Теоретические аспекты управления банковской ликвидностью в современных условиях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
282-293
29
4
Поделиться
Жумаев, Н., & Тожиев, Р. (2018). Теоретические аспекты управления банковской ликвидностью в современных условиях. Экономика и инновационные технологии, (2), 282–293. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9711
Нодир Жумаев, Академия банковского дела и финансов Республики Узбекистан

профессор, к.э.д.

Рахматилла Тожиев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

 доцент, к.э.н. 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой научной статье обсуждено текущее состояние управления ликвидности банков и проанализированы управления ликвидности в коммерческих банках. В статье разработаны научные и практические рекомендации на основе анализов.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

1

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

ЗАМОНАВИЙ ШАРОИТЛАРДА БАНК ЛИКВИДЛИЛИГИНИ

БОШҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Жумаев Нодир Хосиятович,

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

профессори, и.ф.д.

E-mail:

njumaev@gmail.com

Тожиев Раҳматилла Раҳмонович,

ТДИУ доценти, и.ф.н.

E-mail:

rtojiev@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада банкларда ликвидликни бошқариш жорий ҳолати

муҳокама қилинган бўлиб, тижорат банкларида ликвидлиликни бошқариш таҳлил
қилинган. Мақолада таҳлилларга асосланган илмий ва амалий тавсиялар ишлаб
чиқилган.

Аннотация:

В этой научной статье обсуждено текущее состояние

управления ликвидности банков и проанализированы управления ликвидности в
коммерческих банках. В статье разработаны научные и практические
рекомендации на основе анализов.

Abstract:

This scientific article discussed the current state of liquidity management of

banks and analyzed liquidity management in commercial banks. The article developed
scientific and practical recommendations based on analyzes.

Калитли сўзлар:

тижорат банклари, ликвидлилик, бошқарув, тўловлар,

кредит, нақт пул, самарадорлик

.

Кириш

Тижорат

банклари

ликвидлилигини

самарали

бошқариш

банкнинг

ишончлилигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу боисдан, банк менежментида
ликвидлиликни бошқаришга алоҳида эътибор қаратилиб, унинг етарлилиги устидан
доимий назорат ўрнатилади. Чунки, акциядорларнинг манфаатлари банк қийматининг
узоқ муддатли ва барқарор ўсиши билан узвий боғлиқ. Банк кенгашининг
ликвидлиликни бошқариш борасидаги сиёсати унинг активлари ва пассивларини
шакллантиришда

ўзаро

қарама

-

қарши

бўлган

ликвидлилик

-

фойдалилик

кўрсаткичлари ўртасидаги оқилона нисбатни таъминлашга қаратилиши лозим.
Тижорат банклари ликвидлилигини тактик чоралар доирасида самарали бошқариб
бўлмаслигини жаҳон молиявий

-

иқтисодий инқирози яна бир бор тасдиқлади. Бу эса,

ликвидлиликни бошқариш масаласини банкнинг стратегик менежмент тизимида
бошқарувнинг объекти сифатида кўриб чиқилишини тақозо этади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг

2017 йил 7 февралдаги асосан “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ

-4947-

сонли

фармонида

иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш мақсадида банк

тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш,
банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, уларнинг
молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестиция


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

2

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашни
янада кенгайтиришни амалга ошириш назарда тутилган[1].

Шу билан бирга, тижорат банкларининг ликвидлилик даражасини объектив

баҳолаш ва уни самарали бошқариш тижорат банки

бизнесининг энг муҳим

жиҳатларидан бири ҳисобланади. Тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, депозит
ҳисобварағидан пул маблағларини қайтариш, бошқа мажбуриятларни бажариш учун
банк ликвидлиликни сақлашга катта эътибор бериш керак. Ушбу муаммо банк
бошқарувида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.

2017 йилнинг июль ойидан бошлаб, Марказий банк томонидан тижорат

банкларига хорижий валютани гаровга олган ҳолда қисқа муддатли кредитларни
бериш

ва

“своп”

операцияларининг

фаоллаштирилиши

пул

-

кредит

инструментларидан банк тизими ликвидлигини тартибга солишда самарали
фойдаланиш имкониятларини кенгайтирди.

Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини тартибга

солиш ва уни бошқаришда пул

-

кредит сиёсатининг бозор инструментларидан фаол

фойдаланиб борилади. Бунда, халқаро тажриба ва мамлакатимиз банк тизимининг
ўзига хос хусусиятини инобатга олган ҳолда тижорат банкларига ликвидлилик бериш
бўйича янги инструментлар жорий этилиши ва мавжуд инструментларини
такомиллаштириш борасида ишлар фаоллаштирилади[2].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ

-3270-

сонли “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини
оширишга оид чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги қарорида банк назоратининг халқаро

принциплари доирасида тижорат банклари капиталининг етарлилиги, ликвидлилиги
ва барқарорлиги бўйича талабларни бажариш муҳим йўналишлардан бири этиб
белгиланди[3].

Бундан ташқари, миноритар акциядорлар манфаатларини намоён этувчи

вакилларни Банк кенгаши таркибига киритиш амалиётини жорий этилиши банкларда
кенгаш ролининг янада ортишига, хусусан ликвидлиликни бошқариш амалиёти
юзасидан назоратнинг кучайишига олиб келмоқда.

Республикамиз тижорат банклари кредит портфели таркибида узоқ муддатли

кредитлар ҳажмининг ўсиб бориши, банкларнинг умумий депозитлари таркибида
трансакцион депозитлар салмоғининг юқорилиги шароитида банклар томонидан
ликвидлиликни

бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш ва унда банк ликвидлилигини

кутилмаган ҳолатларда таъминлаш учун зарурий чораларнинг, хусусан инновацион
воситаларнинг белгиланиши муҳим аҳамият касб этади.

Ликвидлиликни самарали бошқариш бўйича қатор муаммоларнинг тижорат

банклари амалиётида мавжудлиги, хусусан қимматли қоғозлар билан РЕПО
операцияларнинг ривожланмаганлиги, Марказий банкнинг очиқ бозордаги
операциялари кўламининг етарли эмаслиги, махсус кредит аукциони дастурларининг
жорий этилмаганлиги, хорижий валюталар билан своп, голд

-

своп операцияларининг

ривожланмаганлиги

тижорат

банклари

учун

ликвидлиликни

бошқаришда

қийинчиликлар туғдириши мумкин.

Айни пайтда, ҳар бир банкнинг активлари ва пассивлари таркиби, пул оқимлари

турлича бўлганлиги, уларнинг мунтазам ўзгариб туриши боис ликвидлиликни
менежмент усуллари ёрдамида бошқаришга индивидуал ёндашув талаб қилинади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

3

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Тижорат банклари ликвидлилигини бошқариш масалалари хорижлик иқтисодчи

олимлардан Э.Рид, П.Роуз, Ж.Синки, Е.Жуков, Г.Г.Коробова, Т.Кох, В.Захаров, В.Иванов,
О.Лаврушин, И.Ларионова, Ю.Левина, В.Тенларнинг илмий изланишларида ўз
ифодасини топган.

Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлардан Ш.З.Абдуллаева, О.Қ.Абдураҳмонов,

Б.Т.Бердияров, Н.Х.Жумаев, О.К.Иминов, С.Х.Норқобилов, А.А.Омонов, О.Б.Сатторов

-

ларнинг илмий ишларида тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришнинг айрим
назарий ва амалий жиҳатлари тадқиқ қилинган.

Маълумки, 2008 йилда руй берган АҚШ да ипотека кредитлари бозоридаги

тангликдан рағбат олган глобал молиявий инқирознинг чуқурлашуви кредит бозори
таназзули ва ликвидлилик муаммоларининг кескинлашувига олиб келди. Бунга
жавобан қатор ривожланган ва ривожланаётган давлатларда марказий банклар
томонидан банк тизими ликвидлилигини тартибга солишнинг анъанавий
инструментлари

билан бир қаторда турли ноанъанавий инструментлар ҳам жорий

қилинди. Чўзилиб кетган ушбу инқироз ҳозирги даврда ҳам ривожланган давлатлар
банкларнинг ликвидлиликни тартибга солиш борасида қатор муаммоларга дуч
келмоқдалар. Ушбу мураккаб жараёнга оид тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва
улардан республикамиз банк тизимида ликвидлиликни тартибга солишни
такомиллаштиришда фойдаланиш юзасидан хулосалар ишлаб чиқиш амалий аҳамият
касб этади.

Ликвидлилик тижорат банки фаолиятининг муҳим сифат кўрсаткичларидан бири

бўлиб, банкнинг ишончлилиги ва барқарорлигини кўрсатади. Банкнинг ликвидлилиги
қанчалик юқори бўлса, унинг мажбуриятларни бажариш имконияти ҳам шунчалик
юқори бўлади.

“Ликвидлилик” атамаси (лотинча liquidus –

суюқ, оқувчан) моддий

қийматликларнинг осонлик билан сотилиши ва тез суръатларда пул маблағларига
айланишини ифодалайди.

Банк ликвидлилигини банкнинг омонатчилари ва кредиторлари олдидаги

мажбуриятларни ўз вақтида ва йўқотишларсиз бажариш қобилияти сифатида талқин
қилиш адабиётларда кўп учрайди[4]

.

Таниқли иқтисодчи олим Ж.Синкининг фикрича, ликвидлилик тижорат банклари

учун депозитларнинг қайтарилишига ва кредитга бўлган талабни қондиришга тайёр
туриш учун муҳим саналади. Айни пайтда, кутилмаган пул оқими билан боғлиқ
ўзгаришлар банк ликвидлилигига таҳдид солади[5].

Рус профессори О.И. Лаврушин тижорат банкларининг ликвидлилиги унинг

молиявий турғунлиги ва барқарорлиги, шунингдек: “банкнинг етарли даражадаги
капитали мавжудлиги, қулай жойлаштирилиши ва тегишли муддатни ҳисобга олиб,
банкнинг актив ва пассив маблағлағлари катталиги сифатида аниқланади” деб
таъкидлайди[6]. Унинг фиклари жорий молиявий

-

иқтисодий инқирози шароитида ўз

тасдиғинги топди, десак муболаға бўлмайди. Бинобарин, келажакдаги пул тушумлари
билан ўз мажбуриятлари муддатини мувофиқлаштирмасдан туриб, аксинча қайта
молиялашга умид қилган ташкилот ва банкларда ликвидлилик муаммоси пайдо бўлди.

Умуман олганда, банк ликвидлилиги банкнинг активларидаги ўсишни қоплай

олиш, минимал харажатлар билан қарз жалб қилиш ва муддати келганда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

4

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

мажбуриятларини бажара олиш қобилияти сифатида эътироф этиш мақсадга
мувофиқдир.

Энди ликвидлилик тушунчасини тижорат банкларига нисбатан қўлланилиши

тарихига чуқурроқ ёндашишга ҳаракат қиламиз.

XIX аср охирларига келиб, немис иқтисодчиларининг илмий асарларида “банк

баланси ликвидитети” (liquiditat) атамаси фойдаланила бошланди. Бунда тижорат
банки баланси ликвидитети деганда жорий мажбуриятлар ва тўловларни амалга
ошириш мақсадида зарур ҳолларда пул бозорида тез нақд пулга айланадиган банк
активлари тушунилган. Ликвидитетга кассадаги маблағлар, хорижий пул бирликлари,
бошқа банклардаги ҳисобрақамлардаги маблағлар, давлат, маҳаллий ҳокимият ва
дебиторларнинг маълум гуруҳи қимматли қоғозлари, биринчи синфга тааллуқли
вексел берувчиларининг векселларини киритиш мумкин бўлган. Умумий банк
активлари таркибида тез пулга айланувчи активлар миқдори ва таркибини аниқлаш
иқтисодий нуқтаи

-

назардан “фавқулодда муҳим” ҳисобланган.

XX аср 30

-

йилларининг

иккинчи ярмига келиб, яъни Буюк депрессиядан сўнг

Ж.Кейнс асарлари туфайли банк иши назарияси ва амалиётида “банк ликвидлилиги”
атамаси кенг қўлланила бошланди. Ж.Кейнс ўзининг “Бандлик, фоиз ва пулнинг
умумий назарияси” (1936 й.) номли асарида ликвидлиликни афзал билишга бўлган
психологик мотивни, яъни хўжалик субъектларининг олинган даромадини пул
кўринишида сақлашга уринишини асослаб беришга муваффақ бўлди. Ж.Кейнс “пул”
деганда қўлдаги нақд пул –

олтин танга ва банкноталарни, шунингдек, муайян хўжалик

тизимида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган исталган воситалар: жорий пул
ҳисобварақлари, ғазначилик векселлари ва бошқаларни тушунган. Унинг фикрича,
ликвидлилик шартларини ҳаммасидан кўра нақд пуллар кўпроқ қаноатлантиради.
Нақд пуллар мутлақ ликвид бўлиб, пулнинг муҳим функцияси бўлган тўлов воситаси
функциясини бажаради.

Ликвидлилик тушунчасига бўлган бундай ёндашувни банк фаолиятига татбиқ

қиладиган бўлсак, банкнинг кредиторлари олдидаги мажбуриятларни бажариши учун
унинг турли қўйилмалари –

активларининг нақд пул маблағларига осон айланиш

имконияти тушунилади.

Шунингдек, стратегик бошқарувнинг замонавий тизимида ликвидлиликни яна

бир муҳим мезонларидан бири бўлиб, банкнинг ўз инновацион ривожланиши
шароитида ўз вақтида узлуксиз молиявий манба топа олиш қобилиятидир.

Фикримизча, ликвидлилик бу банкнинг ўз мажбуриятлари бўйича ўз вақтида ва

минимал харажатлар билан жавоб берилиши, жорий инновация ва эҳтиёжларни
молиялаштиришда шахсий талабларини ва мижозларнинг янги кредит олишдаги
талабларини қондириш қобилиятидир.

Тадқиқот методологияси

Илмий тадқиқот олиб боришда жадвалларни аналитик таққослаш, тадқиқотнинг

мантиқий ва таққослама таҳлил маълумотларни гуруҳлаш, уларни бир

-

бири билан

солиштириш йўли билан статистик қайта ишлаш усули, миқдор ва сифат кўрсаткичлар
ҳисоблаш каби услублардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Банк бошқаруви энг муҳим йўналишларидан бири тижорат банклари

ликвидлигини бошқариш ҳисобланади. Бу банк ликвидлилик даражасининг биринчи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

5

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

навбатда бевосита банк тизими барқарорлигини таъсири билан изоҳланади. Турли
хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги тўловлар амалга ошириш тижорат
банкларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шундай қилиб, банк менежментининг бугунги кун назарияси қуйидагиларни

банк ликвидлилиги бошқарувининг асосий вазифалари этиб белгилайди:

кредитга бўлган талабни қондириш;

депозитларни жалб қилиш бўйича омонатчиларнинг истагини қондириш;

банкнинг

узлуксиз

ривожланиши

учун

етарли

бўлган

фойдани

молиялаштириш;

банкнинг ишончлилигини бозорга намойиш этиш;

фойда

келтирмайдиган

ҳолатда

активларнинг

сотилиши

ҳисобига

маблағларни сарф қилмаслик;

бозордан жалб қилинадиган манбалар нархини чегаралаш;

банкнинг умумий фойдасини оптималлаштириш.

Фикримизча, банк ликвидлилигини янада тўлиқроқ ифодаловчи нуқтаи назар –

бу ликвидлиликни банк активлари ва пассивларини самарали бошқариш ҳисобидан
кредиторлар ва омонатчилар олдидаги мажбуриятларни ўз вақтида бажариш
қобилиятини акс эттирувчи динамик ҳолат сифатида эътироф этилишидир[7].

Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг банк ликвидлилигини бошқариш

бўйича тавсиявий характердаги йўриқномасида

ликвидлилик кредит муассасалари

-

нинг активлардаги ўсишни қоплай олиш ва мажбуриятларни муддати келганда
бажариш қобилияти

сифатида эътироф этилади[8]. Шунингдек, қўмита саккиз гуруҳга

жойлаштирилган халқаро умумэътироф этилган 14 та тамойил асосида банк ликвид

-

лилигини бошқаришнинг умумий механизмини таклиф қилади:

ликвидлиликни бошқариш тузилмасини ривожлантириш (1

-4);

молиявий маблағларга бўлган соф талабни ўлчаш ва назорат қилиш (5

-7);

бозорга чиқиш имкониятини бошқариш (8);

фавқулодда ҳолатлар учун режалаштириш (9);

хорижий валюта ликвидлилигини бошқариш (10

-11);

ликвидлилик рискини бошқаришнинг ички назорати (12);

ликвидлиликни таъминлашни такомиллаштиришда шаффофликнинг роли (13);

назорат қилувчиларнинг роли (14).

Нақд пул маблағлари деганда эса хорижий банк амалиётида нафақат кассадаги

пуллар, балки инкассога чеклар, Марказий банк тегишли муассасалари ва банк

-

корреспондентлар ҳисобрақамларидаги маблағлар тушунилади. Бундай активларнинг
фарқли жиҳати шундаки, улар зудлик билан банкдан сўраб олинаётган депозитларни
қоплашда фойдаланилиши мумкин. Бу эса, тижорат банки ликвидлилигининг бош
манбаи ҳисобланади.

Айни пайтда, ликвидлиликни тавсифлашда нафақат активлар ва пассивлар

қолдиғи бўйича банкнинг баланс ҳисоботлари, балки бошқа хилма

-

хил маълумотлар

ҳам талаб этилади. Шу боисдан, “баланс ликвидлилиги”[9] атамаси ўрнига “банк
ликвидлилиги” атамасини қўллашнинг мақсадга мувофиқ деб ҳисобланиши бежиз
эмас.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

6

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Умуман олганда, Ж.Кейнснинг “ликвидлилик афзаллиги” хусусидаги назарияси

таъсирида тижорат банкларининг ликвидлилиги тўғрисида сўнгги тасаввур пайдо
бўлди.

Адабиётларда ликвидлилик категориясига нисбатан икки хил ёндашув кўзга

ташланади, бошқача айтганда, ликвидлиликни захира ёки оқим сифатида тушуниш
мумкин[10]. Ликвидлиликни оқим сифатида қарашда асосий эътибор паст ликвидли
активларнинг юқори ликвидли активларга айланишини, шунингдек, қўшимча
ресурслар киримини таъминлашга қаратилади.

Ликвидлиликка захира сифатида ёндашув қуйидаги жиҳатлар билан ажралиб

туради:

муайян вақт учун банк баланси активлари ва пассивлари қолдиғи ҳақидаги

маълумотлар асосида ликвидлилик даражаси аниқланади;

ликвидлилик даражасини ўлчашда пулга айланиши мумкин бўлган

активларгина баҳоланиб, мавжуд ликвид активлар захираси муайян вақтдаги ликвид
маблағларга бўлган талаб билан солиштирилади;

ўтган ҳисобот даврларига тааллуқли баланс маълумотлари бўйича

ликвидлилик даражаси баҳоланиб борилади.

Фикримизча, банк ликвидлилигини унинг осон сотиладиган активларини

баҳолаш орқали ўлчаш етарли эмас. Тижорат банклари ликвидлилигини тўлароқ очиб
бериш учун унга “оқим” сифатида ҳам ёндашиш, яъни банкнинг мижозлари олдидаги
мажбуриятларини бажариш учун пул бозоридан ресурсларни фаол жалб қилишини
ҳам ҳисобга олиш лозим. Чунки банк балансининг ҳолати банкнинг томонлардан
маблағларни жалб қилишга қодирлигини аниқлаш имконини бермайди.

Шунингдек, адабиётларда банк ликвидлилиги билан бир қаторда тўловга

қобиллик тушунчасидан ҳам фойдаланилади. Бунда бу икки тушунчани фарқлай олиш
муҳимдир.

Хорижий адабиётларда тўловга қобилликнинг қуйидаги талқинига дуч келиш

мумкин: тўловга қобил банк –

бу активлари пассивларидан ошадиган банкдир[11]. Бу

ерда пассивлар деганда жалб қилинган маблағлар кўзда тутилмоқда. Активлар
деганда эса унинг балансида акс эттирилган барча қўйилмалари тушунилади. Тўловга
қобил бўлмаган банк –

бу мажбуриятлари активларидан ошадиган банкдир. Тўловга

қобилликка нисбатан бундай ёндашув банкнинг қарз мажбуриятларини, яъни
банкнинг омонатчилари ва бошқа кредиторлари маблағларини ўз вақтида қайтариш
мажбуриятини кўзда тутади.

Фикримизча, банк ликвидлилиги тўловга қобиллик тушунчасига нисбатан

кенгроқ тушунчадир. Бунинг боиси шундаки, банк ликвидлилиги нафақат банкнинг
қарз ва балансдан ташқари мажбуриятларини бажариш, балки молиявий барқарор
мижозларини пул

маблағлари билан таъминлаш қобилиятини ҳам ўзида ифода этади.

Тўловга қобиллик банк ликвидлилигининг асосий, бош таркибий қисмидир.

Банк ликвидлилигининг ёмонлашуви, биринчи навбатда, мижозларига кредит бериш,
шунингдек, пул характеридаги мажбуриятларидан

келиб чиқадиган бошқа актив

операцияларни амалга ошириш қобилиятини йўқолишига олиб келади. Актив
операцияларини ривожлантиришга қодир бўлмаган банк тўлиқ маънода ликвид бўла
олмайди. Айни пайтда, бундай банк тўловга қобил бўлмаслиги –

ўзининг

омонатчилари ва кредиторлари олдидаги жорий мажбуриятларини ўз вақтида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

7

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

сўндириш, хусусан, мижозларининг жорий операциялари бўйича ҳисоб

-

китоб,

тўловларни амалга оширишга қодир бўлмаслиги мумкин.

Банк ликвидлилиги унинг ишончлилигини, яъни унга ишонч билдирган

омонатчилар маблағларининг сақланиши қобилиятини ҳам назарда тутади.

Банк тизимининг ликвидлилиги иқтисодиётда пулнинг етарлилиги билан

чамбарчас боғлиқ. Бинобарин, хўжалик айланмаси учун етарли даражада пул миқдори
таъминланмас экан, мамлакатда тўловсизлик муаммолари кучаяди.

Банк тизими ликвидлилигини тартибга солиш пул

-

кредит сиёсатининг турли

инструментлари ёрдамида банкларга қўшимча пул маблағларини тақдим этиш ёки
улардан ортиқча пул ресурсларини жалб этишни кўзда тутади. Бунда банк тизими
ликвидлилигини тартибга солишда муҳим кўрсаткичлардан бири –

банкларнинг

вакиллик ҳисобрақамларидаги маблағлар қолдиғи ҳолати ҳисобланади. Марказий
банк мунтазам равишда банкларнинг вакиллик ҳисобрақамлари қолдиқларини
назорат қилиб боради ва пул

-

кредит сиёсати инструментлари орқали уни тартибга

солиб туради.

Замонавий банк амалиётида ликвидлиликни бошқаришнинг қатор усуллари

кенг қўлланилади. Бунда анъанавий усуллардан бири активларнинг муайян қисмини
ликвид шаклда, яъни биринчи талабдаёқ тўловга йўналтириш мумкин бўлган нақд пул
кўринишида сақлаш ҳисобланади. Бироқ бу энг оддий усул бўлиб, пул маблағларидан
актив операцияларда фойдаланиш имкониятини чеклайди ва ўз навбатида банкнинг
даромадлилигини пасайтиради.

Ликвидлиликни етарли даражасини сақлашнинг бошқа бир усули

банк

пассивларининг оқилона таркибини шакллантириш бўлиб, шу асосда беқарор
манбаларга қарамлиликнинг олди олинади.

Амалиётда банк ликвидлилиги унинг баланси ликвидлилигини баҳолаш орқали

аниқланади. Агар банкнинг активларини тез суръатларда сотиш ҳисобидан тушган
маблағлар унинг пассивлари бўйича муддатли мажбуриятларни қоплаш имконини
берса, у ҳолда банк баланси ликвид ҳисобланади. Хусусан, банкнинг ликвидлилиги
даражасига даставвал банкнинг баланс активлари тузилиши, актив операцияларнинг
таркиби ва кўринишлари таъсир қилади. Бироқ шуни ҳам ёдда тутиш лозимки, банк
балансида муайян бир активнинг ликвидлилиги қанчалик юқори бўлса, бу активнинг
даромадлилиги шунчалик паст бўлади.

Қайд этиш лозимки, банк ликвидлилиги унинг барқарорлиги гаровидир. Зеро,

банклар ликвидлиликнинг талаб қилинган даражасини таъминлаш орқали қатор
муҳим функцияларни бажаради. Хусусан, бундай функцияларга қуйидагилар киради:

мижозлар топшириғига кўра тўловларни амалга ошириш;

муддати келганда кредиторларга (омонатчилар) маблағларни қайтариш;

кредит шартномаси, кредит линиялари, контокоррент ва овердрафт

кредитлаш бўйича мижозларнинг пул маблағларига бўлган талабини қондириш;

банк томонидан муомалага чиқарилган қимматли қоғозларни сўндириш;

балансдан ташқари мажбуриятларни (берилган кафолатлар, муддатли

битимлар) бажариш.

Фикримизча, тижорат банклари камида уч сабабга кўра ликвидлиликни

таъминлашлари лозим бўлади. Сабабларнинг иккитаси омонатчи

-

мижозларга хизмат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

8

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

кўрсатиш билан боғлиқ бўлса, охиргиси кредит олувчи мижозларга хизмат кўрсатиш
билан боғлиқ.

Кутилмаганда асосий (талаб қилиб олингунча) депозитларнинг қайтарилиши.

Мазкур депозитлар жисмоний шахслар, хўжаликлар, корхоналар ва ҳукумат органлари
фаолиятлари учун зарур тўловларни амалга оширишлари туфайли ойлаб банк
ихтиёрида туриши мумкин. Шунга қарамай, айрим пайтлар депозитларни банкдан
чиқиб кетиши кутилганидан ҳам кўп бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда банк эҳтиёт
шарт кўпроқ захира ушлаб туриши ёки минимал харажатлар билан қарз жалб қилиши
лозим.

Қайноқ пуллар.

Қайноқ пуллар тушунчаси юқори фоиз ставкасини кўзлаб

банкдан банкка, мамлакатдан мамлакатга кўчиб юрувчи йирик фоиз ишлаб топувчи
депозитларни англатади. Агар банклар талаб қилинган бозор ставкасини тўлай
олмасалар, қайноқ депозитларнинг бу банкдан кўчирилиши риски мавжуд.

Ссудаларга бўлган талабларнинг кутилмаганда ошиши.

Иқтисодий ўсиш

суръатлари юқори бўлган ҳудудларда қисқа муддатларда кредитга талабларнинг
кескин ошиши банкларни «шошириб» қўйиши мумкин. Етарлича ликвидлиликни
таъминлай олмаслик сабабли янги ссуда талаблари қондирилмаса, банклар йирик
депозит таъминотчиларини бошқа банкларга бериб қўйиши мумкин.

Молия бозори ва унинг алоҳида сегментлари, пул

-

кредит орқали тартибга

солиш ва банк тизимининг ривожланишига монанд тарзда банк ликвидлилигини
бошқариш назариялари ҳам ривожланиб борди. Тижорат ссудалари назарияси,
жойдан

-

жойга кўчиш назарияси, кутилаётган даромадлар назарияси, пассивларни

бошқариш назарияси шулар жумласидандир (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Банк ликвидлилигини бошқариш назариялари

Назариянинг

номи

Асосий қоидалари

Камчиликлари

Тижорат

ссудалари

назарияси (реал

векселлар

доктринаси)

Банк активлари қисқа муддатли
ссудаларга (товар захиралари билан
таъминланган ссудалар ёки айланма
капитални

кредитлаш)

жойлаштирилганда

ликвидлилик

таъминланади

Ривожланаётган
иқтисодиётнинг

кредитга

бўлган

талабини

ҳисобга

олмайди.

Иқтисодий пасайиш даврида
узоқ муддатли кредитлар ҳам
қайтмаслиги мумкин

Жойдан

-

жойга

кўчиш назарияси

Банк активлари осон реализация
қилинадиган бўлиши лозим:

1)

Марказий

банк

томонидан

кредитларни

қайта

молиялаш

имконияти;

2) юқори ликвидли гаров (масалан,
қимматли қоғозлар);

3) давлат қимматли қоғозлари ва
бошқалар

Инқироз

шароитида

фонд

бозоридаги

баҳолар

ва

индексларнинг

кескин

пасайиши оқибатида ликвид
активлар

қиймати

тушиб

кетиши мумкин.

Юқори ликвидли активлар паст
даромад келтиради

Кутилаётган

даромадлар

назарияси

Банкнинг пул оқимлари (кредитлар
бўйича

фоиз

тўловлари)

қарз

олувчининг

келгусидаги

Қарз

олувчининг

барча

даромадларини доимо ҳам
назорат қилиш мумкин эмас


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

9

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

даромадлари

таҳлили

асосида

режалаштирилади

Форс

-

мажор

ҳолатлар

ва

тизимли

инқирозлар

қарз

олувчининг пул оқимини издан
чиқариши мумкин

Пассивларни

бошқариш

назарияси

Ликвидлиликни таъминлаш учун
бозорда

активлар

(банклараро

кредитлар) харид қилинади

Маблағларни

жалб

қилиш

имконияти банкнинг мавқеи
билан боғлиқ

Манба: Тадқиқот натижалари асосида муаллифлар томонидан тузилган

Банк ликвидлилигини бошқаришга бўлган илк ёндашувларда тижорат банки

активларининг тузилиши, миқдори ва муддати унинг пассивлари тузилиши, миқдори
ва муддатларига мос келиши талаб этилар эди. Бироқ бу амалда банкларга
ликвидлиликни бошқариш бўйича самарали сиёсат олиб боришга йўл бермас эди.
Бошқача айтганда, келтирилган ёндашув асосида “банкнинг олтин қоидаси”
шаклланди,

унга кўра банкнинг молиявий талаблари ҳажми ва муддати унинг

мажбуриятлари ҳажми ва муддатларига тўлалигича мос келиши лозим.

Тижорат ссудалари назариясининг пайдо бўлиши Англия банклари амалиёти

билан боғлиқ бўлиб, ушбу назария тарафдорлари банк активларининг қисқа муддатли
ссудаларга жойлаштирилишини банк ликвидлилигини сақлашнинг зарурий шарти
эканлигини эътироф этадилар. Айни пайтда, ссудаларнинг нисбатан қисқа
муддатлилиги, айланиш суръатлари, даромадлилик даражаси эътиборга олинган.
Чунончи, қисқа муддатли ссудаларнинг қайтиш муддати тезкор бўлиб, улар банк
ликвидлилигини бошқаришдаги асосий манбага айланган.

Шунга қарамай, тижорат ссудалари назарияси қатор камчиликлардан ҳам ҳоли

бўлмаган. Хусусан, назариянинг асосий қоидаларига амал қилиш банкларнинг
корхоналарни кенгайтириш, асосий воситалар, кўчмас мулкни харид қилишга кредит
бериш имкониятларини сезиларли даражада чеклаб қўяр эди. Бу эса, банкларга
рақобатдош тузилма сифатида қатор нобанк муассасаларининг ривожланишига
шароит яратди.

Бошқа томондан, тижорат ссудалари назарияси жалб қилинган маблағлар

барқарорлигини эътиборга олмайди. Бошқача айтганда, аҳоли ва хўжалик
субъектларининг банкдаги қўйилмаларини кутилмаганда қайтариш зарурати юзага
келиши мумкин, бироқ барча мижозлар бир пайтнинг ўзида барча қўйилмаларини
қайтариб олмайдилар.

Шунингдек, юқоридаги назариянинг муваффақиятли қўлланилиши учун

иқтисодиёт ва ундаги ишчан муҳим нормал ҳолатда бўлиши лозим. Бинобарин,
барқарор ишчан муҳит таъминланган шароитдагина қисқа муддатли кредитлар банк
ликвидлилигини таъминлашга хизмат қилади. Акс ҳолда, банклар қанчалик кўп қисқа
муддатли кредитларга эга бўлмасин, иқтисодий рецессия шароитида ликвидлилик
билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келиши мумкин.

Жойдан

-

жойга кўчиш назариясининг юзага келиши қимматли қоғозлар

бозорининг тараққий топиши ва иқтисодиётни тартибга солишда давлат ролининг
ортиши билан узвий боғлиқ. Айни пайтда, ушбу назарияга мувофиқ, тижорат банклари
ликвидлилигини

таъминлашда

асосий

эътибор

қисқа

муддатли

давлат

облигацияларига

қаратилади.

Давлат

қисқа

муддатли

облигацияларининг

ривожланган иккиламчи бозорга эгалиги ва унинг тез суръатларда пулга айланиши,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

10

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

шунингдек, мазкур қимматли қоғозларга инвестициялар бўйича даромаднинг
кафолатланганлиги ва солиқлардан озод этилганлиги банкларнинг ликвидлиликни
таъминлашда иккиламчи захира сифатида давлат қимматли қоғозларига қизиқишини
ошириб юборди.

Умуман олганда, жойдан

-

жойга кўчиш назариясига мувофиқ, банк

активларининг бошқа активларга осон кўчиши, шунингдек, уларни бошқа кредиторлар
ва

инвесторларга эркин сотилиши билан ликвидлилигини таъминлашга хизмат қилади.

Фикримизча, жойдан

-

жойга кўчиш назариясининг асосий қоидаларидан

республикамиз тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришда самарали
фойдаланиш имконияти юқори. Бироқ, банк активлари таркибида давлат қимматли
қоғозларига қилинган инвестицияларнинг салмоғи сезиларли даражада пастлигича
қолмоқда. Бу эса, банкларнинг ликвидлиликни бошқаришда давлат қимматли
қоғозларидан фойдаланиш имкониятларини чеклаши мумкин. Шу боисдан, давлат
бюджетининг профицити мавжуд бўлган шароитда қўшимча облигацияларни
муомалага чиқаришда эътиборни давлат ташқи қарзига хизмат кўрсатишнинг сўмдаги
эквиваленти миқдорига қаратиш мақсадга мувофиқ саналади.

Кутилаётган даромадлар назариясига мувофиқ тижорат банкининг пул

оқимлари, хусусан, кредитлар бўйича фоиз тўловлари қарз олувчининг келгусидаги
даромадлари таҳлили асосида режалаштирилади. Банк ликвидлилигини таъминлашда
берилган кредитларнинг қайтиши ўта муҳимдир. Бунда қисқа муддатли кредитлар
узоқ муддатли кредитларга нисбатан, истеъмол кредитлари эса ипотека кредитларига
нисбатан ликвидлироқ саналади.

Кутиладиган даромад назариясига биноан тижорат банклари томонидан амалга

ошириладиган кредит ва инвестиция сиёсатлари кредитларнинг қайтариш муддатлари
мувофиқлигини таъминлаши, бошқача айтганда, тушумларнинг доимий амалга ошиши
ва шу асосда мижозлар ва кредиторлар олдидаги мажбуриятларни ўз вақтида
бажариш имконини бериши лозим.

Пассивларни бошқариш назариясига кўра банк қулай баҳода, яъни паст

харажатлар билан

мажбуриятларни жалб қилиш билан зарурат туғилганда

ликвидлиликни таъминлаши мумкин. Бунда улар депозит сертификатлари, векселлар
ва евро

-

доллар сингари қарз мажбуриятларини муомалага чиқариш орқали молия

бозоридан пул маблағларини жалб қилиши ёки Марказий банк ва банклараро
бозордан қарз олиш орқали ликвидлилик муаммосини бартараф этиши мумкин.

Фикримизча, банклараро кредитларни жалб қилиш орқали ликвидлиликни

таъминлашга асосий урғуни беришнинг ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Чунончи,
банклараро кредитлар ҳажмининг ортиши фоизли харажатларнинг кескин ошишига ва
шу асосда соф фоизли маржа кўрсаткичининг пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

Шунга қарамай, республикамиз тижорат банклари томонидан молия бозоридан

пул ресурсларини жалб қилишда банк қарз қимматли қоғозларини муомалага
чиқарилиши яқин истиқболда самарали усуллардан бирига айланиши мумкин.

Хулоса ва таклифлар

Банк ликвидлилигини бошқариш назариялари ва реал банк амалиёти таҳлили

асосида банк менежерлари банк ликвидлилигини бошқаришга нисбатан муқобил
ёндашувларни аниқлайдилар. Бунда ликвид активларнинг зарурий ҳажми захира


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

11

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

кўринишида мунтазам сақланади ёки зарурат бўлганда молия бозоридан жалб
қилинади.

Таъкидлаш жоизки, банк ликвидлилигини бошқариш самарадорлиги макрода

-

ражада ликвидлиликни тартибга солиш тизими мувофиқ шакллантирилганлигига ҳам
боғлиқ. Зеро, инқироз шароитида банклар ўртасида саросима авж олган шароитда
ликвидлиликни бошқаришда муайян стратегияни қўллаш анча қийин кечади. Бунда
сўнгги навбатдаги кредиторнинг (Марказий банк) фаолияти, ликвидлиликни тартибга
солиш бўйича аниқ чоралари муҳим аҳамият касб этади.

Макродаражада банк ликвидлилигини тартибга солиш қуйидагиларни қамраб

олади:

мажбурий захиралаш тизими;

инфратузилмавий институтлар тизими;

омонатларни кафолатлаш тизими;

банк фаолиятидаги мажбурий лимитлар тизими;

ортиқча ликвидлиликни бартараф этиш ёки ликвидлиликни тўлдириш тизими;

ликвидлиликни тартибга солиш бўйича инқирозга қарши чоралар тизими.

Бундан ташқари, инқироз шароитида қуйидаги чораларни амалга ошириш банк

ликвидлилигига бевосита таъсир қилиши мумкин:

репо аукционларида лимитларни ошириш;

бюджет маблағларини банк муассасаларига жойлаштиришга қўйилган

лимитларни ошириш;

мажбурий захира меъёрларини пасайтириш;

тижорат банкларига субординар кредитларни ажратиш;

таъминотсиз кредитлаш амлиётини жорий этиш.

Фикримизча, инқирозли вазиятларда, ликвидлиликни макродаражада тартибга

солишда қуйидаги икки механизмнинг самарали йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқ:

ликвидлиликни таъминлаш бўйича тижорат банкларига тезкор ёрдам

кўрсатиш механизми;

банк сектори капиталлашувини ошириш механизми.

Бунда биринчи механизмнинг роли банк тизимидаги лаҳзалик ликвидлиликни

таъминлаш, яъни тўловсизлик муаммоларини олдини олишда намоён бўлади.
Иккинчи механизм эса, ликвидлилик муаммолари кескинлашиб кетган шароитда банк
тизими барқарорлигини сақлаб қолиш учун банкларни капиталлашув даражасини
ошириш, ҳатто бу жараёнга бюджет маблағларини ҳам сафарбар этишни тақозо этади.

Шунингдек, инқироз шароитида актив ва пассив операциялар бўйича

тўловларни мижозлар, банк операциялари кесимида кирим ва чиқим, режа ва
истиқбол кўринишида таснифлаш мақсадга мувофиқ саналади.

Ўзбекистон банк тизимининг банк тизимидаги умумий жорий ликвидлилик

банкларнинг ташқи тўловлар бўйича жорий мажбуриятларидан ўн бараварга ортиқ.
Ҳозирда банкларнинг активлари миқдори аҳоли ва юридик шахсларнинг банкдаги
маблағлари ҳажмидан 2 баравардан зиёдга кўпдир. Бу ҳолат, мамлакатимиз банк
тизимида тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширишни кафолатлашга хизмат
қилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

12

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Хулоса қилиб айтганда, инқироз шароитида банк ликвидлилигини бошқариш

назарияларининг асосий қоидаларидан банк тизими ликвидлилигини таъминлашда
фойдаланиш юқори самара бериши мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Мирзиёев Ш.М. “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича

ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги” 2017 йил 7 февралдаги ПФ

-4947-

сонли фармони

.

//

Халқ сўзи

,

20.01.2017й.

2.

http://www.cbu.uz/uzc/press-tsentr/novosti/2017/12/96135/

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ

- 3270-

сонли “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини
оширишга оид чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги қарори www.lex.uz

4.

Банковское дело: учебник для вузов / под ред. О.И. Лаврушина. –

М.:Финансы и статистика, 2000. –

140 с.

5.

Синки Ж. Управление финансами в коммерческом банке: Пер. с англ. –

М.:

Catallaxy, 1994.

1548 с.

6.

Банковский менежмент: учебник /кол. Авторов; под ред. Проф

О.И.Лаврушина.

-

2 изд.. переб

.

и

доп

.

М

.:

КНОРУС

, 2009.

с.142.

7.

Matz Leonard M. Liquidity Risk Management / Leonard M. Matz. − Sheshunoff

Information Services Inc, USA, 2002. − 8 p.

8.

“Sound practices for managing liquidity in banking organisations”, Basel

Committee on Banking Supervision, February 2000. // www.bis.org.

9.

Деньги и кредит. –

1991.

№3. –

с.38.

10.

Рид Э., Коттер Р., Гилл Э., Смит Р. Коммерческие банки. –

М.: Прогресс, 1983.

с.38.

11.

Долан Э.Дж и др. Деньги, банковское дело и денежно

-

кредитная политика.

М.

-

Л.: «Профико». –

1991.

с.80.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. "'Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича ^аракатлар стратегияси тутрисидаги" 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони. //Халцсузи, 20.01.2017Й.

http://www.cbu.uz/uzc/press-tsentr/novosti/2017/12/96135/

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПК,- 3270-сонли "Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барк,арорлигини оширишга оид чора-тадбирлар тугрисида"ги царори www.lex.uz

Банковское дело: учебник для вузов / под ред. О.И. Лаврушина. -М.:Финансы и статистика, 2000. - 140 с.

Синки Ж. Управление финансами в коммерческом банке: Пер. с англ. - М.: Catallaxy, 1994. - 1548 с.

Банковский менежмент: учебник /кол. Авторов; под ред. Проф О.И.Лаврушина.- 2 изд., переб. и доп. - М.: КНОРУС, 2009. - с.142.

Matz Leonard М. Liquidity Risk Management / Leonard M. Matz. - Sheshunoff Information Services Inc, USA, 2002. - 8 p.

"Sound practices for managing liquidity in banking organisations", Basel Committee on Banking Supervision, February 2000. // www.bis.org.

Деньги и кредит. - 1991. - №3. - с.38.

Рид Э., Коттер Р., Гилл Э., Смит Р. Коммерческие банки. - М.: Прогресс, 1983. -с.38.

Долан Э.Дж и др. Деньги, банковское дело и денежно-кредитная политика. - М.-Л.: «Профико». - 1991. - с.80.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов