Вклад талантливого ученого-археолога Натальи Григорьевны Горбуновой в изучение материальной культуры древней Ферганы

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
16-23
2
0
Поделиться
Кучкарова, З. (2023). Вклад талантливого ученого-археолога Натальи Григорьевны Горбуновой в изучение материальной культуры древней Ферганы. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 16–23. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16470
З Кучкарова, Национальный Центр Археологии Академии наук Республики Узбекистан

доктарант

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье описывается исследование ученого археолога Натальи Григорьевны. Есть достигшие научных достижений в результате своих исследований в области археологии, но Н.Г.Горбунова внесла большой вклад изучение истории древней ферганской материальной культуры, в статье описан анализ его научных достижений.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

16

4.

Амриддин Бердимуродов;, Шоира Индиаминова БУЮК ИПАК ЙЎЛИ:

(ҚИТЪАЛАР ВА АСРЛАР ОША) ТОШКЕНТ. «O’ZBEKISTON» 2017. – Б.

404.

5.

Амриддин Бердимуродов. САМАРКАНД ТАРИХИДАН ТОМЧИЛАР

(маколалар, сухбатлар, тадкикотлар) Маънавият” нашриёти Тошкент – 2015.

– Б. 11, 24, 26.

6.

Ахунбабаeв Х. О полевых исследовониях в объекте Р-23 на городище

Афрасиаб. 1985 г. Ф-4. – С. 19.

7.

Li F. et al. Recent developments on XRF spectra evaluation // Applied

Spectroscopy Reviews. – 2020. – Т. 55. – №. 4. – p. 263-287.

8.

Suska-Malawska M. et al. Potential impact of Holocene climate changes on

camel breeding practices of Neolithic pastoralists in the Central Asian drylands: A

preliminary assessment // The Holocene. – 2022. – С.09.

9.

Якубовский А. Ю. Из истории археологического изучения

Самарканда.ТОВЭ. II. 1940. – С. 285-336.

ИҚТИДОРЛИ ОЛИМА АРХЕОЛОГ НАТАЛЬЯ ГРИГОРЬЕВНА

ГОРБУНОВАНИНГ ҚАДИМГИ ФАРҒОНА МОДДИЙ

МАДАНИЯТИНИ ЎРГАНИШГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ

Кучкарова З.Р.

ЎзР ФА Миллий Археология маркази доктаранти

zulhumor.kuchkarova@gmail.com

Аннотация: Ушбу мақолада олима археолог Наталья Григорьевнанинг

тадқиқотлари баён қилинган. Археология соҳасида изланишлари натижасида илий
ютуқларга эриша олган аёл олималаримиз жуда кам, лекин Н.Г.Горбунова Қадимги
Фарғона моддий маданияти тарихини ўрганишга улкан ҳисса қўша олган, мақолада унинг
илмий ютуқлари таҳлили ёритилган.

Калит сўзи: қўрғон, қалъа, ангоб, хум, коса, мусаллас, даван, Эйлатон.
Аннотация: В этой статье описывается исследование ученого археолога

Натальи Григорьевны. Есть достигшие научных достижений в результате своих
исследований в области археологии, но Н.Г.Горбунова внесла большой вклад изучение
истории древней ферганской материальной культуры, в статье описан анализ его
научных достижений.

Ключвое слово: кургон, крепость, ангоб, хум, чашка, вино, даван, Елатан.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

17

Аnnotation: The article describes the research of archaeologist Natalia Grigorevna.

There are have achieved scientific achievments as a result of their research in the field of
archeology, but N.G.Gorbunova has made a great contribution to the study of the history of the
ancient Fergana material culture, the article describes the analysis of his scientific
archievements.

Key words and phrases:fortress, castle, angob, khum, kosa, mussalas, dаvan, Elatan.

Инсоний ҳислатларнинг муҳим қирраларидан бири, адолатли

бўлишдир. Шу каби ҳислатларни ўзида мужассам этган буюк иқтидорли,

қаттиятли археолог Наталья Григорьевна Горбунова 1927 йил 2 март куни

Ленинград шаҳрида зиёлилар оиласида туғилди. Ўсмирлик йилларидан ота-

онасидан айрилиб, ҳаётнинг аччиқ синовлари билан тўқнашишга мажбур

бўлди. 1940 йиллардаги сиёсий тангликлар туфайли, у 1942 йилда Тошкентга

эвакуация қилинган. Вақт ўтиши билан қадимий ёдгорликларга бўлган

қизиқиши туфайли, 1946 йили Ленинград давлат университетининг тарих

факультетига ўқишга кириб, Археология кафедрасида Ўрта Осиё қадимги

тарихи бўйича ихтисосликка эга бўлади. Унинг илмий раҳбари машҳур

тарихчи-шарқшунос ва археолог А.Берништам эди. Н.Горбунова талабалик

йилларидадаёқ А.Берништам раҳбарлигида Помир-Олой, Тян-Шан ва Помир-

Фарғона экспедициясида иштирок этган. 1951 йил университетни тамомлагач

Н.Горбунова Фарғонага келади ва бу ердаги вилоят ўлкашунослик музейда

илмий ишларини даво этиради. У музей коллекцияларига илмий тавсиф

бериш, янги экспозициялар яратиш ҳамда 30 йил давомида қазилма ишлари

билан шуғулланади. Дастлабки йилларда қабр ва қўрғонлар тадқиқоти билан

бошланган изланишлар, йиллар давомида деҳқончиликка асосланган

манзилгоҳларни режали ўрганишга айланади. 1957йилда Ленинград давлат

Эрмитажига М.Грязновнинг илмий раҳбарлигида аспирантурага киради. 1961

йилда Н.Горбунова ўзи тадқиқ қилган материаллар асосида “Фарғонанинг

илк темир даври маданияти” мавзусида номзодлик ишини ҳимоя қилади.

Мазкур илмий иши орқали Н.Г.Горбунова Фарғона водийсида қизил ангобли

сопол буюмларга тирнаб безак солиш услубини милодий I асрлардан то V-VI

асрларгача мавжуд бўлганлигини ўз асарларида келтириб ўтади. Дастлабки


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

18

сопол буюмлари аёл кулоллар томонидан қўлда тайёрланган, бироз дағалроқ

сополлар бўлиб офтобда қуритилган ва ҳўжалик эҳиёжи учун ишлатилган.

Кейинги сополлар эркак кулоллар томонидан чархда тайёрланган бўлиб

силиқроқ ва ёрқинроқ бўлган. Сополлар ангобланиб оловда пиширилган ва

қуруқ ҳолатдаги сопол буюмларга тирнаб нақиш солишнинг пайдо бўлишда

сопол маҳсулотларидаги бўёқнинг аҳамияти кескин тушганлигида деб

такидлайди Н.Горбунова идишлар ангоб билан бўялгандан кейин устига

бўёқли тасвирлар суриш қийинлашади ёки силлиқ юзада бўёқ туриши

қийинлашади. Шунинг учун ҳам айнан ўткир учли буюмлар билан сопол

сиртига нақишли безак бериш одати шакилланади

[1]

.

Дала амалётида илмий изланишлар олиб бориш яъни иқлимнинг иссиқ

ва совуқ шароитида, доимий яшаш жойидан узоқликда дала шароитидаги

ноқулайликларга қарамасдан тадқиқот изланишларини олиб бориш аёл

археологларидан метин ирода ва касбига муҳаббат талаб қилади.

Н.Г.Горбунова музей иши билан дала тадқиқотларини уйғунлаштира

олган ноёб истеъдодли олима бўлиб, у ҳар йили Фарғонага экспедиция

уюштириб, янги-янги манзилгоҳларни фанга маълум қилади. Дала

тадқиқотлари аёл учун қийин бўлишига қарамасдан, ўз ишига катта

масъулият ва ҳурмат билан ёндошган. У ўз ишларини тўла нашр эттирган

кам сонли археолог олималардан бири ҳисобланади.

Н.Горбунованинг фанга киритган янгиликларидан бири Фарғонадаги

қадимги темир даври маданиятини икки даврга, яъни Эйлатон-

Оқтом(мил.авв.VI-мил. II асрлар) ва Қўғай-Қорабулоқ (мил.II-VI) даврларга

бўлиб ўрганиш тўғрисидаги қарашлари эди. Ўз яратган хронологик шкала

бўйича топилмаларни – узук, мунчоқ, пойнак ва бошқаларни

даврлаштиришга муҳим эътибор қаратади.

Н.Г.Горбунова Фарғона водийси тўғрисидаги юнон, рим ва хитой ёзма

манбалар орқали ҳам кенг қамровли изланишларини олиб боради. Фарғона

бўйича маълумотлар етишмаслигининг асосий сабабини шундай изоҳлайди:


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

19

«Аҳамонийлар даврида ҳам, шунингдек юнонлар даврида ҳам водийни

душманлар томонидан босиб олинмаганлигидир»

[2]

. Н.Г.Горбунова антик

дунё тарихчиларининг маълумотларидан тўғридан-тўғри Фарғона номи

билан боғлиқ материалларни кузатмагач, юнон тарихчиларининг ишларидан

географик атамаларни излайди ва бу ишларда энг кўп учраган атама, албатта,

Сирдарё бўлиб, бу ном деярли аксарият муаллифларнинг асарларида

учрайди. Квинт Курций Руф Аҳамонийлар империясининг охирги вакили

Бессни ҳимоя қилиб Танаис дарёсининг ортидаги саклар ҳам ёрдамга

келганини ёзади.“Танаис дарёсининг нариги тарафида яшайдиган скифлар

подшосининг фикрича, дарёнинг бўйида македонлар асос солган шаҳар

унинг бўйнига солинган сиртмоқдир”

[3]

.

К.Птолемей ўзининг “География” асарида Яксарт дарёсининг

бошланиш қисмида Димос, Баскатис деб аталадиган ирмоқлари борлиги ва

уларнинг координатлари берилган. Бу ирмоқларнинг координатлари

Сирдарёнинг юқори оқими координатларига тўғри келади. Унда

кўрсатилишича, Яксарт дарёси, дастлаб, жанубдан шимолга томон оқиб,

кейин шимоли-ғарб томонга ва сўнгра ғарб томонга бурилиши кўрсатилган.

Н.Г.Горбунованинг ёзишича, Птолемейнинг Яксарт дарёси тўғрисидаги

фикрларини таҳлил қилиб, “Яксарт дарёсининг буриладиган жойига қадар

фақат чап томондан ирмоқларнинг келиб қўшилиши, дарё бурилгандан кейин

ўнг томондан ирмоқларнинг келиб қўшилиши, Птолемей берган

хабарларнинг тўғрилигидан дарак беради”

[4]

. Птолемей ҳам Яксартни

шарқдаги тоғлардан эмас, жанубдаги Ҳинд тоғларидан бошланади, деб

кўрсатгани унинг хатоси эди. Н.Г.Горбунова Птолемей хатоси сабабини

юнонлардан бирортасининг ҳам Фарғона водийси ичкари қисмларида

бўлмаганликларида деб билади. Унинг фикрича, Александр бошчилигида

юнон аскарлари Сирдарё бўйларига келиб сакларнинг кетидан қувган бўлса,

у ҳозирги Оқсув, Исфана ва Хўжабақиргансойни кўрган. Фарғона водийси

дарёларининг юқори оқими деб жануб томондаги Туркистон тизмаларидан


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

20

оқиб тушадиган ирмоқларни тушунган бўлишлари мумкин деб изоҳлайди ўз

асарларида

[5]

.

Қадимги Фарғона ҳақидаги ёзма маълумотларда аҳоли муссаллас

тайёрлашга уста бўлишганлиги ёзилади. Бунинг моддий маданиятда излари

тадқиқотчилар томонидан аниқланган.

ХХ асрнинг 30-йилларида Фарғонанинг жанубий-шарқийда Каркидон

сув омбори қурилиш жараёнида бир қанча археологлар билан биргаликда

Т.Оболдуева ва Н.Горбуновалар ҳам атрофда текширув ва қазув ишларини

олиб борди. Натижада энг қадимги мусаллас пиширилагиган корхона

қолдиқлари топилган. Бу ўша йилларда Ўрта Осиёдан топилган мусаллас

пишириладиган корхоналарнинг учунчиси бўлган. Илгари топилган мусаллас

пишириладиган корхоналар Панжикент ва Еттисувда бўлиб, VII-VIII

асрларга тегишли бўлиб, бу ердаги топилма III-IV асрлар билан баҳоланади

[6]

.

Тадқиқотлар натижасида маълум бўлдики, алибастр полда хом ашё

эзилиб, ҳосил бўлган шарбат алибостр нов орқали иккита ҳовузчалар ёнида

ерга мустаҳкам қилиб хум ўрнатилган. Мусаллас пишириладиган катта

хонадан тўртта катта хум идишлар ва косалар, қўшни хоналардан янада

каттароқ идишлар топилган, бу идишларда мусаллас сақлаган бўлиши

мумкин. Бу объект рўпарасида яшаш учун уй-жойлар ҳам тушган бўлиб, хум

қўйилган хоналар унга туташиб кетган. Бу ҳудуддан унча катта бўлмаган

қишлоқ қўрғони аниқланди. Бу қўрғонда яшовчилар, асосан мусаллас

пишириш билан машғул бўлди.

Мил.авв. 125-126 йилларда Даван давлатига саёҳат қилган Хитой

дипламати Чжан Цян фарғоналиклар етиштирадиган маҳсулотлар ҳақида

маълумот ёзади: “Ўтроқ аҳоли ер ҳайдайди, ғалла ва шоли экади, уларда

мусаллас навли узум, жуда кўплаб яхши отлари бор. Даваннинг барча

жойларида узум виноси тайёрлайдилар. Бой хонадонлар уни катта миқдорда


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

21

тайёрлайдилар, бу ичимлик хумларда бир неча ўн йилларда ҳам бузулмай

сақланади”.

Давон ҳалқи узоқ йиллар давомида ер остига мўлжалланган катта

хумларда озуқ-овқат маҳсулотларини сақлаган. Бу хумлар салқин омбор хона

вазифасини бажарган. Афсусланарли томони шундаки, бу харобалар бугунги

кунгача етиб келмаган, сабаби ерлар ҳайдаб юборилган. Фақат ўрганилиш

давомидаги олинган расмлар адабиётларда сақланиб қолган. Демак, ёзма

маълумотларнинг моддий артефактлар билан ўз таъсдиқини топиши, бу

ҳудудда аҳолининг узоқ йиллар давомида ўтроқ ҳаёт кечирганлигини

деҳқончилик маҳсулотларидан унимли фойдаланганлигини кўрсатади.

Фарғона водийси аёллари ҳунармандчиликда сопол буюмларини ясаш

билан ҳам даслабки даврларда шуғулланган, асосан қишлоқлар ва тоғолди

ҳудудларда кенг тарқалган. Аёллар хўжалик эҳтиёжлари учун қўлда сопол

буюмларини яратган. Аёллар томонидан сой ва дарё бўйларидан сифатли

тупроқлар танланиб улардан сополлар ясалган. Бу кулолчилик “аёллар

кулолчилиги” ёки “уй кулолчилиги” деб аталган

[7]

.

Бундан ташқари аҳоли қадимдан деҳқончилик, боғдорчилик ва

йилқичиллик билан шуғулланиб келган. Ўрта Осиёнинг шарқий ва ғарбий

ҳудудларида дастлабки манзилгоҳлар тадқиқотчилар томонидан таҳлилий

ўрганилганда, жанубий-ғарбий ҳудудларда истиқомат қилган аҳоли ўзлари


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

22

яшаб турган қалъага Амударёдан катта меҳнат асосида сунний каналлар

орқали сув таъминотини ташкил қилган

[8]

. Шу ўринда жанубий- шарқий

ҳудуддаги аҳоли сой ҳавзаларининг адир орти ҳудудида микровоҳалар

шакилланиши натижасида қўрғон- қалъалар ташкил этади

[9]

. Фарғона

водийсининг қадимги даврлардан аҳолининг яшаш тарзи ҳақидаги

тадқиқотларининг умумлашган натижаларини Н.Горбунова 1986 йилда

Лондонда нашр этилган “Қадимги Фарғона”

(The Culture of Ancient Ferghana)

номли фундаментал китобида кўриш мумкин. Унда Фарғонада мил.авв.VI -

асрдан милодий VI асргача бўлган узоқ давр юз берган тарихий ва маданий

ўзраришларни қамраб олувчи жараёнлар атрофлича ёритиб берилган.

Монаграфияда Фарғонадаги маданий ўзгаришлар асосли фактлар ва илмий

хулосалар ҳамда қўлга киритилган кенг қамровли материаллар ёрдамида

очиб берилган. Ҳар бир мавзу авваломбор муаллифнинг ўз тажрибалари,

кўздан кечирганлари, дала тадқиқот натижалари ва бошқа илмий манбаларга

шахсан қиёслаб чиқилган хулоса асосида ёритилган.

Н.Горбунова умрининг охирги ўн йиллигида Ўрта Осиё чорвадор

қабилалари билан сарматлар ўртасидаги ўзаро алоқаларга оид муоммолар

билан жиддий шуғулланади. Унинг муоммога ёндошишдаги ўзига хос

оргиналлиги шундан иборатки, у кўчманчи халқ этнографик материалларини

ҳар бир географик ҳудудларнинг археологик материаллари билан

тақослайди. Афсуски унинг ушбу мавзуга бағишланган “Бақтрия, Суғд ва

Марказий Қизилқум чорвадорлари” номли катта илмий иши вафотидан

кейин нашир этилган. У томонидан 130дан зиёд илмий ишлар ёзилган

[10]

.

Хулоса қилиб айтганда археология соҳасида тадқиқотлари натижасида

илий ютуқларга эриша олган аёл олималаримиз жуда кам, лекин

Н.Г.Горбунова Қадимги Фарғона моддий маданияти тарихини ўрганишдаги

машаққатли касби йўлида қийинчиликлардан қатиятли ва фидойлиги билан

намуна бўла оладиган олима аёлларимизда ҳамда ўз изланишларини нафақат


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

23

Ўрта Осиё балки Европадаги кенг аудиторияга этказа олган илм

фидойисидир.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1. Gorbunova N.G. The Culture of Ancient Ferghana. BAR International Series

281.1986

2. Анарбаев А. Ахсикент – столица древний Фергана. – Т.,Tafakkur, 2013.-

535 с.

3. Квинт Курций Руф. История Александра Македонского. Сохранившиеся

книги. Под ред. В.С.Соколова. М.: Наука.,1963.-477 с.

4. Горбунова Н.Г. Фергана по сведениям античных авторов. В кн.

«История и культура народов Средней Азии». М., 1976.-С. 27-28.

5. Горбунова Н.Г. Фергана по сведениям античных авторов. В кн. “История

и культура народов Средней Азии”. М.,1976.-С. 28-48.

6.

Горбунова Н.Г. Кўҳна Фарғонада. «Ўзбекистон» нашриёти,

Тошкент.,1972.-Б.20.

7. Pozilova X.O. THE ROLE OF WOMEN IN FERGANA VALLEY

POTTERY

https://doi.org/10.47100/conferences.v1i1.1213

8. Kuchkarova Z.R.Classification of ancient monuments of ancient Khorezm.

IEJRD ICIPPS-20 International E-Conference June2020.298-301p. E-ISSN:2349-

0721 imp.factor:SJIF:6.549 www.iejrd.com

9. Kuchkarova Z.R. Southeastern Farghana Valley Nomadic Pastoral Culture.

Index

Copernicus

internation.

aotumber

2022

4377-4328.

https://www.provinciajournal.com/index.php/telematique/article/view/618

10. Ҳошимов Фарғонашунос археологлар Ф.2020 Б.158

FARG‘ONA VODIYSIDA SHAHARLAR PAYDO BO‘LISHI VA

RIVOJLANISHINING AYRIM MASALALARIGA DOIR

Aloxunov A.

FDU, Jahon tarixi kafedrasi katta o‘qituvchisi, PhD

Yoqubjonov S.

FDU Tarix mutaxassisligi II bosqich magistranti

Библиографические ссылки

Gorbunova N.G. The Culture of Ancient Ferghana. BAR International Series 281.1986

Анарбаев А. Ахсикент – столица древний Фергана. – Т.,Tafakkur, 2013.- 535 с.

Квинт Курций Руф. История Александра Македонского. Сохранившиеся книги. Под ред. В.С.Соколова. М.: Наука.,1963.-477 с.

Горбунова Н.Г. Фергана по сведениям античных авторов. В кн. «История и культура народов Средней Азии». М., 1976.-С. 27 28.

Горбунова Н.Г. Фергана по сведениям античных авторов. В кн. “История и культура народов Средней Азии”. М.,1976.-С. 28-48.

Горбунова Н.Г. Кўҳна Фарғонада. «Ўзбекистон» нашриёти, Тошкент.,1972.-Б.20.

Pozilova X.O. THE ROLE OF WOMEN IN FERGANA VALLEY POTTERY https://doi.org/10.47100/conferences.v1i1.1213

Kuchkarova Z.R.Classification of ancient monuments of ancient Khorezm. IEJRD ICIPPS-20 International E-Conference June2020.298 301p. E-ISSN:2349- 0721 imp.factor:SJIF:6.549 www.iejrd.com

Kuchkarova Z.R. Southeastern Farghana Valley Nomadic Pastoral Culture. Index Copernicus internation. aotumber 2022 4377-4328. https://www.provinciajournal.com/index.php/telematique/article/view/618

Ҳошимов Фарғонашунос археологлар Ф.2020 Б.158

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана