Теоретические вопросы обеспечения ликвидности коммерческих банков

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
189-199
23
3
Поделиться
Бердияров, Б. (2016). Теоретические вопросы обеспечения ликвидности коммерческих банков. Экономика и инновационные технологии, (4), 189–199. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8857
Б Бердияров, Банковская Финансовая Академия

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрены научные взгляды и идеи учёных - экономистов касательно ликвидности коммерческих банках и возможности применения их в банковской практике Узбекистана.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Т. Бердияров,

и.ф.н., доц. БМА

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ЛИКВИДЛИЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ

НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ

В данной статье рассмотрены научные взгляды и идеи учёных -

экономистов касательно ликвидности коммерческих банках и возможности
применения их в банковской практике Узбекистана.

This article is devoted to the views of economists on liquidity at commercial

banks and opportunities to apply these opinions in banking practice of Uzbekistan.

Калит сўзлар:

Ликвидлилик, банк ликвидлилиги, активлар ликвидлилиги,

даромадлилик, мажбуриятлар, ликвидлилик талаблари, капитал, капитал
етарлилиги.


Жаҳон банк амалиёти кўрсатадики, тижорат банклари учун энг муҳим

капитал уларга бўлган ишончдир. Бунга улар мижозлар олдидаги
мажбуриятларини ўз вақтида бажариши билан эришади. Тарихдан маълумки,
пул алмаштирувчи саррофлар ўз мажбурияти ва қарзларини тўлай олмаса ёки
топшириқларни бажара олмаса, уларнинг столлари синдирилган ва «banco
rotto» деб эълон қилинган. Ҳозир ҳам банклар ўз мажбуриятларини бажара
олмаса, улар инқирозга, ҳатто, банкрот бўлиши мумкин. Тижорат банклари,
айниқса, йирик банкларнинг молиявий ҳолати ёмонлашиб, уларда ликвидлилик
муаммоси вужудга келса, бу бутун мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир
қилиши мумкин. Шунинг учун жаҳоннинг ҳамма давлатларида ҳамиша
тижорат банкларининг ликвидлилигини таъминлаш муҳим масала бўлган.

Ликвидлилик умумлашган кўрсаткичлардан бири бўлиб, банк фаолияти

ишончлилигини кўрсатади. Агар мижозлар олдидаги мажбуриятларини ўз
вақтида ва ҳеч қандай йўқотишларсиз бажара олса, банк ликвид ҳисобланади.
Банклар ликвидлилиги уларнинг тўлов қобилияти ва ишончли бўлишини
таъминлашда зарур категория ҳисобланади.

Банк ликвидлилик риски ошиши уларнинг тўлов қобилиятини сусайтириб,

уларга бўлган ишончни камайтиради. Шунинг учун ҳам банклар
ликвидлиликка алоҳида аҳамият бериши ва у бўйича рискни доимий равишда
кузатиб бориши лозим. Банклар ўзларига бўлган ишончни йўқотмаслик учун ўз
даромадидан кечиб бўлса ҳам ликвидлиликни сақлаб туришга мажбурдир.

Тижорат банклари ликвидлилиги муҳим масала бўлганлиги учун ҳам у

бўйича кўпчилик хорижлик ва мамлакатимиз иқтисодчилари тадқиқотлар олиб
боришган. Улар банк ликвидлилиги тушунчасига ўз қарашларини
билдиришган.

Ликвидлилик атамаси лотинча «Liquidus» сўзидан олинган бўлиб,

«оқувчан», «суюқлик», “ўзгарувчан” деган маъноларни англатади[1]. Ушбу
тушунчанинг иқтисодий моҳияти моддий қийматликлар ва бошқа активларни
тезда сотилиши ва пулга айланишини ифодалайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Таниқли олим Ж. Синки «... банк ликвидлилиги асосан депозитлар ва

кредитларга бўлган талабни қондиришга, лаёқатли бўлиши учун кераклигини
билдиради. Кутилмаган ўзгаришлар банкка ликвидлилик муаммосини келтириб
чиқаради[2]» деб банклар ликвидлилигига ўз муносабатини билдирган. Ушбу
таърифда банк олдида турган нафақат депозитлар, қолаверса, мижозларнинг
кредитларга бўлган талабларини қондириш ҳам назарда тутилган.

Машҳур америкалик иқтисодчи олим П. Роуз «банк маблағларини ўзига

мақбул нархларда ҳамда айнан шу маблағлар зарур бўлганида жалб эта олса
банк ликвид ҳисобланади[3]» дейди. У банк ликвидлилигини таъминлашга
пассив операциялар, яъни маблағларни жалб қилиш нуқтаи назардан қараган.
Ваҳоланки,

банклар

активларни

самарали

бошқариш

орқали

ҳам

ликвидлиликни таъминлайди. Амалиёт кўрсатишича, банклар дастлаб ўз
активларига таянади, активлар ўз мажбуриятларини бажариш учун етмаган
тақдирда четдан ресурслар жалб этишлари ва ликвидлилигини таъминлашлари
мумкин.

Таниқли иқтисодчи олим Г.Н. Белоглазова эса «ликвидлилик – бу банк

соғломлигини кўрсатувчи индикатор, бу борада муаммолар пайдо бўлиши
унинг бузилганлигини кўрсатувчи биринчи ташхисдир[4]” деб таъкидлайди.
Ушбу иқтисодчи олим банклар ликвидлилиги Марказий банк томонидан
назорат қилинишини инобатга олган ҳолда фикр билдирган. Шунинг учун ҳам
кўпчилик хорижий давлатларда тижорат банкларига Марказий банк томонидан
ликвидлилик меъёри ўрнатилган.

Профессор О.И. Лаврушин «ликвидлилик умумлашган кўрсаткичлардан

бири бўлиб, банк фаолияти ишончлилигини кўрсатади. Агар мижозлар
олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида ва ҳеч қандай йўқотишларсиз бажара
олса, банк ликвид ҳисобланади[5]» деб таъкидлайди. Ушбу таърифда олим банк
ўз активлари ҳисобидан мажбуриятларини бажаришига асосий эътиборни
қаратган. Банк ликвидлиликни нафақат ўз активлари ҳисобига, балки
ташқаридан жалб қилинган молиявий ресурслар, хусусан, банклараро
кредитлар, турли депозитларни жалб этган ҳолда ҳам бажариши мумкин.

Е.П. Жарковская эса “банк ликвидлилиги банкнинг ўз вақтида, тўлиқ ва

минимал йўқотишлар билан мажбуриятларини бажара олишидир. ... тўловга
лаёқатлилик тушунчаси эса банкнинг тўлов бўйича мажбуриятларни ўз вақтида
ва тўлиқ бажариши тушунилади ...[6]” деб таъкидлайди.

Ўзбекистонлик иқтисодчи олим О. Саттаров “банк ликвидлилиги – бу

банкнинг жорий ва келгуси мажбурият ва тўловлари, кредит бўйича мижозлар
талаблари бажарилишини ўз вақтида ва миқдорда, активларни ҳеч қандай зарар
кўрмасдан нақд пулларга айлантириши ёки мақбул нархларда ресурс сотиб
олиш қобилиятлари йиғиндисидир[7]” деб таъриф берган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, банк ликвидлилиги деб банкнинг

юзага келган мажбуриятларини бажариш мақсадида тезкор равишда ва
минимал харажатлар билан ўз активларини пул маблағларига айлантира олиш
қобилиятига айтилади.

Тижорат банкларининг ликвидлилик ҳолати самарали бошқарилмаса,

фавқулодда ҳолатлар юз берганда кўриладиган амалий харакатлар режаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ишлаб чиқилмаса, аксарият ҳолларда банклар ликвидлилик инқирозига, ҳатто
банкротликка учрайди. Ликвидлилиги паст бўлган воситаларга узоқ
муддатларга қўйилган маблағлар ҳисобидан қисқа муддатли ликвидлиликка
бўлган эҳтиёжларни қондириш ва юқори фойда олиш ўртасидаги мувозанатни
сақлаш банкни бошқаришнинг асосий компоненти ҳисобланади.

Тижорат банклари ликвидлилигини таъминлаш учун уни самарали

бошқариш зарур. Шу сабабли банклар ликвидлилигини бошқариш масаласига
назарий жиҳатдан катта аҳамият берилган.

Тижорат банклари ликвидлилик ҳолатини бошқаришда 2 та йўналишни

ажратишимиз мумкин:

Биринчиси, захираларни доимий назорат қилиш сиёсати. Бу шуни

англатадики, банкда даромад келтирмайдиган активларни ошишига йўл
қўймаслик керак.

Иккинчиси, захираларни бир хил даражада сақлаб туришни қўллаб-

қувватлаш сиёсати, яъни марказий банкдаги мажбурий захира сиёсати,
банкларнинг жалб қилинган депозитлардан депонентланадиган маблағлар
орқали қўллаб-қувватлаш.

Тижорат банклари ликвид маблағларга бўлган талабни режалаштиришда

нақд пулларни бошқариш, яъни мижозларнинг талабини қондириш мақсадида
мажбурий захираларни бир маромда сақлаши лозимдир. Шуларни инобатга
олган ҳолда банк кассасидаги пуллар кун давомида, яъни пул тушум ва чиқим
битимларини амалга ошириш натижасида ўзгариб боради.

Банк амалиётидан маълумки, ликвидлиликнинг етарли даражасини

таъминланмаслиги банк фаолиятидаги жиддий камчиликларни келтириб
чиқаради. Бундай ҳолатнинг юзага келиши одатда банкдаги депозитларнинг
йўқотилишига, бу эса пул маблағларининг камайишига ва банк активларидаги
ўта ликвид қимматли қоғозларнинг сотилишига сабаб бўлади. Банк
ликвидлилигини бошқа банклардан олинган кредитлар ҳисобига ҳам қондириш
мумкин. Аммо, бошқа банклар юқори фоиз ставкада кредитлар тақдим этади,
бу эса, банк оладиган даромаднинг камайишига сабаб бўлади.

Банкларнинг ликвидлилик муаммосини ҳал қилиш учун уни

бошқаришнинг бир қанча стратегиялари мавжуддир. Булар:

1. Активлар ҳисобига ликвидлиликни таъминлаш стратегияси (активларни

бошқариш орқали ликвидлиликни бошқариш). Бу стратегияга мувофиқ банк
активларни тез сотиладиган қимматли қоғозларга жойлаштиришни назарда
тутади. Агар ликвид маблағларга талаб юзага келадиган бўлса, банк нақд
пулларга бўлган талабни қондиргунча ўз активларини сотади. Одатда
ликвидлиликни

бошқаришнинг

ушбу

стратегияси

активларнинг

трансформацияси деб аталади, чунки пул кўринишида бўлмаган активлар пулга
айланиши ҳисобига ликвид маблағлар юзага келади.

Ликвид активлар учта хусусиятга эга бўлиши лозим:
– тез пулга айланиши учун ўз бозорига эга бўлиши;
– бозорларда барқарор баҳога эга бўлиши;
– сотувчи минимал риск орқали бирламчи инвестицияни қоплай олиш

имкониятига эга бўлиши лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Активларни бошқариш орқали ликвидлиликни бошқариш стратегияси

одатда майда банклар фаолиятида қўлланилади, чунки ушбу ликвидлиликни
бошқариш

методи

қарз

ликвид

маблағлари

орқали

активларни

трансформациялаш стратегияси ликвидлиликни бошқаришнинг арзон йўли
ҳисобланмайди. Активларни сотилиши банкнинг келгуси даромадларини
йўқолишига сабаб бўлади. Шунингдек, кўп активларнинг сотилиши қимматли
қоғозлар билан бўладиган операцияларда брокерларга тўланадиган комиссион
харажатлар билан боғлиқдир. Бундан ташқари, нақд пул маблағларига эга
бўлиш мақсадида активларнинг сотилиши банк балансининг ёмонлашувига
олиб келади, аммо бу активлар (мисол учун давлат қисқа муддатли
облигациялари)ни

мавжуд

бўлиши

банкнинг

молиявий

фаолияти

барқарорлигидан далолат беради.

2. Пул маблағларига талабни қондириш учун ликвид қарз маблағларидан

фойдаланиш стратегияси (пассивларни бошқариш). Кўпгина йирик банклар
ликвид маблағларнинг манбаси сифатида кўпроқ пул бозоридаги қарз
маблағларидан фойдаланишади. Одатда бу стратегияни пассивларни бошқариш
деб аталади. Бунда тижорат банклари ўзларининг ликвид маблағларга бўлган
талабларини йирик миқдордаги депозит сертификатларини ва бошқа
банклардан олинган кредит маблағлари орқали таъминлашади. Пассивларни
бошқариш стратегияси орқали маълум бир муддат учун қарз маблағлари
ҳисобига ликвидлилик таъминланади. Бу стратегияни йирик банклар амалга
оширишининг асосий сабаби шундаки, банкларнинг ўз маблағларига нисбатан
мажбуриятларининг ортиши ва банк балансида тез пулга айлана оладиган
активларнинг етарли даражада бўлмаслиги, банкнинг тўловга лаёқатсиз бўлиш
риски юзага келиши мумкин ҳамда банк ликвид маблағларга бўлган талабини
қондира олмай қолиши мумкин.

3. Актив ва пассивларни бошқариш қарз ликвид маблағларини бошқариш

стратегиясининг рисклигини ва активларда ликвид маблағларнинг юқори
баҳосини ҳисобга олган ҳолда, банклар ликвидлиликни бошқаришнинг актив ва
пассивларини бошқариш стратегиясини танлайдилар. Бу стратегияга мувофиқ
ликвид маблағларга кутилаётган талабнинг бир қисми тез сотиладиган
қимматли қоғозлар ва бошқа банклардаги депозит кўринишларида сақланади,
шу пайтда ликвид маблағларга бўлган бошқа талаблар банк корреспондентлар
билан очилган кредит линиялари ва бошқа маблағлар орқали қондирилади.
Кутилмаганда юзага келадиган ликвид маблағларга талаблар қисқа муддатли
кредитлар орқали қопланади.

Банкнинг турли активлари ҳар хил рисклилик даражасига эга бўлганлиги

сабабли турли даражада фойда келтиради. Шунинг учун банк ўз активларини
рисклилик даражасига, муддатига ва фойдалилик даражасига кўра гуруҳларга
ажратади. Шунга кўра банк активлари ва пассивларини бошқаришнинг асосий
вазифаларини қуйидагича деб изоҳлаш мумкин:

-

банкнинг барча активларини (мажбурий захиралар ҳисобга олмаганда)

даромад келтирувчи активлар шаклида жойлаштириш;

-

мижоз олдидаги мажбуриятларни бажариш ва актив операцияларни

кенгайтириш учун керакли кредит маблағларни жалб қила олиш ҳолатини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

таъминлаш;

-

арзон маблағлар жалб қилган ҳамда «даромад–риск» нисбатини оптимал

таъминлаган ҳолда банкнинг фойдасини ошириш.

Шунга кўра, банкнинг пассив операцияларини кенгайтириш фақат

уларнинг миқдори билан белгиланмасдан, балки банк маблағларининг турли
хиллиги, арзон баҳолиги ҳамда ишончлилиги билан белгиланади.

«Ликвидлилик – фойда» дилеммасини оптимал ҳал этиш масаласида актив

ва пассивларни бошқаришнинг 3 та услуби юзага келди. Аммо бу учала
услубни ҳам идеал услуб деб бўлмайди, чунки ҳар бир услубнинг ўзига яраша
ижобий ва салбий томони мавжуд.

Актив ва пассивларни бошқаришнинг «Маблағларнинг умумий фонди»

услуби. Маблағлар – бу «бошқарув» нуқтаи назардан банк жойлаштирилиши-
дан масъул бўлган, турли манбалардан банкка йўналтирилган талаб қилиб
олгунга қадар депозитлар, жамғарма ва муддатли омонатлар ҳамда банк
капиталини ўз ичига олган суммалар йиғиндисидир.

Мазкур услуб асосида маблағларни ягона фондга тўплаш мақсади ётади.

Ундан сўнгра, мазкур маблағлар фойдалилик даражасига кўра кредитлар,
қимматли қоғозлар ва касса ҳамда вакиллик ҳисоб рақами кўринишидаги
активларга жойлаштирилади. Бу услубнинг камчилик томони шундан иборатки,
банк аниқ бир актив операцияни амалга оширишда маблағларнинг қандай
манбадан тўпланганлигига эътибор қаратмайди. Бундан ташқари, маблағлар
«умумий фонд»га йиғилган пайтда уларнинг «рисклилик» ва «муддатлилик»
меъзонига эътибор қилинмайди. Агар банк активлари ва пассивларининг ўзаро
қайтиш муддатлари мос келмаса ёки актив ва пассивлар таркибида фоиз
даражасидаги ўзгаришларга нисбатан эластиклик ортса, банкда ликвидлилик ва
фойдалилик муаммоси юзага келади.

«Маблағларнинг умумий фонди» услуби банкдан ликвидлилик ва

фойдалилик принцинларига қаттиқ амал қилишни талаб қилади. Шунинг учун
мазкур услубда маблағларни юқорида қайд этилган принципларга тўлиқ жавоб
берадиган активларга жойлаштириш лозим. Банк ўз мажбуриятларини бажариш
учун керакли ликвид активлар миқдорини ва етарли фойда олиш учун лозим
бўладиган даромад келтирувчи активлар миқдорини аниқлаш керак.

Банк пассивлари таркибида жалб қилинган маблағлар салмоғи қанчалик

кўп бўлса, яъни банк ўз маблағларини қанча камроқ даромад келтирувчи
активларга жойлаштириб, даромад келтирувчи активларнинг таркибида жалб
қилинган маблағлар салмоғи қанчалик орттирса, банкнинг даромадлилик
даражаси шунчалик юқори бўлади. Хуллас, банкда активларнинг даромадлилик
даражаси кам бўлган пайтда банк ихтиёрида жалб қилинган маблағлар миқдори
юқори бўлса, банк кўпроқ даромад олади.

Мазкур масала бўйича шу нарсани айтиш мумкинки, қайсики банк аҳолига

кўрсатадиган хизмат турлари миқдорини кўпайтириб, кўпроқ маблағ жалб
қилган ҳолда уларни даромад келтирувчи активларга йўналтирса, даромад
келтирувчи активларини ўз капитали ҳисобига шакллантирган банкка нисбатан
фойдалилик даражаси юқори бўлади. Бу тижорат банклар фаолиятининг «олтин
қоидаси» ҳисобланади. Чунки ҳар қандай банкнинг ўз капитали жалб қилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

маблағларига нисбатан энг қиммат маблағ ҳисобланади. Сабаби банк
капиталининг таннархида таъсисчиларнинг дивидендлари ва жорий инфляция
даражаси мавжуд. Амалдаги қонун талабларига кўра акционерларга тўланиши
лозим бўлган дивиденд миқдори иқтисодиётдаги инфляция даражасидан кам
бўлмаслиги керак.

Бундан ташқари, аҳоли қўлидаги нақд пул тутиш коэффициентини назорат

қилиш имконсиз бўлганлиги сабабли, инфляция даражаси марказий банк
томонидан бошқариб бўлмайдиган иқтисодий кўрсаткичдир. Шунинг учун бу
активлар банк ликвидлилигини таъминлашда асосий манбаи ҳисобланади.
Мазкур активлар таркибига қонуний равишда Марказий банк томонидан
ўрнатилган мажбуриий захиралар фонди ҳам киритилади. Мажбурий захиралар
фонди банк томонидан тўланиши лозим бўлган бирламчи тўлов ҳисобланади.
Бу тўлов мижозлар талабидан ҳам олдин туради.

Мазкур услубнинг иккинчи вазифаси жалб қилинган маблағларни

истаганда «функционал» ёки «миқдор» характерга эга бўлган активларга
жойлаштиришдир. Бу активларнинг бир тури Давлат қисқа муддатли
облигацияларидир (ДҚМО). Бу активнинг «функционал» характери шундан
иборатки, қисқа вақтда зарарсиз пул маблағига айланиши мумкин. «Миқдор»
хусусияти шундан иборатки, Давлат қисқа муддатли облигациялари маълум
миқдорда даромад келтириб, бу даромад соф даромад ҳисобланади ва бу
даромаддан солиқ ундирилмайди. Шунинг учун бу активларнинг асосий
мақсади бирламчи ликвид активларни тўлдириш ҳисобланади. Бу активлар
таркибига банклараро кредитлар ва қисқа муддатли кредитлар киради. Чунки
бу тур активларнинг «функционал» хусусияти мавжуд.

Мазкур услубнинг учинчи босқичида банк жалб қилган маблағларини,

кредитлар ва даромад келтирувчи бошқа активларга йўналтиради. Мазкур
активлар банк фаолиятида катта фойда келтириши билан бирга катта рискга эга
бўлган активлар ҳисобланади. Энг сўнгида, жалб қилинган маблағларнинг узоқ
муддатли қимматли қоғозлар шаклида жойлаштирилади ва ундан сўнгра, банк
биноси ва ускуналар каби «фискал» активларга йўналтирилади.

Актив ва пассивларни бошқаришнинг «Тақсимот» услуби. Мазкур услубда

банкнинг ликвид активлари миқдори жалб қилинган маблағларнинг манбаига
мос равишда шаклланади, Бу услубда активларнинг шаклланиши жалб
қилинган маблағларнинг манбаига, муддатига, айланиш тезлигига имкон қадар
фоиз даражасига кўра мос равишда жойлаштирилади.

Бу услубда жалб қилинган маблағларнинг муддати, манбаи ва айланиш

тезлигига қараган ҳолда бир қанча «фойда марказлари» ёки бир қанча
«ликвидлилик марказлари» ташкил қилинади, яъни «банк ичида банк»
принципига амал қилинади. Бу марказлар таркибига беқарор (талаб қилиб
олгунга қадар депозитлар), қисқа муддатли (банклараро депозитлар, жамғарма
депозитлар), узоқ муддатли (муддатли омонатлар, инвестиция портфели) ва
доимий (банк капитали ва резервлар) маблағлар киритилади.

Шунинг учун бу маблағлар ўзларининг муддатига мос равишда ва

даромадлиликни таъминлаш мақсадида алоҳида активларга жойлаштирилади.
Чунки талаб қилиб олгунга қадар депозитлар миқдори қанчалик юқори бўлса,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

банкдан шунчалик кўп бирламчи ликвид активларни талаб қилади. Талаб қилиб
олгунга қадар депозитлар банкка жалб қилинган энг арзон, шу билан бирга
беқарор, яъни қийин бошқариладиган маблағлар ҳисобланади.

Банк капитали эса энг қиммат ва доимий барқарор маблағ ҳисобланганлиги

учун кўпроқ банкнинг «фискал» активларини (банк биноси ва асбоб –
ускуналарини) шакллантиришга йўналтирилади.

Мазкур услубнинг биринчи услубдан устун томони шундан иборатки,

бунда ликвид активлар мавжуд маблағларни оптимал жойлаштирган ҳолда
қўшимча маблағлар жалб қилмасдан ташкил қилинади. Мазкур услуб банкда
«ликвидлилик - фойдалилик» приципига ёки бўлмаса «даромад - риск»
нисбатини бошқаришга биринчи услубга нисбатан анча яқиндир. Мазкур
услубнинг энг катта ижобий томони шундан иборатки, ликвид ва даромад
келтирувчи активлар миқдори мавжуд фойда нормасини сақлаган ҳолда
қўшимча маблағлар жалб қилмасдан сақланади.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда банк актив ва пассивларини

бошқаришнинг янги бир учинчи услуби, яъни «Фарқ» услуби ишлаб чиқилди.
Мазкур услуб юқоридаги икки услубни бирлаштириши билан бирга, келажакда
кутилаётган ликвид ҳолат ҳақида ҳам истиқбол кўрсаткичларни таҳлил қилиш
ва рискларни бошқариш ҳамда стратегик режалар ишлаб чиқиш имконини
беради. Ликвидлиликни бошқаришнинг «фарқ» услуби бугунги кунда энг
такомиллашган услуб ҳисобланади. Чунки, бу услуб банк ликвидлилигини
белгиловчи ҳар бир баланс активи ва пассивини алоҳида ўрганишни ва
компьютер технологиясидан тўлиқ фойдаланишни талаб қилади.

Илк босқичда банк активларининг қайтиш графиги мавжуд бўлган актив ва

пассивлари алоҳида ўрганилиб чиқилади. Булар таркибига банк кредитлари, чет
эл банкларига жойлаштирилган овердрафтлар, муддатли омонатлар,
аккредитивлар ва бош офис ҳамда филиаллар билан тўловлар, дебитор ва
кредитор қарзлар ҳамда банк фискал активларининг амортизация ажратмалари
алоҳида жадвал кўринишида таҳлил қилинади. Бундан сўнгра банкнинг беқарор
актив ва пассивлари бўйича тахминий ҳисоб-китоблар амалга оширилади.

ГЭП концепцияси – бу «фарқ» концепцияси бўлиб, сузиб юрувчи ва

қатъий белгиланган ставкалардаги банк актив ва пассивларининг
баланслашмаганлиги ёки тафовутини англатади. Банк портфел концепцияси
ўрнатилган вақт оралиғида фиксирланган (ўзгарувчи) ставкалардаги пассив
олдида ўзгарувчи (фиксирланган) ставкалардаги активлар ортиқчалиги
(етишмаслиги) суммасини ифодалайди.

Ҳозирги кунда халқаро банк амалиётида тижорат банклари учун зарур

ликвид маблағларнинг даражаси мажбурий бўлган умумий формула ёки
меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинмаган. Ҳар бир давлат марказий
банклари банк тизими учун зарур бўлган иқтисодий меъёрларни ривожланган
мамлакатлар банк тизими тажрибасидан ҳамда Халқаро Базель қўмитасининг
янги тавсияларидан келиб чиққан ҳолда белгилайди ва амалиётга татбиқ этади.
Ўз навбатида, ушбу иқтисодий меъёрлар мамлакат банк тизимининг
барқарорлигига, иқтисодиёт ва ундаги дастурий-мақсадли, узоқ муддатли,
циклли, тасодифий ва мавсумий ўзгаришларга жиддий таъсир кўрсатади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Базель II нинг 14-тамойилига асосан, ликвидлилик даражасини зарур

даражада сақлаш учун тижорат банки ликвидлиликни бошқариш бўйича аниқ
стратегияга эга бўлиши, ликвидлиликни ҳар куни назорат қилиши ва
ликвидлилик муаммосига дуч келганда аниқ муқобил ечимлар режасини
тузиши зарур[8].

Базель II тавсияларига кўра, биринчидан, банк ликвидлилик бўлими

балансдан ташқари мажбуриятларга балансдаги мажбуриятлар каби катта
эътибор бериши лозим, яъни мажбуриятлар комплекс равишда ўрганилиши
лозим.

Иккинчидан, ликвидлиликни бошқариш стратегияси аниқ ва тушунарли

ҳолда бўлиши ва банк кенгаши томонидан тасдиқланиши, назорат қилиниши,
мониторинг ўтказишни кучайтириши лозим.

Учинчидан, ликвидлилик стратегиясида вужудга келадиган рискнинг

даражаси ҳақида бошқарув аъзоларининг воқиф бўлиши зарур. Ўзбекистон
банкларида ликвидлилик ҳолатини ҳар кунлик кузатувини амал оширадиган
ҳамда банк Бошқаруви ва Кенгашига банкнинг ликвидлилик ҳолати тўғрисида
ҳисоботлар тақдим этадиган бўлинма фаолият кўрсатади.

Тўртинчидан, бошқа операция рискларининг (кредит, бозор ва операцион

рисклар) ликвидлилик даражасига таъсир этиши ва доимий муқобил
вариантларнинг тайёр бўлиши зарур. Республикамиз тижорат банкларида
ресурсларни бошқариш қўмитаси тузилиб, у ликвидлиликни самарали
бошқаришни таъминлаш мақсадида банкнинг турли бўлинмалари фаолиятини
мувофиқлаштиради. Ушбу қўмита иқтисодий шароитга асосланиб банкнинг
ресурсларга бўлган жорий ва келажакдаги эҳтиёжларини кўриб чиқади.
Шунингдек, банкларда ликвидлиликни бошқариш, унинг даражасига таъсир
қилувчи рискларни аниқлаш ва уларни олдини олиш мақсадида ғазначилик
департаментлари ёки бошқармалари тузилган.

Бешинчидан, ҳар бир хорижий валюта тури бўйича таҳлил олиб бориш,

чегирмалар белгилаш ва уларни ўзгартириб туриш лозим.

Ҳозирги хорижий валюталарнинг тебранувчанлиги юқори бўлган

шароитда Марказий банк томонидан ўрнатилган валюта позициялари бўйича
меъёрларга банкларни амал қилиши ликвидлилик нуқтаи назаридан ҳам
муҳимдир. Ушбу тартибга риоя этилиши банкларда махсус валюта
операцияларини амалга оширувчи бўлинмаларга юклатилади. Ўз навбатида бу
бўлинмалар Ресурсларни бошқариш қўмитаси аъзоси бўлиб, банкларда
ликвидлиликни бошқаришга иштирок этишади.

Кўплаб давлатларда банклар ликвидлилик кўрсаткичлари муддатлари

бўйича гуруҳланган, баланснинг актив ва пассив моддалари нисбати асосида
ҳисобланади. Масалан, Францияда бундай муддат 3 ой ҳисобланади.
Францияда банклар ликвидлилигини таъминлаш учун банк мажбуриятларини
жалб қилганда айнан ана шу муддатга уларни жойлаштирган. Тижорат
банклари бу ҳисоб-китоб натижаларини назорат органларига ҳар чоракда
тақдим этишлари шарт. Мазкур кўрсаткичларнинг минимал даражаси 60% дан
кам бўлмаслиги керак.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Буюк Британия тижорат банклари Англия банки (Марказий банк)да ҳар ойда

пул маблағлари, «Ностро» ҳисоб рақамларидаги қолдиқлар, талаб қилиб олгунча
депозитлар ва бир кун муддатга жойлаштирилган қимматли қоғозлар ва қайта
ҳисобга олувчи векселларни барча жалб қилинган ресурсларга нисбати орқали акс
эттирувчи ликвидлилик меъёрига риоя қилганлик тўғрисида маълумот беради.
Бундан ташқари, тижорат банклари Англия банки олдида ҳисоботни талаб
қилмайдиган бошқа ликвидлилик меъёрларини ҳам ҳисоблайди. Улар:

-

бир ой муддатга жойлаштирилган активлар сўндирилишининг худди шу

муддатли мажбуриятларга нисбати;

-

олти ой муддатга жойлаштирилган активларнинг худди шу муддатли

мажбуриятларга нисбати орқали ифодаланади.

Германия тижорат банклари ҳам ҳар ой Германия Федерал банки олдида

баланс ликвидлилиги тўғрисида ҳисобот беради. Германияда меъёр билан
тижорат банкларига қуйидаги нисбатларга амал қилиш мажбурияти белгиланган.
Уларга қуйидагилар киритилади:

-

қисқа муддатли ва ўрта муддатли қўйилмаларнинг (4 йилгача) шунга

тенг муддатли жалб қилинган ресурслар ва омонатларга нисбати;

-

узоқ муддатли қўйилмаларнинг (4 йил ва ундан ортик муддатга) худди

шу муддатга жалб қилинган ресурсларга нисбати.

АҚШ банк тизими амалиётида тижорат банклари ликвидлилигига Федерал

Резерв тизими томонидан мажбурий ликвидлилик меъёрлари ўрнатилмаган.
Тижорат банкларига бирламчи ва иккиламчи захира меъёрлари тавсия этилади
ҳамда пул оқимлари таҳлил этилади.

Хорижий

мамлакатларнинг

кўпчилигида

тижорат

банкларининг

ликвидлилигини таъминлашда Марказий банклар муҳим роль ўйнайди. Улар
ўзларининг монетар воситалари орқали банкларнинг ликвидлилигини оширади,
тижорат банклари учун ликвидлилик меъёрларини белгилайди ва уни
бажариши устидан ўз мониторингини ўрнатади.

Банкнинг ликвидлилик позицияси биринчи навбатда унинг ресурслар

базаси барқарорлигига боғлиқ. Турли воситалар орқали ресурсларни жалб
қилишнинг барқарорлигини аниқлашда биринчи галда ресурсларнинг
манбаларини кўриб чиқиш керак. Турли пассив тоифалар даражаларининг
барқарорлигига боғлиқ ҳолда баъзи умумлаштиришларга йўл қўйилиши
мумкинлигига қарамасдан (ҳар қандай вақтда анча юқори ставкаларга интилиб,
банкдан чиқиб кетиши мумкин бўлган йирик депозит сертификатларига
нисбатан жамғарма ҳисобварақлари анча ишончлидир, жорий депозитларга
нисбатан узоқ муддатли депозитлар анча барқарордир) ресурс манбаи тури
муҳим аҳамиятга эга бўлади. Масалан, узоқ муддатли кредит олган банк
акциядорлари ёки қарз олувчиларига тегишли бўлган йирик депозитлар одатда
рақибларнинг бироз юқори фоиз ставкалари бўйича таклифларидан сўнг
банкдан чиқиб кетиши тенденциясига эга бўлмайди.

Активларни сотиш билан бир қаторда нақд пулнинг тезда ортишига эҳтиёж

сезган банк кредитлар учун банклараро бозорга мурожаат қилиши мумкин.
Банкнинг ушбу бозордан кредит олиш имкониятлари бир нечта омиллар билан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

биргаликда банкнинг молиявий ҳолатига, капиталнинг етарлилигига, бозорнинг
фикрини билган ҳолда юқори ликвидли гаровнинг мавжудлилигига, бозорнинг
ликвидлилигига ва умумий макроиқтисодий аҳволга боғлиқдир.

Банклараро кредитлар бозори ресурсларнинг муҳим ва йирик манбаи

бўлиб ҳисобланади. Ушбу бозорда операциялар қуйидаги муаммоларни ҳал
этиш учун хизмат қилиши мумкин:

-

тижорат банклари вакиллик ҳисобварақларидаги захираларнинг

тақчиллигини қоплаш ва уни талаб даражасига етказиш;

-

мўлжалланаётган узоқ муддатли кредитлаш эҳтиёжи вужудга келгунча

ёки йирик депозитни қайтариш талаби билдирилгунча ресурсларни самарали
жойлаштириш (шу жумладан, камида бир кунлик муддатга) учун шароит
яратиш – Марказий банкдан олинган кредитларни қайтариш.

Банклараро бозор иштирокчилари бошқа ҳар қандай иштирокчига ортиқча

захирани қарзга бериши (олиши) мумкин. Банклараро бозордаги операциялар
қарз олувчи ёки қарз берувчи истак билдирганда бошқа банкларга ресурслар
сотиш ёки сотиб олиш таклифи билан мурожаат қилиб, амалга оширилиши
мумкин.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ўрганилган адабиётларга асосланган

ҳолда, республикамиз тижорат банкларининг ликвидлилигини таъминлашда
қуйидаги назарий масалаларни ҳал қилиш талаб этилади:

Республикамиз тижорат банкларида трансформация риски мавжудлигидир.

Яъни банклар қисқа муддатга депозитлар жалб қилиб, узоқ муддатга
жойлаштирмоқдалар. Ушбу рискка тўлиқ барҳам бериш учун банк
ресурсларини жалб қилиш муддати билан активларни жойлаштириш
муддатини мувофиқлаштириш лозим. Бунинг учун, ресурсларни жалб қилиш
муддати ҳеч қачон активларни жойлаштириш муддатидан узун бўлмаслиги
лозим.

Тижорат банкларининг қимматли қоғозларга қилинган инвестициялари

банк

активлари

ҳажмидаги

салмоғининг

паст

эканлиги

уларнинг

ликвидлилигини оширишга тўсқинлик қилади.

Ушбу масалаларни ижобий ҳал қилиш республикамиз тижорат банклари

ликвидлилигини таъминлашда ижобий таъсир қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Борисов А.Б. Большой экономический словарь. Издание 2-е

переработанное и дополненное. – М.: Книжный мир. 2006. – 362 с.

2.

Синки Ж. Управление финансами в коммерческом банке/Пре.с анг. –М.:

Catapexy, 1994. – 458с.

3.

Роуз П.С. Банковский менеджмент. – М.: Дело-ЛТД, 1995. – 323 с.

4.

Банковское дело: Учебник. -5-е изд., перераб. и доп./Под.ред.

Г.Н.Белоглазовой. –М.: Финансы и статистика, 2005. – 553 с.

5.

Банковское дело: Учебник.-10-е изд., перераб. и доп./Под.ред.

О.И.Лаврушина. –М.: КНОРУС, 2013. – 800 с.

6.

Жарковская Е.П. Финансовый анализ деятельности коммерческого

банка: учебник/ -2 -е изд., стереотип. -М.: Омега-Л, 2011. – 325 с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

7.

Саттаров О. Тижорат банклари ликвидлилигини бошқариш.

Монография. –Т.: “EXTREMUM PRESS”, 2010. – 112 б.

8.

Basel Committee on Banking Supervision. 2008. “Principles for Sound

Liquidity Risk Management and Supervision”, September 2008, Bank for
International Settlement, p.32.

www.bis.org/publ/bcbs144.pdf

Библиографические ссылки

Борисов А.Б. Большой экономический словарь. Издание 2-е переработанное и дополненное. - М.: Книжный мир. 2006. - 362 с.

Синки Ж. Управление финансами в коммерческом банке/Пре.с анг. -М.: Catapcxy, 1994.-458с.

Роуз П.С. Банковский менеджмент. - М.: Дело-ЛТД, 1995. - 323 с.

Банковское дело: Учебник. -5-е изд., псрсраб. и доп./Под.рсд.

Г.Н.Белоглазовой. -М.: Финансы и статистика, 2005. - 553 с.

Банковское дело: Учебник.-10-е изд., псрсраб. и доп./Под.рсд.

О.И.Лаврушина. -М.: КНОРУС, 2013. - 800 с.

Жарковская Е.П. Финансовый анализ деятельности коммерческого банка: учебник/ -2 -е изд., стереотип. -М.: Омега-Л, 2011. - 325 с.

Саттаров О. Тижорат банклари ликвидлилигини бошкариш. Монография. -Т.: “EXTREMUM PRESS”, 2010. - 112 б.

Basel Committee on Banking Supervision. 2008. “Principles for Sound Liquidity Risk Management and Supervision”, September 2008, Bank for International Settlement, p.32, www.bis.org/publ/bcbsl44.pdf

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов