Статистическая оценка структурных изменений в промышленном секторе регионов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
143-148
47
9
Поделиться
Сариев, К. (2020). Статистическая оценка структурных изменений в промышленном секторе регионов. Экономика И Образование, 1(4), 143–148. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4503
Кахромон Сариев, Каракалпакский государственный университет

Независимый научный сотрудник Департамента экономики

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье освещены роль отрасли промышленности в национальной экономике, ее устойчивое развитие в Республике Каракалпакстан, инновационная деятельность и эффективность управления отраслью.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

143

ҲУДУДЛАРНИНГ САНОАТ ТАРМОҒИДАГИ ТУЗИЛМАВИЙ - ТАРКИБИЙ

ЎЗГАРИШЛАРНИ СТАТИСТИК БАҲОЛАШ

Сариев Қаҳромон Раматуллаевич -

Қорақалпоқ давлат университети,

“Иқтисодиёт” кафедраси мустақил изланувчиси

Аннотация:

Ушбу мақолада саноат тармоғининг миллий иқтисодиётда тутган ўрни, Қорақалпоғистон

Республикасида унинг барқарор ривожланиши, тармоқнинг инновацион фаолияти ҳамда бошқаруви самарадорлиги
масалалари ёритиб берилган.

Калит сўзлар:

саноат тармоғи, статистик баҳолаш, инновацион фаолият, ялпи ҳудудий маҳсулот,

модернизация, диверсификация, саноат маҳсулотлари.

Аннотация:

В данной статье освещены роль отрасли промышленности в национальной экономике, ее

устойчивое развитие в Республике Каракалпакстан, инновационная деятельность и эффективность управления

отраслью.

Ключевые слова:

производственная сеть, статистическая оценка, инновационная деятельность,

промышленное производство, модернизация, диверсификация, промышленная продукция.

Annotation:

In this article, the role of the industrial network in the national economy, its sustainable development in

the Republic of Karakalpakstan, innovative activity of the network and the effectiveness of management are highlighted.

Key words:

production network, statistical assessment, innovation, industrial production, modernization,

diversification, industrial products.

Саноат тармоқларидаги таркибий ўзга-

ришларни изчил амалга ошириш, модерни-
зациялаш ва диверсификациялаш жараёнла-

рини давом эттириш - Ўзбекистон муваффа-
қиятининг асосий омили саналади.

Cўнгги йилларда ялпи ички маҳсулот

(ялпи ҳудудий маҳсулот) таркибида саноат-
нинг улушини юқорилиги ҳамда диверсифи-

кация туфайли юқори суръатлар таъминлан-
ганини алоҳида қайд этиш лозим. Бундай

юқори кўрсаткичлар чуқур ўйланган ва пух-
та таҳлиллар асосида ишлаб чиқилган, бир-

бири билан узвий боғлиқ стратегик дастур-
лар ижросининг самарасидир.

2017-2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантиришга

мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида
ҳам белгиланган бўлиб, бугунги кунда

саноатни юксак даражада ривожлантириш
ҳамда ишлаб чиқаришни модернизация

қилиш, техник ва технологик янгилашга

доир тармоқ дастурларининг изчил ижроси
барча тармоқлар фаолиятида қўшимча қий-

матга эга рақобатбардош маҳсулотларни
тайёрлашда муҳим омил бўлмоқда (1-

расм)[1].

Мустақиллик йилларида машинасоз-

лик ва автомобилсозлик, кимё ва нефть-
кимё, озиқ-овқат, қурилиш материаллари са-

ноати, фармацевтика ва мебелсозлик, теле-
коммуникация ускуналари, компьютер тех-

никаси ва мобил телефонлар, кенг турдаги

маиший электроника маҳсулотлари ишлаб
чиқариш каби тармоқлар жадал тараққий

этиб, миллий саноатнинг локомативларига
айланди.

Буларнинг барчаси халқимизнинг юқо-

ри технологияли саноат маҳсулотларига
бўлган эҳтиёжини маҳаллий ишлаб чиқарил-

ган арзон ва сифатли товарлар ҳисобидан
қондиришга хизмат қилмоқда.

Юқорида қайд этилган соҳалар ишлаб

чиқаришни доимий равишда модернизация

қилиш ва илм-фан ютуқларидан кенг фойда-
ланишни тақозо этади. Шу боис саноат кор-

хоналарига энг замонавий техника ва техно-
логияларни жалб этиш иқтисодий ислоҳот-

ларнинг устувор вазифаларидан бири сифа-
тида долзарблигича қолмоқда.

Шунингдек, миллий иқтисодиётда тар-

кибий ўзгаришлар йўналишларидан бири

саноат мажмуидаги таркибий ўзгаришлар

ҳисобланади. Саноат тармоқларининг барқа-
рор ривожланишини таъминлаш мақсадида

янги техника ва технологияларни ишлаб чи-
қаришга жорий этиш ва таркибий қайта ту-

зиш жараёнлари билан ифодаланади. Мамла-
кат таркибий сиёсатининг бош мақсадлари-

дан бири ҳам саноатда таркибий қайта ту-
зишни амалга ошириш орқали Ўзбекистон

иқтисодиёти рақобатбардошлигини таъмин-
лашдан иборат.


САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

144

1-расм. Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган саноатни модернизациялаш ва

диверсификациялашнинг асосий йўналишлари

Саноатдаги ушбу таркибий ўзгаришлар

қуйидаги йўналишларни босқичма-босқич
амалга оширишни талаб этади: давлат тасар-

руфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ор-

қали ҳақиқий мулкдорлар синфини яратиш;
кичик ва ўрта корхоналар улушини ошириш

орқали мажмуада рақобат муҳитини шакл-
лантириш, мавжуд монопол корхоналар со-

нини имкон қадар камайтириш; аввалдан
шаклланган, хом ашё етказиб беришга ихти-

сослашган тармоқлардан воз кечиш, улар-
нинг ўрнида тайёр маҳсулот тайёрловчи қув-

ватларни барпо этиш; моддий (ер, капитал)
ва шахсий инсоний (меҳнат, тадбиркорлик)

ресурслардан самарали фойдаланиш, шу ор-
қали ишлаб чиқаришни интенсив ривожлан-

тириш; саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарув-
чи субъектлар эркин фаолият юритиши учун

давлат томонидан ҳам ижтимоий-иқтисо-

дий, ҳам ҳуқуқий кафолатлар бериш; хусу-
сийлаштириш натижасида ташкил этилган

саноат корхоналарига маълум давр давоми-
да олдинги фаолиятини сақлаб қолиш тала-

бидан воз кечиш. Бу эса ишлаб чиқарилган

саноат маҳсулотлари таркибини тубдан ўз-
гартириш, талаб ва эҳтиёж катта бўлган, им-

порт маҳсулотлари билан рақобатлаша ола-

диган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш-
ни йўлга қўйиш учун янги имкониятлар яра-

тади; жаҳон бозорига Ўзбекистон рақобат-
бардош саноат маҳсулотлари билан кириб

бориши учун замонавий хорижий фирмалар
тажрибаси ва техника-технологияларини

мамлакат саноатига жорий этиш, бунинг
учун қулай инвестицион муҳит яратиш; мав-

жуд ишлаб чиқариш тажрибалари, малакали
кадрлар салоҳияти ва барча интеллектуал

мулкни босқичма-босқич ривожлантириш;
шаклланаётган бозор иқтисодиёти шароити-

да қўйилган мақсадларни мувафаққиятли
амалга оширишга йўналтирилган қарорлар-

ни иш фаолиятига изчил татбиқ этувчи

кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш; иш-
лаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун

молиявий қўллаб-қувватлаш манбалари то-
монидан имтиёзлар яратиш, молиявий маб-

САНОАТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ВА ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Саноатда институционал ислоҳотларнинг сифатини
ошириш ва тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очиб
бериш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва дивер-
сификациялаш, иқтисодиётининг реал сектори корхо-
наларини қўллаб-қувватлаш, ўрта ва узоқ муддатда са-
ноатни ривожлантириш бўйича дастурий чора-тадбир-
ларни амалга ошириш.

Юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини,
маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш
асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот
ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган
сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали са-
ноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш.

Корхоналарнинг

бирлашиши

ва

қўшиб

олинишида монополияга қарши органнинг
дастлабки розилигини олиш талабларини
бирхиллаштириш;
Рақобатни чекловчи келишувлар, битим-лар
ва келишилган ҳаракатларга қарши кураш
механизмларини такомиллаштириш;




Саноат тармоқлари учун самарали рақобат-
бардош муҳитни шакллантириш ҳамда маҳсулот
ва хизматлар бозорида монополияни босқичма-
босқич камайтириш бўйича вазифалар белги-
ланган:

Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва тех-
нологик янгилаш ва саноат тармоқларининг рақобат-
дошлигини ошириш, юқори қўшилган қийматга эга
бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирил-
ган саноат тармоқларида динамик ривожланишни таъ-

Саноатни модернизация қилиш, техник ва техноло-
гик янгилаш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий со-
ҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергия те-
жайдиган технологияларни жорий этиш.
Маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни янгилаш
ҳамда модернизация қилиш, ишлаб чиқаришда энергия
самарадорлигини ошириш, технологик жараёнларни
оптималлаштириш.

Устун мавқега эга бўлган корхоналарнинг
акция ва улушларини сотиб олишда тадбир-
корлик субъектларининг ҳужжатларини кўриб
чиқиш тартибини соддалаштириш;

Манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш
мақсадида

шуъба

корхона

томонидан

таъсисчининг устав фондидан улуш сотиб
олишини ва шуъба корхона вакилларининг
таъсисчи кузатувчилар кенгашида аъзолигини
тақиқлаш.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

145

лағларни мақсадли йўналишларга жалб
этишга алоҳида эътиборни талаб этади.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш-

нинг ўсиши соҳа корхоналари маблағлари ва

ресурслари кўпайганлигини англатади. Дав-
лат томонидан солиқ юкини қисқартириш,

бюджет-солиқ сиёсатини эркинлаштириш,

солиққа тортиш тизимини соддалаштириш
борасида олиб борилаётган мақсадли ва узоқ

муддатли барқарор ривожланишни таъмин-
ловчи сиёсат ЯИМнинг ошиши ва унда са-

ноат маҳсулотлари улушининг ортишига са-
баб бўлди.

Ўзбекистон саноат мажмуида қайта

ишлаш тармоқларини ривожлантириш мақ-

садида кичик бизнес ва хусусий тадбиркор-
лик фаолиятининг иқтисодиётдаги улушини

ошириш учун ишлаб чиқилган дастурлар са-
мараси ҳамда жаҳон бозорида саноат маҳсу-

лотларига, жумладан, озиқ-овқат, енгил ва
машинасозлик саноатлари маҳсулотларига

бўлган талабнинг ошиши пировард – нати-

жада саноат ишлаб чиқаришининг қўшимча
ўсишига олиб келди[7].

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш

тузилмасига эътиборни қаратсак, мустақил-

ликнинг ўтган даврида ёқилғи-энергетика,
металлургия, машинасозлик ва металлни

қайта ишлаш тармоқлари юқори суръатлар
билан ўсаётганини кўришимиз мумкин.

Машинасозлик, қурилиш материалла-

ри ишлаб чиқариш саноати ҳамда енгил са-

ноатнинг йирик тармоқлари: ип йигирув ва
тўқимачилик саноати сезиларли даражада,

доимий юқори кўрсаткичларда ривожлани-
шини таъминлашга қаратилган иқтисодий

ислоҳотларни тизимли равишда кенгайти-

риш, келгуси давр саноат мажмуидаги тарки-
бий ўзгаришларнинг муҳим устувор йўна-

лишлари ҳисобланади.

Саноат тармоқларидаги ўсиш суръат-

лари мазкур тармоқларда яратилаётган маҳ-
сулотларга бўлган ички ва ташқи талаб кў-

ламига боғлиқ. Мамлакат аҳолисининг реал
даромади ва харид қобилиятини янада оши-

ришда истеъмол кредити тизимини кескин
кенгайтириш ва такомиллаштириш саноат

мажмуида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми-
ни оширувчи ички талаб улуши ошиши би-

лан характерланади. Саноатда яратиладиган
маҳсулотларга жаҳон бозоридаги баҳонинг

қулай конъюнктурага эга бўлиши, халқаро

иқтисодий интеграциянинг кучайиши сано-
ат ривожланишига ижобий таъсир кўрсата-

ди ва ташқи омил таъсирининг ошиши би-
лан тавсифланади[6].

Саноат мажмуида амалга оширилган

таркибий ўзгаришларда давлатнинг солиқ-

бюджет сиёсати, баҳо ва пул-кредит сиёсати,
умуман, иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича

амалга киритилаётган чора-тадбирлар нати-

жасида бир қатор ижобий силжишларга эри-
шилди. Саноат корхоналарини ислоҳ қилиш,

таркибий қайта тузиш, саноатда хусусий
мулк улушининг янада ошиши, тармоқ кор-

хоналари бошқарувини бозор тамойиллари
асосида шакллантириш саноат ривожлани-

шида муҳим роль ўйнайди.

Таҳлил маълумотлари шундан далолат

бермоқдаки, ўтган давр мобайнида саноатда-
ги таркибий ўзгаришлар натижасида тар-

моқнинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши,
маҳсулот ишлаб чиқариш салоҳияти сези-

ларли даражада ошди. Лекин ҳали мамлака-
тимиз саноати ривожланиши учун мавжуд

имкониятлардан тўлиқ фойдаланиляпти,

деб бўлмайди. Бу жараён қуйидаги омиллар
билан боғлиқ: айрим саноат корхоналарида

мавжуд капиталнинг моддий ва маънавий
жиҳатдан эскирганлиги; айримларида мод-

дий хом ашё ресурсларидан фойдаланиш
самарадорлигини паст даражада эканлиги,

кўп ҳолларда саноат корхоналарининг ички
бозор учун маҳсулот ишлаб чиқараётганлиги

ва х.к.лар.

Ушбу муаммолар саноатда таркибий

инвестицион сиёсатни янада такомиллашти-
риш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб

чиқишни талаб этади. Шу билан бирга мам-
лакат саноатининг барқарор ривожланиши-

ни таъминловчи қуйидаги йўналишларни

таклиф этамиз:

-

саноат тармоғини барқарор ривож-

лантириш, унинг етакчи соҳаларини молия-
вий таъминлаш учун тўғридан тўғри хори-

жий инвестицияларни жалб этиш механиз-
мини такомиллаштириш;

-

саноат соҳасига замонавий турдаги ва

экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга

имкон берадиган янги технологияларни ки-
ритиш;

-

саноат тармоғини унга хизмат кўрса-

тувчи инфратузилмалар билан алоқаларини

такомиллаштириш;

-

хорижий тажрибаларга асосланган

ҳолда маҳсулотлар сотиш тизимини тако-

миллаштириш учун маркетингдан кенгроқ
фойдаланиш;

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

146

-

инвестицион ишлаб чиқаришни ри-

вожлантириш, кенг кўламли эҳтиёжларни

қондиришга қаратилган, илмий асосланган
лойиҳалар ишлаб чиқиш;

-

корхоналарда инновацион салоҳият-

ни такомиллаштириш, илм ва юқори техно-

логия талаб қиладиган янги корхоналар

ташкил этиш ва импорт маҳсулотлари билан
рақобатлаша оладиган маҳсулотлар ишлаб

чиқариш;

-

тармоқда ишлаётган ишловчилар-

нинг доимий равишда малакаларини оши-
риб бориш ва ҳ.к.лар.

Мамлакат саноатини ривожлантириш-

да Қорақалпоғистон Республикаси ҳам ўз

ўрнига эга. Таҳлилларимиз кўрсатишича,
Қорақалпоғистон Республикасида 2000 йил-

да ЯҲМда саноатни улуши бор йўғи 9,5 фоиз-

ни, 2005 йилда 10,8 фоизни, 2015 йилда 13,8
фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунда

31,0 фоизни ташкил этмоқда (1-жадвал).

1-жадвал

Қорақалпоғистон Республикасида саноат тармоғи улушининг ўзгариш динамикаси

(

жамига нисбатан % да

)

Кўрсаткич

2000 й. 2005 й. 2010 й. 2015 й. 2016 й. 2017 й. 2018 й. 2019 й.

ЯҲМ даги саноат тармоғи улуши

9,5

10,8

13,1

13,8

21,0

27,0

31,4

31,0

Саноат маҳсулотларини ўсиш

суръатлари

111,2

118,4

108,0

124,0

166,3

111,1

106,2

105,0

Бунга сабаб республикада кўплаб янги

саноат корхоналарини қурилиб, ишга туши-

рилиши, реконструкция қилиниши, модер-

низация ва технологик янгилаш билан боғ-
лиқдир. Шунингдек, ўрганилаётган йиллар-

да саноат маҳсулотларини ўсиши суръати
ҳам таъминланган. Бунга асосан енгил са-

ноат, кимё саноати ҳамда бошқа соҳалардаги
ўсиш ҳисобига эришилган.

Таҳлилларимиздан кўринадики, Қора-

қалпоғистон Республикасида саноат маҳсу-

лотлари ишлаб чиқариш амалдаги нархлар-

да 2018 йилда 2015 йилга нисбатан 4,5 мар-
та, аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган са-

ноат маҳсулотлари ҳажи 4,4 марта, саноат
маҳсулотини сотишдан тушган соф тушум

7,1 марта ошган (2-жадвал).

2-жадвал

Қорақалпоғистон Республикасида саноат тармоғини ифодаловчи кўрсаткичлар

динамикаси

(амалдаги нархларда)

Кўрсаткичлар

2015

2016

2017

2018

2018 да 2015

нисбатан

ўзгариши %

1.

Саноат маҳсулоти ҳажми, амалдаги нархларда, млрд.сўм

2387,6 4265,7 6773,3 10911,9

4,5 м.

2.

Саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришининг ўсиш суръати, % 124,9

166,3

111,1

106,2

85,03

3.

Республикамизга нисбатан саноат ишлаб чиқаришини
улуши, %

2,4

3,8

4,6

4,6

191.7

4.

Тоғ-кон саноати корхоналари сони, бирлик

93

96

102

104

111,8

5.

Қайта ишловчи корхоналар сони , бирлик

1064

1031

1282

1621

152,3

6.

Маҳаллийлаштириш дастури асосида амалга оширилган
лойиҳалар сони, бирлик

7

8

5

6

85,7

7.

Маҳаллийлаштириш дастури асосида ишлаб чиқарилган
саноат маҳсулотлар ҳажми, млрд.сўм

142,2 1018,4 2303,3 3952,7

27,7 м.

8.

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат
маҳсулотлари ҳажми, минг сўм

1343,5 2364,2 3701,4 5879,3

4,4 м.

9.

Аҳоли жон боши саноат маҳсулотининг ўсиш суръати, %

122,1

163,8

109,5

104,7

85,7

10.

Саноатда меҳнат унумдорлиги ўсиш суръати(ўтган йилга
нисбатан),%

121,3

165,2

110,4

107,4

88,5

11. Саноатда банд бўлган аҳоли сони,минг киши

59,8

60,9

61,3

60,6

101,3

12.

Саноат маҳсулоти (ёки хизмат )ни сотишдан тушган соф
тушум, млрд.сўм

1393,0 3528,2 6061,5 10002,4

7,1 м.

Манба:

Ўзбекистон саноати 2015-2018 йил. Статистик тўплам. –Тошкент, ДСҚ , 2019 йил 160 бет.

Аммо 2018 йилда 2015 йилга нисбатан

Қорақалпоғистон Республикасида саноат
маҳсулоти ишлаб чиқаришининг нисбий ўз-

гариш суръати 85,03 фоиз, аҳоли жон бошига

саноат маҳсулотининг базис йилига нисба-

тан ўзгариши 85,7 фоиз, тармоқдаги меҳнат
унумдорлиги ўтган йилга нисбатан 88,5

фоизни ташкил этди.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

147

Республикада энг юқори ўсиш суръати

маҳаллийлаштириш дастури асосида ишлаб

чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми
2018 йилда 2015 йилга нисбатан 27,7 марта-

га тенг бўлган. Ўрганилаётган йилларда тар-
моқда банд бўлганлар сони таркибида сези-

ларли ўзгариш кузатилмаган. 2018 йилда

2015 йилга нисбатан персоналда атиги 1,3
фоизга ўсиш юз берган. Таҳлилларимиз шу-

ни кўрсатадики, Қорақалпоғистон Республи-
касида 2019 йилда 2000 йилга нисбатан са-

ноат маҳсулоти ҳажми сезиларли даражада
ошган (3-жадвал).

3-жадвал

Қорақалпоғистон Республикасида саноат тармоғи кўрсаткичлари

динамикаси,

млрд.сўм

Йил

2000

2005

2010

2015

2016

2017

2018

2019

Саноат маҳсулоти ҳажми

44,16

198,8

697,2

2387,6 4265,7 6773,3

10911,9 12729,7

шу жумладан:

озиқ-овқат

13,05

37,2

169,1

827,2

925,0

1010,1

1308,1

1730,5

металлургия

-

-

0,5

0,4

0,7

0,5

1,9

кимё

0,04

0,4

35,4

343,2 2001,3 4062,2

6836,2

7297,2

машинасозлик

2,22

1,5

3,9

17,6

28,4

18,7

276,6

260,7

енгил саноат

11,38

69,8

196,7

442,7

520,9

668,5

882,5

1064,7

энергетика

9,67

50,6

178,0

434,3

441,5

446,8

596,1

1090,9

тоғ-кон

2,35

24,0

62,4

136,4

169,7

234,7

356,7

465,6

қурилиш материалари

4,03

5,9

18,9

125,6

114,9

217,6

413,3

563,3

бошқалар

1,42

9,4

32,8

60,1

63,6

114,0

241,9

254,9

Ушбу ҳолат Қорақалпоғистон Респуб-

ликасида саноат ишлаб чиқаришига катта

эътибор қаратилаётганлиги билдиради. Қўн-
ғирот сода заводининг ишга туширилиши,

катта миқдорда инвестициялар ажратили-
ши, тармоқни модернизациялаш ва диверси-

фикациялашга алоҳида эътибор берилаёт-
ганлиги билан изоҳланади.

Республикада 2000 йилда ишлаб чиқа-

рилган саноат маҳсулоти умумий ҳажмда

озиқ-овқат саноати 29,5 фоиз, енгил саноат
25,7 фоиз, энергетика 21,9 фоизлик асосий

улушни эгаллаган. Қолган соҳалар (кимё,

машинасозлик, тоғ-кон ва бошқалар)нинг
улуши жуда паст бўлган. 2019 йилга келиб,

республика умумсаноат ҳажмида озиқ–овқат
саноати 13,5 фоиз, кимё саноати 57,3 фоиз,

енгил саноати 8,3 фоиз, энергетика 8,6
фоизлик улушни эгаллади.

Таҳлилларимиздан кўринадики, Қора-

қалпоғистон Республикасида 2015 йилдан

бошлаб, саноат умумий ишлаб чиқаришида
кимё саноати юқори салмоққа эга бўлмоқда.

2019 йилда республика саноат маҳсулотлари
ишлаб чиқариш ҳажмида қурилиши мате-

риаллари 4,4 фоиз, тоғ-кон 3,6 фоиз, бошқа
соҳалар 2,0 фоиз улушга эга бўлган.

Хулоса қилиб айтганда, саноат тармо-

ғида маҳсулотларнинг қўшимча ўсиши ин-
тенсив омил (фонд қайтими)га кўп жиҳатдан

боғлиқ бўлган. Таҳлилларимизга кўра, охир-
ги йилларда тармоқда ижобий ўзгаришлар

кўп. Аммо бу жараёнда ҳали ечимини кутаёт-

ган муаммолар ҳам талайгина. Жумладан,
кўпгина корхоналарда ҳамон эски ускуналар

сақланиб қолганлиги туфайли ишлаб чиқа-
рилаётган маҳсулотлар сотилмай, омборлар-

да қолиб кетмоқда, меҳнат унумдорлиги
паст, минтақалар саноат ишлаб чиқариши

ҳудудий таркибида саноатнинг ривожланиш
даражаси ўртасидаги тафовут кескинлигича

қолмоқда. Шулар сабабли саноат улушининг
ЯИМдаги ўсиш даражаси 35 фоизга ҳам ет-

маяпти.

Яқин келажакда саноатнинг барқарор

ўсишини таъминлаш мақсадида: саноат кор-

хоналарини замонавий техника ва техноло-
гия билан жиҳозлаш; моддий хом ашё ре-

сурсларидан фойдаланиш самарадорлигини
ошириш; ишлаб чиқарувчилар ўртасида

рақобатбардошликни кучайтириш; маҳсу-
лотларнинг янги турларини ўзлаштириш;

ишчи кучи сифатини яхшилаш; экспортбоп
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш;

хорижий инвестицияларни кўпроқ жалб қи-
лиш асосида йирик қўшма корхоналар қу-

ришни ривожлантириш лозим.

Шунингдек, саноатнинг таркибий ту-

зилмасини янада такомиллаштириш, соҳа
умумий ишлаб чиқариши ҳажмида қайта иш-

лаш саноати тармоқларининг замонавий ма-

шинасозлик, илмталаб тармоқлари улушини
ошириш зарур.

Минтақаларда мавжуд хом ашё ресурс-

ларидан оқилона фойдаланиш ва ҳудудий

номутаносибликларга барҳам бериш керак.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

148

Саноат ривожланишини тартибга солиш-
нинг иқтисодий усулларидан устун даража-

да фойдаланиш саноат корхоналари эркин-
лигини таъминлашга, инвестиция дастурида

кўзда тутилган йирик инвестиция лойиҳала-
рини амалга оширишга, ҳудудларда иқтисо-

дий ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда

тадбиркорлик шакллари ривожланишига
кенг йўл очиб беради, ҳудудий тузилмаларда

саноатнинг тармоқ тузилишини яхшилаш
ҳамда соҳа ишлаб чиқаришини ҳудудий таш-

кил этишнинг илғор шаклларини жадал ри-
вожлантириш имкониятини яратади. Саноат

ривожланишини таъминлашда иқтисодий
механизмлардан самарали фойдаланиш мин-

тақалар миқёсида саноат ишлаб чиқарувчи-

лари учун қулай макроиқтисодий муҳит
шаклланишига олиб келади.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармонининг 1-иловаси “2017-2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегияси”. Lex.uz.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёевнинг

Олий Мажлисга Мурожаатномаси

.

Халқ сўзи

23 декабрь 2017 й. № 258 (6952).

3.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. - Т.: Ўзбекистон, 2010

.

4. Социально-экономическое положение Республики Узбекистон за 2017 год. Ташкент. 2018 г. стр. 17
5. А.Ортиқов. Саноат иқтисоди. Дарслик. Тошкент, ТДИУ, 2009. 236 б.
6. Стратегия дальнейшего повышения конкурентоспособности национальной экономики: материалы 1У-го

Форума экономистов //отв.ред. М.П. Нарзикулов. Ташкент. Вак1паРгез, 2012. С. 8.

7. Э.Х. Махмудов, А. Ортиков, Ф. Каримов. Корхона - иқтисодиётнинг асосий бўғини. //Ҳамкор. 2010 йил 7

февраль.

АВТОСАНОАТ КОРХОНАЛАРИ БОШҚАРУВ СТРАТЕГИЯСИНИ

ОПТИМАЛЛАШТИРИШ

Султонов Мухиддин Маматюсуфович -

Давлат хизматлари агентлиги масъул ходими

Аннотация:

Мақолада саноат корхоналари бошқарув стратегиясини шакллантириш ва уни

оптималлаштиришнинг назарий-услубий жиҳатлари тадқиқ этилган.

Шунингдек, автосаноат корхоналари

бошқарув стратегиясини шакллантириш жараёнига таъсир кўрсатувчи омилларнинг комплекс тавсифи амалга
оширилган. Автосаноат корхоналари бошқарув стратегиясини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи омилларни
ҳисобга олган ҳолда бошқарув стратегиясини оптималлаштиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар
шакллантирилган.

Kалит сўзлар:

бошқарув стратегияси, стратегик режалаштириш, бошқарув технологияcи, рақобат

муҳити, ахборот стратегияси, стратегик таҳлил, алтернатив қарорлар, бозор имкониятлари.

Аннотация:

В статье рассматриваются теоретико-методологические аспекты формирования стратегии

управления промышленными предприятиями и ее оптимизации. Также было проведено всестороннее описание
факторов, влияющих на процесс формирования стратегии управления автомобильной промышленностью.
Сформированы научные предложения и практические рекомендации по оптимизации стратегии управления с
учетом факторов, влияющих на формирование стратегии управления автомобилестроением.

Ключевые слова:

стратегия управления, стратегическое планирование, технологии управления,

конкурентная среда, информационная стратегия, стратегический анализ, альтернативные решения, рыночные
возможности.


Annotation:

The article examines the theoretical and methodological aspects of the formation and optimization of

management strategies of industrial enterprises. Also, a comprehensive description of the factors influencing the process of
shaping the management strategy of the automotive industry was carried out. Scientific proposals and practical
recommendations for optimizing the management strategy have been formed, taking into account the factors influencing the

formation of the management strategy of the automotive industry.

Key words:

management strategy, strategic planning, management technology, competitive environment, information

strategy, strategic analysis, alternative solutions, market opportunities.


Саноат корхоналари бошқарув страте-

гиясини оптималлаштиришнинг методоло-
гик асослари билан боғлиқ тадқиқот изла-

нишлари ХХ асрнинг 60-70-йилларидан бош-

ланган бўлиб, ушбу тадқиқот жараёнларини

амалга оширишда асосан иқтисодий жараён-
ларнинг тезлашуви, бозор омилларининг

ноаниқлиги ва илмий-техник тараққиётнинг

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармонининг 1-иловаси “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”. Lex.uz.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи

декабрь 2017 й. № 258 (6952).

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. - Т.: Ўзбекистон, 2010.

Социально-экономическое положение Республики Узбекистон за 2017 год. Ташкент. 2018 г. стр. 17

А.Ортиқов. Саноат иқтисоди. Дарслик. Тошкент, ТДИУ, 2009. 236 б.

Стратегия дальнейшего повышения конкурентоспособности национальной экономики: материалы 1У-го

Форума экономистов //отв.ред. М.П. Нарзикулов. Ташкент. Вак1паРгез, 2012. С. 8.

Э.Х. Махмудов, А. Ортиков, Ф. Каримов. Корхона - иқтисодиётнинг асосий бўғини. //Ҳамкор. 2010 йил 7 февраль.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов