ISSUES OF CREATING EQUAL COMPETITIVE CONDITIONS IN OUR COUNTRY AND REDUCING THE SHARE OF THE HIDDEN ECONOMY

Abstract

This article covers a wide range of reforms aimed at creating favorable conditions for conducting business activities in the tax and financial spheres in the country in recent years, improving the investment climate and further strengthening the trust of business circles. Extensive introduction of modern information and communication technologies and advanced automated methods of analysis into the tax administration process has been carried out to provide comprehensive assistance to taxpayers in the implementation of tax obligations and to develop impressive mechanisms for the Prevention of tax offenses and to analyze tax risks and assess the results, Foreign experience of tax-analysis has been studied, scientific and practical conclusions and proposals.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar

Abstract

This article covers a wide range of reforms aimed at creating favorable conditions for conducting business activities in the tax and financial spheres in the country in recent years, improving the investment climate and further strengthening the trust of business circles. Extensive introduction of modern information and communication technologies and advanced automated methods of analysis into the tax administration process has been carried out to provide comprehensive assistance to taxpayers in the implementation of tax obligations and to develop impressive mechanisms for the Prevention of tax offenses and to analyze tax risks and assess the results, Foreign experience of tax-analysis has been studied, scientific and practical conclusions and proposals.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

107



МАМЛАКАТИМИЗДА ТЕНГ РАҚОБАТ ШАРОИТИНИ ЯРАТИШ ВА ЯШИРИН

ИҚТИСОДИЁТ УЛУШИНИ ҚИСҚАРТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Aхмедов Феруз Баходирович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ҳузуридаги илмий

-

тадқиқот маркази (PhD)


Aннотация.

Мазкур мақолада республикамизда сўнги йилларда мамлакатда солиқ ва

молия соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт

-

шароитлар яратиш,

инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга
қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ёритилган. Солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий
ахборот

-

коммуникaция технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини

кенг жорий этиш солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама
кўмаклашиш ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таъсирчан
механизмларини ишлаб чиқиш ва солиқ хавфини таҳлил қилиш ва натижаларини баҳолаш бўйича
тадқиқот олиб борилган, таҳлика

-

таҳлилнинг хориж тажрибаси ўрганилган, мамлакатимизда

уни қўллаш бўйича илмий

-

амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.

Калит сўзлар

:

солиқ тушумлари, таҳлика

-

таҳлил, хавфлар, самарадорлик, рақамли

платформа, усуллар ва воситалар, илғор ахборот

-

коммуникация технологиялари, таҳлил

,

оптималлаштириш, солиқ имтиёзлари, солиқ ставкаси.


ВОПРОСЫ СОЗДАНИЯ РАВНЫХ КОНКУРЕНТНЫХ УСЛОВИЙ В НАШЕЙ

СТРАНЕ И СНИЖЕНИЯ ДОЛИ СКРЫТОЙ ЭКОНОМИКИ

Ахмедов Феруз Баходирович

Научно

-

исследовательский центр при

Ташкентский государственный экономический университет

(PhD)

Аннотaция:

В данной статье рассматривается широкий спектр реформ, направленных на

создание благоприятных условий для ведения предпринимательской деятельности в налоговой
и финансовой сферах в стране за последние годы, улучшение инвестиционного климата и

дальнейшее укрепление доверия деловых кругов. Широкое внедрение современных
информационно

-

коммуникационных технологий и передовых автоматизированных методов

анализа в процесс налогового администрирования было осуществлено с целью оказания
всесторонней помощи налогоплательщикам в выполнении налоговых обязательств и
разработки впечатляющих механизмов предотвращения налоговых правонарушений, а также
анализа налоговых рисков и оценки результатов, зарубежный опыт

рисков

-

был изучен анализ,

сделаны научные и практические выводы и предложения.

Ключевые слова:

налоговые поступления, анализ, риски, эффективность, цифровая

платформа, методы и инструменты, передовые информaционно

-

коммуникaционные

технологии, анализ, оптимизaция, налоговые льготы, налоговая ставка.

III SON - IYUL, 2023

107-113


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

108

ISSUES OF CREATING EQUAL COMPETITIVE CONDITIONS IN OUR COUNTRY AND

REDUCING THE SHARE OF THE HIDDEN ECONOMY

Akhmedov Feruz Bakhodirovich

Scientific research center under

Tashkent State University of Economics (PhD)

Annotation:

This

article covers a wide range of reforms aimed at creating favorable conditions for

conducting business activities in the tax and financial spheres in the country in recent years, improving the
investment climate and further strengthening the trust of business circles. Extensive introduction of
modern information and communication technologies and advanced automated methods of analysis into
the tax administration process has been carried out to provide comprehensive assistance to taxpayers in
the implementation of tax obligations and to develop impressive mechanisms for the Prevention of tax
offenses and to analyze tax risks and assess the results, Foreign experience of tax-analysis has been studied,
scientific and practical conclusions and proposals.

Key words:

tax revenues, analysis, risks, efficiency, digital platform, methods and tools, advanced

information and communication technologies, analysis, optimization, tax incentives, tax rate.

Кириш.

Ўзбекистонда кейинги йилларда яширин иқтисодиётнинг ҳиссасини камайтириш, у

орқали юзага келадиган солиқдан қочиш ҳолатлари ҳамда солиқ тўловчилар томонидан солиқ
тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини камайтириш ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган

чора

-

тадбирларини самарали амалга оширилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яширин

иқтисодиётни қисқартириш борасида меъёрий

-

ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, соҳани

рақамлаштириш натижалари ҳисобига яширин иқтисодиётни жиловлаш,

жамоатчилик

назоратини кучайтириш, яширин иш ўринларини легаллаштириш, назорат тадбирларини
ўтказиш йўналишида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Aдабиётлар

шарҳи

.

Ҳозирги

даврда солиқдан қочиш ва солиқларни оптималлаштириш йўллари мавзусига оид

қисқача

адабиётлар шарҳини келтирамиз.

Оленниковнинг

(2017)

фикрича, солиқдан қочиш ва солиқларни оптималлаштириш бу

солиқ тўловчининг режалаштирган ҳатти

-

ҳаракатлари ҳисобланади.

Маковецкий, Зарецкая

(2017)

каби олимлар солиқдан қочишнинг энг кўп қонуний

тарқалган усулларидан бири бўлган солиқларни оптималлаштириш тушунчасига ҳам таъриф
бериб ўтади, яъни уларнинг таъбирича, “Солиқларни оптималлаштиришда солиқ тўловчининг
мақсадли қонуний ҳаракатлари, шу жумладан қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча

имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиш, солиқ имтиёзлари ва бошқа қонуний имтиёзлар орқали
солиқ мажбуриятлари миқдорини камайтиришни тушуниш одатий ҳолдир. Бошқача айтганда,
бу солиқ ва жиноят қонунчилиги нормаларини бузмаган ҳолда, қонуний асосларда солиқ
тўловлари

минимал даражага тушириладиган хўжалик юритувчи субъект фаолиятини ташкил

этишдир” дейди.

Гувер

(1998)

“Германияда солиқларни тўлашдан бўйин товлаш истаги туғилиш истагидан

кучлироқдир” деганда солиқдан бўйин товлашнинг асосий ижтимоий

-

сиёсий негизини

кўрсатиб ўтган эди.

Россиялик олима Александрова

(2017)

бу борадаги тадқиқотлари натижасида “Солиқ

тўловчилар томонидан солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг оммавийлиги, солиқ
жиноятларининг кечикиш даражасининг юқорилиги алоҳида ўткирлик билан уларни очиш
муаммосини қўймоқда, бу фаолиятнинг мақбул ва самарали йўллари ва воситаларини излаш ва
ишлаб чиқиш зарурати туғилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг таҳлили
шуни кўрсатадики, солиққа оид жиноятларни аниқлаш бошқа турдаги жиноятларга қараганда
анча

қийин. Бундай шароитда солиқ жиноятларини аниқлаш бўйича чора

-

тадбирларни, шу

жумладан суд

-

тиббиётни ишлаб чиқиш айниқса муҳимдир” деб таъкидлайдики, муаллиф

солиқдан бўйин товлаш жараёнларига ҳуқуқий баҳо бериш бошқа жиноятларга қараганда
анчайин мураккаблигига ишора қилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

109

Абдуллина

(2016)

фикрича, солиқдан қочишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда

солиқ жиноятларини аниқлашда бухгалтерия ҳужжатларини таҳлил қилишнинг
қийинчиликларининг мавжудлиги, янги ташкил этилиб, тез фаолиятини тугатадиган
корхоналарни мониторинг қилишда етарли малаканинг камлиги, фуқаролик, иқтисодий
ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро интеграциялаш асосида таҳлил қилишнинг қийинлиги, қонун
ҳужжатларининг етарли такомиллашмаганлиги оқибатида солиқдан қочиш ҳолатларининг
ҳуқуқий негизига асосланган ҳолда бу жараённи камайтиришга қаратилган ҳаракатларнинг

самарасиз бўлишига таъсир қилмоқда.

Украиналик олимлар Маковецкий, Зарецкаяларнинг

(2017)

фикрича, “солиқ тўлашдан

бўйин товлаш ёки солиқ солинадиган базани камайтиришнинг кўплаб усулларини таснифлаш
масаласида кўплаб тадқиқотчилар ягона нуқтаи назарга келишади ва иккита гуруҳни ажратиб
кўрсатишади. Баъзи манбаларда кулранг схемалар мавжудлиги қайд

этилган. Бунда солиқларни

камайтириш тартиби қонунларда белгиланган камчиликлар, бўшлиқлар ёки нотўғри
талқинлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади”.

Вачугов

(2019)

солиқдан қочиш жараёнини яширин иқтисодиётнинг бўғини сифатида

“солиқ соҳасидаги яширин иқтисодиёт” тушунчасини ҳам тушунтириб ўтади. Унинг фикрича,
“солиқ тўлашдан бўйин товлаш яширин иқтисодиётнинг бир қисми бўлиб, солиқ тўлашдан
бўйин товлаш бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича яширин тузилмаларнинг фаолияти бизга
“солиқ соҳасидаги яширин иқтисодиёт” атамасини киритиш имконини беради, унинг таърифи
қуйдагича ифодаланиши мумкин: солиқ тўловчиларнинг ўзлари ҳам, солиқ тўлашдан бўйин
товлашни ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни таъминлайдиган хизматларни кўрсатадиган
соя тузилмалари тушунилади”.

Майбурова, Киреенко ва бошқалар (

2013)

эса, солиқдан қочишга қуйдагича таъриф

беради: “солиқ тўлашдан бўйин товлаш деганда солиқ тўловчининг солиқ тўловларини тўлаш
бўйича ўз мажбуриятларини ўзгартиришнинг ноқонуний йўли тушунилиши керак, бунда солиқ
органларидан даромадлар ва мол

-

мулкни яшириш, уйдирма харажатлар яратиш, шунингдек,

қасддан бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботини бузиш” ҳолатлари юз беради.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Тадбиркорлик фаолиятини юритишда тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда яширин

иқтисодиёт

улушини

қисқартириш

юзасидан

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулоти

етиштирувчиларнинг ҳисобини юритиш, уларга субсидия ажратиш тартибини ишлаб чиқиш
ҳамда субсидияни шаффофлигини таъминлайдиган ахборот тизимини яратиш муҳим аҳамият
касб этади

.

Мамлакатимизда солиқ мажбуриятлари белгиланган муддатларда бажарилмаган

тақдирда солиқ қарзи сифатида эътироф этилади. Хорижий давлат тажрибалари ўрганилганда
Туркия, Финляндия, Франция, Чехия, Швейцария, Эстония ва Япония каби давлатлар
қонунчилигида давлат буюртмаси бўйича шартнома тузишда солиқ қарзининг мавжуд

бўлмаслиги асосий шарт бўлиб ҳисобланади. Лицензияларининг амал қилиши тўхтатилади.
Солиқдан қарзи мавжуд бўлган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг раҳбарлари бошқа
давлатларга саёҳатга боришларига чеклов ўрнатилган.

Бизда эса солиқ ҳисоботлари ва ваколатли органлар маълумотлари асосида ҳисобланган

ва белгиланган тартибда солиқ текшувлари натижасида юзага келган солиқ қарзи тан олинган
солиқ қарзи сифатида эътироф этилади ҳамда солиқ органлари қарори асосида юридик
шахсларнинг мол

-

мулкига тақиқ қўйиш амалиёти жисмоний шахслар ва якка тартибдаги

тадбиркорлар мол

-

мулкига нисбатан ҳам татбиқ этилиши зарур. Бундан ташқари, солиқ қарзи

мавжуд жисмоний шахсларнинг, шунингдек, юридик шахслар таъсисчи

(муассис, раҳбар,

мулкдор)ларининг ўзи ёки юридик шахс номидан давлат харидларида, пуллик давлат ва давлат
органлари, идора, ташкилотларининг интерактив хизматларидан фойдаланишларига, электрон
аукцион савдо платформаларида иштирок этишларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ҳудудидан тижорат ва туристик мақсадларда чиқиб кетишларига йўл қўйилмаслиги лозим.
Солиқ органларининг солиқ қарзини мол

-

мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги қарорлари

мажбурий ижро этилиши лозим бўлган ижро ҳужжатларига тенглаштирилади ва солиқ органи

қарори асосида қарздорнинг мол

-

мулки хатланган бўлса, давлат ижрочиси томонидан фақат

ушбу мол

-

мулкларни реализация қилиш билан ижро ҳаракатлари амалга оширилади. Бунда,

мазкур ижро ҳужжатларининг ҳар қандай шароитда давлат ижрочиси томонидан қонунчиликда
белгиланган муддатларда ижроси таъминланмаган тақдирда, уларнинг жавобгарликка


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

110

тортилишига асос бўлади. Солиқ органларининг махсус планшет ёки электрон қурилмалар
фойдаланган ҳолда тузилган мол

-

мулкни хатлаш тўғридаги баённомаси электрон ҳужжатга

тенглаштирилади. Шунингдек, солиқ органларига мавжуд маълумотлари асосида кўчмас мулк,
автотранспорт воситаларига нисбатан жойига чиқмаган ҳолда бир томонлама электрон
(виртуал) хатлов амалга ошириш ҳуқуқи берилади ва хатлов баённомалар тузилган вақтдан бир
иш кунидан кечиктирилмасдан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади. Бунда,
автотранспорт воситаси белгиланган тартибда қидирувга берилади ва мажбурий тўхтатилади

ҳамда ушбу транспорт воситасини сақлаш билан боғлиқ харажатлар қарздор томонидан
қопланади. Таҳлил натижаларига кўра, жисмоний шахсларнинг фақатгина ер ва мол

-

мулк

солиқлари бўйича қарздорлик 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига
нисбатан 737,4 млрд. сўмга (42,5 фоизга), қарздорлар сони 93,2 мингтага ошган

68

.

Таҳлил

натижаларига кўра, солиқ қарзини ундириш юзасидан давлат ижрочилари иш юритувидаги
ижро ҳужжатларининг 69,8 фоизи қонунда белгиланган икки ойлик муддатдан ўтган, шундан
31,0 фоизи бир йилдан ошган ижро ҳужжатлари ташкил этади. Таҳлилга асосан 2023 йил 1 июль
ҳолатига жами 10,2 трлн.сўм солиқ қарзнинг 1,4 трл.сўми уч ой давомида, 1,6 трлн.сўми олти
ойгача ва 6,2 трлн.сўм 6 ойдан ошиқ муддатдан бери тўланмасдан келмоқда. Мазкур тартиб
Россия Федерациясининг Солиқ кодексида ҳам кўзда тутилган. Таҳлил натижаларига кўра, ўтган
йилда давлат бюджетидан суд бошқарувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш учун 6,4 млрд. сўм маблағ
сарфланган.

Импорт қилинаётган истеъмол товарларининг божхона расмийлаштирувини амалга

оширишда ТИФ ТН кодлари бериш билан бир вақтда маҳсулотлар (товар ва хизматларнинг)
идентификация коди (МХИК)ни акс эттириш талаб этилиши керак. Чунки истеъмол товарлари

импорти бўйича божхона расмийлаштируви билан боғлиқ қуйидаги операциялар электрон
ҳисобварақ

-

фактуралар расмийлаштириш орқали амалга оширилади:

божхона брокерининг декларант ёки ваколатли шахс билан ўзаро пуллик муносабатлари;

божхона тўловларини тўлашда учинчи шахснинг кафил бўлиши;

халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини кўрсатиш;

божхона органларига олдиндан электрон маълумот тақдим этиш;

республика ҳудудида товарларни ташиш, етказиб бериш хизматларини кўрсатиш,

божхона омборларида сақлаш, саралаш ва бошқа хизматларни кўрсатиш зарур бўлади.
Ўтказилган таҳлилларга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси солиқ бошқармасидан рўйхатдан
ўтган “Estu” МЧЖ томонидан 2022 йил ноябрь ойида ҚҚС ҳисоботининг 3

-

иловасига (0131

-

сатри

-

илгари ҳисобга олинмаган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритиш) инсон омили

ёрдамида (ҳозирги кунда ушбу сатр автоматлаштирилган) қиймати 12

млрд.сўм ва ҚҚС суммаси

1,8

млрд.сўмлик ҚҚСни нотўғри киритиб, ҚҚСни сунъий ҳисобга олган ҳолда ҳисобот тақдим

этилган. Натижада, жамиятнинг шахсий карточкасида шу миқдорда ортиқча тўлов юзага келган
ва шундан кейин жамият 2022 йил 20 декабрь куни Тошкент вилоятидан рўйхатдан ўтган “Nov”

МЧЖга қўшилиб кетган. Қўшилиб кетган даврда “Nov” МЧЖнинг жамиятнинг шахсий
карточкасидаги мавжуд 1,3

млрд.сўм солиқ қарзи сунъий қопланган ҳамда 0,7

млрд.сўм ортиқча

тўлов ҳосил қилинган (схема илова қилинади). Солиқ назорати тадбири натижасида жамиятнинг
шахсий варақасига тузатиш киритилган. Ўтказилган камерал солиқ текширувида йирик солиқ
тўловчи ҳисобланган “Ava” МЧЖ томонидан 29.04.2021 йилдаги ЎРҚ

-689-

сонли Қонунга асосан

(01.05.2021 йилдан 31.12.2021 йилгача) ўсимлик ёғи маҳсулоти бўйича имтиёз қўлланилган.
Солиқ кодексининг 267

-269-

моддалари талаблари бўйича товарлардан (хизматлардан) келгусида

солиқ

солишдан озод этилган айланма учун фойдаланилганда, ҳисобга олиш учун қабул қилинган

солиқ суммаларига тузатиш киритиш белгиланган. Жамият томонидан 2021 йил 1 май ҳолатига
бўлган ўсимлик ёғи маҳсулотлари қолдиғи бўйича инвентаризация далолатномаси солиқ
органига тақдим этилмаган. Ўтказилган солиқ назорати тадбири натижасида жамият томонидан
қайта ҳисобот тақдим этилиб, 547,4 млн.сўм ҚҚС суммасига тузатиш киритилди.

Бундан ташқари, Божхона қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотга асосан

республикага кириб келадиган товарларни божхона расмийлаштирувини амалга оширилишида
божхона тўловлари тўланишида учинчи шахслар кафиллиги ҳолатлари ўрганиш натижасида

2021 йилда 82 та субъектлар томонидан 4 тадан 24 918 тагача ҳолатда (жами 153 100 та
операция) божхона тўловларини таъминлаш бўйича учинчи шахслар томонидан кафиллик

68

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси маълумотлари.

www.soliq.uz


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

111

берилганлиги маълум бўлди. Ушбу субъектлар томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларида
таҳлил қилинганда, қуйидагилар аниқланган:

-

11 та солиқ тўловчилар томонидан жами 44444 та операциялар амалга оширилган бўлса

-

да, мазкур операциялар ҳисобидан кўрилган даромадлар уларнинг солиқ ҳисоботларида акс
эттирилмаган;

-

16 та солиқ тўловчилар томонидан амалга оширилган операциялар сони 55475 тани

ташкил этганлигига қарамай, солиқ ҳисоботларида кўрсатилган реализация ҳажми ўртача

битта операция учун 9 сўмдан 500 минг сўмгача кўрсатилган.

Шунингдек, Божхона қўмитаси томонидан онлайн юборилаётган халқаро курьерлик

жўнатмалари таҳлил натижасида 2020 йилда 143 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан

20701

0 та жисмоний шахсларга 8605,1 тонна ва 2021 йилда 191 та хўжалик юритувчи

субъектлар томонидан 263249 та жисмоний шахсларга 11901,6 тонна миқдорида курьерлик
жўнатмалари етказиб берилганлиги маълум бўлди. Дастлабки таҳлилларга асосан мазкур
жисмоний шахсларнинг 31 521 таси якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги
(фаолият кўрсатаётган, вақтинча фаолияти тўхтатилган) аниқланди. 2020 йилда 78 та субъект
томонидан 4 363,1 тонна миқдорида ва 2021 йилда 95 та субъект томонидан 5 849,3 тонна
миқдорида товарларни халқаро курьерлик хизматини кўрсатган ҳолда етказиб берилганига
қарамасдан, топширилган солиқ ҳисоботларида реализация ҳажми ноль кўрсатилган.

Марказий банкдан олинган маълумотга асосан 2022 йилда 46 055 та юридик шахс 16 069,1

млрд.сўмлик банк айланмасини амалга оширган бўлсада, 6 626,3 млрд.сўмлик товар хизматлар
реализациясини солиқ ҳисоботларида кўрсатмаган. Шундан, 10915 таси 2265,3 млрд.сўмлик
банк айланмасини амалга ошириб “ноль” ҳисобот топширган;

34 465 таси 13 378,2 млрд.сўмлик банк

айланмасини амалга оширган бўлса, 4 155,7

млрд.сўмлик реализацияни солқи ҳисоботларида кўрсатмаган;

-

675 таси 205,2 млрд.сўмлик банк айланмасини амалга ошириб, ҳисобот топширмаган.

Шунингдек, 17635 та айланмадан олинадиган солиқ тўловчи ЯТТ 1367,8 млрд.сўмлик
реализацияни солиқ ҳисоботларида кўрсатмаган. Мазкур камчиликлар бўйича Ҳудудий солиқ
бошқармаларига топшириқ юборилиб жорий йил 17 май ҳолатига (2023 йил март

-

май

ойларида) 48,6 млрд.сўм АОСга қўшимча солиқ ҳисобланди 2022 йилда мазкур камчиликлар
бўйича 41,6 млрд.сўм ҳисобланган. Бундан ташқари 2021 йилда 43333 та солиқ тўловчи 6586,3
млрд.сўмлик айланмасини солиқ хисоботларида кўрсатмаган. Мазкур солиқ тўловчилардан
2022 йил давомида 55,9 млрд.сўмга қўшимча солиқ ҳисобланган.

Барча АОС тўловчи субъектлар учун ўтказилган операциялардан тушадиган тушум

суммасининг 4 фоизи (бошқа тегишли ставкалар бўйича) миқдорида АОС бўнак тўловларини
тўлашни киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. 2023 йил 1 июн ҳолатига 48,6 млрд.сўм қўшича
солиқ ҳисобланди. Бундан ташқари 49,0 млрд.сўм солиқ ҳисобланиши кутилмоқда. 2022 йилда
мазкур камчиликлар бўйича 41,6 млрд.сўм қўшимча солиқ ҳисобланган. 2021 йилги таҳлил

бўйича 55,9 млрд.сўм қўшимча солиқ ҳисобланган.

Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар таҳлил

қилганимизда қуйдагилар аниқланди. 2022 йил фаолияти якунлари таҳлили ва 2023 йил солиқ
сиёсатидаги ўзгариш ва қўшимчалар таҳлил қилинди. Унга кўра, истеъмолчилар томонидан
жорий йил 20 январь ҳолатига январь

-

декабрь ойлари давомида 241,0

млн.та чек рўйхатдан

ўтказилган, уларнинг умумий харид суммаси 101,6 трлн.сўмдан зиёд. Ушбу чекларга 1

015,6

млрд.сўм кешбэк ҳисобланган. МХИК коди нотўғри кўрсатилганлиги ёки сотувчи томонидан
нотўғри урилган чеклар бекор қилинганлиги сабабли ҳисобланган

74,2 млрд.сўм кешбэк бекор

қилинган. Истеъмолчиларга тўланган жами кешбэк суммаси 702,8 млрд.сўмни ташкил этмоқда.
Шунингдек, солиқ ҳисоботларини автоматлаштириш юзасидан қуйидагилар амалга оширилди.
Қишлоқ

хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» институти маълумотлари

интеграция қилинганлиги ҳамда «Э

-

имтиёз» дастурининг ишга туширилганлиги муносабати

билан (ер майдони, норматив қиймати, солиқ ставкаси, имтиёзли ҳудудидан келиб чиққан
ҳолда) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер солиғи ҳисоботи республика бўйича 100

фоиз

автоматлаштирилди.

Электрон ҳисобварақ

-

фактуралар, онлайн назорат касса техникаси,

маркетплейс

ва

божхона

декларациялари

интеграциялашуви

натижасида

солиқ

тўловчиларнинг чегириладиган даромадлари ва турли ставкалар қўлланиши инобатга
олинмаган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи республика бўйича 100

фоиз

автоматлаштирилди.

Электрон ҳисобварақ

-

фактура, онлайн назорат касса техникаси,


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

112

“маркетплейс” тизими маълумотлари ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан реал вақт
режимида маълумот алмашишни жорий этиш орқали ҚҚС ҳисоботи Хоразм вилоятида 7

010

та

тўловчига, шу қатори республикада 152,9

мингта ёки 90 фоиз тўловчига тўлиқ

автоматлаштирилди.

Кадастр агентлиги маълумотлари ҳамда “Э

-

имтиёз” дастури орқали

(кадастр рақами, мулк майдони, ҳуқуқ янгидан пайдо бўлган ёки бекор қилинган сана, имтиёзли
ҳудуд) Хоразм вилоятида барча 4

629

та мол

-

мулк солиғи тўловчилари ҳисоботлари ҳам тўлиқ

автоматлаштирилди.

Сув хўжалиги вазирлигининг туман (шаҳар) ирригация бўлимлари тақдим

этган маълумотлар бўйича истеъмолчиларнинг 2022

йилда фойдаланилган сув ҳажми

тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилиб, шу асосда республика бўйича 72

104 та

қишлоқ хўжалиги корхоналарининг сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
ҳисоботлари солиқ органлари томонидан автомат шакллантириб бериш имконияти яратилди.
Шунингдек, Эксперимент натижаларидан келиб чиқиб, солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган
хизмат турларини кенгайтириш ва солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботи
шакллантириладиган рўйхатни кенгайтириш мақсадида ер қаъридан

фойдаланганлик учун

солиқ ҳисоботи 2

-

иловаси (Газни ва (ёки) нефтни мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти

билан қайта ишлашга берилган қисми учун ҳисоб

-

китоб) мавжуд 212

та катакнинг (212

та

катакдан 14

таси формулалар, 198 таси қўлда тўлдирилади) 135 тасини (70

%) товар ва

хизматларнинг идентификация кодларини қўллаш орқали автоматлаштириш имконияти
мавжудлиги аниқланди.

Яширин иш ўринларини легаллаштириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Шунга кўра, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилган чора

-

тадбирлар натижасида 464,5 минг (103,2 %) яширин иш ўринлари легаллаштирилди. Мазкур

кўрсаткичлар ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикаси 21,8 мингта (102,8 %),
Андижон вилояти 41,8 мингта (103,2 %), Бухоро вилояти 28,1 мингта (102,8 %), Жиззах вилояти
16,2 мингта (101,8 %), Қашқадарё вилояти 36,1 мингта (102,9 %), Навоий вилояти 18,1 мингта

(104,0

%), Наманган вилояти 30,7 мингта (100,0

%), Самарқанд вилояти 38,1 мингта (105,0 %),

Сурхондарё вилояти 25,4 мингта (100,6 %), Сирдарё вилояти 14,1 мингта (103,1 %), Тошкент
вилояти 44,3 мингта (105,5 %), Фарғона вилояти 39,1 мингта (103,9

%), Хоразм вилояти 23,3

мингта (104,0 %), Тошкент шаҳри 87,4 мингта (103,5 %)ни ташкил этди. Бундан ташқари,
Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023

йилга мўлжалланган асосий

йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим
қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2022

йил 30

декабрдаги

ЎРҚ

-812-

сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг

“2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини
таъминлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 2022

йил 30

декабрдаги ПҚ

-471-

сон, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг “Касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини
таъминлашга доир қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги 2022

йил 21

апрелдаги ПҚ–

214-

сон

қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020

йил

28

январдаги 2020

-03-

сон “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига

бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши режалаштирилган. Бугунги кунда ҚҚС

тўловчилари сони 178,2

мингтани ташкил қилиб, йил бошига (110,3) нисбатан 29,3

мингта ёки

1,3

баробарга ошди.

Солиқ тўловчилар сафи кенгайиши ва солиқ маъмурчилиги самарали йўлга

қўйилиши ҳисобига Республика бўйича 2022

йилда ҚҚСдан 32,8

трлн.сўм тушум таъминланиб,

ҚҚС тушумлари ўтган йилнинг мос даврига (7,1

трлн.сўм) нисбатан 1,2

баробар ўсишига

эришилди.

Хўжалик юритувчи субъектларни электрон ҳисобварақ

-

фактура (ЭҲФ) тизимига

ўтказиш бўйича олиб борилган ишлар натижасида тизимдан фойдаланувчилар сони 67

8 856

тага етиб, шундан 178

290

нафар ҚҚС тўловчилари томонидан 2022

йилда

33,1

трлн.сўм, ҚҚС

суммаси 218,7

трлн.сўмлик ҳисобварақ

-

фактуралар расмийлаштирилди.

ЭҲФ тизими

маълумотлари бюджетга кутилаётган тушумларни аниқ ҳисоб

-

китоб қилиш ва солиқ

назоратини реал вақт режимида амалга оширишда муҳим ўрин тутмоқда.

Шунингдек, Солиқ

кодексининг 256

-

моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат мол

-

мулки

реализация қилинганда солиқ агентлари (харидорлари) томонидан бюджетга ҚҚС

ҳисобланиши ва тўланишини таъминлаш мақсадида, Давлат активларини бошқариш агентлиги
маълумотлари асосида 2020

йил, 2021

йил ва 2022

йилнинг ўтган даврида сотилган давлат мол

-

мулки бўйича солиқ агентлари томонидан 125

млрд.сўмлик ҚҚС суммаси ҳисобланмай


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

113

қолганлиги

аниқланди ва

243

та корхонадан 63,3

млрд.сўмлик ҚҚС ҳисоботлари талаб қилиб

олиниб, шундан 59

млрд.сўми бюджетга ундирилди.

Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларига, шунингдек, муддатли

норезидентларига солиқларни тўлаш ва у билан боғлиқ молиявий

-

иқтисодий юклатилган.

Ушбу молиявий мажбуриятларни улар томонидан белгиланган тартибда бажармаслик албатта,
молиявий

-

ҳуқуқий муносабатларни келтириб чиқаради. Солиқдан қочиш ва уни

тўламасликнинг турли хил кўринишлари солиққа оид ҳуқуқий муносабатларнинг пайдо

бўлишига олиб келади. Албатта, бу ерда солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар дейилганда
солиқларни тўламаслик билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик чораларидан огоҳлантириш
ва ҳуқуқий масалаҳатлар бериш билан боғлиқ тарғибот ишлари ҳам тушуниладики, аммо,
молиявий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари солиққа оид ҳуқуқбузарликдан келиб
чиқиб қўлланилади.

Хулоса ва таклифлар.

Солиқ маъмуриятчилигини кучайтириш, солиқ тартиб

-

қоидаларини соддалаштириш,

солиқ тўловчилар билимини ошириш ва қатъий жазо чораларини қўллаш орқали Ўзбекистон
янада шаффоф ва адолатли солиқ тизимини яратиши мумкин, бу эса даромадларни йиғиш ва
иқтисодий ўсишнинг ошишига олиб келади. Бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар
томонидан давлат харидлари учун “бир кунлик” фирмалар

билан сохта битимлар тузган ҳолда

товарлар, хизматлар нархини сунъий ошириш орқали бюджет маблағлари нақдлаштирилмоқда
ва бу “бир кунлик” фирмалар ишлаш жараёнини давом эттиришига сабаб бўлмоқда.
Муаммонинг олдини олиш мақсадида бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар
томонидан давлат харидлари учун шартнома имзоланалиган сотувчи

-

корхоналарни “Солиқ

хавфи (қизил, сариқ, яшил) ва солиқ узилиши “Tax gap” даражасига қараб, шартнома
тасдиқланиши ёки тасдиқланмаслигини кўриб чиқиш лозим.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Kottke K. (1998) «Gryaznye» den'gi –

chto ehto takoe? Spravochnik po nalogovomu zakonodatel'stvu

v oblasti «gryaznyh» deneg. M.

Aхмедов Ф.Б. (2023) Солиқ тўлашдан қочиш хавфларини аниқлашда замонавий фискал

назорати такомиллаштириш: (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореферати.

Тошкент.

Абдуллина А.Р. (2016) Представители как субъекты уклонения от уплаты налогов с

организации // Научная перспектива. № 10. С. 37

-38.

Александрова Л.И. (2017) Основные особенности и проблемы выявления уклонений от

уплаты налогов. // Актуальные проблемы правового регулирования. С.2.

Вачугов И.В. (2019) Уклонение от уплаты налогов, как составляющая теневой экономики:

рост или сокращение? // Налоги и налогообложение. –

№ 6. –

С. 42.

Майбурова И.А., Киреенко А.П., Иванова Ю.Б.

(

2013) Уклонение от уплаты налогов. Проблемы

и решения: монография для магистров, обучающихся по программам направления «Финансы и
кредит» / И.А. Майбуров [и др.]; под ред. –М.: ЮНИТИ

-

ДАНА,

-

с.383.

Маковецкий С.А., Зарецкая Е.А. (2017) Уклонение от уплаты налогов: особенности

преступления и наказания. Вестник института экономических исследований, № 3(7) 156.

Нормурзаев У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш

масалалари. Iqtisodiyot va taʼlim,

24(1), 334

339.

https://doi.org/10.55439/ECED/vol24_iss1/a51

Нормурзаев У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия

бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда
яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. https://inlibrary.uz/index.php/financial

-market-

growth/article/view/19032

Нормурзаев У. (2023). Яширин иқтисодиётни камайтиришда солиқ органларининг

аҳамияти. Iqtisodiy taraqqiyot va t

ahlil, 1(2), 215

221. Retrieved from https://e-

itt.uz/index.php/eitt/article/view/66

Оленников С.М. (2017) Квалификация уклонения от уплаты налогов по объективным

признакам состава преступления. // Юридическая ответственность и ответственные юристы.
№4. С.

37-42.


III SON - IYUL, 2023

References

Kottke K. (1998) «Gryaznye» den'gi – chto ehto takoe? Spravochnik po nalogovomu zakonodatel'stvu v oblasti «gryaznyh» deneg. M.

Aхмедов Ф.Б. (2023) Солиқ тўлашдан қочиш хавфларини аниқлашда замонавий фискал назорати такомиллаштириш: (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореферати. – Тошкент.

Абдуллина А.Р. (2016) Представители как субъекты уклонения от уплаты налогов с организации // Научная перспектива. № 10. С. 37-38.

Александрова Л.И. (2017) Основные особенности и проблемы выявления уклонений от уплаты налогов. // Актуальные проблемы правового регулирования. С.2.

Вачугов И.В. (2019) Уклонение от уплаты налогов, как составляющая теневой экономики: рост или сокращение? // Налоги и налогообложение. – № 6. – С. 42.

Майбурова И.А., Киреенко А.П., Иванова Ю.Б. (2013) Уклонение от уплаты налогов. Проблемы и решения: монография для магистров, обучающихся по программам направления «Финансы и кредит» / И.А. Майбуров [и др.]; под ред. –М.: ЮНИТИ-ДАНА, -с.383.

Маковецкий С.А., Зарецкая Е.А. (2017) Уклонение от уплаты налогов: особенности преступления и наказания. Вестник института экономических исследований, № 3(7) 156.

Нормурзаев У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш масалалари. Iqtisodiyot va taʼlim, 24(1), 334–339. https://doi.org/10.55439/ECED/vol24_iss1/a51

Нормурзаев У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/19032

Нормурзаев У. (2023). Яширин иқтисодиётни камайтиришда солиқ органларининг аҳамияти. Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 1(2), 215–221. Retrieved from https://e-itt.uz/index.php/eitt/article/view/66

Оленников С.М. (2017) Квалификация уклонения от уплаты налогов по объективным признакам состава преступления. // Юридическая ответственность и ответственные юристы. №4. С.37-42.