Проблемы модернизации сферы услуг и пути их решения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
51-57
22
5
Поделиться
Мардонов, Б. (2017). Проблемы модернизации сферы услуг и пути их решения. Экономика и инновационные технологии, (1), 51–57. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9160
Баходир Мардонов, Самаркандский филиал Ташкентского университета информационных технологий

Старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье приведены необходимость и преимущества модернизации сферы услуг. В том числе, выявлены проблемы, возникающие в результате модернизации и указаны пути их преодоления

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

1

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ

МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ

Мардонов Баходир Бахронович,

ТАТУ Самарқанд филиали катта ўқитувчиси

E-mail:

boxodir82@mail.ru

Аннотация:

Мақолада хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялаш

зарурати ва афзалликлари келтирилган. Шунингдек, модернизациялаш
оқибатида келиб чиқадиган муаммолар аниқланган ва

уларни бартараф этиш

йўллари ҳам кўрсатиб ўтилган.

Аннотация:

В статье приведены необходимость и преимущества

модернизации сферы услуг. В том числе, выявлены проблемы, возникающие в
результате модернизации и указаны пути их преодоления.

Annotation:

The article adduces necessity and preferences of modernization of

tertiary industry. It also reveals the problems which arise in the result of
modernization and shows the ways to overcome them.

Калит сўзлар:

модернизация, глобализация, инновация, бандлик,

хизматлар соҳаси, даромад.

Кириш

Ҳар қандай жамият ривожланиши натижасида анъанавийликдан

замонавийликка ўтади. Бу иқтисодий муаммолар гирдобидан чиқиш жараёнини
ҳам

англатади.

Модернизация

айнан

жамиятни

замонавийликка

айлантиришнинг дастлабки босқичи ҳисобланади. Шу сабабли ҳам дунёда
модернизация сиёсатини амалга оширмаган ёки амалга оширмаётган давлат
деярли йўқ. Ҳозирги кунда жаҳонда юз бераётган иқтисодий ва сиёсий
ўзгаришлар ҳам ҳар бир мамлакат иқтисодиётини модернизацияланишини талаб
этади.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А. Каримов

таъкидлаганларидек, «Биз модернизация деганда, кўпинча саноат тармоқларини
модернизация қилишни тушунишга ўрганиб қолганмиз [1]», деган фикрлари
нафақат ишлаб чиқариш соҳасини балки, хизмат кўрсатиш соҳасининг барча
тармоқларини ҳам кенг қамраб олиниши лозимлиги назарда тутиб айтилган.

Иқтисодчи олим И.Н.Мирошников ҳам : “...иқтисодиётни модернизациялаш
учун аввало унинг муҳим соҳаларини, шу жумладан хизмат кўрсатиш соҳасини
ижтимоий-иқтисодий ролини ошириш лозим[2]”- деб ҳисоблайди. Демак,
иқтисодиётни модернизациялашнинг дастлабки босқичи хизмат кўрсатиш
соҳасига дахлдор бўлиб, соҳани диверсификация ва модернизация қилиш
борасидаги ишларни жадаллаштирилишини талаб этади. Олиб борилган кўплаб
илмий тадқиқотларда асосан иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳасини
модернизацияланиш жараёнлари чуқур тахлил қилинган. Бироқ, глобаллашув
жараёни шиддат билан кечаётган шароитда унинг оқибатида келиб чиқадиган
муаммоларни

бартараф

этиш

учун

ишлаб

чиқариш

соҳасини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

2

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

модернизациялашнинг ўзи етарли бўлмайди. Айниқса, жамият бир босқичдан
иккинчи босқичга (индустриал жамиятдан постиндустриал жамиятга) ўтишда
хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялаш муҳим аҳамият касб этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Жаҳон хўжалигида интеграцион жараёнларнинг тезлашиши, глобаллашув

фаолиятини кучайиши миллий иқтисодиётнинг соҳа ва тармоқларини
такомиллаштириб бориш заруратини қўяди. Иқтисодчи олимлар А.Аузан,
К.Келимбетовлар ҳам «….глобализация шароитида иқтисодиёт тармоқлари
ўртасидаги алоқаларни янги босқичга кўтариш учун модернизация ишларини
амалга ошириш нафақат муҳим балки, ривожланишнинг зарурий шарти
ҳисобланади[3]» -деб таъкидлашган.

Ҳар бир мамлакатда амал қилаётган иқтисодий тизимдан қатъи назар

халқаро миқёсдаги иқтисодий ўзгаришлар мамлакат иқтисодиётига таъсир
кўрсатади. Жахон иқтисодиётидаги ўзгаришлар таъсирини юмшатиш учун ҳам
мамлакат иқтисодиётини тубдан янгилашни талаб этади. Иқтисодчи олим Е.А.
Каменева ҳам «Глобаллашув жараёни ривожланиши билан иқтисодиётнинг
асосий соҳаси бўлмиш хизмат кўрсатиш тармоқлари ўзгариб боради. Бунда
хизмат кўрсатиш соҳаси бир хил кўринишга эга бўлмайди ва ижтимоий-
иқтисодий шароитдан келиб чиққан ҳолда хизматларнинг турлари ҳар хил
даражада ривожланади[4].»-деб таъкидлаган. Демак, хизмат кўрсатиш соҳасини
модернизациялаш хизматларни янада ривожлантириш, уларни янги турларини
шакллантиришни кучайтириб боради. Шу сабабли ҳам хизмат кўрсатиш соҳаси
ҳар томонлама, ҳар хил усулда, босқичма-босқич тартибда ривожлантириб
келиниши лозим.

Аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва сифатини яхшиланиши

хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиш даражасига боғлиқ. Шу сабабли ҳам
мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб хизмат кўрсатиш соҳасини
ривожлантиришга

алоҳида

эътибор

қаратиб

келинди.

Ўзбекистон

мустақилликдан кейинги қисқа давр ичида хизмат кўрсатиш соҳасини
ривожлантириш ва унда аҳоли бандлигини ошириш бўйича бой тажрибага ҳам
эришди. Буни мамлакатда хизмат кўрсатиш соҳасининг ижтимоий-иқтисодий
тараққиётидаги ўрнини мустаҳкамлаш ва уни ривожланиш борасидаги олиб
борилаётган макроиқтисодий сиёсатда кўриш мумкин.

Хизмат кўрсатиш

соҳасини

ривожлантириш

борасидаги

бой

тажриба

шу

соҳани

модернизациялашда муҳим роль ўйнайди. Бу борада машҳур иқтисодчи олим
А.Маддисон «The World economy: a millennial persperctive» номли асарида
модернизация босқичига ўтиш қийинчилиги ҳақида тўхталиб, қуйидаги фикрни
билдирган:- « мамлакат иқтисодиётини модернизациялашда ЯИМнинг аҳоли
жон бошидаги ҳажмини ошириш муҳим аҳамият касб этишини, модернизация
босқичига ижтимоий ларзаларсиз ўтиш ниҳоятда мушкул эканлигини, бунга
фақатгина, иқтисодий ўсиш суръати юқори ва барқарор даражага эга бўлган
мамлакатлар ўтиши мумкинлигини тушунтирган. Шунингдек, иқтисодиётни
модернизациялаш жараёни назарий ва амалий жиҳатдан бой тажрибани талаб
этади ва у мамлакат тарақиёти учун янги бир давр ҳисобланади [5] ».


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

3

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялаш жуда мураккаб ижтимоий

ва иқтисодий ҳодиса. Уни мукаммал ва чуқур ўрганмасдан хизмат кўрсатиш
соҳасини модернизациялаш бўйича стратегик қарорларни қабул қилиш қийин.
Чунки модернизацияда ижтимоий ўзгаришлар ўз-ўзидан, механик тарзда амалга
ошмайди. Аксинча, у ўта мураккаб жараён бўлиб, ундаги ижтимоий-иқтисодий
ўзгаришлар ҳамда жамиятдаги янгиланишлар гоҳида очиқ, гоҳида яширин
шаклда кечади. Жаҳон амалиёти ҳам, анъанавий жамиятларнинг замонавий
жамиятларга ўтиш жараёнларида аҳолининг турмуш даражасига кескин таъсир
этишини, аҳоли ўртасида табақалашув ва ижтимоий адолат мувозанати
бузилишини кўрсатди. Айрим истиқболли соҳа ва тармоқлар ҳам муайян
вақтгача ўзига яраша муаммоларга дуч келади. Шунинг учун ҳам, бугунги кунда
модернизация ўта муҳим, шу билан бирга, энг мураккаб, танқид қилинадиган
илмий парадигмалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли бўлса керак, хизмат
кўрсатиш соҳасини модернизациялаш жараёнини амалга ошириш бўйича аниқ ва
мукаммал усуллар ҳанузгача ишлаб чиқилмаган.

Иқтисодчи олимлар Л.Н.Маницкая ва Б.М.Жуковларнинг[6] хизмат

кўрсатиш ташкилотларини модернизациялаш бўйича олиб борган тадқиқотлари
бу борада эришган энг муҳим илмий ютуқларидан бири ҳисобланади. Улар
хизмат кўрсатиш корхоналарида модернизациялаш моделларини ишлаб чиқиб,
унга таъсир этадиган ташқи ва ички омилларни ҳам кўрсатиб берган. Хизмат
кўрсатиш корхоналарида модернизациялаш моделларини ишлаб чиқилиши
соҳани ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Аммо, хизмат кўрсатиш соҳасини
модернизацияланишда ягона ёндашувни ишлаб чиқиш ва уни аниқлаш
имконини бермайди. Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, уни миллий
иқтисодиётдаги ўрнини мустаҳкамлаш учун ҳам модернизациялаш зарур. Шу
сабабли ҳам хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялашнинг усули ишлаб
чиқилиши лозим.

Тадқиқот методологияси

Хизмат кўрсатиш тармоқларини модернизациялаш иқтисодиётнинг

қишлоқ хўжалиги, саноат тармоқларини модернизациялашдан кескин фарқ
қилади. Масалан: қишлоқ хўжалигини модернизациялашда мамлакат
аҳолисини озиқ-овқат махсулотлари билан узлуксиз ва барқарор таъминлаш, ер
ресурслари унумдорлигини ошириш, экологик мувозанатни сақлаш ёки соҳани
экспорт салоҳиятини кескин кўтариш назарда тутилади. Саноат тармоқларини
модернизацияси ҳам тикланмайдиган ресурсларидан имкон қадар самарали
фойдаланишни

назарда

тутади.

Хизмат

кўрсатиш

тармоқларини

модернизацияланиши эса асосан қуйидаги имкониятларни яратиб беради:

хизмат турларини кўпайтиради;

хизматлар ҳажмини оширади;

хизматларнинг сифатини яхшилайди;

хизмат кўрсатиш тезлигини оширади.

Хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялашнинг ўзига хос хусусияти

мавжуд. У хизмат кўрсатиш соҳасининг айрим тармоқларида банд бўлган
ходимларнинг қисқаришига олиб келса, айримларида эса аҳоли бандлигини
таъминлайди. Масалан: тиббиёт соҳасидаги янги технологиялар бир вақтнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

4

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ўзида беморнинг қон босимини, юрак урушини ҳамда қон таркибини аниқлаш
имконини беради. Бунда бемор ўз хастилиги бўйича яна бошқа бир шифокор
кўригидан ўтишга хожат қолмайди. Демакки, шу соҳадаги мутахассислар
таркибида кадрлар қисқариши содир бўлади. Таълим соҳасида эса
модернизация жараёнининг кучайиши янги иш ўринларини очиш имконини
беради. Таълим соҳасида модернизацияни кириб келиши ундаги ўқув
дастурларини янгиланиши ва жаҳон стандарт талабларига мослашиши
натижасида ўқув муассасаларидаги ҳар бир ўқитувчининг йиллик ўқув
юкламаси ўзгаради. Таълим соҳасидаги модернизация ўқитувчиларга ўз устида
ишлаш, янги манбалардан фойдаланиш, янги педогогик технологияларни
топиш учун алоҳида вақт ажратади. Бу эса ушбу соҳада янги иш ўринларини
яратиш, таълим сифатини янада яхшилаш имконини беради. Шундан келиб
чиқиб, хизмат кўрсатиш соҳасидаги модернизацияни яхлит бир кўринишда
қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Уни имкон қадар бандлик нуқтаи
назардан қараш лозим.

Хизмат кўрсатиш соҳасини модернизацияланиш жараёнида қуйидаги

муаммолар келиб чиқади:

хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялаш натижасида хизмат

кўрсатиш соҳасидан ортган меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш
муаммоси;

хизмат кўрсатиш соҳасидаги ходимларнинг малакавий кўникмасини

ошириш муаммоси;

хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат унумдорлигини янада ошириш

муаммоси. Бунда модернизация меҳнат унумдорлигини оширсада, бироқ ушбу
соҳада банд ходимларнинг янада кўпроқ хизмат кўрсатиш учун
рағбатлантиришнинг турли усулларини ишлаб чиқиш муаммосини қўяди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган муаммолар ичидан энг мураккаби, хизмат

кўрсатиш соҳасидан ортган меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш
муаммосидир.

Ушбу

муаммо

меҳнат

ресурслари

сафига

келиб

қўшилаётганларни иш билан таъминлаш муаммосидан, хизмат кўрсатиш
соҳасидаги ходимларнинг малакавий кўникмасини ва меҳнат унумдорлигини
янада ошириш муаммоларидан анча қийин ҳисобланади. Хизмат кўрсатиш
соҳасидаги ходимларнинг малакавий кўникмаси ёки меҳнат унумдорлиги ЯИМ
ҳажмининг камайишига ва сифатига таъсир этса-да, мамлакат тараққиёти учун
ижтимоий муаммони келтириб чиқармайди. Хизмат кўрсатиш соҳасидан ортган
меҳнат ресурслари эса ишсизлар сонини оширади. Шунинг учун хизмат
кўрсатиш соҳасини модернизациялаш натижасида юзага келадиган муаммони
бартараф этишда «Соҳада банд бўлган ходимларнинг қисқариши» нуқтаи
назаридан қарашни, аҳоли бандлигининг кескинлашишини олдини олиш учун
эса қуйидаги икки хил ёндашувдан фойдаланиш тавсия этилади:

Биринчиси,

хизмат кўрсатиш соҳасидан ортган меҳнат ресурсларини иш

билан таъминлаш;

Иккинчиси,

меҳнат ресурслари сафига келиб қўшилаётган кишиларни

иш билан таъминлаш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

5

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлил ва натижалар

Аҳоли бандлигини таъминлашда биринчи ёндашув орқали амалга

ошириш бир мунча мураккаброқ вазиятларни келтириб чиқаради. Хизмат
кўрсатиш соҳасидан ортган меҳнат ресурслари миқдор жиҳатдан, меҳнат
ресурслари сафига келиб қўшилаётганлардан кўп. Шунинг учун ҳам уларни иш
билан таъминлаш бироз мураккаброқдир.

Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики,

2000-2015 йиллар давомида мамлакат аҳолиси 26.6 фоизга ўсган бўлса,
меҳнатга лаёқатли аҳоли сони эса, шу давр мобайнида 51.2 фоизга кўпайган[7].
2015 йилда

эса 2014 йилга қараганда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 296.0 минг

кишига ортган. Ҳисоб-китобларимизга кўра, хизмат кўрсатиш соҳасида атиги 1
фоиз қисқариш содир бўладиган бўлса, хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган
меҳнат ресурсларнинг 67,9 минг кишиси ишсиз қолиши мумкин. Агар 5 фоиз
қисқарадиган бўлса, 339,5 минг кишиси ишсиз қолади. Ваҳоланки, хизмат
кўрсатиш соҳасида банд аҳоли йилдан-йилга ортиб боради. Агарда хизмат
кўрсатиш соҳасида банд аҳоли борди-ю,10-20 фоизга қисқарадиган бўлса, у
ҳолда меҳнат ресурслари сафига келиб қўшилаётганлардан хизмат кўрсатиш
соҳасидан ортган меҳнат ресурслари 2 ёки 4 баравардан ортиқ бўлади[8].

Х

измат кўрсатиш соҳасидан ортган меҳнат ресурсларини иш билан

таъминлаш

муаммосининг яна бир муҳим жиҳати шундаки, уларнинг

малакасини оширишдир.

Илмий адабиётларда ва тадқиқот ишларида ахолини иш билан таъминлаш

муаммоси фақатгина меҳнат ресурслари сафига келиб қўшилаётган кишиларни
айрим ҳолларда эса иқтисодиётдаги банд аҳолининг қисқариши оқибатида
юзага келадиган ишсизларни бандлигини таъминлаш бўйича фикр мулохазалар
юритилган. Аммо хизмат кўрсатиш соҳасидан ортган меҳнат ресурсларини
бандлигини таъминлаш бўйича аниқ, эътиборга молик ишлар амалга
оширилмаган. Шу боис ҳам ушбу муаммони ечиш учун аввало унинг назарий
жиҳатларини илмий асослаш ўта муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Олиб
борилган тадқиқотларимиз натижасида хизмат кўрсатиш соҳасида ортган
меҳнат ресурсларининг ўзига хос хусусиятлари аниқланди. Буларга: ишдаги
қизиқиши, янгиликларни жорий этишга мойиллиги, ишга тезлик билан
мослашиши, даромадига қониқиши кабиларни киритиш мумкин.

Меҳнат

ресурслари

сафига

келиб

қўшилаётган

кишиларнинг

хусусиятлари эса хизмат кўрсатиш соҳасидан ортган меҳнат ресурсларининг
хусусиятларидан бир мунча фарқ қилади. Масалан: юқори кўникма ва малака
оширган ҳолатда меҳнат бозорига кириб келиш, янги хизмат турларини жорий
этиш, сифатли хизмат кўрсатиш, соҳада банд бўлишга бўлган хохиш ва юқори
мойилликка эга бўлиш ва ҳоказо.

Умуман олганда аҳолини иш билан таъминлашда юқорида айтиб ўтилган

икки хил ёндашувлар мамлакат тараққиёти учун ишсизларни хизмат кўрсатиш
соҳасига жалб этишда муҳим роль ўйнайди ва қуйидаги афзалликларни
келтириб чиқаради:

1.

хизмат кўрсатиш соҳасига иш билан банд бўлишга бўлган талабнинг

ортиши;

2.

хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат унумдорлигини ортиши;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

6

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

3.

хизмат кўрсатишнинг янги турларини вужудга келиши;

4.

хизмат кўрсатиш соҳасида унумли иш билан банд бўлиш

имкониятининг пайдо бўлиши.

Хулоса

ва

таклифлар

Хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялаш муаммолари ва уларнинг

ечимларини тадқиқ этиш натижасида қуйидаги хулосага келинди ва илмий
таклифлар ишлаб чиқилди:

- илмий адабиётларда ва тадқиқот ишларида ахолини иш билан

таъминлаш муаммоси фақатгина меҳнат ресурслари сафига келиб қўшилаётган
кишиларни, айрим ҳолларда эса иқтисодиётдаги банд аҳолининг қисқариши
оқибатида юзага келадиган ишсизларни бандлигини таъминлаш бўйича фикр
мулоҳазалар юритилган. Аммо хизмат кўрсатиш соҳасидан ортган меҳнат
ресурсларини бандлигини таъминлаш бўйича аниқ, эътиборга молик ишлар
амалга оширилмаган. Ҳатто, бу борада иқтисодий адабиётларда бирон-бир
фикр ва мулоҳазалар юритилмаган. Мақолада ушбу муаммони ечиш учун
аввало унинг назарий жиҳатлари ўрганилди. Хизмат кўрсатиш соҳасида ортган
меҳнат ресурсларининг ўзига хос хусусиятлари ҳам аниқланди. Буларга:
ишдаги қизиқиши, янгиликларни жорий этиш мойиллиги, ишга тезлик билан
мослашиши, даромадига қониқиши кабилар киритилди. Энг муҳими, меҳнат
ресурслари сафига келиб қўшилаётган кишиларнинг хусусиятларидан хизмат
кўрсатиш соҳасидан ортган меҳнат ресурсларининг хусусиятлари ўртасидаги
бир мунча фарқи ҳам топилди.

-хизмат кўрсатиш соҳасини модернизацияланиш жараёнида аҳоли

бандлиги кескинлашади. Ушбу муаммони ечиш учун қуйидаги икки хил
ёндашувдан фойдаланиш тавсия этилади:

Биринчиси,

хизмат кўрсатиш соҳасидан ортган меҳнат ресурсларини иш

билан таъминлаш;

Иккинчиси,

меҳнат ресурслари сафига келиб қўшилаётган кишиларни

иш билан таъминлаш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини

юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади.-Т.:
Ўзбекистон, 2011.Б.-16.

2. Мирошников И.Н. Рыночная трансформация экономики сферы услуг.

//УЭкС., 12/2011г. http://www.uecs.ru/uecs-36-122011/item/938-2011-12-28-12-05-
51.И.Н.Мирошников.

3. Аузан А., Келимбетов К. Социокультурная формула экономической

модернизации. // Вопросы экономики 2012г., № 5., С 38.

4. Каменева Е.А. Методология и стратегия финансового обеспечения

развития жилищно-коммунального хозяйства России: диссертация на соискание
ученой степени доктора экономических наук /Саратовский государственный
социально-экономический университет. - Саратов, 2009. С.21-22.

5. Maddison A. The World Economy: A Millennial Persperctive. OECD 2001.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

7

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

6. Маницкая Л.Н., Жуков Б.М. Модернизация предприятий сферы услуг:

концептуальная модель и инструментарные средства. // «Современные
проблемы

науки

и

образования»

№3,

2011

г.

https://science-

education.ru/ru/article/view?id=4711

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида ҳисобланди.

8. Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

статистика

қўмитасининг

2015 йилдаги маълумотлари асосида ҳисобланди.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараккиётини юксалтириш, халкимиз фаровонлигини оширишга хизмат килади.-Т.: Узбекистан, 2011.Б.-16.

Мирошников И.Н. Рыночная трансформация экономики сферы услуг. //УЭкС., 12/2011г. http://www.uecs.ru/uecs-36-12201 l/item/938-2011-12-28-12-05-51 .И.Н.Мирошников.

Аузан А., Келимбетов К. Социокультурная формула экономической модернизации. // Вопросы экономики 2012г., № 5., С 38.

Каменева Е.А. Методология и стратегия финансового обеспечения развития жилищно-коммунального хозяйства России: диссертация на соискание ученой степени доктора экономических наук /Саратовский государственный социально-экономический университет. - Саратов, 2009. С.21-22.

Maddison A. The World Economy: A Millennial Persperctive. OECD 2001.

Маницкая Л.Н., Жуков Б.М. Модернизация предприятий сферы услуг:

концептуальная модель и инструментарные средства. // «Современные проблемы науки и образования» №3, 2011 г. https://science-

education.ru/ru/article/view?id=4711

Узбекистан Рсспубликаси Давлат статистика кумитаси маълумотлари асосида хисобланди.

Узбекистан Рсспубликаси Давлат статистика кумитасининг 2015 йилдаги маълумотлари асосида хисобланди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов