Функциональная характеристика оптовой торговли в условиях структурных изменений и диверсификации экономики Узбекистана

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
386-392
19
5
Поделиться
Холмаматов, Д. (2016). Функциональная характеристика оптовой торговли в условиях структурных изменений и диверсификации экономики Узбекистана. Экономика и инновационные технологии, (6), 386–392. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9072
Д Холмаматов, Самаркандский государственный институт экономики и сервиса

независимый искатель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье выделены функциональные изменения оптовой торговли в современных экономических реформ. Необходимые предложения разработаны в отношении оптовых торговых функций в организации и управления движением.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Д.Ҳ. Холмаматов,

мустақил изланувчи, СамИСИ

ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИДАГИ ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАР ВА

ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ШАРОИТИДА УЛГУРЖИ САВДОНИНГ

ФУНКЦИОНАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ

В данной статье выделены функциональные изменения оптовой

торговли в современных экономических реформ. Необходимые предложения
разработаны в отношении оптовых торговых функций в организации и
управления движением.

In this article functional changes of wholesale trade in present economic

reforms are highlighted. Necessary suggestions are developed regarding wholesale
trade functions in movement organization and management .

Калитли сўзлар:

улгуржи савдо, функция, моддий ресурслар, моддий

ресурслар ҳаракати, тақсимот, талаб.


Бугунги

кунда

мамлакатимиз

иқтисодиётида

чуқур

таркибий

ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик
жиҳатдан янгилаш, саноатни модернизация ва диверсификация қилиш
натижасида

барқарор

макроиқтисодий

кўрсаткичларнинг

ўсишига

эришилмоқда. Жумладан, 2015 йилда ялпи ички маҳсулот 8 фоиз, саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
қарийб 7 фоиз, қурилиш-монтаж ишлари ҳажми салкам 18 фоизга ошди.
Келгусида ҳам мамлакатимиз иқтисодиётида тайёр маҳсулотлар ишлаб
чиқариш, қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш бўйича аниқ дастурлар ишлаб
чиқиш масаласи қўйилмоқда.

Қайта ишлаш тушунчаси хомашёдан истеъмол товари ишлаб чиқаришни

назарда тутувчи бир неча (камида уч-тўрт) босқичли ишлаб чиқариш даврини
ўз ичига олувчи жараённи англатади.

Заминимиздаги бой минерал хомашё ва ўсимлик дунёси ресурсларини

чуқур қайта ишлашни босқичма-босқич амалга ошириш, юқори қўшимча
қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш мамлакат иқтисодий сиёсатининг
устувор йўналиши ҳисобланади [1].

Бошқача айтганда, хомашёни жаҳон бозорида талаб бўлган тайёр

маҳсулотга айлантириш учун қайта ишлашнинг 3-4 босқичли тизимига
ўтишимиз зарур. Бу тизимнинг маъно-моҳияти шундан иборатки,

биринчи

босқичда

хомашёни дастлабки қайта ишлаш, яъни ярим тайёр маҳсулот

тайёрлаш,

кейинги босқичда

саноат асосида ишлаб чиқариш учун тайёр

материалларга айлантириш,

учинчи, якуний босқичда

эса истеъмол учун

тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш амалга оширилади.

Кўп босқичли қайта ишлашнинг ҳар бир босқичида моддий ресурслар

ҳаракатини ташкил этиш ва оптимал бошқариш муҳим аҳамият касб этади.
Қайта ишлашнинг хомашёдан то тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

даврида улгуржи савдонинг роли янада ортади. Чунки қайта ишлаб
чиқаришнинг ҳар бир босқичи бир маромда тўхтовсиз ишлаши учун, ўз
вақтида, керакли ҳажмдаги моддий ресурслар билан таъминлашнинг ечими
долзарб масала ҳисобланади.

Бу масала улгуржи савдо ва унинг вазифалари қай даражада бажарилиши

билан боғлиқ. Макроиқтисодиётнинг кўриб чиқилаётган соҳасида улгуржи
савдонинг бир қатор ўзига хос функцияларига эҳтиёж пайдо бўлади.

Мамлакатимиз

иқтисодиётида

амалга

оширилаётган

таркибий

ўзгаришлар, модернизация ва диверсификация жараёнлари улгуржи савдонинг
мазмун-моҳияти ва функцияларига, янги ўзига хос тамойиллар асосида
ёндашишга, уларга қўйиладиган талаб, мезон ва меъёрларни қайта кўриб
чиқишни тақозо этади. Шу сабабли улгуржи савдо ва унинг функциялари
моҳиятини илмий ва амалий нуқтаи назардан ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш
муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу масалада товар-моддий бойликлар ҳаракати каналини лойиҳалаш,

яратиш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланувчи назариячи ва
амалиётчиларда турлича ёндашувлар шаклланган. Жумладан улгуржи савдо
функциялари аксарият муаллифлар томонидан асосий ва ёрдамчи функцияларга
бўлиб ўрганилган. Улгуржи савдонинг асосий функциялари, унинг ишлаб
чиқариш ва чакана товар бозорига йўналтирилган икки томонлама хизмат
кўрсатиш фаолиятида намоён бўлади. Ишлаб чиқариш соҳаси доирасида
улгуржи савдонинг бажарадиган функцияларига қуйидагилар киритилган[3]:

барча тур, кўриниш ва шаклдаги тадбиркорлик фаолиятини

рағбатлантириш ва концентрациялаш;

товар

ва

хизматларнинг

ишлаб

чиқариш

ассортиментини

шакллантириш ва лойиҳалашда фаол иштирок этиш, ишлаб чиқариладиган
моддий бойликлар умумий сифатини ошириш;

ишлаб чиқариш соҳасида фақат тайёр моддий бойликларнинг ҳаракат

жараёнини ташкил қилиш ва инвестициялар билан таъминлаш ҳамда янги товар
ҳаракати каналларини яратиш;

бозордаги товар ва хизматлар ҳаётий даврида доимий мавжуд бўлган

тижорат таваккалчилиги ўз зиммасига олиш, бизнес таваккалчилигининг
диаметрал қарама-қаршиликлари олдини олиш ва камайтириш (муваффақият-
йўқотиш);

тижорат талаблари асосида замонавий ишлаб чиқаришни оптимал

логистик таъминот концепциясини шакллантириш, фойда олиш мақсадида
бозорнинг бошқа субъектларини тижорат қизиқишларини ҳисобга олиб
ҳақиқий бозор тамойилларини жорий қилиш.

Улгуржи савдо, шунингдек, чакана савдо корхоналари, товар ва

хизматлардан индивидуал фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондиришга
йўналтирилган бир қатор асосий функцияларни бажаради. Бу функциялар
қуйидагиларни ўз ичига олади[4]:

аниқ мақсадли бозор ва товар бозорлари алоҳида сегментларининг

жорий талаб конъюнктурасини доимий ва тизимли ўрганиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

йирик партияли ишлаб чиқариш ассортиментини мавжуд реал чакана

ва кичик чакана савдо тармоқларига мослаб ўзгартириш;

савдо ташкилотларини моддий бойликлар билан бир текисда

таъминлаш мақсадида ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан
хизмат кўрсатиш инфратузилмасини шакллантириш;

товар заҳираларини сақлаш жараёни билан боғлиқ ички омбор

технологик операцияларини амалга ошириш;

чакана савдо тармоқларига ўз вақтида товарларни етказиб беришни

ташкил қилиш;

мижоз-харидорларни (чакана савдо корхоналарини) товар ва молиявий

кредит билан таъминлаш;

товарларни улгуржи партиялари ва комплекс хизматларни сотиб

олувчи мавжуд ва потенциал харидорларга ахборот хизмати кўрсатиш.

Улгуржи савдонинг асосий функцияларидан ташқари улгуржи товар

харид қилиш ва сотишни таъминловчи инфратузилмаси билан боғлиқ бўлган
бутун ёрдамчи комплекс функцияларни ҳам бажаради. Бу ёрдамчи
функцияларга транспортировка жараёнида моддий бойликларни сақланишига
кўмаклашувчи, уларни улгуржи савдо ташкилотларида мавсумий ва вақтинча
сақлаш, қадоқлаш ва навларга ажратиш, катта товар партияларини истеъмол
бозори ёки бошқа улгуржи савдо харидорлари талабларига кўра қайта жамлаш
(комплектация) киради.

Улгуржи савдонинг ишлаб чиқариш ва истеъмол бозорлари ўртасида

бажарадиган асосий ҳамда қўшимча функциялари макротизимдаги товар
айланиш жараёнидаги тақсимот функциясини бажаради. Макротизимдаги
ишлаб чиқариш ва истеъмол бозорлари ўртасида тақсимот жараёнида улгуржи
савдо бажарадиган функциялар ўзига хос хусусиятларга эга. 1-жадвалда
улгуржи савдо функциялари ва уларнинг мазмуни келтирилган[2].

1-жадвал

Улгуржи савдо функциялари мазмуни

Функциялар

Функцияларнинг мазмуни

1

2

3

1.

Ассортиментни

шакллантириш

Улгуржи савдода товарлар тақсимотида кўпинча ишлаб
чиқаришнинг ихтисослашуви ва дифференциалланган талаб
асосида харидлар амалга оширилади, шунингдек, ўз товар
ассортиментини бозор сегменти бўйича маҳсулотларни
танлаш ва товарлар таклифида таъминотчилик қилиш

2.

Узилишлар вақтини

бартараф этиш (Вақт

тафоввутини

бартараф этиш)

Улгуржи савдо ишлаб чиқариш ва истеъмол оралиғидаги
даврда узилиш вақтини бартараф қилиш функциясини
бажаради, масалан, ҳўл мева-сабзавотларнинг мунтазам
эмаслигидан келиб чиқиб, таъминотни бир текисда амалга
ошириш, қурилиш материалларини баҳордан то кузгача
етказиб бериш

3.

Узилишлар жойини

бартараф этиш

(Масофавий (макон)

тафоввутини

бартараф этиш)

Ишлаб чиқариш ва истеъмол жойи оралиғи масофасидаги
тафоввутни ҳар қандай вазиятда ташиш функциясини амалга
ошириш орқали бартараф этиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

4.

Заҳираларни

шакллантириш

Турли вақтда хилма-хил товарларга ўзгариб турган талабни
барқарорлаштиришга хизмат қилади

5.

Сифат кафолати

Улгуржи савдо товарларнинг келгусида сотишга тайёрлашни
билдиради. Бунда эса навларга ажратиш, қадоқлаш, тозалаш,
ассортиментларга ажратиш каби мураккаб операцияларни
бажариш. Буларга импорт виноларни қуйиш, меваларни
етилтириш, хомашёларни

қайта ишлаб

чиқаришгача

муваффақиятли сақлаш

6.

Нарх барқарорлиги

Катта партияларда товарларни харид қилиш натижасида
чегирмаларга эга бўлиш, ташиш, қадоқлаш каби харажатлар
бўйича ва паст нархларда товарларни таклиф этиш орқали
устунликка эришиш

7.

Молиялаштириш

Товар хариди ва унинг тўлови оралиғидаги вақт бўйича
узилишларда кредит таклиф қилиш. Агар савдо корхонаси
қисқа муддатли кредит бўйича етказиб беришни ташкил
қилса, харидорлар товар кредитини олади.

8.

Бозор тадқиқотлари

ва бозорни

ўзлаштириш

Улгуржи савдо корхонаси мавжуд товар учун янги бозорни
узлаштириш ёки реклама орқали бозорни кенгайтириш каби
муҳим вазифани бажаради

9.

Сақлаш

Товарларни сақлаш ҳар доим зарур, чунки ишлаб чиқариш ва
истеъмол даврлари вақт бўйича ҳамма вақт ҳам мос келмайди.
Омборда сақлаш орқали эса вақт ва буюртма берилаётган
товарлар сони бўйича мавжуд фарқларни камайтиришга
эришилади.

Манба:

Р.П.Мешечкина,

В.В.Лазарев.

Функциональные

особенности

перспективы развития оптовой торговли системы потребительской кооперации. М.:
Научные ведомости, 2009. №15


Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, улгуржи савдонинг тақсимот

функцияси “ишлаб чиқариш-истеъмол” занжирида амал қилмоқда. Улгуржи
савдо эса фақат ишлаб чиқариш ва истеъмол бозори ўртасидаги тайёр маҳсулот
тақсимотидан иборат. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун таъминот
бўғинидан хомашё, яримтайёр маҳсулотлар, эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш
ҳудудига етказиб бериш, ишлаб чиқариш ҳудудидан эса тайёр маҳсулотларни
истеъмол бозорларига тақсимлашни ҳам таъминлайди. Бу эса улгуржи
савдонинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги асосий бўғин
эканлигини исботлайди.

Маълумки, такрор ишлаб чиқариш даврий жараён бўлиб, ҳар бир давр

таъминотдан бошланади ва тайёр маҳсулотни тақсимлаш ёки сотиш билан
якунланади. Яъни ҳар бир ишлаб чиқариш даврида хом ашё ва моддий
ресурслар тайёр маҳсулотга айлантирилади ва сотилади. Даврларнинг
такрорланиши ишлаб чиқариш жараёнининг ўзлуксизлигини таъминлайди. Ҳар
бир ишлаб чиқариш давридаги товар моддий ресурслар ҳаракатининг қуйидаги
қатъий белгиланган тартиб асосида ташкил қилинишини тавсия қиламиз:

1)

Хомашё ва бошқа моддий ресурсларни, уларнинг манбаларидан

корхона таъминот омборларига етказиб бериш ва вақтинчалик сақлаш, яъни
истеъмол (ишлаб чиқариш истеъмоли) вақтигача сақлаш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

2)

Хомашё ва моддий ресурсларни умумзавод таъминот омборларидан

ички ишлаб чиқариш омборлари, улардан ишлаб чиқариш цехлари, участкалари
ва иш ўринларидаги дастгоҳларга етказиб бериш. Бу ерда хомашё ва моддий
ресурслардан деталлар, бутловчи қисмлар ва яримтайёр маҳсулотлар
тайёрланади.

3)

Цехлар, участкалар ва иш ўринларида ишлаб чиқарилган деталлар,

бутловчи қисм ва яримтайёр маҳсулотлар корхонанинг йиғув цехига етказиб
берилади. Бу ерда улардан тайёр маҳсулот йиғилади ва у корхонанинг тайёр
маҳсулот омборига етказиб берилади.

4)

Тайёр маҳсулот омборидаги маҳсулот бозор талаби (буюртма)га асосан

истеъмолчилар ўртасида тақсимланиб, реализация қилинади.

Моддий ресурслар ҳаракатини ташкил қилиш ва бошқаришнинг бундай

жараёнида улгуржи савдонинг функциялари “таъминот-ишлаб чиқариш-
истеъмол” занжири доирасида амал қилади. Бу ҳолда улгуржи савдо
функциялари ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш ва ўз вақтида
истеъмол бозорида талабни қондириш каби вазифаларни бажаради. 2-жадвалда
моддий ресурслар ҳаракатини ташкил қилиш ва бошқаришнинг муаллиф
томонидан ишлаб чиқилган улгуржи савдо функциялари мазмуни келтирилган.

2-жадвал

Моддий ресурслар ҳаракатини ташкил қилиш ва бошқаришда улгуржи

савдо функциялари

Функциялар

Функцияларнинг мазмуни

Таъминотда

Тақсимотда

1

2

3

4

1.

Ассортиментни

шакллантириш

Ишлаб

чиқаришнинг

ихтисослашуви ва дифферен-
циалланган талаб асосида
харидларни амалга ошириш

Бозор сегменти талабидан келиб
чиқиб товарлар таклифини ташкил
этиш

2.

Узилишлар вақтини

бартараф этиш

Ишлаб чиқаришнинг мунта-
замлигини таъминлаш учун
хомашё ва яримтайёр маҳсу-
лотларни етказиб бериш
вақтидаги

узилишларни

бартараф этиш

Ишлаб чиқариш ва истеъмол
оралиғидаги даврда узилишлар
вақтини бартараф этиш

3.

Узилишлар жойини

бартараф этиш

Ишлаб чиқариш ва таъминот
жойи оралиғи масофасидаги
тафоввутни бартараф этиш

Ишлаб чиқариш ва истеъмол жойи
оралиғи масофасидаги тафаввутни
ташиш

функциясини

амалга

ошириш орқали бартараф этиш

4.

Заҳираларни

шакллантириш

Ишлаб чиқариш қувватидан
максимал фойдаланиш учун
таъминот заҳирасига эга
бўлиш

Турли

вақтда

хилма-хил

товарларга ўзгариб турган талабни
барқарорлаштиришга эришиш

5.

Сифат кафолати

Хомашё

ва

яримтайёр

маҳсулотларни ташиш ва
сақлаш жараёнида сифатни
назорат қилиш

Товарларни келгусида сотувга
тайёрлаш.

Бунда

саралаш,

қадоқлаш, тозалаш, ассортимент-
ларга ажратиш каби операциялар
бажарилади

6.

Нарх барқарорлиги Ишлаб чиқариш воситалари, Катта партияларда товарларни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

хомашё ва яримтайёр маҳсу-
лотларни улгуржи харид
қилиш орқали таннархни
пасайтириш имкониятига эга
бўлиш

харид

қилиш

натижасида

чегирмаларга эга бўлиш, ташиш,
қадоқлаш каби харажатлар бўйича
ва паст нархларда товарларни
таклиф этиш имкониятлари орқали
устунликка эришиш

7.

Молиялаштириш

Молиявий ресурслар тақчил-
лиги шароитида ишлаб чиқа-
риш воситалари, хомашё ва
яримтайёр

маҳсулотларни

инвестициялаш

орқали

ишлаб чиқаришни йўлга
қўйиш

Товар хариди ва унинг тўлови
оралиғидаги

вақт

бўйича

узилишларда

кредит

таклиф

қилиш. Агар савдо корхонаси
қисқа муддатли кредит бўйича
етказиб беришни ташкил қилса,
харидорлар

товар

кредитини

олади.

8.

Бозор тадқиқотлари

ва бозорни

ўзлаштириш

Ишлаб

чиқариш-техник

мақсадларга мўлжалланган
маҳсулотлар

бозорини

ўрганиш

Улгуржи савдо корхонаси мавжуд
товар

учун

янги

бозорни

узлаштириш ёки реклама орқали
бозорни кенгайтириш каби муҳим
вазифани бажаради

9.

Сақлаш

Ишлаб

чиқаришнинг

узликсизлигини таъминлаш
учун

етарли

ҳажмдаги

заҳира яратиш

Товарларни сақлаш ҳар доим
зарур, чунки ишлаб чиқариш ва
истеъмол даврлари вақт бўйича
ҳамма вақт ҳам мос келмайди.
Ишлаб чиқариш ва истеъмол
даврларининг замон ва макон
бўйича

мувофиқлигини

таъминлаш

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Улгуржи савдонинг “таъминот-ишлаб чиқариш-тақсимот” занжиридаги

муаллиф тавсия қилаётган функциялари мамлакат ҳудудларини комплекс
тарзда мутоносиб ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Фикримизча,
мамлакатимиз иқтисодиётидаги чуқур таркибий ўзгаришлар ва диверсификация
шароитида улгуржи савдонинг функционал тизимлари ривожига қуйидаги
омиллар таъсир этади:

моддий ресурслар ҳаракатининг оптимал каналларини лойиҳалаш ва

шакллантириш;

моддий ресурслар ҳаракати учун сарфланадиган вақт ва маблағни

тежаш;

бозор муносабатларининг ўзгариши ва мураккаблашуви, ҳамда

таъминот ва тақсимот жараёнлари сифат кўрсаткичларига қўйиладиган
талабнинг ошиши;

мослашувчан ишлаб чиқариш ва етказиб бериш тизимларининг

яратилиши.

Таъкидлаш жоизки, улгуржи савдо макро даражадаги тақсимот

функциясини амалга ошириш учун замонавий бозор инфратузилмасининг
кўплаб, турли-туман тузилмаларидан фойдаланади. Улар етказиб бериш
каналининг бўғинлари ҳисобланиб, улар ўртасида мураккаб алоқалар тизими


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

шаклланади. Етказиб беришда бундай мураккаб алоқаларнинг вужудга келиши
моддий ресурслар ҳаракатининг мавжуд моделларини модернизация ва
модификация қилишни тақозо этади.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, моддий ресурслар ҳаракати моделларини

модификациялаш, улар оқимини ташкил этиш ва бошқаришнинг айрим масала
ва йўналишларини оптималлаштириш учун, тақсимот марказларини оптимал
жойлаштириш, моддий ресурсларни етказиб беришда улгуржи савдонинг
функциялари ва моддий ресурс ва буюртмаларнинг оптимал миқдорини
аниқлаш ҳамда ташишнинг оптимал маршрутларини ишлаб чиқиш орқали
амалга ошириш лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов

И. 2015-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи, 2016 йил 16 январь.

2. Мешечкина Р.П., Лазарев В.В. Функциональные особенности

перспективы развития оптовой торговли системы потребительской кооперации.
-М.: Научные ведомости, 2009. №15

3. Martin Christopher, Helen Peck. Marketing Logistics. Butterworth-

Heinemann, Boston: 2015y.172 p.

4. Панкратов Ф.Г., Солдатова Н.Ф. Коммерческая деятельность. Учебник.

М.: Дашков и К, 2012 г., 500 с.

5. Савдо иқтисодиёти муаммолари. Ўқув қўлланма/ муаллифлар жамоаси.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. -Т.: Иқтисод-
Молия, 2016 й. 504 б.

6. Эргашходжаева Ш.Ж. Саноат маркетинги. Ўқув қўлланма. -Т.: ТДИУ,

Иқтисодиёт, 2014 й. 231 б.

Библиографические ссылки

Каримов И. 2015-йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мух.им устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Маккамасининг кснгайтирилган мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 2016 йил 16 январь.

Мешечкина Р.П., Лазарев В.В. Функциональные особенности перспективы развития оптовой торговли системы потребительской кооперации. -М.: Научные ведомости, 2009. №15

Martin Christopher, Helen Peck. Marketing Logistics. Butterworth-Heinemann, Boston: 2015y. 172 p.

Панкратов Ф.Г., Солдатова Н.Ф. Коммерческая деятельность. Учебник. М.: Дашков и К, 2012 г., 500 с.

Савдо иктисодисти муаммолари. Укув кулланма/ муаллифлар жамоаси. Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги. -Т.: Иктисод-Молия, 2016 й. 504 б.

Эргашходжаева Ш.Ж. Саноат маркетинга. Укув кулланма. -Т.: ТДИУ, Иктисодист, 2014 й. 231 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов