Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
6
241
НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ЭКОТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДАГИ
МУАММОЛАРНИ ИННАВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ЕЧИШ
Исломова Рисолат Абдуллаевна -
Навоий давлат кончилик институти
“Иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси доценти
Мамадалиева Нозима Ашуровна -
Навоий давлат кончилик институти
“Иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси доценти
Аннотация:
Навоий вилоятида экологик туризмни ривожлантириш тадқиқоти натижасида туристлар
сонининг ошишига қаратилган муаммоларни ечиш учун, 2019-2022 йиллар прогноз килиниб, унинг истиқболлари
аниқланди.
Калит сўзлар:
Экологик туризм, туристлар сони, прогноз, туризм ресурслари, инфратузилма, минтақавий
маҳсулот, ялпи туристик оқим.
Аннотация:
Инавационная технология в направленного развития экологического туризма в Навоийской
области перспективы и развития туризма в регионе. Для этого праведено иследования на 2019-2022 годы, которой
имеет рост численности экотуризма по годам.
Ключевые слова:
экологический туризм, количество туристов, прогноз, туристические ресурсы,
инфраструктура, региональный продукт, валовой туристический поток.
Annotation:
Тhe forecast indicators for 2019–2022 are justified using a multifactor correlation model for the
development of ecotourism in the Navoi region.
Keywords:
ecological tourism, number of tourists, forecast, tourism resources, infrastructure, regional product, gross
tourist flow.
Президентимизнинг
Олий
Мажлис
Сенати ва Қонунчилик палатасига йўллаган
Мурожаатномасида туризм ва спорт соҳалари
бўйича устувор вазифа ва йўналишлар бел-
гилаб берилди. Туризм давлатимиз раҳбари
томонидан иқтисодиётнинг стратегик аҳа-
миятга эга тармоғи сифатида қайд этилди,
зиёрат ва тиббиёт туризми каби турларини
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратил-
ди ва зарур кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга, бу йўналишда респуб-
ликанинг санаторийлари ва тиббиёт муасса-
салари фаолиятини ташкил этишни содда-
лаштириш ҳамда улар томонидан кўрсатила-
ётган тиббий хизматлар ва объектларни хо-
рижда ҳам кенг тарғиб қилиш орқали ушбу
йўналишдаги сайёҳлар сонини ўтган йилги
55 минг 490 нафардан, жорий йилда 110 минг
нафарга етказиш кўзда тутилган. Тиббий хиз-
матлар экспорти 6,3 миллион доллардан 12,6
миллион долларга етказилиши режалашти-
рилмоқда. Навоий вилоятининг иқтисодиё-
тида ҳам туризм маълум даражада ўз ўрнига
эга бўлиб бориши табиий. Чунки ушбу соҳага
вилоятда эндигина эътибор берилиб бош-
ланди. Зеро, вилоятга келадиган туристлар-
нинг ҳаммаси деярли транзит шаклида бў-
либ, Самарқанд ва Бухора шаҳарларидан
келиб-кетувчи туристлардан иборат.
Айнан экологик туризмни ривожланти-
риш борасида мамлакатимиз олимлари томо-
нидан бир қанча ишлар нашр қилинди ва
қилинмоқда.
Жумладан,
Н.Тухлиев
ва
Т.Абдуллаевалар[1] экологик туризмни стра-
тегик равожлантиришни Ғарбий Тяншан ми-
солида қараб чиққан. М.Ҳошимов[2] экологик
туризмни умумий ривожлантириш борасида
айрим таклифларни айтган. Экологик ту-
ризмни ривожлантиришнинг аниқ йўллари-
ни такомиллаштириш бўйича Б.С.Бердиё-
ров[3], Р.Ҳайитбоев ва У.Матяқубовлар[4] ҳам
анча тавсияларни берган. Бундай тавсиялар-
ни МДҲ мамлакатлари олимлари ҳам ишлаб
чиққан. Улардан бири В.В.Храбовченко[5] бў-
либ, дунёнинг тоғли ҳудудларида экологик
туризмни ривожлантириш масаласига алоҳи-
да аҳамият берган. Аммо Навоий вилоятида
экологик туризмни ривожлантиришда ушбу
тавсиялардан бевосита фойдаланиш имко-
нияти йўқ. Бу бир қанча хусусиятлар билан
характерланади.
Биринчидан, Навоий вилоятида эколо-
гик туристик ресурслар тоғларга нисбатан
чўлу-дашт зоналарда кўпроқ. Бу зоналарда
экологик туризмни ривожлантириш ҳам ўзи-
га хос хусусиятларга эга. Аммо бунга ҳам
инфратузилма билан боғлиқ тегишли ша-
роитлар етарли эмас.
Иккинчидан, экологик туризмни ри-
вожлантириш учун тегишли инфратузилма
ҳамон яхши шаклланмаган. Жуда кўп тари-
хий обидаларга ва табиат қўйнига саёҳат қи-
лиш учун йўл, туристларни овқатлантириш
РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
6
242
объектлари, кўнгилочар муассасалар етарли
эмас.
Учинчидан, экологик туризмга ихтисос-
лашган туристик фирмалар камчиликни таш-
кил қилади. Бу эса, ушбу туризмнинг ўзига
хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда
кўпайтириш заруратини туғдиради.
Тўртинчидан, экологик туризмни ри-
вожлантириш бўйича тегишли туристик мар-
шрутлар ишлаб чиқилмаган. Буларнинг бар-
часи вилоятнинг ўзига хос хусусияларидан
келиб чиққан ҳолда уни ривожлантириш
стратегиясини ишлаб чиқишни тақозо қила-
ди. Чунки туризмни ривожлантириш бораси-
да асосий эътибор туристик ресурсларга бой
Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳар-
ларига қаратилган эди холос. Бундай ёнда-
шувлар натижасида бошқа вилоятларда ту-
ризмни ривожлантириш масаласи нобарқа-
рор ҳолатда ривожланди. Айрим ҳолларда
тасоддифий омиллар эвазига кескин ўсиш
рўй берган бўлса, айрим ҳолатларда ушбу
масала деярли эътиборсиз аҳволда қолди.
Тадқиқот натижасида Навоий вилояти-
да экотуризмни ривожлантириш-нинг 2019-
2022 йиллардаги кўрсаткичларини прогноз
қилиш учун камида тўққиз йиллик маълу-
мотларнинг ўзгариш тенденциясини кўриб
чиқилди. Бунинг учун қуйидаги маълумотлар
келтирилди
Кўп омилли корреляция коэффициент-
ларнинг қийматларидан кўриниб турибдики,
ушбу тенгламаларнинг энг мақбули чизиқли
регрессион тенглама ҳисобланади, чунки бу
кўрсаткич 1 га энг яқинидир. Шу билан бир-
галикда, кўп омилли корреляция коэффи-
циентининг аҳамиятлилик кўрсаткичи ҳам
ушбу тенгламада энг юқори бўлиб, қолдиқли
дисперсия кўрсаткичи эса энг кичик қиймат-
га эга. Регрессия тенгламасидаги омиллар-
нинг натижавий белгига, яъни (у)га таъсири-
дан маълум бўладики, бунда кўп омилли
корреляция коэффициентининг аҳамиятли-
лик кўрсаткичи катта ўрин эгаллайди.Бу
омилни прогноз қилишда R
2
қиймати 1га энг
яқин бўлган функцияни асос қилиб олинган.
Шу жойда y=11,953*x+793,8 функция 1-омил-
ни прогноз функцияси экани аниқланди.
Вилоятда банд бўлган аҳоли сонини прогно-
зи ҳам юқоридаги йўл билан аниқланди.
Ушбу кўрсаткичларнинг графиги қуйидаги
чизмада келтирилган (1-чизма).
1-чизма. Вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти ва туристларга кўрсатиладиган
хизматлар ҳажмининг 2005-2018 йиллардаги динамикаси
Экотуристлар сонига таъсир этиши
мумкин деб олинган 5 та омилнинг бу ерда
иккитаси олинди. Аммо барча омиллар бўйи-
ча прогноз функциялари орқали 2022 йилга-
ча бўлган даврдаги миқдор аниқланди. Эко-
туристлар сонининг юқоридаги 5 та омилга
боғлиқлик функцияси ҳам компьютерда
EXCEL дастуридан фойдаланиб аниқланди.
Ҳисоб-китоб натижалари қуйидаги регрессия
тенгламаси келиб чиқди.
Y=2827,231-10,673*X
1
+11,272*X
2
+16,236*X
3
+1,359*X
4
+0,544*X
5
Ушбу тенгламадан фойдаланиб Навоий
вилоятида 2019-2022 йилларга мўлжалланан
прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган (1-
жадвал)
1099,4
1583,4
1681,2
2125,4
2577,4
3276,6
4562,2
5603,5
6940,3
7575,8
8981,1
10541,8
12358,6
14788,8
67,9 89,4 139,7
239,3
310,4
341 451 495 568 601 688 839 913,7
1317,9
y = 70,579x
2
- 44,958x + 1198,4
R² = 0,9968
y = 4,5686x
2
+ 12,635x + 78,388
R² = 0,9617
0
2000
4000
6000
8000
10000
12000
14000
16000
Ялпи ҳудудий маҳсулот,
млрд.сўм
Туристларга кўрсатилган
хизматлар ҳажми, млн. сўм
РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
6
243
1-жадвал
Навоий вилоятида экотуризмни ривожлантиришнинг 2005-2018 йиллардаги
динамикаси ва 2019-2022 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари
Йил-
лар
Экотуристл
ар сони,
киши
Вилоят
аҳоли сони,
минг киши
Вилоятда
банд бўл-ган
аҳоли сони,
минг киши
Экотури-змда
банд бўлган
ходимлар сони
Ялпи ҳудудий
маҳсулот,
млрд.сўм
Туристларгакў
рсатилганхизм
атлар ҳажми,
млн. сўм
2005
233
812,7
376,6
18
1099,4
67,9
2006
398
819,5
383,2
24
1583,4
89,4
2007
752
829
389,8
42
1681,2
139,7
2008
1062
839,3
396,7
59
2125,4
239,3
2009
941
851,6
402,3
47
2577,4
310,4
2010
732
863,7
407,9
37
3276,6
341,0
2011
1260
868,9
410,4
58
4562,2
451,0
2012
1278
888,4
418,5
60
5603,5
495,0
2013
1319
901,1
419,6
62
6940,3
568,0
2014
1153
913,2
420,6
61
7575,8
601,0
2015
1223
927,9
421,2
62
8981,1
688,0
2016
1346
942,6
421,8
64
10541,8
839,0
2017
1331
949,2
424,4
70
12358,6
913,7
2018
1431
961,1
425,9
71
14788,8
1150,5
2019
1566
973,1
427,4
85
16402,0
1295,7
2020
1744
985,0
428,7
96
18544,7
1449,9
2021
1971
997,0
429,9
111
20828,5
1613,3
2022
2228
1009,1
431,1
128
23253,6
1785,7
Манба:
“Эркин иктисодий зонали ҳудудларда экологик туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий
механизмларини такомиллаштириш” номли диссертацияси (120-126) бетлар
Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики,
2022 йилда Навоий вилоятига ташриф бую-
рувчи экотуристлар сони ҳозирги 1431 на-
фардан 2228 нафаргача кўпаяр экан. Демак,
2022 йилда экотуристлар сони 2018 йилга
нисбатан 55,7 фоизга ошиши кутилмоқда.
Навоий вилоятида туризмнинг барча
йўналишларини, шу жумладан, экологик ту-
ризмни ҳам ривожлантириш объектив зару-
рат эканлигини инобатга олиб, бунга алоҳида
эътиборни қаратиш мақсадида туристик
фирмаларга ер ажратиш, маблағ билан таъ-
минлаш, янги туристик маршрутларни иш-
лаб чиқиш, турли манбалардан инвестиция-
ни жалб қилишни ташкил қилиш каби тад-
бирларни комплекс тарзда қўшиб олиб бо-
риш лозим бўлади. Навоий вилоятида ту-
ризмни ривожлантириш йўналишларини иш-
лаб чиқилиши лозимлигидан келиб чиқиб,
унинг ўзига хос стратегик йўналишлари бел-
гилаб олинса бўлади деган хулосага келинди.
Манба ва адабиётлар рўйхати:
1.
Тухлиев Н., Абдуллаева Т. Экологический туризм: сущность, тенденции и стротегия развития. Т.:
«O’zbekistonmilliyensiklopediyasi». 2006.- С. 272-284.
2.
Ҳошимов М.А. Ўзбекистон экологик туризми. Монография. Самарқанд, “Зарафшон” нашриёти ДК, 2009. -220 б.
3.
Бердиёров Б.С.Экотуризм ва унинг Ўзбекистон туризм хизмати бозоридаги ўрни. 08.00.05. И.ф.н. илмий даражасини олиш
учун тақдим этилган диссертация автореферати. Самарқанд, СамИСИ, 2010.- 24 б.
4.
Ҳайитбоев Р. Матяқубов У. Экологик туризм. Услубий қўлланма. Самарқанд: СамИСИ, 2010. – 6-29 бетлар.
5.
Храбовченко В.В. Экологический туризм: учеб.-метод. Пособие. – М.: Финансы и статистика, 2007. – С.152-188.
6.
Исломова Р.А. Пардаев М.К. ва бошқалар. Хизмат кўрсатиш тармоклари иқтисодиётининг айрим муаммолари. //
Монография. // –Т.: “Наврўз” нашриёти, 2014. –264 бет.
7.
Исломова Р.А. Тухлиев И.С. ва бошқалар. Ўзбекистонда туризм хизмат бозорини ривожлантиришнинг ижтимоий-
иқтисодий муаммо-лари. Монография. // –Т.: “Иқтисодиёт” нашриёти, 2012. –304 бет.
8.
Исломова Р.А. Экологик туризмнинг хусусиятлари ва унинг ижтимоий-иқтисодий хаётдаги аҳамияти. // «SERVIS»
журнали. Самарқанд, 2012.№1 98-105б.(08.00.00;№20)
9.
Тухлиев Н., Абдуллаева Т. Экологический туризм: сущность, тенденции и стротегия развития. Т.:
«O’zbekistonmilliyensiklopediyasi». 2006.- С. 272-284.
10.
Ҳошимов М.А. Ўзбекистон экологик туризми. Монография. Самарқанд, “Зарафшон” нашриёти ДК, 2009. -220 б.
11.
Ҳайитбоев Р. Матяқубов У. Экологик туризм. Услубий қўлланма. Самарқанд: СамИСИ, 2010. – 6-29 бетлар. Ҳаитбоев
Р.Экологик туризм. Ўқув қўлланма. – Т.: “Баркамол файз медиа” нашриёти, 8. 2018. – 248 бет.
12.
Храбовченко В.В. Экологический туризм: учеб.-метод. Пособие. – М.: Финансы и статистика, 2007. – С.152-188.
13.
Ҳаитбоев Р.Экологик туризм. Ўқув қўлланма. – Т.: “Баркамол файз медиа” нашриёти, 2018. – 248 бет.
РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ