Значение и роль государственных программ в устойчивом развитии экономики Узбекистана

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
40-46
28
4
Поделиться
Умаров, Ф. (2016). Значение и роль государственных программ в устойчивом развитии экономики Узбекистана. Экономика и инновационные технологии, (5), 40–46. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8923
Ф Умаров, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрены вопросы связанные с факторами, которые служат стабильному развитию экономики путем привлечения инвестиций в экономику Узбекистан, обеспечения занятости за счет создания новых рабочих мест, повышению благосостояния жизни населения.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ф.У. Умаров,

тадқиқотчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШДА

ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА РОЛИ

В данной статье рассмотрены вопросы связанные с факторами, которые

служат стабильному развитию экономики путем привлечения инвестиций в
экономику Узбекистан, обеспечения занятости за счет создания новых
рабочих мест, повышению благосостояния жизни населения.

The connected matters of stable development with the help of attracting

innovation to the economy of Uzbekistan, providing employment with the help of
creating new work places, factors of the development of human abundance life have
been examined in the article.

Калит сўзлар:

бизнес, тадбиркорлик,

инвестицион муҳит, тадбиркорлик

фаолияти, хорижий инвестиция, инновацион иқтисодиёт, иқтисодий
механизм, инновацион маданият, инвестицион тизим.

Маълумки,

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом

Каримовнинг 2015 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожланти-
риш якунлари ҳамда 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
мажлисидаги “Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб
бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир” деб номланган маърузасида
ўтган йилда амалга оширилган ишлар чуқур таҳлил қилиб чиқилди. Унда
мамлакат ҳаётида эришилган ижобий натижа ва ютуқлар, йўл қўйилган
камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, 2016 йилдаги вазифаларнинг энг
муҳим йўналишлари белгилаб берилди. Хусусан:

– бошланган тизимли демократик ислоҳотларни ва мамлакатни

модернизациялашни, иқтисодиётдаги энг аввало, саноат ва қишлоқ
хўжалигидаги чуқур таркибий ўзгартиришларни сўзсиз давом эттириш,
хусусий мулкчилик, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш ва
уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодиётда давлат улушини изчил
камайтириш, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш;

– 2015–2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт

инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий тадбирларини сўзсиз
амалга ошириш бўйича бошланган ишларни давом эттириш;

– қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгартиришларни янада

чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш;

– ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини

янада ошириш;

– иқтисодиётнинг рақобатдошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи

корхоналарни

қўллаб-қувватлашни

кучайтириш,

экспортда

фермер


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иштирокини ҳар
томонлама рағбатлантириш;

– иқтисодиёт

тармоқларида

замонавий

ахборот-коммуникация

технологияларини кенг жорий этиш, «Электрон ҳукумат» тизими яратилишини
тубдан тезлаштириш.

– «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурини амалга ошириш каби

вазифалардир.

Давлатимизнинг Биринчи раҳбари томонидан белгилаб берилган ушбу

стратегик вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан мамлакатимизда юртимиз
ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутувчи қатор дастурлар амалга
оширилмоқда. Маълумки, мамлакатни модернизация қилиш ва янгилаш чора-
тадбирларини амалга оширишнинг муҳим шарти ва манбаи сифатида фаол
инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш
зарур ҳисобланади. Ана шу мақсадда 2015 йил 25 декабрда Ўзбекистон
Республикаси Биринчи Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2016
йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ – 2458 сонли қарори қабул
қилинди. Дастур доирасида 2016 йилда кўзда тутилаётган капитал қўйилмалар
ҳажми АҚШ доллари ҳисобида 17 миллиард 300 миллион АҚШ долларини ёки
2015 йилга нисбатан 109,3 фоизни ташкил этади.

Ушбу маблағларнинг 65 фоиздан ортиғи ишлаб чиқариш объектлари

қурилишига ва янги замонавий ишлаб чиқариш технологияларини сотиб
олишга йўналтирилади. Чет эл инвестициялари ҳажми 4,042 миллиард АҚШ
долларидан ошиб, уларнинг умумий капитал қўйилмалар ҳажмидаги улуши
23,4 фоизни ташкил этади[1].

Бугунги кунда шаҳарлар, айниқса, қишлоқларда барпо этилган, шифтлари

баланд, хоналари шинам ва ёруғ янги уйлар пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб,
уларни бунёд этишда замонавий қурилиш ва том ёпиш материалларидан
фойдаланилмоқда, улар зарур хўжалик биноларига эга. Бундай қишлоқ уйлари
сифати ва шароитининг қулайлиги билан ҳеч бир жиҳатдан шаҳардаги уй-
жойлардан асло қолишмайди[2]. Жумладан, 2009-2013 йиллар мобайнида
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой
қурилиши давлат дастурини амалга ошириш натижасида 159 та қишлоқ
туманларида 1248 та комплекс тарзда қурилган янги уй-жой массивлари
вужудга келтирилиб, уларда жами майдони 4,6 млн квадрат метрдан ортиқ
бўлган 33,5 мингтадан кўпроқ замонавий якка тартибдаги шинам уй-жойлар
барпо этилди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, кейинги йилларда намунавий

лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши кўламини кенгайтириш,
қишлоқда транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий-инфратузилма
объектларини жадал ривожлантириш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг турмуш
даражаси ва сифатини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Биринчи
Президентининг 2015 йилнинг 7 январида “2015 йилда Қишлоқ жойларда
намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва
2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида”ги ПҚ – 2282 сонли
қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда белгиланган параметрлар доирасида 2016


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

йилда эса 13 мингта ҳар томонлама қулайликларга эга бўлган замонавий уй-
жойлар барпо этилади.

Бугунги кунда республикамиздаги устувор йўналишлардан бири - аҳоли

бандлигини ошириш, ишчи кучидан мақсадли фойдаланиш, фойдали меҳнатга
лаёқатли аҳолининг илмий салоҳиятини оширишга қаратилмоқда. Ана шуларни
ҳисобга олган ҳолда, юқорида кўрсатиб ўтилган дастурий чора-тадбирларни
амалга оширишда Давлатимизнинг асосий эътибори аҳоли бандлигини, энг
аввало, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини
ишга жойлаштиришни таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича
устувор йўналишни амалга оширишга қаратилади. Биринчи навбатда, бу
иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, янги
иш ўринлари ташкил этиш бўйича ҳар йилги дастурларни ишлаб чиқишни
кўзда тутади.

Шундан келиб чиққан ҳолда 2016 йилги янги иш ўринлари яратиш дастури

ишлаб чиқилди. Қабул қилинган дастурга мувофиқ, 2016 йилда ҳудудлар ва
йўналишлар кесимида 369,9 мингта иш ўрни ташкил этилади ҳамда 622,8 минг
кишининг, жами 992,7 минг кишининг бандлиги таъминланади, шу жумладан
олий ўқув юртлари, лицей ва коллежларнинг 511,5 мингдан ортиқ
битирувчиларини ишга жойлаштириш белгиланмоқда. Мақсадли дастурларга
мувофиқ 369,9 мингта иш ўрни, шунинг 130,7 мингтаси саноатда, 56,6 мингтаси
қурилиш соҳасида, 54,5 мингтаси қишлоқ хўжалигида (чорвачиликда,
паррандачиликда,

боғдорчиликда,

балиқчиликда,

асаларичиликда,

сабзавотчиликда, ипакчиликда, узумчиликда), 39,7 мингги ижтимоий
инфратузилмада, 45,8 мингги эса фаолияти тўхтаб қолган корхоналарни қайта
тиклаш эвазига ташкил этилади.

Мустақил тараққиёт йилларида Биринчи Президентимиз томонидан ҳар

бир йилга ном бериш анъанага айланди ва бу борада махсус давлат дастурлари
қабул қилиниб, бажарилиши лозим бўлган энг муҳим мақсад ва вазифалар,
устувор йўналишлар белгилаб берилиб, уларнинг кенг кўламли ижроси
таъминланди.

Оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада

мустаҳкамлаш, перинатал ва скрининг марказлар, патронаж хизматларнинг
моддий-техник базаси, кадрлар салоҳиятини шакллантириш ва мустаҳкамлаш,
ёш оналар ва болаларни парваришлаш даражаси ва сифатини ошириш, оилада
соғлом маънавий муҳит яратиш, қиз болаларни жисмонан соғлом ва
интеллектуал ривожланган этиб тарбиялаш, уларнинг академик лицей ва касб-
ҳунар коллежларида таълим олиши, спорт билан мунтазам шуғулланишини
таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш мақсадида, 2016 йил 9
февралда Биринчи Президентимизнинг “Соғлом она ва бола йили Давлат
дастури тўғрисида”ги

қарори қабул қилинди. 2016 йилда Дастур тадбирларини

амалга оширишга жами 7 483,3 млрд сўм ва эквивалентда 194,4 млн АШ доллар
миқдоридаги маблағлар йўналтирилади.

Хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, авваламбор қишлоқ

жойларда кўрсатилаётган хизматларнинг турини кенгайтириш ҳамда сифатини
яхшилаш ва бунинг асносида мамлакат иқтисодиётини барқарор ва шиддатли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

ривожлантиришда,

аҳолининг

бандлигини

таъминлаш,

даромадини

кўпайтириш ва фаровонлигини юксалтиришда хизмат кўрсатиш соҳасининг
роли ҳамда аҳамиятини ошириш ҳозирги кундаги долзарб масалалардан бирига
айланмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Биринчи
Президентининг 2012 йил 10 майда қабул қилинган "2012-2016 йилларда
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш
дастури тўғрисида”ги ПҚ-1754 сонли қарори ушбу соҳани янада
ривожланишига туртки бўлмоқда. Ушбу Дастурда хизмат кўрсатиш соҳасининг
улушини мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотида 55 фоизгача ошириш
белгиланган.

Шунингдек, Биринчи Президентимиз ўз маърузаларида мамлакатимизни

ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланишини таъминловчи узоқ муддатли
дастурлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш масаласини Ҳукумат олдидаги муҳим
вазифалардан бири қилиб белгиладилар. Маълумки, мамлакатимизда саноатни
ривожлантиришдаги энг устувор вазифа бу – ишлаб чиқаришни маҳаллийлаш-
тиришни янада чуқурлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини
кенгайтириш ҳисобланади. Ана шу устувор вазифадан келиб чиққан ҳолда,
дастлаб Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2015 йил 11
февралдаги “2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва
материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида”ги ПҚ-
2298-сонли қарори қабул қилинди.

Дастур маҳаллий минерал хомашёни чуқур қайта ишлашни ва талаб юқори

бўлган 1225 та маҳсулот турини ишлаб чиқаришни таъминлайдиган 600 та
лойиҳани ўз ичига олади. Дастурнинг ижроси ҳар йили 3,5 миллиард АҚШ
доллар миқдоридаги импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни ўзимизда ишлаб
чиқариш ва 13 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

Мамлакатимизда иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришларни янада

кенгайтириш, саноатнинг етакчи тармоқларини модернизация ва фаол
диверсификация қилишни амалга ошириш доирасида саноатни янада
ривожлантириш ва унинг рақобатдошлигини ошириш устувор йўналишлардан
бири ҳисобланади. Ана шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси
Биринчи Президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019 йилларда ишлаб
чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва таркибий
ўзгартиришни таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-
4707-сонли фармони қабул қилинди.

Дастурни амалга ошириш давомида машинасозлик, кимё, нефть-газ-кимё,

тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати каби юқори қўшимча қийматга эга бўлган
маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тармоқлар жадал ривожлантирилади. Бунинг
натижасида саноат маҳсулотларининг 1000 тадан ортиқ янги турини ишлаб
чиқариш ўзлаштирилади. Саноат ишлаб чиқаришининг 5 йилда 1,5 баробарга
ўсиши, саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса 24 фоиздан 2020 йилга
бориб 27 фоизгача ортиши мўлжалланмоқда (1-жадвал). Юқори технологияли
маҳсулотлар экспортини янада ошириш ва 52 мингтадан ортиқ янги иш ўрни
яратиш назарда тутилмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Дастурни амалга ошириш давомида жами қиймати 38 миллиард АҚШ

долларига тенг бўлган 870 та йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш
мўлжалланмоқда. Ушбу лойиҳаларга биноан 415 та янги корхона барпо этиш
ҳамда 455 та ишлаб турган корхонани модернизация қилиш, техник ва
технологик жиҳатдан янгилаш назарда тутилмоқда.

1-жадвал

Республика саноати ривожланиши, унинг таркибини диверсификация

қилиш, ишлаб чиқариш ва маҳсулот ассортиментини кенгайтиришнинг

мақсадли параметрлари

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов

бирлиги

2015 й.

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2019 й.

1

2

3

4

5

6

7

Саноат маҳсулоти ишлаб

чиқаришнинг ўсиш суръатлари(ўтган

йилга нисбатан фоиз ҳисобида)

%

108,3

109,1

109,1

109,2

109,2

Саноатнинг ЯИМдаги улуши

%

24,4

24,8

25,3

26,1

27

Янги товар гуруҳлари сони

бирлик

33

56

70

86

101

Манба: Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019

йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришни
таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4707-сонли фармони.

Дастурда янги қурилишлар, модернизация ва реконструкция ҳамда бошқа

йўналишларда амалга оширилиши мўлжалланаётган лойиҳаларга жами 19640
млн. АҚШ доллари ҳажмдаги маблағлар йўналтирилади. Ушбу лойиҳаларнинг
4907,6 млн.доллари лойиҳа иштирокчиларининг ўз маблағлари ҳисобидан,
3095.1 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва Тараққиёт
Жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 2890,7 млн. доллари тижорат банклари
кредитлари ҳамда 8476,6 млн. доллари хорижий инвестиция ва кредитлар
ҳисобидан молиялаштирилиши мўлжалланмоқда.

Мамлакатимизда ахборот-коммуникация тизимини, йўл-транспорт ва

муҳандислик-коммуникация қурилишини ривожлантириш бўйича устувор
йўналишни амалга ошириш доирасида барча инфратузилма соҳаларини янада
ривожлантириш ва модернизация қилиш, шунинг ҳисобидан ўзимизда ишлаб
чиқарилган маҳсулотларни жаҳон бозорларига чиқариш харажатларини
камайтириш муҳим вазифа ҳисобланади.

Транспорт коммуникацияларнинг узоқлиги ва денгиз портларига тўғридан-

тўғри чиқиш имконияти мавжуд эмаслиги Ўзбекистон учун жиддий
муаммолардан бири ҳисобланади. Шу сабабли ҳозирги вақтда ташқи савдо
камида 2-3 та давлат ҳудуди орқали транзит йўли билан амалга оширилмоқда.
Натижада юкларни етказиб беришнинг қиймати ошмоқда, бу эса
республикадаги корхоналар экспортининг рақобатдошлигига салбий таъсир
кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг

2015 йил 6 мартдаги “2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-
транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш Дастури
тўғрисида”ги ПҚ-2313-сонли қарори қабул қилинди.

Дастурни амалга ошириш давомида автомобиль ва темир йўлларни,

логистика марказлари ва коммуникацияларни янада ривожлантиришга доир


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

аниқ чоралар кўрилиши назарда тутилган. Бу борада умумий қиймати 10
миллиард АҚШ долларилик 150 тадан ортиқ лойиҳани амалга ошириш
мўлжалланмоқда. Жумладан, 25307 км узунликдаги электр таъминот
тақсимлаш тармоқлари ва объектларини ривожлантириш ва модернизация
қилиш, 960 км узунликдаги мавжуд темир йўлларни ривожлантириш ва
реалитация қилиш, 885,2 кмлик темир йўлларни электрлаштириш, 2699,8 км
узунликдаги ўзбек миллий автомагистралини модернизация қилишни тугатиш
билан биргаликда республика автомобиль йўллар участкаларини қуриш ва
реконструкция

қилиш

каби

муҳим

тадбирларни

амалга

ошириш

мўлжалланмоқда (2-жадвал).

2-жадвал

2015-2019 йилларда инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация

қилиш дастурининг мақсадли параметрлари

Кўрсаткичлар номлари

Ўлчов

бирлиги

2015

2016

2017

2018

2019

2015-2019

йиллар

давомида

1

2

3

4

5

6

7

8

9

I

Электртаъминот тақсимлаш

тармоқлари ва объектларини

ривожлантириш ва

модернизация қилиш

Км

2950,8

4622,7

5848,9

5847,9

6036,9

25307

ТП

574

1003

1347

1347

1357

5628

II

Мавжуд темир йўлларни

ривожлантириш ва реалитация

қилиш

Км

240

180

180

180

180

960

III

Мавжуд темир йўллар

электрлаштириш

Км

310,2

325

250

885,2

IV

Ўзбек миллий автомагтстралини
модернизация қилишни тугатиш

билан биргаликда республика

автомобиль йўллар

участкаларини қуриш ва

реконструкция қилиш

Км

376,3

512,9

561,8

652,8

596

2699,8

V. Ичимлик суви билан таъминлаш ва тозалаш тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш, шу

жумладан:

5.1.

ичимлик суви билан таъминлаш

Км

1190

1267,7

1444,4

1773

2925,2

8600,3

минг.м3/сутка

4

30

410

174,1

618,1

5.2.

тозалаш (канализация)

Км

27,1

74,6

110,7

145,1

358,1

минг.м3/сутка

69

69

VI

Инвестиция ҳажми – жами

млн.долл.

1412,6

2108,3

2164,7

2107,7

2080,8

9874,1

шу жумладан:

6.1.

паст вольтли электр тармоқларини

ривожлантириш

млн.долл.

87,6

147,4

192,2

192,2

216,5

835,9

6.2.

ахборот - коммуникация

технологияларини ривожлантириш

млн.долл.

232,9

247,4

180,4

68,4

69

798,2

6.3.

темир йўл транспортини

ривожлантириш

млн.долл.

371,4

545,4

455,3

310,7

398

2080,8

6.4.

автомобиль йўллари

инфратузилмасини

ривожлантириш

млн.долл.

581,3

792,1

948,9

922,7

875,1

4120,1

6.5.

ҳаво транспорти

млн.долл.

57,1

250,2

135,3

170,2

4,9

617,7

6.6.

сув таъминоти, санитария ва

тозалиш

млн.долл.

82,3

125,8

252,6

443,5

517,3

1421,5

VII

Янги иш ўринлари яратиш

Бирлик

1053

1071

835

854

859

4672

Манба: Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2015 йил 6 мартдаги

“2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини
ривожлантириш ва модернизациялаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2313-сонли қарори.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун жами қиймати 9874,1 млн. АҚШ

долларилик инвестиция маблағлари йўналтирилиши ҳамда 4672 та янги иш
ўринлари яратиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, дастурни амалга ошириш
жараёнида мамлакат темир йўл коммуникациясини ривожлантириш ва
электрлаштириш бўйича 13 та лойиҳа, жумладан, “Ангрен - Поп”, “Maроқанд -
Қарши”, “Қарши - Tермиз”, “Maроқанд - Бухоро” йўналишлари бўйича
лойиҳаларни белгиланган муддатда бажариш алоҳида назоратга олинади.

Ўзбекистон миллий автомагистралининг 1 минг 800 километр узунликдаги

участкаларни, Қарши, Қўқон, Тошкент, Бухоро, Гулистон шаҳарларини
айланиб ўтувчи янги йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш, маҳаллий
аҳамиятга молик йўлларни модернизация қилиш таъминланади.

Юқорида кўрсатилган дастурларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда

келгусида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳамда иқтисодий ўсишга
эришишда муҳим омил бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг “Ўзбекистон

Республикасининг 2016 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ – 2458
сонли қарори, 2015 йил 25 декабрь.

2.

Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий

ўзгаришларни

амалга

ошириш,

модернизация

ва

диверсификация

жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. // Халқ сўзи,
2015 йил 17 январь

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Биринчи Президентининг “Узбекистан Республикасининг 2016 йилги Инвестиция дастури тугрисида”ги ПК ~ 2458 сонли карори, 2015 йил 25 декабрь.

Каримов И.А. 2015 йилда иктисодистимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. И Халк сузи, 2015 йил 17 январь

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов