“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил
1
2/2018
(№
00034)
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТИДА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ
АҲАМИЯТИ
Тошкент педиатрия тиббиёт институти ўқитувчилари
Одилова Дилноза Барнаевна
E-mail:
Умарова Наргиза Халдаровна
E-mail:
Хайтматова Гулноза Аманиллаевна
E-mail:
Аннотация:
Мазкур
мақолада
иқтисодиётни
ривожлантиришда
инвестициянинг ўрни, мамлакатимизда олиб борилаётган инвестицион
сиёсат
ҳамда иқтисодиёт тармоқларини модернизация ва диверсификация қилишнинг
зарурлиги ёритилган
.
Аннотация:
В статье рассматриваются рол инвестиции в развитии
экономики, действующие инвестиционные политики и основы модернизации
и
диверсификации отрасли экономики.
Annotation:
The article examines the role of investment in the development of the
economy, the current investment policies and the basis for modernization and
diversification of the economy
Калитли сўзлар:
инвестиция маблағлари,
инвестицияларни молиялаш
-
тириш,
инвестиция маблағлари самарадорлиги, иқтисодиёт тармоқлари
модернизациялаш ва диверсификациялаш.
Кириш
Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг қамровли
иқтисодий ислоҳотлар инвестиция жараёнларининг фаоллашувини тақозо этмоқда.
Иқтисодиётда янги тармоқ ва соҳаларнинг йўлга қўйилиши, мавжуд ишлаб чиқариш
қувватларининг кенгайтирилиши, иш ўринларининг ташкил этилиши тобора кўпроқ
маблағ ва ресурсларни жалб қилишни рағбатлантирмоқда. 2017
-202
1 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
ҳаракатлар стратегиясининг 3
-
йўналиши иқтисодиётни янада ривожлантириш ва
либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш
ва юқори иқтисодий ўсиш
суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг
рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал
ривожлантириш,
иқтисодиётда
давлат
иштирокини
камайтириш
бўйича
институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини
ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс
ва мутаносиб ҳолда ижтимоий
-
иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни
яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий
сармояларни фаол жалб этиш муҳим аҳамият касб этади [1].
Ушбу вазифаларни ўз вақтида самарали ҳал этишни иқтисодиётга хорижий
инвестицияларни жалб қилишни тартибга солиш ва рағбатлантириш механизмларини
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил
2
2/2018
(№
00034)
янада такомиллаштириш масалаларини қамраб олувчи чора
-
тадбирлар орқали
таъминлаш мумкин. Шунинг учун, бугунги кунда республикамизда олиб борилаётган
инвестиция
сиёсати,
яъни
иқтисодиёт
тармоқларини
модернизация
ва
диверсификация қилиш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш жараёнини
фаоллаштириш йўлларини ишлаб чиқиш долзарб масала бўлиб қолмоқда.
Белгиланган бундай вазифаларни самарали ҳал этиш ушбу тармоқларга
инвестицияларни, шу жумладан чет эл инвесторларини жалб этишни кенгайтириш ва
улардан
самарали
фойдаланишни
ташкил
этишни
талаб
этади.
Булар
мамлакатимизда ҳозирги кунгача давом этиб келаётган таркибий ўзгартиришларни
мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожланишида
муҳим аҳамиятга эгадир
.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Ўзбекистон иқтисодиётида инвестицияларнинг аҳмияти жиҳатидан бир қатор
иқтисодчи олимларнинг назарий қарашлари мавжуд. Жумладан, Ш.Шодмонов,
У.Ғафуровларнинг фикрича, “Инвестициялар –
асосий ва айланма капитални қайта
тиклаш ва кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қилинган
сарфларнинг пул шаклидаги кўринишидир”[5].
Мамлакатимизнинг инвестицион салоҳияти Р.Юлдашев қуйидагича баҳолайди:
“Ўзбекистон Марказий Осиёнинг чорраҳасида жойлашган бўлиб, самарали
минтақавий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, минтақавий ва трансмиллий
лойиҳаларда иштирок этиш учун қулай транспорт коридорларига эга мамлакатдир”
[6].
Проф. Д.Ғ.Ғозибеков инвестицияларнинг иқтисодий мазмун
-
моҳиятини
молиявий категория сифатида талқин этиб, қуйидагича таъриф бериб ўтган:
“Инвестицияларнинг мазмуни аниқ ва ишончли манбалардан маблағлар олиш,
уларни асосли ҳолда сафарбар этиш, рикслар даражасини ҳисобга олган ҳолда
капитал қийматини сақлаш ва кўзланган самарани олишдан иборат бўлади” [7].
Проф. Н.Ҳ. Ҳайдаров инвестициялар мазмун–моҳиятига қуйидаги таърифни
беради: “Инвестиция –
бу мулк шаклидан қатъи
назар, тадбиркорлик асосида
фаолият кўрсатаётган жисмоний ва юридик шахслар ёки давлатнинг иқтисодий ва
ижтимоий самара олиш мақсадида ўз бойликларини қонун доирасида бўлган ҳар
қандай тадбиркорлик объектига сарфлашидир” [8].
Шу билан бирга инвестиция борасида Россия иқтисодчи олимларидан Т.Данко
ва З.Окрут «қулай инвестиция муҳитини яратиш учун ҳамда ишлаб чиқаришни, савдо
-
сотиқни, илмий фаолиятни рағбатлантирувчи омил, механизм», деб биладилар [9].
Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиётида киритилаётган
барча инвестициялар мақсадли жойлаштирилмоқда. Уларнинг самарали фаолияти
эса етарли таъминланмаётганлиги давлат даражасига кўтарилиб, мазкур масалаларга
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг ҳаракат стратегиясида асосий
эътибор қаратилмоқда.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқотда тизимли таҳлил, иқтисодий тадқиқ этиш методологияси,
таққослаш, индукция ва дедукция, иқтисодий
-
статистик каби тадқиқот усулларидан
кенг фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил
3
2/2018
(№
00034)
Маълумки, мамлакатимиз иқтисодиётида таркибий ўзгартиришларни амалга
ошириш ва унинг учун инвестициялар жалб этиш, шу жумладан, хорижий
инвестицияларни,
айниқса,
тўғридан
-
тўғри
инвестицияларни
жалб
этишга
ислоҳотларнинг дастлабки босқичларидан бошлаб катта эътибор қаратиб
келинмоқда.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2017 йилда жалб қилинган мамлакат
миқёсидаги жами инвестиция ҳажмининг 35 фоизини ташкил этади. Ўзбекистон
Республикасида тоғ
-
кон саноатини ривожлантириш, таббий қазилмалардан самарали
фойдаланишни кучайтириш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини ушбу соҳани
ривожлантиришга қаратилмоқда. Жумладан, Шўртан газ кимё мажмуасида
тозаланган метан асосида синтетик суюлтирилган ёқилғи ишлаб чиқаришини ташкил
этиш, газни десулфуризацияловчи 3 та янги блок қурилиши, Ёшлик 1 металл
конини
ўзлаштириш, қурилиш соҳаси учун энг асосий қурилиш материали ҳисобланган
цемент заводининг қурилиши, аммиак ва карбамид
ишлаб чиқаришни ташкил этиш
ва бошқа инвестиция лойиҳаларини санаб ўтиш мумкин.
Қарши
-
Термиз, Поп
-
Қўқон
-
Андижон темир йўл линияларини электрлаштириш,
450 МВт қувватга эга иккита буғгаз қурилмасидан иборат умумий қуввати 900 МВт
бўлган янги иссиқлик электростанцияси қурилиши, Поливинилхлорид (ПВХ), каучик
сода ва метанол ишлаб чиқариш комплексининг қурилиши, А
-
373 "Тошкент
-
Ўш"
магистралининг "Қамчиқ" довони орқали ўтадиган 116
-
190 кмда жойлашган тоғлик
ҳудудларида 58 км узунликдаги автомобиль
йўлини реконструкция қилиш, ер усти
рақамли узатиш тармоғини ривожлантириш каби йирик инвестиция лойиҳалари
Ўзбекицон Республикаси кафолати остидаги хорижий инвестиция ва кредитлар
ҳисобидан амалга оширилмоқда [3].
Мамлакат иқтисодиётини, хусусан, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва
иқтисодий ўсишга эришишда, инвестиция маблағларидан оқилона фойдаланиш
муҳим аҳамият касб этади. Бу эса ўз ўрнида мамлакат ички ва ташқи инвестиция
маблағларининг иқтисодиёт сектори бўйича тақсимотида тўғри йўналишни белгилаб
олишни тақозо этади. Шу нуқтаи назардан, мамлакат иқтисодиётига йўналтирилган
инвестиция маблағлари самарадорлигини аниқлаш мақсадга мувофиқдир.
Президентимиз
Ш.Мирзиёев
мамлакатимиз
ҳудудларига
салмоқли
инвестицияларни киритишга доир муаммоларга алоҳида эътибор қаратиш
зарурлигини таъкидлаб, Миллий банк инвестиция фаолиятига ўз маблағлари билан
бирга, ташқаридан молиялаштириш манбаларини жалб этиш бўйича чора
-
тадбирлар
ишлаб чиқиши кераклигини ҳам айтиб ўтди
[2].
Бу соҳада ўтган давр мобайнида кўзга ташланувчи ўта муҳим жиҳат –
республикамизда инвестиция фаоллигининг сезиларли даражада ошганлигидир.
Айниқса, мамлакатимиздаги инвестиция муҳитини яхшилаш ва хорижий
сармояларни жалб этиш жараёнларига бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш,
иқтисодиётни эркинлаштириш ва мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш чора
-
тадбирларининг таъсири аҳамиятли бўлди.
Ўтган йиллар мобайнида чет эл валюталарида жалб этилган жами
инвестициялар
ҳажми
ўсиб
бориш
тенденциясига
эга.
Буни
қуйидаги
маълумотлардан кўриш мумкин (1
-
жадвал).
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил
4
2/2018
(№
00034)
1-
жадвал
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган хорижий инвестициялар ва кредитлар
ўзгариши динамикаси (млрд. сўм)
Кўрсаткичлар
Йиллар
2017 йилда
2010 йилга
нисбатан, %
2010 2011 2012 2013 2014 2015
2016
2017
Марказлаштирилган
хорижий
инвестициялар ва
ҳукумат кафолати
билан олинган
кредитлар
562,55 705,0 984,0 1216,5 1479,0 1909,6 3257,7 14975,1
339,5
Марказлаштирилмаган
тўғридан
-
тўғри
хорижий
инвестициялар ва
кредитлари
3778,4 3108,6 3792,3 4379,1 5339,1 6273,1 7353,7 45744,1
166,0
Жами хорижий
инвестициялар ва
кредитлари
4340,9 3813,6 4776,3 5595,6 6818,1 8182,7 10611,4 60719,2
188,5
Барча инвестицияларга
нисбатан
28,3
21,8
21,6
20,3
20,2
20,1
21,3
20,4
Х
Манба: Ўзбекистон иқтисодиёти. Ахборот
-
таҳлилий бюллетень 2017 й. –Т.: ИТМ, 2018. –Б. 15.
Шу билан бирга кейинги йилларда республикада амалга оширилаётган
иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар натижасида ушбу кўрсаткич аста
-
секин кўтарилиб
бормоқда. Хорижий инвестициялар учун яратилган шарт
-
шароитлар мамлакатимиз
иқтисодиётига жалб этилаётган инвестициялар ҳажмини йилдан
-
йилга кўпайиб
боришига имкон бермоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда инвестицион фаолиятни таъминлаш мақсадида
Минерал
-
хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича умумий қиймати қарийб
40 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган 649 та инвестиция лойиҳаларини амалга
оширишни кўзда тутувчи тармоқ дастурларини ўз вақтида амалга оширилишини
таъминлаш белгиланган.
Хусусан, 2017 йилда умумий қиймати 1,0 млрд. АҚШ долларилик 145 та ишлаб
чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш кўзда тутилган, шу жумладан:[1]
-
мева
-
сабзавот ва гўшт
-
сут маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида 147 млн. АҚШ
долларилик 63 та лойиҳа;
-
рангли ва қимматбаҳо металларни чуқур қайта ишлаш бўйича 217 млн. АҚШ
долларилик 6 та
лойиҳа;
-
кимёвий хом ашёларни чуқур қайта ишлаш бўйича 25 млн. АҚШ
долларилик 2
та лойиҳа;
-
углеводород хом ашёларини қайта ишлашни чуқурлаштириш бўйича 342 млн.
АҚШ
долларилик 6 та лойиҳа;
-
тайёр чарм
-
пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича 6
млн. АҚШ
долларилик 9 та лойиҳа;
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил
5
2/2018
(№
00034)
-
фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни оширишга йўналтирилган 24
млн.
АҚШ
долларилик 7 та лойиҳа;
-
қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича 151 млн.
АҚШ
долларилик 29 та лойиҳа;
-
тайёр тўқимачилик ва тикув
-
трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш
бўйича 178 млн. АҚШ
долларилик 15 та лойиҳа.
Хулоса ва таклифлар
Миллий иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мамлакатда инвестиция
фаолиятини ривожлантириш, инвестиция фаолиятини тартибга солишни ўрганишга
қаратилган тадқиқотимизда
қуйидаги асосий хулосаларга келдик:
-
хорижий инвестиция улуши мавжуд корхоналарни республика ҳудудларига
мутаносиб жойлаштириш орқали ҳар бир ҳудуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш;
-
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ишлаб
чиқарилган товар
ва хизматлар ички бозорларни қондириш билан бир қаторда ташқи
бозорни ҳам таъминлашга қаратилиши мақсадга мувофиқ;
-
иқтисодиётнинг турли соҳаларида капитал жамғарилиши жараёнларини
кучайтириш, аҳолининг тўловга қобилиятлилик ҳолатини кенгайтириш йўли билан
тартибга солиш;
-
солиқ тизимини оптималлаштириш, яъни солиқ ставкаларини табақалаштириш
ва солиқ имтиёзларини янада такомиллаштириш;
-
кредит сиёсатини, давлатнинг норма ва стандартларининг антимонопол
тадбирларини ишлаб чиқариш, давлат мулкини хусусийлаштириш ва нарх
-
наво
сиёсатини ўтказиш;
-
ер ҳамда бошқа табиий бойликлардан (керакли хомашё ресурсларидан)
фойдаланиш
шарт
-
шароитларини
яхшилаш,
имкон
даражасида
маҳаллий
ресурслардан фойдаланиш даражасини ошириш;
-
бозор ахборот хизматини ривожлантириш, маркетинг хизмати фаолиятини ва
ташқи иқтисодий қонунчиликни фаоллаштириш;
-
ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги имкониятларидан келиб чиққан ҳолда
экспортга мўлжалланган маҳсулотларни етиштириш чора
-
тадбирларини кучайтириш;
-
миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг ҳудудий
дастурлари самарасини ошириш, инвестицион жозибадорликни оширишга
қаратилган «Ҳудудларда саноатни ривожлантириш» концепциясини ишлаб чиқиш;
-
мамлакатимизнинг жаҳон меҳнат тақсимотидаги ўрни ва роли юксалиб
боришини
таъминлайдиган
саноат
тармоқлари
ва
соҳаларида
таркибий
ўзгаришларни амалга оширишни чуқурлаштириш ва бошқалар.
Инвестиция фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш
мақсадида қуйидаги амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқилди:
-
мамлакатимиздаги хўжалик субъектларининг, шу жумладан, давлат
корхоналарининг қимматли қоғозларини халқаро қимматли қоғозлар бозорларида
сотиш йўли билан хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга кенг кўламда
жалб этиш имкониятидан фойдаланиш лозим;
-
барча хўжалик юритиш босқичларида жамғармалар ўсиши суръатларини
рағбатлантириш ва истеъмол даражасини пасайтиришга йўналтирилган бўлиши
керак;
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил
6
2/2018
(№
00034)
-
инвестиция фаолиятини тартибга солиш тизими доирасида солиқлар ва
субсидияларнинг рағбатлантирувчи функцияларини кучайтириш.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Ўзбекистон
Республикасини
янада
ривожлантириш
бўйича
ҳаракатлар
стратегияси
тўғрисида”
2017
йил
7
февраль,
ПФ
-
4947-
сонли
фармони.
2.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Ш.Мирзиёев
“Танқидий
таҳлил,
қатъий
тартиб
-
интизом
ва
шахсий
жавобгарлик
–
ҳар
бир
раҳбар
фаолиятининг
кундалик
қоидаси
бўлиши
керак”.
Мамлакатимизни
2016
йилда
ижтимоий
-
иқтисодий
ривожлантиришнинг
асосий
якунлари
ва
2017
йилга
мўлжалланган
иқтисодий
дастурнинг
энг
муҳим
устувор
йўналишларига
бағишланган
Вазирлар
Маҳкамасининг
кенгайтирилган
мажлисидаги
маърузаси.
//
Халқ
сўзи,
2017
йил
16
январь
.
https://stat.uz/uz/press-sluzhba/novosti-gks/438-biulleteny-uz/3381-press-
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
расмий сайти
4.
Йиллик статистик тўплам. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика
қўмитаси. –Т., 201
7.
5. Ш.Шодмонов,
У.Ғофуров. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. Тошкент: Иқтисод
-
молия, 2010. 347 бет.
6. Юлдашев Р.З.Инвестиционное обеспечение приватизированных предприятий
в Узбекистане: управленческий аспект. Моногфия. Т.: Иқтисодиёт, 2009. —
93-
С.
7. Ғозибеков Д.Ғ. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. Т.: “Молия”
нашриёти. 2013. 26 бет.
8.
Ҳайдаров Н.Ҳ. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхоналар
инвестицион фаолиятидаги молия
-
солиқ муносабатларини такомиллаштириш
масалалари. и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.
-
Т.: 2003. 29
б.
9. Данько Т.П., Свободние экономические зоны в мировом хозяйстве. –М.:
«ИНФРА
-
М», 1998. –
С. 31.