Мақолада Инсониятнинг қадимги даврлардан бошлаб, ҳаётида дуч келган ижтимоий муаммоларнинг инсон ҳаётига ҳавф туғдириши жараёнларини олдини олишга ҳаракат қилгани баён қилинган. Ўрта асрларда Мовароуннаҳрда болалар тиббиёти асрлар давомида шаклланиб, бу соҳа билан дастлаб Абу Али ибн Сино, Шарафиддин ибн Абдуллоҳ Илоқий каби олимлар ҳақида ёритилган. Муаллиф мустамлака давридаги тиббиёт билан совет даврининг дастлабки давридаги болалар тиббиётини ривожланиш жараёнларини баён қилган.
Эхография бронхопулмонар тизим текширувида қўлланиладиган ноинвазив усуллардан биридир. Ҳозирги вақтда маҳаллий ва хорижий адабиётларда катталар, эрта ва ўрта ёшдаги болаларда бронхопулмонар тизимнинг турли хил патологияларини аниқлашда ультратовуш усулидан фойдаланиш бўйича етарли миқдордаги ишлар олиб борилган, аммо тўлиқ ва эрта туғилган чақалоқларда бу усулдан фойдаланиш етарли даражада ўрганилмаган. Ўпканинг хаволи тўкимаси, ўпка қон томирларини ва ўзгармас ўпка тўқималарининг бронхларини кўриш имконияти масаласи айниқса мунозарали бўлиб қолмоқда.