишнинг янги усулларига асосланиши керак. Шундан келиб
чиқиб, нафақат демографик дастурлар, балки барча ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш дастурлари ишлаб чиқилиши, стратегик мақсадлар ва
иқтисодиётнинг устувор йўналишлари белгиланиши лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Кейнс Дж.М. Общая теория занятости, процента и денег. Избранное –

М.: Эксмо, 2007. – С.9.

2.

Хейлбронер Р., Туроу Л. Экономика для всех. – Новосибирск: «Экор»,

1994. – С.45.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

3.

Самуэльсон П.А. Экономика / П.А. Самуэльсон, В.Д. Нордхаус; пер. с

англ. – М.: Издво «БИНОМ», 1997. – С.188.

4.

Демография. Современное состояние и перспективы развития: Учеб.

пособие/ Под ред. Д.И. Валентея. -М.: Высшая школа, 1997. – С.259.

5.

Основы теории народонаселения / Под ред. Д.И. Валентей. - М.:

Высшая школа, 1973. - С.27

6.

Сови А. Общая теория населения. T.I. - М: Прогресс, 1977. – C.49

7.

Многоязычный демографический словарь. - Нью-Йорк, 1973. – C.4

8.

Бўриева М.Р. Демография асослари. – Т.: ЎзМУ, 2001. – 41-б

9.

Современная демография /Под ред. Кваши А.Я., Ионцева В.А. - М.:

Изд-во МГУ, 1995. – C.170-171

10.

Кабыща А.В., Осипов Г.В. Российская социологическая энциклопедия.

– М.: “НОРМА-ИНФРА-М”, 1998 – С.394.

11.

Политическая

энциклопедия.

Вып.

2.

Т.17.

Национальный

общественный фонд. Рук. проекта Г.Ю.Семигин. - М: Мысль, 1999. – С.158

12.

Демография: учебное пособие / коллектив авторов: под ред. В.Г.

Глушковой, Ю.А. Симагина. – 7-е изд., перераб. и доп. – М.: КНОРУС, 2013. -
С.286

13.

Демографическая политика: цели, принципы, приоритеты/ Под ред.

Л.Л. Рыбаковекого-М., 2000. - С.3

14.

Abdurahmonov Q.X., Abduramanov X.X. Demografiya. O’quv qo’llanma. –

T.: Noshir, 2011. – 296 b

15.

Райзберг Б.А., Лозовский Л.Ш., Стародубцева Е.Б. "Современный

экономический словарь. - 6-е изд., перераб. и доп. – М: ИНФРА-М, 2011. – С.63

16.

Азрилиян А.Н., Азриелян О.М., Калашникова Е.В., Квардакова О.

Большой экономический словарь. - М.: Институт новой экономики, 2010.-
С.340.

17.

Борисов Е.Ф., Петров А.А., Стерников Ф.Ф. Экономика: Справочник. -

М.: Финансы и статистика, 1997. – С.80.

18.

Лармин О.В. Методологические проблемы изучения народонаселения.

– М.: Статистика, 1974. – С.17.

19.

Убайдуллаева Р., Ата-Мирзаев О., Умарова Н. Ўзбекистон демографик

жараёнлари ва аҳоли бандлиги. Илмий-ўқув қўлланма.. – Тошкент, 2006. – 78-б

20.

Вишнякова В., Руднев В. Формирование и государственное

регулирование рынка рабочей силы в России. Монография. – Москва, 2016. –
С.13.

21.

Шишкин С.Н. Государственное регулирование экономики. – М.:

Волтерс Клувер, 2007. – С.43-59

22.

Новикова И.В. Рынок и государство: проблемы макрорегулирования. -

Минск: Мисаита, 1994. - С.109.

Библиографические ссылки

Кейнс Дж.М. Общая теория занятости, процента и денег. Избранное -М.: Эксмо, 2007. - С.9.

Хейлбронер Р., Туроу Л. Экономика для всех. - Новосибирск: «Экор», 1994.-С.45.

Самуэльсон П.А. Экономика / П.А. Самуэльсон, В.Д. Нордхаус; пер. с англ.-М.: Издво «БИНОМ», 1997.-С. 188.

Демография. Современное состояние и перспективы развития: Учеб, пособие/ Под ред. Д.И. Валентея. -М.: Высшая школа, 1997. - С.259.

Основы теории народонаселения / Под ред. Д.И. Валснтсй. - М.: Высшая школа, 1973. - С.27

Сови А. Общая теория населения. T.I. - М: Прогресс, 1977. - С.49

Многоязычный демографический словарь. - Нью-Йорк, 1973. - С.4

Бурисва М.Р. Демография асослари. - Т.: УзМУ, 2001. - 41-6

Современная демография /Под ред. Кваши А.Я., Ионцева В.А. - М.: Изд-во МГУ, 1995.-С. 170-171

Кабыща А.В., Осипов Г.В. Российская социологическая энциклопедия. - М.: “НОРМА-ИНФРА-М”, 1998 - С.394.

Политическая энциклопедия. Вып. 2. Т.17. Национальный

общественный фонд. Рук. проекта Г.Ю.Семигин. - М: Мысль, 1999. - С. 158

Демография: учебное пособие / коллектив авторов: под ред. В.Г. Глушковой, Ю.А. Симагина. - 7-е изд., перераб. и доп. - М.: КНОРУС, 2013. -С.286

Демографическа

я политика: цели, принципы, приоритеты/ Под ред. Л.Л. Рыбаковского-М., 2000. - С.З

Abdurahmonov Q.X., Abduramanov Х.Х. Demografiya. O’quv qo’llanma. -T.: Noshir, 2011.-296 b

Райзберг Б.А., Лозовский Л.Ш., Стародубцева Е.Б. "Современный экономический словарь. - 6-е изд., псрсраб. и доп. - М: ИНФРА-М, 2011. - С.63

Азрилиян А.Н., Азриелян О.М., Калашникова Е.В., Квардакова О. Большой экономический словарь. - М.: Институт новой экономики, 2010.-С.340.

Борисов Е.Ф., Петров А.А., Стерников Ф.Ф. Экономика: Справочник. -М.: Финансы и статистика, 1997. - С.80.

Лармин О.В. Методологические проблемы изучения народонаселения. - М.: Статистика, 1974. - С. 17.

Убайдуллаева Р., Ата-Мирзаев О., Умарова Н. Узбекистон демографии жараёнлари ва ахоли бандлиги. Илмий-укув кулланма.. - Тошкент, 2006. - 78-6

Вишнякова В., Руднев В. Формирование и государственное регулирование рынка рабочей силы в России. Монография. - Москва, 2016. -С.13.

Шишкин С.Н. Государственное регулирование экономики. - М.: Волтере Клувер, 2007. - С.43-59

Новикова И.В. Рынок и государство: проблемы макрорегулирования. -Минск: Мисаита, 1994. - С. 109.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов