Повышение конкурентоспособности Кашкадарьинской области на основе эффективного использования промышленно-производственного потенциала

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана в Ташкентском государственном экономическом университете
CC BY f
152-157
37
7
Поделиться
Махмудов, М. (2020). Повышение конкурентоспособности Кашкадарьинской области на основе эффективного использования промышленно-производственного потенциала. Экономика И Образование, 1(1), 152–157. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4251
Мираббос Махмудов, Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана в Ташкентском государственном экономическом университете

Заместитель директора по общим вопросам

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изучены теоретические аспекты эффективного использования потенциала промышленного производства в повышении конкурентоспособности регионов. Проанализирован промышленный потенциал Кашкадарьинской области,проанализированы сравнительные преимущества и конкурентные преимущества региона с целью выявления «точек роста промышленного производства». По результатам анализа разработаны научные предложения и практические рекомендации по повышению промышленного потенциала региона в Кашкадарьинской области.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

152

Махмудов Мираббос Фазлиддинович -

ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини

ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари”

ИТМ директорининг умумий масалалар бўйича ўринбосари

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

САЛОҲИЯТИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ АСОСИДА ОШИРИШ

Аннотация.

Мақолада худудлар рақобатбардошлигини оширишда саноат ишлаб чиқариш салоҳиятидан

самарали фойдаланишнинг илмий-назарий жихатлари ўрганилган. Қашқадарё вилоятининг саноат ишлаб чиқариш
салоҳияти таҳлил қилинган ва “саноат ишлаб чиқаришнинг ўсиш нуқталари”ни аниқлаш мақсадида, ҳудуднинг
қиёсий устунлик ва рақобатли афзалликлари таҳлил қилинган. Таҳлил нати;аларига асосланган ҳолда Қашқадарё

вилоятида ҳудудий саноат салоҳиятини оширишга йўналтирилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб
чиқилган.

Калит сўзлар:

саноат, худуд, рақобат, рақобатбардошлик, рақобатда устунлик, ишлаб чиқариш салоҳияти,

саноатининг ихтисослашуви, кластер.

Аннотация.

В статье изучены теоретические аспекты эффективного использования потенциала

промышленного производства в повышении конкурентоспособности регионов. Проанализирован промышленный

потенциал Кашкадарьинской области, проанализированы сравнительные преимущества и конкурентные
преимущества региона с целью выявления «точек роста промышленного производства». По результатам анализа
разработаны научные предложения и практические рекомендации по повышению промышленного потенциала
региона в Кашкадарьинской области.

Ключевые слова:

промышленность, регион, конкуренция, конкурентоспособность, конкурентное преиму-

щество, производственный потенциал, отраслевая специализация, кластер

Annotation.

The article explores the theoretical aspects of the effective use of industrial production potential in

improving the competitiveness of regions. The industrial potential of Kashkadarya region has been analyzed and comparative
advantages and competitive advantages of the region have been analyzed in order to identify “growth points of industrial
production”. Based on the results of the analysis, scientific proposals and practical recommendations have been developed to

improve the regional industrial potential in Kashkadarya region.

Key words:

industry, region, competition, competitiveness, competitive advantage, production potential, industry

specialization, cluster.

Ривожланаётган мамлакат иқтисодиё-

тини ривожланган давлатлар қоторидан жой
олишини таъминлашнинг асосий йўналиши

бўлиб, саноат ишлаб чиқаришини ялпи
миллий маҳсулотдаги улушини кўпроқ ошиб

боришига эришиш ҳисобланади. Маҳаллий ва
дунё бозорларидаги талаб ва таклиф ўзга-

ришларига ўз вақтида мослаша оладиган,
рақобатбардош товарлар ишлаб чиқаришга

асосланган саноат салоҳиятига эга бўлган
давлатгина жаҳон ҳамжамиятига тезроқ

интеграциялаша олади.

Мамлакатимизда ҳам саноат салоҳияти-

ни ошириш ҳамда ҳудудларнинг бой иқти-
содий имкониятларидан самарали ва оқило-

на фойдаланиш масалалари ижтимоий-иқти-
содий устивор вазифларидан бўлиб келган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президен-

тининг 2017 йил 7 февралда ПФ-4947-сонли
фармони билан қабул қилинган “2017-2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини ри-
вожлантиришнинг бешта устувор йўналиши

бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг 3.5 бан-
дида белгиланган “Вилоят, туман ва шаҳар-

ларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий -
иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мав-

жуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фой-

даланиш”[1] каби масалаларни самарали

ечишда ҳар бир худуднинг ўзига хос бўлган
иқтсодий

ривожланиш

салоҳиятларини

аниқлаш каби вазифлаарни қўймоқда. Ушбу
холатлар Қашқадарё вилоятини саноат иш-

лаб чиқариш салоҳиятини тўлиқ юзага чиқа-
риш ва ундан самарали фойдаланиш долзарб

илмий - амалий аҳамият касб этади.

Ҳудудлар саноатининг ишлаб чқариш

салоҳиятидан самарали фойдаланиш бораси-
даги муаммоларни илмий ўрганиш ва уларни

бартараф этиш масалалари доимо иқтисодчи
олимларнинг диққат марказида бўлиб кел-

ган. Ҳудуд рақобатбардошлигини таъмин-
лашда ишлаб чиқариш салоҳиятини бирлам-

чи омил сифатида қараган М.Портернинг
фикрига кўра, “мамлакат ичида рақобат қан-

чалик ривожланган ва ҳаридорларнинг та-

лаблари юқори бўлса, бу мамлакат компания-
ларининг ҳалқаро бозордаги муваффақиятга

эришиш эҳтимоли шунча юқори бўлади ва
аксинча, миллий бозордаги рақобатнинг куч-

сизланиши, қоидага кўра, рақобатбардош
афзалликларнинг йўқотилишига олиб ке-

лади”[2] деган назарияларни илгари сурган.
М.Портер назарияларида ишлаб чиқариш

харажатларини максимал даражада камайти-

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

153

риш ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини

самарали шакллантира олган худудлар хал-

қаро бозорда рақобатда устунликларни таъ-
минлаши ассосий ёндашув сифатида қара-

лади.

Тадқиқотларда қайд этилишича, саноат

иқтисодий ўсишни ҳаракатга келтирувчи
асосий куч ҳисобланади ва аксарият тадқи-

қотлардаги мазкур фикр, айнан иқтисодиёт-
нинг бошқа тармоқларига нисбатан саноатда

инновация ва билимларнинг янги комбина-
циясидан фойдаланиш имкониятининг юқо-

рилиги билан изоҳланади[3].

О.В.Баканач ва К.В.Гаусларнинг фикри-

ча[4] - “саноат салоҳияти” саноат корхонала-
рининг рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб

чиқариш ва яратишга бўлган ялпи қобилият-
ларидир. Муаллифларнинг қайд этишича,

саноат салоҳияти ривожланишининг энг
муҳим йўналишлари бу унинг янгиланиши,

технологик модернизация, тармоқларнинг
жадал ривожланиши, нисбатан илғор ва тех-

нологик муносабатлардир.

“Саноат ишлаб чиқариш салоҳияти”

иқтисодий категория сифатида мураккаб ту-
шунча бўлганлиги боис, уни ташкил этувчи-

лари ҳам кўплаб унсурлардан иборат бўлади.

Жумладан, А.О.Ларионов тадқиқотларида са-
ноат салоҳияти худуднинг материал-техник

салоҳияти, молиявий салоҳият, меҳнат сало-
ҳияти, инфратузилма салоҳияти, инвести-

цион салоҳият каби кўрсаткичлар билан
характерланади[5]. Ҳудуднинг саноат ишлаб

чиқариш салоҳиятини тавсифловчи асосий
кўрсаткичлар эса рақобабатда устунликла-

рини таъминловчи асосий омиллар сифатида
қабул қилиш мумкинлигидан далолат бе-

ради.

Ҳудуднинг ишлаб чиқариш кучларидан

самарали фойдаланиш ва уларни кластерда
бирлаштириш асосида рақобатбардошликни

таъминлашга

қаратилган

тадқиқотлар

Е.Стрябкова[6] томонидан олиб борилган.

Халқаро меҳнат тақсимоти ва саноатни ре-
сурс имкониятлари асосида мақсадли жой-

лаштириш ва улар салоҳиятидан самарали
фойдаланиш асосида мамлакат рақобатбар-

дошлигини ошириш имкониятлари И.В. Пи-
липенко тадқиқотларида асосланган[7].

Ўзбекистонда рақобатдошликни минта-

қа даражасида ўрганиш нисбатан янги йўна-

лиш бўлиб, бу борадаги тадқиқотлар илк из-

ланишлар Ш.Назаров томонидан олиб борил-
ган. Унинг тадқиқотлари минтақалар рақо-

батдошлигини ошириш жараёнларини бош-

қаришнинг методологик ва методик асос-

ларини такомиллаштириш ва Ўзбекистон

минтақалари иқтисодий салоҳияти, ижти-
моий капитали ва яширин рақобат устунлик-

ларидан самарали фойдаланишнинг меха-
низмлари ва чора-тадбирлари ишлаб чиқиш-

га қаратилган. Тадқиқот натиаларига кўра
модернизация ва диверсификация омиллари

бўйича таҳлил натижалари эса минтақа иқти-
содиётини модернизациялаш даражасини

аниқлашда индустриаллаштириш омили
бошқа омиллар орасида алоҳида ўринга эга-

лигини асослаган[8].

Бугунги кунда саноат бозордаги зару-

рий мувозанатни таъминлаш, иқтисодиёт-
нинг рақобатбардошлиги ва аҳоли даромад-

ларини ошириш, ишлаб чиқаришни маҳал-
лийлаштириш каби муаммоларни самарали

ечиш имкониятини ҳам беради ҳамда мазкур
тармоқ иш ўринларини яратишда муҳим

ўрин тутади. Хусусан, қайта ишловчи саноат-
да битта иш ўрнининг яратилиши бошқа

тармоқларда икки ёки учта иш ўринларининг
яратилишига олиб келади[9].

Амалга ошилган тадқиқотлардан маъ-

лумки, саноат ишлаб чиқариш салоҳиятидан

самарали фойдаланиш асосида рақобатбар-

дошлигини таъминлаш борасида ҳамда ҳу-
дуднинг ўзига ҳос бўлган саноат салоҳиятини

инобатга олган ҳолда рақобат устунликлари-
ни таъминлашга қаратилган тадқиқотлар

етарлича олиб борилмаган.

Умуман олганда, йирик минтақавий

марказлар ҳиссасига жаҳон ЯИМнинг 75 %,
экспортининг - 58, инвестицияларнинг 76 %

тўғри келмоқда[10]. Бу ўз навбатида бошқа
минтақалар ва мамлакатларнинг ҳам рақо-

батдошлигини ошириш, хусусан, уларнинг
ички иқтисодий салоҳияти ҳамда қиёсий ус-

тунликларидан самарали фойдаланишга ун-
дамоқда.

Ҳудудларда саноатни барқарор ривож-

лантириш масаласи мамлакат учун доимо

муҳим иқтисодий аҳамият касб этиб келган.
Чунки, мамлакат рақобатбардошлиги кўп жи-

ҳатдан ҳудудий саноатни ривожлантиришга
бевосита боғлиқ бўлиб, ҳудудий барқарорлик

ва иқтисодий ўсиш суръатларини таъмин-
лаш, ҳудудларда чуқур таркибий ўзгариш-

ларни амалга ошириш ҳамда мўлжалланган
ҳудудий прогноз параметрларига эришиш

каби вазифаларни амалга оширишда ҳудуд

саноатининг салоҳиятидан самарали фойда-
ланиш қўйилган мақсадга тезроқ етишиш

имкониятини беради.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

154

Бугунги кунда республикамиз саноа-

тини ривожлантиришда жуда катта ички ҳу-

дудий салоҳиятга, жумладан, маҳаллий хом
ашё ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чу-

қур қайта ишлаш имкониятига эга бўлган
Қашқадарё вилоятининг саноат салоҳияти-

дан самарали фойдаланиш долзарб иқтисо-
дий аҳамият касб этади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб Қашқа-

дарё вилоятида саноат салоҳиятидан самара-

ли фойдаланишдан кўзланган асосий мақсад
- вилоятнинг саноат салоҳиятини ошириш

баробарида саноат маҳсулотдларига бўлган
ички талабни тўлиқ қондириш ҳамда рақо-

батбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни
шакллантириш асосида ташқи бозорга чи-

қишдан иборат.

Қашқадарё вилояти рақобатбардошли-

гини саноат ишлаб чиқариш салоҳиятидан
самарали фойдаланиш асосида оширишда ҳу-

дуднинг қиёсий устунликни баҳолаш, ривож-
ланиш тенденцияларини таҳлил қилиш, ис-

тиқболли ривожланиш манбаларини ҳисобга
олган ҳолда “саноат ишлаб чиқаришининг

ўсиш нуқталари” аниқлаб олиш мақсадга му-
вофиқдир.

Вилоятда “саноат ишлаб чиқаришнинг

ўсиш нуқталари”ни аниқлаш услубиёти қуйи-
дагича амалга оширилади. Вилоятда саноат

ишлаб чиқаришнинг ўсиш нуқталари, ҳудуд

саноатига хос бўлган салоҳият ва қиёсий ус-

тунликни баҳолаш, ривожланиш тенденция-
ларини таҳлил қилиш, истиқболли ривожла-

ниш манбаларини ҳисобга олган ҳолда аниқ-
лаб чиқилади ва мазкур услубиёт қуйидаги

босқичларда амалга оширилади.

Ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойда-

ланиш даражасини Республиканинг бошқа
вилоятлари таққослаш орқали рақобатбар-

дошлик даражасини холатига ташхис қўйиш
ва стратегик таҳлил уссулларидан фойдалан-

ган холда “саноат ишлаб чиқаришнинг ўсиш
нуқталари”ни аниқлаш мумкин.

Қашқадарё вилоятининг республика

кўрсаткичига нисбатан саноат ишлаб чиқа-

риши паст даражада бўлган туманлар сони
қуйидаги кўрсаткичларни ташкил этади (1-

жадвал).

Келтирилган статистик маълумотларга

кўра, Қашқадарё вилоятида саноат ишлаб
чиқариши ўртача республика кўрсаткичига

нисбатан 0,5 фоиздан паст ҳамда 1,0 фоиздан
юқори даражада бўлган туманлар сони 2000

йил, 2005 йил ва 2017 йилларда ўзгаришсиз
қолган. Ҳолбуки, республика кўрсаткичига

нисбатан 0,5 фоиздан паст бўлган туманлар

сони камайиб, 1,0 фоиздан юқори бўлган ту-
манлар сони кўпайиши лозим эди.

1-жадвал

Қашқадарё вилоятида саноат ишлаб чиқариши паст даражада бўлган туманлар сони

(ўртача республика кўрсаткичига нисбатан)[11]

2000 йил

2005 йил

2015 йил

2017 йил

0,

5

ф

ои

з-

дан

к

ам

0,

5-

1,

0

ф

ои

з

орали

ғи

да

1,

0

ф

ои

зда

н

ю

қор

и

0,

5

ф

ои

з-

дан

к

ам

0,

5-

1,

0

ф

ои

з

орали

ғи

да

1,

0

ф

ои

зда

н

ю

қор

и

0,

5

ф

ои

з-

дан

к

ам

0,

5-

1,

0

ф

ои

з

орали

ғи

да

1,

0

ф

ои

зда

н

ю

қор

и

0,

5

ф

ои

з-

дан

к

ам

0,

5-

1,

0

ф

ои

з

орали

ғи

да

1,

0

ф

ои

зда

н

ю

қор

и

Қашқадарё

11

2

11

2

11

2

11

2

2

Ўзбекистон
Республикаси

141

16

4

154

2

3

143

7

7

157

14

28


“Ҳудуд саноатининг ихтисослашуви”

маълум маънода ҳудудларнинг саноат ишлаб
чиқариш даражасидаги табақалашувни бел-

гилайди. Чунки, ҳудудий ихтисослашув меҳ-
нат унумдорлигининг ошишига, бу эса ишлаб

чиқариш ҳажмининг ўсишига ва рақобатбар-
дошликни ошишига олиб келади. Республика

ҳудудларининг саноат тармоқлари бўйича
ишлаб чиқариш ҳажми мазкур ҳудудларнинг

саноат ишлаб чиқариши бўйича ихтисосла-
шув даражасини баҳолаш имкониятини бе-

ради.

Қашқадарё вилояти ва республика ҳу-

дудларидаги тармоқларнинг ўрнини харак-

терлаш учун “ихтисослашув коэффициенти”
ҳисобланди.

Бунда,

r

- ҳудуддаги

i

- тармоқ ишлаб

чиқариши учун мазкур коэффициент

ir

K

қу-

йидагича аниқланади[12]:

Q

q

Q

q

K

i

r

ir

ir

:

(1)

Бунда:

q

ir

-

r

- ҳудуддаги

i

- чи тармоқ-

нинг ишлаб чиқариш ҳажми,

q

i

- мамлакатда

i

- чи тармоқнинг умумий ишлаб чиқариш ҳаж-
ми,

Q

r

-

r

- ҳудудда ялпи ишлаб чиқариш ҳаж-

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

155

ми,

Q

- мамлакатда ялпи ишлаб чиқариш ҳаж-

ми. Қайси ҳудудда қаралаётган тармоқнинг

ихтисослашув даражаси қанчалик юқори бўл-
са, шунчалик

K

ir

- коэффициентнинг қиймати

юқори бўлади. Агар,

K

ir

> 1 бўлса, у ҳолда

r

-

ҳудуддаги

i

-тармоқнинг ихтисослашуви мам-

лакат ялпи ишлаб чиқаришида мазкур тар-
моқнинг ўртача улушидан ортади.

Олинган натижаларга кўра, 2018 йилда

республикада озиқ-овқат, ичимликлар ва та-

маки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда
Самарқанд (1,696), Сирдарё (1,495) ва Сур-

хондарё (1,314) вилоятлари, тўқимачилик,

кийим, тери ва унга тегишли маҳсулотларни

ишлаб чиқаришда Жиззах (2,048), Наманган
(1,900), Сирдарё (1,708) вилоятлари, машина

ва ускуналарни ишлаб чиқариш ва таъмир-
лашда Андижон (3,105), Хоразм (2,129) ва

Тошкент шаҳри (1,637), кимё маҳсулотлари,
резина ва пластмасса буюмларини ишлаб

чиқаришда Қорақалпоғистон Республикаси
(4,946), Қашқадарё вилояти (2,554) ва Тош-

кент шаҳри (1,036) республикада етакчилик
қилди (2-жадвал).

2-жадвал

Қашқадарё вилояти ва республика ҳудудларининг саноат ишлаб чиқариши бўйича

ихтисослашув даражалари

, (коэффициентда, 2018 йил)[13]

Оз

и

қ

вқ

ат

, и

ч

им

л

ик

-

л

ар

ва

т

ам

ак

и

м

аҳ

су

-

л

от

л

ар

и

н

и

и

ш

л

аб

ч

и

қ

ар

и

ш

Т

ўқ

им

ач

ил

ик

, к

ий

им

,

те

р

и

ва

у

н

га

т

ег

и

ш

ли

м

аҳ

су

ло

тл

ар

н

и

и

ш

-

л

аб

ч

и

қ

ар

иш

М

аш

и

н

а

ва

у

ск

ун

а-

л

ар

н

и

и

ш

л

аб

ч

и

қ

ар

и

ш

ва

та

ъ

м

и

р

л

аш

Ко

кс

ва

н

еф

тн

и

қ

айт

а

иш

л

аш

м

аҳ

су

ло

тл

ар

и

Ким

ё

м

аҳ

су

ло

тл

ар

и,

р

ез

и

н

а

ва

п

лас

тм

ас

са

бу

юм

л

ар

и

н

и

и

ш

л

аб

ч

и

қ

ар

и

ш

Ас

ос

и

й

ф

ар

м

ац

евт

ик

а

м

аҳ

су

ло

тл

ар

и

ва

п

ре

п

ар

ат

л

ар

и

н

и

иш

л

аб

ч

и

қ

ар

иш

М

ет

ал

л

ур

ги

я

сан

оат

и

Қорақалпоғистон

0,874

0,689

0,065

0,003

4,946

0,071

0,001

Андижон

0,713

1,488

3,105

0,001

0,313

0,071

0,011

Бухоро

1,041

1,110

0,306

8,875

0,393

0,071

0,011

Жиззах

1,072

2,048

0,895

0,001

0,402

0,071

0,278

Қашқадарё

1,181

1,330

0,048

0,656

2,554

0,071

0,011

Навоий

0,468

0,646

0,218

0,009

0,830

0,029

4,833

Наманган

1,147

1,900

0,637

0,031

0,411

1,571

0,222

Самарқанд

1,696

1,124

1,113

0,003

0,545

0,357

0,011

Сурхондарё

1,314

1,665

0,452

3,250

0,054

0,429

0,011

Сирдарё

1,495

1,708

0,218

0,001

0,250

3,500

0,022

Тошкент

1,113

0,646

0,524

0,031

0,920

0,786

2,456

Фарғона

0,785

1,541

0,250

4,531

0,893

0,071

0,022

Хоразм

1,171

1,344

2,129

0,000

0,071

0,071

0,011

Тошкент ш.

0,898

0,488

1,637

0,188

1,036

2,714

0,922


Бунда, асосий эътиборни республикага

бўйсунадиган йирик корхоналар кўрсаткичи-

ни чиқариб ташлаб, вилоят ялпи ҳудудий
саноат маҳсулоти ҳажмига, ялпи ҳудудий са-

ноат маҳсулоти таркибида эса, қайта ишлов-
чи тармоқларнинг қўшилган қийматига қара-

тиш методологик жиҳатдан мақсадга муво-
фиқ бўлиб ҳисобланади.

Саноатнинг тармоқ тузилмаси - унинг

таркиби, тармоқлар ўртасидаги нисбатлар ва

ўзаро боғлиқликлардан иборат бўлиб, тар-
моқ тузилмаси саноатни рақобатбат муҳити-

га мослашувчанлигини акс эттиради ва
унинг тараққиёти даражасини белгилайди.

Қашқадарё вилояти ишлаб чиқаради-

ган саноатида озиқ-овқат, ичимликлар ва

тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш 34,6
фоизни, резина ва пластмасса буюмларини

ишлаб чиқариш 28,6 фоизни, тўқимачилик,

кийим, тери ва унга тегишли маҳсулотларни

ишлаб чиқариш 27,8 фоизни, бошқа нометалл

минерал буюмлар ишлаб чиқариш 4,9 фоиз-
ни, кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулот-

лари 2,1 фоизни, мебель, ёғоч, пўкак, поҳол ва
тўқиш учун материаллардан буюмлар ишлаб

чиқариш 1,1 фоизни, машина ва ускуналарни
ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва ўрнатиш,

автотранспорт воситалари, трейлерлар, ярим
прицеплар ва бошқа тайёр маҳсулотларни

ишлаб чиқариш 0,6 фоизни, қоғоз ва қоғоз
маҳсулотлари, нашр қилиш, ёзилган мате-

риалларни акс эттириш бўйича хизматлар,
кимё маҳсулотлари, асосий фармацевтика

маҳсулотлари ва фармацевтика препаратла-
рини ишлаб чиқариш ҳамда металлургия са-

ноатининг улуши 0,1 фоизларни ташкил этди
(3-жадвал).

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

156

3-жадвал

Қашқадарё вилоятида ишлаб чиқариш саноатининг тармоқ таркиби

2015

2016

2017

2018

1.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш

35,1

33,9

32,7

25,2

2.

Ичимликлар ишлаб чиқариш

0,63

0,73

0,93

0,85

3.

Табак маҳсулотлари ишлаб чиқариш

0

0

0

0

4.

Текстил, кийим ва кожа маҳсулотлари ишлаб чиқариш

29

20,8

24,4

29,8

5.

Текстил маҳсулотлар ишлаб чиқариш

0,49

6,92

6,23

5,91

6.

Кийим-кечаклар ишлаб чиқариш

0,05

0,06

0,64

0,93

7.

Ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари ишлаб чиқариш

0,17

0,15

0,2

2,18

8.

Қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ишлб чиқариш

0,09

0,13

0,06

0,33

9.

Ёзилган материалларни нашр қилиш ва акс эттириш

0,12

0,14

0,14

0,09

10.

Кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш

2,58

2,14

0,62

0

11.

Кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш

26,3

28,4

27

27,7

12.

Асосий фармацевтик перепаратлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш

0,01

0,09

0,01

0

13.

Резина ва пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш

0,17

0,15

0,18

0,21

14.

Бошқа нометалл минерал маҳсулотларни ишлаб чиқариш

3,17

4,9

4,86

4,35

15.

Металлургия саноати

0,05

0,06

0,33

0,65

16.

Тайёр металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш

0,27

0,22

0,39

0,31

17.

Компьютерлар, электрон ва оптик маҳсулотлар ишлаб чиқариш

0,11

0,01

0,04

0,08

18.

Электр жиҳозлари ишлаб чиқариш

0,02

0,01

0,02

0,01

19.

Машина ва жиҳозлар ишлаб чиқариш

0,21

0,15

0,03

0,08

20.

Автотранспорт воситалари ва трейлерлар ишлаб чиқариш

0,9

0,04

0,09

0,1

21.

Бошқа транспорт жиҳозлари ишлаб чиқариш

0

0

0

0

22.

Мебел ишлаб чиқариш

0,33

0,84

1,04

1,03

23.

Бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш

0,01

0,03

0

0

24.

Машиналарни ўрнатиш, таъмирлаш ва жиҳозлар ишлаб чиқариш

0,19

0,13

0,15

0,25

25.

Ишлаб чиқарадиган саноат жами

100

100

100

100

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан хисобланган

Кўриниб турибдики, Қашқадарё вилоя-

ти саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тарки-

бида айрим тармоқларнинг маҳсулот ишлаб
чиқариш улуши пасайган бўлсада, бироқ, маз-

кур тармоқлардаги пасайиш нисбий характер-
га эга бўлиб, уларда қатор йиллар давомида

ишлаб чиқариш ҳажмининг мутлақ ўсиш тен-
денцияси кузатилади. Сўнгги йилларда ви-

лоят саноати тармоқлари таркибида саноат

тармоқларининг янада бўлиниб бориши, янги
- янги тармоқларнинг вужудга келиши, тар-

моқлар орасида интеграция жараёнларининг
ривожланиши, тармоқлараро мажмуаларнинг

шаклланиши, фан - техника ютуқлари билан
бевосита боғлиқ тармоқларининг тезроқ ри-

вожланиши каби бир қатор ўзгаришлар содир
бўлаётган бўлса, ҳозирда вилоят томонидан

таркибий ўзгаришларни амалга оширишда
қуйидаги вазифалар устувор бўлиб қолмоқда:

вилоят иқтисодиётнинг бир томонла-

ма (хом ашёвий) характерлашувига йўл қўй-

маслик ва тармоқлар тузилишини тубдан ўз-
гартириш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифа-

ти ва рақобатдошлигини жаҳон бозори талабла-

рига жавоб берадиган даражага етказиш;

ички бозорда талаб билан таклиф ўр-

тасидаги мутаносибликни сақлаш.

Бугун кунда вилоят саноат салоҳиятини

асосий йўналишлари сифатида, ишлаб чиқа-
риш воситалари ва истеъмол товарлари иш-

лаб чиқарадиган тармоқлари орасидаги мута-
носибликни ўрнатиш, илмий-техник тарақ-

қиётни жадаллаштириш, илғор технология-
ларни жорий этиш, аҳолинининг шахсий ва

ижтимоий истеъмолини ўрганиш орқали иш-
лаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда тармоқ-

ларда хом ашё ва ресурслардан самарали фой-

даланиш масалаларига асосий эътиборни қа-
ратиш мақсадга мувофиқ бўлиб, мазкур ва-

зифаларнинг амалга оширилиши вилоят са-
ноатининг оптимал тузилмасини шаклланти-

риш орқали рақобатбардошликни таъминлаш
имкониятини беради.

Таҳлил натижаларидан келиб чиққанда,

Қашқадарё вилояти саноатини ривожланти-

ришда ҳудуднинг қуйидаги қиёсий устунлик
ва рақобат афзалликларини инобатга олиш

тавсия этилади:

вилоятда замонавий технологиялар

асосида чуқур қайта ишлаш мумкин бўлган,
сифати билан ажралиб турадиган, мева ва

сабзавотлар, гўшт ва сут маҳсулотлари етиш-
тиришда йирик табиий иқтисодий ресурслар

мавжудлиги;

енгил саноатни ривожлантиришда ҳу-

дудий қиёсий устунлик ва хом ашё базаси
(Қамаши, Миршкор, Чироқчи, Косон, Жейнов,

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

157

Янги-Миришкор, Янги-Нишон, Пўлати ҳудуд-

ларида юқори сифатли ингичка пахта толаси-

нинг ишлаб чиқарилиши, Қарши, Ғужумли,
туманларининг ипакчилик бўйича бой тажри-

баси, Чироқчи, Деҳқонобод, ҳамда Яккабоғ
туманларида чарм ва тери хом ашёси ва жун-

дан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришда
зарур қимматли хом ашё мавжудлиги) ва ар-

зон ишчи кучининг мавжудлиги;

Миришкор, Косон, Шаҳрисабз, Қамаши

туманларида ёғочни қайта ишлаш бўйича
тажриба ва анъаналарнинг шаклланганлиги

ва бошқалар.

Қашқадарё вилоятида ишлаб чиқилиши

лозим бўлган ҳудудий саноат дастурида қуйи-
дагилар назарда тутилмоғи мақсадга муво-

фиқдир:

- маҳаллий саноатнинг ривожланишига

хизмат қилувчи ҳудудий институционал ту-
зилмалар фаолиятини такомиллаштириш;

- ҳудудда технопарк, эркин саноат зона-

лари ҳамда кластер асосидаги ишлаб чиқа-

ришларни ташкил этиш;

- саноат корхоналарини ҳудуднинг бар-

ча туманларида оқилона жойлаштириш;

- маҳаллий хом ашёни чуқур ва қайта

ишлаш негизида экспорт салоҳиятининг бар-

қарор ўсиб боришини таъминлаш;

- энергия ва ресурсларни тежайдиган

замонавий технологияларни жорий этишни
янада кучайтириш, унумсиз сарф-харажатлар-

ни бартараф этиш ҳисобига саноат ишлаб чи-

қариши самарадорлигини муттасил ошириб

бориш;

- ҳудудда ишлаб чиқарилаётган маҳсу-

лотларнинг сифатини, қадоқлаш, сертификат-
лаштириш, стандартлаштириш масалаларини

такомиллаштириш;

- ҳудуднинг логистик тизимини тако-

миллаштириш;

- бўш турган фойдаланилмаётган май-

дон, ер ва биноларни салоҳиятли инвестор-
ларга сотиш;

- маҳаллий хусусиятларни инобатга ол-

ган ҳолда туманларда кичик саноат зоналари-

ни ташкил этиш.

Хулоса қилганда, Қашқадарё вилоятида

ишлаб чиқариш кучлари ва муносабатлари
тараққиётида саноатнинг роли беқиёс бўлиб,

унинг самарадорлиги қанчалик юқори бўлса,
ҳуҳуднинг рақобатбардошлиги шунчалик куч-

ли бўлади ва аҳоли турмуш даражаси янада
яхшиланиб боради. Шунингдек, саноат риво-

жи туфайли унда банд бўлган ходимларнинг
сони кўпаяди, уларнинг билими ва илми, ма-

ҳорати ортади, кадрлар салоҳияти юқори да-
ражага кўтарилиб, инновацион иқтисодий

муҳит яратилади. Фақат саноатгина техника

ҳамда инновациянинг барча ютуқларини му-
жассамлаштириб, меҳнатни техника билан

қуроллантириш орқали унумдорликни юқори
даражага кўтара олади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами. www.lex.uz.

2.

М.Портер. Конкурентная стратегия: Методика анализа отраслей и конкурентов/Майкл Е. Портер; Пер. с англ. — М.:

Альпина Бизнес Букс, 2005. — 454 с..

3.

Szirmai, A., Naudé, W., and Alcorta, L., (2013). Introduction and Overview: The Past, Present and Future of Industrialization. In

Pathways to Industrialization in the Twenty-First Century: New Challenges and Emerging Paradigms, eds. Szirmai, A., Naudé, W., and Alcorta, L.
Oxford, UK: Oxford University Press.

4.

Баканач О.В. Типология регионов РФ по уровню развития промышленного потенциала / О.В. Баканач, К.В. Гаус //

Проблемы совершенствования организации производства и управления промышленными предприятиями : межвузовский сборник
научных трудов. - 2012. - № 1. - С. 15-21.

5.

Ларионов А.О. Оценка промышленного потенциала региона. Проблемы развития территории. Вып. 2(76). 2015. - 49 с

6.

Е.Стрябкова. Повышение конкурентоспособности региона на основе кластерной политики: теория и методология.

диссертация на соискание ученой степени 08.00.05- Экономика и Управление народным хозяйством. 2016, Белгород. Ст-240

7.

Пилипенко, И.В. Конкурентоспособность стран и регионов в мировом хозяйстве: теория, опыт малых стран Западной и

Северной Европы: монография / И.В. Пилипенко. – Смоленск: Ойкумена, – 2005.

8.

Назаров. Ш.Ҳ. Ўзбекистон минтақалари рақобатдошлигини оширишнинг методологик асосларини такомиллаштириш.

08.00.12 – Минтақавий иқтисодиѐт (иқтисод фанлари). докторлик диссертацияси автореферати. Тошкент -2016 й. 18-бет.

9.

Lavopa A. and Szirmai A. (2012). Industrialization, Employment and Poverty, UNU-MERIT Working Paper Series 2012-081.

Maastricht The Netherlands: United Nations University, Maastricht Economic and Social Research Institute on Innovation and Technology.

10.

Назаров Ш.Ҳ. Ўзбекистон минтақалари рақобатдошлигини оширишнинг методологик асосларини такомиллаштириш.

Докт. дисс. автореф. Т.: 2016. - 5 б.

11.

Республика ҳудудларини 2016 - 2018 йилларда ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш

бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг долзарб вазифалари. Ҳудудларга хорижий инвестицияларни жалб этиш чоралари.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари,
маънавий - маърифий ишлар бўйича ёрдамчилари, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг ўқув семинари тақдимот материаллари. –Т.:
2016.

12.

Гранберг А.Г. Основы региональной экономики. - М.: 2003. - 113 с.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

“Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Х,аракатлар стратегияси тугрисида"ги Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. Узбекистан Республикаси конун хужжатлари туплами. www.lex.uz.

М.Портер. Конкурентная стратегия: Методика анализа отраслей и конкурентов/Майкл Е. Портер; Пер. с англ. — М.: Альпина Бизнес Букс, 2005. — 454 с..

Szirmai, A., Naude, W., and Alcorta, L, (2013). Introduction and Overview: The Past, Present and Future of Industrialization. In Pathways to Industrialization in the Twenty-First Century: New Challenges and Emerging Paradigms, eds. Szirmai, A., Naude, W„ and Alcorta, L. Oxford, UK: Oxford University Press.

Баканач О.В. Типология регионов РФ по уровню развития промышленного потенциала / О.В. Баканач, КВ. Гаус // Проблемы совершенствования организации производства и управления промышленными предприятиями : межвузовский сборник научных трудов. - 2012. - № 1,- С. 15-21.

Ларионов А.О. Оценка промышленного потенциала региона. Проблемы развития территории. Вып. 2(76). 2015. - 49 с

Е.Стрябкова. Повышение конкурентоспособности региона на основе кластерной политики: теория и методология, диссертация на соискание ученой степени 08.00.05- Экономика и Управление народным хозяйством. 2016, Белгород. Ст-240

Пилипенко, И.В. Конкурентоспособность стран и регионов в мировом хозяйстве: теория, опыт малых стран Западной и Северной Европы:монография/И.В. Пилипенко. - Смоленск: Ойкумена, - 2005.

Назаров. Ul.%. Узбекистан минтацалари рацобатдошлигини оширишнинг методологии асосларини такомиллаштириш. 08.00.12 - Минтак,авий ицтисодиёт (ицтисод фанлари). докторлик диссертацияси авторефераты Ташкент -2016 й. 18-бет.

Lavopa A. and Szirmai А. (2012). Industrialization, Employment and Poverty, UNU-MERIT Working Paper Series 2012-081. Maastricht The Netherlands: United Nations University, Maastricht Economic and Social Research Institute on Innovation and Technology.

Назаров 111.%. Узбекистан минта^алари рацобатдошлигини оширишнинг методологии асосларини таиомиллаштириш. Доит. дисс. автореф. Т: 2016. - 5 б.

Республииа ^удудларини 2016 - 2018 йилларда ижтимоий - ицтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш буйича мацаллий цоиимлииларнинг долзарб вазифалари. Худудларга хорижий инвестицияларни жалб этиш чоралари. Корацалпогистон Республииаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошиент шацар цоиимларининг уринбосарлари, маънавий - маърифий ишлар буйича ёрдамчилари, туман ва шацарлар цоиимларининг укув семинари та^димот материаллари. -Т.: 2016.

Гранберг А.Г. Основы региональной эиономиии. - М.: 2003. -113 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов