Факторы, влияющие на инвестиционную привлекательность фармацевтической отрасли Узбекистана

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
338-345
30
3
Поделиться
Ахмедов, Ж. (2016). Факторы, влияющие на инвестиционную привлекательность фармацевтической отрасли Узбекистана. Экономика и инновационные технологии, (6), 338–345. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9065
Ж Ахмедов, Академия банковского дела и финансов

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье, обеспечения начальных условий инвестиций в фармацевтической отрасли в Узбекистане и факторы, влияющие на них были проанализированы. Вопросы с точки зрения повышения инвестиционной привлекательности, которые необходимо решать в этой сфере и необходимые условия эффективного использования инвестиционных ресурсов исследованы.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ж.Ж. Ахмедов,

мустақил изланувчи, БМА

ЎЗБЕКИСТОНДА ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИНИНГ ИНВЕСТИЦИОН

ЖОЗИБАДОРЛИГИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР

В статье, обеспечения начальных условий инвестиций в фармацевтической

отрасли в Узбекистане и факторы, влияющие на них были проанализированы.
Вопросы с точки зрения повышения инвестиционной привлекательности,
которые необходимо решать в этой сфере и необходимые условия
эффективного использования инвестиционных ресурсов исследованы.

In this article, ensuring the initial conditions of the investment in the

pharmaceutical industry in Uzbekistan and the factors affecting on them were
analyzed. The issues in terms of improving the investment attractiveness
which is needed to be addressed in this sector and the necessary terms of effective
using of investment resources were researched.

Калитли сўзлар:

инвестиция, хорижий инвестициялар, капитал

қўйилмалар, тўғридан-тўғри инвестициялар, инвестицион жозибадорлик
фармацевтика саноати, фармацевтик компания ва корпорациялар, дори
воситалари, тармоқнинг ишлаб чиқариш-инвестиция жиҳатидан тавсифи.


Ўзбекистонда

фармацевтика

саноати

тармоғининг

инвестицион

жозибадорлигини тадқиқ этишда, аввало, тармоқнинг рентабеллик даражаси,
тармоқ маҳсулотлари бозорининг жадал равишда кенгайиб бориши, тармоқ
фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжудлиги ва
тўлиқлиги, тармоқда фаолият юритиш, айниқса инвестициялар киритиш бўйича
етарли кафолатлар мавжудлиги, тармоқнинг ривожланиш истиқболи, унда фан-
техника ютуқларидан фойдаланишнинг даражаси масалалари муҳим ўрин
тутади.

Ўзбекистонда

фармацевтика

саноати

тармоғининг

инвестицион

жозибадорлигини

таъминловчи

дастлабки

шарт-шароитлар

сифатида

қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

- зарур дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳамда улар билан аҳоли ва

даволаш-профилактика муассасаларини таъминлаш бўйича қонунчилик ва
меъёрий-ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги;

- фармацевтика тармоғига хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай

шарт-шароитлар билан таъминловчи солиқларнинг имтиёзи ва енгилликлари
белгилангани;

- дори

воситалари, тиббиёт аҳамиятидаги маҳсулотларни ишлаб

чиқарувчилар, ёрдамчи материаллар ишлаб чиқарувчи корхоналар, доривор
ўсимликларни етиштириш, йиғиш, тайёрлаш ва қадоқлаш билан шуғулланувчи
корхоналар, улгуржи савдо, фармацевтика корхоналари учун хомашё ва
материаллар етказиб берувчи корхоналар, шунингдек, илмий тадқиқот


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

институтларини бирлаштирувчи ривожланган хўжалик инфратузилмасининг
яратилгани;

- фармацевтика соҳаси мутахассисларининг мавжудлиги. Илмий тадқиқот

институтларида 797 нафардан ортиқ мутахассислар, жумладан 75 нафар фан
доктори, 207 нафар фан номзоди фаолият юритмоқда. Тошкент фармацевтика
институти ҳар йили саноат фармацияси соҳасида 200 дан ортиқ провизор ва
мутахассисларни тайёрлашни таъминламоқдалар. 51 та тиббиёт коллежида ҳар
йили 4000 дан ортиқ ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашни таъминловчи
дори воситалари ва саноат фармацияси бўлимлари мавжуд [1];

- фармацевтика саноати тармоғи маҳсулотига катта эҳтиёж мавжудлиги.

Ушбу эҳтиёж мамлакатдаги дори воситалари ва тиббиёт аҳамиятидаги
буюмларнинг асосий истеъмолчиси бўлган соғлиқни сақлаш тизимини
модернизациялаш ва янада ривожлантириш бўйича тизимли чора-тадбирларнинг
амалга оширилиши билан янада кучайиб бормоқда.

Тиббиёт

хизматлари

кўрсатиш

тизимини

ривожлантириш

ва

такомиллаштириш бозорни дори воситаларининг кенг турлари, биринчи
навбатда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлиқ ва
сифатли тўлдиришни тақозо этади. Бу дори воситалари ва тиббиёт аҳамиятидаги
буюмларни ишлаб чиқаришни ташкил этишга маблағларни инвестициялашнинг
долзарблигини ифодалайди. Айниқса, республика аҳолиси ва даволаш-
профилактика муассасаларининг бир неча фармакотерапевтик гуруҳлар
кесимида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дори воситалари билан
таъминланганлиги

таҳлилига

кўра,

ҳозирда

мавжуд

эҳтиёжнинг

қондирилганлиги 50 %дан ошмайди.

Ўзбекистонда фармацевтика саноати тармоғига мустақиллик йилларида

янгидан асос солинди. Маълумки, мустақилликка эришгунга қадар дори
воситалари ва тиббиёт буюмларининг деярли барчаси четдан

келтирилар, ички

фармацевтика бозоридаги маҳсулотларнинг атиги икки фоизигина маҳаллий
корхоналарда тайёрланар эди. Фармацевтика тизимида атиги иккита корхона,
яъни “Ўзкимёфарм” ва “Ўзбиофарм” фаолият юритар эди.

Бугунги кунга келиб, “Ўзфармсаноат” ДАК таркибида учта илмий тадқиқот

институти, бирлашмалар, 84 та ишлаб чиқариш корхонаси мавжуд. Қолаверса,
диагностика, тиббий техника воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Айни
пайтда дори препаратлари ва тиббиёт буюмлари тайёрлаш ҳуқуқига эга 146
та корхона ва муассаса фаолият юритмоқда. Уларнинг маҳсулотлари экспорт
ҳам қилинаяпти [2].

Агар мустақилликнинг дастлабки йилларида республикада 20 га яқин

номдаги дори воситаларни ишлаб чиқарувчи атиги 2 та корхона фаолият юритган
бўлса, ҳозирда фармацевтика ва тиббиёт маҳсулотларини ишлаб чиқариш
лицензиясига эга 139 та фармацевтика корхонаси фаолият юритмоқда [3].

Ўзбекистон фармацевтика саноати корхоналарининг етакчи бирлашмаси -

“Ўзфармсаноат” ДАК таркибига 85 та корхона ва ташкилотлар киради.
Жумладан: 3 та илмий тадқиқот институти, 37 та дори воситалари ва тиббиёт
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, 5 та биологик фаол қўшимча ва диагностика
воситалари ишлаб чиқарувчи, 8 та доривор ўсимликлар билан шуғулланувчи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

корхоналар. Янги дори воситаларини ишлаб чиқиш соҳасида илмий тадқиқот
изланишларини олиб борувчи илмий тадқиқот институтлари қаторига
қуйидагиларни киритиш мумкин: Тошкент вакцина ва зардоб ИТИ; Ўзбекистон
кимё-фармацевтика ИТИ; “Шарқ табобати” ИТИ; “Вакцина” ИИЧБ; Ўсимлик
моддалари кимёси институти; Биоорганик кимё институти; Полимерлар кимёси
ва физикаси институти; “Ботаника” ИИЧБ [1].

1-расм. “Ўзфармсаноат” ДАК таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар

Манба: “Ўзфармсаноат” ДАК маълумотлари.


Ўзбекистонда фармацевтика саноати истиқболли тармоқлардан бири бўлиб,

уни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш орқали соҳа салоҳиятидан
самарали фойдаланиш саноат сиёсатининг асосий йўналишларидан
ҳисобланади. Шунга кўра, тармоққа инвестициялар, айниқса, тўғридан-тўғри
хорижий инвестициялар киритишга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан,
2014 йилда Ўзбекистон фармацевтика тармоғидаги инвестиция фаолияти
доирасида умумий қиймати тахминан 222,52 млн. АҚШ долл.лик 48 та янги
лойиҳа амалга оширилиб, улардан 23 таси 2015 йилнинг ўзида тугалланиши
кўзда тутилган эди.

Кейинги йилларда мамлакат фармацевтика саноатига 300 млн. АҚШ

долл.дан ортиқ ҳажмда инвестициялар жалб этилган бўлиб, улардан 100 млн.
АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобланади. Амалдаги
фармацевтика корхоналари капитали таркибининг 36% хорижий ҳамкорлар
ҳиссасига, 64% маҳаллий иштирокчилар ҳиссасига тўғри келади.

Бундай натижаларнинг қўлга киритилишида мамлакатимизда хорижий

инвестицияларни рағбатлантириш ҳамда инвестиция муҳитини ривожлантириш
борасидаги амалий чора-тадбирлар муҳим ўрин тутмоқда. Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сонли
“Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ тўғридан-

3,4

47,7

4,5

5,7

8,3

10,0

13,6

6,0

Илмий

-

тадқиқот институтлари

Дори воситалари ишлаб чиқарувчилари
Тиббиёт аҳамиятидаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар
БФҚ ва диагностика воситалари ишлаб чиқарувчилар
Доривор ўсимликларни етиштириш, йиғиш, тайёрлаш ва қадоқлаш бўйича корхоналар
Ёрдамчи материалларни ишлаб чиқарувчилар
Бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар
Улгуржи савдо корхоналари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этувчи иқтисодиёт тармоқлари,
шу жумладан дори воситаларини ишлаб чиқариш соҳасидаги корхоналар
қўйилмаларнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 3 йилдан 7 йилгача муддатга
фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва социал инфратузилмани
ривожлантириш солиғи, кичик корхоналар ва микрофирмалар учун ягона солиқ
тўлови, Республика йўл фондига мажбурий тўловлар тўлашдан озод этилган [4].

Бундан ташқари, Ўзбекистонда, шу жумладан, фармацевтика ишлаб

чиқариш соҳасида фаолият юритаётган хорижий инвесторлар, четдан
келтирилаётган асбоб-ускуналар, шунингдек, дори воситалари ва тиббиёт
маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган хомашё ва материаллар учун
божхона тўловларидан озод этилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон қонунчилиги мамлакатдаги фармацевтика

маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга давлат буюртмаси бўйича дори ва
воситаларини тендер савдолари орқали харид қилишда иштирок этиш учун
аҳамиятли имтиёзлар тақдим этади.

Ўзбекистон фармацевтика бозори ҳажми 1 млрд. АҚШ долл.дан кўпроқ

бўлиб, унинг 80 % импорт воситаларига тўғри келади. Айни пайтда миллий
бозорнинг ҳар йиллик ўсиши ўртача 25-30 %ни ташкил этади. Бозорда асосан
Германия, Франция, Ҳиндистон, АҚШ, Украина, Россия ва бошқа
мамлакатлардан келтирилувчи импорт воситалар устунлик қилади [5].

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 70 та фармакологик гуруҳга оид дори

воситалари, шу жумладан, юрак-томир касалликларини даволаш учун дорилар,
витаминлар, биостимуляторлар, анальгетик (оғриқ қолдирувчи) ва анастезик
воситалар, антибиотиклар, силга қарши дорилар, антисептик воситалар ва
паразитар касалликларга қарши дорилар, вакциналар, зардоблар, бактерицидлар
ва бошқалар ишлаб чиқарилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб
чиқарилган фармацевтика маҳсулоти умумий сонининг 76 % мамлакат
фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг етакчи уюшмаси
ҳисобланган “Ўзфармсаноат” давлат акционерлик концерни ҳиссасига тўғри
келади.

Шу

ўринда,

фикримизча,

фармацевтика

тармоғига

инвестиция

киритишнинг ҳудудий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бу борада
олиб борилган таҳлилий маълумотларга кўра, мамлакатимиз ҳудудлари бўйича
фармацевтика корхоналарининг ташкил этилишида сезиларли даражада тафовут
мавжуд. Барча корхоналарнинг 70 фоизи Тошкент шаҳри (50 фоиз) ва Тошкент
вилоятида жойлашган. Бу кўрсаткич Андижон (7 фоиз), Бухоро (6,2 фоиз),
Сирдарё (4,6 фоиз) вилоятларида нисбатан аҳамиятли даражада бўлса-да,
Қашқадарё, Сурхондарё

ва Хоразм вилоятларида 1 фоизга ҳам бормайди [1].

Шунга

кўра, фармацевтика

тармоғига

инвестицияларни

киритишда

республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам корхоналар ташкил этишга устувор
аҳамият қаратиш лозим.

Бунда, аввало, ҳудудлардаги фармацевтика корхоналари фаолиятини

лицензиялаш жараёнларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бугунги кунда
Ўзбекистонда 117 та фармацевтика корхонаси фармацевтика ва тиббиёт
маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича лицензияга эга.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Шунингдек, ҳудудларда ташкил этилаётган корхоналарнинг ўз фаолиятига

халқаро стандартларни жорий этиш масаласи ҳам долзарб ҳисобланади.

2014 йили ДАК корхоналари томонидан 106 та позиция ва 25 та

фармакотерапевтик гуруҳлар бўйича 84 та номдаги янги дори воситалари
ўзлаштирилди. Бугунги кунда 30 та корхона ИСО-9001 сифат сертификатларига,
8 та корхона Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган
GMP – тегишли ишлаб чиқариш амалиёти сертификатларига эга. Фармацевтика
бозорида ўтказилган таҳлил кўрсатишича, Ўзбекистон бозорининг 30 % таблетка
шаклидаги дори воситаларига, 28 % ампула ва флакондаги эритмаларга, 17 %
қуруқ кукун кўринишдаги дориларга тўғри келади.

Ҳудудлардаги фармацевтика корхоналарини ташкил этишда уларнинг ўз

маҳсулотларини четга экспорт қилишлари йўналишида қўллаб-қувватлаш, бу
борада тегишли имтиёзларни белгилаш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш муҳим
ўрин тутади. Бугунги кунда мамлакатимиздаги 20 та фармацевтика корхоналари
жаҳондаги 30 дан ортиқ мамлакатга фармацевтика ва тиббиёт маҳсулотларини
экспорт қилмоқда [6].

Таъкидлаш ўринлики, миллий фармацевтика бозоридаги мавқеини

мустаҳкамлаш билан бир қаторда минтақа ва жаҳондаги бозорларга маҳсулот
экспорт ҳажмини аҳамиятли даражада кўпайтириш мамлакатимиз олдида турган
долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Ўзбекистонда

фармацевтика

тармоғини

ривожлантиришда

унинг

инвестицион жозибадорлигини ошириш муҳим ҳисобланади. Бунинг учун
бугунги кунда мазкур тармоқда мавжуд қатор муаммоларни ҳал этиш, унга
киритилган капиталнинг етарли даражада самарали фойдаланиши учун шарт-
шароитлар яратиш лозим.

Ҳукумат мамлакатимиз фармацевтика саноатини жадал ривожлантиришга

энг кўп қулайлик режимини яратишга йўналтирилган бир қатор чоралар
кўрилган. Улар халқаро сифат стандартларини босқичма-босқич жорий этиш,
дорилар ишлаб чиқариш ҳажмлари ва улар номенклатурасини кенгайтириш,
асосий касалликларни даволаш учун янги препаратларни жорий этиш,
тармоқнинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019

йиллар

учун

ишлаб

чиқаришнинг

тузилмавий

қайта

тузилиши,

замонавийлашиши ва диверсификациясини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар
дастури тўғрисида”ги фармони бу борада янги йўналиш ва истиқболларни очиб
берди.

Юқорида қайд этиб ўтилган дастурга асосан, мамлакатимизда 2015 йилда

инвестиция жалб қилиш йўналишида 49 та лойиҳа амалга оширилиб,

улардан 23

таси йил охирига қадар якунланиши белгиланган. Аҳоли саломатлигини
муҳофаза қилиш, маҳаллий хомашё ҳисобига сифатли, табиий ва самарали, айни
чоғда импорт ўрнини босувчи дори препаратлари ишлаб чиқаришни йўлга
қўйиш мақсадида фармацевтика тармоғини ривожлантиришга қаратилган уч
йиллик дастур қабул қилинган. Мазкур дастур доирасида 17 та корхона негизида
доривор ўсимликлардан дори-дармонлар, биологик фаол қўшимчалар ишлаб
чиқариш кўзда тутилган [2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Фикримизча, фармацевтика саноати тармоғи фаолият самарадорлигини

оширишда мамлакатимиздаги мавжуд ишлаб чиқариш корхоналари,
ихтисослашган илмий тадқиқот муассасалари (Фанлар академияси ва Соғлиқни
сақлаш вазирлиги тизимидаги ихтисослашган институтлар, “Ўзфармсаноат”
ДАК фармацевтика тармоғи корхоналари) ўртасидаги ҳамкорликни янада
кучайтириш, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги кооперацион алоқани янада
мустаҳкамлаш, фармацевтика корхоналари ихтиёридаги мавжуд ишлаб чиқариш
инфратузилмаларидан, илмий потенциалдан ўзаро ҳамкорликда фойдаланиш
муҳим ҳисобланади.

Чунки ушбу йўналишдаги чора-тадбирлар мавжуд қувватлардан

фойдаланиш самарадорлигини оширади, янги ишлаб чиқариш объектларини
яратиш учун сарфланган харажатларни сезиларли даражада қисқартиради,
экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда маҳаллий хомашё асосида ишлаб
чиқарилган маҳсулот ассортиментини кенгайтириш имконини беради.

Доривор ўсимликлар асосида замонавий тиббий препаратларни яратиш

ишларининг миқёси умумий қиймати 168 миллион АҚШ долларидан ортиқ
бўлган 56 та инвестиция дастурини амалга ошириш ҳамда маҳаллий доривор
ўсимликлардан тиббий препаратларни ишлаб чиқаришни кенгайтиришни кўзда
тутувчи 2014-2016 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури доирасида янада
кенгаяди

[7].

Мутахассисларнинг

прогноз

ҳисоб-китобларига

кўра,

Ўзбекистоннинг дори воситалари бозорининг ҳажми 2020 йилга қадар 3
бараварга кенгайиб, 1 млрд. АҚШ долларидан ошиб кетади [8].

2-расм. Ўзбекистонда 2013-2015 йилларда фармацевтика тармоғини

ривожлантиришга жалб этилаётган инвестицияларни кўпайтириш

динамикаси

Манба: “Ўзфармсаноат” ДАК маълумотлари.

2013-2015 йилларда Ўзбекистон фармацевтика тармоғига инвестициялар

жалб этиш бўйича 40 дан ортиқ лойиҳалар амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб,
уларнинг АҚШ доллари эквивалентидаги умумий қиймати 550 млн. АҚШ
долл.дан ортиши мўлжалланган [1].

14

10

16

113

120

317

0

50

100

150

200

250

300

350

2013

2014

2015

Лойиҳалар сони

Инвестиция ҳажми (млн. долл. экв.)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Ҳозирда мамлакатимиз фармацевтика тармоғи олдида ҳал этилиши лозим

бўлган қуйидаги муҳим вазифалар мавжуд:

- республикамиз фармацевтика саноати корхоналарини технологик

жиҳатдан қайта қуроллантириш;

- мамлакатимиз минтақаларида миллий ва хорижий инвестицияларни жалб

этган ҳолда янги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни жорий этиш;

- мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотларининг

сифатини ошириш, унинг жаҳон стандартларига мувофиқлигини таъминлаш;

- фармацевтика маҳсулотлари ички бозорини ҳимоя қилиш, маҳаллий

ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

- мамлакатимиз фармацевтика тармоғини юқори малакали кадрлар билан

таъминлаш.

Фикримизча, тармоқнинг инвестицион жозибадорлигини кучайтиришда

қуйидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши мақсадга мувофиқ:

- фармацевтика тармоғи инвестицион жозибадорлигини янада оширишда

маҳаллий ресурс базаси асосидаги янги самарали дори воситалари ва
препаратларини ишлаб чиқиш соҳасидаги инновацион лойиҳалар, илмий
тадқиқот ишланмалари ва лаборатория тадқиқотларини кучайтириш;

- дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича янги технологияларини

яратишга йўналтирилган инновацион лойиҳаларни турли корхоналар, илмий
тадқиқот муассасалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар томонидан улушли
молиялаштириш;

- тармоқ корхоналарини замонавий техник воситалар ва технологиялар

билан қуроллантириш мақсадида кўпроқ қўшма корхоналарни ташкил этиш;

- соҳага инвестицияларни жалб этишни кўпайтиришнинг муҳим

йўналишларидан бири сифатида фармацевтика саноатида интеллектуал мулкни
ҳимоя қилишнинг қонуний асосларини такомиллаштириш;

- фармацевтика тармоғи фаолиятининг турли бўғин ва жабҳалари учун зарур

замонавий билим ва кўникмага эга мутахассислар билан таъминлаш;

- фармацевтика тармоғига инвестицияларни жалб этишнинг минтақавий ва

фармацевтик маҳсулот турлари (масалан, инъекция, инфузия, таблетка, капсула,
мазь, тиббиёт аҳамиятидаги буюмлар, фармацевтика идишлари ва бошқалар)
бўйича маркетинг тадқиқотларини ўтказиш.

Хулоса сифатида таъкидлаш лозимки, мамлакатимизнинг турли

ҳудудларида фармацевтика корхоналарини ташкил этиш орқали тармоққа
инвестиция киритишни тартибга солиш соҳа тараққиётига сезиларли таъсир
кўрсатади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Инвестиционный сайт по фармацевтической отрасли Республики

Узбекистан. -Т., 2013.

2. Холматова М. Фармацевтика: Изчил ислоҳотлар натижаси. - http://xs.uz/
3. В Узбекистане действуют 139 фармацевтических предприятий,

выпускающих более 1300 лекарственных препаратов http://news.uzreport.uz/


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хорижий

инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги фармони. 2012 йил 10 апрель, ПФ-4434-сон.

5. Перспективы

фармацевтического

рынка

Узбекистана.

-

http://www.apteka.ua

6. Фармпредприятия

Узбекистана выпускают более 1,5 тысяч

лекарственных средств. - http://review.uz/

7. В столице обсудили развитие фармацевтической промышленности. -

http://www.anons.uz/

8. Объем узбекского рынка лекарственных средств к 2020 году увеличится

более чем в 3 раза. - http://www.12news.uz/

Библиографические ссылки

Инвестиционный сайт по фармацевтической отрасли Республики Узбекистан. -Т., 2013.

Холматова М. Фармацевтика: Изчил ислохотлар натижаси. - http://xs.uz/

В Узбекистане действуют 139 фармацевтических предприятий, выпускающих более 1300 лекарственных препаратов http://news.uzreport.uz/

Узбекистон Республикаси Президентининг “Тугридан-тугри хорижий инвестицияларни жалб этишни рагбатлантириш буйича кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги фармони. 2012 йил 10 апрель, ПФ-4434-сон.

Перспективы фармацевтического рынка Узбекистана. http://www.aptcka.ua

Фармпредприятия Узбекистана выпускают более 1,5 тысяч лекарственных средств. - http://review.uz/

В столице обсудили развитие фармацевтической промышленности. -http://www.anons.uz/

Объем узбекского рынка лекарственных средств к 2020 году увеличится более чем в 3 раза. - http://www. 12news.uz/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов