Совет ҳокимиятининг дастлабки даврида марказий осиё инфратузилмалари тизимида темир йўлларнинг тутган ўрни

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
466-469
2
0
Поделиться
Раджабов, О. (2023). Совет ҳокимиятининг дастлабки даврида марказий осиё инфратузилмалари тизимида темир йўлларнинг тутган ўрни. История и культура центральной Азии, 1(1), 466–469. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17202
О Раджабов, Национальный университет Узбекистана

Кандидат наук.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жаҳон мамлакатлари ўртасида интеграция жараёнлари кундан-кунга ривожланиб, такомиллашиб бораётган бугунги кунда ички ва ташқи коммуникация алоқалари, инфратузилма масалаларини тадқиқ этиш долзарб вазифага айланиб бормоқда. Йўловчи ва юк қатновида энг қулай ва нисбатан ресурс тежовчи тармоқ шубҳасиз темир йўллар тизимидир. Айниқса, халқаро транзит савдо йўлларидан узоқда жойлашган минтақа ва мамлакатлар иқтисодиётида темир йўллар аҳамияти янада юқорироқдир.


background image

466

СОВЕТ ҲОКИМИЯТИНИНГ ДАСТЛАБКИ ДАВРИДА МАРКАЗИЙ

ОСИЁ ИНФРАТУЗИЛМАЛАРИ ТИЗИМИДА ТЕМИР ЙЎЛЛАРНИНГ

ТУТГАН ЎРНИ

Раджабов О.А.

т.ф.ф.д.(PhD),

Ўзбекистон Миллий университети

Жаҳон мамлакатлари ўртасида интеграция жараёнлари кундан-кунга

ривожланиб, такомиллашиб бораётган бугунги кунда ички ва ташқи
коммуникация алоқалари, инфратузилма масалаларини тадқиқ этиш долзарб
вазифага айланиб бормоқда. Йўловчи ва юк қатновида энг қулай ва нисбатан
ресурс тежовчи тармоқ шубҳасиз темир йўллар тизимидир. Айниқса, халқаро
транзит савдо йўлларидан узоқда жойлашган минтақа ва мамлакатлар
иқтисодиётида темир йўллар аҳамияти янада юқорироқдир.

Темир йўл йўловчи ҳамда турли-туман юкларни ташишга ихтисослашган

техник воситалар (поездлар, вагонлар, станциялар, автоматика ва
телемеханика қурилмалари, диспетчерлик хизмати) билан жиҳозланган
транспорт корхонаси бўлиб, вазифасига кўра умумий фойдаланиладиган
(магистраль), саноат транспорти ва шаҳар темир йўли (трамвай,
метрополитен) каби турларга бўлинади. Темир йўл транспорти қатнайдиган
рельсли из, устки қурилма, ер полотноси ва сунъий иншоотларда ташкил
топгани ҳолда, устки қурилма рельслар, рельс бирикмалари, стрелкали
ўтказгичлар, шпал, бруслар ва балласт қатламларидан иборат бўлади. Ер
полотноси

кўтарма

ва

ўймалардан

иборат

бўлиб,

йўл

устки

қурилмасига замин бўлиб хизмат қилади. Темир йўл тизимидаги сунъий
иншоотларга темир йўл кўприклари, тоннеллар, виадук, дренаж қувурлари,
тиргак деворлар ва бошқалар киради. Темир йўл бўйлаб йўл
белгилари
(километрлар, пикетлар ва ҳоказолар) ўрнатилади[1, Б. 254].

Россия империяси ҳукумати империянинг жанубий чегараларини

мустаҳкамлаш ва ҳарбий-стратегик мақсадларни амалга ошириш учун 1880
йил ноябридан 1886 йил декабргача Закаспий (Каспий орти) ҳарбий темир
йўли номи билан аталувчи Красноводск-Чоржўй темир йўлини барпо қилди.
Мазкур темир йўл йўналиши таркибида 1886-1888 йилларда Закаспий темир
йўлининг Фороб станциясидан Самарқанд шаҳригача бўлган масофада темир
йўл излари ётқизиб чиқилган. 1888 йил май ойида Амударё орқали 2,7 км
узунликдаги ёғоч кўприк қуриб битказилди ва Самарқандгача поездлар
қатнови йўлга қўйилди[1, Б. 24]. Мазкур темир йўл тармоғи 1895-1897
йилларда Урсатьевск (Ховос)станциясидан Қўқон шаҳригача давом
эттирилди. 1899 йилга келиб темир йўл Тошкент шаҳригача етказилди.

1874 йилда Россия империясининг махсус темир йўл комиссияси

Тошкент-Оренбург темир йўлини қуриш зарурияти тўғрисидаги баёноти
билан чиқди. 1890 йилга келиб мазкур тармоқнинг қурилиши бошланди. 1906
йил январида Тошкент-Оренбург темир йўл йўналиши бўйлаб биринчи
локомотив ҳаракатланишни бошлади. Аста-секинлик билан ҳудудлараро


background image

467

темир йўллар тармоғини кенгайтириш жараёнлари бошлаб юборилди.
Хусусан, 1907 йилда Когон-Бухоро, 1913-16 йилларда Қўқон-Наманган-
Андижон темир йўли, 1913-1915 йилларда Когон-Амударё станцияси ва
Қарши-Китоб шохобчалари қуриб битказилган. 1917 йилга қадар ҳозирги
Ўзбекистон ҳудудидаги

мавжуд

барча

темир

йўллар

узунлиги

1,1 минг километрга етган эди[3, Б. 186].

Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистон ССРда барпо этиладиган транспорт

тармоқлари билан боғлиқ жараённи шартли равишда икки гуруҳга ажратиш
мумкин. Биринчи гуруҳда республикалардаги ишлаб чиқаришга алоқадор
бўлган қурилиш масаласи ҳамда аввалдан ҳудудда мавжуд бўлган транспорт
тармоқларини кенгайтириш, янгиларига асос солиш билан боғлиқ
муаммоларни ҳал қилишдан иборат.

1924 йилги маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳиссасига 1,843 чақирим,

Туркманистонга 1,346 чақирим, Қирғизистон АССРга 983 чақирим,
Қорақирғиз автоном областига 100 чақирим темир йўл тўғри келди[4, Б. 349].

1924 йилдан бошлаб совет ҳокимияти Ўрта Осиё ҳудудларидаги вайрон

қилинган темир йўл йўналишлари: Қарши-Китоб, Когон-Амударё-Термиз
йўналишларини, Фарғона водийсидаги темир йўл тармоқларини қайта
таъмирлаб, ишга тушириш масаласини кўриб чиқа бошлади. Йўл хўжалиги
борасида кучайтирилган тартибда иш суръатлари олиб борила бошланди.
Темир йўл изларидаги ҳаракатни 1913 йил, яъни урушдан олдинги даврга
етказиш асосий масала сифатида бир қанча ташкилотларнинг кун тартибида
турар эди. Темир йўл йўналишларининг тикланиши нафақат ижтимоий-
иқтисодий ҳаёт, балки аҳоли турмуш тарзига ҳам ўзининг ижобий таъсирини
кўрсатар эди.

Эски тармоқ йўлларининг таъмирланиши билан бир қаторда янги

темирйўл йўналишлари: Термиз-Душанбе, Термиз-Пристан (Амударё),
Фарғона-Қувасой, Андижон-Тентаксой каби тармоқларни барпо қилишга
киришилди. Умумий ҳисобда биринчи беш йилликнинг дастлабки даврида
500 кмлик эски темирйўлй ўналишлари қайта тикланган бўлса, 265 та янги
тармоқ йўлларини барпо қилиш мақсад қилиб қўйилди [5, Б. 25].

1926-1933 йилларга мўлжалланган беш йиллик давлат режасида

темирйўлларга алоқадор бўлган қуйидаги масалаларни ечиш кўзда тутилган
эди:
1) 203 верст узунликдаги Эски Бухоро темирйўллар тармоғи тасарруфида
бўлган Самсоново-Термиз темирйўл йўналиши фаолиятини қайта тиклаш;
2) 210 верст узунликдаги Термиз-Денов-Душанбе янги темирйўл
йўналишини барпо этиш;
3) 16 верст узунликдаги Федченко-Шаҳрихон шохобчаси фаолиятини қайта
тиклаш (Фарғона тармоғи);
4) 18 верст узунликдаги Федченко-Андижон-Қўқон-Қишлоқ шохобчаси
фаолиятини қайта тиклаш (Тентаклисой йўналиши)
5) 35 верст* узунликдаги Андижон I-Чинобод шохобчаси фаолиятини қайта
тиклаш (Фарғона тармоғи);


background image

468

6) Тошкент темирйўлининг Пишпек станциясидан бошланиб Олма-ота
орқали ўтувчи Еттисув йўналиши қурилишини давом эттириш (Верный
йўналиши) [6, Б. 13].

1926-1933 йилларга мўлжалланган беш йиллик режада темирйўл

тармоқларига бағишланган дастлабки режа Самсоново-Термиз темирйўл
тармоғини қайта тиклашга қаратилган эди. 1918 йилда эски Бухоро темирйўл
тармоғининг 574 верст масофалик қисми бузилиб кетган эди. 1922 йилдан
бошлаб мазкур тармоқни босқичма-босқич таъмирлашишлари бошланган.
1925 йилга келиб эса қайта тикланмаган биттагина участка Самсоново-
Термиз қолган бўлиб, унинг узунлиги 203 верстни ташкил қилган.

Энди бевосита Самсоново-Термиз темирйўл йўналишини қайта тиклаш

учун Ўрта Осиё темирйўллари ташкилотининг сарф-харажатларига эътибор
қаратадиган бўлсак, у 3.740.000 рублни ташкил қилганлигини кўриш
мумкин[7, Б.143]. Мазкур қийматдаги маблағ марказ томонидан ажратилгач,
йўналишни қайта тиклашишлари бошланиши ҳамда беш ой муддат ичида
тугалланиши белгилаб олинди.

Шунингдек, Самсоново-Термиз темирйўлини таъмирлаш учун

Ўзбекистон ССРнинг маҳаллий республика маблағидан 950 рубль, СССР
Халқ Комиссарлари Совети томонидан 220 рубль, ҳарбий вазирлик
томонидан 600 рубль маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган.

СССР Иқтисодий Бюроси томонидан Самсоново-Термиз темирйўлини

таъмирлаш мақсадида йўналтириладиган маблағнинг 25 фоизи миқдорини
1925 йилдан бошлаб Ўзбекистон ССРнинг маҳаллий бюджет маблағларидан
ундирилиши белгиланди. Ҳарбий ташкилотлар томонидан қурилиш
жараёнларини ишчи кучи билан таъминлаш вазифаси ҳам юклатилган [8, Б.
72].

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, Термиз-Денов-Душанбе темирйўл

қурилиши икки миллион рублдан ошиқроқ маблағ талаб этган ва 1932
йилгача қурилишнинг якунланиши белгиланган эди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, Ўрта Осиё, хусусан

Ўзбекистонда ҳам транспорт тизимининг аҳволи қониқарли даражада
бўлмаган. Станциялар, ўтказиш пунктлари, тармоқ йўллар хорижий
стандартларга мос келмаган. Бундан ташқари Иттифоқнинг марказий
республикаларидаги шароит билан Ўрта Осиё, шунингдек Ўзбекистон
йўллари, транспорт тармоқларидаги вазият ўртасида жуда катта тафовут
мавжуд бўлган. Жумладан, Иттифоқнинг бирорта ҳудудида кузатилмаган
маҳаллий транспортнинг давлат аҳамиятига молик йўллар, маҳаллий аҳоли
фойдаланувчи тупроқ йўллар, давлат ихтиёрига олиниши режа қилинган
йўллар каби гуруҳларга бўлиниши фақат Ўрта Осиё республикаларида
мавжуд бўлган. Ўзбекистондаги транспорт тармоқларининг ачинарли аҳволи
ҳукуматнинг асосий куч ва эътиборни яна темирйўлларга қаратишига
сабабчи бўлган.



background image

469

Адабиётлар:

1. Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. Т ҳарфи. – Тошкент:

Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриёти, 2000.

2. Хачатуров Т.С. Железно дорожный транспорт СССР. – М.:

Государственное транспортное железнодорожное издательство, 1952.

3. Ўрта Осиёда тузиладиган жумҳуриятларнинг иқтисодиётидан //

Туркистон. – 1924. – № 349.

4. Железные дороги в Средней Азии. – Ташкент, 1933 .
5. Железнодорожный путь. – 1925. – 25 апрель.
6. ЎзМА, Р.1621-фонд, 2-рўйхат, 155-йиғма жилд, 13-варақ.
7. Годыцкий-Цвирко А.М. История железных дорог. Учебное пособие.

– Л.: Наука и техника, 1959. – C.143.

8. Железнодорожная статистика. Под общей ред. И.В.Кочетова. – М.:

Трансжелдориздат, 1939.

МАМЛАКАТИМИЗДА ТЕМИР ЙЎЛ ТАРМОҚЛАРИНИ ҚУРИШ ВА

МОДДИЙ ТЕХНИК ТАЪМИНОТИ ТАРИХИДАН

Хидиров Х.Д.

т.ф.ф.д.(PhD),

Термиз Давлат университети

Темир йўл шахобчаларининг қурилиши Туркистонда аҳоли зич

яшайдиган барча туманларни ўзаро боғлади. Бу шаҳобчалар йирик пахта
заводлари ва корхоналарга ҳам етазилди. Натижада, ўлкада етиштирилган
пахта толаси, мева, ипак ва бошқа товарлар Россия бозорларига ташила
бошланди. Фақат Хива хонлигигина темирйўл орқали боғланмаган эди..
Тошкент-Оренбург темирйўли қурилиши билан Орол денгизида ҳам кемалар
қатнови авж олди. Шундан кейин Хоразм пахтаси, Чоржўй орқали айланма
йўл билан ташилмасдан. Амударё орқали Орол станциясига етказилиб
берилла бошланди.

Шундай қилиб, Ўрта Осиё ва Тошкент-Оренбург темирйўллари ҳамда

маҳаллий шаҳарчаларнинг ишга тушурилиши товар алмашувини, ўлкага
капитал кириб келишини ниҳоятда жадаллаштириб юборди. Туркистоннинг
Россия империяси шаҳарлари билан темирйўл орқали боғланиш иўлкада
нафақат саноат ишлаб чиқаришни, балки қишлоқ хўжалигининг ҳам муқобил
ривожланиши учун шароит яратди.

Россия империяси Туркистон ўлкасининг катта қисмини ўзининг

иқтисодий таъсир доирасига олгандан кейин асосан этиборини ўлка
бозорлари ҳамда хом-ашё манбалари устидан тўла ҳукумронлигини
ўрнатишга қаратди. Шу мақсадда у дастлаб ишни метрология билан
мустамлака

ўртасида

совдо-сотиқ

ва

товар

алмашувини

янада

кучайтиришдан бошлади. Аммо, хонликлар билан Россия ўртасида уша
пайтгача фойдаланиб келинган карвон йўллари буржуазия кўзлаган

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. Т ҳарфи. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриёти, 2000.

Хачатуров Т.С. Железно дорожный транспорт СССР. – М.: Государственное транспортное железнодорожное издательство, 1952.

Ўрта Осиёда тузиладиган жумҳуриятларнинг иқтисодиётидан // Туркистон. – 1924. – № 349.

Железные дороги в Средней Азии. – Ташкент, 1933 .

Железнодорожный путь. – 1925. – 25 апрель.

ЎзМА, Р.1621-фонд, 2-рўйхат, 155-йиғма жилд, 13-варақ.

Годыцкий-Цвирко А.М. История железных дорог. Учебное пособие.– Л.: Наука и техника, 1959. – C.143.

Железнодорожная статистика. Под общей ред. И.В.Кочетова. – М.:Трансжелдориздат, 1939.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов