Развитие услуг высшего образования в наманганской области

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
338-342
13
5
Поделиться
Кадиров, Х., & Ахмаджонова, М. (2021). Развитие услуг высшего образования в наманганской области. Экономика И Образование, (4), 338–342. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7639
Хумоюн Кадиров, Наманганский инженерно-технологический институт

Старший преподаватель кафедры маркетинга, к.м.н

Мафтуна Ахмаджонова, Наманганский инженерно-технологический институт

 Магистрант кафедры маркетинга

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются способы использования принципов маркетинга для выявления растущей конкуренции на рынке образовательных услуг и оценки потенциального спроса, а также даны комментарии по развитию высшего образования в Наманганской области.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

329

Хулоса сифатида айтиш жоизки, мактабга-

ча таълим муассаса раҳбарининг ёши 35-55

ёшларда, олий маълумотли, иқтисодиёт ёки

педагогика мутахассислигига эга, аёл жинсида-

ги раҳбар бўлиши мактабгача таълим муассаса

бошқарув фаолияти самарали кечиши, меҳнат

жамоаси юқори натижаларга эришиб бориши
мумкин. Мактабгача таълим муассасаларидаги

кузатув кенгашлари мактабгача таълим муасса-

сасига раҳбарликка номзод тавсия қилаётган

вақтларида ушбу меъзонларга эътибор қара-

тишлари мақсадга мувофиқ.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 декабрдаги 595-сонли “Мактабгача таълим ва тарбия

тўғрисида”ги Қонуни, Халқ сўзи, 2019 йил 17 декабрь 260-сони.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги ПҚ-4312-сонли “Ўзбекистон Республикаси

мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори. Халқ
сўзи, 2019 йил 9 май 95-сони.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Халқ сўзи

газетаси 2020 йил 30 декабрь сони 1-2 бетлар.

4.

Белых С.С. “Управление развитием дошкольного образования в Республике Коми в условиях рыночной

экономики” дисс. Сыктывкар, Россия. СыктГУ, 1998.

5.

Muminov Kh.I., Jurayev A. (2019) Forecasting economic growth by multi-factored model. Journal Economics and

Innovative Technologies, No 5, september-october pp. 83-89 http://iqtisodiyot.tsue.uz

6.

Muminov Kh.I., Jurayev A. (2020) The Impact of the coronavirus pandemic on exports to the economic growth of

Uzbekistan. Trans Asian Journal of Marketing & Management Research (TAJMMR), Vol. 9, No 11, November 2020, pp. 19-26,
https://www.indianjournals.com

7.

Муминов Х.И. (2020) Прогнозирование экономического роста на основе временных рядов и многофакторной

модели, (Forecasting of economic growth on time series and a multi-factor models), Научные вести, No 4(23), стр. 117-128,
http://www.nvesti.ru/%d0%b0%d1%80%d1%85%d0%b8%d0%b2/

8.

Набиева С. ва б. “Мактабгача таълимда буюк мутафаккирлар ва тарихий ёдгорликлар” Ўқув қўлланма.

ҚўқонДПИ. 2008.

9.

Нуркелдиева М. “Мактабгача ва коррекцион педагогика” Ўқув қўлланма. Т. ТДПУ, 2013 й.

10.

Шодмонова Ш. “Мактабгача таълим педагогикаси” Ўқув қўлланма. Т. “Фан ва технология” н. 2008 й.

11.

Петряков П.А. “Концепции и стратегии образовательного менеджмента ВУЗа в отечественной и

зарубежной педагогике” автореферат. Великий Новгород, Россия, ИПЦ НовГУ, 2013.

12.

Сафаров О.А. “Замонавий менежмент ёндашувлари асосида халқ таълими тизимини бошқаришни

такомиллаштириш” автореферат, Тошкент, 2018. «Академия ноширлик маркази» Давлат унитар корхонаси н. 13-б.

13.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги маълумотлари, www.mdo.uz

14.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари www.stat.uz

15.

Тадқиқотчи томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижалари.

16.

https://docs.google.com/forms/d/1-q7O2718-liwmhbKK0Pk_sLEARsuf_ELygusJ8wJcs0/edit

17.

https://docs.google.com/forms/d/1OF57hAD77qfxjlodtH4JSFnXKSxEJMVmiDbUl7gI_Dg/edit

ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ

КОНСЕПТУАЛ АСОСЛАРИ

Дусанов Салим Мамарасулович -

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

Мустақил тадқиқотчи

Маллабоев Абдуллоҳ -

Ўзбекистон халқаро ислом академияси,

Манбалар хазинаси мудир ўринбосари


Аннотация:

Мақолада диний таълим муассасаларини молиялаштириш, молиявий ресурслардан файдаланиш

самарадорлиги, мударрис(профессор-ўқитувчилар) ва талабаларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари,
молиялаштириш мотивацияларининг аҳамияти ва роли каби долзарб масалалар ёритилган. Диний таълим
муассасалари молиялаштиришнинг аҳамияти ва уни ривожланиш босқичлари борасида ўзбек ва хориж олимларининг
таҳлилий ёндашувлари ўрганилди. Мақолада монографик ва эксперт ҳамда тизимли таҳлил натижаларига
асосланиб, молиялаштиришнинг тарихий аҳамияти ва бугунги кундаги ҳолатининг қиёсий таҳлиллари кўрсатиб
берилган.

Калит сўзлар:

давлат таълим муассасалари, динга оид таълим, қиссалар, саводхонлик, мударрис, талабалар,

мактаб, муаллим, муаддиб (одоб берувчи, тарбиячи, мураббий), масжид, мадраса, вақтбай маош, ўқувчилик нафақаси
(маоши), қозилар, Байтул-ҳикма, Фотимийлар, Низомул-мулк, Низомия, жоиза, мукофот, мақтов, рағбатлантириш,
шижоатлантириш (қўллаб-қувватлаш), адабий мукофот, махсус диний таълим, расмий диний таълим электрон

портали.

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

330

КОНЦЕПТУАЛЬНЫЕ ОСНОВЫ ФИНАНСИРОВАНИЯ РЕЛИГИОЗНЫХ

ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ УЧРЕЖДЕНИЙ

Дусанов Салим Мамарасулович -

Ташкентский государственный экономический университет,

самостоятельный соискатель,

Маллабоев Абдулла -

Международная исламская академия Узбекистана,

Заместитель директора Хранилище рукописей

Аннтоация:

В статье рассматриваются такие актуальные вопросы, как финансирование религиозных

образовательных учреждений, эффективность использования финансовых ресурсов, механизмы финансовой
поддержки учителей и студентов, значение и роль финансовых стимулов. Изучены аналитические подходы узбекских
и зарубежных ученых о важности финансирования религиозного образования и этапах его развития. В статье
представлен сравнительный анализ исторического значения финансирования и его текущего состояния, основанный
на результатах монографического и экспертно-систематического анализа.

Ключевые слова:

Рассказы, религиозная грамотность, учителя и ученики, школьные учителя, муаддибы,

учителя, работающие в мечетях и медресе, заработная плата, зависящая от времени, зарплата ученика, муаддибы,
судьи, Байт аль-Хикма, Фатимиды, Устав, награда, похвала, поощрение, литературные награды, специальное
религиозное образование, религиозное образование в государственных учебных заведениях, обучение через
электронные порталы официального религиозного образования.


CONCEPTUAL BASES OF FINANCING OF RELIGIOUS EDUCATIONAL INSTITUTIONS

Dusanov Salim Mamarasulovich -

Tashkent State University of Economics,

Scientific research

Mallaboev Abdullah -

International Islamic Academy of Uzbekistan,

Deputy Director of the Repository of Manuscripts

Annotation:

The article discusses topical issues such as the financing of religious educational institutions, the

effectiveness of the use of financial resources, the mechanisms of financial support for teachers and students, the importance and
role of financial incentives. Analytical approaches of Uzbek and foreign scholars on the importance of funding religious education
and the stages of its development were studied. The article presents a comparative analysis of the historical significance of

funding and its current state, based on the results of monographic and expert and systematic analysis.

Keywords:

Stories, religious literacy, teachers and students, school teachers, muaddibs, teachers working in mosques and

madrassas, time-related salary, student-related salary, muaddibs, judges, Bayt al-Hikma, Fatimids, Charter, Charter, award,
reward, praise, encouragement, literary award, special religious education, religious education in public educational institutions,
education through electronic portals of official religious education.

Кириш.

XX аср охири XXI асрнинг бошла-

рида дунё мамлакатларининг

ўзаро боғлиқлик

даражаси ортиб, барча соҳаларда глобаллашув

жараёнининг авж олиши миллий иқтисодиёт-

ларда инсон капиталига эътиборнинг янада

кучайишишига замин ҳозирлади. Зеро

замона-

вий олий таълим муассасаларини барпо этили-

ши ҳаётий заруриятлиги ва мамлакатларнинг

ривожланиши бўйича ўзининг устувор аҳамия-

тини сақлаб келмоқда. Бу ўз навбатида олий

таълим тизимини ривожлантиришнинг аҳамия-

тини белгилаб беради. Мазкур жараён эса ти-

зимдаги молиявий ресурслар ва уларнинг сама-

радорлигини оширишни тақозо этади. Демак,

бундан олий таълим тизими ва ундаги молия-

вий ресурсларнинг самарадорлигини ошириш

борасида тадқиқотлар қилишни ҳамда унинг

қонуниятларини кўрсатиб беришни долзарбли-

ги келиб чиқади.

Тарихдан маълумки, ислом оламида илм-

фан ривожига катта эътибор берилиш билан

бир қаторда унинг ривожланиши учун зарур

шарт-шароит ўз вақтида тизимли равишда яра-

тиб берилган. Жумладан, Моварауннаҳр ва

Хуросан ҳудудларида яратилган шароитлар ва

берилган эътибор натижасида илм-фаннинг

барча йўналишларида забардаст олиму-уламо-

лар, фақиҳлар, маметматиклар, астраномлар ва

бошқа соҳанинг етук мутахассислари етишиб

чиққани ҳеч кимга сир эмас. Ўз ўзидан маълум-

ки, дунё олимларига устозлик қилган уламолар-

ни етиштириб чиқарган худудда илм-фанга

тарғиб, уни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш

қай йўсинда йўл қўйилган-ки шунча алламолар

етишиб чиққан ва илм-фан чўққилари забд

этилганлиги борасида савол туғилади. Шу боис,

уларнинг илм-фан соҳаларини ривожлантириш-

га қўшган ҳиссаси, мударрис ва талабаларга яра-

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

331

тилиб берилган шарт-шароитлар, ойлик маош-
лари (нафақалар), стипендия тўловлари, илм-

даргоҳларини сақлаб туриш харажатлари ва

бошқа молиявий дастакларнинг тизимли ра-

вишда йўлга қўйилиши, молиялаштириш ман-

баларининг узлуксизлиги каби жиҳатларини

ўрганиш ва бугунги кундаги амалий аҳамияти-

ни асослаб бериш мазкур мавзунинг муҳимли-

гини тасдиқлайди.

Бугунги кунда Республикамизда диний-

маърифий соҳани тубдан такомиллаштириш,

аждодларимизнинг бой илмий меросларини

тадқиқ этиш бўйича халқаро илмий тадқиқот

марказлари, мавжуд диний таълим муассасала-

рини фаолиятини ривожлантириш борасида

кўпгина салмоқли ишлар амалга оширилди.

Мамлакатимиз раҳбари томонидан соҳада

туб ўзгариш ва ислоҳатларни олиб бориш мақ-

садида бир қанча фармон, қарор ва фармойиш-

лар чиқарилди. Жумладан, 2017 йил 24 майдаги

“Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва

тарғиб қилиш тизимини янада такомиллашти-

риш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 2995-сон

Қарори, 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маъри-

фий соҳа фаолиятини тубдан такомиллашти-

риш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5416-сон

Фармони, 2019 йил 4 сентябрдаги «Диний-маъ-
рифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бў-

йича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-

4436-сон Қарори, 2020 йил 11 августдаги “Имом

Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини

ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ-4802-сон Қарор[1] лари шулар жумласидан-

дир.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Рес-

публикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил

22 августдаги “Дин соҳасидаги маънавий- маъ-

рифий, таълим ишларини ва фаолиятни янада

такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва им-

тиёзлар бериш тўғрисида” 364-сон, 2017 йил

10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро

илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил

этиш тўғрисида” 483-сон, 2018 йил 1 ноябрдаги

“Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш

ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғриси-

да” 896-сон Қарор[1] лари ҳам диний-маърифий

ва диний таълим муассасаларини ривожланти-

ришга, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга

қаратилган.

Мавзуга доир адабиётлар таҳлили.

Диний таълим (олий таълим) муассасаларини

молиялаштириш, профессор-ўқитувчиларга ой-

лик иш ҳақлари жорий этиш, илм толиблари

(талабалар)га (стипендия) нафақалар тайинлаш

масалалари хорижлик олимлар томонидан жум-

ладан, Доктор Аҳмад Шалабий, Салоҳуддин Мун-

жид, Khuda Bukhsh, William Schweiker, Maria

Antonaccio, Elizabeth Bucar, David A. Clairmont
каби олимларнинг тадқиқотларида диний таъ-

лим муассасалари ва соҳада фаолият олиб бора-

ётган ўқитувчи ва мураббийларга маош тўлаш,

уларни рағбатлантириш, талабаларга стипен-

дия тайинлаш каби жиҳатлар ўрганилган.

Бироқ, ўзбек олимлари томонидан ушбу йўна-

лишда, ўқитувчи ва мураббийларга ойлик маош-

лари тайинлаши, талабаларнинг (нафақалари)

стипендия тайинланиши, молиялаштириш ман-

балари борасида тадқиқотлар олиб борилмаган.

Бу эса ўз навбатида ушбу йўналишда илмий тад-

қиқотлар олиб боришни, илмий асосланган так-

лиф ва тавсиялар ишлаб чиқишни тақозо этади.

Тадқиқот

методологияси.

Тадқиқот

олиб бориш давомида монографик таҳлил ҳам-

да эксперт ва тизимли таҳлил усулларидан фой-

даланган ҳолда олий таълим муассасаларининг

молиявий мустақиллигининг аҳамияти ва мо-

лиявий ресурслар самарадорлигини ошириш

усулларини такомиллаштириш бўйича таклиф-

лар тайёрланди.

Таҳлил ва натижалар:

Ислом оламида

илм-фанни ривожлантириш, уни қўллаб-қув-

ватлаш, илм соҳибларини қадрлаш, талабаларга

илм олишлари учун шароит яратиб бериш бе-

восита Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) даври-
дан бошланганлиги тўғрисида далиллар мав-

жуд. Зеро, У зот Маккани фатҳ этиб, Мадинага

қайтиш чоғларида Маъоз (р.а.)ни Макка шаҳри-

га муаллим қилиб қолдирганлар. Маъоз (р.а.)

маккаликларга янги диннинг янги қоидаларини

ўргатиш билан шуғилланган.

Умар (розияллоҳу анҳу) даврига келиб,

ислом ўлкаси ҳудудий жиҳатдан кенгайган.

Натижада Умар (розияллоҳу анҳу) бир нечта

саҳобаларни ақл-заковатини, илмий салоҳияти-

ни инобатга олган ҳолда танлаб олиб, ўша давр-

даги машҳур шаҳарларга муаллим сифатида

юборди. Мазкур саҳобалар Маоз (р.а.)нинг

Маккадаги фаолиятини давом эттирган, яъни

маҳаллий аҳолининг диний саводхонлигини

оширишга хизмат қилган. Жумладан, Абдуллоҳ

ибн Масъуд (р.а.) Куфада, Абу Мусо Ашъарий

(р.а.) эса Басрада таълим соҳасида ислоҳотлар

олиб борган ва маҳаллий аҳоли вакилларининг

саводини оширишга ҳаракат қилган. Шунинг-

дек, фақиҳлар қўшин таркибида муҳим ўрин

тутган. Профессор Гиббнинг ёзишича, мусул-

монлар фақат ҳарбий саркарда эмас, балки янги

диннинг қоидаларини ўргатадиган марказ бўл-

ган[2, 193-б].

Умавийлар даврига келиб, давлат раҳбар-

лари асосан сиёсий ишлар билан машғул бўлган.

Шунинг учун уларда фатво бериш ва одамларга

диний билимлардан сабоқ бериш каби хислат-

лар кам учраган. Айнан шу ўринда олимларнинг

нуфузи ошиб, уларга таълим бериш масъулияти

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

332

юклатилган. Исломнинг илк даврларда илм
соҳиблари - олимлар давлат томонидан моддий

рағбатлантирилмаган. Улар фақатгина савоб

умидида одамларга диний таълим берган. Ўша

даврда таълим муассасалари сифатида асосан

масжидлар фаолият олиб борган ва олимлар

масжидларда таълим бериш билан машғул бўл-

ган. Чунки, масжидларда ўргатилаётган илмлар

ҳозирги кунимиздаги каби фанлар, мавзуларга

ажратиб ўргатилмаган. Балки ҳар бир олим ўз

билими ва салоҳиятидан келиб чиқиб, фатво ва

диний таълим бериш билан шуғилланиб келган.

Бу берилаётган дарслар илмлар давлат томони-

дан молиялаштирилмаган ва дарс вақтлари тар-

тиби режалаштирилмаган.

Шунингдек, бу даврда таълим бевосита

Қуръони карим билан боғлиқ бўлган. Олимлар

Қуръони карим тиловати, тажвиди ва тафсири-

дан дарс берган. Аммо таълим олиш истагида

келган тингловчилардан бунинг учун ҳақ олин-

маган. Чунки ўша даврда Қуръон карим таъли-

ми учун ҳақ олишни кўплаб олимлар ёқламаган.

Ҳатто олим ва муаллимлар таълим учун ўз

ҳисобларидан маблағ сарфлаганлар. Жумладан,

Нишопур муҳаддиси Абу Бакр Жавзаний раҳи-

маҳуллоҳ бу ҳақида шундай деган: “Ҳадис таъ-

лими учун юз минг дирҳам сарфладим. Лекин
бир дирҳам ҳам фойда олмадим” [2, 217-б].

Таълим соҳасини молиялаштириш дарс-

ларни мавзуларга ажратишдан бошланган.

Дарслар муаййан мавзуда олиб борилиши ҳақи-

даги фикрлар ўртага ташлангандан сўнг ҳуку-

мат таълим соҳасига бевосита аралаша бошла-

ган. Таълимни мавзуларга ажратиш илк марта

Муовия (розияллоҳу анҳу) даврида рўй берган.

Исломий таълимнинг илк мавзуси “қиссалар”

бўлди [2, 194-б].

Ҳатто Мовароуннаҳр олимлар Бағдодда

“Низомия” мадрасаси таъсис этилганини эши-

тиб, илмга мотам тутиб, шундай ҳасрат-надомат

қилганлари манбаларда қайд этилади: “Илм

билан олий ҳиммат ва покиза нафс соҳибилари

шуғилланар эди. Улар илмнинг шарафли экани

ва комилликка фақат илм билан эришиш мум-

кинлигини ният қилиб, таълим беришар эди.

Агар илмга ҳақ тўланадиган бўлса, илмга дан-

гасалар ёпирилади. Бу эса илмнинг обрўсизла-

ниши ва заифлашишига сабаб бўлади”

[2, 194-б].

Мақризий раҳимаҳуллоҳ бу ҳақида қуйи-

дагиларни ёзади: “Али (розияллоҳу анҳу) бир

куни намозда имомликка ўтиб, қунут дуосини

ўқийди ва мазкур дуода ўзига қарши курашаёт-

ган ҳарбийлар (Муовия (розияллоҳу анҳу) та-

рафдорлари)ни дуои бад қилади. Бундан хабар

топган Муовия (розияллоҳу анҳу) қиссахон

лавозимини жорий қилади. Қиссахонларнинг

вазифаси бомдод намозидан сўнг ҳамда шом ва

хуфтон намозларининг орасида мажлис ташкил

қилиб, қиссалар ёрдамида одамларни Муовия
(розияллоҳу анҳу) тарафга чорлаш эди. Муовия

(розияллоҳу анҳу) бу иш билан сурияликлар-

нинг ҳис-туйғуларини уйғотиб, Усмон (розиял-

лоҳу анҳу)ни мудофаа қилишга бепарво бўлган

одамларга қарши курашишлари учун ватанпар-

варлик туйғуларини пайдо қилишни ният қил-

ган эди[2, 194-б].

Таълим соҳасидаги бу илк ислоҳот, яъни

“қиссалар” мавзусидаги дарслар 38/658 йилда

Мисрда ташкил қилинган. “Амр” жоме масжиди-

да қиссахонлик қилганлар орасида Абу Исмоил

ибн Нуъам ва Абу Ражаб ибн Осим (раҳимаҳул-

лоҳ)лар ҳам бор эди. Қиссахонларга ойига 10

динор (тилла танга) тўланар эди” [2, 194-б].

Ислом оламида қадимда муаллимлар уч

тоифага ажратилган:

1.

Мактаб муаллимлари;

2.

Муаддиб (одоб берувчи, мураббий)лар;

3.

Масжид ва мадрасаларда фаолият

юритган мударрислар[2, 200-б].

Бу уч тоифа фаолияти ва билим савияси

билан бир-биридан фарқ қилган. Шунинг учун

уларга бўлган ҳурмат-эътибор ва рағбат ҳам

турлича кўриниш олган.

Мактаб муаллимлари

Муаллимлар қишлоқлардаги мактабларда

фаолият юритганлар. Улар, асосан, қишлоқдаги

ёш болаларга Қуръондан таълим бериш билан

шуғилланганлар. Бу тоифа муаллимлар фақат

Қуръон тиловати ва тажвид илмларидан сабоқ

берганлар. Улар бошқа диний билимлар, жумла-

дан, фиқҳ, тафсир ва ҳадис каби илмларни яхши

ўзлаштирмаганлар. Бу тоифа муаллимлар кун-

лик ризқ топиш мақсадида таълим берганлар.

Ўқувчилар уларга нон, кийим ва бошқа шу каби

арзимас маош билан таъминлаб турганлар.

Ғарб тадқиқотчиларидан Голдзиҳер ва

Ламменс мазкур муаллимларнинг аксарияти

мавлолардан бўлган. Мавло озод қилинган қул

бўлиб, жамиятда катта обрўга эга бўлмаган[3].

Бу ҳолат ҳам мазкур муаллимларга камроқ

маош тўланишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ҳатто баъзи муаллимлар бир бурда нон учун

“Кавсар” сурасини ўргатгани ҳақида маълумот-

лар мавжуд. Бу маълуомтларнинг ишончлилиги

хусусида баъзи қарашлар бор бўлса-да, бу ҳолат

мактаб муаллимларининг кам маошга ҳам

қаноат қилиб яшаганларини билиш мумкин.

Ибн Ҳавқал раҳимаҳуллоҳ Сицилиядаги мактаб

муаллимлари маошининг озлиги ҳақида шун-

дай ёзади: “

Улар бир йилда ўн дирҳам пул топа-

дилар. Ҳатто уларнинг йиллик маоши баъзида бу

миқдорга ҳам етмайди

[2, 223-б].

Мактаб муаллимларига тўланадиган ҳақ

ўқувчиларнинг иқтисодий ҳолатига ҳам боғлиқ

бўлган. Ота-оналар ўз имкониятларидан келиб

чиққан ҳолда муаллимларни рағбатлантириб

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

333

турганлар. Муаллимларнинг маошини умумий
ҳолатда икки қисмга ажратиш мумкин:

1.

Вақт билан боғлиқ бўлган маош

. Акса-

рият ўқувчилар шу услубда муаллимга ҳафта-

лик ва ойлик ҳақ тўлашган бўлиб, бунда муал-

лимнинг маоши битта нон ёки шу каби арзон

матоҳлар билан ҳам тўланган. Шунингдек, бай-

рам ва фасллардаги маросимлар муносабати

билан ҳам буғдой, арпа ёки нақд пуллар ҳам

тўлани турган.

2.

Ўқувчи боланинг ўзи билан боғлиқ маош

.

Бунда ўқувчи Қуръондан бирор сурани тугатгач,

ота-оналар муаллимга ташаккур айтиш мақса-

диди маълум миқдорда ҳақ тўлаб борганлар.

Хусусан, ўқувчи Қуръонни тўлиқ ёдлаб бўлганда

муаллимга кўпроқ ҳақ тўланган. Тўланадиган

ҳақ ўқувчи оиласининг иқтисодий ҳолатидан

келиб чиқиб ҳар хил бўлган. Кимдир кийим-

кечак, яна кимдар озиқ-оват, бошқалар эса нақд

пуллар билан муаллимни рағбатлантирган-

лар[2, 224-б].

Муаддиблар ˗

Муаддиб, яъни тарбиячи

муаллимлар, асосан, халифалар, вазир ва амир-

лар ҳамда бадавлат шахсларнинг фарзандлари-

ни тарбия қилиш билан шуғилланганлар. Шу

боис муаддибларнинг обрўси ва жамиятдаги

мавқеи баланд бўлган. Халифалар ва подшоҳлар
фарзандларига яхши таълим ва тарбия беришга

алоҳида эътибор қаратганлар. Бу эса ўз навба-

тида муаддибларнинг мавқеи амирлар ва вали-

аҳд шаҳзодалар билан тенглаштирилган. Шу-

нингдек, муаддибларга тўланадиган ҳақ ҳам

юқори бўлган. Мисол учун Али ибн Ҳасан Аҳмар

раҳимаҳуллоҳ 194/810 йилда халифа ал-Амин-

нинг фарзандларига муаддиблик қилишидан

олдин жуда камтарона ҳаёт кечириб, яъни бир

хонали уйда истиқомат қилар эди. Муаддиблик-

ка тайинлангандан сўнг унинг иқтисодий ҳаёти

сезиларли даражада яхши томонга ўзгарган.

Муҳаммад ибн Жаҳм раҳимаҳуллоҳ бу ҳақида

шундай деган: “Биз Аҳмар раҳимаҳуллоҳнинг

олдига борганимизда, бизни хизматкорлар ку-

тиб олар эди. Биз подшоҳларнинг саройига ўх-

шаш бир қасрга кирар эдик. Қасрдан Аҳмар

раҳимаҳуллоҳ подшоҳлар кийимида чиқиб ке-

лар эди” [2, 208-б].

Муаддибларга тўланадиган ҳақ ҳам шу

каби юксак миқдорда бўлган. Жумладан, Ума-

вийлар халифаси Ҳишом ибн Абдулмалик раҳи-

маҳуллоҳ иқтисодий жиҳатдан қаттиққўл бўли-

шига қарамай, фарзандлари учун тайинланган

муаддиб Зуҳрий раҳимаҳуллоҳга етти минг

динор ҳақ тўлагани манбаларда қайд этилган.

Халифа фарзандларига муаддиблик қилган

Кисоий раҳимаҳуллоҳга ҳам ўн минг дирҳам ва

битта чиройли жория берилган ва барча

эҳтиёжлари халифа томонидан қопланган[2,

225-226-б].

Шу каби тарихий маълумотларни таҳлил

қилиб, шуни айтиш мумкинки, муаддибларнинг

ўртача ойлик маоши минг дирҳамни ташкил

қилган. Дирҳам кумуш тангани англатади.

Шунингдек, муаддибларнинг маошлари тилла

тангада ҳам тўланган бўлиб, улар ҳар ойда ўрта-

ча етмиш динор ҳақ олганлар[2, 226-б]. Албатта,

муаддибларнинг бу қадар катта миқдорда маош

олишларига халифа, подшоҳ ёки мансабдор

шахсларнинг сахийлиги ва иқтисодий ҳолати

ҳам катта туртки бўлган.

Масжид ва мадрасалардаги мударрислар.

Мударрислар энг обрўли ва юксак мартабали

олимлар бўлган. Улар халифа ва подшоҳларнинг

ҳузурида ҳам катта ҳурматга эга бўлиб, сиёсий,

ижтимоий ва иқтисодий масалаларда маслаҳат

бериб турган. Ҳатто подшоҳлар ҳам бу олимлар-

нинг хизматида бўлган. Шунинг учун уларга

тўланадиган маош ва мукофотлар ҳам юқори

бўлган. Мударрисларнинг яшаш шароитлари

ҳам жуда яхши бўлган. Чунки халифа, подшоҳ ва

бадавлат савдогарлар уларнинг ҳолидан дои-

мий тарзда хабардор бўлиб турган. Жумладан,

халифа Маъмун раҳимаҳуллоҳ Ҳунайн ибн

Исҳоқ раҳимаҳуллоҳга тўхтовсиз ҳадя юбориб

тургани тарихдан маълум. Шунингдек, Имом

Шофеъий раҳимаҳуллоҳ Мисрга келганида Ибн
Абдулҳакам раҳимаҳуллоҳ у зотга минг динор,

савдогар Ибн Асома ҳам минг динор ва яна икки

савдогар ҳам минг динор ҳадя қилгани манба-

ларда қайд этилади[4].

Қолаверса, мударрислар бир нечта соҳа-

ларда фаолият юритиб, ҳар бир фаолияти учун

ҳам маош олганлар. Жумладан, Зажжож раҳима-

ҳуллоҳ (в. 310/922 й.)нинг исми ҳужжатларда

надим, фақиҳ ва олим сифатида қайд этилиб,

ҳар бир лавозими учун маош олган. Бу маош ҳар

ойда 300 динорни ташкил қилган.

Ибн Дурайд раҳимаҳуллоҳ (в. 321/933 йи.)

Бағдодга келганида фақир инсон бўлган. Хали-

фа Муқтадир унга эллик динор ойлик маош

белгилаб берган[2, 225-226-б].

Кейинчалик мадрасалар таъсис этилиб,

мударрислик лавозими жорий қилингач, мудар-

рисларга умумий хазина (давлат хазинаси) ва

вақфлардан ҳар ойда маълум миқдордаги маош

ажратиладиган бўлди. Ойлик маошлар мудар-

рисларнинг мавқеи ва вақфларнинг имконияти-

га қараб турлича белгиланган. Ҳар икки ҳолатда

ҳам мударрисларга яхши маош тўланган дейиш

мумкин.

Мақризий ва Қалақшандий раҳимаҳуллоҳ-

лар Фотимийлар даврида муаллим ва давлат

хизматчиларига тўланган маош ҳақида қиммат-

ли маълумотларни ёзиб қолдирганлар. Улар

келтирган рўйхатга назар солинса, муаллимлар-

нинг маоши юқори бўлганини кўриш мумкин

[2, 329-330-б].

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

334

Лавозим номи

Тўланадиган ойлик маош миқдори

1.

Вазир

5 000 (беш минг) динор

2.

Вазирнинг ўринбосари

200 (икки юз) динор

3.

Дасти шариф котиби

150 (бир юз эллик) динор

4.

Дарвозабон

120 (бир юз йигирма) динор

5.

Қозиюл-қузот

100 (юз) динор

6.

Доъиюд-дуъот (Бош мударрис)

100 (юз) динор

7.

Устозлар

100 (юз) динор

8.

Байтул-мол соҳиби

100 (юз) динор

9.

Рисола соҳиби

100 (юз) динор

10.

Дафтардор

100 (юз) динор

11.

Қиличдор

70 (етмиш) динор

12.

Найзадор

70 (етмиш) динор

13.

Тафтиш девони раиси

70 (етмиш) динор

14.

Хос табиб

50 (эллик) динор

15.

Таҳқиқ девони раиси

50 (эллик) динор

16.

Мажлис девони раиси

40 (қирқ) динор

17.

Масжид воизи

10 (ўн) динордан 20 (йигирма) диноргача

18.

Халифа шоири

10 (ўн) динордан 20 (йигирма) диноргача

19.

Саройда яшаган бошқа табиблар

10 (ўн) динор

Салоҳиддин Айюбий раҳимаҳуллоҳ ҳам

таълим соҳасида баъзи ислоҳотларни амалга

оширган. Жумладан, “Мадрасаи салоҳия” номли

мадраса қурдиради ва Шайх Нажмуддин Хабу-

ший раҳимаҳуллоҳни мазкур мадрасага мудар-

рис ва назоратчи қилиб тайинлайди. Салоҳид-

дин Айюбий раҳимаҳуллоҳ бу лавозимда ишлай-

диган олим учун қуйидаги маошлар тўланиши

ҳақида қарор чиқаради:

1.

Дарс бериш учун ҳар ойди 40 (қирқ)

динор;

2.

Вақф ишларини назорат қилиб туриш

учун ҳар ойда 10 (ўн) динор;

Шунингдек, бу лавозимда ишлаганларга

ҳар куни 60 Миср ратлида нон ва ҳар куни икки

марта Нил дарёсидан фойдаланиш ҳуқуқи

берилган[2, 230-323-б].

Салоҳиддин

Айюбий

раҳимаҳуллоҳ

“Суюфия” номли яна бир мадраса қурдиради ва

Шайх Маждуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад

Жабтий раҳимаҳуллоҳни мударрис этиб тайин-
лайди. Мударрисга эса, 11 (ўн бир) динорлик

ойлик маоши тайинлайди[2, 231-б].

Қозилар

[2, 221-б] ˗ Қозиларнинг фаолияти

ҳам таълим соҳасига алоқадор бўлиб, аҳолига

фиқҳий ҳукмларнинг амалда татбиқ қилишда

муҳим аҳамиятга эга бўлган. Қозилик жуда

масъулиятли вазифа бўлиб, қозиларга ойлик

маош ажратилган. Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ-

нинг ёзишича, Миср қозиси Фазл ибн Ғоним

раҳимаҳуллоҳ 198/814 йилда ҳар ойда 168

динор ойлик олган. 212/827 йилда ҳудди шу ла-

возимда ишлаган Исо ибн Мункадир раҳимаҳул-
лоҳ эса, ҳар куни 7 динордан маош олган[5].

Ҳукуматнинг таълим соҳасини ислоҳ

қилиши шу тарзда бошланган. Кейинчалик

давлат томонидан таълим муассасалари ташкил

этилгач, бу ислоҳотлар кўлами кенгайиб борди.

Буни қуйидагиларда кўриш мумкин:

1.

Аббосийлар Бағдод шаҳрида “Байтул-

ҳикма”ни ташкил қилиб, бир қатор олимларни

таржима ва кўчириш ишларига жалб қилдилар.

Мазкур олимларга катта миқдорда ойлик маош-

лар ва иш ҳақлари тайинланган. Шу билан бирга

аббосий халифалар мазкур таълим муассасаси

бошқарувини тўлиқ ўз қўлларига олган.

2.

Қоҳирадаги

Фотимийлар

даврида ҳам

таълим соҳаси ҳукумат томонидан тартибга со-

линган. Улар махсус диний соҳа таълимига ало-

ҳида эътибор қаратиб, дарслар мавзусини назо-

ратга олганлар.

3.

Таълим соҳасининг ривожланишида

Низомул-мулк

олиб борган ислоҳотлар алоҳида

ўрин тутади. Низомул-мулк “

Низомия

” мадраса-

ларини ташкил қилиб, мударрис ва олимларни

танлаб олган ва уларга катта миқдорда ҳақ тў-

лаш тизимни жорий қилди. Мазкур мадрасалар-

даги таълим йўналиши, асосан, Бувайҳийлар

даврида кенг тарқалган шиаларнинг мазҳабига

раддия бериш ва Аҳли сунна мазҳабини кенг
ёритишга қаратилган эди. Бу ишларда ҳукумат

бош-қош бўлган ва мударрисларни қаттиқ назо-

рат остига олган. Хусусан, шиаларга ён босган

ёки шиа мазҳабига эътиқод қилган мударрис-

лар мазкур мадрасалардан бўшатиб юборилган.

Низомул-мулк

мадрасалари

ҳақида

Имодуддин Асфаҳоний раҳимаҳуллоҳ шундай

ёзади: “Салжуқийлар даврида қаерда бир олим

машҳур бўлиб, илмда денгиз бўлса, дарҳол маз-

кур олим учун ўша ерда бир мадраса қурилар,

унга бир бир вақф ажратилиб, ичида кутубхона

ташкил қилинар эди”

[2. 101-б].

Шунингдек, Шомда Нуруддин ва Мисрда

Салоҳуддин ҳам айнан шу каби ислоҳотларни

амалга оширганини кўриш мумкин. Бу давлат

раҳбарлари ҳам мадрасалар барпо қилиб, дарс-

лар маълум бир фиқҳий мазҳаб асосида олиб

борилишини назорат қилиб борганлар.

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

335

Кейинчалик аббосий халифа Мунтасир (в.

640/1243 й.) даврида “Мунтасирия” мадрасаси

ташкил қилиниб, у ерда тўрт мазҳаб асослари

ўргатила бошлади. Мадраса тўрт “айвон”

(бино)га ажратилиб, ҳар бир айвонда муайян

мазҳаб таълимотлари ўқитилган. Ҳар бир маз-

ҳабдан бир мударрис танлаб олинган. Ҳар бир

мударрис 75 та талабага таълим берган. Ҳуку-

мат томонидан мударрис ва талабаларга ойлик

маош тайинланган[3].

Таълим соҳасида олиб борилган ислоҳот-

ларда ўқувчи ва талабалар ҳам эътибордан чет-

да қолмаган. Талабаларни таълимга қизиқти-

риш мақсадада мукофотлар ҳам ташкил қилин-

ган. Мукофотлар икки турга бўлинган:

1.

Жоиза.

Талаба маълум бир фан асосида

бўлиб ўтган мусобақада ғалаба қозонса, жоиза

билан мукофотланган.

2.

Мукофот

. Бу рағбатлантириш талаба

яхши ўқигани ва фанларни пухта ўзлаштириб,

аъло баҳолар билан бошқалардан ажралиб тур-
гани учун берилган

[2. 257-б]

.

Бу мукофотлар икки хил услубда амалга

оширилган:

1.

Мақтов, рағбатлантириш ва шижоат-

лантириш.

Бу “адабий мукофот” ҳам дейилади.

Ўқувчилар орасида одоби ва билими билан аж-

ралиб турадиган аълочи талабалар шу мукофот

билан тақдирланиб турган. Одатда, аълочи

ўқувчи от ёки хачирга миндирилиб, чиройли

либослар кийдирилган. Сўнг тенгдошлари ҳам-

роҳлигида шаҳарнинг энг муҳим кўчаларидан

олиб ўтилган. Одамлар ўқувчини табриклаб,

унинг устидан бодом ва ёнғоқ каби нарсаларни

сочишган. Бу эса, бошқа ўқвчиларни илмга бўл-

ган рағбатини оширишга хизмат қилган

[2.258-б]

.

2.

Молиявий жоиза ва мукофотлар.

Мод-

дий рағбатлантиришлар, асосан, мадраса таъ-

сисчилари томонидан белгиланган. Салоҳиддин

Мунжид раҳимаҳуллоҳ бу ҳақида шундай ёзади:

“Илм билан машғул бўлган (талаба)ларнинг ҳар

бирига 8 дирҳам берилган. Ким кўпроқ илм

билан шуғилланса, мазкур маош миқдори ҳам

ошириб борилган. Тингловчиларга уч ёки тўрт

дирҳамдан берилган. Яхши ўқиган тингловчи-

ларга қўшимча ҳақ тўланган. Шунингдек, иқти-

дорли талабаларга қўшимча равишда саккиз

дирҳам тўланган. Ҳадис китобларини ёд олган

талаба эса, шайх (устоз) томонидан алоҳида

жоиза билан тақдирланган”[6]

.

Ислом дини тарихида олиб борилган таъ-

лим соҳасидаги ислоҳотларда муаллим ва тала-

баларга тўланадиган моаш ва мукофот пуллари,

асосан, дирҳам ва динор тангалар кўринишида

бўлган. Дирҳам ва динор узоқ вақт давомида

Ислом ўлкаларида асосий пул бирлиги сифатида

муомалада бўлган. Бу тангалар ҳозирда истеъ-

молдан қолган бўлса-да, баъзи диний аҳкомлар-
ни амалга оширишда ўз аҳамиятини сақлаб

қолган. Яъни дирҳам ва динор тангалар ҳар бир

давлат ва шаҳарда турлича вазнда зарб этилган

бўлиб, уларнинг қийматини ҳозирги пул бир-

ликлари билан солиштириш деярли имконсиз.

Лекин дирҳам ва динорнинг шаръий миқдори

ҳозирга қадар сақланиб қолган. Мазкур шаръий

миқдорга суянган ҳолда муаллим ва талабалар-

нинг моддий жиҳатдан қай даражада қўллаб-

қувватлангани ҳақида бир оз бўлса-да тасаввур

ҳосил қилиш мумкин.

Дирҳам кумуш танга бўлиб, қадимда кенг

қўлланилган пул бирлиги саналади. Дирҳам-

нинг шаръий вазни ҳанафийлик мазҳабида

3,125 граммни ташкил қилади. Ҳозирда дирҳам-

ни пул бирликлари билан ифодалашда закот

нисоби эътиборга олинмоқда. Яъни 200 (икки

юз) дирҳам закот нисоби ҳисобланади. Ўзбекис-

тон Республикаси Мусулмонлар идораси томо-

нидан 1436 ҳижрий йил Рамазон ойи (2020 йил

июнь-июль) учун закот нисоби 21250 000 (йи-

гирма бир миллион икки юз эллик минг) сўм

этиб белгиланди. Ушбу закот нисобига кўра

ҳисобласак,

1 дирҳам

ҳозирги миллий валюта-

мизда

106 минг 250 сўм

га тенг бўлади.

Динор тилла танга сифатида ишлатилган

бўлиб, унинг шаръий миқдори эса, ҳанафийлик

мазҳабида 4,250 граммдан иборат. 20 динор

закот нисоби ҳисобланади. Ўзбекистон Респуб-

ликаси Мусулмонлар идораси томонидан эълон

қилинган закот нисобига кўра ҳисобласак,

1 динор

ҳозирги миллий валютамизда

1 миллион 6 минг 250 сўм

га тенг бўлади.

Шу ҳисобга суянган ҳолда муаллим ва та-

лабаларга тўланган юқоридаги маош ва муко-

фот пуллари ҳақида тахминий хулосага эга

бўлиш мумкин.

Ҳозирги кунда ҳам Республикамизда маз-

кур йўналишда таълим олиш, илми изланишлар

олиб бориш бўйича етарли шароитлар яратиб

берилган. Диний таълим олиш бўйича яратил-

ган имкониятларни инобатга олган ҳолда

Республикамизда диний таълим олиш соҳасини

шартли равишда 3 бўғинга бўлиш мумкин:

1 - махсус диний таълим,

2 - давлат таълим муассасаларидаги динга

оид таълим,

3 - расмий диний таълим электрон пор-

таллари орқали таълим олиш.

Ўзбекистонда 15 та диний таълим муас-

сасаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан 13

таси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасар-

руфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим

муассасалари, жумладан, 3 та олий - Тошкент

ислом институти, “Мир Араб” олий мадрасаси,

Ҳадис илми мактаби ва 10 ўрта махсус ислом

билим юртлари ҳисобланади (улардан 2 таси

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

336

аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муасса-
салари) ва 2 та ноисломий диний таълим муас-

сасаси мавжуд[7].

Ўтган яқин йиллар давомида республика-

мизда ҳам дунёдаги бошқа давлатларда бўлгани

сингари диний таълим сифатини оширишга қа-

ратилган бир қатор ислоҳотлар амалга оширил-

ди. Диний таълим тизимини жаҳон андозалари-

га мос равишда ташкил этиш ва ривожланти-

ришга йўналтирилганчора-тадбирлар ишлаб

чиқилди.

Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида таш-

кил этилган Ҳадис илми мактаби энг илғор

диний таълим муассасасидир. Марказий Осиёда

ноёб ҳисобланган бу таълим муассасасида таъ-

лим жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилган бў-

либ, таълим жараёнларига хорижий ноёб мута-

хассислар ҳам жалб қилинмоқда.

Ўрта махсус маълумотли имом-хатиблар

малакасини ошириш ва уларни олий маълумот-

ли қилиш мақсадида Тошкент ислом институти-

да 3 йиллик модуль таълим тизими жорий

этилди. Мазкур таълим тизимига 2019-2020

ўқув йилидан асосий иш жойидан ажралмаган

ҳолда имом-хатиблар ўқишга қабул қилинди.

3 та илмий тадқиқот муассасалари (Имом

Бухорий номидаги халқаро илмий тадқиқот
маркази, Имом Термезий номидаги илмий тад-

қиқот маркази ва Имом Мотрудий халқаро ил-

мий тадқиқот марказлари) ҳамда Ислом циви-

лизация маркази фаолият олиб бормоқда.

Мазкур таълим даргоҳларидан Ўзбекис-

тон халқаро ислом академияси Ўзбекистон Рес-

публикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин

ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон Мусул-

монлар идораси муассислигида ташкил этилган

бўлиб, диний ва дунёвий илмларни парапелл

ўргатувчи олий таълим муассаси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси-

нинг 2018 йил 18 июндаги “Ўзбекистон халқаро

ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва

қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғриси-

да”ги 466-сон Қарори[1] асосида ташкил этил-

ган. Шу билан бир қатор ушбу олий таълим дар-

гоҳи давлат ташкилоти ва бюджет маблағлари

ҳисобидан молиялаштирилади.

Ўзбекистонда диний таълимдан фарқли

ўлароқ

академик диншунослик-исломшунослик

таълими ҳам йўлга қўйилган.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси бу

йўналишда малакали мутахассис кадрларни

тайёрлашга ихтисослашган етакчи таълим ва

илмий тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Қолган барча таълим муассасалари бево-

сита Ўзбекистон мусулмонлар идораси маблағ-

лари, Вақф хайрия жамғармаси ва талабалар

томонидан тўланадиган тўлов-контракт маб-

лағлари ҳисобидан ўрнатилган тартибда молия-
лаштирилади.

Хулоса ва таклифлар.

Диний таълим

муассасаларининг бугунги кундаги молиявий

ҳолати, мазкур соҳада фаолият олиб бораётган

профессор-ўқитувчи ва талабаларнинг стипен-

дияларининг тайинланиши ўрнатилган стан-

дартларга ҳам мос ҳолда эмас. Ўзбекистон аҳо-

лисининг қарийиб 95 фоизини мусулмонлар

ташкил этишини ва тарихдан ҳудудимизда ети-

шиб чиққан олимлари, фақиҳлар дунё илм-фан

бешигини тебратганлигига алоҳида ёндошилса

ҳамда бугун ва келажакда шу каби олимларнинг

яна қайта дунёга келиши ва шу соҳада яна дунё-

да етакчиликни қўлга киритиш мақсадида ди-

ний таълим муассасаларини молиялаштириш

механизмларини тубдан такомиллаштириш за-

рур. Диний таълим муассасаларини молиялаш-

тиришдаги бугунги кундаги ечимини кутаётган

масалалар сифатида қуйидагиларни келтириш

ўринли: Жумладан,

- диний таълим муассасалари молиявий

эркинлик берилиши:

- тўлов-контракт асосида қабул қилинаёт-

ган талабалар қабул квоталарини эркинлашти-

риш,

- аниқ ҳисоб-китоблар қилинган ҳамда

таълим даргоҳининг харажатларини инобатга

олган ҳолда, тўлов-контракт миқдорини белги-

лаш,

- диний таълим муассасаларига давлат

буюртмаларини жорий этиш,

- ушбу соҳада фаолият олиб бораётган

профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошлари-

ни қайта кўриб чиқиш,

- тўлов-контракт асосида хорижлик тала-

балар ўқишини йўлга қўйиш,

- соҳада етакчи бўлган хорижлик профес-

сор-ўқитувчиларни ишга жалб этиш механизм-

ларини ва уларнинг ойлик маошларини тўлаш

тартибини ишлаб чиқиш,

- диний таълим муассасаларининг мод-

дий-техника базасини янада мустаҳкамлаш бў-

йича асосли ҳисоблар бўйича маблағлар жалб

этиш чораларини кўриш ва бошқа масалалар ўз

ечимини кўтмоқда.

Мазкур масалалар ечими сифатида диний

таълим муассасаларини молиявий қўллаб-қув-

ватлаш чора тадбирлари тўғрисида илмий асос-

ланган кансепция ишлаб чиқилиши ва кенг жа-

моатчилик фикрлари ўрганилган ҳолда молия-

лаштириш манбалари бўйича таклифлар бери-

лиши мақсадга мувофиқ.

Шу билан бир қаторда диний таълим

муассасаларига молиявий ресурслар жалб қи-

лиш борасида қуйидаги йўналишларда амалга

ошириши мумкин бўлган ишларни тавсия эти-

лади:

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

337

- Диний таълим муассасалари ҳузурида

профессор-ўқитувчиларнинг потенциал илмий

салоҳиятидан унумли фойдаланган ҳолда муд-

дати 7-9 ойдан ошмаган ҳолда, диний таълим

даргоҳларида мавжуд йўналишларга кириш

учун 5 та фан доирасида тайёрлайдиган тайёр-

лов курсларини ташкил этиш.

- 3-6 ойдан ошмаган муддат мобайнида

араб тили курсларини жорий этиш.

- 3 ойлик ҳаттотлик курсларини ташкил

этиш.

- Малайзия, Индонезия ва Туркия тажри-

басини қўллаган ҳолда Тошкент шаҳри ва

Тошкент вилоятидан Ҳаж ва Умра зиёратига

кетаётган зиёратчиларни 5 кунлик, 10 кунлик

пуллик ўқитиш ишларини ташкил этиш. Бунда

Умра зиёратига бораётган зиёратчилар 5 кун-

лик, Ҳаж зиёратига бораётган зиёратчилар

10 кунлик дастур асосийда ўқитилиб, Ҳаж ва

Умра зиёратининг асосий арконлари (фарз, во-

жиб, суннат ва мустаҳаблари) ва зиёратчи аёл-

ларга хос масалалар ўргатилади. Амалий дарс-

лар тайёрланган макетлар асосида ўтилади.

- Дин ишлари бўйича қумита қошида

Илмий-инновацион ривожлантириш жамғарма-

си (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритила-

ди) ташкил этилиши лозим. Мазкур Жамғарма-
нинг маблағлари Республика Ҳаж ва Умра зиёра-

тидан тушадиган маблағларнинг 2,0 фоиз миқ-

доридаги ажратмалар ва қонунчиликда тақиқ-

ланмаган бошқа маблағлардан иборат бўлади.

Жамғармага йиғилган маблағлар доирасида

диний таълим муассасаларининг моддий техни-

ка базасини янада мустаҳкамлаш ва соҳада фао-

лият олиб бораётган профессор-ўқитувчиларни

моддий қўллаб-қувватлаш, талабаларга имтиёз-

ли стипендиялар жорий этиш, соҳага малакали

чет эллик профессор-ўқитувчиларни жалб этиш

ва бошқа долзарб молиявий масалаларни ечими

учун маблағ йўналтириш

- Диний таълим муассасаларнинг халқаро

ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун:

- Ўзбекистоннинг халқаро мақомидан

фойдаланган ҳолда БААнинг Ал-Нахён фонди

билан халқаро ҳамкорлик алоқаларини ўрна-

тиш.

- Ислом тараққиёт банкининг имконият-

ларидан унумли фойдаланиш.

1.

Хорижий диний таълим муассасалари

(университетлар) билан қўшма дастурлар, қўш-

ма факультетлар ва Double degree (икки дара-

жали) лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этиш.

Давлат таълим муассасаларидаги динга

оид таълим бўйича ҳолат ҳақидаги хулосалар:

1. Ўзбекистон дунёвий таълим муассасала-

рида дин ҳақидаги билимлар академик ёндашув

асосида берилади;

2. Умумий ўрта таълим муассасалари 1-11

синф ўқувчилари учун умуминсоний ва диний

қадриятлар, юксак маънавиятни ўзида мужас-

сам этган “

Тарбия

” деб аталган янги фан жорий

этилди. Бу фан ўз ичига дин билан боғлиқ

маълумотларни тақдим этади;

3. Олий таълим муассасалари ўқув режала-

рига “

Диншунослик

” фани киритилган. Ушбу фан

доирасида жаҳон ва дунё динлари, миллий дин-

лар ҳақида бирор бир динга устунлик бермаган

ва камситмаган ҳолда таълим берилади. Шу

ўринда алоҳида қайд этиш лозимки, барча ди-

ний таълим муассасаларида ҳам диний фанлар

қаторида дунёвий фанлардан таълим берилади.

Ҳозирги кунда юртимизда Ўзбекистон

халқаро ислом академияси, Тошкент ислом

инсититути, “Мир Араб” олий мадрасаси, Ҳадис

илми мактаби ва 10 та ўрта махсус ислом билим
юрти, жумладан 2 та аёллар мадрасаси, Имом

Термизий маркази, фиқҳ, ақида, ҳадис ва тасав-

вуф мактаблари биргаликда узлуксиз диний

таълим тизимини ташкил қилади. Уларда ўрта

махсус таълим, бакалавриат, магистратура, док-

торантура босқичларини ўзига қамраб олган

дин таълими тугалланган циклни ташкил эта-

ди. Мазкур йўналишдаги олий таълим муасса-

саларини молиялаштириш, тўлов-контракт маб-

лағлари тўловини аниқ ҳисоб-китоблардан ке-

либ чиққан ҳолда белгилаш, профессор-ўқитув-

чилар ойлик маошларини қайта кўриб чиқиш,

қабул квоталарини эркинлаштириш лозим.

Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий

этилиши диний таълим даргоҳларининг мод-

дий-техника базасининг яна мустаҳкамланиши-

га, мавжуд бюджетдан ташқари молиявий ре-

сурслар самарадорлигини оширишга ва молия-

вий барқарорлигини таъминлашга бевосита

хизмат қилади деган фикрдамиз.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар:

1.

www.lex.uz миллий қонунчилик базаси.

2.

Доктор Аҳмад Шалабий. Тарих ат-тарбия ал-исламия. – Қоҳира: Дар ал-Кашшоф, 1954.

3.

Encyclopaedia of Religions and Ethics. V p: 202. Moawiya. P. 361.

4.

Khuda Bukhsh. Islamic Civilization. P. 277; Доктор Аҳмад Шалабий. Тарих ат-тарбия ал-исламия. – Қоҳира: Дар

ал-Кашшоф, 1954. – Б. 227.

5.

Абдулҳаким Жузжоний: https://qomus.info/encyclopedia/cat-q/qozi-uz/. ҚОЗИ

(араб. — ижро этувчи, ҳукм

чиқарувчи) — мусулмон давлатларида ҳукмдор томонидан тайинланиб, шариат асосида суд вазифасини бажарув-чи, судья,
шаръий маҳкама раиси. Батафсил маълумот учун хаволагақаранг.

6.

Салоҳуддин Мунжид. Вақф ал-малик ал-ашраф. – Дамашқ: нашриёт ва нашр йили кўрсатилмаган.

– Б. 35.

7.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳисобот.

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

338

8.

Абдулҳаким Жузжоний: https://qomus.info/encyclopedia/cat-q/qozi-uz/.

9.

Вақф хайрия жамоат фондининг статистик хисоботлари

10.

https://www.religions.uz/

11.

З.Абдурашидов, Устози муаззам. http:kh-davron.uz/kutubxona/

12.

Л.Асророва. Абу Ҳафс Кабир Бухорий ва ханафий фиқҳи. –Т: Тошкент ислом университети, 2014

13.

Л.Асророва. Бухоро Мадрасалар тарихидан.-Т: “HILOL-NASHR” нашриёти, 2017.

14.

Б.Валихўжаев. Самарқандда олий таълим мадраси олия-университет тарихидан лавҳалар.-

Самарқанд,2001.

15.

А.Иноятов, М.Солиева. Зулматдаги зиёкорлар. Эътиқодини истибдод бука олмаган бухорий зиёлилар

ҳётидан ҳикоялар.1.-Т.: “HILOL-NASHR” нашриёти, 2016.

16.

А.Ирисов, А.Носиров,И.Низомиддинов. Ўрта Осиёлик қирқ олим. –Т.: Ўзбекистон ССР Фанлар академияси

нашриёти, 1961.

17.

Т.Раҳмонов.Маданий инқилоб: Бухоройи шарифга юриш.Фан ва турмуш, 1994. 3-сон

18.

Р.Шамсутдинов, Б.Расулов. Туркистон мактаб ва мадрасалар тарихи (XIX аср охири ва XX бошлари). –

Андижон, 1995.

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНИШИ

Қодиров Ҳумоюн Толибжон ўғли -

Наманган муҳандислик-технология институти

“Маркетинг” кафедраси катта ўқитувчиси, PhD

Аҳмаджонова Мафтуна Баҳодир қизи -

Наманган муҳандислик-технология институти

“Маркетинг” кафедраси магистратура талабаси

Аннотация.

Мақолада таълим хизматлари бозорида кучайиб бораётган рақобатни аниқлаш ва потенциал

талабни баҳолаш учун маркетинг тамойилларидан фойдаланиш йўллари тадкиқ этилган ҳамда, Наманган
вилоятида олий таълим тизимини ривожланиши бўйича мулоҳазалар келтирилган.

Калит сўзлар:

Таълим хизматлари, олий таълим муассасалари, олий таълим билан қамров даражаси,

таълим тизимини ривожлантириш, таълим хизматлари бозори, қабул параметрлари, рақобат муҳити, илмий
салоҳият, талабалар контингенти, олий таълим муассасалари рейтинги.

РАЗВИТИЕ УСЛУГ ВЫСШЕГО ОБРАЗОВАНИЯ В НАМАНГАНСКОЙ ОБЛАСТИ

Кадиров Хумоюн Толибжон угли –

Наманганский инженерно-технологический институт

Старший преподаватель кафедры маркетинга, к.м.н.

Ахмаджонова Мафтуна Баходир кизи –

Наманганский инженерно-технологический институт

Магистрант кафедры маркетинга

Аннотация.

В статье рассматриваются способы использования принципов маркетинга для выявления

растущей конкуренции на рынке образовательных услуг и оценки потенциального спроса, а также даны
комментарии по развитию высшего образования в Наманганской области.

Ключевые слова:

Образовательные услуги, высшие учебные заведения, уровень охвата высшим образованием,

развитие системы образования, рынок образовательных услуг, приемочные параметры, конкурентная среда,
научный потенциал, студенческий контингент, рейтинг вузов.

DEVELOPMENT OF HIGHER EDUCATION SERVICES IN NAMANGAN REGION

Kadirov Humoyun Tolibjon ogli –

Namangan Institute of Engineering and Technology

Senior Lecturer of the Department of Marketing, PhD

Ahmadjonova Maftuna Bahodir qizi –

Namangan Institute of Engineering and Technology

Master's student at the Department of Marketing

Abstract.

The article explores ways to use marketing principles to identify growing competition in the educational

services market and assess potential demand as well as comments on the development of higher education in Namangan.

Key words:

Educational services, higher education institutions, level of coverage with higher education, development of

the education system, educational services market, acceptance parameters, competitive environment, scientific potential, student
contingent, rating of higher education institutions.

ТАЪЛИМ ВА ФАН

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октабрдаги "Узбекистан Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасди^лаш тугрисида"ги ПФ-5847-сонли фармони. Манба: https;//leX'UZ сайти.

Котлер, Ф. Маркетинг менежмент. Экспресс-курс/ Ф. Котлер; 2-нашр.-СПб.: Питер, 2006. - 464с., Иган, Дж. Маркетинг взаимоотношений: Анализ маркетинговых стратегий на основе взаимоотношений/Дж. Иган; пер с англ. - М. ЮНИТИ, 2008. - 375 сс., Малхотра И. К Маркетинговые исследования. - М.: Вильямс. 2002, 960 с.

Б. Ш. Усмонов. Олий таълимнинг инновацией фаолияти ва уни ицтисодиёт ривожланишидаги урни. "Ицтисодиёт ва таълим" журнале. № 1, 2018 йил, 3. Д. Адилова. Ицтисодиётни инновацион ривожлантириш шароитида фан ва таълимни такомиллаштириш: муаммолар ва таклифлар. "Ицтисодиёт ва таълим" журнали. № 6, 2018 йил, О. С. Кагоров, Б. И. Адизов. Олий таълим муассасасида битирувчиларни ишга (касбга) йуналтириш ва бандлигини таъминлаш. "Ицтисодиёт ва таълим"журнали. № 6,2018 йил.

3. А. Хакимов. Таълимда маркетинг концепцияси: Келажакка киритилган сармоя. "Халц сузи"газетаси. № 92 (7872), 2 май 2021 йил.

https://oliygoh.uz сайти.

Наманган вилояти статистика бошцармаси маълумотлари. Манба: https://namstat.uz сайти.

Узбекистан Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида"ги 2017 йил 20 апрелдаги П%-2909-сонли царори. Манба: https://lex.uz сайти.

https://www. tdi. uz ca йт и.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов