Особенности налогообложения предприятий с иностранными инвестициями в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
241-249
57
6
Поделиться
Бозоров A. (2016). Особенности налогообложения предприятий с иностранными инвестициями в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (5), 241–249. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8947
A Бозоров, Налоговая академия

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье расмотерены особенности налогообложения предприятий с иностранными инвестициями в Узбекистане. В частности, предявленые государством льготы и преференций для предприятий с иностранными инвестициями, а также разработаны предложения по снижению налогового бремени, улучшения бизнеса и инвестиционной деятельности предприятий.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.А. Бозоров,

ўқитувчи, Солиқ академияси

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ

КОРХОНАЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


В статье расмотерены особенности налогообложения предприятий с

иностранными инвестициями в Узбекистане. В частности, предявленые
государством льготы и преференций для предприятий с иностранными
инвестициями, а также разработаны предложения по снижению
налогового бремени, улучшения бизнеса и инвестиционной деятельности
предприятий.

The article features rasmotereny taxation of enterprises with foreign

investment in Uzbekistan. In particular, the Fora state benefits and preferences
for enterprises with foreign investment, and develop proposals to reduce the tax
burden, improving the business and investment activities of enterprises.

Калит сўзлар:

инвестиция, имтиёз, преференция, солиқ, ўзгаришлар,

хорижий инвестор, хорижий инвестиция, инвестиция фаоллиги,
рағбатлантириш, механизм, самарадорлик.


Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мамлакатимиз солиқ

тизимини ислоҳ қилиш ва унинг асосий йўналишларини белгилаш муҳим
аҳамиятга эгадир. Ҳозирги кунда Республикамизда ўтказилаётган солиқ
ислоҳотлари натижасида солиқ тизимида қатор ижобий ўзгаришлар рўй
бермоқда. Жумладан, хўжалик юритувчи субъектлардан олинадиган солиқ
юкининг камайтирилиши; солиқларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш
ҳажмларини кўпайтиришга, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватланишига,
инвестиция фаоллигини оширишга, маблағлар айланишини жадаллаштиришга
ҳамда фойдани оширишга рағбатлантирувчи таъсирини кучайиши, солиқ
механизмини

соддалаштириб

борилаётганлиги,

маҳаллий

бюджет

даромадларини республика бюджетидаги салмоғини оширилиши, ресурс ва
ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш самарадорлигини оширилиши ва
бошқа шу каби муҳим масалалар ҳал этилмоқда.

Иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш ва ундан самарали фойдаланиш

энг муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамият касб этувчи категориядир. Шу ўринда
таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентимиз
И.А. Каримовнинг қуйидаги: “Барчамиз оддий бир ҳақиқатни яхши англаб
олишимиз даркор – инвестицияларсиз модернизация ҳам, янгиланиш ҳам
бўлмайди” [1], деган фикрлари нақадар ҳақиқат эканлиги ўз тасдиғини
топмоқда.

Инвестициялар, том маънода, иқтисодиётнинг кенгайтирилган такрор

ишлаб чиқариш суръатлари ва кўламини кенгайтиришга, илмий-техника
тараққиётини юксалтиришга ва аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга
катта ҳисса қўшади. Шу боис иқтисодиётдаги мавжуд институционал


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ўзгаришлар, ишлаб чиқариш кучларининг рационал жойлаштирилиши ва
ривожланиши, бошқа омиллар билан бир қаторда, республикадаги мавжуд
инвестицион сиёсатга боғлиқ бўлади.

Кўпчилик муаллифлар инвестициялар деб капитални қайта ишлаб

чиқаришга, уни сақлаб туришга ҳамда кенгайтиришга сарфланган пул
маблағларини тушунади. Шунга яқин тушунчани Ўзбекистонлик олимлар ҳам
қўллаб-қувватлайдилар. Д.Гозибековнинг фикрича «Инвестициялар умуман
капиталнинг ҳозирги қийматини сақлаш ва (ёки) бу қийматнинг
жамғармаларини кўпайтириш мақсадларида капиталга айлантириш пайтида
бўлади. Шу сабабли, улар шу вақт оралиғида истеъмол қилинмайди ва муайян
муддатга аниқ конкрет объект ва жараёнларга бириктирилади, уларда банд
қилинади, бунда улар аниқ ва аниқ бўлмаган хатарларга дуч келади»[2].

Рус тилида чоп этилган айрим иқтисодий адабиётларда инвестициялар –

бу пул маблағлари сарфлари бўлиб, даромадни истеъмолга эмас, балки
келажакда янада юқорироқ даромад ёки ижтимоий самара топишдан иборат
бўлган жами ижтимоий ёки якка капитални такрор ҳосил қилиш учун
фойдаланиладиган деб тушунилади[3].

Айрим адабиётларда ишлаб чиқаришни, тадбиркорликни ривожлантириш,

фойда олиш ёки бошқа пировард натижалар олиш мақсадларида турли
тармоқлар, инвестицион лойиҳаларга молиявий, мулкий ва интеллектуал
неъматлар қўйилмаларининг жами турларини инвестициялар деб аталади [4].

Ушбу муаллифларнинг фикрича, инвестициялар ишлаб чиқаришни

кенгайтиришга ёки уни янгилашга, яъни реал капитални оширишга сарфланган
ресурслар ҳисобланади.

Лекин шуни ҳам айтиш керакки, инвестициялар нафақат реал капитални

оширишга сарфланадиган ресурслардир, ушбу ресурслар моддий, номоддий
активларга, қимматли қоғозларни сотиб олишга ҳам сарфланади.
Инвестициялар келажакда фойда яратиш мақсадида иқтисодий ресурсларни
узоқ муддатга ишлатиш деб ҳам тушунилади[5]. Яъни, капитални
капитализациялаш ва жамғармаларни яратиш мақсадларида пировард мақсадга
етишгача молиявий ресурсларни банд қилиш инвестициялар деб аталади[6].

Ўзбекистонлик олимлар: «Инвестиция – бу мулк шаклидан қатъи назар

тадбиркорлик асосида фаолият юритаётган жисмоний ва юридик шахслар ёки
давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий самара олиш мақсадида ўз ихтиёридаги
молиявий, моддий ва интеллектуал бойликларини қонун доирасида бўлган ҳар
қандай тадбиркорлик объектига сарфлашидир»[7].

Фикримизча, юқорида келтирилган муаллифларнинг «Инвестиция»

тушунчасига берган таърифлари ҳозирги шароитга ва бозор иқтисодиёти
талабларига мос келади. Барча таърифлар инвестициянинг иқтисодий
мазмунини очиб берган. Лекин шуни ҳам айтиш лозимки, профессор
А.Улмасовнинг таъкидлашича инвестициялар факат ишлаб чиқариш соҳасига
қўйиладиган маблағларни ҳисобга олади. Бу ерда, фикримизча, ўз навбатида
инвестицияларнинг таркибий қисми бўлган қимматли қоғозлар ва интеллектуал
инвестициялар эътибордан четда қолиб кетади.

Иқтисод фанлари номзоди Ф.Гозиевнинг таърифида инвестициянинг барча


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

турлари ҳисобга олинган. Аммо унинг таърифида инвестиция фақат
тадбиркорлик фаолиятидаги объектларга барча турдаги мулкий, молиявий ва
интеллектуал бойликларни ҳисоблайди.

Фикримизча, инвестиция деганда кўп қиррали фаолиятни тушуниш лозим

ва у бўш бўлган молиявий маблағларни келажакда моддий ва молиявий
бойликни яратувчи объектларга сарфлашни, мулк ва ҳудудларни бошқаришни
ифодалайди.

Янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, мавжуд асосий

фондларнинг унумдорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш кучларининг
модернизацияланишига таянган ҳолда сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар
ишлаб чиқарилишини таъминлаш давлат инвестиция сиёсатининг энг олий
мақсадидир.

Мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни

модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни
амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш борасида бажарилаётган
ишлар алоҳида эътиборга лойиқ.

2015-йилда ана шу мақсадларга барча молиялаштириш манбалари

ҳисобидан 15 миллиард 800 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициялар
жалб этилди ва ўзлаштирилди. Бу 2014-йилга нисбатан 9,5 фоиз кўп демакдир.
Жами инвестицияларнинг 3 миллиард 300 миллион доллардан зиёди ёки 21
фоиздан ортиғи хорижий инвестициялар бўлиб, шунинг 73 фоизи тўғридан-
тўғри чет эл инвестицияларидир.

Инвестицияларнинг 67,1 фоизи янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо

этишга йўналтирилди. Бу эса 2015-йилда умумий қиймати 7 миллиард 400
миллион доллар бўлган 158 та йирик ишлаб чиқариш объекти қурилишини
якунлаш ва фойдаланишга топшириш имконини берди [8].

Қайд этиш жоизки, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда қулай

инвестициявий муҳит шакллантирилди, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонун йўли билан кенг кўламдаги
имтиёзлар, афзалликлар ва кафолатлар тизими белгиланди. Ҳозирги кунда
юртимизда 90 дан ортиқ давлатнинг хорижий инвесторлари иштирокида
ташкил этилган 4 мингдан зиёд корхона муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон ҳудудида тўлиқ чет эл капитали ва корпоратив бошқарувнинг

хорижий усулларига асосланган корхоналар муваффақиятли фаолият олиб
бормоқда. Мазкур хорижий компаниялар тажрибаларини чуқур ўрганишимиз
ва уларнинг таҳлили асосида корхоналаримиз учун корпоратив бошқарувнинг
намунавий тузилмаларини яратишимиз, реал иқтисодиётнинг барча тармоқ ва
соҳаларидаги акциядорлик жамиятларининг бошқарув тизимини айни шу
асосда ислоҳ қилган ҳолда, уларни амалиётга фаол жорий қилишимиз зарур.

Мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб этишнинг долзарб

масалалари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

хорижий инвестицияларнинг ҳажмини янада ошириб бориш;

инвесторлар талабига жавоб берадиган инфратузилма ва инвестицион

муҳит мавжуд бўлиши;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

миллий иқтисодиётга жалб этилаётган хорижий инвестицияларнинг

мамлакат ҳудудида бир текис жойлаштирилишига эътибор қаратиш ва бу
борада самарали натижаларга кўпроқ эришиш керак.

Бугунги

кунда

мамлакатимизда

марказлашган

инвестициялардан

фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасида муаммоларнинг мавжудлиги
ва уларни ҳал этишга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш
долзарб масалалардан ҳисобланади.

Демак, миллий иқтисодиётга хорижий инвестициялар иштирокида ташкил

этилган корхоналарни жалб этишнинг долзарб масалалари кўп қиррали бўлиб,
уларнинг

ижобий

ҳал

этилиши

мамлакатни

иқтисодий

жиҳатдан

барқарорлигини, мамлакат инвестиция салоҳиятини ошириш ҳамда аҳолининг
турмуш фаровонлигини янада яхшилашга олиб келади.

Солиқ механизмидаги ўзгаришлар ялпи талаб ва ялпи таклифнинг

ўзгаришига таъсир қилиши билан биргаликда, инвестициялар ўзгаришига ҳам
таъсир этади. Бундай олиб қараганда солиқлар ва инвестициялар ўртасида
узвий алоқадорлик мавжуд. Солиқлар воситасида янгидан яратилган
қийматнинг давлат ва солиқ тўловчилар ўртасида тақсимланиши солиқлар ва
инвестициялар ўртасидаги алоқадорликни таъминлайди. Солиқлар бўйича
енгилликлар берилиши кўп жиҳатдан солиқ тўловчиларни ишлаб чиқаришга
рағбатини кучайтиради, уларда ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги техника
ва технологияларни жорий қилиш мойиллигини кучайтиради. Ўз навбатида
солиқлар воситасида инвестицияларнинг рағбатлантирилиши келажакда давлат
бюджетига ундириладиган солиқ базасини кенгайишига хизмат қилади.

Иқтисодий ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширишда солиқ

имтиёзларини тўғри белгилаш, улардан оқилона ва самарали фойдаланиш
муҳим ҳисобланади. Ўз навбатида, солиқ имтиёзларини бериш орқали
қўйидагиларга эришиш мумкин:

давлатни иқтисодий ривожланишини таъминлаш;

янги ишчи ўринларини ташкил этиш;

ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун капитал қўйилмаларни амалга

ошириш;

хорижий инвестицияларни кенг кўламда жалб қилиш;

ишлаб чиқаришни сифат жиҳатидан ривожлантириш;

корхоналарнинг инвестицион салоҳиятини ошириш;

хусусий мулкчиликни тартибга солиш;

рақобат муҳитини шакллантириш.

“Tўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи ва

қонун ҳужжатларида тасдиқланадиган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб
чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар учун айрим солиқлар ҳамда бошқа
мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
назарда тутилади. Tўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб
қилувчи ва қонун ҳужжатларида тасдиқланадиган рўйхат бўйича маҳсулот
ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар қонун ҳужжатларига
мувофиқ киритилган инвестиция ҳажмидан келиб чиққан ҳолда юридик
шахслардан олинадиган фойда солиғини, юридик шахсларнинг мол-мулкига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

солинадиган солиқни, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш солиғини, ягона солиқ тўловини, Республика йўл
жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан муайян муддатга озод
қилинадилар” [9].

Жаҳон

тажрибаси

кўрсатишича,

миллий

иқтисодиётга

хориж

инвестициясини жалб қилиш иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим
омилларидан биридир. Иқтисодиётда инвестиция даражасининг ошиши ялпи
ички маҳсулот (миллий даромад, ялпи даромад)нинг инвестицияга
сарфланадиган қисмини тежашга ва истеъмолнинг даражасини ошишига замин
яратади, натижада эса, аҳолининг турмуш даражаси яхшиланади.

Инвестиция

жараёнларини

молия-кредит

механизмлари

орқали

рағбатлантиришда солиқ тизими энг катта аҳамият касб этади. Чунки, инвестор
ўз маблағлари етарли бўлган шароитда кредит маблағларини жалб этмасдан
ҳам ишлаб чиқаришни ташкил этиши мумкин, аммо у ишлаб чиқариш
фаолиятини молиялаштиришнинг қайси манбаларидан фойдаланишидан қатъи
назар белгиланган солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаши шарт, шу боис
инвесторларни энг қизиқтирган жараёнлардан бири бу солиқ тизимида бу
борада қандай енгиллик ва имтиёзлар берилганлигидир.

Республикамизда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб

этилиши билан етарлича солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилган
бўлсада,

бироқ

уларнинг

солиқ

тўловчилар

томонидан

самарали

фойдаланаётганлигининг доимий мониторинги тўлиқ йўлга қўйилмаган, шу
сабабли ушбу жараённи доимий таҳлил этиб солиқ имтиёзларидан самарали
фойдаланмаётган солиқ тўловчилардан солиқларни тўлалигича ундириш
мақсадга мувофиқ. Айниқса, бу имтиёзга эга бўлиш мақсадида фаолиятнинг
дастлабки вақтларида нормал ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиб,
кейинчалик сунъий равишда фойдани камайтириб кўрсатаётган ёки банкротлик
ҳолатини юзага келтираётган корхоналарга нисбатан солиқ имтиёзларининг
самарадорлиги назорат тартибида мониторинг қилиниши лозим деб
ҳисоблаймиз.

Ўзбекистон бой табиий, минерал хомашё ва меҳнат ресурсларига, улкан

инвестиция имкониятларига эга бўлган мамлакатдир. Ўзбекистонда инвестиция
фаолияти ютуқларини таъминлайдиган ҳал қилувчи омил бу зарурий,
инвестициялаш билан у ёки бу тарзда боғлиқ бўлган жами масалаларни
тартибга соладиган таъсирчан қонунчиликни мунтазам ва тобора
такомиллаштирилиб борилишидир.

Республикада давлат мустақиллигининг қарор топишидаги қисқа даврда

инвестиция фаолиятининг қонунчилик асоси яратилди. Бу қонун ҳужжатларида
хорижий инвестицияларни жалб этишнинг жуда кенг ҳуқуқий кафолатлари ва
имтиёзлари тизими ўз аксини топган. Аввало, давлат томонидан хорижий
инвесторларнинг барча ҳуқуқлари таъминланмоқда, уларнинг сармоялари,
мамлакатимиз ҳудудида улар томонидан яратилган мулкнинг дахлсизлиги
кафолатланмоқда, яратилаётган имтиёз ва преференцияларни кенгайтириш ва
либераллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Шунга алоҳида тўхталиш жоизки, агар Ўзбекистон Республикасининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

кейинги қонун ҳужжатлари инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштирса,
унда чет эллик инвесторларга нисбатан инвестициялаш санасида амал қилган
қонун ҳужжатлари инвестициялаш пайтидан бошлаб ўн йил мобайнида
қўлланилади. Чет эллик инвестор ўз хоҳишига кўра янги қонун
ҳужжатларининг

инвестициялаш

шарт-шароитларини

яхшилайдиган

қоидаларини қўллаш ҳуқуқига эгадир [10].

Мамлакатимизда

чет

эллик

инвесторнинг

Ўзбекистонда

олган

даромадларини қайтадан инвестиция сифатида киритиш бўйича ҳеч қандай
чекловлар йўқ – чет эллик инвесторнинг даромади, унинг хоҳишига кўра, ҳар
қандай шаклда ишлатилиши мумкин.

Ўзбекистон бугунги кунда йирик хорижий инвестицияларни қабул

қилувчи мамлакатлар қаторига кириши учун барча иқтисодий, сиёсий ва
ҳуқуқий асосларга эга. Лекин бу дегани Ўзбекистонда хорижий инвесторларни
жалб қилиш учун барча ишлар қилиб бўлинди, дегани эмас. Эндиги навбатда бу
асосларга таянган ҳолда инвестициялар жалб этишнинг механизмларини
такомиллаштириш масалалари туради.

Xорижий инвестицияларни жалб этишдаги барча масалаларни қамраб

оладиган замонавий рағбатлантирувчи қонунчиликни ҳаётга татбиқ этиш билан
бирга амалга оширилаётган молиявий сиёсатни бундан буён ҳам
такомиллаштириш ва миллий валюта қадрини мустаҳкамлаш талаб этилади.
Соғлом монетар-пул сиёсати, асосли кредит ва фоиз сиёсати, хорижий
инвестицияларни жалб этиш муаммоларини маълум даражада ҳал қилиш
имкониятларини яратади. Республика иқтисодиётига чет эл капиталини жалб
қилиш соҳаларини аниқлаш масалаларини ҳал қилишда қўшма корхоналар
ташкил қилиш бўйича узоқ муддатли ҳудудий стратегик дастурларни ишлаб
чиқиш албатта ўзининг ижобий натижасини беради. Шундай экан
мамлакатимизда инвестицион муҳитни янада такомиллаштириш юзасидан
асослантирилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий
қилиш мақсадга мувофиқдир. Бу борада:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти 2008 йил 2

декабрдаги “Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш
тўғрисида”ги ПФ-4059-сон фармонида назарда тутилган имтиёз бериладиган
солиқ турларининг ўзбек тилидаги номларини Солиқ кодекси билан
бирхиллаштириш лозим, жумладан:

Ҳозирги таҳрир

Янги таҳрир

1

2

«Навоий» эркин индустриал – иқтисодий
зонада рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи
субъектлар уларга киритилган тўғридан–
тўғри инвестициялар ҳажми қуйидагича
бўлган тақдирда ер солиғи, мулк солиғи,

даромад

солиғи,

ободончилик

ва

ижтимоий

инфратузилмани

ривожлантириш солиғи

, ягона солиқ

тўлови

(кичик

корхоналар

учун),

Республика

йўл

жамғармаси

ва

«Навоий» эркин индустриал – иқтисодий
зонада рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи
субъектлар уларга киритилган тўғридан–
тўғри инвестициялар ҳажми қуйидагича
бўлган тақдирда ер солиғи, мулк солиғи,

юридик шахслардан олинадиган фойда
солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий
инфратузилмани

ривожлантириш

солиғи

,

ягона солиқ тўлови (кичик

корхоналар

учун),

Республика

йўл


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Умумтаълим

мактаблари,

касб-ҳунар

коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт
муассасаларини

реконструкция

қилиш,

мукаммал

таъмирлаш

ва

жиҳозлаш

жамғармасига мажбурий ажратмалардан
озод этилади [11];

жамғармаси ва Умумтаълим мактаблари,
касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар
ва тиббиёт муассасаларини реконструкция
қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш
жамғармасига мажбурий ажратмалардан
озод этилади;


2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги

ПФ-4059-сон фармонида назарда тутилган муайян муддатга солиқлардан озод
қилувчи инвестиция миқдорларини қайта кўриб чиқиш бўйича қуйидаги расм
маълумотлари асосида таклифлар ишлаб чиқдик.

1-расм. Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонада киритилган

инвестиция миқдорларидан келиб чиққан ҳолда солиқлардан имтиёзлар

қўлланилиши ва имтиёз муддатлари бўйича таклифлар

Манба: Муаллиф томонидан мустақил равишда ишлаб чиқилган.

Бугунги кунда Навоий эркин индустриал-иқтисодий ҳудудида Давлат

рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони
20 га яқинни ташкил қилиб, шулардан асосий қисми Кармана тумани ҳудудига
тўғри келади. 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра, Кармана туманида
14 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар Давлат рўйхатидан
ўтиб, шулардан 9 та корхона солиқлардан имтиёз олган ҳолда фаолият юритиб
келган. Биз учун қизиқарли ҳолат шундаки, мазкур инвестиция иштирокида
ташкил қилинган корхоналар амалиётда солиқ имтиёзларининг энг кам

«Навоий» ЭИИЗ: Имтиёзлар қўлланилиши

3.0 - 10.0 млн. Евро – 7 йилга

3.0 – 7.0 млн. Евро – 7 йилга

Амалдаги ҳолат [11]

Таклиф қилинаётган ҳолат

10.0 – 30.0 млн. Евро – 10 йилга

Кейинги 5 йил давомида фойда солиғи
ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги

ставкадан 50 фоиз миқдорида

белгиланади

7.0 – 15.0 млн. Евро – 10 йилга

Кейинги 5 йил давомида фойда солиғи
ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги

ставкадан 50 фоиз миқдорида

белгиланади

30 миллион евродан ортиқ

бўлганда – 15 йилга.

Кейинги 10 йил давомида фойда

солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми

амалдаги ставкадан 50 фоиз миқдорида

белгиланади

15.0 миллион Евродан ортиқ

бўлганда – 15 йилга

Кейинги 10 йил давомида фойда

солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми

амалдаги ставкадан 75 фоизга

камайтирилади


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

муддатидан фойдаланиб келинмоқда.

3.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда ва ягона

солиқ тўловини тўловчи субъект сифатида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес
субъектларига товар айланмаси ҳажмини ўтган ҳисобот даврига нисбатан ортиб
бориши ҳисобига солиқ солишнинг регрессив ставкаларини қўллаш
механизмини жорий қилиш ижобий натижа беради:

-

товар айланмаси ҳажми 15 фоиздан 30 фоизгача оширилганда,

белгиланган ставка 30 фоизга пасайтирилади;

-

товар айланмаси ҳажмида 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлганда, белгиланган

ставка 30 фоизга пасайтирилади.

4.

Хитой Халқ Республикасининг туризм соҳасидаги тажрибаси ҳам

эътиборга лойиқ. Халқаро туризм зоналари Хитойга йирик валюта
даромадларини келтирувчи муҳим манба ҳисобланади. Ўзбекистонда эса
халқаро туризм зоналарини Самаркандда, Бухорода, Хивада, Фарғона
вилоятининг қатор шаҳарларида, шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоятида
жадал суръатларда ривожлантириш мақсадга мувофиқ. Бу эса ўз навбатида
мамлакатимизни йирик валюта маблағлари билан таъминлаши ва бандлик
муаммосини ҳал этишга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Хитойда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган энг муҳим эркин

иқтисодий зоналар шаклларидан бири - технопарклардир. Эркин иқтисодий
зоналарнинг мазкур шакли Ўзбекистон учун ҳам истиқболли ҳисобланади.
Бунинг бир қатор сабаблари мавжуд:

Биринчидан, технопарклар илмий ишланмаларнинг ишлаб чиқаришга

жорий этилишини жадаллаштириш мақсадида йирик илмий ва ўқув марказлари
ҳудудларида ташкил этилади. Бунинг учун эса улар нафақат замонавий
лабораториялар, лаборатория ускуналари, балки саноат шароитида уникал
приборлар, машина ва ускуналар тайёрлаш учун мини заводлар билан
таъминланадилар.

Айни вақтда лаборатория ва мини заводлар шароитида замонавий

технологияларнинг ишлаб чиқаришга жорий этиш муаммолари ҳал этилади. Бу
йўналишда юқори фан – техника салоҳиятига эга бўлган Тошкент шаҳридаги
талабалар шаҳарчаси тажриба сифатида танланиши мақсадга мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз

фаровонлигини янада юксалтиришдир. – Т.: «Ўзбекистон», 2010. -80 б

2.

Ғозибеков Д.Г. «Инвестицияларни молиялаштириш муаммолари»,

иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.
Т., 2002 й., 24 б.

3.

Тумусов Ф.С. «Инвестиционнуй потенциал региона». М.: «Экономика»,

1999 й., 13 б

4.

Золотогоров В.Г. «Инвестиционное проектирование», Минск, 1998 й.,

12 б.

5.

Беренс В., Хавранек П.М. «Руководство по оценке эффективности


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

инвестиций». М.:«Инфра-М», 1995 й., 353б.

6.

Джонс Эрнест «Деловуе финансу», М., 1998 й., 416 б.

7.

Хайдаров Н. «Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхоналар

инвестицион фаолиятидаги молия-солиқ муносабатларини такомиллаштириш
масалалари», иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация автореферати. Т., 2003 й., 14-15 б

8.

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. //Халқ сўзи, 11-сон 2016
йил 16 январь.

9.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси: Расмий нашр – Ўзбекистон

Республикаси Адлия вазирлиги. - Т. : «Адолат», 2015 й 428 бет

10.

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги “Чет эллик

инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари
тўғрисида”ги № 611-I-сон қонуни.

11.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги

“Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш
тўғрисида”ги ПФ-4059-сон фармони.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараккиёти ва халкимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. - Т.: «Узбекистон», 2010. -80 б

Гозибеков Д.Г. «Инвестицияларни молиялаштириш муаммолари», иктисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. Т., 2002 й., 24 б.

Тумусов Ф.С. «Инвестиционнуй потенциал региона». М.: «Экономика», 1999 й., 13 6

Золотогоров В.Г. «Инвестиционное проектирование», Минск, 1998 й., 12 6.

Беренс В., Хавранек П.М. «Руководство по оценке эффективности инвестиций». М.:«Инфра-М», 1995 й., 3536.

Джонс Эрнест «Деловуе финансу», М., 1998 й., 416 б.

Хайдаров Н. «Иктисодистни эркинлаштириш шароитида корхоналар инвестицион фаолиятидаги молия-солик муносабатларини такомиллаштириш масалалари», иктисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун сзилган диссертация автореферати. Т., 2003 й., 14-15 б

Каримов И.А. Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир. //Халк сузи, 11-сон 2016 йил 16 январь.

Узбекистон Республикаси Солик кодекси: Расмий нашр - Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. - Т. : «Адолат», 2015 й 428 бет

Узбекистон Рсспубликасининг 1998 йил 30 апрелдаги “Чет эллик инвесторлар хукукларининг кафолатлари ва уларни хи моя килиш чоралари тугрисида”ги № 611-1-сон конуни.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги “Навоий вилоятида эркин индустриал-иктисодий зона ташкил этиш гугрисида”ги ПФ-4059-сон фармони.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов