Инновационные основы бухгалтерского учета в бюджетных организациях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
101-105
103
22
Поделиться
Шахриддин, Г. (2020). Инновационные основы бухгалтерского учета в бюджетных организациях. Экономика И Образование, 1(4), 101–105. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4489
Ганиев Шахриддин, Ташкентский финансовый институт

доцент кафедры «Бюджетный учет и казначейство»

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье даны предложения по организации бухгалтерского учёта используя соотвецтвующие нормативно-правовые документы, формирования в бюджетных организациях бухгалтерского учёта.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

101

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

ИННОВАЦИОН АСОСЛАРИ

Ғаниев Шаҳриддин Воҳидович –

Тошкент молия институти “Бюджет ҳисоби

ва ғазначилик иши” кафедраси доценти

Аннотация:

Мақолада бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг шаклланиши, тегишли

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиб бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш бўйича таклифлар берилган.

Калит сўзлар.

бюджет, давлат бюджети, бюджет интизоми, норматив-ҳуқуқий ҳужжат, харажатлар

сметаси, штат жадвали, даромадлар, харажатлар.

Аннотация.

В статье даны предложения по организации бухгалтерского учёта используя соотвецтвующие

нормативно-правовые документы, формирования в бюджетных организациях бухгалтерского учёта.

Ключевые слова.

бюджет, государственный бюджет, порядок бюджета, нормативно-правовые

документы, смета расходов, штатная таблица, доходы, расходы.

Annotation:

The article provides suggestions on the formation of accounting in budgetary organizations, and the

organization of accounting using relevant regulatory documents.

Keywords:

Budget, State Budget, Budget Discipline, Regulatory Documentation, Cost Estimate, Staffing Schedule,

Income, Expenditure.

Иқтисодиётни инновацион ҳамда стра-

тегик ривожлантириш шароитида молиявий

ахборотларга бўлган талабнинг юқорилиги
молиявий ҳисоботлар учун ишончли ахбо-

ротларни шакллантиришни, бюджет ташки-
лотларида

ҳисобот тузиш услубларини тако-

миллаштириш асосида молиявий ҳисобот-
ларнинг ахборот имкониятларидан унумли

фойдаланишни тақозо этмоқда. Хусусан,

Президент Ш.Мирзиёев томонидан таъкид-
лаб ўтилгинидек: “Биз Ўзбекистонни ривож-

ланган мамлакатга айлантиришини мақсад
қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал

ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация би-
лан эриша оламиз. Бунинг учун, авваломбор,

ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чи-
қадиган, стратегик фикр юритадиган, би-

лимли ва малакали янги авлод кадрларини
тарбиялашимиз зарур. Шунинг учун ҳам боғ-

чадан бошлаб олий ўқув юртигача – таълим-
нинг барча бўғинларини ислоҳ қилишни

бошладик”[3]. Бухгалтерия ҳисобини амалга
оширишда асосан тўртта жихатга эътибор

бериш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Чунки фермерлар, хўжалик юритувчи суб-
ектлар ўз маблағларини ишлатиш натижа-

сида даромад қилади. Банк ходимлари ми-
жозларга хизмат кўрсатиш ва вақтинча фой-

даланилмай турган пулларини фуқароларга
кредит бериш натижасида даромад қилади.

Суғурта ташкилотлари фуқароларни ва фу-
қароларнинг мол-мулкларини суғурта қи-

лиш натижасида даромад қилади ва улар ҳи-
собини юритишнинг ҳуқуқий ҳамда услубий

асоси бўлганидек, бюджет ташкилотларида

бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва
юритишнинг ҳам тармоқ хусусиятларига хос

бўлган ҳуқуқий асоси ишлаб чиқилиши за-
рур. Ҳар қандай фаолиятнинг норматив-ҳу-

қуқий асоси муносабатларни тартибга солиб
мувозанатлаштириб туради, манфаатларни

белгилайди ва ҳимоя қилади. Кучли ҳуқуқий
тизим яратилган давлатда адолат ҳукм сура-

ди, ривожланиш учун шароитлар юзага кела

бошлайди, ресурслардан оқилона фойдала-
ниш имкониятлари ортиб боради. Мамлакат-

нинг қудрати ва салоҳиятини белгилашда
ҳамда унинг кучли сиёсат олиб бориши учун

асос бўлиб ҳисобланади.

Мустақилликнинг дастлабки йиллари-

даноқ мамлакатимизнинг асосий Қомуси
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қа-

бул қилинди, бозор иқтисодиётига ўтиш ша-
роитида барча соҳа ва тармоқлар фаолияти-

ни ташкил этиш ҳамда юритиш бўйича қо-
нун, қарор ва низомлар ишлаб чиқилди ва

ҳаётга жорий қилинди. Норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалиётга

жорий қилишнинг сифат босқичига, яъни

икки палатали парламент тизимига ўтилди
ва бу халқаро миқёсда ҳам эътироф этилди.

Сўнгги йилларда республикамизда

мисли кўрилмаган янгиланишлар ва ўзга-

ришлар юз бермоқда. Мамлакатимизда бар-
ча соҳаларда тараққиётнинг янги поғонала-

ри забт этилаётган бир даврда ижтимоий
соҳага ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу Ҳаракатлар стратегиясининг бешта
устувор йўналишларидан бири, яъни “Ижти-

моий соҳани ривожлантиришнинг устувор

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

102

йўналишлари”[4] деб номланган тўртинчи
устувор йўналишда барча соҳалар каби таъ-

лим ва фан соҳасини ривожлантириш йўна-
лишларига ҳам алоҳида эътибор қаратила-

диган бўлди. Жумладан, “Таълим муассасала-
рини қуриш, реконструксия қилиш ва капи-

тал таъмирлаш, уларни замонавий ўқув ва

лаборатория асбоблари, компютер техника-
си ва ўқув-методик қўлланмалар билан жи-

ҳозлаш орқали уларнинг моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш юзасидан мақсадли

чора-тадбирларни кўриш ҳамда олий ўқув
юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари

ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспе-
риментал лабораториялар, юқори техноло-

гия марказлари ва технопаркларни ташкил
этиш”[4] каби вазифалар белгилаб берилган.

Ушбу белгилаб берилган вазифаларни ўз
вақтида ҳамда сифатли амалга ошириш учун

давлат бюджетидан ажратиладиган бюджет
маблағларидан оқилона ва самарали фойда-

ланиш ҳамда назоратини олиб боришда бюд-

жет ижросининг бюджет ҳисобини тўғри
ташкил этиш долзарб масалалардан сана-

лади.

Бу борада бюджет ташкилотларида

бухгалтерия ҳисобини юритишнинг муҳим
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари амалиётга

жорий этилмоқда. Жумладан “Таълим ва
тиббиёт муассасаларида бюджет жараёни-

нинг шаффофлигини янада ошириш ва
унинг устидан жамоатчилик назоратини ку-

чайтириш, бюджетдан молиялаштириш, ҳи-
соб ва ҳисобот механизмини такомиллашти-

риш, вазирлик ва идораларнинг бўйсинуви-
даги муассасаларда бюджет интизомини

мустаҳкамлаш борасидаги масъулиятини

ошириш, шунингдек, замонавий ахборот тех-
нологиялари ва халқаро эътироф этилган

молиявий назорат стандартларини жорий
қилиш йўли билан бюджет қонунчилигини

бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва про-
филактикасига қаратилган давлат молиявий

назоратининг ролини тубдан қайта кўриб
чиқиш”[5]

каби амалларни ўз вақтида бажа-

риш бюджет ижроси жараёнининг ҳисоби
олдидаги амалга оширилиши кечиктириб

бўлмайдиган вазифалар ҳисобланади”[5].

Ўзбекистон Республикаси давлат бюд-

жетида турадиган ташкилотларнинг бухгал-
терия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларини

тартибга солиш ҳамда уларга услубий раҳ-

барлик Ўзбекистон Республикаси Молия ва-

зирлиги томонидан амалга оширилади. Бун-
да, Ўзбекистон Республикасининг вазирлик

ва идоралари зарур ҳолларда, Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги билан кели-

шиб, ўз тизимидаги ташкилотларда фаолият
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда бухгал-

терия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларининг

умумий қоидаларини қўллаш тартиби тўғри-
сида норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш-

лари мумкин. Бюджет ташкилотлари даро-
мадлар ва харажатлар сметаларининг ижро-

сини таъминлаш юзасидан тегишли молия-
вий ҳисоботларнинг намунавий шакллари

ҳамда ушбу шаклларни тўлдириш тартиби
тўғрисидаги йўриқномалар Ўзбекистон Рес-

публикаси Молия вазирлиги томонидан тас-
диқланади.

Бюджет ташкилотлари учун бухгалте-

рия ҳисобини юритиш ҳамда молиявий ҳи-

соботларни шакллантириш бўйича қатор
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилин-

ган бўлиб, улар асосида тегишли тартибда

даромадлар ва харажатлар сметалари ижро-
си бўйича ахборотлар шакллантирилади.

Ташкилотлар ва уларнинг бухгалтерия хиз-
матлари раҳбарлари, марказлаштирилган

тартибда молия органи ҳудудий бошқармаси
бош ҳисобчилари бухгалтерия ҳисоби ва мо-

лиявий ҳисоботларнинг тўлиқ ва ҳақиқий-
лиги, ўз тизимига қарашли ташкилотларда

даромадлар ва харажатлар сметаларининг
ижро этилишини назорат қилишга раҳбар-

лик қиладилар ҳамда бунинг учун жавобгар
бўладилар. Соҳага оид норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларга асосан бюджет ташкилотлари-
да бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобо-

тини ташкил этишни ташкилот раҳбари

амалга оширади. Бухгалтерия ҳисобини юри-
тилишини, ҳисоб ҳужжатларининг сақлани-

лишини, ташқи фойдаланувчилар учун ҳисо-
ботни тайёрланишини, солиқ ҳисоботлари-

ни, ҳужжатларнинг тайёрланишини ва ҳи-
соб-китобларнинг ўз вақтида амалга ошири-

лишини таъминлайди. Ҳозирги кунда рес-
публикамизда бюджет ташкилотларида,

жумладан олий таълим муассасаларида бух-
галтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳи-

соботларини шакллантириш бўйича мустаҳ-
кам норматив-ҳуқуқий база шакллантирил-

моқда. Бюджет ташкилотларида бухгалте-
рия ҳисобини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

асосида қуйидагича бўлимларга бўлиш

мумкин.

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

103

1–жадвал

Бюджет ташкилотлари бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи норматив-

ҳуқуқий ҳужжатларнинг бўлимлари

Бўлимлар

Қонунчилик
ҳужжатлари

Амалдаги тегишли норматив, услубий-ҳужжатлар

1-бўлим

Кодекслар

Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет кодекси” 26.12.2013 й., ЎРҚ-360-сон,
“Меҳнат кодекси” 21.12.1995 йил

(қўшимчалар 20.01.2014 й., ЎРҚ-365-сон),

Фуқаролик Кодекси, 21.12.1995 йил

(янги таҳрир. 19.04.2018 й.)

ва бошқ.

2- бўлим

Қонун

Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни

янги таҳрир

, 13.04.2016 й., ЎРҚ-404-сон.

3- бўлим

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

Фармон ва Қарорлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2017 й. “Ўзбекистон Респуб-
ликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”
ПФ-4947-сон Фармони, “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 28.02.2007 й. № ПҚ-594-сон,
“Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда
давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
21.08.2017 й. ПҚ-3231-сон Қарорлари

ва бошқалар.

4- бўлим

Ўзбекистон Республи-

каси Вазирлар Маҳка-

масининг Қарорлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бюджет ташкилотла-
рини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги
03.09.1999 й. 414-сонли қарори

ва бошқалар.

5- бўлим

Миллий стандартлар

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳисоб сиёсати” номли 1-сон Бюджет ҳисоби
стандарти (Ўз.Р. АВ. 27.12.2016 й., №2853).
Ўзбекистон Республикасининг “Товар-моддий захиралар” номли 7-сон
Бюджет ҳисоби стандарти (Ўз.Р. АВ. 14.01.2019 й., №3120).

ва бошқалар.

6- бўлим

Бухгалтерия ҳисоби

ва молиявий

ҳисоботга оид

низомлар, услубий

кўрсатмалар ва бошқа

ҳужжатлар

“Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Йўриқнома
(Ўз.Р. АВ. 22.12.2010 й., 2169-сон), Бюджет таснифини қўллаш бўйича
Йўриқнома, (Ўз.Р. АВ. 11.10.2010 й., 2146-сон), ”Бюджет ташкилотлари ва
бюджет маблағлари олувчиларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш,
тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича Қоидалари”, (Ўз.Р. АВ. томонидан
15.02.2018 й., 2971-сон) “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олув-
чиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва
рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом, (Ўз.Р. АВ. 15.12.2014 й.,
2634-сон), Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна
ижроси Қоидалари, (Ўз.Р. АВ. 22.12.2016 й., 2850-сон)

ва бошқалар.

Манба:

Muallif tomonidan yig’ilgan, normativ-huquqiy hujjatlar asosida.

Ушбу жадвалда норматив-ҳуқуқий ҳуж-

жатларни бўлимларга ажратиш жараёни

шартли равишда босқичларга ажратилган
бўлиб, биринчи бўлимда Ўзбекистон Респуб-

ликасининг Кодекслари, иккинчи бўлимда
қонунлар ва қонуности ҳужжатлар, учинчи

бўлимда Ўзбекистон Республикаси Прези-
дентининг Фармон ва Қарорлари, тўртинчи

бўлимда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг Қарорлари, бешинчи бўлим-

да миллий стандартлар ҳамда сўнгги олтин-
чи бўлимда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий

ҳисоботга оид низомлар, услубий кўрсатма-

лар ва бошқа ҳужжатларнинг қабул қилин-
ган вақти ҳамда ваколатли органларнинг

рўйхат рақами акс эттирилган.

Жадвал маълумотларини таҳлил қил-

ган ҳолда қуйида бюджет ташкилотларида
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий

ҳисоботларни шакллантириш юзасидан нор-
матив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг айримларига

тўхталиб ўтамиз ҳамда уларни ҳукуматимиз
томонидан қабул қилинган даври, рўйхатга

олинган рақамлари ва амалда қўлланилиши

бўйича кучга кирган саналари келтириб ўти-
лади. Жумладан, бюджет ташкилотларида

бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республика-
сининг “Бюджет кодекси”, Президент фар-

монлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси-
нинг қарорлари, “Бухгалтерия ҳисобида ҳуж-

жатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғри-
сида”ги Низом, “Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджетида турувчи ташкилотлар-
нинг харажатлар сметаси ва штатлар жадва-

лини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўй-
хатдан ўтказиш тартиби тўғрисида” Низом,

“Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисо-

би тўғрисида”ги Йўриқнома, “Бюджет таш-
килотлари ва бюджет маблағлари олувчи-

ларнинг даврий молиявий ҳисоботларини
тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бў-

йича Қоидалари” ва бошқа бир қатор қонун
ва қонуности ҳужжатлари асосида ташкил

этилади.

Бюджет кодекси “Ўзбекистон Респуб-

ликасининг бюджет тизими бюджетларини
шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул

қилиш, тасдиқлаш, ижро этиш, давлат томо-

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

104

нидан маблағ жалб қилиш ва бюджет тўғри-
сидаги қонун ҳужжатлари ижросини назо-

рат қилиш соҳасидаги муносабатларни тар-
тибга солади”[1].

Ушбу кодекс солиқлар ва бошқа маж-

бурий тўловларни белгилаш, жорий этиш,

ҳисоблаб чиқариш ҳамда Ўзбекистон Респуб-

ликасининг Давлат бюджетига ва давлат
мақсадли жамғармаларига тўлаш билан боғ-

лиқ муносабатларни, шунингдек “солиқ маж-
буриятларини бажариш билан боғлиқ муно-

сабатларни тартибга солади”[2]. Шунингдек,
бюджет ташкилотларини солиқ қонунчили-

гидаги мажбурият ҳамда имтиёзларини бел-
гилаб берувчи ҳамда ташкилотда ишловчи

ходимларнинг иш ҳақи билан боғлиқ солиқ-
қа оид мажбуриятларини белгилайди. Солиқ

кодексига кўра иш ҳақидан ушлаб қолина-
диган даромад (12 %) солиғи ва солиқ им-

тиёзлари белгиланади.

Ушбу қарорда бюджет ташкилотлари-

ни маблағ билан таъминлаш йўналишлари

ҳамда маблағларни сарфлаш меъёрлари
аниқ белгилаб берилган[6].

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия

ҳисобини ташкил этиш жараёнига асос бў-

лувчи амалдаги йўриқнома ва низомларнинг
мазмунига қисқача тўхталиб ўтамиз: Мазкур

йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг
"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига

мувофиқ бюджет ташкилотларида бухгалте-
рия ҳисобини юритишни тартибга солади.

Шунингдек ҳисобини ташкил этиш бўйича
барча жиҳатлар, жумладан бош ҳисобчининг

ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва вазифалари,
счётлар режаси ва унинг таснифланиши, ҳи-

соб юритиш шакли ва ҳисоб жараёнларини

ҳужжатлаштириш учун асос бўлувчи илова-
лар билан тасдиқланган[7].

Мазкур Низом Бюджет кодексига муво-

фиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюд-

жетидан молиялаштириладиган бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олув-

чиларнинг харажатлар сметаси ва штат жад-
валини, даромадлар ва харажатлар сметала-

рини, вақтинчалик харажатлар сметаларини,
шунингдек бюджет маблағларини тақсим-

ловчиларнинг жамланма харажатлар смета-
си ҳамда штат жадвалини тузиш, тасдиқлаш

ва рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилай-
ди[8].

Бюджет ташкилотларининг асосий во-

ситаларини эскиришини аниқлаш, эскириш

нормалари ва бухгалтерия ҳисобида акс эт-
тириш тартиби келтирилган. Мазкур Низом-

да асосий воситаларни балансдан чиқариш-
нинг асосий талаблари ва тартиби, уларни

ҳисобда акс эттириш, ҳужжатлаштириш ҳам-
да асосий воситаларни сотишдан тушган

маблағларни тақсимлаш ва ҳисобда акс эт-

тириш тартиби баён этилган[9].

Ушбу низом товар-моддий бойликлар-

ни олишга ишончномаларни бериш тартиби,
ишончнома бланклари ва товар-моддий

бойликларни ишончнома бўйича бериш би-
лан боғлиқ меъёрлар баён этилган[10].

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Респуб-

ликаси Молия вазирлигининг ахборот тизи-

мида шахсий ғазна ҳисобварақларини юри-
тиш тартибини амалга оширади[11]. Шу-

нингдек, бюджет ташкилотлари томонидан
шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Рес-

публикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида
ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритилиш

тартибини белгилайди.

Мазкур буйруқ асосида Ягона ғазна

ҳисобварағини (ЯҒҲ) қўллаш орқали Ўзбе-

кистон Республикасининг бюджет тизими
бюджетлари шунингдек, бошқа мақсадли

жамғармалар бюджетларининг махфий хусу-
сиятга эга бўлмаган даромад ва харажатла-

рининг ғазна ижросини амалга ошириш тар-
тиблари белгиланган.

Хулоса қилиб айтганда, бюджет ташки-

лотларида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий

ҳисоботини ташкил этиш ва юритиш меха-
низми ҳамда хусусиятларини акс эттирувчи

ҳужжатлар жумладан, Ўзбекистон Республи-
каси Қонунлари, Президент фармонлари ва

қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари,

бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисо-
би ва молиявий ҳисоботини ташкил этиш-

нинг базавий тамойилларини белгиловчи
йўриқнома ва низомлар, бухгалтерия хизма-

тининг алоҳида обектлари ҳисоби хусусият-
ларини акс эттирувчи Молия Вазирлиги-

нинг услубий кўрсатмалари, тушунтириш ва
тавсиялари, хатларга асосан ҳисобни аниқ-

лаштирувчи нормалар ва буйруқлар, молия
органи раҳбари томонидан ҳисобни ташкил

этиш бўйича тавсия этган иш ҳужжатлари,
дастурий таъминот ва бошқалар. Бюджет

ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг
ташкилий, техник ва услубий жиҳатларини

ўзида мужассамлаштириши мақсадга муво-

фиқ деб ҳисоблаймиз.

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

105

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет кодекси” 26.12.2013 й., ЎРҚ-360-сон.

2.

Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ кодекси” (24.04.1997 йил) янги таҳрири 2014 йил 11 декабр ЎРҚ-381-сон

(қўшимчалар 18.04.2018 й., ЎРҚ-476-сон) билан тасдиқланган.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 24 январь.

“Халқ сўзи” 2020 йил 25 январь, №19 (7521).

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ПФ-4947-сон Фармони

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш

механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 21.08.2017 й. ПҚ-3231-

сонли Қарори

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли “Бюджет ташкилотларини

маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори.

7. “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Йўриқнома Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22

декабрда 2169-сон билан рўйхатдан ўтган.

8.

“Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалини

тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом, Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

томонидан 2014 йил 15 декабрда 2634-сон билан рўйхатга олинган.

9. “Бюджет ташкилотларида асосий воситаларнинг эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш

тартиби тўғрисида”ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 19 декабарда 2538-сон билан

рўйхатга олинган.

10.

Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бэриш тартиби тўғрисида Низом, Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 27 майда 1245-сон билан рўйхатидан ўтказилган.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисоб варақларини юритиш

Қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 30 мартда 2772-сон билан рўйхатга олинган.

12. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги томонидан 2017 йил 21 июндаги 265-сонли “Бюджет

ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари молиявий ҳисоботларини молия ва ғазнчилик органларига тақдим

этиш ва Молия вазирлиги тизимида молиявий ҳисоботларни қабул қилиш ва жамлаш жараёнларини янада

такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи.

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МУАССАСАЛАРИДА ACOCИЙ ВOCИТAЛAP ҲИСОБИНИ

ЮРИТИШ ОРҚАЛИ ХАРАЖАТЛАРНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ

Шанасирова Нодира Абдуллаевна -

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

Аннотация:

Мазкур мақолада соғлиқни сақлаш муассасалари асосий воситаларининг ҳисобга олиниши,

эскириши. Acocий вocитaлapни aмopтизaция қилинaдигaн қиймaтини бeлгилaниши, уларнинг ишлатилиши, уларга
ҳисобланаётган эскириш, кирими ва чиқими билан боғлиқ жараёнлар ва соғлиқни сақлаш тизимида амортизация
ҳисоби билан боғлиқ мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар
келтирилган.

Калит сўзлар:

Асосий воситаларнинг ҳисоби, асосий воситаларнинг амортизацияси,тўғри чизиқли

усул,ишлаб чиқариш усули, асосий воситаларнинг бoшлaнғич (тиклaш) қиймaти, (бaҳoлaнгaн) тугaтиш қиймaти,
қoлдиқ (бaлaнc) қиймaти, қайта баҳолаш, маънавий эскириш.

Аннотация:

В данной статье рассматривается учет и износ основных средств медицинских учреждений.

Определение амортизационной стоимости основных средств и их использования, процессы, связанные с
амортизацией, начисленными им доходами и расходами а также научные предложения и практические
рекомендации по существующим проблемам и пути их решения.

Ключевые слова:

Учет основных средств, амортизация основных средств, Линейный метод начисления

амортизации,производственный метод, остаточная (балансовая) стоимость, переоценка, моральный износ.

Abstract:

This article discusses the accounting and depreciation of fixed assets of medical institutions. Determination

of the depreciation cost of fixed assets and their use, processes associated with depreciation, accrued income and expenses, as
well as scientific proposals and practical recommendations on existing problems and ways to solve them.

Keywords:

fixed assets accounting, depreciation of fixed assets, linear depreciation method, production method,

residual (book) value, revaluation, obsolescence.

Кириш.

Бюджет ташкилотларида бух-

галтерия ҳисобининг асосий вазифаларидан
бири харажатларни тўғри ҳисоблаш ва на-

зорат қилиш ҳисобланади. Давлат бюджети
харажатлари давлат маблағлари фондини

тақсимлаш ва унинг тармоқ, мақсад ва ҳу-

дудий мақсадларга йўналтирилганлиги му-

носабати билан юзага келадиган иқтисодий
муносабатлардир. Мамлакатимиз раҳбари-

нинг 2017 йил 21 августдаги “Таълим ва
тиббиёт муассасаларини такомиллаштириш

механизмини ҳамда давлат молиявий назо-

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет кодекси” 26.12.2013 й., ЎРҚ-360-сон.

Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ кодекси” (24.04.1997 йил) янги таҳрири 2014 йил 11 декабр ЎРҚ-381-сон (қўшимчалар 18.04.2018 й., ЎРҚ-476-сон) билан тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 24 январь. “Халқ сўзи” 2020 йил 25 январь, №19 (7521).

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ПФ-4947-сон Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш

механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 21.08.2017 й. ПҚ-3231-сонли Қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори.

“Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Йўриқнома Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатдан ўтган.

“Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 15 декабрда 2634-сон билан рўйхатга олинган.

“Бюджет ташкилотларида асосий воситаларнинг эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида”ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 19 декабарда 2538-сон билан рўйхатга олинган.

Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бэриш тартиби тўғрисида Низом, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 27 майда 1245-сон билан рўйхатидан ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисоб варақларини юритиш Қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 30 мартда 2772-сон билан рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги томонидан 2017 йил 21 июндаги 265-сонли “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари молиявий ҳисоботларини молия ва ғазнчилик органларига тақдим этиш ва Молия вазирлиги тизимида молиявий ҳисоботларни қабул қилиш ва жамлаш жараёнларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов