Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
471
ижро қилувчи ва бошқарувчи олий органи сифатидаги ўз вазифасини сақлаб
қолди. Ҳукумат 10 нозирликдан иборат бўлиши кўрсатилди. Халқ Нозирлари
Шўроси таркибига раис ва халқнозирлари кирган. Халқ нозирликлари –
ташқи ишлар, ички ишлар, ҳарбий ишлар, маориф, соғлиқни сақлаш, меҳнат
ва ижтимоий таъминот, савдо ва саноат, молия, зироат(қишлоқ хўжалиги),
давлат назорати таркибида ташкил этилган.
Фойдаланилган манба ва адабиётлар:
1.
Русия Ижтимоий Қўшма Шўролар Жумҳурияти билан Бухоро Халқ
Шўролар Жумҳурияти орасида маҳда // “Бухоро ахбори”. 1920 йил 1 декабрь.
2.
Ражабов Қ. Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш. –
Тошкент: Маънавият, 2002. –Б.17-18.
3.
Қиличев Ф. Зулматдан садолар. – Тошкент: Адолат, 1994. – Б.25.
4.
Наимов Н. Маърифатга бахшида умр (Тарихий қисса) – Бухоро:
“Дудона”, 2018. –Б.126-127.
5.
Наимов Н. Маърифатга бахшида умр (Тарихий қисса) – Бухоро:
“Дудона”, 2018. –Б.126-127.
6.
Бухоро Шўролар Жумҳуриятининг Қонун асосий [Конституцияси]. Ўз
МА, 47-фонд, 1-рўйхат, 13-йиғма жилд, 1-14-варақлар.
7.
Бухоро Шўролар Жумҳуриятининг Қонун асосий [Конституцияси]. Ўз
МА, 47-фонд, 1-рўйхат, 13-йиғма жилд, 11-варақ.
БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТРАНСПОРТ
ТИЗИМИ РИВОЖИДА ДИПЛОМАТ АБДУРАХИМ ЮСУФЗОДАНИНГ
ЎРНИ ВА РОЛИ
Махкамов А.К.
Андижон давлат университети тузилмасидаги
Қатағон қурбонлари хотираси музейи илмий ҳодими
Аннотация: Ушбу мақолада таниқли давлат ва жамоат арбоби Абдурахим
Юсуфзоданинг Москва шахрида БХСРнинг СССР ҳузуридаги мухтор вакили лавозимида
ҳизмат кўрсатаётган даврида Бухоро Республикасининг транспорт тизими ривожи ва
Юсуфзоданинг қўшган хиссаси ҳақида янги архив манбалари асосида маълумотлар
келтирилган.
Калит сўз ва иборалар: БХСР, СССР, Транспорт, авиация, Добролёт, темирйўл,
Юсуфзода, Юнкерс, Склянский, Рыков, олтин рубль, Красный Восток.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
472
Аннотация: В данной статье базируясь по новым архивным источникам были
представлены сведения о развитии транспортной системы Бухарской Республики и
вкладе Юсуфзаде в период, когда он известный государственный и общественный
деятель, был автономным представителем СССР при СССР в Москве.
Ключевые слова и фразы: БХСР, СССР, Транспорт, авиация, Добролет, железная
дорога, Юсуфзода, Юнкерс, Склянский, Рыков, золотой рубль, Красный Восток.
Annotation: In this article, based on new archival sources, new information was
presented on the development of the transport system of the Republic of Bukhara and the
contribution of Yusufzade during the period when he was a well-known statesman and public
figure, and when he was an autonomous representative of the BPSR to the USSR in Moscow.
Key words and phrases: BPSR, USSR, Transport, aviation, Dobrolet, railway,
Yusufzoda, Yunkers, Sklyansky, Rykov, golden ruble, Krasnyy Vostok.
XIX аср охири - ХХ асрнинг
бошларида бутун дунёда илмий-техникавий
ривожланиш
авж
олиб
транспорт
тизимларининг мутлақо янги турлари,
хусусан темирйўл ва авиация соҳалари Шарқ
давлатларида ҳам вужудга кела бошлаган.
Ўрта Осиёга темирйўл транспорти ХIX
асрнинг охирларидаёқ кириб келганига
қарамасдан дастлаб 1918-1920 йиллардаги Бухоро амири ҳукуматини
ағдаришга қаратилган қуролли ҳаракат пайтида, сўнг “босмачилик”ка қарши
кураш даврида республика хўжалигининг ажралмас қисми бўлган бу тизим
деярли издан чиққан эди. 1923 йилга келиб ушбу долзарб масалага Бухоро
Халқ Совет Республикаси ҳукумати жиддий эътибор қарата бошлаган. Асли
Андижонлик жадидчи, тараққийпарвар, дастлаб Бухоро Халқ Совет
Республикасида сўнг Ўзбекистон ССРда кўплаб лавозимларда фаолият
кўрсатган давлат арбоби Абдурахим Юсуфзода 1923 йил 30 августда Бухоро
халқ нозирлар кенгашининг қарори билан БХСРнинг СССРдаги мухтор
вакили ҳамда БХСРнинг Москвадаги иқтисодий вакиллиги раиси
лавозимларига тайинланган. У Москвадаги дипломатик фаолияти давомида
республиканинг турли соҳаларини ривожлантириш ишлари билан бирга
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
473
транспорт тизимини қайта тиклаш ва такомиллаштириш учун СССР
ҳукумати билан манфаатли келишувлар тузишга муваффақ бўлган.
Абдураҳим Юсуфзода 1923 йилнинг 6 октябр ойида Москвадаги
муҳтор вакиллик ҳамда БХСР Нозирлар кенгаши номидан Ўрта Осиё
темирйўл магистралининг бир қисми ҳисобланган 54 верст
77
узунликдаги
Қарши-Ғузор ҳамда узунлиги таҳминан 210 верст
78
бўлган Самсоново
79
-
Термиз темирйўл чизиғини ташкил қилиш учун мутаҳассислар ва асбоб
ускуналар юборишда амалий ёрдам бериш ҳақида РСФСР инқилобий ҳарбий
советига №44 сонли ҳат билан мурожаат қилган.
РСФСР
инқилобий
кенгаши
раисининг
ўринбосари Склянский муҳтор
вакил
Юсуфзода
номига
жавоб ҳати йўллаб Марказ
томонидан
Қаршидан
Самсоновогача темирйўл учун
катта
миқдорда
пул
ажратилгани
ва
қурилиш
харбий идоранинг қатъий талаби билангина 1923 йилда якунланганини,
бундан ташқари темирйўл чизиғи билан Амударё бўйларини боғловчи махсус
пристанлари қуриб битказилганини қайд этган. Склянский ўз ўрнида Бухоро
ҳукумати 1924 йилдаги темир йўл қурилиши учун умумий молиявий
аҳволдан келиб чиқиб қанча миқдорда пул ажрата олиши ҳақида савол бериб,
хатнинг охирида Республика инқилобий ҳарбий қўмитаси ва алоқа йўллари
халқ комиссарлиги ушбу масала бўйича БХСР элчисининг келгусидаги
жавобидан келиб чиқиб аниқ жавоб беришини айтган
[4]
.
77
57 километрга тенг
78
220 километрга тенг
79
Ҳозирги Туркманистон Республикасидаги Карки шахри
Қарши темирйўл депоси. 1922-йил
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
474
Бухоро Халқ Совет Республикасининг маъмурий харитаси
1923 йил 5 сентябрда А.Юсуфзода Алоқа йўллари халқ комиссарлигига
мурожаат қилиб унинг сўрови Бухоро Республикасига етказилгани ва жавоб
келиши биланоқ зудлик билан ҳабар қилинишлари ҳақида маълумот беради.
Ушбу мурожаатга жавобан Бухорода Халқ Нозирлари Кенгашининг
1923 йил 30 декабрдаги №14 сонли йиғилишида Ўрта Осиё темирйўл
магистралини Эски Бухоро шахридан бошлаш ва Қарши-Ғузор темирйўлини
қуриб битказиш бўйича масала кун тартибига қўйилади. Халқ Нозирлари
Кенгаши Республиканинг ҳалқ хўжалигини тиклашни ўта муҳим ҳисоблаб,
биринчи ўринда Қарши-Ғузор, иккинчи ўринда эса Карки-Термиз
темирйўлини тиклаш ва ишга тушириш бўйича қарор қабул қилиб иккала
йўналиш қурилишни 1924 йилда тугаллаш шарти билан талаб қилинадиган
суммани 50% ни ажратиш ҳақида қарор қабул қилади. Ушбу сумма 1.250.000
рублни ташкил қилган.
Бухоро Халқ Совет Республикасининг маъмурий харитаси
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
475
1924 йил 30 январда Халқ
Нозирлари
Кенгаши
раиси
Файзулла
Хўжаев
Инқилобий-
харбий
қўмитага
хат
йўллаб
темирйўл қуриш масаласи ижобий
ҳал этилиб 1.250.000 олтин рубль
миқдорида пул Марказ иҳтиёрига
юборилгани ва қурилиш 1924 йил
давомида
якунланиши
зарур
эканлигини яна бир бор таъкидлаб
ўтади
[5]
.
1924
йил
апрель
ойида
А.Юсуфзода
муҳаррирлиги
остидаги
“Бухарская
Жизнь”
газетасида чоп этилган Файзулла
Хўжаевнинг
“Экономическое
положение БXСР”
(“Бухоронинг иқтисодий аҳволи”)
номли мақоласида
республикадаги мавжуд транспорт тизими, ҳусусан темирйўл аҳволи қолоқ
даражада эканлигини таъкидлаб “Алоқа йўлларининг таъминланиши нафақат
ички товар айланиши балким ташқи савдо алоқалари учун ҳам биринчи
даражали аҳамият касб этади. Бухорода темирйўл тизими ўта суст
ривожланган. Бухоро республикаси 217.000 квадрат верст майдонга эга
бўлган ҳолда атиги 533 верст темирйўли мавжуд, яъни 400 квадрат верст
майдонга атиги 1 верст темирйўл тўғри келмоқда. Темирйўл экспорт ва
импорт тақдирида асосий рол ўйнар экан, Бухоро ҳукумати темирйўлларни
тиклашга қатъий қарор қилди” деган эди. Журналнинг ўша сонида
Абдураҳим Юсуфзода ҳам Бухоро хўжалигини тиклаш жараёни ҳақида
қуйидагича айтган эди: “Ўз-ўзидан аниқки, биз ҳеч қандай мўжиза кутмоқчи
эмасмиз. Бизга маълум, давлатимиз узоқ йиллик фуқаролар урушидан ҳолдан
“Бухарская жизнь” журнали, 1924 йил март-апрель
сони, 8-11 бетлар
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
476
тойган, унинг иқтисодий кучи қўпориб ташланган. Аммо, шунга қарамай, биз
Бухоронинг вайрон бўлган хўжалигини тез орада тикланишига бир сония ҳам
шубха қилмаймиз. Биз ўз тарихида бир неча бор метин иродаси ва
шижоатини намоён қилган Бухоро халқининг буюк кучи ва имкониятига
ишонамиз”
[3]
.
СССР Халқ Комиссарлари Совети раиси ўринбосари, Халқ хўжалиги
олий кенгаши раиси Алексей Иванович Рыков 1924 йил 11 февралда
Крижановский, Склянский, Рудзутак ва Чичеринларга хат йўллаб Бухоро
темирйўл тизимларини тиклаш бўйича Ташқи ишлар халқ комиссарлиги,
Харбий ишлар халқ комиссарлиги, Алоқа йўллари халқ комиссарлиги, Молия
ишлари халқ комиссарлиги, Давлат режа қўмитаси ва Бухоро мухтор
вакиллиги (А.Юсуфзода) иштирокида Халқ Комиссарлари Советининг
комиссияси тузилишини ва бу комиссиянинг иш тартиби хақида 1 хафта
муддат ичида ҳисобот беришларини сўрайди.
СССР Ташқи ишлар халқ комиссари Георгий Васильевич Чичерин
Мехнат ва мудофаа кенгаши номига юборилган 1924 йил 13 июндаги
№2235/1 сонли телеграммасида ҳам Бухоро темир йўлларини тиклаш ишлари
хақида сўз бориб, агар Бухоро ҳукумати билан қурилишнинг молиявий
томонлари ҳал бўлса Ташқи ишлар халқ комиссарлигининг ушбу қурилиш
бўйича ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдириб ўтади
[6].
Ўша йили 8 август санасида СССР Темирйўл транспорти марказий
бошқармаси бошлиғи В.Шухов Мехнат ва мудофаа кенгашига Бухоро
Республикасининг Қарши шахридан Китоб шахригача темирйўл рельслари
ётқизилгани ва 1 ноябрдан бошлаб бу йўналишда вақтинчалик поезд қатнови
йўлга қўйилиши ҳақида маълумот беради.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
477
“Добролёт” ташкилотининг Ўрта Осиёдаги бошқармасининг тарғибот
плакати . 1923 йил.
Ишчи ва дехқон қизил армияси юридик бўлимининг бошлиғи
Байковский берган маълумотга кўра 1924 йил 1 сентябр ҳолатига темирйўл
ҳарбий қисмларининг саъй-ҳаракатлари билан Бухоро темирйўлининг
Қарши-Ғузор қисми тўла тикланади
[7].
А.Юсуфзода (чапдан тўртинчи) Москвадаги Бухоро Республикасига тегишли “Красный Восток”
фабрикаси ишчилари билан учрашувда. 1924 йил.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
478
1923 йил 17 мартда Москвада РСФСРдаги илк ҳаво йўллари
акциядорлик жамияти ҳисобланмиш “Добролёт” ташкилоти вужудга келади.
Ташкилот асосчиси Фуқаровий авиация совети томонидан бошқарилсада
унинг акциялари СССРнинг бутун республикалари бўйлаб очиқ савдога
қўйилган эди. Ўрта Осиёда, ҳусусан Бухоро Республикасида фуқаро
авиацияси соҳасининг вужудга келиши 1923 йил ҳисобланади. Айнан шу йил
19 июль санасида Тошкент шахрида ОДВФ (Общество друзей воздушного
флота – Россия хаво флоти дўстларининг жамияти) ва “Добролет”
акциядорлик жамиятининг Ўрта Осиё Республикаларига бағишланган қўшма
йиғилиши бўлиб ўтади ва унинг ишида Любимов раислигида Ўрта Осиёлик
вакиллардан Жўрабоев, Ёқубжонов, “Добролёт” ташкилотидан Мамаев,
Миронов, Кравцовлар иштирок этадилар. Йиғилишнинг 1-қарори “б”-банди
Бухоро ва Хоразм Республикаларига оид бўлиб, ушбу республикаларда ҳам
“Добролёт” ташкилотининг акцияларини сотувга қўйиш масаласи илгари
сурилади. 2-қарор “б” бандида эса тегишли мутахассисларни Бухорога ва
Добролёт ташкилотининг Ўрта Осиё вакиллигига “Юнкерс” самолётини топшириш
маросими. Тошкент 1924 йил
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
479
БХСРнинг Москвадаги мухтор вакили Абдураҳим Юсуфзода (марказда)
Москва. Зарайск фабрикаси. 1924 йил.
Хивага хизмат сафарига юбориб Чоржўйда қўниш майдонини ташкил қилиш
масалаларини ўрганиб чиқиш вазифаси қўйилади
[8]
.
1923 йил 25 октябрда ОДВФ ва Добролётнинг яна бир қўшма
йиғилиши бўлиб ўтиб унда Ўрта Осиё бюроси ҳодимлари, Бухоро ҳукумати
аъзоларидан Соколов, А. Мухитдинов, Бухордаги консуллик вакили Зивиц,
Хоразм консуллиги вакили Ёқубжоновлар иштирок этадилар. Йиғилишнинг
1-қарорида зудлик билан Бухорода харбий ҳаво флоти тузиш, ОДВФ
ҳисобидан 8 та аероплан ва Бухоро ҳукумати ҳисобидан 2 та аероплан ишлаб
чиқариш кўзда тутилади. Бундан ташқари Бухоро ҳукумати бошқа
ҳаражатлар учун кўнгилли равишда Добролёт ташкилотига 65.000 олтин
рубль беришга қарор қилади.
1923 йил 31 октябрь Москва шаҳрида БХСР вакили Абдурахим
Юсуфзода, Туркистон АССР вакили М.С.Исаев, ХХСР вакили М.А.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
480
Матчонбоев ва Россия кўнгилли ҳаво флоти жамияти бошқармаси
“Добролёт” вакили И. Девятовский ўртасида шартнома имзоланади. Унга
кўра
1924
йил
1
апрелдан
“Добролёт”
жамиятига
Бухоро‒Хива‒Тошкент‒Алмати ва Бухоро‒Хива йўналишларида йўловчи ва
почта ташиш ҳуқуқи берилди.
1924 йил 3 майда Тошкент ва Олма-ота шахри ўртасида 813
километрлик авиақатнов ташкил қилинади. Икки шахар ўртасидаги
масофасини босиб ўтиш йўли авваллари бир ойдан ошиқроқ вақтни олган
бўлса, самолётда бу вақт 6-7 соатни ташкил қиладиган бўлди. Айни вақтда
эса “Юнкерс” самолётлари орқали Когон шахридан Хивагача 460
километрлик рейс ташкил қилинди. 1924 йил 3 сентябрга келиб 730
километрдан иборат Когон-Душанбе янги маршрути йўлга қўйилди. Бу
пайтга келиб Добролёт жамияти томонидан янги очилажак ҳаво йўлларини
аниқлаш ишлари тугатилганди ва Ўрта Осиё бўйича узоқлиги 800 километр
бўлган Тошкент-Авлиёота-Бишкек-Олма-ота линиялари, узоқлиги 450
километр бўлган Бухоро-Оқтўғай-Дарғон-ота-Хива линиялари ишга
тушурилди. Бу линиялар учун “Добролёт” томонидан “Юнкерс” фирмасидан
махсус 6 та йўловчи самолёти ҳарид қилинганди
[2]
.
“Добролёт”нинг 1924 йилги ҳисоботига кўра Ўрта Осиё ҳаво йўллари
бўйича рейслар ҳафтасига 4 марта ташкил қилинди ва қуйидаги натижаларга
эришилди:
Ташкил қилинган рейслар сони – 843
Парвоз узлуксизлиги – 94%
Йўловчилар сони - 2068 нафар
Самолётда ташилган юк ва почта миқдори 33.007 килограмм
Мажбурий қўнишлар сони – 15
Бузилишлар сони – 2
Миллий-ҳудудий чегараланиш ортидан Бухоро Халқ Совет
Республикаси 1924 йил 27 октябрда тугатилади ва Абдурахим Юсуфзода ҳам
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
481
Бухорога чақирилиб янги ташкил топган республика – Ўзбекистон ССРдаги
турли лавозимларда ўз фаолиятини давом эттиради.
Фойдаланилган манба ва адабиётлар:
1.
Р.Т.Шамсутдинов. Истиқлол йўлида шахид кетганлар. “Шарқ”
нашриёти. – Тошкент, 2001 йил. 67-бет
2.
Соболев Д. А. «Добролет» – первое российское акционерное общество
воздушных перевозок (1923–1929) // Вопросы истории естествознания и
техники. – 2019. – T. 40. – №4 C. 716-739 .
3. “Бухарская Жизнь” журнали, №1-2 қўшма сон, Москва 1924 йил.
Архив манбалар рўйхати:
4. ГАРФ (Россия Федерацияси Давлат Архиви), 5446-фонд, 5-а – рўйхат,
23-иш, 3-варақ
5. ГАРФ (Россия Федерацияси Давлат Архиви), 5446-фонд, 5-а – рўйхат,
424-иш, 6-варақ
6.
ГАРФ (Россия Федерацияси Давлат Архиви), 5446-фонд, 5-а – рўйхат,
23-иш, 12-варақ
7.
ГАРФ (Россия Федерацияси Давлат Архиви), 5446-фонд, 5-а – рўйхат,
23-иш, 14-варақ
8.
РГАСПИ (Россия ижтимоий-сиёсий тарихи давлат архиви) 62-фонд, 2-
рўйхат, 40-иш, 12-варақ
ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ПАХТА ЯККА
ҲОКИМЛИГИНИНГ ҚАРОР ТОПИШИ (ХIХ асрнинг иккинчи ярми –
ХХ асрнинг бошлари)
Арслонзода Р.А.
ФарДУ, Жаҳон тарихи кафедраси доценти, т.ф.н.
Annotatsiya: Maqolada “Turkiston to‘plami”ga joylashtirilgan materiallar tahlili, ularni
boshqa manbalar, xususan, arxiv hujjatlari va statistik materiallar bilan taqqoslab, Farg‘ona
vodiysining Rossiya imperiyasining asosiy paxta bazasiga aylanishi jarayoni ochib berilgan.
Tarixiy faktlarga asoslanib, XIX asr oxiri — XX asr boshlarida Fargʻona vodiysi qishloq
xoʻjaligida paxtaning monokulturaga aylanishi Rossiya toʻqimachilik sanoatini arzon xom ashyo
bilan taʼminlash zarurati natijasida yuz berganligi haqida xulosa chiqarildi. materiallar.