Развитие информационно-коммуникационной отрасли в нашей республике

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
293-299
14
2
Поделиться
Козакова, М., & Инамова, Г. (2017). Развитие информационно-коммуникационной отрасли в нашей республике. Экономика и инновационные технологии, (2), 293–299. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9246
Муножат Козакова, Чиланзарский коммунальный колледж экономики и сервиса

учитель

Гулигавхар Инамова, Наманганский инженерно-педагогический институт

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приведены пути совершенствование «электронного правительство» для развития информационно – коммуникационных систем в стране. Освещены научно – теоретические аспекты и нормативно – правовые основы. Показаны рекомендации по улучшению эффективности системы «электронного правительства»

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

1

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

РЕСПУБЛИКАМИЗДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ СОҲАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ

Қозақова Муножат Шарифжановна,

Чилонзор коммунал хўжалиги ва хизмат кўрсатиш коллежи ўқитувчиси,

Инамова Гулигавҳар Абдуллаевна, НамМПИ катта ўқитувчиси

E-mail:

munojat_sh@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада мамлакатда ахборот-коммуникация

тизимларини ривожлантириш учун “электрон ҳукумат”ни такомиллаштириш
йўллари келтирилган. Илмий-назарий ва меъёрий-ҳуқуқий асослари ёритилган.
“Электрон ҳукумат” тизими самарадорлигини яхшилаш бўйича тавсиялар
келтирилган.

Аннотация:

В данной статье приведены пути совершенствование

«электронного

правительство»

для

развития

информационно

коммуникационных систем в стране. Освещены научно – теоретические
аспекты и нормативно – правовые основы. Показаны рекомендации по
улучшению эффективности системы «электронного правительства».

Abstract:

In the given article described ways of modernization of “Electronic

government” for developing informational – communication system in the country.
Considered scientific – theoretical aspects and legislative bases. Exposed
recommendation for increasing effectiveness of system of “Electronic government”.

Калит сўзлар:

Ахборот-коммуникация соҳаси, масофавий таълим,

ахборотлашган жамият, “электрон ҳукумат”, ягона интерактив давлат
хизматлари портали, очиқ маълумотлар портали, “электрон ҳукумат” тизими
самарадорлигини ошириш йўллари.

Кириш

Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш

борасида компьютер ва телекоммуникация технологиялари, дастурий таъминот
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда улар асосида кенг турдаги интерфаол
хизматлар кўрсатишни ўз ичига олган ахборот-коммуникация технологиялари
соҳасининг роли ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Шу боис, бу борада
иқтисодиёт тармоқларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини
кенг жорий этиш, удардан фойдаланишда мамлакатимизда “Электрон ҳукумат”
тизимининг жорий этилиши муҳим аҳамият касб этади.

Мамлактимизда таълимга жиддий тарзда эътибор бериб келинмоқда,

жумладан “Таълим тўғрисида”ги қонунда ҳам “Таълим Ўзбекистон
Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор” деб белгилаб
берилган[1]. Бундан келиб чиқадики, таълим жараёнига жиддий эътибор бериш
ва ўз навбатида, жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ахборот-
коммуникация ва интернет тeхнологияларидан самарали фойдаланиш юқори
натижаларга олиб келади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

2

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Бугунги кунда долзарблиги ошиб бораётган ахборот-коммуникация

тизимларини такомиллаштиришнинг илмий асослари ҳақида шуни айтиш
мумкинки, жамиятда ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг шаклланиши ва
ривожланиши унга мос равишда доимо илмий-техникавий тараққиётни ҳам олиб
келади. Одамлар ўз истеъмоли ва ахборот алмашинуви учун товарлар яратиш
мақсадида дастлаб оддий меҳнат қуролларидан фойдаланган бўлса, бу аста
секинлик билан ривожланиб, бугунги кунда автоматлаштирилган тизимлардан
ҳам юқори босқич – рақамлаштириш босқичига ўтилди. Шу ўринда Алан
Гринспеннинг

“Ахборот

технологияларининг

иқтисодиётнинг

барча

жабҳаларида чуқур кириб бориши замонавий иқтисодиётни аввалгилардан
кескин фарқ қиладиган ҳолатга олиб чиқади ва иқтисодиёт фанида янги даврни
бошлаб беради”,-деб билдирган фикрини таъкидлаш ўринли[2]. Бу эса ахборот-
коммуникация

хизматларидан

фойдаланиш

жамиятда

иқтисодий

муносабатларнинг ривожланиши ва унга мос равишда илмий-техникавий
тараққиётига ҳам олиб келиши ҳозирги кунда ўз тасдиғини топмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Республикамиз олимлари С.С.Ғуломов ва Б.А.Бегалов томонидан яратилган

дарсликда ахборот-коммуникация технологияларини таълим жараёнига кенг
кўламда жорий қилиш қуйидагиларни беради деб таъкидланган [3].

• Ўқув ва илмий ахборотларни талаба ҳамда профессор-ўқитувчилар

томонидан қидириб топишга кетадиган вақтнинг қисқариши;

• Электрон ўқув адабётларлар мазмунини давр талабидан келиб чиққан

ҳолда ўзгартиришнинг тезлаштирилиши;

• Талабаларнинг мустақил таълим олишлари учун қўшимча вақтнинг

ажратилиши.

Бугунги кунда жаҳон тажрибаси кўрсатмоқдаки, ахборот-коммуникация

технологияларини ўқув жараёнида қўллашнинг истиқболли кўриниши
мультимедия-технологиялар асосида интерактив маърузаларни ташкил қилиш
ҳисобланади. Анъанавий маърузалар ўқишга нисбатан интерактив маърузаларда
талабалар ўқиш жараёнига фаол аралашишлари мумкин бўлиб, унда ўқув
материалининг турли жойидан саволлар бериб, аниқ жавоблар олиш имконига
эга бўладилар.

Р.Х. Алимов, Ў.Т. Хайитматов, А.Ф. Хакимовлар томонидан қуйидагича

таъкидланган: Ахборот технологиялари тўғрисида гап кетганда, қайта
ишлашнинг материали сифатида ҳам, маҳсулот сифатида ҳам ахборот иштирок
этади. Бироқ бу объект, жараён ёки ҳодиса тўғрисидаги сифат жиҳатидан янги
маълумот бўлади. Технология ходимнинг ахборот билан ишлаш усули ва услуби
ҳамда техник воситалар орқали намоён бўлади [4]. А.Т. Кенжабаев ва Н.Рахимов
томонидан эътироф этилишича, таълимни ахборотлаштириш деганда таълим
доирасини услубий, тeхнологик ва амалий ишланмалар таъминоти ўқитишнинг
психологик-пeдагогик мақсадларини ҳал этиш ва тарбиялаш комфорт ҳолда
соғлиқни асраш шароитида фойдаланишга мўлжалланган замонавий ахборот-
коммуникация

тeхнологиялари

ёрдамида

оптимал

амалга

ошириш

тушунилади[5].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

3

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Албатта, ҳозирги иқтисодиётни жадал ривожланиши саноатлашган

иқтисодиётдан кейинги иқтисодиётни вужудга келишини тақазо этмоқда. Бу
борада, иқтисодчи олим Даниел Белл “саноатлашган иқтисодиётдан кейинги
иқтисодиёт ҳақида тўхталиб, янги иқтисодиётда етакчи ўринда тадбиркорлар ёки
саноат корхоналари эгалари эмас, балки олимлар, билимларга асосланган янги
ахборот технологияларини яратувчилар туриши”[6]тўғрисида таъкидлаган эди.
Ахборот технологиялари ва компьютерларнинг жадал ривожланиши ҳамда
ахборотлар турли-туманлигидан фойдаланиш асосида қурилган жамиятнинг
тараққий этишига олиб келмоқда. Бундай жамияда яшовчи инсонларнинг
аксарияти ахборотни, айниқса янги билимларни ишлаб чиқиш, унга ишлов
бериш, истеъмол қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан банд бўладилар.

Тадқиқот методологияси

Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг

тадрижий ривожланиши ва иқтисодиётида кечаётган интеграциялашув
жараёнлари мутахассислардан иқтисодий билимларга эга бўлиш билан бир

қаторда ахборот-коммуникация соҳасида, унинг объекти ва субъектлари, жорий
қилиш тамойиллари, бу борада жаҳон такомиллаштирилган воситалари, уларни
бевосита молиявий жараёнларга қўллаш ҳақидаги кенг кўламли билимлар ва
бевосита турли русумдаги компьютерларда ишлаш малакаларига эга бўлишна
тақозо этади. Иқтисодий фанларни ўқитишда ахборот-коммуникация ва
интернет

тeхнологияларидан

фойдаланиш

жараёни

ўқувчиларнинг

қизиқувчанлигини, мустақил ишларнинг самарадорлигини оширади. Ахборот-
коммуникация ва интернет тeхнологияларидан фойдаланиш билан биргаликда
таълим соҳасида, ўқувчиларнинг ўқиш ва ижодкорлигида янги имкониятларни
тақдим этади. Илк бор таълимда ахборот технологиясини қўллада шахс бўлажак
касбининг асосий инструменти бўладиган вазият вужудга келади. Иқтисодий
фанларни ўқитишда ахборот-коммуникация ва интернет тeхнологияларидан
фойдаланишнинг мақсади бир томондан талабаларга ахборот технологиялари
орқали таълим бериш имкониятларини ўргатиш, иккинчи томондан таълимда
ахборот технологиясининг аппарат инструментал ва дастурий воситалари билан
танишишдан иборат.

Таҳлил ва натижалар

Ҳозирги кунда бизнинг мамлакатимизда ҳам худди шундай ҳолатни

кузатиш мумкинки, бу борада ушбу тизим фаолиятини такомиллаштириш ва
ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилаётганлиги
қувонарли ҳолат. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти
томонидан 2013 йил 27 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг
Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида” ги қарори билан тасдиқланган “2013-2020 йилларда
Ўзбекистон

Республикаси

Миллий

ахборот-коммуникация

тизимини

ривожлантириш

комплекс

дастури”

“Электрон

ҳукумат”

тизимини

шакллантириш ва кенг қўллашга қаратилган муҳим меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатлардан бири бўлди.

Дастур аҳолининг давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатини

электрон шаклда амалга оширишни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

4

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

«ягона дарча» тамойили асосида Давлат хизматлари кўрсатиш ягона
марказларини жорий этиш каби вазифаларни ҳал этишни ўз ичига олади.
Шунингдек, ушбу ҳужжатда ахборот тизимлари комплекси ва “Электрон
ҳукумат” тизимининг маълумотлар базасини яратишга доир тадбирлар
белгиланган.

Мазкур

дастур

замонавий

ахборот-коммуникация

технологияларини янада ривожлантириш ва иқтисодиётининг барча соҳаларига
кенг тадбиқ этиш, ахборот ресурслари, тизим ва тармоқларини жадал
ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига кўрсатилаётган
интерфаол давлат хизмати турларини кенгайтириш ва яхшилашни
рағбатлантириш имкониятларини оширди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31

декабрдаги

“Ўзбекистон

Республикасида

ахборот-коммуникация

технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида” қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Ахборот
технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва Ахборот
хавфсизлигини таъминлаш маркази экспертлари томонидан давлат ва хўжалик
бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация
технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш ҳолати таҳлил қилиниб,
рейтингли баҳолаш ишлари амалга оширилмоқда. Рейтингли баҳолаш орқали
давлат муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий
қилишнинг ҳолати таҳлил қилинди. Унинг натижалари асосида соҳада мавжуд
тўсиқлар аниқланди, мавжуд камчиликларни бартараф этишга, уларнинг
самарадорлигини ошириш қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Рейтинг
хулосаларидан келиб чиққан ҳолда ахборот-коммуникация технологияларини
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди.

2015 йил 9 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат

тўғрисида” ги Қонуни қабул қилинди. Бу қоннунни қабул қилишда халқаро
тажрибани ўрганиб, бугунги кунда уни такомиллаштириш юзасидан фикр-
мулоҳазалар, жумладан онлайн муҳокамалар олиб борилди. Қонун лойиҳасини
ишлаб чиқишда ахборот-коммуникация технологиялари мутахассисларидан
иборат ишчи гуруҳи томонидан “Электрон ҳукумат” тизимида ижтимоий
муносабатларни мувофиқлшатиришга оид халқаро тажриба, хусусан Корея
Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуни, Россия, АҚШ
ҳамда Европа давлатларининг шу йўналишдаги қонунчилиги, меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатлари таҳлил қилиниб, муҳим жиҳатлари ўрганилди. Ўзбекистонда
“электрон ҳукумат” тизимини жорий этишнинг дастлабки тажрибалари
Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ўтказилди ҳамда улар ўзининг ижобий
натижаларини берди.

“Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонунда электрон ҳукуматнинг бир

қатор асосий тушунчалари келтирилган бўлиб, унга кўра электрон ҳукумат –
давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот коммуникация
технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир
фаолиятни, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга
қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник тизимини тартибга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

5

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

солади. Шунингдек, давлат хизмати, сўров, ариза берувчи, идоралараро электрон
ҳамкорлик қилиш, электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари, электрон
давлат хизмати регламенти, электрон давлат хизмати каби асосий тушунчаларга
таъриф берилган. Қонунда электрон ҳукуматнинг асосий вазифалари сифатида
давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини, тезкорлигини ва
шаффофлигини таъминлаш белгиланган. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари
билан ахборот алмашинувини таъминлашнинг қўшимча механизмларини
яратиш кўрсатилган [7].

Мазкур соҳада амалга оширилаётган

лойиҳалар замирида биринчи ўринда

аҳолига яратиб берилаётган қулайликлар, кундалик турмуш тарзи, давлат
бошқарувида ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланиш
имкониятлар ётади. Бугун ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватланаётган
“Электрон ҳукумат” тизимининг самарадорлиги, ривожи ҳам бевосита аҳоли
манфаатлари билан боғланади. Юқоридаги саъй-ҳаракатлар натижасида айни
кунда солиқ ва статистика ҳисоботларини тақдим этиш, божхона юк
декларацияларини расмийлаштириш ва янги ташкил этилаётган хўжалик
субъектлари номларини рўйхатдан ўтказиш тўлиқ электрон шаклда амалга
оширилмоқда. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, кўрсатилган хизматлар учун
тўловларни онлайн тўлаш имкониятлари кенгайтирилди ва масофавий банк
орқали амалга оширилган тўловлар суммаси кўпайтирилди.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 2015 йилда 19 та

хизматлар жорий қилинди ва кўрсатилаётган интерактив хизматлар сони жами
249 турдан ортди. Натижада, давлат органлари томонидан аҳоли ва
тадбиркорлик субъектларига 300 мингга яқин (2014 йилга нисбатан – ўсиш
ўртача 13 баробар) хизмат кўрсатилди. Ягона порталда тадбиркорлар учун кенг
қулайликларни яратиш ҳисобига портал фойдаланувчиларининг 55 фоизини
тадбиркорлар ташкил этди. Тадбиркорлик фаолиятига таъсир этадиган ишлаб
чиқилаётган лойиҳалар ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
муҳокама қилиш ҳамда баҳолаш бўйича алоҳида портал – www.regulation.gov.uz
жорий қилинди ва унда бугунги кунга қадар 144 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар бўйича 270 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилди [8].

Очиқ маълумотлар портали – аҳоли ва давлат идоралари ўртасида ахборот

алмашишнинг муҳим воситаси бўлиб, 2015 йилнинг март ойида ишга
туширилди, умумфойдаланиш учун рухсат этилган ижтимоий-иқтисодий ва
сиёсий ахборотларни турли маълумот шаклида тўплаш, олиш имкониятини
берувчи Очиқ маълумотлар ягона порталида (data.gov.uz) вазирлик ва
идораларнинг 464 турдаги очиқ маълумотлари тўплами жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали фаолиятини
такомиллаштириш, истиқболда ривожлантириш юзасидан 2015 йилнинг 7
августида Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Очиқ маълумотлар тақдим
этилишини ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон
Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Портални ривожлантиришга оид ҳукумат қарорига мувофиқ низомда

мазкур электрон ресурсни ривожлантириш, фойдаланувчилар учун зарур


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

6

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

маълумотларни тақдим қилиш механизмини такомиллаштириш, Портал
оператори ва маълумотларни тақдим қилувчи масъуллар, Портал
фойдаланувчилари билан ўзаро алоқаларни тартибга солиш каби чора-тадбирлар
белгилаб берилган. Қарорга мувофиқ, Ахборот технологиялари ва
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Очиқ маълумотлар портали
фаолиятини шакллантириб бориш ва истиқболда ривожлантириш учун масъул
давлат органи этиб белгиланди. Давлат органлари ўз вақтида Очиқ маълумотлар
порталини керакли ахборотлар билан таъминлаш ва маълумотларни янгилаб
бориш учун бевосита жавобгар этиб белгиланди.

Умуман

олганда,

мамлакатимизда

ахборот-коммуникация

технологияларини жорий қилишда ахборот технологияларини ривожлантириш,
бу йўналишда лойиҳаларни амалга оширишнинг замонавий, инновацион
усулларини излаб топиш, ахборотлаштириш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-
қувватлаш, улардан фойдаланишни оммалаштириш давлат фаолиятининг муҳим
йўналишларидан бирига айланиб бормоқда.

Хулоса ва таклифлар

Мамлакатда ахборот-коммуникация хизматларини ривожлантириш

борасида бир қанча ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётган бўлсада, баъзи ўз
ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд:

- давлат идораларида ахборот-коммуникация технологияларининг татбиқ

этилишига масъул таркибий бўлинманинг ташкил этилмагани;

- ташкилотларда ахборот-коммуникация технологияларининг самарали

жорий қилиниши ва ривожланиши билан боғлиқ камчиликларнинг юзага
келиши;

- алоқа ва ахборотлаштириш, шунингдек ва компюьтерда дастурлаш

хизматларининг жами хизматлар таркибидаги улуши камайиб бориши ва хакозо.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизими

самарадорлигини ошириш учун бизнингча, қуйидаги тадбирларни амалга
ошириш мақсадга мувофиқдир:

- мамлакатимизда “электрон ҳукумат” тизимини ташкил этиш ҳолати ҳали

дастлабки босқичда турибди. Бу соҳани ривожлантириш бўйича ишларни
жадаллик билан олиб бориш;

-

давлат

идораларининг

таркибида

ахборот-коммуникация

технологияларини тадбиқ этишга масъул такибий бўлинмалар ҳозиргача ташкил
этилмаган. Давлат идораларида уларни зудлик билан ташкил этиш ва самарали
ишлашини йўлга қўйиш;

- давлат ташкилотларида ахборот-коммуникация технологияларини

ташкил этиш бўйича мутахассислар етарли даражада эмас. Мазкур соҳада
мутахассисларни тайёрлашга ва уларнинг билим савиясини оширишга жиддий
эътибор қаратиш;

- мамлакатимизда давлат идоралари маълумотларининг очиқлик

даражасини ошириш лозим, бунинг учун очиқ маълумотлар порталини янада
ривожлантириш талаб этилади.

Хулоса қилиб айтганда, келтириб ўтилган вазифаларни амалга оширилиши

мамлакатимизда ахборот-коммуникация хизматларини янада ривожлантиришга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

7

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ёрдам беради, ахборот соҳасидаги давлат сиёсати мамлакатнинг иқтисодий-
сиёсий самарадорлигини оширишга, изчил тараққиётга, яратиладиган ташкилий-
техник имкониятлар аҳолининг турмуш фаровонлиги ошишига хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбeкистон Рeспубликасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни. Олий

таълим. Мeъёрий ҳужжатлар тўплами. -Тошкент,1997 йил 29 август.

2. Алан Гринспен. Эпоха потрясений. Проблемы и перспективы мировой

финансовой системы. -М.: Юнайтед Пресс, 2010.- ст. 550.

3. Ғуломов С.С., Бегалов Б.А. Информатика ва ахборот технологиялари.

Дарслик. – Тошкент, Фан нашриёти, 2010 йил.

4. Алимов Р.Х., Хайитматов Ў.Т., Хакимов А.Ф., Юлчиева Г.Т., Азаматов

О.Х., Отажанов У.А. Ахборот тизимлари. Ўқув қўлланма. -Т.: ТДИУ. 2013.

5. Кенжабаев А.Т, Рахимов Н. Таълимда ахборот технологияси. Ўқув-

услубий қўлланма. -Тошкент, 2013.

6. Даниел. Б. Грядущее постиндустриальное общество. -М.: Академия. 2004.
7. Электрон ҳукумат тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни.

Тошкент ш., 2015 йил 9 декабрь, ЎРҚ 395-сон.

8. Ўзбекистон

Республикаси

ахборот

технологиялари

ва

коммуникацияларни ривожлантириш Вазирлиги ахборот хизматининг
маълумотлари.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикасининг “Таълим тугрисида’Ти конуни. Олий таълим. Мсъсрий хужжатлар туплами. -Тошкент, 1997 йил 29 август.

Алан Гринспен. Эпоха потрясений. Проблемы и перспективы мировой финансовой системы. -М.: Юнайтед Пресс, 2010.- ст. 550.

Гуломов С.С., Бегалов Б.А. Информатика ва ахборот технологиялари. Дарслик. - Тошкент, Фан нашристи, 2010 йил.

Алимов Р.Х., Хайитматов У.Т., Хакимов А.Ф., Юлчиева Г.Т., Азаматов О.Х., Отажанов У.А. Ахборот тизимлари. Укув кулланма. -Т.: ТДИУ. 2013.

Кенжабаев А.Т, Рахимов Н. Таълимда ахборот технологияси. Укув-услубий кулланма. -Тошкент, 2013.

Даниел. Б. Грядущее постиндустриальное общество. -М.: Академия. 2004.

Электрон хукумат тугрисида Узбекистон Республикасининг Конуни. Тошкент ш., 2015 йил 9 декабрь, УРК 395-сон.

Узбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш Вазирлиги ахборот хизматининг маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов