Использование механизма выдачи разрешений на оплату расходов при расходовании бюджетных средств в казначействе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
28-34
28
3
Поделиться
Мансуров M. (2016). Использование механизма выдачи разрешений на оплату расходов при расходовании бюджетных средств в казначействе. Экономика и инновационные технологии, (5), 28–34. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8921
M Мансуров, Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвяшена особенностям проведения операций по расходованию бюджетных средств и их совершенствованию в отделениях казначейства.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М.А. Мансуров,

катта илмий ходим-изланувчи, ТТЕСИ

ҒАЗНАЧИЛИК БЎЛИНМАЛАРИДА БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИНИ

САРФЛАШДА ХАРАЖАТЛАРНИ ТЎЛАШ УЧУН РУХСАТНОМАЛАР

БЕРИЛИШИ МЕХАНИЗМИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Данная статья посвяшена особенностям проведения операций по

расходованию бюджетных средств и их совершенствованию в отделениях
казначейства.

This article is devoted to the peculiarities of the operations budget

spending and improvement in the Treasury offices.

Калит сўзлар:

ғазначилик, касса режаси, ягона ғазна ҳисобварағи,

харажатларни тўлаш учун рухсатномалар.


Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, Ғазначилик давлат бюджетининг

ижросини яъни бюджет даромадлари ва харажатлари ҳисобини олиб борилиши
ҳамда давлат харажатларига молиявий ресурсларни етарли бўлишини
таъминлаш учун масъул бўлган махсус давлат тузилмасидир.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И. Каримов

таъкидлаганларидек, “Давлат бюджетини бажаришга қаратилган ғазначилик
хизмати институтини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бюджет маблағларидан
фойдаланиш самарадорлигини анча оширади”[2].

Шунингдек, Ғазначилик бўлинмаларида Давлат бюджети пул

маблағларини режалаштириш ва бошқариш тартибини белгилаш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексига бюджетни режалаштириш

жараёнининг босқичларидан бири касса режасини тузиш ҳисобланади.
Бюджетнинг касса ижросини амалга ошириш иккита молиявий жараённи ўз
ичига олади: пул тушумлари ва Ягона ғазна ҳисобварағи (ЯҒҲ)дан амалга
ошириладиган харажатлар[3].

Ўзбекистон республикаси Молия вазирлиги Ягона ғазна ҳисобварағидаги

маблағларни бошқаришни Давлат бюджети даромадлари тушумлари ва
харажатларининг қисқа муддатли прогнозларини тузиш йўли билан амалга
оширади.

Ягона

ғазна

ҳисобварағи

(ЯҒҲ)

Ғазначиликнинг

Ўзбекистон

Республикаси Марказий банкида очилган Давлат бюджети пул маблағлари
жамланадиган ва ундан Давлат бюджети маблағларини сарфлаш бўйича
операциялар амалга ошириладиган ҳисоб рақамини ифодалайди. Ягона ғазна
ҳисобварағига ўтиш шароитида Ғазначилик тизимининг амал қилиши Давлат
бюджети ижросининг сифат жиҳатдан янги технологияси ҳисобланади, бунда
қуйидаги ҳолатларга жиддий эътибор қаратилади, яъни барча даражадаги
бюджетлар ҳисобидан амалга оширилган давлат бюджети харажатлари ва
даромадлари бўйича операцияларнинг “Ғазначилик” Дастурий мажмуида ҳар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

куни акс эттирилиши ва шундай тарзда Давлат бюджети ижроси ҳақидаги
ҳисоботни исталган сана ва ҳисобот даври учун тезкор шакллантириш
имконияти.

1-расм. Ғазначилик орқали харажатлар тўловининг амалга оширилиши

кетма-кетлиги

Ягона ғазна ҳисоб рақамидан фойдаланилган ҳолда Давлат бюджети

ижросига ўтиш қуйидаги имкониятларни беради:

бюджет ташкилотларнинг тижорат банкларидаги кўплаб банк ҳисоб

рақамларида бюджет маблағлари тарқалишининг олдини олиш;

молия ресурсларининг катта концентрацияси ва оқимини ҳисобга олган

ҳолда тўловларнинг бюджетдан маблағ олувчилардан товарлар етказиб
берувчиларга етиб бориш тезлигининг ошишига эришиш;

бюджет маблағларини тақсимловчиларининг шахсий ҳисобварақларидан

маблағларни сарфлаш бўйича барча операцияларни Ғазначиликда жамлаш;

ғазначилик назорат вазифалри қисмини автоматлаштириш имкониятини

беради[4].

Иқтисодчи олима Қосимова Г. ва Элмуродов У.ларнинг эътироф

этишларича:“Давлат бюджети ғазна ижроси бюджет жараёнидаги асосий
босқичлардан бири ҳисобланади. Ғазначилик операцияларини амалга
оширишда

бюджет

ташкилотларини

бюджетдан

молиялаштиришда

белгиланган истиқбол кўрсаткичлари, тасдиқланган режалар ва ишлаб чиқилган
дастурларнинг амалиётдаги ижроси қаттиқ назорат қилиниб, тўлов интизомига
риоя қилган ҳолда, харажатлар тўлаб берилади”[5].

Қабул қилинган молиявий мажбуриятларни бажариш учун Ягона ғазна

ҳисобварағида маблағлар етишмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси
Молия Вазирлиги Давлат бюджет харажатларининг чекланган ҳажмини

ТАЪМИНОТЧИ

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИ

Туман ғазначилик

бўлими

Марказий

ғазначилик

Таъминотчи банки

МАРКАЗИЙ БАНК

1. Шартнома

2A. Рўйхатдан ўтказилган шартнома

Рўйхат

дан

ўтказил-

ган

шарт

нома

3. Товар ва хизматларни етказиб бериш

4.

Тўлов аризаси счет-

фактура

5. Тўлов топшириқномаси

6. Тўлов топшириқномаси

7. МБ Ҳ.Р. кўчирма

7. Тижорат банки

Ҳ.Р. кўчирма

2. Шартнома

8. Тўлов ҳақида маълумотнома

Шартли қисқартма

:

Ҳ.Р.-ҳисоб рақами
ҲАОР-ҳисобни амалга
оширишга рухсатнома

ҲАОР

3А . Ғазначи томонидан ҲАОР берилиши

ТЎЛОВ СЎРОВНОМАСИ

3 Б . Бюджет ташкилоти томонидан тўлов сўровномаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

белгилайди ҳамда унинг асосида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларга харажатларни тўлаш учун рухсатномалар беради.

Харажатларни тўлаш учун рухсатномалар (харажатларни тайинлаш

сертификати) бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан белгиланади[6].

Мавжуд тизимда Молиявий мажбуриятлар қабул қилинган юридик

мажбуриятлар ва харажатларни тўлаш учун берилган рухсатномалар доирасида
ҳисобварақ-фактуралар ҳамда молиявий мажбуриятлар мавжудлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ғазначилик бўлинмалари томонидан қабул
қилинади ҳамда рўйхатдан ўтказилади[7].

Харажатларни тўлашга рухсатномалар Ғазначилик бўлинмаси томонидан

бюджетдан маблағ олувчига бериладиган ҳужжат бўлиб, бюджетдан маблағ
олувчи ХТРда кўрсатилган вақт давридан бошлаб юридик мажбуриятларни
қабул қилиши мумкин бўлган бюджет ажратмалари суммасини акс эттиради.
Ажратилган ХТРлар суммаси молиявий йил охиригача ҳақиқий ҳисобланади.
Айнан ХТР кредиторлик қарздорлиги юзага келиши хавфини камайтиришга
имкон беради.

Режалаштириш тартиби ҳақидаги низомга мувофик, ХТР (тайинлаш

сертификатлари) Faзначилик бўлинмаси томонидан бюджетдан маблағ
олувчига бериладиган ҳужжат бўлиб ҳисобланади.

Ушбу режаларда акс эттириладиган вазифалар вақтинчалик касса

тафовутлари юзага келишини олдиндан белгилаш ва уларнинг олдини олиш
бўйича амалий чора-тадбирларни кўриш мақсадида имкон қадар қисқа вақт
оралиқларида бюджет ижросига қараб молиявий йил давомида даромад тушиш
ҳажмлари, харажатлар

амалга оширилиши

муддатларини олдиндан

белгилашдан иборат. Давлат бюджетининг даромадлар ва харажатлар пул
оқимларининг касса режалаштирилишини йиллик ва жорий (тезкор) оқимларга
ажратиш кўзда тутилган.

Республика ва махаллий бюджетларнинг жорий касса режалаштирилиши

борасида эса ушбу жараён Ғазначилик бўлинмалари томонидан бюджетларнинг
тегишли йиллик касса режалари, шунингдек, тегишли молиявий йилдаги
республика ва маҳаллий бюджетлар даромадларининг ойлик прогнозлари
асосида тегишли тарзда муайян муддатда (бир ойга, ойнинг биринчи ва
иккинчи ярмида) амалга оширилади.

Касса режалари ва прогнозларини тузиш пайтида консолидациялашган

бюджетдан ташқари фаолият бўйича даромадлар ва харажатлар сметалари
кўрсаткичларини, шунингдек, бюджет маблағлари бош тасарруф этувчилари ва
бюджетга тушумлар йиғувчилар томонидан тақдим этилган кутилаётган
тушумлар ҳамда тўловлар ҳақидаги ахборот ҳисобга олинган ўтган даврлар
статистикасини инобатга олиш зарур[8].

Бюджет ижросининг режаларини

тайёрлаш йиллик

молиявий

режалаштиришнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ушбу режанинг
мазмуни даромадлар бўйича прогнозларга зид бўлмаслиги ва бюджет сиёсатига
мос келиши керак. Бундан ташқари, режа бюджет кўрсаткичларига мувофиқ
ишлаб чиқилиб, мониторинг ўтказиш имкониятларини назарда тутади[9].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Ҳисобот давридаги касса режаси бюджетга тушумлар режаси ва

бюджетдан тўловлар режасидан иборат бўлади.

Харажатларни

тўлаш

учун

рухсатномалар

(ХТР)

Ғазначилик

бўлинмаларида қандай ҳисоб-китоб қилиниши ҳамда ушбу ҳужжат бюджет
ташкилотига қай тарзда берилиши механизмини кўриб чиқамиз.

ХТР – бу юқорида таъкидлаганимиздек, харажатларни тўлаш учун

Ғазначилик томонидан бериладиган рухсатномалар бўлиб, улар бюджет
ташкилотларига уларнинг амал қилиш муддати мобайнида тўловлар учун
талабномаларни

топшириш

имконини

беради.

Ғазначилик

бюджет

ташкилотларига, биринчи навбатда, харажат моддаларининг биринчи ва
иккинчи гуруҳлари бўйича харажатлар сметаларининг умумий суммаларидан
келиб чиқиб харажатларни тўлаш учун рухсатномалар беради. Харажатларни
тўлаш учун рухсатномалар фақат пул ресурслари тўлови амалга ошириш
даврида тўлов талабномасини бажариш учун етарли бўлган, етарли бўлиши
хатари рухсат этиладиган қийматдан юқори бўлмаган тақдирда берилади.
Чиқарилган харажатларни тўлаш учун рухсатномалар Ғазначилик зиммасига
тўлов талабномаларини амал қилиш муддати мобайнида бажариш
мажбуриятини юклайди.

Шу муносабат билан режалаштириш тартиби ҳақидаги низомга мувофик,

иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича харажатлар, иш ҳақи бўйича
ажратмалар, сармоя қўйилмалари, коммунал хизматлар харажатлари ва улар
бўйича шартномалар бир йилга тузиладиган бошқа харажатлар бўйича
харажатларни тўлаш учун рухсатномалар бирданига бутун молиявий йил учун
берилади.

Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича харажатлар, иш ҳақи

бўйича ажратмалар, капитал қўйилмалари, коммунал хизматлар харажатлари ва
улар бўйича шартномалар бир йилга тузиладиган бошқа харажатлар бўйича
харажатларни тўлаш учун рухсатномалар бирданига бутун молиявий йил учун
берилади.

Ғазначилик бўлинмаларининг тегишли мутахассислари томонидан

республика ва маҳаллий бюджетлар даромадларининг ойлик прогнозлари
асосида республика ва маҳаллий бюджетлар бўйича жорий касса режаси (ой
бошида кутилаётган тушумлар бўйича харажатларни режалаштириш учун
жорий ойда) тузилади ҳамда шундан сўнг юқорида кўрсатилган бўлимлари
му

тахассислар томонидан

бюджет ташкилотлари учун ХТР берилади.

Прогнозлаштирилаётган ойда бюджетга кутилаётган тушумларнинг

умумий суммасини ҳисоб-китоб қилишда туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва
Ғазначиликнинг тегишли бўлинмаси суммаси прогнозлаштирилаётган даврда
йўл қўйилмаслиги мумкин бўлган бир марталик (доимий бўлмаган) ҳусусиятга
эга бўлган тушумни эътиборга олиши зарур.

Бундай тушумларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Давлат эҳтиёжларини харид қилиш бўйича фермерлик хўжаликларига

йўналтириладиган мақсадли траншлар маблағлари;

Ўзбекистан Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва

савдо вазирлигининг ташқи савдо компанияларидан «Ўзпахтасаноатэкспорт»


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

холдинг компанияси корхоналарига тушадиган маблағлар;

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси корхоналари валюта

тушумининг бир қисмини сотишдан тушаётган маблағлар;

Даромадлар

ва

харажатлар

рўйхати (харажатлар сметаси)

База:

Бюджет

Бўлиниши:

Ойларга бўлиш билан

чораклик

Янгилаш:

Шароитдан келиб чиқиб

Орган:

Молия органлари

Харажатлар сметаси

База:

Бюджет ассигновацияси

Бўлиниши:

Ойлик

Янгилаш:

Шароитдан келиб чиқиб

Орган:

Ғазначилик

Мажбуриятларни қабул қилиш –
шартномаларни

имзолаш

(рўйхатдан ўтказиш)

База:

Харажатлар сметаси

Орган:

Бюджет ташкилоти

Кейинги ойга режалаштирилган
тўловга талабнома ёки жадвал

База:

Харажатлар сметаси

(шартномалар ва контрактлар)

Бўлиниши:

ҳафталик (кунлик)

Орган:

Ғазначилик

Касса режаси (ғазначилик

)

База:

Харажатлар

сметаси,

даромадлар прогнози ва график
Прогнози режалаштирилган тўловга
талабномалар жадвали

Бўлиниши:

Кунлик

Янгиланиш:

Ҳафталик

Харажатлар

тўлови

рухсат-

номаси (тўлов сертификати)

База:

Касса режаси, режалаш-

тирилган тўловга талабнома ёки
жадвал
Тўловга талабнома

Бўлиниши:

Ҳафталик

(кунлик

бўлиниши билан)

1-расм.Харажатларни амалга ошириш учун рухсат бериш

таомиллари[10.120].

бюджет ташкилотларининг маҳсулот (ишлар, хизматлар) етказиб

берувчилар олдидаги кредиторлик қарздорлигини қоплаш бўйича тушаётган
марказлаштирилган маблағлар;

бир марталик тушум хусусиятига эга бўлган бошқа маблағлар.

Кутилаётган тушумларда ҳисобга олинмаган бир марталик хусусиятга эга

маблағлар тушган тақдирда туман (шаҳар) солиқ инспекцияси Ғазначиликнинг
туман (шаҳар) бўлинмасига илгари тақдим этган кутилаётган тушумлар
ҳақидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритишга ҳақли эканлигини инобатга
олиш зарур.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

2-расм. Давлат бюджети ва бюджет ташкилотлари пул маблағларини

бошқаришнинг мақсадлари[10.167].

Шуни қайд этиш лозимки, ғазначилик бўлинмалари даромадлар ва

харажатлар ўртасидаги касса тафовутларини бартараф этиш мақсадида
Ғазначилик ҳисобварағига тегишли давр учун тушиши кутилаётган
суммалар доирасида харажатларни тўлаш учун рухсатномалар бериши мум-
кин.

3-расм. Давлат бюджети пул маблағларини бошқаришда ғазначилик

бўлинмаларининг функциялари[10].

Хулоса қилиб айтганда, давлат бюджети даромад қисми ижроси

жараёнида ғазначилик органларининг солиқ, молия банк тизими ва бошқа
агентлар билан ўзаро муносабати механизмларини такомиллаштириш ҳамда
бюджетга тушадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни Ягона ғазна
ҳисобварағида самарали жамлаш тизимини яратиш, тушган даромадларни
бюджет тизимининг барча даражалардаги бюджетлари ўртасида тақсимлаш
имконини беради.[11.11.]

Умуман олганда ғазначилик бўлинмаларида бюджет маблағларини

сарфлашда

касса режалаштирилишида ва прогнозлаштиришда харажатларни

тўлаш учун рухсатномалар берилиши механизмидан фойдаланиш Давлат
бюджети маблағларини тезкор ва самарали бошқариш ва касса тафовутлари
юзага келишига йул қўймаслик имкониятини беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон республикаси Бюджет Кодекси (Қонунчилик палатаси

томонидан 28.08.2013да қабул қилинган, Сенат томонидан 12.12.2013да

Давлат бюджети пул маблағларини бошқариш мақсадлари қуйидагича:

Бюджетлар даромадлари ва

харажатлари ўртасидаги

вақтинчалик касса

тафовутларини бартараф

этиш

Бюджетдан маблағ

олувчиларнинг

харажатларини ўз

вақтида тўлаш

Ягона ғазна ҳисобварағи

(ЯҒҲ)да мавжуд пул

маблағларини ишлатиш

Бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатларини ўз вақтида амалга

ошириш ҳамда бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўртасидаги

вақтинчалик касса тафовутларини бартараф этиш мақсадида Ғазначилик

бўлинмалари куйидагиларни бажариши лозим:

Ғазна ҳисобварак-

ларидаги айланма касса

нақд пулидан

белгиланган тартибда

фойдаланиш

Тегишли бюджетлар

томонидан бюджет

ссудалари олиниши

ташаббуси билан

чиқилиши

Қонунчиликда назарда

тутилган маблағларни

жалб этишнинг бошка

манбаларидан

фойдаланиш (республика

бюджети бўйича)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

маъқулланган, 01.01.2014дан кучга кирган).109-моддаси

2.

Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг

2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. //
Халқ сўзи.2008. 9 февраль.

3.

Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида.(Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 13-сон, 124-модда). [Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 30 мартда 2771-сон билан давлат
рўйхатидан ўтказилган]

4.

Килберг В. Ягона ғазна ҳисобварағига ўтиш шароитида бюджетнинг

ғазна ижросини ташкил этиш.//Молиячи маълумотномаси.//2012. №6. 13-бет.

5.

Қосимова Г.,Элмуродов У. Ғазначилик шароитида бюджет

ташкилотларидаги рискларни бошқариш. http://bdm.uz/ru/birjaexpert/-15608-
gaznachilik-sharoitida-byudjt-tashkilotlaridagi-risklarni-boshqarish.

журнал "BIZNES - ЭКСПЕРТ", 20.06.2012.

6.

Килберг В. Ягона ғазна ҳисобварағига ўтиш шароитида бюджетнинг

ғазна ижросини ташкил этиш.//Молиячи маълумотномаси.//2012. №6. 13-бет

7.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси (Олий мажлис

Қонунчилик палатаси томонидан 28.08.2013да қабул қилинган, Сенат
томонидан 12.12.2013да маъқулланган, 01.01.2014дан кучга кирган)125-
моддаси.

8.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси 123-моддаси.

9.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси 45-моддаси.

10.

Эшназаров Т.Ш. Ўзбекистон Республикасида Ғазначилик тизими

асослари/Иқтисод-молия/2012/120-бет.

11.

Пардаев Б. Давлат бюджети пул маблағларини режалаштириш ва

бошқариш.//Молиячи маълумотномаси.//2012. №6. 11-бет.

Библиографические ссылки

Узбекистон республикаси Бюджет Кодекси (Конунчилик палатаси томонидан 28.08.2013да кабул килинган, Сенат томонидан 12.12.2013да маъкулланган, 01.01,2014дан кучга кирган).109-моддаси

Каримов И.А. Узбекистан Республикаси Биринчи Президентининг

йилда мамлакатни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва

йилда иктисодий ислохотларни чукурлаштиришнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамаси мажлисидаги маърузаси. И Халк сузи.2008. 9 февраль.

Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тугрисидаги йурикномани тасдиклаш хакида.(Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2016 й., 13-сон, 124-модда). [Узбекистан Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 30 мартда 2771-сон билан давлат руйхатидан утказилган]

Килберг В. Ягона газна хисобварагига утиш шароитида бюджетнинг газна ижросини ташкил этиш.//Молиячи маълумотномаси.//2012. №6. 13-бет.

Косимова Г.,Элмуродов У. Базначилик шароитида бюджет ташкилотларидаги рискларпи бошкариш. http://bdm.uz/ru/birjaexpert/-15608-gaznachilik-sharoitida-byudjt-tashkilotlaridagi-risklarni-boshqarish.

журнал "BIZNES - ЭКСПЕРТ", 20.06.2012.

Килберг В. Ягона газна хисобварагига утиш шароитида бюджетнинг газна ижросини ташкил этиш.//Молиячи маълумотномаси.//2012. №6. 13-бет

Узбекистан Республикаси Бюджет Кодскси (Олий мажлис Конунчилик палатаси томонидан 28.08.2013да кабул килинган, Сенат томонидан 12.12.2013да маъкулланган, 01.01.2014дан кучга кирган)125-моддаси.

Узбекистан Республикаси Бюджет Кодскси 123-моддаси.

Узбекистан Республикаси Бюджет Кодекси 45-.моддаси.

Эшназаров Т.Ш. Узбекистан Рсспубликасида Газначилик тизими асослари/Икгисод-молия/2012/120-бет.

Пардасв Б. Давлат бюджсти пул маблагларини рсжалаштириш ва бошкариш.//Молиячи маълумотно.маси.//2012. №6. 11-бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов