Важные вопросы организации современных транспортных логистических услуг

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
272-278
43
13
Поделиться
Умархаджаева A. (2016). Важные вопросы организации современных транспортных логистических услуг. Экономика и инновационные технологии, (3), 272–278. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8815
A Умархаджаева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

магистрант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрены значение транспортно-логистических услуг в нашей республике, специфические особенности современных транспортно-логистических услуг. В работе освещены развитие современной транспортно-логистической инфраструктуры и пути совершенствования стратегии организации транспортно-логистических услуг в нашей республике.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.М. Умархаджаева,

ТДИУ магистранти

ЗАМОНАВИЙ ТРАНСПОРТ ЛОГИСТИКА ХИЗМАТЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИНГ МУҲИМ МАСАЛАЛАРИ

В данной статье рассмотрены значение транспортно-логистических

услуг в нашей республике, специфические особенности современных
транспортно-логистических услуг. В работе освещены развитие современной
транспортно-логистической инфраструктуры и пути совершенствования
стратегии организации транспортно-логистических услуг в нашей республике.

In this article is discussed the importance of transport-logistic services in our

country, the specific features of modern transport-logistic services. The paper is
highlighted the development of modern transport-logistic infrastructure and ways to
improve organizing strategy of transport-logistic services in our country.

Калитли сўзлар:

транспорт-логистика хизмати, транспорт-логистик

инфратузилма, мультимодал ва интермодал логистика маркази, халқаро
транспорт хизмати, автомобиль транспорти.

Маълумки, жаҳон иқтисодиётида етакчи ўрин тутадиган мамлакатлар

тажрибасида, глобал рақобатдошликка эришиш ва дунё бозорларига чиқиш,
биринчи навбатда, иқтисодиётни изчил ислоҳ этиш ва таркибий жиҳатдан
ўзгартиришларнинг барчаси транспорт логистика хизматлари бозорини
ривожланиши билан боғлиқ.

Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳар бир соҳаси, шу жумладан, транспорт

тизимини янада жадал ривожлантиришда логистика хизматларининг аҳамияти
беқиёс. Шу боисдан, нуфузли халқаро ташкилотларнинг иқтисодиётимиз
ривожланишига бўлган эътибори ва шу билан биргаликда хорижий
инвесторларни жалб этиш, кўплаб қўшма корхоналар ва уларнинг филиаллари
фаолиятини ташкил этилиши янги ҳудудларни ўзлаштириш ва халқаро
бозорларга чиқишни тақозо этмоқда. Бунинг учун авваломбор, транспорт
йўлаклари ва замонавий транспорт-логистика марказларига эга бўлиш лозим.

Бугунги кунда замон талабидан келиб чиқиб республикамиз транспорт

тизимидан самарали фойдаланиш, мультимодал ва интермодал ташувларининг
ривожланиши, янги инфратузилма объектларини барпо этишни, яъни ташиш
терминалларини шакллантиришни талаб этади. Халқаро миқёсда ушбу
мультимодал ташиш терминалларининг кенгайиши натижасида логистик
марказларга айланиши, шу билан биргаликда халқаро ташув ва логистик
жараёнларини ўзига қамраб олишига асос бўлди. Жумладан, Навоий вилоятида
2008 йил 31 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Навоий
шаҳар аэропорти базасида халқаро интермодал логистика марказини ташкил
этиш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-1027-сонли қарорига биноан “Навоий халқаро
интермодал логистика маркази”

[1],

ва шу билан биргаликда 2009 йил 12


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

августдаги таъсис шаротномасига кўра 17 август куни “Ангрен логистика
маркази” ташкил этилди

[2].

Ҳозирги кунга келиб республикамизда иккита логистик марказ - Навоий ва

Ангрен шаҳарларида жойлашган бўлиб, уларда юк ва йўловчиларни ташиш
ҳажмлари тобора ошиб бормоқда. Навоий вилоятида очилган эркин иқтисодий
зонада фаолият кўрсатаётган логистик марказ орқали ташув жараёни
ривожланишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Навоий шаҳридаги Халқаро
интермодал логистика марказининг ташкил этилиши ундан нафақат Жанубий -
Шарқий Осиё ва Европадан ўтадиган қитъалараро транспорт-экспедиция
тармоғи сифатида фойдаланиш имконини, айни пайтда у Навоий вилояти ва
қўшни ҳудудларга янги, замонавий юксак технологияларга асосланган ишлаб
чиқариш корхоналарини ташкил этиш учун зарурий шароитлар яратилмоқда.

Ангрен логистика маркази эса, Ўзбекистон экспорт салоҳияти

мустаҳкамлаши бир қаторда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотларни дунёнинг кўплаб давлатларига ўз вақтида ва хавфсиз етказиб
беришга ихтисослашган. Умуман олганда мамлакатимизнинг географик
жойлашуви замонавий логистик марказлари тармоғининг ривожланишида
стратегик аҳамият касб этиб, юкларни ташиш билан боғлиқ харажатларни
камайтириш ва ишлаб чиқариш ҳамда савдо компаниялари логистикасини
самарали ташкил этиш имкониятини беради. Ангрен логистик маркази бугунги
кунда республикамизга 47 та мамлакатдан импорт юкларини темир йўл ва
автомобиль йўллари орқали вагонлар, контейнерларда транспорт-логистик
хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Дунё мамлакатларининг савдо-сотиқ

алоқаларининг жадал ўсишида логистика хизматларига бўлган талабни ортиши,
халқаро масштабда амалга ошириладиган операцияларнинг интеграллашуви
ғоясини амалга оширишга мўлжалланган глобал логистика марказларга ҳам
алоҳида эътибор беришга олиб келди[3].

Бу логистик марказлар мамлакатимиздаги транспорт тизимини

модернизациялаш, ҳаракатдаги паркларни тўлиқ молиялаштириш ва янгилашга
яна бир сабаб бўлади. Логистик марказларнинг асосий мақсадлари
истеъмолчилар талаби ва бозордаги вазиятнинг ўзгаришига тезкор муносабат
билдириш йўли билан ҳалқ истеъмоли ва транспорт, ортиш-тушуриш, юкларни
омборларда сақлаш хизматларини кўрсатиш ва бошқаларни киритишимиз
мумкин.

Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, транспорт компаниялари

юкларни жўнатувчилар ва қабул қилувчилар транспорт хизматлари сифатини
(юкларни жўнатиш жадвалларига риоя қилиш, қўшимча хизматлар кўрсатиш,
ер шарининг исталган нуқтасига юкларни етказиш) ошириш, халқаро юкларни
ташишда транспорт-логистика тизимини такомиллаштириш ҳамда транспорт
воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга таъсир этувчи илмий
техникавий, ижтимоий ва инфратузилма билан боғлиқ омилларга алоҳида
эътибор бериши зарур.

Замонавий

транспорт-логистик

марказларни

ташкил

этиш

ва

ривожлантириш доирасида инфратузилмавий муаммоларни ечимини топиш, шу


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

билан бирга замонавий транспорт-логистик инфратузилма мажмуасини барпо
этиш халқаро талаблардан бири ҳисобланади(1-расм).

1-расм. Замонавий транспорт-логистика инфратузилмасининг умумий

кўриниши

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Транспорт-логистик инфратузилмаси яъни логистик хизматларни ташкил

этиш учун ахборот тўплаш ва улардан самарали фойдаланиш, омборхона,
транспорт ва уларнинг таъминоти логистик фаолиятни ривожлантириш ҳамда
халқаро логистик рақобатга дош берадиган асосий восита бўлиб хизмат қилади.

Хорижий тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, транспорт-логистик

фаолияти ташкил этиши биринчи халқаро даражадаги рақобатга логистик
инфратузилма талаблари томонидан жавоб бериши билан ўзига хос
хусусиятини намоён қилади.

Л.Б. Миротин ва А.Н.Родниковларнинг тадқиқотига кўра замонавий

транспорт - логистик хизматлар инфратузилма билан боғлиқ бўлиб, моддий ва
ахборот оқимларини биринчи манбадан якуний истеъмолчигача масофа ва
вақтдаги ҳаракатини режалаштириш, замонавий транспорт таркибини ташкил
қилиш, бошқариш, назорат қилиш ва тартибга солишдир” деб таъриф берган[4].

Умуман олганда замонавий транспорт-логистика хизматларини ташкил

этишнинг

халқаро

даражадаги

вазифаларига

қуйидагилар

киради:

- материал, ахборот ва бошқа керакли оқимларни интеграллашган

комплекс тизимларини яратиш;

Транспорт-логистика

инфратузилмаси

транспорт

таъминот

омборхона

ахборот

моддий таъминот ва

транспорт воситалар

сервиси

тизим бўйича

техника таъминоти

ва йўлларни техник

таъмирлаш

ахборот баъзаси ва уни

етказиш тизими

янги технологиялар

омборхоналар

терминаллар

ахборот маркази

янги дастур воситалари

омборхоналарда юкларни

вақтинча сақлаш

тақсимлаш маркази

логистика парклари

логистика марказлари

умумий транспорт йўлаклари

йўналиш бекатлари

ҳаракатдаги таркиб

алоқа тармоғи, йўналиш

юк ташиш, тушириш ва ортиш

транспорт корхоналари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

- ишлаб чиқариш ва муомала соҳаларида логистик имкониятлардан

фойдаланишни назоратга олиш, уларни режалаштириш ва стратегик
мувофиқлаштириш;

- бозор муҳитини ҳисобга олган ҳолда танлаб олинган стратегия

доирасида логистик конвенцияни доимий мукаммаллаштириш;

- транспорт-логистика жараёнлари технологиясини сифатли таъминлай

оладиган малакали кадрлар билан таъминлаш;

-

халқаро йўналишларда хизмат кўрсатувчи транспорт корхоналарининг

рақобатдошлигини ошириш бўйича самарали чора-тадбирларни қўллаш;

-

республикамизда транспорт-логистик марказлар ва хизмат кўрсатувчи

инфратузилма объектларининг оптимал жойлашувини таъминлаш;

-

транспорт - логистик хизматлари кўрсатиш операторларининг

инвестициявий жозибадорлигини ошириш;

-

соҳада инновацион муҳитни яратиш орқали миллий операторларнинг

ахборот технологиялари ва воситалари билан таъминоти ва бошқарувда
улардан кенг фойдаланишни таъминлаш;

-

транспорт-логистик тизим иштирокчиларининг халқаро иқтисодий

алоқаларини оқилона ташкил этиш ва бошқалар.

Замонавий транспорт-логистика хизматларининг ўзига хос хусусиятлари

қуйидагиларни ўзида мужассам этади:

-

замон

талабидан

келиб

чиқиб

маҳсулотларни

янги

ташиш

технологияларида сифатли етказишни ташкил этишда;

-

транспорт-логистик хизматлари жараёнида инновацион технологиялардан

фойдаланилишида;

-

захираларни омборда сақлаш ва уларни оптималлаштириш жараёнида;

-

моддий ресурслар ва тайёр маҳсулотлар захирасининг назорати;

-

ортиш ва тушириш ишларида ;

-

ахборот оқимларини йўналтиришда;

-

фаолиятда менежмент ва маркетингнинг замонавий усулларидан

самарали фойдаланишида.

Сўнгги йилларда траспорт – логистика хизмати билан фаолият юритувчи

кичик корхоналар кўпроқ кичик сервис хизматлари билан чекланиб қолиб, улар
нафақат хорижий корхоналар билан транспортда ташиш хизматини аутсорсинг
қилиб, кам даромадли хизмат кўрсатиш билан шуғулланмоқда. Аммо,
транспорт – логистиканинг асосий даромадли фаолияти ҳалқаро бозорларга
экспорт-импорт маҳсулотларини транспортда етказиб бериш бўлсада,
замонавий ташиш технологияларига эга бўлмаганлиги сабаб, валюта оқимини
олиб келиши муваффақиятсиз якунланяпти.

Бозор иқтисодиётини ривожланиши ва кенг логистика инфратузилмаси

тармоғини шаклланиши албатта, умумиқтисодий тармоқлар ичида албатта
транспорт хизматини улушини ошишига олиб келади.

Шундай қилиб, муаллифлар томонидан республикамизда ташкил этилган

ва режалаштирилган логистика марказларининг истеъмолчиларга транспорт
хизматини кўрсатиш қуйидагиларни бажарилишини таклиф этади:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

товар (юк)лар хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни тегишли

тарзда ўрам (упаковка) воситаларини танлаш;

упаковкадаги юк пакетларига тегишли ёзувлар ва белгилар киритиш,

яъни тамғалаш;

махсус таралардан фойдаланишни кўзда тутиш, уларга тегишли

белгилаш ва кодларни киритиш, юк бирликларини шакллантириш, юкларни
пакетлаштириш ва контейнерлаштириш;

самарали ташиш тури ва воситаларини танлаш;

транспорт воситаларига юк ортиш ва тушириш ишларини бажаришда

рационал технологияларга амал қилиш;

юк омбори ва терминалларда товарларни рационал жойлаштириш,

уларни ҳисобга олиш ва захираларни шакллантириш;

замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш;

илмий-тадқиқот ишлардан фойдаланган ҳолда инновациялар яратиш ва

амалиётга қўллаш.

Замонавий логистик марказлар товар ва йўловчиларни манзилга етказиб

беришда иштирок этувчи транспорт турларини сони бўйича юк ташиш тизими

юнимодаль

(бир турли),

мультимодал

ва

интермодал

(кўп турли) транспортда

ташиш кўринишга эга бўлиш керак.

Транспорт-логистик хизматларини кўрсатиш тузилмаси авваламбор,

тузилманинг энг юқорисида интермодаль, кейин мультимодаль, ундан кейин
юнимодаль регионалараро ташишлар, кейин вилоятлар ва шаҳарлар миқёсидаги
ташишлар, энг охирида эса алоҳида транспорт ташкилоти ҳисобланмайдиган
корхоналар тасарруфидаги транспорт воситаларида бажариладиган юк
ташишлар кўзда тутилади[6].

Интермодал ташишлар –

бу халқаро алоқалар масштабида бир қанча

транспорт турлари воситасида ва юкларни транспортни бир туридан бошқа
турига юк эгасини иштирокисиз узатиш йўли билан етказиб бериш тизимидир.

Милий иқтисодиётимиздаги туб таркибий ўзгаришлар, янги савдо-сотиқ

тизимининг шаклланиши ва тадбиркорлик субъектларининг ривожланиши
натижасида яқин қўшни ва узоқ хориж мамлакатлари билан иқтисодий
алоқаларининг интеграллашувида шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда
юкларни ташишда истеъмолчилар талаби йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Бинобарин, замонавий транспорт воситалари билан хизмат кўрсатувчи

маҳаллий йирик транспорт корхоналари салоҳиятидан фойдаланиши ҳам
логистик хизматларни, ҳам транспорт тизимини ривожланишига нечоғлик
аҳамиятига эга.

Республикамизда транспорт-логистика хизматларини ташкил этишда,

унинг географик жойлашуви ва салоҳияти фойдаланиш ҳамда махсус эркин
иқтисодий зоналарнинг транспорт ҳамжиҳатлигини таъминлаш бўйича
стратегиясига эга бўлиши керак(2-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

2-расм. Республикамизда транспорт-логистик хизматларини ташкил этиш

стратегияси

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Ушбу транспорт-логистик хизматлар мамлакатимиз эҳтиёжидан келиб

чиқадиган бўлсак етарли даражада деб, баҳолай олмаймиз. Республикамизда
транспорт - логистик хизматларини ташкил этиш стратегиясида авваламбор,
транспорт салоҳиятидан фойдаланиш даражаси ва янги логистик марказларга
муҳтожлигимиз кўрсатиб ўтилган. Транспорт-логистик хизматлар бозорини
янада ривожлантириш ва бозорни тўйинтириш, инфратузилмани яхшилаш ва
самарали ташишни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар стратегияда таклиф
этилган.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, халқаро иқтисодий ва савдо-сотиқ

алоқаларини янада ривожлантиришда транспорт–логистик марказларининг
ташкил этилиши, айни пайтда барча муаммоларни ечимини топувчи катта
тизимдир. Айнан шу тизимни ривожлантириш мақсадида мамлакатимизда бир
қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги “2016-

2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора
тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2460-сонли қарорига асосан ҳудудларида мева-
сабзавот маҳсулотларини харид қилиш, сақлаш, бирламчи ишлов бериш,

Транспорт-логистика хизматлари:

1.

Комплекс логистик хизматлар

2.

Мультимодаль ташиш

3. Юкларни божхонадан

расмийлаштириш

4. Юкларни транспортда ташиш

хизматлари

5. Терминал-омборхона хизматлари

6. Етказиб бериш харакат таркиби

7. Тўпланган юкларни ташиш

Навоий халқаро интермодал

логистика маркази

(1, 2)

Ангрен логистика маркази

(

1,2,4, 5, 6, 7)

Халқаро ташувдаги

автотранспорт

корхоналари

(4,6, 7)

«Ўзбекистон темир йўллари” АК

(2, 4, 7)

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”Авиа компанияси

(1,2,3)

Янги ташкил қилиниши керак

бўлган ЛОГИСТИК марказлар

(

1,2,4, 5, 6, 7)

Ягона дарча тизими барча ҳудулар

бўйича

(3)

халқаро ташувдаги янги автомобиль

транспорти корхоналар фаолиятини

ташкил қилиш

(4,6,7)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

транспортировка қилиш ва экспортга чиқариш ишларини амалга оширишга
ихтисослаштирилган 17 та логистик марказларни ташкил этиш белгиланди[5].
Ушбу қарорга асосан 2016 йилнинг ўзида 4 та логистик марказ, жумладан
Андижон, Наманган, Сурхандарё ва Қашқадарё вилоятларида ташкил этилиши
юзасидан сай-ҳаракатлар бошланган.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Республикамизда замонавий

транспорт-логистик хизматларининг ташкил этилиши ва шу билан биргаликда
ушбу хизматларнинг миллий иқтисодиётимизни янада ривожлантириши, айнан
транспорт-логистик инфратузилма масалалари билан боғлиқдир. Замонавий
транспорт-логистик марказларда барпо этилаётган экспорт-импорт юкларини
ташувчи транспорт мажмуалар, омборлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини
совуткичларда сақловчи терминалларни ташкил этилиши, биричи навбатда,
экспортга йўналтирилган корхоналар фаолиятини янада ривожлантиришга,
иккинчидан, кичик бизнес субъектлари сонини ортиши ва шу билан биргаликда
иқтисодиётимизни барча тармоқларини жадал ривожлантиришга хизмат
қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 31 декабрда

«Навоий шаҳар аэропорти базасида халқаро интермодал логистика марказини
ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги 1027-сонли қарори

2.

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан №205-16

от 20.07.2009 года «О создание ЗАО «Центр логистики Ангрен».

3.

Л. Б. Миротин. Транспортная логистика / Под ред. М.: МАДИ, 2013

4.

А.Уваров. Логистика.-СПб.: «Пенза», 2010

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги

“2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва
ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2460 - сонли қарори

6.

http://www.ektotrans.ru/articles/11-multimodalnie-perevozki-gruzov

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг 2008 йил 31 декабрда «Навоий шахар аэропорта базасида халкаро интермодал логистика марказини ташкил этиш чоралари гугрисида»ги 1027-сонли карори

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан №205-16 от 20.07.2009 года «О создание ЗАО «Центр логистики Ангрен».

Л. Б. Миротин. Транспортная логистика / Под ред. М.: МАДИ, 2013

А.Уваров. Логистика.-СПб.: «Пенза», 2010

Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 29 дскабрдаги “2016-2020 йилларда киш л ок хужалигини янада ислох килиш ва ривожлантириш чора тадбирлари тугрисида” ги ПК-2460 - сонли карори

http://wvvw.ektotrans.ru/articles/11 -multimodalnie-perevozki-gruzov

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов