Вопросы совершенствования теоретико-методической базы складского учета

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
100-107
41
19
Поделиться
Абдувахидов, Ф., Кузиев, И., & Дадабаев, Ш. (2020). Вопросы совершенствования теоретико-методической базы складского учета. Экономика И Образование, 1(3), 100–107. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4403
Фарход Абдувахидов, Ташкентский государственный экономический университет

кафедра бухгалтерского учета, к.э.н., доцент

Ислам Кузиев, Ташкентский государственный экономический университет

кафедра бюджетного учета, к.э.н., профессорм

Шавкат Дадабаев, Ташкентский государственный экономический университет

кафедра бухгалтерского учета, старший преподаватель, независимый научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлены научно-теоретические предложения и рекомендации по организации учета товарно-материальных запасов в соответствии с международными стандартами финансовой отчетности.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

100

ТОВАР МОДДИЙ ЗАҲИРАЛАР ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ ВА УСЛУБИЙ

АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Абдувахидов Фарход Туйчиевич –

ТДИУ, Бухгалтерия ҳисоби кафедраси, и.ф.н., доц.

Қўзиев Ислом Неъматович –

ТМИ, Бюджет ҳисоби кафедраси, и.ф.д., проф.

Дадабаев Шавкат Хамидович –

ТДИУ, Бухгалтерия ҳисоби кафедраси

катта ўқитувчи, мустақил тадқиқотчи

Аннотация.

Ушбу мақолада хўжалик юритувчи субъектларда товар моддий захиралар ҳисобини молиявий

ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ташкил этиш бўйича илмий ва назарий аҳамиятга эга таклиф ҳамда
тавсиялар берилган.

Таянч сўзлар.

Товар моддий захира, материал, таснифлаш, баҳолаш усули, стандарт, режа таннарх, хақиқий

таннарх, соф сотиш қиймати, харажат.

Аннотация.

В данной статье представлены научно-теоретические предложения и рекомендации по

организации учета товарно-материальных запасов в соответствии с международными стандартами финансовой

отчетности.

Ключевый слова.

Товарно-материальные запасы, материалы, классификация, методы оценки, стандарты,

плановая себестоимость, фактическая себестоимость, чистая стоимость продажи, затраты.

Annotation.

This article presents scientific and theoretical proposals and recommendations on the organization of

inventory accounting in accordance with international financial reporting standards.

Keywords.

Inventories, materials, classification, valuation methods, standards, planned costs, actual costs, net sale

value, costs.

Бугунги кунда бозор тамойилларини

амалга ошириш натижасида Ўзбекистон Рес-
публикасида бозор иқтисодиёти муносабат-

лари кенг жорий этилиб, ижтимоий сиёсий
барқарорлик ва давомий иқтисодий ўсиш

амалга оширилмокда. Бунинг натижасида
республикада тегишли ҳуқуқий асос ярати-

либ, бозор инфратузилмалари шакллантири-
либ, иқтисодиётнинг янгиланиши ва ишлаб

чиқариш тармоқларининг тизимий таркиби-
нинг ҳозирги давр талабларига мос келади-

ган тузилмаларнинг алоҳида таркиб сифати-
да вужудга келишига олиб келди. Бунинг

оқибатида мамлакатимиз иқтисодиётининг
ўсиши 2019 йил натижаларига кўра ривожла-

наёган мамлакатлар қаторидан ўрин олаётга-
нимиздан далолат бермоқда.

Бу борада муҳтарам Президентимиз

Ш.М.

Мирзиёевнинг

Мурожаатномасида

“...“Обод

қишлоқ”

ва

“Обод

маҳалла”

дастурлари доирасида 479 та қишлоқ ва
овулда, шаҳарлардаги 116 та маҳаллада кенг

кўламли қурилиш ва ободонлаштириш
ишлари бажарилди. Бунга 6,1 триллион сўм

ёки 2018 йилга нисбатан 1,5 триллион сўм
кўп маблағ сарфланди. Қишлоқ жойларда –

17 минг 100 та, шаҳарларда – 17 минг 600 та,
жами 34 минг 700 та ёки 2016 йилга нис-

батан салкам 3 баробар кўп арзон ва шинам

уйлар қурилди. Саноат маҳсулоти ишлаб чи-

қариш ҳажми 6,6 фоизга, экспорт – 28 фоизга
кўпайди. Олтин-валюта захираларимиз 2019

йил давомида 2,2 миллиард долларга ортиб,
28,6 миллиард долларга етди” деб таъкид-

ланганлиги бунинг исботидир.

Шунингдек, юртбошимиз томонидан

қурилиш соҳасига яъни, “...ҳозирги вақтда қу-
рилиш соҳаси иқтисодиётнинг муҳим “драй-

вер” ларидан бирига айланди. Бу соҳанинг
ялпи ички маҳсулотдаги улуши 6 фоиздан

ошгани ҳам бу фикрни яққол тасдиқлаб ту-
рибди. Ушбу тармоқни янада ривожланти-

риш учун қурилишга оид нормаларни хал-
қаро стандартлар билан уйғунлаштириш, за-

монавий қурилиш технологиялари ва мате-
риалларини татбиқ этиш, соҳа учун кадрлар

тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш
зарур. Шунингдек, тендерлар ўтказишнинг

аниқ мезонларини ишлаб чиқиш ва соҳада

ахборот технологияларини кенг жорий этиш
керак” лиги ҳақида 2020 йил ва келгуси 5

йилда ривожлантириш бўйича устувор йўна-
лиш ва вазифаларни белгилаб олиш олди-

мизда турган асосий мақсадимиз эканлигини
эътироф этди[1].

Барқарор ривожланиш йўлидан бораёт-

ган давлатларнинг олдида турган асосий

вазифалардан бири бу халқаро стандартлар

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

101

асосида сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқа-
ришни йўлга қўйиш ҳамда корхоналар ўрта-

сида рақобат муҳитини яратишдан иборат.

Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисо-

диётини ривожланишида муҳим масалаларда
бири заҳиралардан унумли фойдаланиш ва

унинг ҳисобини самарали ташкил этиш ҳи-
собланади. Шу нуқтаи назардан иқтисодиёт-

нинг турли тармоқларида товар моддий за-
ҳираларни (ТМЗ) таркиби, уларни ҳисобини

тўғри ташкил этиш мақсадида халқаро таж-
рибадан кенг фойдаланиш зарурияти пайдо

бўлади. Чунки жаҳон иқтисодиётига интегра-
циялашуви жараёнида халқаро амалиётда

қабул қилинган товар-моддий заҳираларни
гуруҳлаш, таркибини таҳлил қилиш, ундан

мақсадли фойдаланиш, ТМЗ қолдиқларининг
оптимал вариантларини топиш муҳим аҳа-

миятга эгадир. Хўжалик юритувчи субъект-
лар жорий активларнинг таркибида товар–

моддий захиралар катта улушни эгаллаб,

уларнинг гуруҳига ишлаб чиқариш жараёни-
да фойдаланиладиган ҳом ашё ва материал,

тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсу-
лот ва товарлар киритилган. Жаҳон иқтисо-

диётида сўнгги йилларда саноат ишлаб чиқа-
риш тармоқларининг айланма активлари

таркибида ТМЗ улуши кўпайиб бораётганли-
гини кўришимиз мумкин.

Иқтисодиётни эркинлашуви шароитида

ТМЗ корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва мар-

кетинг сиёсатини белгилаб беради, шунинг
учун улар катта миқдордаги инвестициялар-

ни талаб қилади ва шу жиҳатдан олиб қарал-
ганда товар-моддий захиралар бухгалтерия

ҳисобининг асосий объектлари сифатида на-
моён бўлади. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқ-

даки, ҳар доим ҳам корхоналарда товар-мод-
дий захираларга бўлган эҳтиёжнинг меъёри,

уларни қолдиқлари ва баҳосига етарлича
эътибор берилмайди, натижада бундай маб-

лағлар учун ортиқча, яъни кўзлангандан
кўра бир неча баробар кўпроқ маблағлар

сарфланади. Шу сабабли уларни таркибини
таҳлил қилиш ва оптимал қолдиқларини

аниқлаш корхонанинг молиявий ресурслари-

дан самарали фойдаланиш имкониятини бе-
ради.

Ўзбекистон Республикасидаги саноат

тармоқларидаги субъектларни молиявий ҳи-

собот кўрсаткичларини таҳлил қилиш нати-
жасида уларнинг фаолияти учун норматив

бўйича зарур товар-моддий захиралар нисба-
тан белгилангандан ортиқча миқдорда қол-

диқларга эга эканлигини кўришимиз мум-

кин. ТМЗ салмоғи ишлаб чиқариш жараёнла-
рининг мураккаблиги, материал сиғими да-

ражасига боғлиқ ҳолда саноат ишлаб чиқа-
ришида турли даражада бўлади. Шу сабабли

ТМЗ таркиби ишлаб чиқаришнинг мурккаб-
лигига қараб ва ишлаб чиқариш циклининг

даражасига мос равишда ўзгариб туради.

ТМЗ таркибини тўғри таҳлил қилиш ва

ундан оптимал фойдаланиш мақсадида улар-
нинг таркиби, салмоғи ва мураккаблигига

қараб ўзгариб туришини ҳисобга олган ҳолда
белгилаб олиш лозим.

ТМЗнинг таркибини белгилаб олиш ва

уни таҳлил қилишда энг аввало молиявий ҳи-

соботнинг халқаро стандартларидаги гуруҳ-
лаштиришга ва миллий стандартлардаги

таркибига эътибор қаратиш лозим. Чунки
бухгалтерия ҳисобида уларни тўғри туркум-

лаш таннархни тўғри аниқлаш имконини
беради.

Халқаро стандартларда бухгалтерия ҳи-

собининг халқаро стандарти (IAS) 2-сонли
“Заҳиралар” номли стандартида уларни қуйи-

дагича таркибини белгилаш ва гуруҳлашти-
риш тартиби тавсия қилинганлигини кўри-

шимиз мумкин: “

Товар-моддий захиралар

– бу

қуйидаги активлардир:

(a) одатдаги фаолият доирасида сотиш

учун мўлжалланган;

(б) бундай сотув учун ишлаб чиқариш

жараёнида бўлган; ёки

(в)ишлаб чиқариш жараёнида ёки хиз-

матлар кўрсатилишида фойдаланилиши кўз-

ланган хом ашё ва материаллар кўриниши-
даги активлар”[2]. Демак халқаро стандартда

ТМЗни 3 та гуруҳга ажратиб ҳисобга олиш
мўлжалланганлигини кўришимиз мумкин.

Биринчи гуруҳга товар қийматликлари,

яъни сотиб олиб, уларни қайта сотиш мақ-

садида фойдаланиш жараёнини ҳисобга олиш
тартиби белгиланган.

Иккинчи гуруҳга ишлаб чиқариш жа-

раёнида бўлган ва сотиш учун мўлжалланган

маҳсулотлар тайёр маҳсулот, ярим фабрикат-
лар ва бошқалар киритилган.

Учинчи гуруҳда эса ишлаб чиқариш ёки

хизмат кўрсатиш жараёнида фойдаланилади-
ган ҳом ашё, материал, ёнилғи ва мойлаш

материаллари, эҳтиёт қисмлар, игвентарь ва
жиҳозлар ва бошқалар киритилади. Ушбу

қийматликлар ишлаб чиқариш жарёнида бе-
восита фойдаланилади.

Ушбу масалада Ўзбекистон Республика-

сида бухгалтерия ҳисобининг 4-сонли “Товар

моддий заҳиралар” номли БҲМСда ҳисобга

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

102

олиш мўлжалланган. Унга кўра, “Товар-мод-
дий захиралар ташкилотларда қуйидаги кў-

ринишида бўлиши мумкин:

а) хом ашё ва материаллар, харид қи-

линган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи
буюмлар, ёқилғи, тара ва тарабоп материал-

лар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик
жиҳозлари ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш,

ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, иш-
лаб чиқаришга хизмат кўрсатиш, маъмурий

эҳтиёжлар ва бошқа мақсадлар учун мўлжал-
ланган бошқа материаллар захиралари;

б) боқувдаги ва яйловдаги ёш ҳайвон-

лар, катта ёшдаги ҳайвонлар, паррандалар,

асалари оилалари, сотиш учун асосий пода-
дан яроқсизга чиқарилган катта ёшдаги чор-

ва моллари, сотиш учун четдан қабул қилин-
ган чорва моллари;

в) деталлар, узеллар, буюмларга тугал-

ланмаган ишлов берилиши ва уларнинг йи-

ғилиши ҳамда тугалланмаган технологик жа-

раёнлар кўринишида тугалланмаган ишлаб
чиқариш. Ишларни бажарадиган ва хизмат-

лар кўрсатадиган ташкилотларда тугаллан-
маган ишлаб чиқариш улар бўйича қабул қи-

лиш-топшириш ҳужжатлари расмийлашти-
рилмаган ва ташкилот томонидан тегишли

даромад тан олинмаган тугалланмаган иш-
ларни (хизматларни) бажаришга доир хара-

жатлардан ташкил топади;

г) ташкилотда тайёрланган тайёр маҳ-

сулот (ишлаб чиқариш циклининг пировард
натижаси — реализация қилиш учун мўлжал-

ланган ва шартномада ёки қонун ҳужжатла-
рида белгиланган ҳолларда бошқа ҳужжат-

ларнинг талабларида назарда тутилган тех-
ник ва сифат тавсифларига мувофиқ келади-

ган ишлов берилиши (бутланиши) тугаллан-
ган актив);

д) бошқа юридик ёки жисмоний шахс-

лардан харид қилинган (олинган) ва ташки-

лотнинг одатий фаолияти давомида қўшимча
ишлов беришсиз сотиш ёки қайта сотиш учун

мўлжалланган товарлар. Бунда узоқ муддат-
ли активлар объектлари (бинолар, иншоот-

лар, транспорт воситалари, мулкий (мутлақ)

ҳуқуқлар ва бошқалар) ҳам кейинчалик со-
тиш ёки қайта сотиш мақсадида харид қи-

линган ҳолларда товар бўлиб ҳисобланиши
мумкин [3].”

Демак, миллий стандартларда улар

фойдаланиш нуқтаи назаридан гуруҳларга

ажратиб ҳисобга олиш белгиланганлигини
кўришимиз мумкин. Ушбу қийматликларни

бухгалтерия ҳисобининг тегишли регистрла-

рида юритиш масаласи алоҳида эътиборга
лойиқ масала ҳисобланади. Шу жумладан,

уларни бухгалтерия ҳисоби счётларида ҳи-
собга олиш нуқтаи назаридан 21-сонли

БҲМСда қуйидагича ҳисобга олиш тартиби
белгиланган: “Материалларни ҳисобга олув-

чи счётлар гуруҳида қуйидаги гуруҳларга аж-
ратган ҳолда ҳисобга олиш мўлжалланган:

1010 - Хом ашё ва материаллар;
1020 - Сотиб олинган ярим тайёр маҳсу-

лотлар ва бутловчи буюмлар;

1030 - Ёқилғилар;

1040 - Эҳтиёт қисмлар;
1050 - Қурилиш материаллари;

1060 - Идиш ва идишбоп материаллар;
1070 - Четга қайта ишлаш учун берил-

ган материаллар;

1080 - Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари;

1090 - Бошқа материаллар.” [4]
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ушбу

яъни, товар-моддий заҳиралар бўлимидаги

счётлар биринчи разрядли счётлар ҳисобла-
нади. Уларни айрим гуруҳлар ва айрим ном-

лари, нави, хусусиятини ҳисобга олган ҳолда
ҳисобга олиш жараёнини ташкил этиш мум-

кин.

Масалан: бензин АИ-93ни ҳисобга олиш

учун қуйидаги тартибда аналитик ҳисобни
ташкил этиш мумкинлигини кўришимиз

мумкин. 1030 - “Ёқилғилар” номли счётда
ёнилғи номли субсчет, унинг таркибида бен-

зин, аналитик счёт эса 10300512 “Бензин АИ-
93” номли аналитик счётдан фойдаланиш

мумкинлигини кўришимиз мумкин. Бундан
ташқари ушбу гуруҳда, яъни ТМЗ бўлимида

алоҳида гуруҳда ўстиришдаги ва боқувдаги
ҳайвонлар, материалларни тайёрлаш ва ха-

рид қилишни ҳисобга олувчи счётлар, мате-
риаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга

олувчи счётлардан фойдаланиш белгиланган.

Демак, ушбу стандартда уларни тегиш-

ли турларини гуруҳлаштириш орқали ҳисоб-
га олиш тартиби бўйича юритиш тавсия қи-

линганлигидан далолат беради. Шундай қи-
либ, ТМЗни гуруҳлаштириш жараёнида иқти-

содчи олимларнинг турли фикрлари мавжуд-

лигини кўришимиз мумкин.

Бизнинг фикримизча, асосий масала

уларни тўғри гуруҳлаштириш ҳисобланади.
Чунки, материаллар гуруҳи таъминот, ишлаб

чиқариш ва реализация жараёнларида қатна-
шади. Шу сабабли, уларни тўғри гуруҳлашти-

риш натижасида уларнинг ҳисобини ташкил
этиш имконияти яратилади ва барча турдаги

товар-моддий захираларга сарфланадиган

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

103

инвестициялар (маблағлар)нинг энг мақбул
даражасини аниқлаш ва материалларни сақ-

лаш бўйича хўжалик субъектларида оптимал
даражани белгилаб олиш имконияти ярати-

лади. Бу эса, ушбу товар-моддий захиралар
билан субъектлар фаолиятини доимий ра-

вишда таъминлаб туриш учун шароит ярата-
ди. Яъни ишлаб чиқариш жараёнинг узвий-

лигини таъминлайди.

Шу билан бирга ортиқча товар-моддий

захираларни омборхонада, ишлаб чиқариш
жойларида сақлаб турилиши билан боғлиқ

қўшимча харажатларни тежаш имкониятини
беради. Ушбу масалада Қозоғистонда умумий

счётлар режасига кўра алоҳида 1300 - “Заҳи-
ралар” бўлимида қуйидаги счётлар бўйича

ҳисобга олиш тартиби белгиланганлигини
кўришимиз мумкин. Яъни,

1310 - Ҳом ашё ва материаллар;
1320 - Тайёр маҳсулотлар;

1330 - Товарлар;

1340 - Тугалланмаган ишлаб чиқариш;
1350 - Бошқа заҳиралар;

1360 - Заҳираларни ҳисобдан чиқариш

бўйича резервлар [5].

Ушбу масалада асосий эътибор ТМЗлар-

ни тўғри ҳисобини ташкил этишга қаратил-

ганлигини кўришимиз мумкин. Чунки, товар
моддий қийматликларни ҳисобини тўғри

юритилиши маҳсулот таннархини иқтисодий
жиҳатдан асосланган ҳолда аниқлаш имко-

ниятини беради.

Натижада товар-моддий захираларни

ушбу тартибда ҳисобга олиш моддий-техник
таъминот тизимининг хавфсизлигини таъ-

минлайдиган, ишлаб чиқариш натижаси ва
тугалланган ишлаб чиқариш каби омиллар

таъсирини аниқлаш имконини шакллантира-
ди ва унинг мосланувчанлигини таъминлай-

диган омил сифатида намоён бўлади.

Шундай қилиб, оборотда бўлган маб-

лағлар доиравий айланиш ҳосил қилади,
яъни биринчи босқичда, таъминот жараёни-

да ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат
предметлари (хом-ашё ва материал, ёқилғи,

эҳтиёт қисм ва бошқалар) сотиб олинади.

Айниқса, эътибор ишлаб чиқариш учун зарур
бўлган асосий материалларни тўғри ва асос-

ли юритишга қаратилиши лозим. Меҳнат
предметларининг бир қисми эса бевосита

ишлаб чиқариш жараёнининг аввалги бос-
қичда яратилган ўз маҳсулоти ҳисобига тўл-

дирилади. Товар ишлаб чиқариш жараёни-
нинг доиравий айланишнинг иккинчи босқи-

чида ишлаб чиқариш жараёни натижасида
тайёр маҳсулотлар яратилади ва уларни со-

тиш жараёнининг тезлиги ТМЗ қолдиғига
таъсир қилади.

Кейинги муҳим масала ТМЗларни тар-

кибини батафсил кўриб чиқиш масаласи ҳи-

собланади. Чунки тармоқларнинг хусусияти-
га қараб, уларни таркиби турлича бўлиши

мумкин. Масалан, автомобилсозлик ишлаб
чиқаришида асосий материал детал, эҳтиёт

қисм ва узеллар ҳисобланади. Цемент ишлаб
чиқариш жараёнида қазиб олинган ва ишлов

беришга тайёрланган материаллар ҳисобла-
нади. Лекин автомобилсозлик учун эҳтиёт

қисмлар машинасозлик учун тайёр маҳсулот
ҳисобланади.

Шу сабабли биринчи ҳолатда айланма

маблағлар меҳнат предметлари сифатида

намоён бўлса, иккинчи ҳолатда улар меҳнат
маҳсули ҳисобланади. Бироқ, ҳар иккала ҳо-

латда ҳам уларда айланиш тавсифи бир хил-

дир: улар айланма маблағларнинг бир шак-
лидан бошқа шаклига ўтиб, бир босқич да-

вомида тўла айланишни амалга оширадилар.
Ушбу товар-моддий захираларни батафсил

деталлари

бўйича

туркумлашда

проф.

А.К.Ибрагимов қуйидагича ёндошганлигини

кўришимиз мумкин (1-расмга қаранг).

Товар-моддий захиралар иқтисодий ка-

тегория сифатида илмий-услубий ва меъёрий
манбаларда турлича таърифланган. Жумла-

дан, миллий стандартларда: «товар-моддий
захиралар – кейинчалик сотиш мақсадида

нормал фаолият юритиш жараёнида тутиб
туриладиган ва ишлаб чиқариш жараёнида

мавжуд бўлган, шунингдек маҳсулот ишлаб
чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар

кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижти-
моий-маданий вазифаларни амалга ошириш

учун фойдаланиладиган моддий активлар»
деб таъриф берилади[3].

Бухгалтерия ҳисобининг ушбу объекти-

ни туркумлашига иқтисодчи олимлар томо-

нидан турлича ёндошувлар берилган. Маса-
лан: Ф.Ғуломова томонидан товар-моддий за-

хиралар таркибига қуйидагилар киритилган:

-

яъни маҳсулотларни ишлаб чиқариш-

да фойдаланиладиган хом-ашё ва материал-

лар, ҳарид қилинган ярим тайёр маҳсулотлар,
бутловчи буюмлар, ёқилғи ва ҳ.к;

- боқувдаги ва яйловдаги ҳайвонлар;
- деталлар, узеллар, буюмларнинг ту-

галланмаган ишлов берилиши ва тугаллан-
маган ишлаб чиқариш;

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

104

1-расм. Товар-моддий захираларнинг асосий гуруҳлари [6]

-

Ташкилотда тайёрланган тайёр маҳ-

сулот;

- бошқа юридик ва жисмоний шахслар-

дан харид қилинган товарлар[7].

Иқтисодчи олимлар Ш.Хайдаров ва

Х.Тухсановлар томонидан қуйидагича ёнда-

шилган:

- хом-ашё материаллар (бутловчи бу-

юмлар, ёнилғилар ва х.к.);

- тугалланмаган ишлаб чиқариш ва

ярим тайёр маҳсулотлар, булар - тайёрланиш

даражасида ҳисобга олинади;

- тайёр маҳсулот ва товарлар[8].

Халқаро бухгалтерия амалиётида эса,

товар-моддий захираларни ҳисобга олиш-

нинг асосий тамойилларини (қоидаларини)
белгилаб берувчи стандартлар ишлаб чиқил-

ган [2].

Шундай стандартлардан бири бу “Захи-

ралар” деб номланади. Мазкур стандартнинг
мақсади - товар-моддий захираларни

(ТМЗларни) ҳисобга олиш тартибини белги-
лашдан иборатдир. ТМЗларни ҳисобга олиш-

да асосий масала бўлиб, ТМЗларнинг таннар-
хи қандай суммада актив сифатида тан оли-

ниши ва улар билан боғлиқ бўлган даромад-
лар келгуси даврларда тан олингунча ҳисобга

олиниши кераклиги ҳисобланади. Ушбу Стан-
дарт таннарх ва унинг кейинчалик харажат

сифатида тан олиниши, шу жумладан унинг
ҳар қандай соф сотиш қийматигача камайти-

рилиши бўйича кўрсатмаларни беради. У, шу-

нингдек, товар-моддий захираларнинг тан-
нархини аниқлашда қўлланиладиган тан-

нархни ҳисоблаш формулалари бўйича кўр-
сатмаларни келтиради.

Демак, ушбу стандарт таннарх ва унинг

кейинчалик харажат сифатида тан олиниши,

шу жумладан, унинг ҳар қандай соф сотиш
қийматигача камайтирилиши бўйича кўрсат-

маларни беради.

Шунингдек, товар-моддий захиралар-

нинг таннархини аниқлашда қўлланиладиган

таннархни ҳисоблаш формулалари бўйича
кўрсатмаларни ҳам ўзида мужассам этади[2].

Ушбу таърифдан кўриниб турибдики, стан-
дарт тавсиф кўринишга эга, бизнинг амалиёт

каби товар-моддий захираларни алоҳида (де-
таллаштирилган) баён қилинмайди. Кўпроқ

урғу ишлаб чиқаришдаги ва сотиш учун мўл-
жалланган хом ашё ва материалларга берил-

ган. Технологик (ўтувчи) заҳиралар моддий
таъминот тизимида бир сотувчидан сотиб

олувчига ўтиш хусусиятига эга бўлади. Бу эса,
катта вақтни талаб этади. Натижада, товар-

моддий захиралар ҳажми керагидан ортиб
кетиши мумкин. Айталик, саноат ишлаб чи-

қаришдаги электр жиҳозларга берилган бу-
юртмалар бўйича уларнинг ишлаб чиқариш

ва харидорларга етказиб бергунга қадар, ора-
лиғда ҳам хом-ашё материаллари ва тайёр

маҳсулотларнинг омборда тўпланиб қолиш
эҳтимоли мавжуд бўлади.

Товар-моддий захираларнинг цикллар-

га бўлинишининг сабаби, улар керагидан ор-

тиқча буюртма қилинади. Натижада, буюрт-

манинг кечикиши, чегирмалар, уларни сақ-

ТОВАР

МОДДИЙ

ЗАХИРАЛАР

Товарлар ва сотиладиган хом ашё ва

материаллар, тайёр махсулотлар ва

ортиқча хом ашё ва материаллар;

асосий материаллар-ёғоч, темир,

калава ип ва ҳоказолар;

чиқиндилар-қириндилар,

латталар, урвоқлар ва ҳоказолар;

ёқилғилар, қаттиқ-ёғоч, кўмир,

суюқ-газ, мазут ёқилғилари;

идишлар-картон, ёғоч,

пластмасса ва метал идишлар;

эҳтиёт қисмлар-машина ва

ускуналарнинг айрим

буюмлари;

инвентар ва хўжалик буюмлари -

қисқич, курак, омбир ва бошқа

жиҳозлар.

сотиб олинган ярим фабрикатлар -

моторлар, қисмлар, бўёқлар ва

ҳоказолар;

хом ашёлар-рудалар, пахта,

калава ип, чўян, нефть ва

ҳоказолар;

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

105

лаш ва солиқлар билан боғлиқ муаммолар
юзага келади.

Амалиётда резервли захиралар талаб ва

таклифга боғлиқ бўлади. Бугунги кун талаби

кўпроқ ана шундай захираларга эҳтиёжнинг
ортиб бориши билан изоҳланмоқда. Бир то-

мондан сотувчилар баҳоларни ортишини ку-
тиб турсада, иккинчи томондан бу субъект-

ларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини
пасайтириб юбришига олиб келади.

Россияда товар-моддий қийматликлар-

нинг ҳаракатини бухгалтерия ҳисобида юри-

тиш “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги ни-
зом (ПБУ) 5/01-сонли “Товар моддий қиймат-

ликлар ҳисоби” номли стандарт талаблари
асосида юритилади. Бунда товар моддий қий-

матликларнинг таркибига материал заҳира-
лари, тайёр маҳсулот ва товарлар киритила-

ди. Умумий ҳолда материал заҳираларига иш-
лаб чиқаришнинг бир циклида тўлиқ фойда-

ланилиб, маҳсулот таннархига қўшиладиган

заҳиралар киритилади.

Товар-моддий захиралар ишлатилиш

тартибига кўра ҳам туркумланиши мумкин,
жумладан:

-

ишлаб чиқаришда ишлатиладиган

бойликлар (маҳсулот ишлаб чиқариш техно-

логик жараёнини амалга ошириш учун мўл-
жалланган хом-ашё, материаллар, ярим тайёр

маҳсулотлар, ёқилғи, қурилиш-конструкция-
лари ва жиҳозлари, эҳтиёт қисмлар ва агре-

гатлар, шиналар, ем-хашаклар, минерал ўғит-
лар, заҳарли химикатлар, биопрепаратлар ва

дори-дармонлар, идишлар ва бошқа шунга
ўхшаш бойликлар);

-

сотишга мўлжалланган бойликлар

(тайёр маҳсулот ва товарлар);

-

меҳнат воситалари сифатида ишлати-

ладиган бойликлар (инвентарлар);

-

монтаж қилинганидан сўнг восита

таркибида амал қиладиган бойликлар [9].

Ўзбекистон Республикасида иқтисодчи

олимлар томонидан товар моддий заҳира-

ларга турлича таърифлар берилган. Жумла-
дан, Н.Р.Рахманов томонидан “Товар-моддий

заҳиралар - бу капитал доиравий айланиши-

нинг биринчи босқичидаги моддий активлар,
яъни ишлаб чиқариш жараёнига берилмаган

ва ўзларининг натурал-моддий шаклини тў-
лиқ сақлаб турган ишлаб чиқариш заҳирала-

ри; асосий подага ўтказиш ёки сотиш мақса-
дида ўстирилаётган ва боқувдаги чорва мол-

лари; ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳ-
сулотлар; сотиш учун мўлжалланган товар-

лар; тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ярим

тайёр маҳсулотлар ҳамда ишлаб чиқаришда-
ги бракдан иборат”[10] деб таъриф берилган.

Ушбу муаллиф томонидан ТМЗ таркиби

ва унинг бухгалтерия ҳисобида юритилиши

масаласи қишлоқ хўжалиги тармоғининг ху-
сусиятлари очиб берилганлигини кўришимиз

мумкин. Лекин ушбу таърифда асосий масала
тайёр маҳсулот, товар масалалари эътибор-

дан четда қолганлигини кўришимиз мумкин.
Чунки товар ва тайёр маҳсулот капитал дои-

равий айланишининг учинчи босқичида ву-
жудга келади. Шу сабабли ушбу таърифни

кенгайтириш лозим деб ҳисобламиз.

Кейинги муҳим масала товар-моддий

захиралар ҳисобининг асосий тамойиллари-
ни аниқлаб олиш ҳисобланади. Бу масалада

ҳам турлича фикрлар мавжудлиги кўриши-
миз мумкин. Жумладан, Л.И.Мизюкаева томо-

нидан “Товар моддий заҳираларни бухгалте-
рия ҳисобида юритиш жараёнида қуйидаги

баҳоларда қабул қилиш мумкин:

-

моддий ишлаб чиқариш захиралари

бухгалтерия ҳисобига ўзининг ҳақиқатдаги

таннархи бўйича қабул қилинади;

-

товар-моддий захираларнинг таннар-

хи харид қилиш ва товар-моддий захиралар-
ни уларнинг сақланадиган жойига етказиб

бериш ва тегишли ҳолатга келтириш билан
боғлиқ барча харажатлар ва транспорт-тай-

ёрлов харажатларини ўз ичига олади;

-

қиймати харид қилиш чоғида чет эл

валютасида белгиланган товар-моддий захи-
раларни баҳолаш захираларни бухгалтерия

ҳисобига қабул қилиш (божхона юк деклара-
циясини расмийлаштириш – импорт чоғида)

санасига бўлган Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг курси бўйича сўмларда

амалга оширилади;

-

товар-моддий қийматликларни ишлаб

чиқаришга бериш чоғида (товарларнинг реа-
лизация қилиниши чоғида) уларнинг баҳола-

ниши, захираларни баҳолашнинг иккита усу-
лидан биттаси бўйича амалга оширилади:

-

ўртача таннархи бўйича (AVECO);

-

харид қилишлар вақти бўйича бирин-

чи харидлар таннархида (ФИФО).

-

ҳисобот даврининг охирига бориб то-

вар-моддий захиралар бухгалтерия баланси-

да фойдаланилаётган захираларни баҳолаш
усулларидан келиб чиққан ҳолда белгилана-

диган қиймат бўйича акс эттирилади. Яъни,
балансдаги ТМЗларнинг қиймати уларни ба-

ҳолашнинг корхона ҳисоб сиёсати томонидан
танланган усулига бевосита боғлиқ;

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

106

-

товар-моддий қийматликлар ТМЗлар-

ни ҳисобга олиш счётларида иккита баҳолаш-

дан энг пасти – ҳақиқатдаги таннархи (харид
қилиш баҳоси ёки ишлаб чиқариш таннархи

бўйича ёки бозор баҳоси соф сотиш қиймати)
бўйича ҳисобга олинади;

-

йил давомида нархи туширилган, маъ-

навий эскирган ёки ўзининг бошланғич сифа-

тини қисман йўқотган қийматликлар бухгал-
терия балансида ҳисобот йилининг охирида

сотилиши мумкин бўлган баҳо бўйича, агар у
тайёрлашнинг (харид қилишнинг) бошлан-

ғич қийматидан паст бўлса, нархлардаги
фарқни ташкилотнинг молиявий натижала-

рига киритиш билан акс эттирилади[11] де-
ган фикр билдирилган.

Биз юқорида келтирган таъриф ва тав-

сифларни ўрганиш натижасида товар-мод-

дий захираларни саноат ишлаб чиқариш тар-

моқларидаги корхоналарнинг фаолиятига
мос, мазмун ва моҳиятини изоҳловчи таъриф

берилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблай-
миз. Бунда, муаллиф томонидан қуйидаги:

Товар-моддий захиралар - бу ишлаб чиқариш

ва товар захиралари кўринишидаги хом-ашё

ва материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар,
тайёр маҳсулотлар ва сотиш учун мўлжал-

ланган товарлардан иборатдир”

деган таъ-

рифни таклиф қиламиз. Чунки бу таъриф

саноат ишлаб чиқариши тармоқларининг ху-
сусиятларидан келиб чиқиб, товар-моддий

захираларни иқтисодий мазмунини тўлиқ
очиб беради.

Ушбу таъриф асосида товар-моддий за-

хираларни иқтисодий моҳиятига кўра, қуйи-

дагича туркумлаш мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз (2-расмга қаранг).

2-расм. Товар-моддий захираларни туркумланиши

Манба:

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Бизнинг фикримизча, ушбу таъриф ва

туркумлаш саноат ишлаб чиқаришдаги кор-
хоналарда товар-моддий захиралар ҳисобини

ташкил этиш, уларни баҳолаш, жорий ҳисоб-
ни юритиш ва ҳисоботда акс эттириш, ички

назоратни ва таҳлил тизимини ташкил этиш,
умуман товар-моддий захираларни бошқа-

риш талабларига жавоб беради. Шунингдек,
товар-моддий захиралар ҳисобининг асосий

тамойилларига ҳам мос келади.

Саноат ишлаб чиқариш захиралари гу-

руҳи турли кўринишдаги товар-моддий қий-
матликларнинг анчагина катта миқдорини ўз

ичига олади. Саноат ишлаб чиқариш корхона-
ларида унга тайёр маҳсулотлар ва ишлаб чи-

қариш захираларининг қуйидаги турлари
киради:

хом ашё ва материаллар;

мижозлардан ишлов бериш учун

олинган материаллар;

саноат ишлаб чиқаришининг ярим

фабриткатлари;

ярим тайёр маҳсулотлар;

деталлар, узелар ва бошқа хом-ашё

материаллари;

идиш ва идиш материаллари;

нефть маҳсулотлари;

инвентар ва жиҳозлар;

эҳтиёт қисмлар.

Шундай қилиб, юқорида берилган так-

лиф ва тавсияларимиз саноат ишлаб чиқа-
риш корхоналарида товар-моддий захиралар

ҳисобини тўғри ва самарали ташкил этиш
имкониятини яратади.

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

107

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. – Т., 2020

йил 24 январь.

2.

Международные стандарты финансовой отчетности. 2013. Москва: АСКЕРИ, 2013. 1004с.

3.

Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари тўплами. – Тошкент: NORMA, 2017.

360-б.

4.

Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 21-сон БҲМС. – Тошкент: NORMA,

2010. 256б. Б.9-10.

5.

Финансовый учет на предприятии. Учебник. /Под ред. Р.М.Рахимбековой. – Алматы: Экономика, 2013. -518с.

С.46.

6.

Ибрагимов А.К. ва бошқ. Молиявий ва бошқарув ҳисоби. Ўқув қўлланма. – Тошкент: Iqtisod-moliya, 2008. -480б.

7.

Ғуломова Ф. Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма. – Тошкент: Norma, 2012. 528-б.

8.

Хайдаров Ш., Тухсанов Ҳ. Товар-моддий захираларнинг таснифи ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби услубий

асослари. // Солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби. – Тошкент, 2006. -№4. - 6 б.

9.

Алисенов А.С. Бухгалтерский финансовый учет. Учебник. – Москва: Издательство «Юрайт», 2018. 464с. С.103.

10.

Рахмонов Н.Р. Товар-моддий захиралар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш. 08.00.08 - “Бухгалтерия

ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация

автореферати. – Тошкент: БМА, 24-б. 15-б.

11.

Мизюкаева Л.И. Финансовый учет на основе международных стандартов финансовой отчетности. – Т.:

АПБДУз, 2007, 370с. 75-78-б.

АУДИТНИНГ ДАСТЛАБКИ БОСҚИЧИДА ТАҲЛИЛИЙ АМАЛЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ

Чориев Исроил Ҳамзаевич -

Тошкент молия институти, катта ўқитувчи

Аннотация.

Мақолада рақобатдош иқтисодиёт шароитида республикамизда аудиторлик фаолиятини

самарали ташкил этиш мақсадида аудиторлик текширувларининг дастлабки босқичида таҳлилий амаллардан
фойдаланишнинг муҳим йўналишлари ёритилган.

Таянч сўзлар:

рақобатдош иқтисодиёт, аудитор, аудиторлик ташкилоти, аудиторлик хизматлари,

молиявий ҳисобот, аудиторлик текшируви, аудиторлик ташкилотининг турдош хизматлари, таҳлилий амаллар,

горизонтал ва вертикал таҳлил, тўлов қобилияти, молиявий коэффициентлар, экспресс таҳлил, молиявий
қийинчилик, банкротлик.

Аннотация.

В статье освещаются важные направление использования аналитических инструментов на

ранних этапах аудита для эффективной организации аудиторской деятельности в условиях конкурентной
экономики.

Ключевые слова:

конкурентная экономика, аудитор, аудиторская организация, аудиторские услуги,

финансовая отчетность, аудит, сопутствующие аудиторские услуги, аналитические практики, горизонтальный и
вертикальный анализ, платежеспособность, финансовые коэффициенты, экспресс-анализ, финансовые трудности,

банкротство.

Annotation.

The article discusses the important direction of using analytical procedures at the preliminary stages of

the audit for the effective organization of audit activities in a competitive economy.

Keywords:

competitive economy, auditor, audit organization, audit services, financial reporting, audit, related audit

services, analytical practices, horizontal and vertical analysis, solvency, financial ratios, express analysis, financial difficulties,
bankruptcy.

Кириш

. Таҳлилий амаллар молиявий

ҳисобот тўғрисидаги аудиторнинг фикрини

асослаш ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш

учун аудиторлик далилларини олиш усулла-
ридан бири ва ташкилотнинг молиявий-иқ-

тисодий кўрсаткичлари ўртасидаги муноса-
батларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳо-

лашда қўлланиладиган тадбирлардан бири-
дир. Нотўғри маълумотлар билан боғлиқ

муаммолар ва уларни қандай аниқлаш мум-
кинлиги бугунги кунда долзарб бўлиб қол-

моқда, чунки молиявий ҳисоботни нотўғри

тақдим этиш унинг барча фойдаланувчилари
(сармоядорлар, қарз берувчилар, қарз олув-

чилар, компания раҳбарлари)га хавф туғди-

ради. Халқаро аудит стандартларида, шу-
нингдек, маҳаллий ва хорижий экспертлар-

нинг ишларида молиявий ҳисоботлардаги
хатоликлар турлари ва уларни аниқлаш усул-

лари кўриб чиқилмоқда. Корхона фаолияти
узлуксизлигини баҳолаш принципига муво-

фиқлигини ўрганишда таҳлилий тадбирлар-
дан фойдаланишга катта эътибор берилади.

Фаолият узлуксизлигини таҳлил қилиш - бу

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. – Т., 2020 йил 24 январь.

Международные стандарты финансовой отчетности. 2013. Москва: АСКЕРИ, 2013. 1004с.

Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари тўплами. – Тошкент: NORMA, 2017. 360-б.

Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 21-сон БҲМС. – Тошкент: NORMA, 2010. 256б. Б.9-10.

Финансовый учет на предприятии. Учебник. /Под ред. Р.М.Рахимбековой. – Алматы: Экономика, 2013. -518с. С.46.

Ибрагимов А.К. ва бошқ. Молиявий ва бошқарув ҳисоби. Ўқув қўлланма. – Тошкент: Iqtisod-moliya, 2008. -480б.

Ғуломова Ф. Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма. – Тошкент: Norma, 2012. 528-б.

Хайдаров Ш., Тухсанов Ҳ. Товар-моддий захираларнинг таснифи ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби услубий асослари. // Солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби. – Тошкент, 2006. -№4. - 6 б.

Алисенов А.С. Бухгалтерский финансовый учет. Учебник. – Москва: Издательство «Юрайт», 2018. 464с. С.103.

Рахмонов Н.Р. Товар-моддий захиралар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш. 08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Тошкент: БМА, 24-б. 15-б.

Мизюкаева Л.И. Финансовый учет на основе международных стандартов финансовой отчетности. – Т.: АПБДУз, 2007, 370с. 75-78-б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов