Взаимосвязь развития рыночной инфраструктуры и модернизации экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
122-129
32
2
Поделиться
Марданакулов T. (2016). Взаимосвязь развития рыночной инфраструктуры и модернизации экономики. Экономика и инновационные технологии, (6), 122–129. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9016
T Марданакулов, Национальный университет Узбекистана

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Определение взаимосвязи элементов рыночной инфраструктуры и взаимообусловленность может и, видимо, должна рассматриваться как одна из современных закономерностей сбалансированного системного развития региона является основой данной исследовании.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Т.И. Марданакулов,

катта илмий ходим-изланувчи, УзМУ

БОЗОР ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА

ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО

БОҒЛИҚЛИК

Определение взаимосвязи элементов рыночной инфраструктуры и

взаимообусловленность может и, видимо, должна рассматриваться как одна
из современных закономерностей сбалансированного системного развития
региона является основой данной исследовании.

Definition of the relationship of elements of market infrastructure and

interdependence can and probably should be considered, as one of the modern laws
of the balanced regional development of the system is the basis of this study.

Калитли сўзлар:

бозор инфратузилмаси, тизим, ички элементлар,

тизимлаштириш, ўзини ўзи ташкил этиш, ўзини ўзи режалаштириш, ўзини ўзи
тартибга солиш, мослашувчанлик, мослик, мустақиллик, иерархиклик,
хавфсизлик, ишончлилик, тизимли ёндашув.


Мамлакатимиз иқтисодиётини ижтимоий-бозор йўналишида ислоҳ қилиш

ва модернизациялаш турли тармоқлар ва фаолият соҳаларида инфратузилмавий
корхоналар сонининг кескин ошишига олиб келди. Бозор хилидаги
инфратузилманинг вужудга келиши босқичи ниҳоясига етди ва энди дастлабки
якунларни ясаш, натижаларни баҳолаш, инфратузилманинг ривожланиши
тенденцияси ва қонуниятини ҳамда ундаги зиддиятни аниқлаш мумкин.

Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ва минтақавий

хўжаликни замон талабларига мувофиқ таркибий қайта қуришда бозор
инфратузилмаси катта роль ўйнайди.

Самарали минтақавий сиёсатнинг зарур шарти унинг миллий

иқтисодиётни модернизация қилишнинг инфратузилмавий шарт-шароитларини
яратишга йўналтирилганлигидан иборат.

Бозор инфратузилмасини таҳлил қилишда шундай ҳолатдан келиб чиқиш

лозимки, у ишлаб чиқариш усулининг тарихий ривожланиш натижасида юзага
келган тизим ҳисобланиб, барча тизимли белгиларга жавоб беради ва, мос
равишда, ўз тузилмасига ҳамда ҳар бири алоҳида функцияни бажарган ҳолда
мақсадли функцияни амалга оширишда иштирок этувчи ва ташқи муҳит билан
ўзаро ҳамкорлик қилувчи ўзаро боғлиқлик элементлар иерархиясига эга.
Мазкур қоида бозор инфратузилмасини тадқиқ этишнинг бошланғич нуқтаси
бўлиб хизмат қилади, чунки, иқтисодий адабиётларда таъкидланганидек,
«тизимлар» ва «нотизимлар» ўртасидаги фарқ ижтимоий-иқтисодий таҳлил
қилиш учун зарур. «Тизимлар жумласига киритиш мумкин бўлган иқтисодий
тузилмалар иккита асосий хусусиятга эга: вақтга кўра нисбий барқарорлик ва
ички элементлар ўртасида (улар билан ташқи муҳит ўртасидаги боғлиқликка
қараганда янада қалин) узвий боғлиқликларнинг мавжудлиги. ...У ёки бу асосий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

қарорларни таҳлил қилиш, транзит иқтисодиётларни тадқиқ этишда биринчи
навбатда улар оқибатларининг тизимли жиҳати таҳлил қилиниши керак»[1].

Таҳлил объектининг мураккаблиги ва ўзига хослиги тадқиқ этиш

методологияси ва муайян усулларни белгилаб беради. Билишнинг иқтисодий
жараёнлар

ва

ҳодисаларнинг

тизимли

хусусиятларини

ўрганишга

йўналтирилган методологик қуролини шартли равишда иқтисодиётнинг
системологияси деб номлаш мумкин. Ушбу методологик ёндашувнинг ўзига
хослиги иқтисодий тизимларни берилган мақсадли кўрсатмани бажаришга
йўналтирилган ва ўз ресурслари ҳисобидан такрор ишлаб чиқариш қобилиятига
эга бўлган ўзаро боғланган элементлар йиғиндиси сифатида кўриб чиқишдан
иборат. Тизимлаштириш фақат иқтисодий тизимни ҳаракат, яхлитлик,
ривожланишда, унинг таркибий элементларининг ягоналиги ва қарама-
қаршилигида ўргангандагина бошқарув жараёнини билиш вазифасини
бажариши мумкин. Бозор инфратузилмасини тизимли ташкил этиш тадқиқот
методологиясини белгилаб беради ва ушбу методология доирасида, бир
томондан, иқтисодий тизимнинг ўз салоҳиятини тавсифловчи, иккинчи
томондан эса, унинг ташқи муҳит билан муносабатини акс эттирувчи асосий
тизимли хусусиятлар динамикасини назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Биринчи гуруҳга ўзини ўзи ташкил этиш, ўзини ўзи режалаштириш, ўзини ўзи
тартибга солиш киради, иккинчи гуруҳдан эса мослашувчанлик, мослик,
мустақиллик, иерархиклик, хавфсизлик, ишончлилик жой олган.

Шундай қилиб, бозор инфратузилмасини тадқиқ этишнинг методологик

асослари тизимли ёндашув ва тузилмавий таҳлил қилишдан келиб чиқади.
Бундан ташқари, ҳозирги босқичда аваллари илгари сурилган ва янги
концепцияларни умумлаштириш ҳамда унинг эволюциясининг ўзгарувчанлиги,
наслдан наслга ўтиши ва ортга қайтмаслиги принциплари асосида бозор
хўжалиги инфратузилмасининг миллий моделини яратишга бўлган муқобил
ёндашувларни аниқлаш имконини берувчи эволюцион, институционал ва
ахборот иқтисодиёти назариялари контекстида бозор инфратузилмасини
тизимли тадқиқ этиш методологиясини ишлаб чиқиш зарурати долзарб аҳамият
касб этди.

Бизнинг назаримизда, такрор барпо этувчи ёндашув миллий иқтисодиётни

модернизация қилиш билан бозор инфратузилмаси ўртасидаги ўзаро
боғлиқликни таҳлил қилишга нисбатан асосий ёндашув ҳисобланиб, унга кўра
ҳар қандай минтақавий тизим ўз ички тузилмаси ва элементларининг мавжуд
бўлишини назарда тутади. Бозор хўжалигининг асосий ташкилий тузилмаси ва
инфратузилмаси ўзаро боғлиқланган. Бир томондан, ташкилий тузилма
инфратузилмани ҳосил қилади. Иккинчи томондан, инфратузилма генезиси
унинг тизимга хос бўлган белгиларини акс эттиради ва ҳар доим инфратузилма
тизимга мосликни такрор ҳосил қилиб туради. Бир вақтнинг ўзида ташкилий
тузилма билан инфратузилма ўртасида низо, қарама-қаршиликлар пайдо бўлиб,
улар кескинлашади ва бунинг натижаси ўлароқ инфратузилма янги атрибутив
белгиларга эга бўлгани ҳолда асосий тузилмага мос келишнинг сифат жиҳатдан
янги ҳолатига ўтади. Мазкур жараёнлар уларнинг нисбий мослиги
динамикасини ифодалаган ҳолда асосий тузилмада ҳам, инфратузилмада ҳам


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

янги элементларни ҳосил қилиш жараёнига имманент хосдир. Бозор
инфратузилмасини таҳлил қилишга нисбатан умумий назарий ва методологик
ёндашувлар қуйидаги схема кўринишида тақдим этилиши мумкин (2-расм):























2-расм. Бозор инфратузилмасини тадқиқ этишга нисбатан мавжуд

ёндашувлар ва принципларнинг таркибий схемаси

Манба: муаллиф томонидан тузилган

Ижтимоий меҳнат тақсимоти иқтисодиётнинг мустақил соҳаси сифатида

инфратузилманинг

пайдо

бўлиши

ва

ажралишига

сабаб

бўлди.

Инфратузилманинг ривожланишидаги иқтисодий тизимлар генезисини тадқиқ
этиш методологияси асосида қуйидаги босқичларни ажратиш мумкин:

1) хусусий ва якка меҳнат тақсимоти асосида хизматлар соҳаси пайдо

бўлиши омилларининг шаклланиши;

2) бозор

хўжалигининг

турли

субъектлари

ўртасидаги

ўзаро

боғлиқликларнинг кучайишига қараб инфратузилманинг вужудга келиши ва
ушбу тизимда етишмаётган элементларнинг пайдо бўлиши;

3) замонавий бозор иқтисодиётининг ажралмас таркибий қисми сифатида

инфратузилманинг ривожланиши.

Назарий ёндашувлар

Теоретический подход

Методологик ёндашувлар

Методологические подходы

Такрор ҳосил қилувчи

Уларда

барча

кичик

тизимлар

(ички

элементлар) ўзаро боғланган минтақавий
комплекс тизимларни шакллантиришни кўриб
чиқишга асосланади. Ҳар қандай минтақавий
тизим ўз ички тузилмаси ва элементларининг
мавжуд бўлишини назарда тутади. Масалан,
"вертикал" бўлиш мамлакат халқ хўжалиги
мажмуида турли тармоқлар (саноат, транспорт,
қишлоқ хўжалиги)нинг мавжуд бўлишига
асосланади, ўз навбатида халқ хўжалигининг
ушбу элементлари ҳам тармоқларга бўлинади.
"Горизонтал" бўлиш ҳар қандай минтақавий
мажмуадан шаҳар, посёлка, вилоят хўжалигини
ажратишни назарда тутади.

Тизимли

Тузилмавий

Инфратузилмани
нисбатан барқарор ўзини
ўзи ташкил этувчи тизим
сифатида

асослаш

ва

тақдим этиш ҳамда унинг
алоҳида

элементлари

билан

моддий

ишлаб

чиқариш

ўртасидаги

ўзаро

муносабатларни

аниқлаш.

Инфратузилмани
маҳсулотни

сотиш,

моддий-техник таъминот,
ишлаб

чиқариш-техник

хизмат кўрсатиш, молия-
кредит таъминоти билан
боғлиқ,

ушбу

хизматларнинг товар
ишлаб

чиқарувчилар

билан

ўзаро

муносабатларини йўлга
қўйган бир қатор блоклар
кўринишида

тақдим

этиш.

Тизимлилик принципи

Комплекслик принципи

Конструктивлик принципи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлил қилишга нисбатан мазкур ёндашув мамлакатимиз шароитида

алоҳида аҳамиятга эга, чунки иқтисодиётнинг ўтиш ҳолати инфратузилма
соҳасига кириб бориш ва унинг салоҳиятидан фойдаланишнинг кўпроқ
имкониятларини объектив ва субъектив тарзда таъминлайди.

Инфратузилма пайдо бўлишининг ижтимоий-иқтисодий омиллари товар

ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан боғлиқ. Бозорнинг ривожланиши,
товар-пул муносабатлари чегараларининг кенгайишига қараб эҳтиёжлар
шаклланиб, фаолиятнинг янги турлари вужудга келишига имкониятлар пайдо
бўлди.

Бозор инфратузилмасини тадқиқ этишга нисбатан асосий ёндашувларни

ажратиш минтақавий иқтисодиётнинг фаолият кўрсатишини инфратузилмавий
таъминлашнинг миллий ва минтақавий хусусиятларини ҳисобга олувчи
воситаларни ишлаб чиқиш имконини беради, бу эса бозор инфратузилмасининг
минтақавий иқтисодиёт ривожланишига таъсирининг ижтимоий-иқтисодий
оқибатларини ҳисобга олишга имкон туғдиради.

Фаолият кўрсатиш жараёнида минтақавий бозор инфратузилмаси объектив

тарзда

бозор

талаблари

ва

ижтимоий

ўзгаришларга

мувофиқ

такомиллаштирилиш, яхшиланиш ва ривожлантирилишни тақазо этади. Бозор
инфратузилмасининг ривожланиши эски, анъанавий жараёнлар, фаолият ва
хизматлар турларини ижтимоий-иқтисодий тараққиёт билан боғлиқ эволюцион
новациялар, модификация ва жадал модернизация билан уйғунлаштиришнинг
кўп қиррали жараёни сифатида иштирок этади.

Энг умумий кўринишда «модернизация» инфратузилма таркибидаги

элементларни замон талабларига мувофиқ янгилашни ўзида намоён этади, бу
унинг

элементларининг

ҳар

бир

таркибий

қисмида

турли

такомиллаштиришларни, фаолият кўрсатиш муҳитининг ўзгаришларига
мослаштиришни, янги элементлар пайдо бўлган тақдирда тизимнинг
ривожланиш даражасига мувофиқ мураккаблаштиришни назарда тутади.
«Бундай модернизация жараёнида инфратузилманинг барча элементларида ва
боғлиқликларида миқдорий ўзгаришларнинг жамланиши рўй бериб, бу
кейинчалик унинг тубдаш ўзгаришига олиб келади»[2]. Модернизация
жараёнида минтақавий бозор инфратузилмасининг барча кичик тизимлари
(таркибий, функционал, ахборот-коммуникацион, интеллектуаллаштириш ва
ривожланишни тезлаштириш) ва уларни ташкил қилувчи элементлар сифатий
ўзгаришларга дуч келади, бу кўрсатиладиган хизматларга, демак минтақавий
иқтисодиёт субъектларининг бозор фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Таъкидлаш лозимки, бозор инфратузилмасини янгилаш минтақавий
иқтисодиётнинг ривожланиш суръатларидан ортда қолмаслиги керак, шу
муносабат билан унинг модернизация қилиниши минтақадаги таркибий
ўзгаришларга тобора кўпроқ ёрдам бериши шарт.

Замонавий

инфратузилма

давлатларнинг

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишида асосий ролни ўйнайди. Мамлакатлараро таққослаш
натижалари шундан далолат бериб турибдики, аҳоли жон бошига тўғри
келадиган инфратузилма қувватларининг 1 фоизга оширилиши аҳоли жон
бошига тўғри келадиган ЯИМнинг ҳудди шунча ошишига олиб келади[3].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Инфратузилманинг ривожланиш даражаси минтақанинг инвестициявий

фаоллиги даражасини, тармоқлар ва корхоналар фаолият кўрсатишининг
самарадорлигини,

аҳоли

турмуш

сифати

стандартларининг

амалга

оширилишини, ЯИМнинг ўсишини белгилаб беради (3-расмга қаранг).

Шундай қилиб, бозор инфратузилмаси ижобий тескари боғлиқлик ролини

бажаради, чунки МИИМ тизими фаолият кўрсатиши асосий натижасининг
кучайишини, хусусан ЯҲМнинг ошишини таъминлайди, демак, МИИМни ўсиб
борувчи тизим сифатида кўриб чиқиш имконини беради. Бу эса бозор
инфратузилмаси МИИМнинг ривожланиши ва ўсиш суръатларини ўзи сақлаб
туриши учун асос яратишини англатади.

Ҳозирги

вақтга

келиб

ишлаб

чиқариш

самарадорлигининг

инфратузилманинг ривожланиш даражасига боғлиқлиги қонуниятлари,
инфратузилманинг мамлакатдаги ва минтақадаги ижтимоий вазиятга таъсири
ҳамда инфратузилманинг давлатнинг сиёсатига таъсири етарли даражада
аниқланган. Қайд этилишича, инфратузилманинг ривожланиш даражаси
қанчалик юқори бўлса, минтақага инвестициялар шунчалик тез кириб келади,
ишчи кучи тақчил жойларга ишчи кучи келади, иқтисодий ривожланишнинг
жадаллашади, инсонлар ҳаёти ва саломатлиги яхшиланади. Ва аксинча,
инфратузилманинг ривожланиш даражаси қанчалик паст бўлса, ишлаб чиқариш
шунчалик секин ёки катта харажатлар билан ривожланади, инсонларнинг
турмуш даражаси шунчалик паст бўлади[4].






3-расм. Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий мужмуи ва унинг бозор

инфратузилмаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик схемаси

Манба: Муаллиф томонидан тузилган


Бозор

муносабатлари

ривожланган

давлатларда

иқтисодиёт

инфратузилмасидан иқтисодий инқирозлар таъсирини сусайтирувчи бозорни
тартибга солиш воситаларидан бири сифатида фойдаланилади: иқтисодиёт
инфратузилмаси тармоқларида янги иш ўринларини яратган ҳолда давлат тўловга
қобил талабни кенгайтиради ва, шу тариқа, иқтисодий тизимни мувазанатга
келтиради.

Шундай қилиб, инфратузилма ва, хусусан, бозор инфратузилмаси

минтақанинг ривожланишини модернизация қилишда катта роль ўйнайди.

МИИМни кўплаб кичик тизимлардан иборат мураккаб тизим сифатида

кўриб чиқаётиб, шуни таъкидлаш лозимки, ушбу тизимнинг барқарор
ривожланиши учун унинг барча кичик тизимларини бир хилда ривожлантириш
зарур. Бунда минтақавий бозор инфратузилмасининг роли жуда катта.

Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий

мужмуи (МИИМ)

Минта

қ

авий бозор инфратузилмаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Биринчидан,

бозор

инфратузилмаси

барча

кичик

тизимлар

ривожланишининг асоси сифатида уларнинг бир маромда ишлаши учун
шароитлар яратади.

Иккинчидан, бозор инфратузилмаси МИИМнинг алоҳида кичик тизими

ҳисобланиб ва МИИМнинг бошқа кичик тизимлари объектлари билан ўзаро
ҳамкорлик қилгани ҳолда ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг зарур бўғини
функциясини бажаради. Шунинг учун унинг етарлича ривожланмаганлиги «тор
жой»ни ҳосил қилиши ва минтақавий ривожланишни модернизация қилишга
тўсқинлик қилувчи «тақиқловчи самара»ни келтириб чиқариши мумкин.

Фикримизга кўра, мамлакатимиз иқтисодиётида айнан шундай вазият

юзага келди ёки бозор инфратузилмасининг етарлича ривожланмаганлиги
мамлакатимиз иқтисодиётининг ўсишига тўсқинлик қилувчи муҳим салбий
омил ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг инфратузилма тармоғига катта миқдордаги ресурслар

йўналтирилишига қарамай унинг ҳозирги ҳолати тез ўсиб бораётган
иқтисодиётнинг эҳтиёжларини қондирмаяпти. Инфратузилманинг катта қисми
бундан ўнлаб йиллар олдин яратилган асосий фондлари эскириши туфайли
вазият янада мураккаблашмоқда. Ҳукуматимизнинг иқтисодиётда давлатнинг
иштирокини қисқартириш ва солиқ юкини камайтириш йўлидаги саъй-
ҳаракатлари бюджетдан инфратузилма тармоғидаги тобора ортиб бораётган
«инвестициявий узилиш»га барҳам бериш учун етарли бўлган маблағларни
ажратиш имконини бермаяпти. Юқорида санаб ўтилган муаммолар тезкор ва
амалий чораларни кўришни талаб қилади – акс ҳолда ортиб бораётган
инфратузилма тақчиллиги иқтисодий ўсишга тўсиқ бўлади ва иқтисодий
сиёсатнинг охирги йилларда хусусий секторни ривожлантириш, тадбиркорлик
ва инвестициявий муҳитни яхшилаш, макро иқтисодий барқарорликка эришиш
борасида эришилган ютуқларининг аҳамиятини йўққа чиқаради.

Инфратузилманинг

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишдаги

ролини

англаган ҳолда, Ўзбекистон ҳукумати мустақиллик йилларида мазкур секторга
катта миқдордаги ресурсларни йўналтирди. Инфратузилма бугунги кунда ҳам
бюджет маблағларини, давлат бюджетдан ташқари фондларни ва ҳукумат
томонидан кафолатланган қарзларни сарфлашнинг устувор йўналиши бўлиб
қолмоқда.. Кўрилган чоралар натижасида мамлакатимизда замонавий йўл-
транспорт тармоғи ва ҳаво алоқаси тизими барпо этилиб, энергетика
ривожланмоқда, инфратузилманинг бошқа тармоқлари ва объектлари
модернизация қилинмоқда. Мустақиллик йилларида аҳолининг водопровод
тармоғидан фойдаланиши бир ярим марта (уй хўжаликларининг 50 фоизидан 75
фоизигачасини қамраб олди), табиий газдан фойдаланиши эса қарийиб 4 марта
ошди (оилаларнинг 78 фоизини қамраб олди).

Ушбу ютуқларга қарамай, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий

инфратузилмасида жиддий муаммолар ва номутаносибликлар сақланиб
қолмоқда ва, айрим маълумотларга кўра, янада чуқурлашмоқда, уларнинг
белгиларини иқтисодиёт мазкур секторининг деярли барча тармоқларида ва
сегментларида учратиш мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Бундай номутаносибликларнинг асосида инфратузилма хизматларига

иқтисодиёт ва жамият томонидан қўйилаётган талаб билан ушбу хизматлар
таклифи ўртасидаги фарқнинг ортиб бориши ётади. Талабнинг ортиши
Ўзбекистон иқтисодиётининг йиллик 10 фоиз атрофидаги суръатлар билан
ўсиши натижасидир. Хусусий секторни ривожлантиришга йўналтирилган
иқтисодий сиёсатнинг муваффақиятлари ҳамда қулай бозор конъюнктураси
инфратузилма қувватларига юкламанинг ошишига олиб келди. Бозорларнинг
ривожланиши

ва

институционал

муҳитнинг

яхшиланиши

асносида

инфратузилма иқтисодиётнинг ўсиш салоҳиятини тўлиқ амалга ошириш
имконини бермайдиган «тор жойга» айланади.

Инфратузилмага нисбатан юқори талабларни аҳоли фаровонлигини

ошириш стратегияси ҳам қўяди. Бунда ўсиб бораётган хусусий секторнинг
энергия таъминоти тармоқлари ва транспорт магистралларидан янада кенгроқ
фойдаланишини таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва таълимни такомиллаштириш,
уй-жой коммунал хўжалиги, биринчи навбатда, газ таъминоти хизматларининг
қулайлиги ва сифатини ошириш назарда тутилади.

Инфратузилманинг ўсиб бораётган иқтисодиётнинг ортидан “қувлашга”

қодир эмаслиги ва кенг кўламли ижтимоий вазифаларни бажара олмаслиги бир
қатор сабаблар билан изоҳланади. Биринчидан, талаб билан таклиф ўртасидаги
«қайчи» асбоб-ускуналар ва коммуникацияларнинг жисмоний ва маънавий
эскириши оқибатида юзага келади. Ўзбекистон инфратузилмасининг ишлаб
чиқариш фондларида бундан 30-40 ва ундан кўп йиллар муқаддам яратилган
қувватлар катта ўрин тутади. Бунинг устига турли вилоятлар ва туманлар
инфратузилма

объектлари

билан

бир

хил

таъминланган

ҳамда

мамлакатимизнинг бир қатор минтақаларида инфратузилманинг тақчиллиги
кескин сезилмоқда. Бу ерда гап нафақат иқтисодий ўсишни сақлаб туриш учун
инфратузилма қувватларини ошириш, балки илгари барпо этилган қувватларни
оммавий модернизация қилиш ва алмаштириш ҳамда инфратузилмани
иқтисодиёт ва жамиятнинг ўзгариб турувчи эҳтиёжларига мувофиқлаштириш
учун ундаги кенг кўламли таркибий ўзгаришлар ҳақида бораяпти. Ўзбекистон
иқтисодиёти жадал ўсишининг вақтга кўра унга мавжуд қувватларнинг
оммавий сафдан чиқиши тўғри келадиган миллий инфратузилма “ҳаётий
цикли” фазасига мос келиши мазкур секторга катта ҳажмдаги инвестицияларни
талаб қилади. Иккинчидан, иқтисодиётга солиқ юкининг сезиларли даражада
қисқариши инфратузилма тармоқларига давлат харажатларини қисқартириш
зарурлигини ҳам келтириб чиқарди. Учинчи сабаб – мавжуд инфратузилма
объектларидан фойдаланиш самарадорлигининг пастлиги.

Юқорида санаб ўтилган муаммолар шошилинч ва амалий чоралар

кўришни тақазо этади. Акс ҳолда ортиб бораётган инфратузилма тақчиллиги
иқтисодий ўсишга ва иқтисодиётни модернизация қилиш йналишига тўсиқ
бўлади. Юқорида айтилганларга якун ясаб, шуни таъкидлаш лозимки, бизнинг
фикримизча, бозор инфратузилмасини тизимнинг асосий элементларини, улар
ўртасидаги энг муҳим ўзаро боғлиқликларни аниқлаш, умуман тизимнинг
фаолият кўрсатиши жараёнлари, тенденциялари, зиддиятлари ва муаммоларини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

аниқлаш имконини берувчи тизимли ёндашув асосида ўрганиш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади.

Список использованной литературы

1.

Львов Д.С. Экономика развития. М.: «Экзамен», 2002. С. 82.

2.

Иншаков О.В., Русакова Е.Г. Инфраструктура рыночного хозяйства:

системность исследования. // Вестн. С.Петерб. ун-та. Сер. 5. – 2005. – Вып. 2. –
С. 28–37.

3.

Частно-государственное партнерство в Узбекистане: проблемы,

возможности и пути внедрения //Аналитеческий доклад. – Т.: Центр
экономических исследований, 2007. с. 9.

4.

Бекларян Л.А., Пшенников А.С. О некоторых аспектах методики

исследования региональных проблем. / Аудит и финансовый анализ, № 4, 2001.

Библиографические ссылки

Львов Д.С. Экономика развития. М.: «Экзамен», 2002. С. 82.

Иншаков О.В., Русакова Е.Г. Инфраструктура рыночного хозяйства: системность исследования. И Вести. С.Петерб. ун-та. Сер. 5. - 2005. - Вып. 2. -С. 28-37.

Частно-государственное партнерство в Узбекистане: проблемы, возможности и пути внедрения //Аналитеческий доклад. - Т.: Центр экономических исследований, 2007. с. 9.

Бскларян Л.А., Пшенников А.С. О некоторых аспектах методики исследования региональных проблем. / Аудит и финансовый анализ, № 4, 2001.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов