Вопросы совершенствования учета экологических затрат

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
96-102
25
6
Поделиться
Исаков, И. (2020). Вопросы совершенствования учета экологических затрат. Экономика И Образование, 1(5), 96–102. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4779
Илхомжон Исаков, Ташкентский финансовый институт

студент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются теоретические основы экологического учета, являющейся неотъемлемой частью бухгалтерского учета. В статье, также, научно интерпретированы проблемы классификации и организации учета экологических затрат, которые являются основным объектом экологического учета в хозяйствующихсубъектах.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

96

ЭКОЛОГИЯ ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Мисиров Комолиддин Мамасабирович -

ТМИ “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси доценти

Аннотация:

Мақолада бухгалтерия ҳисобининг таркибий қисми бўлган экологик ҳисобнинг назарий

масалалари ёритилган. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларда экологик ҳисобнинг асосий объекти бўлган
экологик харажатларнинг таснифланиши ва ҳисобини ташкил этишнинг муаммолари илмий жиҳатдан талқин
қилинган.

Калит сўзлар:

экология, атроф-муҳит муҳофазаси, бухгалтерия ҳисоби, экологик ҳисоб, экологик

харажатлар, ижтимоий ҳисоб, экологик харажатларнинг таснифлаш, экологик харажатлар ҳисоби

Аннотация:

В статье рассматриваются теоретические основы экологического учета, являющейся

неотъемлемой частью бухгалтерского учета. В статье, также, научно интерпретированы проблемы
классификации и организации учета экологических затрат, которые являются основным объектом экологического
учета в хозяйствующихсубъектах.

Ключевые слова:

экология, охрана окружающей среды, бухгалтерский учет, экологический учет,

экологические затраты, социальный учет, классификация экологических затрат, экологический учет затрат.

Abstract:

The article discusses the theoretical foundations of environmental accounting, which is an integral part of

accounting. The article also scientifically interpreted the problems of classification and organization of accounting for

environmental costs, which are the main object of environmental accounting in business entities.

Keywords:

ecology, environmental protection, accounting, environmental accounting, environmental costs, social

accounting, classification of environmental costs, environmental cost accounting.

Кириш.

Иқтисодий ривожланишнинг

экологик хавфсизлигини таъминлаш ва эколо-

гик муҳитни яхшилаш учун хўжалик субъ-

ектлари - табиатдан фойдаланувчиларнинг

хўжалик фаолияти атроф-муҳитга антропоген

таъсирини босқичма-босқич камайтириш бо-

расида бутун жахонда зарурий тадбирлар

амалга оширилмоқда. Атроф-муҳитни тартибга

солишнинг янги тизимини жорий этишда асо-

сий масалалар ишлаб чиқаришни модерниза-

циялаш ва диверсификациялаш; шунингдек

кам чиқинди чиқадиган технологияларни жо-

рий этишни рағбатлантириш; ишлаб чиқариш

ва истеъмол чиқиндиларини камайтириш ва

қайта ишлатиш; ишлаб чиқариш ва истеъмол

чиқиндиларини йўқ қилишнинг экологик тоза

усулларини ишлаб чиқиш; экологияга чиқин-

диларнинг чиқишни камайишини таъминлаш-

дан иборат.

Юқоридаги муаммоларни ечимини топиш

учун иқтисодий ахборотлар зарур бўлади.

Бундай ахборотлар бухгалтерия ҳисоби, шу

жумладан экологик ҳисоб ва ҳисоботларидан
олинади. Хўжалик субъектларида экология

ҳисоби молиявий ҳисобнинг миллий ва халқаро

стандартлари доирасида олиб борилади. Хўжа-

лик юритувчи субъектларда экологияик ҳисоб-

нинг асосий объекти бўлган экологик харажат-

ларнинг таснифланиши ва ҳисобини ташкил

этиш долзарб муаммолардан ҳисобланади.

Адабиётлар шарҳи.

Хўжалик юритувчи

субъектларнинг харажатлари таркибида эколо-
гик харажатлар алоҳида ўрин тутади. Ўрганил-

ган иқтисодий адабиётлар, илмий ишлар маз-

муни шуни кўрсатмоқдаки, “экологик харажат”

тушунчаси ва экологик харажатлар таснифи

бўйича қарашлар турлича ҳамда ягона мето-

дика йўқ.

Е.В. Морозованинг тасдиқлашича, эколо-

гик харажатлар компания ва табий ресурслар-

нинг ўзаро боғлиқлигидаги жараёнлар натижа-

сида пайдо бўлади ва кўп ҳолларда атроф му-

ҳитни муҳофаза қилиш, ресурсларни яратишни

ишлаб чиқиш ва атроф муҳитга солбий таъсир

қилишни олдини олишга қилинган сарф хара-

жатларига бўлинади (Морозова, 2008).

Т.А. Деминанинг фикрича, экологик

харажатлар бўлиб, табиатни муҳофаза қилиш

фаолиятини олиб бориш учун етарли бўлган

барча турдаги ресурсларнинг қиймат шаклида

ифодаланган табиатни мухофаза қилиш хара-

жатлари ҳисобланади (Демина, 1990).

Е.Г Гусаковскаянинг қарашича, экологик

харажатлар деганда табиатни мухофаза қилиш

фаолиятини олиб бориш учун етарли бўлган

барча турдаги ресурсларнинг қиймат шаклида

ифодаланган табиатни мухофаза қилиш хара-

жатлари тушунилади (Гусаковская, 2004). Эко-
логик харажатлар тўғрисидаги Е.Г.Гусаковская-

нинг қараши ҳам Т.А. Деминанинг фикрига

жуда ўхшашдир.

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 фев-

ралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган

“Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқа-

риш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда

молиявий натижаларни шакллантириш тарти-

би тўғрисида”ги низомда ишлаб чиқариш туси-
даги бошқа харажатлар таркибида “Табиатни

муҳофаза қилиш мақсадларидаги фондларни

сақлаш ва улардан фойдаланиш харажатлари,

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

97

шу жумладан атроф табиий муҳит ифлосланти-

рилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилган-

лиги учун компенсация тўловлари” (Вазирлар

Маҳкамасининг қарори, 1999) экологик хара-

жатлар сифатида кўрсатилган.

Экологик харажатларни бухгалтерия ҳи-

собида акс этиришни осонлаштириш мақса-

дида уларни бир тизимга солиш, яъни уларни

классификациялаш зарур. Бу борада ҳам меъё-

рий ҳужжатлар ва олимларнинг илмий ишла-

рида экологик харажатларнинг таркиби турли-

ча. Жумладан, Россия Федерациясининг

статис-

тик кузатиш ҳисоботининг “Табиатни муҳофаза

қилиш бўйича жорий харажатлар тўғрисида

маълумотлар” 4-ОС шаклида экологик харажат-

лар таркибига қуйидагилар киритилган:

- табиатни муҳофаза қилишга мўлжал-

ланган асосий воситаларни сақлаш ва экспу-
латация қилиш харажатлари;

- ерларни яроқли ҳолга келтириш

(ре-

культивация) харажатлари;

- ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки кўрса-

тилган хизматлар таннархига қўшиладиган

табиатни муҳофаза қилиш воситаларини капи-

тал таъмирлаш харажатлари (Приказ Росстата,

2017).

Ўзбекистон Республикаси Давлат статис-

тика қўмитасининг 2019 йил 2 октябрдаги

10-мб-сонли қарори билан давлат статистика

ҳисоботлари шакллари тасдиқланган. Унинг

38-сонли иловасида “Табиатни муҳофаза қилиш

тўғрисида 2019-йил учун ҳисобот”

1-EKO shakli

келтирилган, ушбу ҳисоботнинг

V-бўлимида

“Табиатни муҳофаза қилиш жорий харажат-

лари”нинг таркиби кўрсатилган. Табиатни

муҳофаза қилиш жорий харажатлари-жами, шу

жумладан: сув ресурсларидан оқилона фойда-

ланиш ва муҳофаза қилишга харажатлар; атмо-

сфера ҳавосини муҳофаза қилишга харажатлар;

ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва му-

ҳофаза қилишга харажатлар; такрор ишлаб чи-

қариш ва биологик ресурслардан фойдаланиш-

ни муҳофаза қилишга харажатлар.

“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида

2019-йил учун ҳисобот” 1-EKO shakliнинг VI-

Бўлими. “Атроф муҳитни ифлослантирганлиги

учун тўловлар”деб номланиб, компенсация тў-

ловларининг таркиби келтирилган. Компенса-

ция тўловларига қуйидагилар киритилган:

- табиий муҳитни меъёрда ифлослаган-

лиги учун тўлов;

- ифлослантирувчи моддаларни меъёри-

дан ортиқ чиқарганлиги (тўкканлиги-оқизган-

лиги), чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун
тўлов;

- табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги

бузилганлиги натижасида етказилган зарарни

қоплаш учун ундириб олинган маблағлар;

- тўлов муддати ўтганлиги учун пеня

арор, 2019).

Е

.В. Морозова “Молиявий, бошқарув,

солиқ, оператив ва статистик ҳисобда экологик

харажатларнинг классификацияси бир хил бў-

лиши мумкин эмас, чунки ҳар хил ҳисоблари-

нинг мақсади ва маълумотларни қайта ишлаш

методикаси турлича” деб ҳисоблайди (Моро-

зова, 2008

).

Юқоридагиларга асосан, биз томонимиз-

дан асосий эътибор молиявий ҳисоб нуқтаи

назардан келиб чиққан ҳолда экологик хара-

жатлар таркиби илмий жиҳатдан ўрганилди.

Бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил

этишда экологик харажатлар классификация-

сининг аҳамиятини Е.Е. Петрова ва Н.Н.Сиси-

налар қуйидагича фикрлашган: “Табиатни му-

ҳофаза қилиш бўйича харажатларнинг класси-
фикацияси табиатдан фойдаланувчиларда-кор-

хоналарнинг табиатни муҳофаза қилиш фао-

лияти бўйича бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва

аудитнинг объектини аниқлаш имкониятини

яратади. Улар активлар ва мажбуриятлар, эко-

логик харажатлар ва натижалар бўлиб ҳисоб-

ланади” (Петрова ва б.., 2013)

Л.В. Сотникова экологик харажатларни

икки турга бўлади: жорий ва капиталлашган.

Унинг фикрича жорий харажатларга қуйидаги-

лар киради:

- атроф-муҳит компонентларини (сувни,

ҳавони, тупроқни) ифлослантирганлиги учун

экологик тўловлар;

- мажбурий ва ихтиёрий экологик суғурта

шартномаси бўйича тўловлар;

- давлат экологик назоратининг ҳудудий

органи томони атроф муҳитни муҳофаза қилиш

бўйича кўрсатилган хизматларга тўлов хара-

жатлари;

- табиатни муҳофаза қилишга мўлжал-

ланган асосий воситаларни сақлаш ва экспу-

латация қилиш бўйича жорий харажатлар;

- экологик хавфли бўлган чиқиндиларни

кўмиш бўйича харажатлар;

- экологик хавфли бўлган чиқиндиларни

бошқа корхоналар томонидан қабул қилиш,

сақлаш ва йўқ қилиш бўйича хизматларга тўлов

харажатлари;

- оқар сувларни тозалаш харажатлари;

- табиатни муҳофаза қилиш бўйича бошқа

турдаги харажатлар.

Капиталлашган харажатларга қуйидаги-

лар киради:

- экологик экспертизага тўлов;

табиатни муҳофаза қилишга мўлжаллан-

ган объектларни қуриш, харид қилиш, рекон-

струкция ва модернизация қилиш бўйича

харажатлар (Сотникова, 2000).

Баъзи иқтисодчилар экологик харажат-

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

98

ларни белгиларига кўра ҳам таснифлашган.

Жумладан, Е.Н.Колчина экологик харажатларни

қуйидаги белгиларига кўра таснифлаган:

1) қуйилма характерига кўра: капитал-

лашган; жорий;

2) даврийлигига кўра: жорий давр хара-

жатлари; келгуси давр харажатлари;

3) харажатларнинг элементига кўра: мод-

дий; меҳнат ҳақ тўлаш харажатлари; ижтимоий

тўловга ажратма; амортизация; бошқа харажат-

лари;

4) келиб чиқиш мативига: огаҳлантирув-

чи; ихтиёрий ва мажбурий (Колчина, 2010).

П.С. Осипов экологик харажатларини ву-

жудга келиш жойига кўра икки гуруҳга бўлган:

корхонадан ташқарида ва корхона ичида

вужудга келган экологик харажатлар (Осипов,

2016).

В.Н.Ерохина,Т.В.Лесиналар корхонанинг

экологик фаолияти билан боғлиқ жорий хара-

жатларни қуйидаги моддалар бўйича ҳисобга

олиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашади:

- экологик фаолият билан боғлиқ асосий

воситаларини сақлаш, фойдаланиш ва таъмир-

лаш харажатлари;

- экологик фаолият билан боғлиқ объект-

лар амортизацияси;

-экологик фаолият билан боғлиқ объект-

лардан фойдаланишда ишлатилган хом ашё ва

материаллар;

- экологик фаолият билан боғлиқ объект-

лардан фойдаланишда ишлатилган ёқилғи ва

электроэнергия;

- экологик фаолият билан боғлиқ объект-

ларга хизмат кўрсатувчи ишчиларга иш ҳақи;

- давлат бюджетдан ташқари жамғарма-

ларига суғурта бадаллари;

- рента (лизинг) тўловлари;

-экологик фаолият билан боғлиқ иншоат-

лар ва жиҳозларни суғурталаш бўйича тўлов-

лар;

- ўз кучи билан ишлаб чиқариш ва истеъ-

мол чиқиндиларини йиғиш, сақлаш (кўмиш) ва

қайта ишлаш (зарарсизлантириш), йўқ қилиш,

жойлаштириш харажатлари;

- ташкилотнинг атроф муҳитга зарарли

таъсир кўрсатишни мустақил назорат қилиш,

монитор тадбирлар, илмий-техник тадқиқот-

лар ўтказиш харажатлари;

- ташкилотнинг экологик фаолиятини

бошқариш харажатлари ;

- хавфли ишлаб чиқариш объектларини

эксплуатация қилишда ташкилотнинг фуқора-

лик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш
харажатлари;

- атроф муҳитга салбий таъсир кўрсат-

ганлик учун тўлов;

- ташкилотнинг атроф муҳитга зарарли

таъсир кўрсатишни пасайтириш ва климатни

ўзгаришини олдини олишга қаратилган бошқа

жорий тадбирлар учун харажатлар (Ерохина ва

б.., 2015 ).

К.С. Саенко эса экологик харажатларни

қуйидаги белгиларига кўра классификация

қилган:

- ишлаб чиқариш жараёнига нисбатан:

асосий ва давр (накладные) харажатлари;

- таннархга киритиш усулига кўра: бево-

сита ва билвосита харажатлар;

- иқтисодий мазмунига кўра: иқтисодий

субъектнинг атроф муҳитга зарарли таъсирини

қоплаш бўйича харажатлар ва йўқотишлар;

- корхонага нисбатан: ички ва ташқи

харажатлар;

- иқтисодий моҳиятига кўра: капиталлаш-

ган ва жорий; ишлаб чиқариш объектига кўра:
ишлаб чиқариш линиялар, цехлар, участкалар,

иншоатлар бўйича харажатлар;

Табиатдан фойдаланиш объектларига

кўра:

- ҳаво ва сув ресурслари, тупроқ ва кўп

йиллик экинларни муҳофаза қилиш харажат-

лари;

- чиқиндиларни утилизация қилиш ва

кўмиш харажатлари;

- шовқин, радиация ва тебраниш дара-

жасини пасайтириш харажатлари;

- табиий ландшафларни муҳофаза қилиш

харажатлари.

Экологик зарар даражасига нисбатан:

-

аниқ ва ноаниқ техноген таъсир кўр-

сатиш бўйича харажатлар.

Амалга ошириш вақтига кўра: бўнак ва

жорий харажатлар.

Зарарли воситаларни чиқарганлиги би-

лан боғликлигига кўра:

-

атроф-муҳитга нисбатан мақсадли ва

бил-восита харажатлар.

Тўлов йўналишига кўра:

- табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқу-

қи учун тўлов;

- такрор ишлаб чиқариш ва атроф-муҳит-

ни муҳофаза қилишга харажатлар;

- атроф-муҳитни ифлослантирганлиги

учун тўлов;

- бошқа экологик тўловлар.

Ифлосланиш даражасига боғлиқлигига

кўра:

- ўрнатилган меъёрда ифлослантирган-

лиги ҳажмида тўлов;

- ўрнатилган меъёрдан ошган, лекин

ўрнатилган лимит доирасида тўловлар;

- ўрнатилган лимитдан ошганлиги учун

тўлов;

- режадан ташқари ва авария (ҳалокат)

ҳолатида ифлослантирганлиги учун жарималар

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

99

ва санкциялар бўйича тўлоалар.

Харажатларни қоплаш турига кўра:

- атроф муҳитга зарарли воситаларни

чиқарганлигини кўпайиши билан боғлиқ аҳо-

лини соғлигини тиклашга йўналтирилган хара-

жатлар;

- корхона ва учинчи шахс томонидан

зарарли таъсирларни қоплашга йўналтирилган

харажатлар (Саенко, 2005).

Тадқиқот методологияси.

Илмий адаби-

ётлар ва меъёрий ҳужжатларни таҳлил қилиш

асосида экологик харажатлар ҳисобининг мо-

ҳияти очиб берилган. Мамлакатимиз экологик

харажатлар таснифи ва ҳисобини ташкил этиш

ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар

берилган.

Тадқиқотни амалга оширишда экология

ҳисобининг усулларидан фойдаланилди. Эко-
логия ҳисобининг усуллари қуйидагиларни ўз

ичига олади:

- бухгалтерия ҳисоби усуллари: ҳужжат-

лар, инвентаризация, баҳолаш ва ҳисоблаш,

бухгалтерия ҳисоби ва икки марта ҳисобга

олиш, ҳисобот;

- статистик ҳисобга олиш усуллари: эко-

логия билан боғлиқ бўлган дастлабки статис-

тик маълумотларини тўплаш, бошқариш, таҳ-

рирлаш, умумлаштириш ва гуруҳлаш;

- экологик-параметрик усуллар: кимёвий

ва физик тажрибалар натижалари (газ-хрома-

тографик, масс-спектрометрик, реакция-газ-

хроматографик, масса концентрациясини ўл-

чаш ва бошқалар), ҳисоблаш усуллари, ком-

пьютерни симуляция қилиш усуллари.

Экологик харажатларни аниқлаш, тас-

нифлаш, умумлаштириш, ҳисобга олиш ва таҳ-

лил қилишасосида экологик ҳисобнинг мето-

дологиясини шакллантиришимиз мумкин.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари-

да (МҲХС) харажатларни ҳисобга олиш ва

уларни тақсимлаш бўйича алоҳида стандарт

мавжуд эмас. Шунинг учун харажатлар бир

нечти бухгалтерия ҳисобининг халқаро стан-

дартиларида, жумладан: 2-“Товар-моддий захи-

ралар”, 16- “Асосий воситалар”, 19 - “Ходим-

ларнинг даромадлари” каби стандартларига

асосан ҳисобга олинади. МҲХС 2 - “Товар-мод-

дий захиралар” да ишлаб чиқариш харажатлари

ва маҳсулот таннархини калькуляция қилишни

ҳисобга олишда икки гуруҳга ажратилади - маҳ-

сулотга (таннархга олиб бориладиган) хара-

жатлар ва давр харажатларига (МҲХС, 2).

Бу стандартга асосан харажатларни

ҳисобга ва тан олиш бошланғич ҳужжатларга

асосланмайди, балки бухгалтернинг мутахас-

сислик фикрлашига кўра иқтисодий нафнинг

камайишига асосланади. Мамлакатимизда ха-

ражатларни ҳисобга олиш ҳамда тан олишда

тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳуж-

жатларга асосланади.

МҲХС 2

-“

Товар-моддий захиралар”га асо-

сан маҳсулот таннархига киритиладиган хара-

жатлар қуйидагиларга бўлинади: хом ашё ва

материаллар, транспорт харажатлари сўммаси,

захараларни сотиб олиш билан боғлиқ қайта

ишлаш ва бошқа харажатлар, бевосита меҳнат

ҳақи харажатлари сўммаси, маҳсулот таннар-

хига тақсимланадиган доимий билвосита иш-

лаб чиқариш харажатлари, маҳсулот таннар-

хига тақсимланадиган ўзгарувчан билвосита

харажатлар.

МҲХС 2

-“

Товар-моддий захиралар”га асо-

сан давр харажатларига қуйидагиларни кири-

тиш белгиланган: хом ашё бўйича нормадан

ортиқча йўқотишлар сўммаси, сарфланган меҳ-
нат ёки бошқа ишлаб чиқариш харажатлари,

сақлаш харажатлари, маъмурий харажатлар,

сотиш харажатлари.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ

кодексининг “Харажатлар” номли 44-бобининг

305-моддасида харажатлар: “Солиқ тўловчи

томонидан Ўзбекистон Республикасида ҳам,

унинг ҳудудидан ташқарида ҳам ҳисобот

(солиқ) даври давомида амалга оширилган

(кўрилган), асосланган ва ҳужжатлар билан

тасдиқланган чиқимлари харажатлар деб эъти-

роф этилади” (Кодекс, 2020)

Асосланган харажатлар деганда баҳоси

пул шаклида ифодаланган, иқтисодий жиҳат-

дан ўзини оқлаган чиқимлар тушунилади.

Ҳар қандай чиқимлар, башарти улар ҳеч

бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига

мувофиқ келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан

ўзини оқлаган чиқимлар деб эътироф этилади:

1) даромад олишга қаратилган фаолият-

ни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини

сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур

бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг

тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ

асосланган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан

келиб чиқса.

Ҳужжатлар билан тасдиқланган харажат-

лар деганда қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқ-

ланган чиқимлар тушунилади:

1) Ўзбекистон Республикасининг қонун

ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган

ҳужжатлар;

2) тегишли харажатлар амалга оширил-

ган чет давлат ҳудудида қўлланиладиган тар-
тибга мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжат-

лар;

3) бошқа шаклда расмийлаштирилган, шу

жумладан хизмат сафари тўғрисидаги буйруқ,

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

100

йўл ҳужжатлари, шартномага мувофиқ кўрса-

тилган хизмат ҳақидаги ҳисобот билан расмий-

лаштирилган ҳужжатлар. Ушбу кодексда эко-

логик харажатлар алоҳида моддада кўрсатиб

ўтилмаган.

Тадқиқотларимиз натижаси сифатида,

биз томонимиздан экологик харажатлар тас-

нифи ишлаб чиқилди (1- расмга қаранг).


1- расм. Экологик харажатлар таснифи

Манба:

Экологик ҳисобот маълумотлар асоида муаллиф ишланмаси.

Экологик харажатлар атроф-муҳит сифа-

тини яхшилаш, иқтисодий фаолиятнинг барча

турлари ва шаклларини амалга ошириш ва

табиий ресурслар потенциалига умумий хизмат

кўрсатиш, шу жумладан барча даражадаги

(маҳаллий даражадан глобалгача) экологик

мувозанатни сақлаш бўйича ижтимоий зарур

харажатларни англатади.

Атроф-муҳит учун харажатларнинг бир

қисми сифатида ажратиб кўрсатиш керак.

1. Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг амал-

даги экологик харажатлари, шу жумладан:

- хўжалик субъектлари экологияга зарар-

ли моддалар чиқиндиларини камайтирадиган

фаолият харажатлари (технологияларни тако-

миллаштириш, ишлатилаётган ресурслар тар-
кибини ўзгартириш, тозалаш иншоотларини

қуриш, хом ашёлардан тўлиқ фойдаланиш ва

бошқалар учун);

- чиқиндиларни камайтирмайдиган, ле-

кин атроф муҳитга зарарли моддаларнинг тар-

қалиш даражасига таъсир қиладиган харажат-

лар (суюлтириш, зарарсизлантириш, чиқинди-

ларни йўқ қилиш, консервация, корхона атро-

фида санитария зоналарини ўрнатиш ва бош-
қалар).

Табиий ресурс потенциалини сақлаш

билан боғлиқ харажатлар. Бу алоҳида муҳофаза

қилинадиган табиий ҳудудларни яратиш,

истеъмол қилинадиган миқдордаги ва сифатда

табиий ресурсларнинг такрор ишлаб чиқари-

лишини, иккиламчи ресурслардан - ишлаб чи-

қариш ва истеъмол чиқиндиларидан - хом ашё

сифатида фойдаланиш, ресурсларни тежайди-

ган технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий

етишни таъминлайдиган ва ҳоказо.

3. Инсоннинг кўпайиш харажатлари -

унинг биологик ва ижтимоий фазилатлари.

Табиий муҳитга салбий антропоген таъсир кўр-

сатиши сабабли зарур бўлган табиий ресурс-

ларнинг айрим турларини ва аҳолининг

кўпайиши ва ҳаёти учун шарт-шароитларни

тайёрлашга сарфланадиган харажатлар. Маса-

лан, “қўшимча машғулотлар” ва ичимлик суви-

ни унинг антропоген ифлосланиши натижасида
тозалаш учун қўшимча харажатлар ёки илгари

ўрмон билан ўралган, аммо иқтисодий фаолият

натижасида вайрон бўлган аҳоли пунктининг

атрофида яшил зонани ташкил этиш харажат-

лари. Шунингдек, у одамнинг дам олиш, эсте-

тик эҳтиёжларини ва бошқаларни амалга оши-

риш харажатларини ўз ичига олади.

Муайян зарарли модданинг хавфлилиги

белгиланган “Максимал рухсат этилган концен-
трация” мезон даражасига мувофиқ белгила-

нади. Заҳарли чиқиндиларнинг дастлабки уч

гуруҳига кирувчи моддалар учун атроф-

муҳитни ифлослантирганлик учун экологик

ЭКОЛОГИК ХАРАЖАТ ТУРЛАРИ

атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгаришини олдини олиш билан;

оқава сувларни йиғиш ва тозалаш билан;

ер, ер усти ва ер ости сувларини муҳофаза қилиш

ва тиклаш билан;

атроф муҳитни шовқин, тебраниш ва бошқа
жисмоний таъсирлардан ҳимоя қилиш билан;

биологик хилма-хилликни сақлаш ва табиий
ҳудудларни муҳофаза қилиш билан;

атроф-муҳитнинг

радиатциявий

хавфсиз-

лигини таъминлаш;

муҳофаза қилиш билан;

атроф-муҳитга инсоннинг салбий таъсирини
камайтириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари
билан;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги
бошқа фаолият турлари билан.муҳофаза
қилиш билан;

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

101

тўловлар тизими назарда тутилган. Лавозим

йўқ:

а) чиқиндилар минимал хавф даражасига

эга, бу экологик тўловларни минимал миқдо-

рида тўлашни талаб қилади;

б) чиқиндилар заҳарли эмас, атроф-

муҳитни ифлослантиради ва ташкиллаштирил-

маган омборларда сақланади;

в) чиқиндилар ифлослантирувчи ҳисоб-

ланади ва махсус ташкил этилган полигонда

сақланади.

Экологик хажатларни ҳисобга олиш.

Ушбу концепцияда келажакдаги экология соҳа-

сидаги “экологик харажатлар” тушунчаси ўт-

миш, ҳозирги ва келажакдаги воқеалар нати-

жасида юзага келадиган харажатлар йиғиндиси

сифатида белгиланади. Ушбу харажатларни

молиявий балансда тўғридан-тўғри ҳисобга

олиш компания ва унинг корхоналарининг мо-

лиявий кўрсаткичларининг пасайишига олиб

келади.

Экологик харажатлар ҳисоби икки ажрал-

мас қисмдан иборат:

-

экологик харажатлар ҳисобини таш-

кил этиш;

- экологик харажатлар ҳисоби бўйича

ҳисобот тузиш (2- расмга қаранг).



2-расм. Экологик харажатлар ҳисоби модели.

Манба:

Расм амалий малумотлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

1.Прогноз қилиш мақсадида экологик харажатлар-
нинг бухгалтерия ҳисоботи аудити
2.Экологик харажатлар аудити самарадорлини ва
унинг молиявий натижаларга таъсири.
3.Экологик ҳисобот аудити.
4.Экологик молиявий мажбуриятларнинг аудити.
5.Экологияни муҳофаза қилиш бўйича қонунлар,
стандартлар, норматив ва меъѐрларга мувофиқлиги-
ни текшириш.
6.Экологик аудитнинг тегишли хизматларини тақ-
дим этиш.

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ

1. Жорий экологик харажатлар.
2. Экологик мақсадлар учун асосий воситаларни

капитал таъмирлаш харажатлари.

3. Экология соҳасига капитал қўйилмалар.
4. Ўта хавфли ҳудудларни сақлаш харажатлари.
5. Экология соҳасида тадқиқот ишларини олиб

бориш харажатлари.

6. Давлат экологик органларини сақлаш ва

фаолиятини юритиш харажатлари.

7. Экология соҳаси бўйич кадрларни тайёрлаш

хоражатлари.

8. Экологик тўловлар ер, сув ресурслари ва хаво

атмосфераси ҳимояси учун.

9. Экологик сертификатлаш бўйича эксперт-

аудиторлик хизматлари қиймати.

Экологик харажатлар ҳисоби

Экологик фаолият бўйича ҳисобот

Ҳсобот да:
1. Экологик фаолиятга инвестиция;
2. Умумий

харажатларни

экологияга

ва

молиявий натижага таъсари даражаси;
3. Экология соҳасидаги илмий тадқиқот

харажатлари;
4. Экалогияни бошқариш ва режалаштириш
харажатлари;
5. Етказилган зарар оқибатларини бартараф

этиш билан боғлиқ харажатлар;
6. Ихтиёрий равишда ёки суднинг қарори
асосида тўланадиган харажатлар;
7. Келгуси даврда экологик фаолиятлар учун

молиявий тадқиқотлар
8. Жарима ва пения тўловлари

Экологик маълумотлар бўйича аудит

1.Истиқболли лойиҳалар учун экологик тадбир-
ларни режалаштириш харажатлари.
2.Фавқулодда вазиятларда экологик хав оқибат-

ларини юмшатиш ва йўқ қилиш харажатлари.
3.Экологик жамғармаларига мажбурий тўловлар.
4.Экологияни ривожлантириш дастурларини тай-
ёрлаш билан боғлиқ харажатлар.

5.Суд харажатлари ва бошқа тўловлар.
6.Экологик талабларни қондириш.
7.Экологик имиджнинг қулай мухитини яратиш
харажатлари.

Экологияни тиклаш бўйича экологик молиявий

мажбуриятларни ҳисобга олиш

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

102

Хулоса ва таклифлар:

Илмий қарашлар

ва иқтисодчиларнинг фикрларидан келиб

чиққан ҳолда экологик харажатларга таъриф

берилди: Экологик харажатлар – бу хўжалик

юритувчи субъектларнинг экологик муҳитни

яхшилашга, атроф муҳитни ифлослантиришни

олдини олишга, чиқиндиларни жойлаштирган-

лик учун йўналтирилган харажатлар ва ком-

пенсация тўловларининг йиғиндисидир.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси-

да ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар

таркибида “Табиатни муҳофаза қилиш мақсад-

ларидаги фондларни сақлаш ва улардан фой-

даланиш харажатлари, шу жумладан атроф

табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чи-

қиндилар жойлаштирилганлиги учун компен-

сация тўловлари” экологик харажатлар сифа-

тида кўрсатишни таклиф қиламиз.

Экологик харажатларни таснифи ишлаб

чиқилди. Экологик харажатлар икки гуруҳга

бўлинади: капиталлашган ва жорий харажат-

лар.

Капиталлашган харажатларга қуйидаги-

ларни киритиш мақсадга мувофиқ: табиатни

муҳофаза қилишга мўлжалланган объектларни

қуриш, сотиб олиш, реконструкция ва модер-

низация қилиш бўйича харажатлар; экологик

аудит ўтказиш харажатлари; экологик экспер-

тизага тўлов; бошқа капиталлашган харажат-

лар.

Жорий экологик харажатларга қуйидаги-

лар киради:

- табиатни муҳофаза қилишга мўлжал-

ланган асосий воситаларни сақлаш ва экспула-

тация қилиш харажатлари;

- табиатни муҳофаза қилишга мўлжал-

ланган асосий воситаларнинг амортизация

ажратмаси харажатлари;

- сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш

ва муҳофаза қилишга харажатлар;

- атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга

харажатлар;

- ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш

ва муҳофаза қилишга харажатлар;

- такрор ишлаб чиқариш ва биологик

ресурслардан фойдаланишни муҳофаза қилиш-

га харажатлар;

- атроф муҳитни ифлослантирганлиги

учун компенсация тўловлари;

- бошқа жорий экологик харажатлар.

Биз томонимиздан таклиф этилган эко-

логик харажатлар таснифи асосида бухгалте-

рия ҳисобини юритиш табиатни муҳофаза қи-

лиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ ҳисобда

акс эттиришни ва ҳисоботни шаффолигини

таъминлайди. Бу эса экологик харажатларни

оптималлаштириш асосида бошқарув қарорла-

рини қабул қилишда катта иқтисодий аҳа-

миятга эгадир.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Морозова Е.В. (2008) Методика учета затрат на природопользование // Бухгалтерский учет. - №1.

- с. 76-79.

2.

Демина Т.А. (1990) Учет и анализ затрат предприятий на природоохранную деятельность. - М.: Финансы и

статистика, 1990. -112 с.(86стр.)

3.

Гусаковская Е.Г. (2004) Учет расходов на природоохранную деятельность // Бухгалтерский учет. - №22. -

22-26 стр.

4.

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар,

хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш
тартиби тўғрисида” ги НИЗОМ.

5.

Приказ Росстата: Об утверждении формы от 24.08.2017 № 545

6.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг қўмитасининг 2019 йил 2 октябрдаги

“Давлат статистика ҳисоботларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 10-мб-сонли қарори.

7.

Морозова Е.В. (2008) Методика учета затрат на природопользование // Бухгалтерский учет. - № 1.

8.

Петрова Е.

Е.,

Сисина Н.Н. (2013) Природоохранная деятельность предприятий: инвестирование, учет и

анализ / СПб.: Изд-во СПбГЭУ. - 199 с.

9.

Сотникова Л.В. (2000) Бухгалтерский учет природоохранных мероприятий (Электронный ресурс) / СПС

«Консультант Плюс»: Версия Проф. - Бухгалтерский учет. - №5.

10.

Колчина Е.Н. (2010) Экологические нормы. Правила. Информация. - 2010. - № 09

11.

Осипов П.С. (2016) Учет экологических затрат в строительстве: как необходимость на современном

этапе. Экономика и право. № 9 (67).

12.

Саенко К.С. (2005) Учет экологических затрат/ - М.: Финансы и статистика. - 206 с.

13.

МҲХС 2 - “Товар-моддий захиралар” https://finotchet.ru/articles/133/

14.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси. (2020). 305- модда.

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ

Библиографические ссылки

Морозова Е.В. (2008) Методика учета затрат на природопользование // Бухгалтерский учет. - №1. - с. 76-79.

Демина Т.А. (1990) Учет и анализ затрат предприятий на природоохранную деятельность. - М.: Финансы и статистика, 1990. -112 с.(86стр.)

Гусаковская Е.Г. (2004) Учет расходов на природоохранную деятельность // Бухгалтерский учет. - №22. -22-26 стр.

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида” ги НИЗОМ.

Приказ Росстата: Об утверждении формы от 24.08.2017 № 545

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг қўмитасининг 2019 йил 2 октябрдаги “Давлат статистика ҳисоботларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 10-мб-сонли қарори.

Морозова Е.В. (2008) Методика учета затрат на природопользование // Бухгалтерский учет. - № 1.

Петрова Е.Е., Сисина Н.Н. (2013) Природоохранная деятельность предприятий: инвестирование, учет и анализ / СПб.: Изд-во СПбГЭУ. - 199 с.

Сотникова Л.В. (2000) Бухгалтерский учет природоохранных мероприятий (Электронный ресурс) / СПС «Консультант Плюс»: Версия Проф. - Бухгалтерский учет. - №5.

Колчина Е.Н. (2010) Экологические нормы. Правила. Информация. - 2010. - № 09

Осипов П.С. (2016) Учет экологических затрат в строительстве: как необходимость на современном этапе. Экономика и право. № 9 (67).

Саенко К.С. (2005) Учет экологических затрат/ - М.: Финансы и статистика. - 206 с.

МҲХС 2 - “Товар-моддий захиралар” https://finotchet.ru/articles/133/

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси. (2020). 305- модда.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов