Приоритетные направления эффективного использования инвестиций в экономический рост

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
294-304
25
4
Поделиться
Маматов M. (2016). Приоритетные направления эффективного использования инвестиций в экономический рост. Экономика и инновационные технологии, (6), 294–304. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9060
M Маматов, Кашкадарьинский финансовый институт

кандидат старшего научного сотрудника

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрыты вопросы повышения эффективности использования инвестицийми и его роль в экономике. Проанализированы отраслевая и территориальная структуры инвестиции, направленных на национальную экономику.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М.А. Маматов,

катта илмий ходим изланувчи, ҚМИ

ИҚТИСОДИЙ ЎСИШДА ИНВЕСТИЦИЯЛАРДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

В статье раскрыты вопросы повышения эффективности использования

инвестицийми и его роль в экономике. Проанализированы отраслевая и
территориальная структуры инвестиции, направленных на национальную
экономику.

In the article the questions of increase of efficiency of use of investment and its

role in the economy. Also analyzed so sectoral and territorial structure of investments
directed to the national economy.

Калитли сўзлар:

инвестицион сиёсат, иқтисодий ўсиш, диверсификация,

инвестицион лойиҳа, инфратузилмани ривожлантириш, капитал қўйилмалар,
инвестиция оқими, инвестицион иқлим.

Инвестициялар – такрор ишлаб чиқариш ва умуман иқтисодий ўсишнинг

молиявий манбаи, ишлаб чиқарувчи кучлар ва иқтисодий муносабатлар тизими
ривожланишини белгиловчи омилидир. Инвестициялар фан ва техника
тараққиёти, ютуқларини амалиётга жорий қилишни ва ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш жараёнини таъминлайди. У аҳоли турмуш даражаси ва сифатини
тўхтовсиз ошириб боришнинг ҳам зарурий шарти ҳисобланади. Шу жиҳатдан
ёндашганда, инвестицияларнинг зарурлиги икки муҳим омилни тақозо қилади:
ижтимоий эҳтиёжлар даражаси, уларнинг сифатини ўсиши ва аҳоли сонининг
кўпайиши. У ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланишининг даражаси ва
тавсифига, иқтисодий тизим тури ва бошқа иқтисодий шароитларга боғлиқ
ҳолда, ўзига хос шаклларда амалга оширилади ҳамда муайян иқтисодий
қонунлар талабига бўйсунади.

Инвестицион фаолиятни амалга ошириш жамиятнинг бутун иқтисодий

қонунлар тизими, энг аввало иқтисодий жамғариши, эҳтиёжларнинг ортиб
бориши, меҳнат унумдорлигининг ўсиб бориши, вақтни тежаш қонунлари
билан узвий боғлиқдир. Инвестицион фаолият иқтисодий субъектлар ўртасида
ЯИМни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган
кенг доирадаги муносабатларни акс эттиради.

“2015 йилда ана шу мақсадда барча молиялаштириш манбалари

ҳисобидан 15 миллиард 800 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициялар
жалб этилди ва ўзлаштирилди. Бу 2014 йилга нисбатан 9,5 фоиз кўп демакдир.
Жами инвестицияларнинг 3 миллиард 300 миллион доллардан зиёди ёки 21
фоиздан ортиғи хорижий инвестициялар бўлиб, шунинг 73 фоизи тўғридан-
тўғри чет эл инвестицияларидир”.[1] Буларнинг барчаси давлатнинг иқтисодий
сиёсатида инвестиция сиёсати қанчалик муҳим ўрин эгаллашини белгилаб
беради. Бу иқтисодиётни таркибий жиҳатдан қайта қуришни амалга
ошираётган, мустақил давлат сифатида жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига кириб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

бораётган, ишлаб чиқариш ва маҳсулот таркибини сифат жиҳатидан
ўзгартиришга ҳаракат қилаётган Ўзбекистон Республикасига ҳам тегишлидир.

Миллий иқтисодиётнинг иқтисодий ўсишида инвестициялардан самарали

фойдаланиш

муаммолари

билан

сўнгги

йилларда

республикамизда

А.В. Ваҳобовнинг “Барқарор иқтисодий ўсиш концепцияларини трансформа-
циялашуви ва амал қилиш хусусиятлари”[2] мавзусидаги қатор мақолалари,
С.Чепельнинг “Системный анализ и моделирование перспектив устойчивого
развития национальной экономики Узбекистана”[3] мавзусидаги илмий
монографияси ва Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар
институти қатор олимларининг илмий-тадқиқот ишлари катта аҳамиятга эга.
Бироқ, шуни алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, иқтисодиётда барқарор
иқтисодий ўсиш сифатини таъминлашда инвестициялардан самарали
фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий масалаларига бағишланган мукаммал
тавсифга эга бўлган илмий изланишлар

олиб борилмаган.

Глобализация шароитида ишлаб чиқаришнинг пасайиши ва ундан

иқтисодий ўсишга ўтиш шароитида инвестициялар мазмуни ва таркибий
шаклларини таҳлил қилиш, ундан самарали фойдаланиш муаммоларини
ўрганиш, илмий-назарий ва амалий аҳамиятга ҳам эгадир. Ялпи
инвестициянинг таркибий қисмлари бўлиб қуйидагилар киради:

1) Қурилиш, биноларга инвестициялар;
2) Инвестицион товарларга инвестициялар;
3) Моддий айланма маблағлари захираларига инвестициялар.
Ялпи инвестициядаги соф инвестициянинг миқдори ялпи инвестициядан

истеъмол қилинган асосий капитал қиймати айирмасига тенг. Соф
инвестициянинг умумий миқдори асосий капитал қийматининг ўсиши ва
моддий айланма маблағлари захираларининг ўсиши шаклида намоён бўлади.
Айланма маблағлар олдинги даврга нисбатан камайганида соф инвестициялар
фақат асосий капиталлар қийматининг ўсишида моддийлашади.

Ялпи инвестиция миқдори асосий капиталдаги ялпи инвестиция

суммасига ва моддий айланма маблағлар қийматининг ўсиш миқдори (ёки
захиралар қийматининг ўзгариши) йиғиндисига тенг. Бу ялпи инвестиция ва
асосий капиталга қўйилган инвестиция ҳажми динамикасидаги фарқлар
натижасидан келиб чиқади. 2005-2014 йилларда асосий капиталдаги
инвестиция улуши ялпи инвестицияларда ҳам, ЯИМда ҳам ўсиб борган. Агар
унинг хиссаси ЯИМ да 2005 йилда –19,9%дан, 2010 йилга келиб 24,4% гача
ўсган бўлса, 2014 йилга келиб 23,3%ни ташкил этган.

Ўзбекистонда асосий капиталга ялпи инвестициялар даражаси

ривожланган ғарб давлатлари кўрсаткичларига тенг. Бироқ 2014 йилга келиб
асосий капиталдаги ялпи инвестициялар миллий иқтисодиётга қўйиладиган
инвестициялар =иссасининг кескин камайиши ҳисобига сезиларли даражада
пасайган. Республикада ЯИМда ялпи инвестициялар улуши яққол ўсиш
тамойилига эга. У 2005 йилда 19,9% дан 2014 йилда 23,3% га ўсган.

Асосий капиталга инвестиция суммасининг ялпи инвестициялар

ҳажмидан кўп бўлиши - Ўзбекистондаги ялпи инвестициялар таркибининиг
ўзига хос хусусиятларидан биридир. Ғарб иқтисодий адабиётларида ялпи ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

соф инвестицияларнинг нисбати тўғрисидаги маълумотлар жуда катта давр
оралиғида чоп этилади. Жумладан, “АҚШда 1995 йилда ЯИМдаги ялпи
инвестициялар 13,7% ни ташкил этган. Унинг 10,5%и асосий капитални
истеъмол қилиш ва 3,1 %и соф инвестициялар ҳисобига шаклланган. Бу шуни
ангатадики АҚШда амортизация ҳисобига тўғри келадиган ялпи инвестиция
76 %ни, соф инвестиция ҳисобига тўғри келадиган ялпи инвестиция эса 24 %ни
ташкил этади” [4].

Ялпи инвестиция, айниқса асосий капиталга қўйиладиган инвестиция ҳам

манба сифатида ҳам асосий капитални такрор ишлаб чиқаришнинг таркибий
қисми сифатида алоҳида ўринга эгадир. Ривожланган бозор муносабатларига
эга мамлакатларда асосий капиталдаги ялпи инвестициянинг умумий
суммасида амортизация ажратмалари деярли 40% га тўғри келади.

Амортизациянинг такрор ишлаб чиқариш, жумладан инвестиция

жараёнининг ўрни тўғрисидаги масала анъанавий иқтисодий фанда узоқ муддат
давомида мунозарага сабаб бўлиб келган. Бунда амортизация инвестициянинг
манбаи бўла оладими ёки унинг функцияси фақат эскирганлиги туфайли ишлаб
чиқаришдан чиқарилган асосий капиталнинг ўрнини қоплашдан иборатми
деган масала мунозараларини келтириб чиқарган. Шу билан бирга, фан ва
техника тараққиёти шароитида амортизация кенгайтирилган такрор ишлаб
чиқаришнинг манбаи бўлиб хизмат қилади деган ёндашув кенг тарқалган.
Бизнинг ёндашувимизга кўра амортизация нафақат асосий капитални такрор
ишлаб чиқаришнинг балки, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг ҳам
манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бироқ у соф инвестиция манбаи бўла
олмайди.

Инвестицияларнинг камайиши - инқирозли ҳолатлар қутилиши,

инвестицияларнинг ўсиши инқироздан чиқишнинг ва иқтисодий ўсишнинг
бошланишининг муҳим иқтисодий белгисидир. Инвестициялар динамикаси
ишлаб чиқарилаётган ЯИМнинг динамикасини олдиндан белгилаб беради.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига қўйилган инвестицияларнинг 1995
йилда 1990 йилга нисбатан 45 %га пасайиши ЯИМни ишлаб чиқариш
ҳажмининг 18,3 %га камайишини келтириб чиқарди. Ишлаб чиқариш ҳажми ва
инвестицияларнинг бундай пасайиш нисбати МДҲнинг қатор бошқа
мамлакатлари учун ҳам хосдир. Жумладан, бу мамлакатлар бўйича ЯИМ 1995
йилда 1991 йилга нисбатан 61,5 %ни, капитал маблағлар эса фақат 29 %ни
ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси бўйича бу даврда келтирилган
кўрсаткичларнинг нисбати 88,9 % ва 65,6 % бўлган. МДҲ мамлакатлари
ўртасида энг биринчи Ўзбекистонда ЯИМда инвестицияларнинг ўсиши
бошланди. Агар 1990-1995 йилларда ишлаб чиқаришнинг орқага кетиши
инвестициялар камайишидан камроқ бўлган бўлса, 2005-2014 йиллар улар
динамикасининг бутунлай бошқа нисбати билан тавсифланади, яъни бу даврда,
инвестицияларнинг ўсиши ЯИМнинг ўсишидан юқори бўлган. Ўзбекистонда
инвестицион фаолликда ЯИМ динамикасидаги сингари икки давр ажратиб
кўрсатилади:

1990-1994 йиллардаги пасайиш даври;

1995-2014 йиллардаги инвестициялари ҳажмининг ўсиш даври.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Биринчи даврда инвестициялар ҳажми ва ишлаб чиқаришнинг ҳажми

тўхтовсиз пасайиб борган. Бироқ инвестициялар ва ЯИМ динамикасида ижобий
ўзгаришлар рўй берган даврлар ўртасида фарқ мавжуд. Инвестицияларнинг
ўсиши 1995 йилдан, ЯИМнинг ўсиши эса 1996 йилдан бошланган.
Республикада 2010 йилдан асосий капиталга инвестициялар ҳажмининг кескин
ўсиш суръатлари билан характерланади. Агар инвестициялар ўсиш суръати
2010 йилда ўтган йилга нисбатан 108,7 %ни ташкил этган бўлса, 2014 йилга
келиб у – 109,6 %га ўсган, яъни бу даврда асосий капиталга инвестициялар
ҳажми 359,5 %га ўсган [5]. Бу ўз навбатида, иқтисодий ўсиш суръатларини
8,5 %-9,0 % бўлишини таъминлади. Бироқ бу даврда қўшма корхоналарга ва
чет эл инвестицияси ҳажми улуши пасайиш тенденциясини кузатиш мумкин.
Унинг ҳиссаси умумий инвестиция ҳажмида 2010 йилдаги 28,5 %дан 2014
йилга келиб –20,2 %га пасайган.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестиция муҳитининг

яратилганлиги натижасида инвестицияларнинг ўсиш суръатлари қайд этилди.
Жумладан, 2015 йилда иқтисодиётда барча молиялаштириш манбалари
хисобидан ўзлаштирилган инвестициялар миқдори 15,8 млрд. АҚШ долларини
ташкил этди ва 2014 йилга нисбатан 9,5 фоизга ошди. Ўзлаштирилган
инвестицияларнинг асосий қисми, яъни қарийб 80 фоизи корхоналар ҳамда
аҳоли,

тўғридан-тўғри

инвестициялар

ва

кредитлар

ҳисобидан

молиялаштирилди.

Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижасида

инвестицияларнинг мулк шакллари таркибида катта ўзгаришлар содир бўлди.
Давлат инвестицияларининг улуши нисбатан камайди. Тадқиқ этилаётган
даврда давлат мулки улуши 36,2%дан 19,1%гача пасайган ва аксинча нодавлат
мулки улуши шунга мос равишда 63,8%дан 80,9%гача ўсган. Бу республикада
ушбу даврда хусусийлаштириш ва мулкни давлат тасарруфидан чиқариш
бўйича олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар натижасидир. Давлат
инвестициялари дейилганда, давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан
ташқари, ҳамда давлат кархоналарининг Республика ресурслари ҳисобига
ташкил топадиган инвестициялари тушунилади. Бироқ баъзи нашрларда давлат
инвестициялари дейилганда, фақат давлат бюджети ҳисобига ташкил
этиладиган қўйилмалар тушунилади. Мулк муносабатларидаги қайта
ўзгаришлар

натижасида

Республикада

ялпи

инвестицияларнинг

номарказлашган манбалари кенгайиб борди. Ишлаб чиқаришнинг пасайиши
ҳамда иқтисодий ўсиш даврларида инвестицияларнинг асосий қисми давлат
мулки шаклига тўғри келади. Шу билан бирга, 2005-2014 йилларда давлат
инвестициялари улуши барқарор суръатда камайди, бироқ 1996-2000 йилларда
бирмунча ортди. Бу ишлаб чиқаришнинг пасайишини бартараф этиш ва
иқтисодий ўсиш учун шарт-шароит яратишни таъминлашдаги давлатнинг фаол
иқтисодий

сиёсатининг

намоён

бўлиши

ҳисобланади.

Шунингдек,

Ўзбекистонда иқтисодиётни ислоҳ қилиш давлатнинг етакчилик ролининг
хусусиятларидан биридир.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида ялпи инвестицияларнинг мулк шакллари

бўйича таркиби (амалдаги нархларда, %да) [6]

2005

2010

2014

1

2

3

4

Ялпи инвестициялар
шу жумладан:

100

100

100

Давлат

36,2

21,8

19,1

Нодавлат
Улардан:

63,8

78,2

80,9

Хусусий

14,2

17,2

20,6

Хўжалик бирлашмалари

21,9

28,4

32,3

Хорижий капиталга эга бўлган қўшма
корхоналар

14,9

28,5

20,2

Бошқалар

12,7

4,1

7,7

Таҳлил қилинган даврда инвестицияларда хусусий мулкнинг улуши

сезиларли даражада ортган (2005 йилда 14,2 %дан 2014 йилдаги 20,6 %га). Бу
йиллар ичида фақат якка тартибдаги уй-жой қурилишига инвестицияларнинг
улуши бироз пасайган. Лекин инвестицияларнинг умумий суммасида қўшма
корхоналарнинг улуши 2005-2014 йилларда ўсган. Агар 2005 йилда уларнинг
ҳиссасига инвестицияларнинг 14,9 % қисмидан кўпроғи тўғри келган бўлса,
2014 йилга келиб 20,2 %га ўсган. Шу билан бирга, бу йиллар ичида қўшма
корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, экспорт ва импортдаги улуши ўсган.

Албатта, бундай юқори натижаларга Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини тубдан
яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-4455-сонли ва 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон
Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4609-
сонли фармонларининг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида эришилди.
Шунингдек, булар қаторига ташқи иқтисодий фаолиятнинг янада
эркинлаштирилгани, солиққа тортиш тизимининг такомиллашиб бораётган-
лиги, инвесторлар учун қўшимча рағбатлантириш омилларининг амал қилиши,
хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самараси каби
амалий ютуқларимизни қўшишимиз мумкин.

Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар инвестицияларини тармоқ

таркибининг ўзгаришида ўз аксини топади. Чунки янги тармоқларнинг пайдо
бўлиши, ёқилғи-энергетика мустақиллигига эришиш, ишлаб чиқаришни тубдан
янгилаш инвестициялар таркибини ўзгаришини тақозо этади. Инвестициялар
таркибининг ўзгариш тамойилларини 2-жадвал маълумотларидан кўриш
мумкин.

“Мамлакатимизда амалга оширилаётган инвестиция сиёсатининг ўзига

хос хусусияти маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлашга ҳамда
энергия тежамкор ва юқори технологияларга асосланган янги ишлаб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

чиқаришларни ташкил этишга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини амалга
оширишга устувор аҳамият берилаётганида намоён бўлмоқда” [7].

2-жадвал

Ўзбекистон Республикасида инвестицияларнинг тармоқлар бўйича

таркибининг ўзгариши (амалдаги нархларда, %да)

2005

2010

2014

1

2

3

4

Барча манбалар ҳисобига инвестициялар шу
жумладан:

100

100

100

1. Ишлаб чиқариш мақсадларига мўлжаллан-
ган, улардан:

68,2

73,7

66,6

а) саноатга;

32,5

30,4

36,3

б) қишлоқ хўжалигига;

4,4

3,5

4,3

в) қурилишга;

0,9

1,4

2,3

г) транспорт ва алоқага;

24,1

29,7

14,3

д) савдо, умумий овқатланиш моддий-
техника маъминотига ва бошқа тармоқлар.

6,3

8,7

9,3

2. Ижтимоий соҳа тармоқлари,
улардан:

31,8

26,3

33,4

а) уй-жой қурилишига;

11,5

12,4

15,2

б) Коммунал хўжалигига;

2,8

1,5

2,4

в) соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминотга;

2,4

1,7

2,7

г) халқ таълимига;

5,0

2,1

2,4

д) фан, маданият, санъатга;

10,1

8,4

10,7

Таҳлил қилинган барча йилларда инвестицияларнинг асосий қисми ишлаб

чиқариш мақсадларига ишлатилган. Бироқ бу ишлаб чиқариш тармоқларига
йўналтирилган инвестициялар ва ижтимоий тармоқларга йўналтирилган
инвестициялар ўртасидаги нисбатан ишлаб чиқаришнинг пасайиши ва унинг
ўсиши даврида ҳам ўзгариб турган. Жумладан, 2005 йилда ишлаб чиқариш
мақсадларидаги инвестицияларнинг улуши 68,2 %ни ташкил қилган бўлса, 2014
йилда унинг улуши 66,6 %ни ташкил этган. Бу асосан саноатга йўналтирилган
инвестицияларнинг динамикаси учун характерли.

Мазкур тармоқнинг инвестициялардаги улуши 2005-2014 йилларда унинг

улуши ишлаб чиқариш мақсадларига йўналтирилган инвестицияларнинг
70%дан юқори улушини ташкил этмоқда. Бунинг асосий сабаби тадқиқ
этилаётган даврда Ўзбекистон саноатида йирик: Муборак газни қайта ишлаш
заводида

пропан-бутан

аралашмаси

ишлаб

чикариш

корхонаси,

Шўртаннефтгаз мажмуасида сунъий суюк ёқилғи ишлаб чиқариш корхонаси,
Дехқонобод калий ўғитлари заводи, Женерал моторс – Ўзбекистон акциядорлик
жамияти ва бошқа бир қатор муҳим стратегик лойиҳалар амалга оширилиши
натижасидир.

Инвестициялар тармоқ таркибининг ўзгариши бўйича келтирилган

маълумотларда, уларнинг умумий суммасида қишлоқ хўжалиги улушининг
кескин камайиши диққат эътиборни тортади. Республикада 2005-2014


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

йилларда унинг улуши барқарор 4,3 %ни ташкил этмоқда. Бироқ бугунги кунда
ЯИМда қишлоқ хўжалигининг улуши 16 %дан кўпроғи тўғри келмоқда.
Табиий-иқлим шароитлари, ерларнинг ва ирригация тизимининг ҳолати,
умумий инвестицияларда қишлоқ хўжалиги улушининг кескин оширишни
талаб қилади. Инвестицияларнинг умумий ҳажмида мазкур тармоқ улушининг
камайиб бориши сўнгги йилларда (2005-2014) қишлоқ хўжалиги катта
молиявий зарар келтираётганлигининг сабабларидан биридир. Бу тармоқда
кўрилган зарар пахта ва ғалла етиштиришда фаолият юритаётган фермер
хўжаликларнинг 4 та асосий тармоқ олдидаги кредиторлик қарзлари 2015 йил 1
март ҳолатига 871,9 млрд. сўмни, жумладан, “Ўзнефтмаҳсулот” 299,6 млрд.
сўм, “Ўзкимёсаноат” 459 млрд. сўм, “Ўзбекэнерго” 80 млрд. сўм,
“Ўзагромашсервис” уюшмаси корхоналаридан 32,6 млрд. сўмни ташкил этган.
Тармоқда фермер хўжаликларининг зарар кўришининг бошқа сабаби - қишлоқ
хўжалиги

маҳсулотлари

ва

унда

ишлаб

чиқариш

мақсадларида

фойдаланиладиган саноат товарларига нарх паритетининг бузилишидир.

Иқтисодий ўсиш даврида хизмат кўрсатиш соҳасига, уй-жой хўжалиги,

соғлиқни сақлаш, халқ таълими, фан ва маданиятга йўналтирилган
инвестицияларнинг

улуши

ортди.

Бу

ерда

шу

нарса

муҳимки,

инвестицияларнинг қайд қилинган тармоқларда ортиши, инвестициялар реал
ҳажмининг кўпайиши шароитида содир бўлди.

Транспорт ва алоқага инвестицион сарфларнинг кўпайиши мазкур

тармоқларни

реконструкция

қилиш,

транспорт

коммуникацияларини

кенгайтириш тақозо этади. Жумладан, бу даврда Қамчиқ девони орқали
Тошкент-Қўқон автомобиль ва темирйўл қурилиши, Тошкент – Самарқанд, ва
Самарқанд-Қарши темир йўл участкасида юқори тезликда ҳаракатланадиган
«Афросиёб» электр поезди қатнови йўлга қўйилиши сабаб бўлди.

Иқтисодий ўсиш даврида инвестицияларда саноат ва қишлоқ хўжалиги

сингари тармоқлар улушининг камайиши ҳамда ижтимоий соҳа тармоқлари
улушининг ортиб бориши капитал талаб тармоқлардан бундай талаб бўлмаган
тармоқларга инвестициялар оқиб ўтиши жараёни ўз ўрнига эга эканлигини
англатади.

Бутун иқтисодиёт ва унинг тармоқлари бўйича инвестициялар мутлоқ

ҳажми динамикасининг таҳлили катта илмий ва амалий қизиқиш уйғотади. Шу
сабабли ишда миллий иқтисодиёт бўйича бу кўрсаткич белгиланган нархлар
индексини ҳисоблаш йўли билан қиёсий нархларда аниқланган. Жадвалда
келтирилган маълумотлар кўрсатишича инвестициялар ҳажми барча тармоқлар
бўйича таҳлил қилинган. Инвестициялар хажми ўсишида барча тадқиқ этилган
даврларда ишлаб чиқариш мақсадларига йўналтирилган инвестициялар улуши
ижтимоий соҳа тармоқларига йўналтирилганларига нисбатан юқори даражада
эканлигини кузатиш мумкин. 2005-2014 йилларда инвестициялар ҳажми барча
тармоқларда барқарор ўсган, бироқ унинг ҳажми турли тармоқларда турли хил
даражада ўсган. Энг юқори 2053,6 % ўсиш қурилишга тўғри келади. Иккинчи
ўринда саноат 620,4 %ни эгаллайди.

2005-2014 йилларда ижтимоий соҳа тармоқларга йўналтирилган

инвестицияларнинг улуши барқарор ялпи инвестицияларнинг 3/1 қисмини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

ташкил этган. Ижтимоий соҳа тармоқларига йўналтирилган инвестицияларнинг
таркибида тадқиқ этилаётган даврда энг юқори улуш 15,2 %, уй-жой
қурилишига тўғри келади. Бунга Ўзбекистон Республикаси Президенти
ташаббуси билан 2009 йилга - “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”, деб
ном берилиб, мамлакатимиз қишлоқларини тубдан яхшилаш, уй-жойларни
замонавий қиёфага ўзгартириш, қишлоқ аҳолисининг турмуш тарзини янги
даражага кўтаришга қаратилган алоҳида Давлат дастури қабул қилинганлиги ва
унга

2012 йилдан бошлаб намунавий уй-жой қурилишини молиялаштиришга

Осиё Тараққиёт Банки жалб этилганлиги сабаб бўлди.

Шундан келиб чиқиб,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 11 январдаги ПҚ-1683-
сонли "Осиё Тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ жойларда уй-жой
қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини кўп марталик транш бўйича
молиялаштириш дастурини амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-
тадбирлар тўғрисида" ги қарори қабул қилинди.

Ижтимоий соҳа тармоқларга йўналалтирилган инвестициялар улушида

энг паст даражада ўсиш фан, маданият ва санъатга тўғри келмоқда. Унда тадқиқ
этилаётган тармоқлар ўсиши 2005-2014 йилларда 172,5 %ни ташкил этмоқда.
Бугунги инновацион иқтисодиётга ўтиш даврида инновациянинг яратувчи
тармоқ бўлган фан, маданият ва санъатга катта хажмдаги инвестицияларни
йўналтириш мақсадга мувофиқдир.

Таҳлил қилинган даврда саноатнинг тармоқ таркибида катта ўзгаришлар

содир бўлди. Бу аввало давлатнинг мазкур тармоқдаги инвестиция ва таркибий
сиёсати

билан

боғлиқ.

Саноатдаги

таркибий

сиёсатнинг

устивор

йўналишларидан бири - мустақил давлатга хос бўлган импортнинг ўрнини
қоплай оладиган ва экспортга йўналтирилган маҳсулотни ишлаб чиқаришга
алоҳида эътибор берган ҳолда амалдаги корхоналарни модернизация қилиш ва
техник жиҳатдан қайта қуроллантириш, янги тармоқлар ва корхоналарни
ташкил этиш бўлиб қолди. Ёқилғи-энергетика мустақиллигига эришиш бу
тармоқларга йирик инвестицияларни ажратишни талаб этди.

3-жадвал

Ўзбекистон Республикаси саноатида инвестицияларининг таркиби (жорий

нархларда, % ҳисобида)

2005

2010

2014

1

2

3

4

Ялпи инвестициялар: Шундан

100

100

100

1.Ёқилғи-энергетика мажмуасига

33,9

39,2

58,3

2. Металлургия

19,6

17,8

8.0

3. Машинасозлик

4,2

10,8

5,6

4. Кимё ва нефть

6,9

4,5

4,5

5. Қурилиш материаллари саноати

3,5

7,7

5,6

6. Енгил саноатига

15,2

9,8

6,9

7. Озиқ-овқат саноатига

5,7

6,0

6,4

7 Бошқаларга

11,1

4,2

4,7

Саноатга қўйилган инвестицияларнинг тармоқ таркибида ёқилғи-

энергетика мажмуаси катта улушни эгаллайди. 2005 йилда унинг ҳиссаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

инвестициялар умумий суммасининг 33,9 %дан 2014 йилга келиб 58,3 %гача
ўсган. Ёқилғи-энергетика мажмуасининг ўзида энг катта улушни нефт саноати
эгаллайди. Бу Сургил кони базасида полиэтилен ва полипропилен ишлаб
чиқарадиган Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилиши ҳисобига рўй берган.
Умумий қиймати 4 миллиард доллардан ошадиган ушбу мажмуа дунёдаги энг
замонавий, юқори технологиялар асосида ишлайдиган, йирик корхоналардан
бири бўлди.

Тадқиқ этилган даврда инвестицияларнинг Республика ҳудудлари бўйича

тақсимланишида ҳам ўзгаришлар содир бўлган. Инвестицияларнинг ҳудудий
таркиби шу билан тавсифланадики, уларнинг асосий қисми нисбатан юқори
даражада ривожланган Тошкент ва Фарғона иқтисодий ҳудудларига тўғри
келади. Уларнинг улушини барча аҳоли сонининг 46,3 %, инвестицияларнинг
эса 50,4 % тўғри келган. Айни вақтда ,Мирзачўл ҳудуди аҳоли сонида 6,6 %га
эга бўлиб ялпи инвестициялардаги ҳиссаси 5,7 %га тўғри келган.
Инвестициялар ҳажми 2014 йил 2010 йилга нисбатан Навоиий иқтисодий
ҳудудидан ташқари барча иқтисодий ҳудудларда бирмунча ўсган. Шу нарса
муҳимки, ўртача республика даражасига нисбатан инвестицияларнинг
юқорироқ суръатларда ўсиши Оролбўйи ва Мирзачўл иқтисодий ҳудудларида,
яъни ривожланиш даражаси нисбатан орқада қолган ҳудудларда кузатилди.
Бунинг натижасида мазкур ҳудудларда аҳоли жон бошига тўғри келадиган
инвестициялар ўртача республика кўрсаткичларига яқинлашмоқда.

4-жадвал

Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга сарфланган инвестициялар-

нинг худудлар бўйича тақсимланиши 2005-2014 йиллар (%да)

2005

2010

2012

2014

1

2

3

4

5

6

1.

Ўзбекистон Республикаси

100,0

100,0

100,0

100,0

2.

Қорақалпоғистон

4,7

3,0

5,1

11,4

3.

Андижон

4,1

3,0

5,1

11,4

4.

Бухоро

8,2

13,5

10,0

9,8

5.

Жиззах

2,4

2,3

3,0

3,0

6.

Қашқадарё

14,4

11,0

12,6

11,7

7.

Навоий

7,2

11,1

7,1

4,6

8.

Наманган

3,4

3,5

3,3

4,8

9.

Самарқанд

6,4

6,1

6,1

6,5

10. Сурхондарё

5,4

3,7

3,7

4,1

11. Сирдарё

1,7

2,5

2,8

2,7

12. Тошкент вил.

2,6

9,8

8,2

10,8

13. Фарғона

5,1

5,5

6,1

5,8

14. Хоразм

2,7

2,3

3,1

3,6

15. Тошкент ш.

23,4

21,6

23,8

16,7

Агар 2010 йилда бу кўрсаткич мазкур ҳудудларда ўртача республика

кўрсаткичига нисбатан мос равишда аҳоли жон бошига тўғри келадиган
инвестициялар ўртача республика кўрсаткичларининг 61 %, 43 %ни ташкил
этган бўлса, 2014 йилда 98 % ва 58 %лик даражага етган. Бу республика


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

миқёсида аҳоли жон бошига тўғри келадиган инвестициялар ҳажмини
ўсаётганлигидан далолат беради. 2010-2014 йилларда Қорақалпоғистон
Республикасида инвестицияларнинг улуши 5,1 %дан 11,4 %га ўсиши бу
худудда йирик Устюрт газ-кимё мажмуасини қурилиши билан боғлиқ. Шу
билан бирга аҳоли жон бошига тўғри келадиган инвестициялар даражасидаги
фарқнинг Тошкент иқтисодий ҳудудида, шу жумладан, Тошкент шаҳрида ҳам
бошқа иқтисодий ҳудудларидагига (Оролбўйидан ташқари) нисбатан орқада
қолиши кузатилади. Фақат 2014 йилда мазкур кўрсаткич Тошкент иқтисодий
ҳудудида ўртача республика даражасидан, юқори бўлган (278 %ни ташкил
этувчи

Тошкент

шаҳри

ҳисобига).

Фикримизча,

истиқболда

инвестицияларнинг Тошкент шаҳридаги ўсиш суръатларини бироз камайтириш
ҳисобига Мирзачўл ва бошқа иқтисодий ҳудудларда унинг жадал ўсишини
сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ.

Ҳулоса сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, таҳлил этилаётган даврда

Ўзбекистон Республикасида олиб борилган инвестицион сиёсат асосий капитал
жамғарилишининг юқори суръатларда ўсиши асносида мамлакатда
инвестицияларнинг

замонавий

бозор

тузилмасини

шакллантиришга

йўналтирилганлиги билан тавсифланади. Ушбу давр мобайнида хорижий
инвестициялар оқими кескин ошди, молиялаштиришнинг бюджетдан ташқари
манбалари фаоллашди, инвестициялашнинг бозор институтлари янада ривож
топди ва йилдан йилга инвестицион иқлим ва тадбиркорлик фаолиятини амалга
ошириш учун зарур шарт-шароитлар яхшиланиб бормоқда.

Бу даврда хорижий капиталдан биринчи навбатда ишлаб чиқариш

салоҳиятини янгилашга қаратилганлигини кўриш мумкин. Масалан, 2014 йилда
хорижий инвестициялар ва кредитларнинг умумий ҳажмининг катта қисми
асосий капиталга инвестициялар сифатида саноат соҳасига (67,7%), транспорт
(14,5%), алоқа (8,7%) тармоғига йўналтирилган. Саноат соҳасида асосий
капиталга хорижий инвестицияларнинг катта қисми енгил саноат, газ ва
электроэнергетика тармоқлари ҳиссасига тўғри келди.

Республикамизда иқтисодий ўсишнинг инвестициялардан самарали

фойдаланиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларни натижасида 2015
йилда барча манбалар ҳисобидан иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга
ошириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга
доир умумий қиймати 15 миллиард 800 миллион доллар бўлган
инвестицияларни жалб этиш имконига эга бўлди. Шундан 3,3 млрд. АҚШ
доллари ёки 21 %дан кўпроқ қисми хорижий инвестициялар бўлиб, уларнинг
73 % тўғридан-тўғри инвестицияларни ташкил этди.

Барча инвестицияларнинг 67,1% ишлаб чиқариш мақсадларига

йўналтирилган бўлиб, бу 2015 йилда умумий қиймати 7,4 млрд. АҚШ доллар
бўлган 158 та йирик ишлаб чиқариш объекти қурилишини якунлаш ва
фойдаланишга топшириш имконини берди. Уларга замонавий, юқори ишлаб
чиқариш технологияларига эга бўлган йирик саноат корхоналари; Буҳоро
нефтни қайта ишлаш заводи, Қўнғирот сода заводи, Деҳқонобод калий
ўғитлари заводи, Асака, Самарқанд ва Хоразмдаги автомобил заводлари, ўнлаб
замонавий текстил корхоналари, юзлаб гўшт-сутни ва мева-сабзавотни қайта


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

ишлаш корхоналари қурилди ва фойдаланишга топширилди. Ушбу ҳолат
пировардида 2030 йилга бориб мамлакатимизда ЯИМ ишлаб чиқариш хажмини
икки мартага ошириш вазифасини тўлиқ ҳал этишга имконият яратди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Бош мақсадимиз - мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг
йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. //Халқ сўзи, 17 январь 2016 й.

2.

Вахобов

А.В.

Барқарор

иқтисодий

ўсиш

концепцияларини

трансформациялашуви ва амал қилиш хусусиятлари. Республика Илмий-амалий
конференция материаллари ТМИ. 2016 йил.

3.

Чепель С.Системный анализ и моделирование перспектив устойчивого

развития национальной экономики Узбекистана. //Издательство IFMR 2014. С
316.

4.

Джеффи Д. Сакс Ф, Ларрен Б. Макроэкономика. Глобальный подход

/Перевод с английского. -М,1996. с. 56.

5.

Альманах Узбекистана 2015.: Т., 2016. С. 76.

6.

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг мазкур

йиллар бўйича маълумотлари.

7.

Умарова З., Халилова И. Мамлакатимизда инвестициявий салохиятни

оширишда банк тизимининг роли. // Бозор, пул ва кредит. №2.2016 й.-Б. 37.

Библиографические ссылки

Каримов И. 2015-йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мух.им устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Маккамасининг кснгайтирилган мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 2016 йил 16 январь.

Мешечкина Р.П., Лазарев В.В. Функциональные особенности перспективы развития оптовой торговли системы потребительской кооперации. -М.: Научные ведомости, 2009. №15

Martin Christopher, Helen Peck. Marketing Logistics. Butterworth-Heinemann, Boston: 2015y. 172 p.

Панкратов Ф.Г., Солдатова Н.Ф. Коммерческая деятельность. Учебник. М.: Дашков и К, 2012 г., 500 с.

Савдо иктисодисти муаммолари. Укув кулланма/ муаллифлар жамоаси. Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги. -Т.: Иктисод-Молия, 2016 й. 504 б.

Эргашходжаева Ш.Ж. Саноат маркетинга. Укув кулланма. -Т.: ТДИУ, Иктисодист, 2014 й. 231 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов