Описание различных моделей управления здравоохранением в зарубежных странах и мировой практике

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
316-323
19
2
Поделиться
Дадаходжаева M. (2016). Описание различных моделей управления здравоохранением в зарубежных странах и мировой практике. Экономика и инновационные технологии, (4), 316–323. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8891
M Дадаходжаева, Законодательная палата Олий Мажлиса

Депутат

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье изучены разные модели управления здравохранением в зарубежных государствах. Приведены данные озадачах и особенностях этих моделей.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М.Э. Дадаходжаева,

Ўзбекистон Республикаси

Олий мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати

ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШНИ

БОШҚАРИШНИНГ ТУРЛИ МОДЕЛЛАРИГА ТАВСИФ ВА ХАЛҚАРО

АМАЛИЁТ

В данной статье изучены разные модели управления здравохранением в

зарубежных государствах. Приведены данные озадачах и особенностях этих
моделей.

This article studied different models of healthcare management in foreign

countries. Data puzzled and features of these models.

Калитли сўзлар:

соғлиқни сақлаш, бошқариш, модель, ижтиоий-

иқтисодий тараққиёт,


Соғлиқни сақлашнинг ижтимоий-иқтисодий модели – соҳа асосий

томонларининг кўриниши, бош характеристикасидир. Мамлакатда соғлиқни
сақлашнинг у ёки бу ижтимоий-иқтисодий тизимининг мавжудлиги
қуйидагиларга боғлиқ:

-

ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг умумий даражаси;

-

аҳоли саломатлигини муҳофазалашга қаратилган давлатнинг ижтимоий

сиёсати;

-

тарихий ва миллий анъаналар, қадриятлар.

Жаҳоннинг турли давлатларида турлича тарихий ва миллий урф-одатлар,

анъаналар, қадриятлар мавжудлигига қарамасдан, соғлиқни сақлашнинг 5 та
турғун модели мавжуд. Ушбу моделлар бир-биридан қуйидагилар бўйича
принципиал жиҳатдан фарқ қилади:

биринчидан

1

, давлатнинг иштироки

даражаси;

иккинчидан

тиббий хизматнинг хусусийлаштирилганлик шакллари;

учинчидан

, давлат дастури бўйича аҳоли қатламининг қамраб олинганлик

даражаси;

тўртинчидан

, соғлиқни сақлашни молиялаштириш манбалари.

Эволюцион тараққиёт нуқтаи назаридан соғлиқни сақлашнинг қуйидаги
моделлари фарқланади:

-

давлат томонидан бошқарилмайдиган хусусий соғлиқни сақлаш модели;

-

аҳолининг айрим қатламлари мажбурий тиббий суғурта дастурининг

давлат томонидан бошқариладиган хусусий соғлиқни сақлаш модели;

-

барча аҳоли мажбурий тиббий суғурта дастурининг давлат томонидан

бошқариладиган хусусий соғлиқни сақлаш модели;

-

монополлаштирилган давлат соғлиқни сақлаш модели;

-

умумдавлат тиббий суғурта тизимига асосланган, давлат соғлиқни

сақлаш модели.

1

База данных ВОЗ. – Режим доступа: http:// data.euro.who.int/hfadb. – Дата доступа: 16.12.2013.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Шартли равишда биринчи 3 та моделни нодавлат (хусусий) соғлиқни

сақлаш моделига, 4- ва 5-ларини эса давлат соғлиқни сақлаш модели[1]га қўшиш
мумкин.

Соғлиқни

сақлаш

тизими

моделларини

белгилашнинг

асосий

мезонларидан бири соҳани молиялаштириш усули ҳисобланади. Бу кўпроқ аҳоли
саломатлигини муҳофазалашга қаратилган давлат сиёсатига боғлиқ[2].

Давлат томонидан бошқарилмайдиган хусусий соғлиқни сақлаш

модели

оддий эҳтиёжлар бозори қонуниятларига асосланган. Тиббий ёрдамнинг

ҳажми тўлаш имкониятига эга бўлган талаб ва таклифлар орқали шаклланади.
Кам таъминланган аҳоли қатлами малакали тиббий ёрдам оломайди. Бундай
моделда давлат томонидан аҳолининг ўртаҳол аҳоли қатлами қўллаб-
қувватланмайди. Тиббий хизматлар мустақил хусусий тиббиёт амалиёти билан
шуғулланувчи врачлар томонидан кўрсатилади.

Давлат жамоат жойларида эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш ва энг

минимал ҳажмдаги санитария шароитларини таъминлаш билан шуғулланади.
Бундан ташқари, давлат жамиятга зарар келтирувчи беморларни (юқумли, руҳий
ва бошқалар) даволаш ва изоляция қилиш ишларини амалга оширади.

Хусусий соғлиқни сақлаш тизими тиббий хизматга талабгор шахсларга

улар томонидан тегишли ҳақ тўланганидан сўнг тиббий ёрдам кўрсатади. Уларга
қуйидаги белгилар хос:

-

тиббий ёрдамни асосий молиялаш манбаси фуқароларнинг шахсий

маблағлари ҳисобланади;

-

тиббий хизматга нарх белгиланади;

-

врач эркин танланади;

-

врачларнинг даромади жуда юқори.

Ривожланган мамлакатларда ушбу модель XIX асрнинг охирларигача

мавжуд бўлган. Юқоридаги модель Осиё, Африка ва Лотин Америкаси
давлатларида мавжуд[3].

Аҳоли айрим қатламларини мажбурий тиббий суғурталаш

дастурининг давлат томонидан бошқариладиган хусусий соғлиқни сақлаш
модели.

Соғлиқни сақлашнинг бу модели капитализм энди бошланган даврда

юзага келди. Унинг юзага келиши комплекс даволаш учун врачларнинг жамоа
бўлиб ишлашини талаб қилган, мураккаб тиббий технологиялар (жарроҳлик,
наркоз, рентген ва б.) ривожланиши билан боғлиқ бўлди.Тиббиёт
ходимларининг тор соҳа мутахассислари пайдо бўла бошлади, хусусий
шифохоналар ва госпиталлар ривожлана бошлади. Бу ишларнинг ҳаммаси
кўпчилик аҳоли олдига даволаниш учун кетадиган харажатларни қоплаш
муаммосини қўйди[4].

Муаммони ҳал қилиш йўлларидан бири ўзаро ёрдам кассаси, шифохона

кассаси ва хусусий тиббий суғуртани яратиш бўлди. Суғурта компаниялари
жамият бирдамлиги принципини ишлата бошлади, унда бойлар – камбағалларга,
ёшлар – қарияларга, соғлом одамлар – касалларга тўлайди. Бу катта капиталга
эга бўлмаган, фақат иш ҳақига яшайдиганлар учун қулай. Суғурта иши 10 йил
давомида сақланиб келди. Суғуртачилар (иш берувчи, хусусий шахслар), суғурта
компаниялари, хусусий тиббий хизмат кўрсатувчилар, мунозарали масалани


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

тартибга солувчи адвокат фирмалар орасидаги муносабатни ҳуқуқий бошқариш
учун юридик базалар юзага келди.

Шу даврда қонун чиқарувчи ҳуқуқий базаларнинг шаклланишида давлат

ролининг аста-секин кучая бошлагани эътиборга лойиқ. Шу пайтларда
аҳолининг айрим қатламлари учун (АҚШнинг ногиронлар ва камбағаллар учун
дастури) мажбурий тиббий суғуртанинг аҳоли элементлари амалга оширила
бошланди. Тиббий хизмат кўрсатувчиларни лицензиялаш ривожланиб борди,
давлат томонидан хусусий врачларни лицензиялаш юзага келди. Тиббий
ёрдамдан фойдаланиш режасида аҳолининг айрим қатлами давлат томонидан
қўллаб-қувватлана бошланди[5]. Лекин бу давлат ёрдами ҳамма учун эмас эди.

Аҳолининг аксарият қисми кафолатланган тиббий ёрдамга эга эмас.

Соғлиқни

сақлаш

бу

моделининг

асоси

тиббий

ёрдамдан

фойдаланувчиларнинг (пуллик тиббиёт) ихтиёрий равишда тиббий суғурталаш
орқали пул тўлашига асосланган. Унга қуйидаги белгилар хос[6]:

-

тиббий ёрдамни молялашнинг асосий манбаси фуқароларнинг шахсий

маблағлари ва юридик шахсларнинг даромадлари ҳисобланади;

-

Хўжалик механизми асосий ишловчи кўплаб тиббиёт муассасалари ва

врачларни эркин танлаш;

-

Тиббиёт ва бошқа ташкилотлар, асосан, нодавлат суғурталаш усули

орқали соғлиқни сақлаш молиялаштирилиб тиббий ёрдам кўрсатилади;

-

Тиббий хизматга нархларнинг эркин белгиланиши;

-

Соғлиқни сақлашга ажратиладиган маблағда миллий даромад улушининг

юқорилиги.

Соғлиқни сақлаш ушбу моделининг ижобий томонлари қуйидагилардан

иборат:

-

турли

индивидуал

эҳтиёжлларни

қондиришга

қаратилган

тиббийхизматнинг нархи ва сифат даражаси жиҳатидан кўплаб тиббиёт
муассасаларининг мавжудлиги;

-

тиббий хизматга навбатнинг йўқлиги;

-

истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимояси, тиббий ёрдам сифатига алоҳида

эътибор қаратилаётганлиги;

-

врачлар ва бошқа тиббиёт ходимлари даромадининг юқорилиги.

Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, аҳолининг айрим қатламлари

учун тиббий суғурта[7] дастури давлат томонидан бошқариладиган мажбурий
хусусий соғлиқни сақлаш тизими фақат АҚШда, кўпчилик араб, баъзи Африка
ва қатор Лотин Америкаси давлатларида мавжуд[4]. Бу тизимга хос кўпгина
муаммолар мавжуд. Уларнинг ичида энг муҳимлари қуйидагилар:

-

тиббий ёрдам хизматининг қимматлиги, аҳолининг барча қатламлари

тиббий хизматдан фойдалан олмаслиги;

-

профилактика ва уй шароитида ёрдам кўрсатишга етарли эътибор

берилмаслиги ва енгил кечувчи касалликларнинг устуворлиги;

-

ресурслардан

самарасиз

фойдаланиш,

хўжалик

механизмлари

харажатларининг кўплиги;

-

гипердиагностика, тиббий кўрсатмасисиз қиммат муолажаларининг

бажарилиши;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

-

беморлар саломатлиги учун хавфсиз бўлмаган тиббиёт технологияларини

қўллаш, тиббий муолажалар сифати давлат томонидан назорат қилинмаслиги ва
бошқарилмаслиги.

Барча аҳолини мажбурий тиббий суғурта дастури давлат томонидан

бошқариладиган хусусий соғлиқни сақлаш модели[8].

Умумий мажбурий

тиббий суғуртанинг замонавийроқ ва мукаммалроқ модели XIX аср охирида
Германияда юзага келди ва Биринчи Жаҳон урушидан кейин кўпчилик Европа
давлатларида ривожлана бошлади. Бундай моделнинг асосий тавсифи: давлат
аҳолининг (бойлардан ташқари) асосий қисмини кафолатланган тиббийёрдам
билан таъминлаш мақсадида ҳамма иш билан таъминловчилар ва фуқароларнинг
ўзига даромадларидан маълум қисмини тиббий суғуртага ажратиш
мажбуриятини юклайди. Давлат тиббий хизмат кўрсатувчиларга, суғурта
ташкилотлари билан ҳамкорликда мажбурий суғурта дастури бўйича давлат
меъёрлари доирасида барча суғурталанганларни тиббий ёрдам билан таъминлаш
мажбуриятини юклайди.

Шундай қилиб, давлат тиббий хизматни ташкиллаштиришда тўғридан-

тўғри иштирок этмасдан, фақат ҳуқуқий жиҳатдан аҳолининг тиббий ёрдамга
бўлган эҳтиёжини таъминлайди. Бундан ташқари, соғлиқни сақлашни бошқариш
давлат ташкилотлари минтақаларда эксперт-аналитик вазифани бажаради,
давлат ҳудудий тиббий-ижтимоий дастурни амалга оширади, мамлакатда
аҳолининг санитария-эпидемиология жиҳатдан хотиржамлигини таъминлайди.

Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш тизими мустақил субъектлари

орасидаги ўзаро муносабатлар ҳамкорни эркин танлаш ва индивидуал шартнома
мажбуриятлари асосида амалга оширилади. Давлат маълум тўлов миқдорларини
амалга ошириш орқали умумий харажатлар бўйича бошқарувни ўз қўлига олиши
мумкин ва шундан келиб чиққан ҳолда, ўз фуқаролари ҳуқуқларини тўлиқ
таъминлаб бериши мумкин. Шу билан бир қаторда, мажбурий тиббий суғурта
дастури доирасида тиббий фаолият ҳажми ва унинг молиявий базаси тўла
мувофиқлашмаган бўлиши мумкин.

Кўпчилик ривожланган мамлакатларда

мажбурий тиббий суғурта

умуммилий тизимини[9]

қўллаш

уларнинг аҳолисини кафолатланган тиббий

ёрдам билан таъминлашга, соғлиқни сақлаш самарадорлиги ошишига ва сарф-
харажатларни кескин камайтиришга олиб келди. Самарадорлиги бўйича
мажбурий тиббий суғурта принципига асосланган соғлиқни сақлаш фақат давлат
соғлиқни сақлаш тизимидан кейин туради (давлат тиббий-ижтимоий суғурта ва
давлат соғлиқни сақлаш тизими).

Ҳозирги вақтда бу модель Германия ва Францияда яхши ривожланган. Бу

тизим у ёки бу даражада давлат томонидан бошқарилаётганлиги сабабли, у
«бошқариладиган соғлиқни суғурталаш тизими»[5] - деб номланади.

Умумий мажбурий тиббий суғурта дастури

давлат томонидан

бошқариладиган моделга қуйидаги хусусиятлар хос:

-

молиялаш бир неча асосий манбаларининг мавжудлиги: тиббий суғурта

бўйича мажбурий тўловлар (иш билан таъминловчи ҳамда ишчиларнинг ўзи
томонидан амалга оширилади), мажбурий тиббий суғурта дастурига ихтиёрий
пул ўтказиш, пуллик хизматларга фуқароларнинг шахсий бадаллари;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

-

мустақил нодавлат ихтисослашган ташкилотга (жамғарма, суғурта

компанияси) асосланган марказий молиялаш тизимининг мавжудлиги;

-

тиббий хизмат кўрсатишга харажатлар миқдори ва тиббийёрдам

сифатини назорат қилишга молиялаштирувчи ташкилотлар эътиборининг
катталиги;

-

суғурталанганларга тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари,

хусусийлаштирилган шаклларнинг турли туманлиги;

-

тиббий хизматлар нархини бошқариш, тиббий ёрдамга тўлов усули ва

шаклининг ҳар хиллиги.

Ижтимоий-тиббий суғурта тизими

нинг энг муҳим ижобий томонлари

қуйидагилардан иборат[10]:

-

бепул тиббий ёрдам кўрсатишнинг юқори даражада кафолатланганлиги;

-

аҳоли, иш берувчиларнинг тиббий суғурта (суғурта ташкилотлари)

жамғармаларини эркин танлаши;

-

тиббий хизмат кўрсатиш ва молиялаштириш функцияларининг

ажратилганлиги;

-

давлат томонидан тиббийёрдам кўрсатиш сифатининг юқорилиги ва

кафолатланганлигини таъминлаш.

-

Лекин ижтимоий тиббий суғурта тизими қатор муаммоларга

эга.Улардан:

-

мажбурий тиббий суғурта дастури билан аҳолини тўлиқ қамраб

оломаслик;

-

миллий узоқ муддатли стратегик режалаштиришнинг етарлича

қўлланилмаслиги;

-

катта ҳажмдаги ҳисоб-китоб ишлари киритилганлиги сабабли маъмурий

харажатларнинг катталиги.

Соғлиқни сақлашнинг монополлашган давлат модели.

Собиқ

Иттифоққа кирувчи мамлакатларда соғлиқни сақлашнинг монополлашган давлат
модели юзага келди. Кейин бу модель Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида ҳам
қўлланила бошланди. Бу модель тармоқлар бюджетини шакллантиришнинг
марказлашган механизмига асосланган. ДПМларни моддий-техник воситалар ва
дори-дармон билан таъминлаш давлат буюртмаси ва белгиланган нарх асосида
амалга оширилади. Даволаш муассасаларининг шаклланиши ва ривожланиши
штатлар, ресурслар, ойлик иш ҳақи ва бошқалар бўйича давлат меъёрларига мос
равишда амалга ошади. Бу моделнинг хусусиятлари:

-

даволаш-профилактика муассасалари тизими монополлашган тузилишга

эга;

-

бюрократик бошқарув тизими;

-

марказ ва перифериялар орасида алоқанинг қатъийлиги;

-

қўшимча пуллик ва сервис хизматларнинг йўқлиги;

-

рақобатнинг йўқлиги;

-

врачларнинг меҳнат ҳақи тариф усулида тўланади,ёллаш қоидаси ва

меҳнат ҳақи давлат томонидан белгиланади;

-

тиббиёт ходимлари иш ҳақининг пастлиги;

-

тиббиёт ходимларининг қўнимсизлиги;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

-

тиббиёт кадрларининг бир ишда доим ишламаслиги;

-

бирламчи тиббий –санитария ёрдамининг ривожланишига бўлган

аҳамиятнинг пастлиги;

-

стационарда даволашнинг устуворлиги режали госпитализацияда

навбатга туришга олиб келиши;

-

тиббий ёрдам сифатини назорат қилишда маъмурий усулларнинг

устуворлиги.

Соғлиқни сақлашнинг монополлашган давлат модели қуйидаги

афзалликларга эга:

-

бепул тиббийёрдам кўрсатишни кафолатлаш йўли билан фуқароларнинг

юқори даражада ижтимоий ҳимоялаш;

-

тиббий ёрдам кўрсатиш устидан давлат назорати;

-

ўта хавфли, инфекцион касалликларга маъмурий усулда самарали таъсир

этиш;

-

фавқулодда ҳолатларда уюшган ҳолдаги ҳаракатларнинг юқори

даражадалиги.

XX асрнинг 50-60 йилларига келиб давлат соғлиқни сақлаш тизими

хизмати тиббий ёрдамни ташкил этишнинг илғор миллий тизим деб қаралган.
Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тарихий ўрнини қуйидаги тарзда аниқлаш
керак. Барча фуқаролари учун бепул ва оммабоп тиббий ёрдам давлат томонидан
бошқарилади ва молиялаштирилади. Аммо иқтисодий танглик даврида ва
фуқароларнинг турли тиббий хизматга бўлган эҳтиёжи ошганда давлат ажратган
маблағ сарфларини тўла қоплай олмайди ва бунда соғлиқни сақлаш тизимини
молиялаштириш учун бюджетдан ташқари маблағларга мурожаат қилишга тўғри
келади.

Соғлиқни сақлашнинг монополлашган давлат моделининг асосий салбий

омиллари: тиббий ёрдам тиббий ёрдам фаолиятини давлат бюджетидан қолдиқ
принципига асосан молиялаштириш; бюджет солиқлардан тушган ва ҳар бир
ҳудуддан йиғиладиган реал бадалларга боғлиқ бўлмаган; давлат тиббий
ёрдамнинг ягона буюртмачиси ҳисобланган; юқоридан пастга қараб
бошқарилганлик.

Умумдавлат тиббий суғуртасига асосланган давлат соғлиқни сақлаш

модели.

Иккинчи Жаҳон урушидан кейин дунёнинг етакчи давлатлари (Буюк

Британия, Италия, Испания, Япония, Канада) собиқ Иттифоқдан давлат
томонидан бошқариладиган соғлиқни сақлашнинг самарали принципини
ўзлаштириб, давлат тиббий суғуртаси модели деб тавсифласа бўладиган,
мажбурий тиббий суғурта схемасидан кескин фарқ қиладиган янги модель ишлаб
чиқишди. Шу билан бирга, қўшимча хизмат ва хусусий сектор тизимлари ҳам
сақланиб қолди. Давлат тиббий суғурта моделида барча тиббий муассасалар
фаолиятини давлат бошқаради ва аҳолининг барча қатламини тиббий хизмат
билан ўзи таъминлайди. Давлат суғурта модели энг тежамкор ва рационал
модель ҳисобланади. Бу сифат ва самарадорликни йўқотмасдан харажатларни
камайтиришга интилувчи мамлакатлар учун XXI аср модели. Соғлиқни сақлаш
тизимининг давлат бошқарувида харажатлар ва тиббий хизматнинг
режалаштирилганлиги соғлиқни сақлашнинг ягона моделига хос бўлган қатор


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

бозор тамойилларидан фойдаланишга йўл қўймайди. Давлат бошқарув
органлари харажатларни ва тиббий хизматни режалаштиради.

Баъзи давлатларда (Буюк Британия, Италия, Испания) бепул ёрдам фақат

даволаш курсининг маълум босқичларида кўрсатилади, қулайлик каби
хизматлар эса пул тўлови асосида амалга оширилади. Шунинг учун бундай
давлатларда давлат тиббий cyғypтa доирасидаги тиббий хизмат тизимидан
ташқари нодавлат даволаш базасига эга, ихтиёрий тиббий суғурта дастурлари
кенг тарқалган. Бошқа давлатларда ихтиёрий тиббий суғурта (ИТС) унча кенг
ривожланмаган (Канада).

Ушбу моделга хос қатор хусусиятлар мавжуд:
-

монополлашган территориал даволаш-профилактика муассасаларини

бозор муносабати асосида қайта тақсимлаш имконининг йўқлиги (сегментация);

-

ихтиёрий тиббий суғурта компаниялари орасида рақобатнинг йўқлиги (5

та компания битта туман аҳолисини бўлиб олади ва ўз полисларини тарқатиб,
МТШга ягона тариф бўйича маблағ тўлайди);

-

мажбурий тиббий суғурта (МТС) тизими бўйича иш тутган, ДПМ

ИТСнинг қўшимча дастури бўйича суғурта қилинганларга қўшимча хизмат
кўрсатишга буюртмалар олиш имкониятининг мавжудлиги;

-

давлат ва муниципиал даволаш-профилактика муассасаларида аҳолига

пуллик хизмат кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги;

-

МТС тизими, бюджет, ИТС ва пуллик хизматдан тушадиган молиявий

оқимларнинг ДПМ хўжалик фаолиятига аралаштирилиши туфайли ишлаб
чиқариш ва ходимлар ресурсларидан алоҳида фаолият тури бўйича фойдаланиш
механизмида тўлиқ тартибсизликнинг мавжудлиги;

-

МТС компаниялари контингентлар танлашни тармоқлар бўйича амалга

ошириш имкониятининг мавжудлиги;

-

ДПМнинг ҳар йили қатъий тасдиқланган йиллик бюджет орқали

молиялаштирилишига (фаолият натижаларига қараб) қарамасдан, ДПМ «илғор
тажриба» сифатида кўрсатган хизматини молиялаш имкониятининг
мавжудлиги;

-

инсон ҳуқуқларига, конституциявий меъёрларга таянган ҳолда амал

қилиш ва жон бошига бепул хизматлар турининг давлат томонидан
кафолатланган дастурини тасдиқлаш;

-

давлат ва муниципал буюртмалар ва бошқарув структураларини

таъминлаш бўйича ваколатга эга тизимнинг йўқлиги.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Вялков А.И. О необходимости внедрения новых экономических моделей

в здравоохранении //Экономика здравоохранения. – 2002. - №1. – С.5-11.

2.

Герасименко Н.Ф. Негосударственный сектор здравоохранения:

социально-экономические и медико-правовые аспекты. - Экономика
здравоохранения. – 2002. - №5-6. – С.8-12.

3.

Вялков А.И. Теоретическое обоснование и разработка основ

региональной политики в здравоохранении // Автореф. дисс. … докт. мед.наук.
– Москва, 1999. – 21с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

4.

Курманова Л.В. Опыт зарубежных стран в развитии здравоохранения в

условиях рынка (проблемы финансирования). - Проблемы управления
здравоохранением. – 2002. - №2. – С.34-56.

5.

Кучеренко В.З., Данишевский К.Д. Наиболее известные системы

здравоохранения развитых стран // Экономика здравоохранения. – 2000. - №7. –
С.5-26.

6.

Шестакова Е.Е. Главные направления реформирования организации и

финансирования медицинского обслуживания. // Труд за рубежом 1998. №2.
С.57-78.

7.

Кадыров Ф.Н. Обязательное медицинское страхование: системные

противоречия и проблемы реализации выбранной модели. - Экономика
здравоохранения. – 2003. - №4. – С.41-51.

8.

Салтман Р.Б., Фигейрас Дж. Реформы системы здравоохранения в

Европе. Анализ современных стратегий. Пер. с англ. М.: Гэотар Медицина, 2000.

9.

Кравченко Н.А. Проблемы методологии прогнозирования потребности

в ресурсах здравоохранения в условиях перехода экономики к рынку //
Экономика здравоохранения. – 1996. - №3. – С.23.

10.

Кадыров Ф.Н. Обязательное медицинское страхование: системные

противоречия и проблемы реализации выбранной модели. - Экономика
здравоохранения. – 2003. - №4. – С.41-51.

Библиографические ссылки

Вялков А.И. О необходимости внедрения новых экономических моделей в здравоохранении //Экономика здравоохранения. - 2002. - №1. - С.5-11.

Герасименко Н.Ф. Негосударственный сектор здравоохранения: социально-экономические и медико-правовые аспекты. - Экономика здравоохранения. - 2002. - №5-6. - С.8-12.

Вялков А.И. Теоретическое обоснование и разработка основ региональной политики в здравоохранении И Автореф. дисс. ... докт. мед.наук. -Москва, 1999.-21с.

Курманова Л.В. Опыт зарубежных стран в развитии здравоохранения в условиях рынка (проблемы финансирования). - Проблемы управления здравоохранением. - 2002. - №2. - С.34-56.

Кучеренко В.З., Данишевский К.Д. Наиболее известные системы здравоохранения развитых стран // Экономика здравоохранения. - 2000. - №7. -С.5-26.

Шестакова Е.Е. Главные направления реформирования организации и финансирования медицинского обслуживания. // Труд за рубежом 1998. №2. С.57-78.

Кадыров Ф.Н. Обязательное медицинское страхование: системные противоречия и проблемы реализации выбранной модели. - Экономика здравоохранения.-2003. -№4. -С.41-51.

Салтман Р.Б., Фигейрас Дж. Реформы системы здравоохранения в Европе. Анализ современных стратегий. Пер. с англ. М.: Гэотар Медицина, 2000.

Кравченко Н.А. Проблемы методологии прогнозирования потребности в ресурсах здравоохранения в условиях перехода экономики к рынку // Экономика здравоохранения. - 1996. - №3. - С.23.

Кадыров Ф.Н. Обязательное медицинское страхование: системные противоречия и проблемы реализации выбранной модели. - Экономика здравоохранения. - 2003. - №4. - С.41-51.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов