Оценка конкурентного положения плодоовощной отрасли республики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
11-22
29
5
Поделиться
Ашурметова, Н. (2017). Оценка конкурентного положения плодоовощной отрасли республики. Экономика и инновационные технологии, (6), 11–22. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9543
Нигора Ашурметова, Ташкентский государственный аграрный университет

 доцент, к.э.н. 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвящена оценке конкурентных позиций плодоовощной отрасли республики на основе SWOT-анализа. Процедура проведения SWOT-анализа в общем виде сводится к заполнению матрицы, в которой отражаются и затем сопоставляются сильные и слабые стороны отрасли, а также возможности и угрозы рынка. Это сопоставление позволяет определить, какие шаги могут быть предприняты для дальнейшего развития предприятий плодоовощного подкомплекса, а также какие проблемы необходимо срочно решить.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

1

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

РЕСПУБЛИКАДА МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ТАРМОҒИНИНГ

РАҚОБАТДОШЛИК ПОЗИЦИЯСИНИ БАҲОЛАШ

Ашурметова Нигора Азадбековна

ТошДАУ доценти, и.ф.н.

E-mail:

janita06@mail.ru

Аннотация:

Ушбу

мақола

республикамиз

мева-сабзавотчилик

тармоғининг рақобатбардошлигини SWOT-таҳлил асосида баҳолашга
бағишланган. Умумий ҳолда SWOT-таҳлил тармоқнинг кучли ва заиф
томонлари, имкониятлари ҳамда бозор таҳдидлари таққосланадиган
матрицани тўлдиришни англатади. Бундай таққослаш ўрганилаётган тармоқ
корхоналари янада ривожланиши учун қандай чора-тадбирларни амалга
ошириш кераклигини ҳамда қандай муаммоларни тезкор ҳал қилиш лозимлигини
аниқлаш имконини беради.

Аннотация:

Данная статья посвящена оценке конкурентных позиций

плодоовощной отрасли республики на основе SWOT-анализа. Процедура
проведения SWOT-анализа в общем виде сводится к заполнению матрицы, в
которой отражаются и затем сопоставляются сильные и слабые стороны
отрасли, а также возможности и угрозы рынка. Это сопоставление
позволяет определить, какие шаги могут быть предприняты для дальнейшего
развития предприятий плодоовощного подкомплекса, а также какие проблемы
необходимо срочно решить.

Abstract:

This article is devoted to assessing the competitive position of the

fruit and vegetable industry of the Republic on the basis of the SWOT analysis. The
procedure of the SWOT-analysis in its general is to fill the matrix, which reflects and
then compares the strengths and weaknesses of the industry, as well as the
opportunities and threats of the market. This mapping allows us to determine what
steps can be taken to further development of enterprises of fruit and vegetable
subcomplex, and which problems must be urgently addressed.

Калит сўзлар:

Агросаноат мажмуаси, ишлаб чиқариш, мева-

сабзавотчилик, мева-сабзавот маҳсулотлари, рақобат, рақобатдошлик,
рақобат устуворлиги, самарадорлик, SWOT-таҳлил.

Кириш

Республикада

аграр

иқтисодиёт

тармоқлари

ривожланишини

барқарорлаштириш ва мамлакат аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари
билан таъминлашда мева сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш муҳим
аҳамият касб этади. Мева-сабзавотчилик маҳсулотлари таркибида инсон
соғлиги ва фаолияти учун зарур бўлган озуқа моддалари ва кўп ҳолларда
алмаштириб бўлмайдиган табиий кимёвий бирикмалар (сахароза, глюкоза,
фруктоза, органик кислоталар, витаминлар, микроэлементлар ва бошқалар)
мавжудлиги, уларнинг озиқ - овқат сифатидаги аҳамиятини янада оширади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

2

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон иқтисодиётида, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасининг

мева-сабзавотчилик ва узумчилик қуйи мажмуасини ривожлантириши бўйича
ўтказилаётган озиқ-овқат дастури амалга оширилишида албатта, ўзига хос
ислоҳотлар муҳим ўрин эгаллайди. Бу борада мустақиллик йилларида мазкур
мажмуадаги ислоҳотлар босқичма-босқич такомиллаштириб борилишига,
ҳукумат даражасида кенг кўламда меъёрий-ҳуқуқий тадбирлар ишлаб
чиқилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон

Республикасининг

Биринчи

Президенти

томонидан 2006 йил 9 январдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-
3709-сонли

фармони

ижросини

таъминлаш

мақсадида

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январдаги "Мева-сабзавотчилик ва
узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида"ги ПК-255 сонли қарори, 2016 йил 12 апрелдаги "Мева-сабзавот,
картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш
тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг қарори, 2016 йил 20 июндаги "Мева-
сабзавотчилик маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори ва шу каби бошқа бир қатор қонуний хужжатларга асосан мева-
сабзавотчилик тармоғини бошқариш тизими тубдан такомиллаштирилди [1].

Шунингдек, олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш,

давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, ҳаётнинг барча соҳаларини
либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича энг муҳим
устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг

7-февралдаги

фармони

билан

2017-2021-йилларда

Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
харакатлар стратегияси тасдиқланди. [2] Мазкур стратегиянинг Иқтисодиётни
янада ривожлантириш ва либераллаштириш йўналишида қишлоқ хўжалигини
янада ривожлантириш истиқболлари аниқ белгилаб берилди.

Хусусан, 3.3-банди, яъни "Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва

жадал ривожлантириш"га мувофиқ, Ер ва сув ресурсларидан оқилона
фойдаланиш

мақсадида

қишлоқ

хўжалиги

экин

майдонлари

мақбуллаштирилади, яъни 2017 йилда пахта экин майдонларини 49 минг
гектарга ва ғалла майдонларини 10 минг гектарга қисқартирилиб,
қискартирилган экин майдонларига бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини,
жумладан, 8,1 минг гектарга картошка, 27,2 минг гектарга сабзавот, 5,9 минг
гектарга интенсив боғ, 2,9 минг гектарга токзор, 10,9 минг гектарга озуқа
экинлари ва 4 минг гектарга мойли экинлар жойлаштириш белгиланган.
Натижада 2017-2021 йилларда қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат маҳсулотлари
ашёсини ишлаб чиқариш ўртача 1,4 бараварга, жумладан, мева-сабзавот ва узум
- 1,4 бараварга, гўшт - 1,3 бараварга, сут - 1,5 бараварга кўпаяди.

Бундан кўриниб турибдики, бугунги кунда мева-сабзавотчилик

тармоғини янада ривожлантириш ва экспортга чиқариш долзарб ва муҳим
аҳамиятга эга бўлган масалалардан биридир. Ўз навбатида, мазкур масалани


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

3

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ҳал қилиш мева-сабзавотчилик тармоғи рақобатдошлигини ошириш билан
бевосита боғлиқдир.

Мамлакатимизда бозор муносабатларининг ривожланиши рақобатнинг

кучайишига олиб келмоқда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан
рақобатбардошликни оширишнинг бозор механизмлари ва дастакларини
шакллантириш заруриятини келтириб чиқармокда. Республикамиз Биринчи
Президенти И.А. Каримов рақобатнинг бозор иқтисодиётидаги аҳамиятини
кўрсатиб, «Рақобат бўлмаса, бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди.
Рақобат - бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки, унинг қонунидир», деб
ёзадилар

[3].

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Замонавий иқтисодиётда "рақобатбардошлик" энг оммалашган ва кўп

кўлланилаётган категориялардан бири ҳисобланган ҳолда ҳам назарий
жиҳатдан, ҳам амалий жиҳатдан талқин этилмоқда. Назарий жиҳатдан олганда,
рақобатбардошлик турли даража ва мезонларни ўзида акс эттирувчи кўп
қиррали категория ҳисобланади. Амалий жиҳатдан эса, мамлакат реал
иқтисодий сиёсатининг самарадорлигини кўрсатувчи дастак бўлиб хизмат
қилади.

Рақобат борасидаги эволюцион назарий қарашларни ўрганиш турли

даврлар, мамлакатлар ва иқтисодиётлар бўйича изланиш олиб борган
олимларнинг қарашлари турлича эканлигини кўрсатмоқда.

Рақобатбардошлик категориясининг тарихига назар ташлайдиган бўлсак,

ушбу категория классик иқтисодчи А.Смитнинг ишларидан бошлаб талқин
этила бошланди. А.Смит томонидан рақобат нархларни оширувчи (таклиф
камайганда) ёки нархларни пасайтирувчи (таклиф юқори бўлганда) ўзаро
мусобақа сифатида талқин этилади. [4] Умуман олганда, ушбу концепция
рақобат

кураши

услубларини

такомиллаштириш

йўналишлари

ва

механизмларини ҳамда мамлакатнинг рақобатбардошлигини таъминловчи
дастаклар тизимини ўзида акс эттиради.

А.Смит ўзининг асарида халқаро савдода мамлакатнинг мутлақ

устуворлигини кўрсатувчи учта бошланғич омилларни - ер, капитал, табиий
ресурслар ва меҳнатни белгилаб берди ва миллий иқтисодиётда очиқлилик
тамойилининг устуворлигини исботлади. А.Смит томонидан ўртага ташланган
ғоя кейинчалик Д.Рикардо томонидан ҳам ривожлантирилди. [5] У нисбий
устуворлик назариясини ишлаб чиқди, унга асосан мамлакатда бирор товарни
юқори самара билан ишлаб чиқарилаётган ҳолатда, импорт қилинаётган бошқа
товарни ҳам ушбу мамлакатда кам харажатлар қилган ҳолда ишлаб чиқариш
мумкиндир.

Нисбий устуворлик назарияси швед олимлари Э.Хекшер (1919г.) ва Б.

Олин (1935г.) томонидан омиллар билан таъминланганлик назариясига
ўзгартирилди. Шунингдек, В.Леонтьев (ХХ асрнинг 70 - йиллари) томонидан
ҳам нисбий устуворлик назарияси янада ривожлантирилди.

ХХ асрда М.Портер [6] томонидан замонавий дунё иқтисодиёти

шароитларида рақобат устуворликларига бағишланган йирик изланишлар
амалга оширилди ва айнан шунинг учун, мамлакатлар рақобатбардошлиги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

4

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

замонавий назариясининг асосчиси сифатида унинг ўрни беқиёсдир.
М.Портернинг фикрича, рақобатбардошлик ва унинг таркибий қисми бўлган
рақобат устуворлиги табиий ресурслардан қай даражада самарали
фойдаланилаётганлигига боғлиқдир. Ҳар қандай мамлакатнинг рақобат
устуворлиги унинг иқтисодиёти тармоқларининг рақобат устуворликларидан
ташкил топади. Ҳар бир тармоқнинг рақобат устуворлиги ишлаб чиқаришнинг
илмий-технологик даражаси, меҳнат ресурсларининг малакаси ва уларнинг
янги билимлар ҳамда инновацияларга мослашиши орқали белгиланади.

Иқтисодиёт назарияси фанининг категорияси сифатида рақобат нисбатан

узоқ вақтлардан буён мавжуд бўлган тушунча ҳисоблансада, иқтисодий
табиатининг мураккаблиги бугунги кунда ҳам унинг моҳиятини тўлиқ очиб
берилган, дейишга асос бўла олмайди. Чунки, рақобатнинг иқтисодий мазмуни
ва объектив асосларини очиб бериш, уни таърифлашдаги серқирралик,
турфалилик ва зиддиятлар мазкур жараён тадқиқоти мантиқий жиҳатдан давом
этаётганлигини англатади.

Бугунги кунда рақобат тушунчасининг кўплаб таърифлари мавжудлигига

қарамасдан, Ўзбекистонда ҳам миллий олимлар томонидан бу категорияга
илмий таъриф берилмоқда. Хусусан, иқтисодчи олимлардан Ш.Шодмонов,
Р.Алимов, Т.Жўраевларнинг «Иқтисодиёт назарияси» ўқув қўлланмасида
рақобатга берилган таърифда асосан икки жиҳат: 1) унинг иқтисодий
манфаатлар тўқнашувидан иборат эканлиги; 2) юқори фойда ва нафликка эга
бўлиш учун кураш илгари сурилади, яъни: рақобат - бозор субъектлари
иқтисодий манфаатларининг тўқнашишидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги
юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади. Бунда
ишлаб чиқарувчилар ўртасида сарфланган харажатларининг ҳар бир-бирлиги
эвазига кўпроқ фойда олиш учун кураш боради. Мана шу фойда орқасидан
қувиш натижасида товарларни сотиш доиралари, яъни кулай бозорлар учун,
арзон хомашё, энергия ва арзон ишчи кучи манбаларига эга бўлиш мақсадида
улар орасида кураш боради [7].

Шундай қилиб, рақобат кўп қиррали иқтисодий ҳодиса бўлиб, у бозорнинг

барча субъектлари ўртасидаги мураккаб муносабатларни ифодалайди. Товар
муносабатлари соҳасидаги беллашув шакли - бозор рақибчилигидир. У хомашё
ва ярим фабрикатларни харид қилиш ва сотиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни
сотишнинг нисбатан фойдали шароитларига эга бўлиш, кўпроқ фойда олиш
учун курашдир. Рақобат товар ишлаб чиқарувчиларни табақалашувига олиб
келади, товар ишлаб чиқаришнинг регулятори бўлиб майдонга тушади.

Тадқиқот методологияси

Мазкур мақола Тошкент молия институтида (Тошкент давлат аграр

университети

ходимлари

билан

ҳамкорликда)

ОТ-Ф1-050-рақамли

“Иқтисодиётнинг

асосий

тармоқларини

модернизациялаш

орқали

рақобатбардошликни оширишнинг фундаментал асослари” мавзусидаги
фундаментал гранти бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар доирасида
тайёрланган. Илмий изланишни амалга оширишда иқтисодий таҳлил,
монографик кузатиш, статистик гуруҳлаш, илмий умумлаштириш, мантиқий
фикрлаш ва бошқа усуллардан кенг фойдаланилди. Тадқиқот жараёнида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

5

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ҳукумат томонидан қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий хужжатлар, Ўзбекистон
Республикаси Президенти асарлари, мазкур муаммони ҳал қилиш бўйича аграр
иқтисодчи олимлар томонидан яратилган илмий ғоялар, Ўзбекистон
Республикаси давлат статистика кўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
фермер хўжаликлари кенгаши ҳамда бошқа идоралар маълумотларидан кенг
фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Республикамизда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор

таъминлаш, истеъмолчилар талабини мамлакатимизда етиштирилаётган мева-
сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотлар ҳисобига тўла қондириш
борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мева-сабзавот, полиз,
картошка ва узум маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш, ички бозорни
тўла таъминлаш баробарида қайта ишлаш корхоналари қувватини ва экспорт
ҳажмларини ошириш, замонавий технологиялар асосида пакана ва ярим пакана
интенсив мевали боғлар ва янги токзорлар барпо этишга қаратилган бир қатор
аниқ манзилли чора-тадбирлар дастурларининг амалга оширилиши натижасида
ижобий натижаларга эришилди. Хусусан, 2016 йилда 2005 йилдагига нисбатан
мева-сабзавот экинларидан картошка етиштириш ҳажмлари – 3,2 баравар,
полиз экинлари – 3,3 баравар, мева ва резавор мевалар 3,2 баравар ва узум
етиштириш 2,7 бараварга ошди (1- расм).

1 – расм. Мева сабзавотчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикаси

(барча турдаги хўжаликлар бўйича, минг тонна)

[8]

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

маълумотлари асосида тузилган.

Маълумки, қишлоқ хўжалигида рақобат муҳитини яратиш иқтисодиётни

бошқа соҳаларидаги каби тубдан фарқ қилади, яъни об-ҳаво шароити, биологик
жараёнлар, маҳсулот етиштириш даврининг узоқлиги, ресурслар сифати каби
объектив омиллар билан ажралиб туради. Агросаноат мажмуаси мева-сабзавот
қуйи тизимидаги ишлаб чиқариш жараёнларини турли шарт-шароитлар ва
ташкилий, техник, иқтисодий ижтимоий омилларнинг таъсири остида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

6

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

кечадики, уларни илмий жиҳатдан умумлаштириш талаб қилинади. Мазкур
тармоқда ишлаб чиқариш жараёни унинг энг аҳамиятли белгиларини
тавсифловчи омилларни таснифлаш негизига қурилиши лозим.

Тармоқнинг рақобат жиҳатидан тутган ўрнини таҳлил қилиш унга

кирувчи корхоналарнинг кучли ва ожиз томонларини, шунингдек, у ёки бу
даражада харидорларнинг корхонага бўлган муносабатига ва охир-оқибатда
унинг аниқ товар бозорида сотув ҳажмидаги улушига таъсир кўрсатувчи
омилларни аниқлашни кўзда тутади.

Мева-сабзавот қуйи мажмуасини фаолият кўрсатишида қишлоқ хўжалиги

қайта ишлаш корхоналари ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси фаолиятининг
узвий боғлиқлиги ва бирлаштирилиши катта аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг
бутун фаолияти умумий пировард мақсадга - ишлаб чиқариш ва истеъмолчига
етказиб беришга бўйсундирилиши лозим.

Қишлоқ хўжалиги корхонаси рақобатбардошлиги – бу кучли рақобат

шароитида фойда олган ҳолда хўжалик фаолиятини амалга ошириш
қобилиятидир. Шунингдек, рақобатбардошлик корхонанинг истеъмолчилар,
етказиб берувчилар ва рақобатчилар билан самарали иқтисодий алоқани амалга
ошириш қобилиятини ҳам назарда тутади.

Тармоқ ёки корхонанинг рақобат кучларини ва бозордаги вазиятни аниқ

баҳолаш учун SWOT-таҳлилдан фойдаланилади.

SWOT-таҳлил – бу корхонанинг кучли ва заиф томонларини, шунингдек

уларнинг яқин атрофи (ташқи муҳити)дан келиб чиқадиган имконият ва
тахдидларни аниқлашдир. [9]

SWOT-таҳлил тармоққа бозорда мавжуд имкониятларни ўрганиш ҳамда

ўз мақсадларига эришиш борасидаги қобилиятларини чамалаб кўриш имконини
беради. Бунда тармоқнинг позициясига путур етказишга қодир бўлган
таҳдидлар ҳам ўрганилади. Кучли ва заиф томонлар харидорлар нуқтаи
назаридан кўриб чиқилади. Бу ресурсларни тақсимлаш учун реал асос бўла
олади ва тармоқ (корхона)га унинг учун мавжуд имкониятлардан максимал
даражада фойдаланишга кўмаклашади. SWOT-таҳлилни ўтказиш амали умумий
ҳолда кучли ва заиф томонлар ҳамда имконият ва таҳдидлар акс эттириладиган
ва таққосланадиган матрицани тўлдиришдан иборат. Бундай таққослаш
тармоқнинг кейинги ривожи учун қандай чора-тадбирлар амалга оширилиши
ҳамда қайси муаммолар тезкорлик билан ҳал қилиниши зарурлигини аниқлаш
имконини беради.

Республика

АСМ

мева-сабзавотчилик

тармоғининг

иқтисодий

ривожланишини мажмуавий баҳолаш унинг етарлича рақобатбардошли
эмаслигидан далолат беради. Республика АСМ мева-сабзавотчилик
тармоғининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи
асосий муаммолар рўйхатини идентификациялаш мақсадида ўтказилган заиф ва
кучли томонларнинг, шунингдек ташқи имкониятлар ва таҳдидларнинг таҳлили
(SWOT-таҳлил) натижалари қуйидаги 1-жадвалда келтирилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

7

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Республика АСМ мева-сабзавотчилик тармоғининг рақобатдошлик

позициясини SWOT-таҳлили асосида баҳолаш

КУЧЛИ ТОМОНЛАРИ (STRENGTHS)

ЗАИФ ТОМОНЛАРИ (WEAKNESS)

мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсиши
ва аҳоли фаровонлиги ошиши;
мева, сабзавот ва узумнинг хилма-хил
навларини етиштириш ҳамда деярли йил
давомида

барқарор

таъминлаш

учун

таббиий-рекреацион

салоҳиятнинг

мавжудлиги;
мева-сабзавот, узум, полиз маҳсулотларини
етиштириш борасидаги кўп асрлик бой
тажрибалар мавжудлиги;
экин майдонларини мақбуллаштирилиши,
яъни пахта экин майдонлари қисқартирилиб,
қискартирилган экин майдонларига мева-
сабзавот, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалиги
экинларининг жойлаштирилиши;
юқори ва сифатли ҳосил олишда селекция ва
уруғчилик

ишларининг

тўғри

йўлга

қўйилганлиги;
республикамизнинг асосий зоналари учун
деярли ҳамма экинлари бўйича совуққа ва
касалликларга чидамли, тупроқ шароитига
мос пайвандтаглар аниқланиб, улар ишлаб
чиқаришга кўлланилаётганлиги;
мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти
учун қулай ҳуқуқий базанинг яратилиши
ҳамда

тадбиркорлар

учун

имтиёзлар,

афзалликлар ва кафолатлар берилиши;
мева-сабзавотчилик

тармоғини

жадал

ривожлантириш

мақсадли

дастурлари

яратилганлиги ҳамда мазкур маҳсулотларни
етиштирувчи

фермер

хўжаликларининг

давлат томонидан қўллаб-қувватланилиши;
мева-сабзавотчилик ва узумчилик қуйи
мажмуасини

ривожлантириш

бўйича

ўтказилаётган озиқ-овқат дастурининг жадал
амалга оширилиши натижасида рақобатнинг
кучайиши;
кўп тармоқли фермер хўжаликларининг
ривожланиши

натижасида

улар

капиталининг кўпайиб бориши;
ресурс тежовчи технологияларнинг жорий
этилиши

ва

бошқа

агроинновацион

тадбирлар ҳисобига қишлоқ хўжалиги
экинлари ҳосилдорлиги ошиб бориши;
мамлакат илмий салоҳиятининг ҳамда аҳоли
орасида олий маълумотлилар улушининг
юқорилиги;

мамлакатда

суғориладиган

ерларнинг

ярмидан кўпроғи турли даражада шўр
босганлиги, шўрланган ерларда эса қишлоқ
хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш
имкони чекланганлиги;
деҳқончиликда тупроқ унумдорлиги ва
ерларнинг мелиоратив ҳолати билан боғлиқ
харажатларнинг юқори бўлиши;
республиканинг кўп худудларида ирригация-
мелиорация тизимининг моддий ва маънавий
эскирганлиги;
сув танқислиги сабабли айрим ҳудудларда
боғларнинг кўпчилик қисми нобуд бўлиб
кетиши;
суғоришда насослардан фойдаланиш, ёқилғи
мойлаш материаллари сотиб олиш, электр
энергияси сарф-харажатлари юқорилиги ҳам
сув таъминотига таъсир этиши;
боғлардаги

мевали

дарахтларни

парваришлаш,

шакл

бериш

ишлари

кўнгилдагидек эмаслиги;
мева

ва

сабзавотларни

касаллик

ва

зараркунандалардан

ҳимоя

қилиш

ишларининг агротехник талабларга жавоб
бермаслиги;
республикамиз ҳудудларида мева-сабзавотчилик
маҳсулотларини тайёрлаш, қисқа муддатли
сақлаш, ташиш ва қайта ишлаш борасидаги
техника, технологияларни етарли даражада
эмаслиги;
мева-сабзавот

маҳсулотларини

ишлаб

чиқарувчи фермер ва деҳқон хўжаликларида
маркетинг

хизматлари

йўлга

кўйилмаганлиги;
мева-сабзавот

маҳсулотларини

ишлаб

чиқарувчи

фермер

ва

деҳқон

хўжаликларининг маҳсулот жозибадорлиги
ва

рақобатдошлигини

оширишга

бўш

маблағларнинг йўқлиги;
республиканинг геополитик жойлашувига
кўра тўғридан-тўғри денгизга чиқувчи
транспорт каридорига эга эмаслиги, бу эса
экспорт

қилинаётган

маҳсулотларнинг

таннархи ва сифатида акс этиб, уларнинг
рентабеллиги пасайишига олиб келиши;
тармоқ

ва

ҳудудий

ривожланиш

дастурларини ишлаб чиқишда туманларнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

8

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

инновацион тадбиркорликни ривожланти-
риш имконини яратувчи илмий-техника
тадқиқотлари ва ишланмаларини ҳуқуқий
жиҳатдан

ҳимоя

қилиш,

уларнинг

рақобатбардошлигини ошириш, лицензиялар
ва патентларни сотиш ҳажмини кўпайтириш
чоралари;
эркин ва арзон ишчи кучининг мавжудлиги;
банклар томонидан олиб борилаётган фаол
ва самарали кредит сиёсати;
қишлоқ жойларида сервис хизматларини
ривожлантириш

борасида

банклар

фаолиятининг фаоллиги;
илғор техника ва технологияларни жорий
этиш,

рақобатбардошли

миллий

маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида
имтиёзли хорижий кредит линияларининг
жалб қилинаётганлиги

ўзига хос хусусияти, эҳтиёжлари ва
салоҳияти

ҳамма

вақт

ҳам

ҳисобга

олинмаслиги;
республикамизнинг кўплаб туманларидаги
мавжуд муҳандислик-коммуникация ва йўл
инфратузилмалари замонавий талабларга,
иқтисодиёт

корхоналари

ва

аҳоли

эҳтиёжларига жавоб бермаслиги;
асосий товар-хомашё ресурсларини сотишда
бозор механизмлари ва биржаларнинг
имкониятларидан

тўлиқ

фойдаланилмаётганлиги;
тадбиркорларнинг банк-молия муассасалари
ва

бозор

инфратузилмасининг

бошқа

субъектлари билан ўзаро ҳамкорлиги ҳамма
вақт ҳам бозор тамойилларига мувофиқ
эмаслиги

ИМКОНИЯТЛАР (OPPORTUNITIES)

ТАҲДИДЛАР (THREATS)

Зaxлaниб, шўрлaнгaн ерлaрдa ирригaция вa
мeлиoрaция тaдбирлaрини вaқтидa сифaтли
вa тизимли aмaлгa oшириш;
мевали

дарахтлар

таркибини

оптималлаштириш,

жадаллашган

технологияларга мос келадиган интенсив
типдаги навлардан боғлар барпо этиш;
республиканинг

тоғли

ва

тоғолди

худудларида боғдорчилик ва узумчиликни
ривожлантириш ва бунда турли худудларга
турлича мослашган бўлишини ҳисобга олиш;
сабзавотчиликда

экинларни

оқилона

жойлаштириш билан бир қаторда экин
структурасини тўғри тақсимлаш, навдорлик
даражасини яхшилаш, илмий вa aмaлий
жиҳaтдaн aсoслaнгaн aлмaшлaб экишни
тиклaш ва ривожлантириш;
маҳаллий ва минерал ўғитлар билан
таъминлаш тизимини такомиллаштириш
ҳамда экoлoгиягa сaлбий тaъсир кўрсaтмaгaн
ҳoлдa кимёвий

вoситaлaрдaн

oқилoнa

фoйдaлaниш;
мева-сабзавотчилик

тармоғига

янги,

сaмaрaли

тexникaлaрни,

илғoр

тexнoлoгиялaрни

жoрий

этиш

орқали

тармоқнинг механизациялаш даражасини
ошириш;
мева-сабзавот

маҳсулотларини

ишлаб

чиқариш

жараёнида

ресурс

тежовчи

технологиялар ва экологик хавфсиз чора-
тадбирларни

кенг

қўлланилишидан

манфаатдорлигини

рағбатлантириш

механизмларини такомиллаштириш;

жаҳон

хўжалиги

глобаллашуви

жараёнларининг

жадаллашиб

бориши,

жаҳонда молиявий-иқтисодий инқирознинг
давом этиши;
сайёрамиз иқлимида кузатилаётган глобал
иқлим ўзгаришлари туфайли сув тақчиллиги
тобора ортиб бориши;
жаҳон

бозорида

энергия

манбалари

нархларининг ошиб бориши;
қишлоқ хўжалигида табиат қонунларининг
амал қилиши ва табиий–иқлим шароити
билан боғлиқ тахликаларнинг мавжудлиги;
қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг
камайиб бориши ва ерларнинг ҳолати
ёмонлашиб бораётганлиги;
мева-сабзавотчилик соҳасининг ўзига хос
жиҳатлари билан боғлиқ хавф-хатарлар;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари баҳолари
кафолатланмаганлиги;
аграр

тармоқ

ишлаб

чиқариш

ресурсларининг баҳоси юқорилиги;
давлат эҳтиёжи учун маҳсулот етиштириш
тизимининг сақланиб қолинаётганлиги;
маҳсулотларни

ташқи

бозорга

олиб

чиқишдаги маъмурий тўсиқлар мавжудлиги;
юқори

даражали

инвестициявий

ва

тадбиркор таҳликалари;
мева-сабзавот

маҳсулотларини

ишлаб

чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнидан
логистик занжирнинг ташкилий-иқтисодий
механизмларини амалда такомиллаштирилиб
борилмаётганлиги;
қишлоқ

хўжалигида

замонавий

савдо


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

9

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

бизнеснинг

барча

даражадаги

давлат

органлари (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва
назорат идоралари ҳамда банклар) билан
ўзаро

муносабатларини

рақобатнинг

устуворлигига

асосланган

янги

илғор

тамойиллар асосида ўрнатиш;
муҳандислик-коммуникация

ва

йўл-

транспорт инфратузилмасини модернизация
қилиш

ва

ривожлантириш

дастурини

бажариш бўйича бошланган ишларни давом
эттириш;
қишлоқ

хўжалигида

инвестицияларни

молиялаштиришнинг

бозор

механизмларини кенг жорий этиш ва
инвестиция

жозибодорлигини

оширишнинг аниқ стратегиясининг ишлаб
чиқиш;
мева сабзавотчилик соҳасини малакали ва
тажрибали мутахассислар билан таъмин
этишнинг

иқтисодий

асосларини

такомиллаштириш;
фермер хўжалиги фаолияти ичида меҳнат
муносабатларини

ҳамда

моддий

рағбатлантиришни

ташкил

этиш

ва

такомиллаштириш;
мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш ва
қадоқлаш, иссиқхона, музлатгич, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва
экспорт қилиш билан шуғулланадиган
замонавий логистика марказларининг ташкил
этилиши

тизимининг ташкилий механизмларининг
сустлиги;
мева-сабзавотчилик

қуйи

мажмуасида

молиявий ва моддий-техника ресурслари-
нинг заҳираси мавжуд эмаслиги, тармоқнинг
ишлаб чиқариш инфратузилмаси етарли
даражада ривожланмаганлиги, маҳсулот
сақланадиган омборларнинг етишмаслиги
ёки мавжуд эмаслиги, бирламчи қайта
ишлаш ва тайёрлаш пунктларининг йўқлиги,
йўл-транспорт имкониятларининг ноқулай-
гили;
инфратузилма объектлари билан фермер
хўжаликлари

ўртасидаги

шартнома

муносабатлари такомиллаштирилиб борил-
маётганлиги;
аграр бозорда шаклланган рақобатбар-
дошлик ва устунлик жиҳатларидан унумли
фойдаланиш ва аграр бозорнинг устунлик
кўламини, маҳсулотлар ҳажмини ошириб
бориш стратегиясидан фойдаланилмаёт-
ганлиги;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
корхоналари йириклашишини рағбатланти-
рилмаганлиги туфайли мева-сабзавотчилик
қуйи

мажмуасида

рақобатдош

йирик

компанияларни яратилмаётганлиги

Хулоса ва таклифлар

Умуман республика бўйича олиб қараганда мева сабзавотчилик

маҳсулотлари етиштириш безарар соҳадир, фақат об-ҳаво, иқлим шароити ғоят
ноқулай келган йиллар бундан мустасно (баҳорги совуқ уриши, гуллаш ва мева
тугиш давридаги кучли ёмғирлар).

Мева-сабзавот қуйи мажмуасини рақобатбардошлигини ошириш,

тармоқни янада ривожлантириш учун, SWOT-жадвалида акс эттирилган
муаммоларни бартараф этиб, кўрсатилган имкониятлардан тўлиқ ва самарали
фойдаланиш зарур. Бу имкониятларнинг заминида эса, биринчи навбатда,
фақатгина 2017 йилнинг ўзида ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган бир
қатор қарор ва фармонларда [10] белгиланган вазифаларни жадал ва самарали
амалга ошириш ётади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 6 январдаги “Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва
узум харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2717-сонли қарорига асосан
давлат буюртмаси учун 2017 йилда 4 млн. 71,8 минг тонна ҳўл мева-сабзавот,
полиз, картошка ва узум маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ушбу маҳсулотларнинг 2


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

10

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

млн. 341,8 минг тоннаси қайта ишлашга йўналтириш, 1 млн. 277,6 минг
тоннаси экспортга чиқариш ва 432 минг тоннаси қиш-баҳорда захирага қўйиш
белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 1 февралдаги

“Республикада 2017 йилда интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иқтисодий
самара бермаётган яроқсиз боғ-токзорларни реконструкция қилиш ҳамда
музлаткичли-омборхоналар, иссиқхоналар ва қайта ишлаш корхоналар ташкил
этиш бўйича чора-тадбирлар” тўғрисидаги 03-12-3-сонли ва “Республикада
2017 йил ҳосили учун эрта баҳорда очиқ майдонларга, плёнка остига, боғ ва ток
қатор ораларига сабзавот, полиз ва картошка экинларини экилиши бўйича чора-
тадбирлар”

тўғрисидаги

03-12-16-сонли

чора-тадбирлар

дастурлари

тасдиқланган. дастурларга асосан 2017 йилда 12 млн. 963 минг тонна сабзавот,
2 млн. 423 минг тонна полиз, 3 млн. 665 минг тонна картошка, 3 млн. 380 минг
тонна мева ва 1 млн. 884 минг тонна узум маҳсулотлари етиштириш прогноз
кўрсаткичлари белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.06.2017 й. № ПҚ-3027 “2017

йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни
жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз
муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

қарорига асосан

республика бўйича 1 млн. 14,8 минг гектар ўтган йилга нисбатан 2 баробарга
кўп майдонга сабзавот, картошка, полиз, кунгабоқар, соя каби экинлар
жойлаштирилган.

Аммо, республика ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ривожланишининг

умумий кўрсаткичлари натижалари таҳлил этилаётган даврда эришилган
натижалар мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда тафовутларнинг
сақланиб келаётганлигидан далолат беради. Шунинг учун ҳам келажакда
ҳудудларда ихтисослаштиришни такомиллаштиришга устувор аҳамият бериш
лозим.

Умуман олганда, мева сабзавотчилик ва узумчиликнинг самарадорлиги

ҳамда рақобатдошлигини ошириш учун ҳам давлат, ҳам хўжаликларнинг
ўзлари томонидан анчагина инвестицион маблағлар сарфини талаб қилувчи
қуйидаги ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни амалга ошириш зарур:

-

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, зaxлаб,

шўрлaнгaн ерлaрдa ирригaция вa мeлиoрaция тaдбирлaрини вaқтидa сифaтли вa
тизимли aмaлгa oшириш;

-

тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда

туманларнинг ўзига хос хусусиятлари, эҳтиёжлари ва салоҳиятини ҳисобга
олиш;

-

сув танқислиги шароитида суғориш техникалари ва технологияларни

такомиллаштириш, жумладан, тоғли ва тоғолди ҳудудларида сувтежамкор
суғориш усулларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш;

-

республикамиз

ҳудудларида

мева-сабзавотчилик

маҳсулотларини

тайёрлаш, сақлаш, ташиш ва қайта ишлаш жараёнларида ресурс тежовчи
технологиялар ва экологик хавфсиз чора-тадбирларни кенг қўлланилишидан
манфаатдорлигини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

11

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

-

мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш

жараёнидан логистик занжирнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини
такомиллаштириш;

-

мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоқлари билан қайта ишловчи

корхоналар, улгуржи савдо ва бошқа инфратузилмавий объектлари ўртасидаги
шартнома муносабатларини такомиллаштириш;

-

мева-сабзавот маҳсулотларини суғориш, парваришлаш, озиқлантириш,

касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш билан боғлиқ агротехника
тадбирларини вақтида ва сифaтли aмaлгa oшириш;

-

муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаларини замонавий

талабларга, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва аҳоли эҳтиёжларига жавоб
беришини таъминлаш;

-

тадбиркорларнинг

банк-молия

муассасалари

ва

бозор

инфратузилмасининг бошқа субъектлари билан ўзаро ҳамкорлигини бозор
тамойилларига мувофиқлаштириш;

-

чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароит

яратиш механизмини ишлаб чиқиш;

-

қишлоқ

хўжалигида

агроресурслардан

самарали

фойдаланишда

мутахассислар билим ҳамда малакаларини мунтазам ошириб бориш тизимини
такомиллаштириш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва

узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида"ги ПФ-3709-сонли фармони (2006 йил 9 январь); Ўзбекистон
Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини
ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПК-255 сонли
Қарори (2006 йил 11 январь); Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан
фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги
Қарори (2016 йил 12 апрель); Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг "Мева-сабзавотчилик маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2016 йил 20 июнь).

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2017 й. ПФ-4947-сонли

"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида"ги фармони. //"Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами", 2017 йил 13 февраль, 6-сон, 70-модда.

3.

Каримов И.А. «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда». Т.: Ўзбекистон,

1999.- 34- бет.

4.

A.Смит. Исследование о природе и причине богатства народов.1776 й.

5.

Д.Рикардо. Принципы политической экономии. 1817 й.

6.

Портер Е. Майкл. Конкуренция: пер.с англ/ – М.: ИД «Вильямс», 2005. –

608 с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

12

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

7.

Шодмонов Ш.Ш., Алимов Р.Ҳ., Жўраев Т.Т. Иқтисодиёт назарияси. - Т.:

«Молия», 2002, 159 6.

8.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

маълумотлари.

9.

www.wikipedia.org.

10.

http://agro.uz/uz/information/about_agriculture/435/8635/

Библиографические ссылки

Узбскистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик сохасида иктисодий ислохотларни чукурлаштириш чора-тадбирлари тугрисида" ги ПФ-3709-сонли фармони (2006 йил 9 январь); Узбскистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик сохасини ислох килиш буйича ташкилий чора-тадбирлар тугрисида"ги ПК-255 сонли Карори (2006 йил 11 январь); Узбекистон Республикаси Президентининг "Мсва-сабзавот, картошка ва полиз махсулотларини харид килиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги Карори (2016 йил 12 апрель); Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг "Мева-сабзавотчилик махсулотларини экспорт килиш тартиби тугрисидаги низомни тасдиклаш хакида"ги карори (2016 йил 20 июнь).

Узбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2017 й. ПФ-4947-сонли "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тугрисида"ги фармони. //"Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами", 2017 йил 13 февраль, 6-сои, 70-модда.

Каримов И.А. «Узбекистон XXI аерга интилмокда». Т.: Узбекистон, 1999,- 34- бет.

А.Смит. Исследование о природе и причине богатства народов. 1776 й.

Д.Рикардо. Принципы политической экономии. 1817 й.

Портер Е. Майкл. Конкуренция: пер.с англ/ - М.: ИД «Вильямс», 2005. -608 с.

Шодмонов Ш.Ш., Алимов Р.., Жураев Т.Т. Иктисодиёт назарияси. - Т.: «Молия», 2002, 159 6.

Узбекистон Республикаси Кишлок ва сув хужалиги вазирлиги маълумотлари.

www.wikipedia.org.

http://agro.uz/u7/information/about aariculturc. 435 '8635.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов