Природа и проблемы диверсификации услуг на предприятиях продовольственной торговли

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
261-267
22
11
Поделиться
Суюнов, Д. (2021). Природа и проблемы диверсификации услуг на предприятиях продовольственной торговли. Экономика И Образование, (4), 261–267. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7619
Джалолиддин Суюнов, Самаркандский институт экономики и сервиса

докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изложено, продолжение структурных изменений и диверсификация экономики в стране является важным фактором обеспечения устойчивого и сбалансированного экономического роста, повышения конкурентоспособности и успешного развития нашей национальной экономики, важности диверсификации в сфере услуг продуктами-питания, его сущность, матрица «рынок услуг» а также предложения по решению ряда проблем.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

261

4. Толанинг калавадан чиқиш фоизи бў-

йича.

5. Ўзгарувчиларнинг манфий бўлмаслик

шарти.

Юқорида келтирилган иқтисодий матема-

тик модел симплекс усули алгоритми билан

сунъий базис киритиш усули ёрдамида ечилган-

да, 1 т тола аралашмаси минимал қиймати 21,9

млн. сўм бўлиб у қуйидаги векторларга мос

келади.

.

Якуний қисм.

Юқоридаги таҳлил ва мулоҳазалардан ке-

либ чиқиб,

қуйидаги хулосаларни қилишимиз

мумкин

:

‒ юқорида келтирилган таҳлил натижала-

рига кўра, агарда тола аралашмаси таркибида

1-чи навли пахта толасидан 41,98 ¿, 2-чи навли-

дан 53,13 ¿, 4-чи навлидан 4,89 ¿ иштирок

этса, минимал қийматга эга бўлиб, 1 т тола ара-

лашмаси учун 21,9 млн. сўмга тенг. Бу эса,

“Узтекс Ташкент” қўшма корхонаси кўрсаткичи-

га нисбатан 2,24 млн. сўмга кам, бошқача айт-

ганимизда аралашма қийматини 10 ¿га пасай-

тиришга эришилади;

‒ ишлаб чиқариш дастурини оптималлаш

масалалари бўйича математик ифодалар тузаёт-

ганда, ечиладиган масаланинг асосий мақсади

аниқ бўлиши, миқдорий ўлчамларга эга бўлиши,

масаланинг ечилиши шартлари, масаланинг

мақсадини ифодаловчи кўрсаткичлар билан

миқдорий боғланишда бўлиши алоҳида аҳамият

касб этади;

‒ ишлаб чиқариш дастурини оптималлаш

масалаларида масаланинг мақсадини ифодалов-

чи мезон кўрсаткичлари сифатида, ишлаб чиқа-

рилган маҳсулотнинг ҳажмини натура ва қий-

мат кўрсаткичларида ошириш, меҳнат унумдор-

лигини юксалтириш, ишлаб чиқарилган маҳсу-

лот таннархини камайтириш, маҳсулотни со-

тишдан олинадиган фойдани кўпайтириш, иш-

лаб чиқариш дастурини бажариш учун сарф

бўладиган хом ашёларнинг ёки меҳнат миқдо-

рини камайтириш, корхоналарнинг самарадор-

лик даражасини юксалтириш каби иқтисодий

кўрсаткичларни қабул қилиш керак.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.09.2019 йилдаги “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва

тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4453-сон Қарори.

2. Каримова Д.А. Развитие швейного производства в условиях многоукладной экономики (на материалах

Республики Узбекистан): Автореф. дисс. канд. экон. наук. ‒Т.: ТГТУ, 2002. ‒20 с.

3. Болтабоев М.Р. Тўқимачилик саноатида маркетинг стратегияси. Монография ‒Т.: ФАН, 2004. ‒223 б.
4. Бекмуродов А.Ш., Янг Сон Бе. Стратегия развития текстильной промышленности Узбекистана:

Кластерный подход. Монография. ‒Т.: ТГЭУ, 2006. ‒112 с.

5. Тиллаходжаев М.А. Экономические проблемы развития хлопкоочистительной промышленности в условиях

рыночной экономики: Монография. ‒Т.: Фан ва технология, 2009. ‒212 с.

6. Юлдашев С.Н. Акциядорлик жамиятларида давлат мулкини бошқариш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини

ошириш йўллари (“Ўзбекенгилсаноат” ДАК мисолида): Иқтисод фанлари номзоди… дис. ‒Т.: ТДИУ, 2010. ‒167 б.

7. Остонақулова Г.М. Ипакчилик тармоғини ривожланишининг маркетинг стратегияси (Ўзбекистон

Республикаси мисолида): Иқтисод фанлари номзоди… дис. ‒Т.: ТДИУ, 2010. ‒147 б.

8. Насырходжаева Д.С. Формирование стратегии развития промышленных предприятий на отраслевых

рынках: Автореф. дисс. докт. экон. наук, ‒Т.: АН РУз Институт экономики, 2011. ‒47 с.

9. Yo‘ldoshev N., Yusupov S., Zaxidov G‘. Menejment asoslari va biznes reja. Darslik. –T.: “Fan va texnologiya”, 2016, -244 b.
10. S.Sh.Yusupov. O‘zbekiston to‘qimachilik sanoati raqobatbardoshligini oshirishning innovatsion strategiyalari.

Monografiya. ‒T.: “Lesson press”, 2020, 219 bet.

11. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси йиллик ҳисоботлари. 2017-2020 йй.

ОЗИҚ-ОВҚАТ САВДОСИ КОРХОНАЛАРИДА ХИЗМАТЛАРНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШНИНГ

МОҲИЯТИ ВА МУАММОЛАРИ

Суюнов Жалолиддин Ўктам ўғли –

СамИСИ таяч докторанти

Аннотация:

Мақолада мамлакатимизда таркибий ўзгаришлар ва иқтисодиётни диверсификасия қилиш

жараёнларининг давом эттирилиши барқарор ва мутаносиб иқтисодий ўсишни таъминлаш, миллий

иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш ҳамда жадал тараққиётга эришишнинг муҳим омили эканлиги,
озиқ-овқат савдоси корхоналарида диверсификациялашнинг моҳияти, озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматлари
мақсадли бозорни ўзлаштиришнинг «хизмат-бозор» матрицаси

ва муаммолари ҳамда,

бир қатор муаммоларни ҳал

этиш хусусида таклифлар тақдим этилган.

Калит сўзлар:

озиқ-овқат савдоси, диверсификация, хизматлар соҳаси, модернизациялаш, макроиқтисодий

мувозанат, бозор муҳити, кичик бизнес ва тадбиркорлик, бандлик, горизонтал диверсификация, концентрик
диверсификация, конгломерат диверсификация, «хизмат-бозор» матрицаси.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

262

ПРИРОДА И ПРОБЛЕМЫ ДИВЕРСИФИКАЦИИ УСЛУГ НА ПРЕДПРИЯТИЯХ

ПРОДОВОЛЬСТВЕННОЙ ТОРГОВЛИ

Суюнов Джалолиддин Уктам угли -

докторант Самаркандского института экономики и сервиса


Аннотация:

В статье изложено, продолжение структурных изменений и диверсификация экономики в стране

является важным фактором обеспечения устойчивого и сбалансированного экономического роста, повышения
конкурентоспособности и успешного развития нашей национальной экономики, важности диверсификации в сфере
услуг продуктами-питания, его сущность, матрица «рынок услуг» а также предложения по решению ряда проблем.

Ключевые слова:

торговля продуктами-питания, сфера услуг, диверсификация, модернизация,

макроэкономический баланс, рыночная среда, малый бизнес и предпринимательство, занятость, горизонтальная
диверсификация, концентрическая диверсификация, диверсификация конгломератов, матрица «рынок услуг.

THE NATURE AND PROBLEMS OF DIVERSIFICATION OF SERVICES IN FOOD TRADING

ENTERPRISES

Suyunov Jaloliddin Uktam ugli -

doctoral student of the Samarkand Institute of Economics and Service

Resume:

The article states that the continuation of structural changes and diversification of the economy in the

country is an important factor in ensuring sustainable and balanced economic growth, increasing the competitiveness and
successful development of our national economy, the importance of diversification in the field of food services, its essence, the
matrix "services market" as well as suggestions for solving a number of problems.

Key words:

food trade, service sector, diversification, modernization, macroeconomic balance, market environment,

small business and entrepreneurship, employment, horizontal diversification, concentric diversification, diversification of
conglomerates, matrix “services market.

Кириш.

Мамлакатда амалга оширилаёт-

ган ислоҳотлар негизида иқтисодиётни эркин-

лаштириш, мамлакатни модернизациялаш, мак-

роиқтисодий барқарорликни таъминлаш эвази-

га узлуксиз иқтисодий ўсишга эришишдек дол-

зарб вазифа қўйилган. Жамият ҳаётининг барча

жабҳаларида эркинлаштириш, таркибий қайта

қуриш ва модернизациялашга йўналтирилган

туб ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Республикамизда аҳолисининг турмуш даража-

си, яшашининг сифат кўрсаткичлари, уларнинг

фаровонлиги айнан хизматларга, айнан хизмат-

ларга, аниқроғи озиқ-овқат савдоси корхонала-

рида хизматларининг сифати ва салмоғига боғ-

лиқдир.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Озиқ-

овқат савдоси корхоналарида хизматлар субъ-

ектлари фаолиятининг иқтисодий табиати ҳам-

да уларнинг самарадорлигини ошириш муаммо-

лари, самарадорлиги масалалари чет эллик

иқтисодчи

олимлардан

А.М.Фридман[1],

Н.М.Ушакова[2], К.А.Раицкий[3], К.В.Пивава-

ров[4], В.Г.Бычков[5], Т.В.Емельянова[6], ва бош-

қалар томонидан тадқиқ қилинган. Мустақил-

лик йилларида мамлакатимиз олимлари томо-

нидан ҳам хизмат кўрсатиш соҳаси самарадор-

лигини ошириш бўйича қатор илмий изланиш-

лар олиб борилди.

Хусусан, Ғ.Ҳ.Қудратов[7], М.Пардаев[9],

И.Иватов[10],

М.М.Мухаммедов[11],

Б.Сафа-

ров[12],

И.С.Тухлиев[13],

Д.Ҳ.Асланова[14],

Ё.А.Абдуллаев[15], Н.Йўлдашев[16], Б.А.Абдука-

римовлар[17]нинг бу борада олиб борган тадқи-

қотларини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Ле-

кин илмий адабиётлар таҳлили шуни кўрсата-

дики, озиқ-овқат савдоси корхоналарида хиз-

матларни диверсификацияси ва соҳа субъектла-

рида самарадорликни оширишнинг ташкилий-

иқтисодий механизмларини такомиллаштириш

масалалари миллий хусусиятларимиздан келиб

чиққан ҳолда, тўлиқ тадқиқ этилмаган.

Тадқиқот методологияси.

Озиқ-овқат

савдоси корхоналарида хизматларни диверси-

фикациялаш ва самарадорлигини ошириш йўл-

лари билан боғлиқ тадқиқот жараёнида статис-

тика ва иқтисодий таҳлилнинг қиёслаш, гуруҳ-

лаш, каби усулларидан ҳамда индукция ва де-

дукция, анализ ва синтез, монографик, тизимли

ёндашув, илмий абстракция, мантиқий ёндашув

каби усул ва услублардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар.

Миллий иқтисо-

диётнинг барча тармоқлари ва соҳалари ялпи

ички маҳсулотни яратишдаги иштирокига кўра

моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш

соҳаларига ажратилади. Масалан, сиҳатгоҳ, ши-

фохона, болалар муассасаларида умумий овқат-

ланиш хизмат кўрсатиш соҳасига киради. Озиқ-

овқат савдоси корхоналарида ялпи ички маҳ-

сулот моддий буюм шаклида яратилади. Бундан

ташқари, умумий овқатланиш миллий иқтисо-

диётда йўналтирилган маблағларнинг тез айла-

нувчанлиги билан дастлабки жамғаришга хиз-

мат қилувчи тармоқлардан бири сифатида бо-

зор ривожланишига хизмат қилади. Бозор иқти-

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

263

содиётининг шаклланиши шароитида умумий

овқатланишга йўналтирилган маблағларнинг

тез айланиши, соҳанинг ривожланишига хизмат

қилиши билан бирга миллий иқтисодиётнинг

бошқа тармоқларида ҳам бозор муносабатла-

рининг кириб келишига, сингишига хизмат

қилади.

Иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқла-

ри бир-бири билан чамбарчас боғлиқликда ри-

вожланади. Ҳеч бир мамлакат жаҳон ҳамжамия-

тидан ажралган ҳолда ривожлана олмагани

сингари, иқтисодиётнинг айрим тармоқлари

ҳам бошқаларидан ажралган ҳолда ривож топ-

майди. Чунки, тармоқларнинг яхлит бир тизими

ягона ташкил этилган бозор инфратузилмасини

ташкил этади. Иқтисодиёт тармоқларидан

бирининг оқсаши бошқа тармоқларга ҳам сал-

бий таъсир этгани сингари, бир тармоқнинг тез

суратларда ривожланиши бошқа тармоқлар-

нинг ривожланишига замин яратади. Масалан,

ахборот технологиялари соҳасидаги илмий та-

раққиёт унинг натижаларини бошқа тармоқлар-

га жалб этилишига, натижада эса тармоқларда

механизациялаш, автоматлаштириш, роботлаш-

тириш жараёнларининг ривожланишига олиб

келди. Кузатишлар натижасида бир қатор ри-

вожланган мамлакатлар тараққиётининг зами-

рида ўша мамлакатгагина хос айрим тармоқлар

ётишини кўришимиз мумкин. Масалан, Япония-

да радиоэлектроника соҳаси ривожланиши

билан автомобилсозлик, кемасозлик, авиация

саноати ва бошқа бир қатор тармоқлар ривож-

ланган бўлса, Голландия ва Дания каби мамла-

катларда иқлим шароитидан келиб чиқиб, аграр

соҳа ривожлантирилган ва шу билан боғлиқ

тармоқлар ривожланишига асос солинган. Миср,

Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатларнинг

иқтисодиёти туризм саноати замирида барпо

қилинган.

Шунинг учун биз аввало иқтисодиётнинг

барча тармоқларини ривожланишига ундовчи

куч бўла оладиган тармоқни топишимиз ва

айнан шу тармоқни ривожлантиришга урғу

бермоғимиз керак. Бу борада мамлакатимизда

Президентимиз раҳбарлигида бир қатор ишлар

олиб борилмоқда. Сўнгги йилларда сервис ва

хизмат кўрсатиш соҳасига эътиборнинг кучайи-

ши айнан шу соҳани иқтисодий тараққиёт

«локомотив»ига айлантиришга қаратилган де-

сак хато бўлмайди. Чунки сервис ва хизмат кўр-

сатиш соҳаси кириб бормаган тармоқ ҳам, унинг

иштирокисиз ривожланиши мумкин бўлган

фаолият ҳам йўқ. Айнан сервис ва хизмат кўрса-

тиш соҳасида озиқ-овқат савдоси етакчи ҳисоб-

ланади.

1-расм. Ўзбекитонда 2010-2019 йй. ЯИМ ўсиш суръати

Хусусан, 2019 йилда ялпи ички маҳсулот-

нинг ўсиш суръати 5,6 фоизни ташкил етди,

саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш 6,6 фоизга,

експорт 28 фоизга, олтин-валюта захиралари 2,2

миллиард долларга 28,6 миллиард долларни

ташкил етди. Тўғридан-тўғри хорижий инвести-

циялар ҳажми 3,7 бараварга ўсди ва 4,2 мил-

лиард долларни ташкил етди, инвестициялар-

нинг ЯИМдаги улуши 37 фоизга етди. Саноат

маҳсулотларининг айрим турларини ишлаб чи-

қаришда етакчи тармоқларнинг улуши 1-жад-

валда келтирилган.

Бундан ташқари, 2019 йилда саноат иш-

лаб чиқаришни диверсификация қилиш ва

истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни рағбат-

лантириш бўйича Давлат дастурининг амалга

оширилиши натижасида маҳаллий саноат кор-

хоналари томонидан умумий қиймати 111,5

трлн. сўмни ташкил етди, бу 2018 йилга нисба-

тан 112,1 ¿ни ташкил етади. Саноат ишлаб

чиқаришининг умумий таркибида истеъмол то-

варлари ишлаб чиқариш тармоқларининг улу-

ши 33,7 фоизни ташкил этди.

108,5

108,3

108,2

108

108,1

108

107,8

105,3

105,1

105,6

2 0 1 0 2 0 1 1 2 0 1 2 2 0 1 3 2 0 1 4 2 0 1 5 2 0 1 6 2 0 1 7 2 0 1 8 2 0 1 9

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

264

1-жадвал

Саноат маҳсулотини алоҳида олинган турларини ишлаб чиқариш суръатларини

ўсиш суръати[21]

Саноат маҳсулоти

2018 йил

2019 йил

2018 йилга

нисбат ўсиш, %

ҳисобида

Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш , дона.

220 667

271 113

122,9

Юк автомобиллар ишлаб чиқариш , дона.

4 237

5 320

125,6

Дон ва ун ишлаб чиқариш, минг тонна.

1 463,9

1 486,1

101,5

Автомобил двигателларини ишлаб чиқариш, минг.дона.

158,8

200,6

126,4

Пахта толасини ишлаб чиқариш, минг тонна.

817,7

476,5

58,3

Ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш (тозаланган), минг тонна.

185,1

159,5

86,2

Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, млн. дона.

10 961,0

11 504,0

05,0

Дизел ёнилғисини ишлаб чиқариш, минг. тонн

1 080,8

1 030,5

95,3

Автомобиль бензинини ишлаб чиқариш, минг тонна.

1 147,0

1 025,1

89,4

Тракторлар ишлаб чиқариш, дона.

3 477,0

2 022,0

58,2

Истеъмол товарлари ишлаб чиқаришнинг

умумий таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари-

нинг улуши 32,0 фоизни, ноозиқ-овқат товарла-

ри еса 68 фоизни ташкил этади. Ҳудудий асосда

истеъмол товарларини ишлаб чиқаришда ай-

рим тармоқларнинг улуши бўйича Андижон

вилояти етакчи ўринни егаллайди - 23,9%,

Тошкент шаҳри - 20,7¿, Тошкент вилояти -

10,2¿, Самарқанд вилояти - 8,6¿, Фарғона

вилояти - 5,7 ¿.Мазкур сифат ўзгаришлари, энг

аввало, иқтисодиётда саноат тармоғи улуши-

нинг жадал суръатларда ўсиб, саноат таркибида

юқори қўшимча қийматга эга бўлган, рақобат-

дош маҳсулотлар тайёрлаётган қайта ишлаш

тармоқларининг ўрни тобора ортиб бораётгани,

янги замонавий корхоналар ташкил этилаётга-

ни, иқтисодиётимизнинг деярли барча тармоқ-

лари модернизасия қилиниб, амалда техноло-

гик жиҳатдан янгиланаётгани, истеъмол товар-

лари ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб, уларнинг

рақобатдошлиги нафақат ички бозорда, балки

ташқи бозорда ҳам тобора ортиб бораётгани

орқали намоён бўлмоқда. Бугунги кунда иқти-

содиётимизни модернизация қилиш, техник ва

технологик янгилаш, унинг рақобатдошлигини

кескин ошириш, экспорт салоҳиятини юксалти-

ришга қаратилган муҳим устувор лойиҳаларни

амалга ошириш бўйича Дастур ишлаб чиқил-

моқда.

2019 йил давомида барча молиялашти-

риш манбалари ҳисобидан инвестицияларни

ўзлаштириш ҳажми 220,7 трлн сўмга етказилиб,

тасдиқланган йил прогнозига нисбатан 2 баро-

барга ўсди. Шу ўринда асосий капиталга инвес-

тициялар хажми 189,9 трлн сўмни, 2018 йил

кўрсаткичларига нисбатан ўсиш темпи эса 1,3

баробарни ташкил этди. Асосий капиталга ин-

вестициялар ҳажмининг ялпи ички маҳсулотда-

ги улуши 2018 йилда 30 фоиздан амалдаги 36,2

фоизга қадар ўсди (умумий инвестициялар ҳаж-

мининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2019
йил натижалари билан 42,1¿ ташкил этди).

БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конферен-

циясининг (ЮНКТАД) ҳисоботига кўра, жаҳон

миқёсида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция-

лар ҳажми кетма-кет учинчи йил пасайиб, гло-

бал молиявий инқироздан сўнг дарҳол кузатил-

ган энг паст даражага етди. 2018 йил охирида бу

кўрсаткич 19 ¿га камайди (2017 йилда – 16%).

Бундан ташқари, ривожланаётган мамла-

катлар бўйича ЮНКТАДнинг ҳисоботига кўра,

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми-

нинг ижобий ўсиши Осиёда кузатилиб, унинг

ҳажми 5¿га ўсди. Шу ўринда Марказий Осиё

мамлакатларида хорижий инвестицияларнинг

ўсиши ўртача 8-10 ¿ни ташкил этган бўлса,

Ўзбекистон Республикасида бу кўрсаткич 2018

йилнинг шу даврига (2,9 млрд.доллар, шундан

асосий капиталга – 1,6 млрд доллар) нисбатан

3,2 баробарни ташкил этди (9,3 млрд доллар,

шундан асосий капиталга – 6,6 млрд доллар) ва

Марказий Осиё мамлакатлари орасида ўсиш

суръатлари бўйича республикамиз етакчиликни

таъминлади.

Хорижий инвестицияларни республикага

жалб қилиш бўйича асосий хорижий хамкорлар

сифатида Хитой, Россия ва Германияни эътироф

этиш мумкин, шу билан бирга Ўзбекистон иқти-

содиётига инвестиция киритадиган давлатлар

умумий сони 50 тадан ошди. Натижада йирик

инвестор-давлатларнинг умумий жалб қилина-

ётган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар

ва кредитлардаги улуши 34¿гача қисқарди.

2018 йил кўрсаткичларига нисбатан тўғ-

ридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредит-

ларни жалб қилишнинг фаол ўсиши электротех-

ника маҳсулотларини ишлаб чиқариш (ўсиш –

7,5 баробар), металлургия (ўсиш – 4,6 баробар),

тўқимачилик (ўсиш – 2,5 баробар), чарм-пойаф-

зал (ўсиш – 2,1 баробар) ва нефть-газ (ўсиш – 2

баробар) тармоқларида кузатилди. Тўғридан-

тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар

оқимининг ўсиш суръати ҳудудий аҳамиятга эга

бўлган лойиҳаларда ҳам мустаҳкамланиб бориб,
уларнинг умумий ҳажми 2019 йилда 4,8 млрд

долларни (шундан асосий капиталда – 4,2 млрд

доллар) ташкил этиб, 2018 йил мос даврига

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

265

нисбатан 4 баравар ва 2017 йилга нисбатан 24

баравар кўпайди. Фақат хорижий капитал

иштирокида ҳудудларда умумий қиймати 858,5

млн долларга тенг 167 та лойиҳа фойдаланишга

топширилди. 2022 йил ва ундан кейинги йил-

ларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар

ва кредитларни фаол жалб қилиш, уларни

электр энергетика, ахборот технологиялари,

шунингдек мавжуд ҳом ашёни чуқур қайта иш-

лаш орқали юқори қўшилган қиймат занжири-

ни яратишга қаратилган кимё саноати, электро-

техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш, енгил

саноат, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш материал-

лари ишлаб чиқариш каби устувор соҳалардаги

лойиҳаларни амалга ошириш орқали уларнинг

йўналишларини диверсификация қилиш ишла-

ри давом эттирилади. Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ-

4563-сон қарори билан тасдиқланган Инвести-

ция дастурига мувофиқ 2020 йилда молиялаш-

тиришнинг барча манбалари ҳисобидан асосий

капиталга қарийиб 233,2 трлн. сўм капитал

қўйилмалар ўзлаштирилиши режалаштирилган,

бунда тўғридан-тўғри ҳорижий инвестициялар

ва кредитларнинг – 7,1 млрд. доллар, давлат

кафолати остидаги хорижий инвестициялар ва

кредитлар – 2,7 млрд. доллар ўзлаштирилиши

режалаштирилди.

Хусусан, 2020 йилда ижтимоий, инфрату-

зилма ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган

2 мингдан зиёд объектлар фойдаланишга топ-

ширилиши режалаштирилган: 206 та йирик иш-

лаб чиқариш қувватлари, 240 та ҳудудий ишлаб

чиқариш объектлари, 1,6 мингта ижтимоий ва

инфратузилма аҳамиятига эга объектлар.

Демак, мамлакатимизда таркибий ўзга-

ришлар ва иқтисодиётни диверсификасия қи-

лиш жараёнларининг давом эттирилиши барқа-

рор ва мутаносиб иқтисодий ўсишни таъмин-

лаш, миллий иқтисодиётимиз рақобатбардош-

лигини ошириш ҳамда жадал тараққиётга эри-

шишнинг муҳим омили ҳисобланади. Таъкид-

лаш керакки, дастлабки даврдаги тадқиқотлар

хорижий тажрибага нисбатан мослашувчан

хусусиятга эга эди. Улар буни ички иқтисодиёт

шароитларига қараб нусха кўчириш мақсадида

қайта баҳолашга ҳаракат қилдилар. Ҳозирги

кунда ушбу соҳани ечими янгилик эмаслиги ва

ягона тармоқдаги корхоналар фаолиятини

диверсификация қилиш бўйича етарли амалий

тажрибанинг йўқлиги сабабли ушбу муаммони

ҳал қилиш долзарб бўлиб қолмоқда.

Сўнгги йилларда ушбу мавзуга бағишлан-

ган нашрлар ва илмий мақолалар сонининг кў-

пайишига қарамай, кўпгина маҳаллий тадқиқот-

ларда диверсификация муаммосига корхона-

нинг асосий (анъанавий) фаолиятига деярли

эътибор берилмайди. Aсосий эътибор корхона-

нинг ихтисослашув доирасидан ташқарида таъ-

сирга эга бўлиш, бошқа соҳаларда фойда олиш

имкониятларини излаш ва амалга оширишга,

ривожланиш суръати ва афзал кўриладиган

фойда ҳажмига қаратилади. Шу билан бирга,

ғарбий тадқиқотчилар (Р. Кунц, Р. Лехман ва М.

Паскиер) асарларида таъкидланишича, фақатги-

на компаниянинг диверсификациялашдаги ва-

колатлари доирасида корхона ушбу соҳада иш

тажрибасига эга бўлган рақобатдош устунлик-

ларни амалга ошириши мумкин[18].

Маҳаллий олимларнинг корхоналарни ди-

версификация қилиш муаммосига бағишланган

бир қатор илмий ишлари таҳлили шуни

кўрсатдики, улар тўлиқ ҳажмда қамраб олин-

майди. Кўпгина тадқиқотларда ҳал қилиниши

керак бўлган кўплаб саволлар ва фикрлар кўриб

чиқиш доирасидан чиқиб кетди. Шунинг учун

ушбу муаммо, айниқса маълум бир соҳадаги

корхоналар фаолиятини диверсификация қи-

лиш имкониятлари, уларни амалга ошириш

учун диверсификация қилиш стратегиялари ва

воситаларини танлашни батафсил ўрганишни

талаб қилади. Шу муносабат билан, чет эл дав-

латлари устувор бўлган диверсификация соҳа-

ларига, биринчи навбатда, корхонанинг асосий

йўналишлари билан чамбарчас боғлиқ бўлган

ҳудудларга кириб боришга эътибор бериш ке-

рак, кейинчалик уни ишлатиш соҳасини кенгай-

тириш керак.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки,

диверсификациядан фойдаланиш иқтисодиёт-

ни такомиллаштириш воситаси сифатида мав-

жуд ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ

ички қарама-қаршиликлар ва корхоналар фао-

лиятига таъсир етувчи ташқи омиллар таъси-

рида юзага келади. Хўш, диверсификациянинг

ўзи нима? Унинг моҳиятини белгилаб берувчи

услубий ёндашув қандай? Унга берилган иқти-

содий таърифлардаги асосий фарқлар нималар-

дан иборат?

«Диверсификация» лотинча (diversifi-

catio) сўзидан олинган бўлиб ўзгариш, ҳар хил-

лик, бир oз нарсага кўп томонлама, комбинация-

лашган, кўп тармоқли тус бериш каби маъно-

ларни англатади[20].

Диверсификация жараёнига берилган за-

монавий таърифлар орасида англиялик иқти-

содчилар Бэннок, Бакстер ва Девнслар томони-

дан келтирилган таърифга эътиборан «дивер-

сификация-бу бирор фирма ёки географик мин-

тақада товарлар ва хизматлар доирасини кен-

гайтиришдир». Кўрсатиб турибдики, бу таъриф-

да диверсификацияга жараён сифатида қаралиб,

асосий эътибор унинг натижасига қаратилмоқ-

да. Уларнинг фикрича, диверсификация жараё-

нининг зарурияти корхоналар ва фирмалар фао-

лиятининг анъанавий бозорларда даромадли-

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

266

лик даражасининг пасайиши, уларда керагидан

ортиқча капитал ёки бошқарув ресурсларининг

мавжудлиги, иқтисодий ҳавф-хатар ва корхона-

ларнинг циклик жараёнларга боғлиқлигини

камайтириш билан боғлиқ.

Қуйидаги таъриф бирмунча аниқроқ ва

кенгроқ бўлиб, унда диверсификация жараён ва

муайян субъектлар томонидан амалга оширила-

диган тадбир сифатида талқин қилинади:

«диверсификация — алоҳида олинган корхона

ёки конгломерат ёхуд иқтисодиёт томонидан

ишлаб чиқариладитан товарлар ва хизматлар

турининг ошишидир. Диверсификация иқтисо-

диётда табиий жараён сифатида рўй беради.

Айрим ҳолларда эса бизнес соҳиблари ёки дав-

лат томонидан тор доирадаги маҳсулотларга

(айниқса уларга бўлган талаб ўзгарувчан бўл-

ган шароитда) боғлиқ бўлиб қолиш хатарини

камайтириш учун амалга оширилади». Ушбу

таъриф диверсификация жараёнларини амалга

оширишнинг микро ва макро даражаларини

қамраб олганлиги билан ҳам диққатта сазовор-

дир. Аммо диверсификацияни шарт қилиб

қўювчи сабаблар унда тўлиқ ёритилмаган.

Чунки диверсификация фақат тор доирадаги

маҳсулотларга боғлиқ бўлиб қолишга барҳам

бериш учун амалга оширилмайди.

У янги бозорларни эгаллаш, анъанавий

бозорлардаги улушни ошириш, капитал учун

янги соҳаларни излаш, ишчи кучини сақлаб қо-

лиш ва бошқа мақсадларда ҳам амалга ошири-

лиши мумкин.

Британиялик Сюзан Мейхъю нуқтаи на-

зари ҳам ушбу концепцияга анча яқин. У дивер-

сификацияга «саноат ишлаб чиқаришни кенг

доирадаги фаолият турларига ёйиш ва шу орқа-

ли факат бир турдаги маҳсулотта ўта боғлиқ

бўлиб қолмаслик учун қўлланиладиган тадбир»

сифатида таъриф беради. У ўз фикрини давом

эттирар экан, диверсификациянинг қуйидаги

турларини ажратиб кўрсатади[20]:

- горизонтал диверсификация;

- концентрик диверсификация;

- конгломерат диверсификация;

- меҳнат билан таъминлашнинг минта-

қалар бўйича диверсификацияси;

Машина ёки малакани камроқ мослашти-

ришни талаб қилувчи маҳсулотлар ишлаб чиқа-

ришни йўлга қўйиш ва ривожлантириш гори-

зонтал диверсификациядир. Концентрик дивер-

сификация янги бозорларни эгаллаш учун бир

маҳсулотнинг ўзини кенгроқ ишлатишдир.

Конгломерат диверсификация бозорлар, техно-

логия ва махсулотлардаги ўзгаришлар туфайли

саноат тармоғининг янги соҳаларга ўсишидир.

Трансмиллий корпорациялар турли маҳ-

сулотлар ишлаб чиқарувчи фирмаларни сотиб

олиш орқали диверсификациялашадилар, кўп

ҳолларда ишчи кучининг фақат бир саноат тар-

моғига боғлиқ бўлиб қолиши муаммоси мавжуд.

Бу айниқса ихтисослашув даражаси юқори бўл-

ган соҳаларга тааллуқлидир,

Бундай ҳолатда меҳнат билан таъминлаш-

нинг минтақалар бўйича диверсификацияси юз

беради. Агар диверсификацияга берилган ушбу

таъриф

В

а унинг шаклларига синчиклаб назар

ташласак, улар орасида зиддият борлигининг

гувоҳи бўламиз, яъни таърифда «бир турдаги

маҳсулотга ўта боғлиқ бўлиб қолмаслик» тўғ-

рисида фикр юритилса, унинг шаклларида на-

фақат бир турдаги маҳсулот, балки бир турдаги

бозор» бир турдаги тармоққа боғлиқликни

юмшатиш лозимлиги таъкидланади.

1-жадвал

Озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматлари

мақсадли бозорни

ўзлаштиришнинг «хизмат-бозор» матрицаси

Хизматлар

Бозорлар

жорий бозор

янги бозор

Жорий

хизматлар

Бозорга чуқурроқ кириб бориш стратегияси

сотишни жадаллаштириш

янги харидорларни қидириш

рақобатчиларни синдириш

товарнинг истеъмол соҳаси кенгайиши

Бозорни ривожлантириш стратегияси

янги бозорлар

янги сотиш ҳудудлари

халқаро бозорлар

товар ишлатилишининг янги соҳаларини тузиш

Янги

хизматлар

Хизматларни ривожлантириш

ўз кучи билан янги товар ишлаб чиқариш

битимларни ривожлантириш

лицензия

маҳорат билан айирбошлаш

Диверсификасия

горизонтал

вертикал

концентрик

Манба:

Муаллиф ишланмаси.

Озиқ-овқат савдоси корхоналарида хиз-

матларни диверсификациясининг мақсади

истеъмолчиларнинг хизматларни афзал кўриш,

алоҳида бозор ёки бозор сегменти хусусиятла-

рини ҳисобга олиш орқали хизматларни жалб

этувчанлигини ошириш, уни рақобатбардошли-

гининг ўсиши ҳисобланади. Озиқ-овқат савдоси

корхоналарида хизматлар инновацияси янги

хизматларни ишлаб чиқиш ва қўллашни кўзда

тутиб амалга ошириш шакли бўйича хизматлар

дифференциацияси ва хизматлар диверсифика-

циясига бўлинишини кўрсатади.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

267

Озиқ-овқат савдоси корхоналарида хиз-

матлари борасида олиб борилган маркетинг

тадқиқотларимиз натижалари мақсадли бозор-

ни ўзлаштириш йўлларини қидиришда муқобил

стратегияларни аниқлаш учун И. Ансофф томо-

нидан 1966 йилда таклиф этилган “товар-бозор”

матрицасидан фойдаланган ҳолда хизматлар

соҳасида “хизмат-бозор“ матрицасини шакллан-

тириш мумкинлигини кўрсатди. Бу 1-жадвалда

кўрсатилган.

Жадвалга кўра, фирма афзаллиги ўсиш

манбаларини ўзлаштиришнинг 4 та асосий

стратегиялари бўлиши мумкин:

1.

Бозорга чуқурроқ кириб бориш страте-

гияси.

2.

Товарни такомиллаштириш стратегияси

3.

Бозорни ривожлантириш стратегияси.

4.

Диверсификация.

Хулоса ва таклифлар.

Юқоридагиларни

умумлаштириб, қуйидаги постулатларга асосла-

ниб, озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизмат-

ларни диверсификация қилиш билан боғлиқ

бир қатор муаммоларни ҳал этиш хусусида так-

лифларни тақдим этамиз:

- озиқ-овқат савдоси корхоналарида хиз-

матларни ривожлантиришда (уларнинг кўп

функционаллиги ва янги фаолият турлари), бир

томондан, фойдаланилмаётган ресурс заҳирала-

рини (амортизация фондларини модернизация-

лаш) иккинчи томондан эса, бозордаги барқа-

рор талабни (озиқ-овқат, барча турдаги хизмат-

лар) ҳисобга олган ҳолда чуқур ва самарали ди-

версификация ўзгаришларини амалга ошириш

заруриятидан келиб чиқиб таркий ислоҳотлар-

нинг кўламини кенгайтириш;

- озиқ-овқат савдоси корхоналарида хиз-

матларни диверсификациялашнинг ташкилий

ва иқтисодий асосларини ўрганиш, унинг бир

тармоқли фаолиятидан кўп тармоқли янги тур-

даги фаолият йўналишларини ривожлантириш

– келажакда соҳада мультипликатор самарадор-

ликка эришиш имкониятини яратиш;

- озиқ-овқат савдоси корхоналарида хиз-

матларни диверсификациялаш вужудга келади-

ган ўзгаришлар ўз навбатида ташкилот ва бош-

қарувдаги муаммоларни бартараф этиш, шу-

нингдек, ахборот ва инфратузилмани қўллаб-

қувватлашни, шу жумладан консалтинг, соҳа да

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ри-

вожлантириш.

Мухтасар айтганда, озиқ-овқат савдоси

корхоналарида хизматларни диверсификация-

лаш натижасида хизматлар соҳасида иқтисодий

фаолиятнинг турли шакллари ва турлари яра-

тилади, мамлакатимизнинг табиий ва меҳнат

ресурс салоҳиятидан оқилона фойдаланилади.

Республика шаҳар ва қишлоқ аҳолисини иш

билан таъминлаш ва унинг турмуш даражаси,

яшашининг сифат кўрсаткичларини яхшилаш

имкониятларини яратади.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Фридман А.М. Экономика предприятий торговли и питания потребительского общества. М.: «Дашков » 2008. с 625.

2.

Ефимова О.П. Экономика общественного питания. Минск. Новое знание, 2008.с.348.

3.

Раицкий К.А. Экономика предприятия. Учебник. - М.: ИВЦ «Маркетинг». 2003. с.683.

4.

Пиваваров К.В. Планирование на предприятии.-М.: «Дашков и К

о

» 2006. с.245.

5.

Бычков В.Г., Ходарова З.С. Общественное питание: итоги и перспектива. – М.: «Экономика». 1984. – с. 239.

6.

Емельянова Т.В. Экономика общественного питания - Минск. Высшая школа. 2003.

7.

Қудратов Ғ.Ҳ., Пардаев М.Қ., Абдукаримов Б.А. Сервис ривожи – аҳолининг бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини ошириш

омили. Рисола. Т.: «Fan va tеxnoloqiya», 2007. – 28

8.

Қудратов Ғ.Ҳ., Мирзаев Ҳ.Ж., Пардаев М.Қ. Агросервисни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари. Рисола. Т.: «Fan va

tеxnoloqiya», 2007. – 16 б.

9.

Пардаев М.Қ., Исроилов Ж.И., Ғаппаров А.Қ. Хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий таҳлилни такомиллаштириш

муаммолари. Рисола. Самарқанд. “Зарафшон”, 2009. - 66 б.

10.

Иватов И. Ресторанное хозяйство в туристической сфере. Учебное пособие - Т.: ТГЭУ, 1998. – с. 131., Савдода маркетинг

фаолияти. Монография. Т.: ТДИУ, 2004.

11.

Мухаммедов М.М. и др. Экономика торговли. Самарканд. 1998. с. 282

12.

Сафаров Б.Ж. Ўзбекистон чакана савдосида бозор тизимларининг шаклланиши ва уларни тартибга солиш: иқтисод

фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. – Т.,ТДИУ, 1998. - 21 б.

13.

Тухлиев И.С ва бошқалар Туризмни режалаштириш. Дарслик. Т.: «Иқтисод-молия», 2010.-264 б., Туризм асослари. Ўқув

қўлланма. Самарқанд. 2010.

14.

Асланова Д.Ҳ. Трудоёмкость продукции общественного питания и резервы её снижения: автореферат диссертации на

соискание ученой степенп кандидата экономических наук. – Киев. 1992.-с. 20.

15.

Абдуллаев Ё.А. Статистиканинг умумий назарияси. Дарслик. Т.: «Ўқитувчи», 1993.- 240 б., Бозор иқтисодиёти асослари: Т.: -

«Меҳнат», 1997. - 432 б., Макроиқтисодий статистика. – Т.: «Меҳнат», 1998. - 382 б., Статистика назарияси. – Т.: «Меҳнат», 2000.-
448 б., Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари. -Т.: «Меҳнат», 2002. – 215 б.

16.

Йулдошев Н. Савдо корхонаси иқтисодиёти.-Т.: ТДИУ. 2005. - 164 б.

17.

Абдукаримов Б.А. Ички савдо иқтисодиёти. – Т.: «Фан ва технология», II том 2008.- 224

18.

Кунц Р.М. Диверсификация стратегияси ва корхона муваффақияти // Бошқариш назарияси ва амалиёти муаммолари. -

1994. - № 1, б. 96 - 100.

19.

Паскуиер М. Диверсификация васамарадорлик // Менежмент назарияси ва амалиёти муаммолари. - 1994 й., № 1. - с. 79-82.

20.

Словарь иностранных слов, М, "Славянский дом книги", 1998. - 509 с.

21.

Ўзбекистон Республикасида саноат ишлаб чиқариши . 2019-йилда Ўзбекистон Республикасиси учун 2019 йил учун

Статистик тўплами. – 5.с.

22.

Тhе Penguin Dictionary of Economics (GrahamBannock, R.B. Baxter and Етлеп Davis], - 1998. -p. 168.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Фридман А.М. Экономика предприятии торговли и питания потребительского общества. М.: «Дашков » 2UUU. с 6/5.

Ефимова О.П. Экономика общественного питания. Минск. Новое знание, 2008.С.348.

Раицкий К.А. Экономика предприятия. Учебник. ■ М.: ИВЦ «Маркетинг». 2003. с.683.

Пивоваров К.В. Планирование на предприятии.-М.: «Дашков и К0» 2006. с.245.

Бычков В.Г., Ходарова З.С. Общественное питание: итоги и перспектива. - М.: «Экономика». 1984. - с. 239.

Емельянова Т.В. Экономика общественного питания ■ Минск. Высшая школа. 2003.

Кудратов F.X, Пардаев М.К,., Абдукаримов Б.А. Сервис ривожи - ацолининг бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини ошириш омили. Рисола. Т: «Fan va texnoloqiya», 2007. - 28

Кудратов F.X^, Мирзаев Х.Ж., Пардаев М.К Агросервисни ривожлантиришнинг асосий йуналишлари. Рисола. Т: «Fan va texnoloqiya», 2007. -16 6.

Пардаев М.Ц., Исроилов Ж.И., Fannapoe А.К Хизмат курсатиш сохдсида ицтисодий тахлилни такомиллаштириш муаммолари. Рисола. Самарканд. “Зарафшон", 2009. - 66 б.

Иватов И. Ресторанное хозяйство в туристической сфере. Учебное пособие - Т: ТГЭУ, 1998. - с. 131., Савдода маркетинг фаолияти. Монография. Т: ТДИУ, 2004.

Мухаммедов М.М. и др. Экономика торговли. Самарканд. 1998. с. 282

Сафаров Б.Ж. Узбекистан чакана савдосида бозор тизимларининг шаклланиши ва уларни тартибга солиш: ицтисод фанлари номзоди илмий даражасини олишучун диссертация автореферати. - Т.,ТДИУ, 1998. - 21 б.

Тухлиев И.С ва бошцалар Туризмни режалаштириш. Дарслик. Т: «Ицтисод-молия», 2010.-264 б., Туризм асослари. У^ув Хулланма. Самарканд. 2010.

Асланова Д.Х Трудоёмкость продукции общественного питания и резервы её снижения: автореферат диссертации на соискание ученой степенп кандидата экономических наук. - Киев. 1992.-е. 20.

Абдуллаев ЁА Статистиканингумумий назарияси. Дарслик. Т.: «У^итувчи», 1993.-240 б., Бозор ицтисодиёти асослари: Т: -«Ме^нат», 1997. - 432 б., Макроицтисодий статистика. - Т: «Ме^нат», 1998. - 382 б., Статистика назарияси. - Т: «Ме^нат», 2000.-448 б., Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари. -Т: «Мехнат», 2002. - 215 б.

Йулдошев Н. Савдо корхонаси ицтисодиёти.-Т: ТДИУ. 2005. ■ 164 6.

Абдукаримов Б.А. Ички савдо ицтисодиёти. - Т: «Фан ва технология», П том 2008.- 224

Кунц Р.М. Диверсификация стратегияси ва корхона муваффацияти // Бошцариш назарияси ва амалиёти муаммолари. ■ 1994. - № 1, б. 96 -100.

Паскуиер М. Диверсификация васамарадорлик// Менежмент назарияси ва амалиёти муаммолари. -1994 й., № 1. - с. 79-82.

Словарь иностранных слов, М, "Славянский дом книги", 1998. - 509 с.

Узбекистан Республикасида саноат ишлаб чи^ариши . 2019-йилда Узбекистан Республикасиси учун 2019 йил учун Статистик туплами. - 5.с.

The Penguin Dictionary of Economics (Graham Ban nock, R.B. Baxter and Етлеп Davis], -1998. -p. 168.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов