Бугунги кунда мавзули карта ва планларни яратиш, уларни қайта ишлаш, маълумотлар базаларини шакллантириш, интегрaциялаш ҳамда визуаллаштириш каби ишлар ГАТ технологиясининг асосий мақсадли вазифаларидан бири деб қабул қилинди. Электрон демографик карталарини тузишда маълумотларини тўплаш, уларга мувофиқ маълумотлар базасини шакллантириш ишлари ArcGis, MapInfo, Panorama, GeoDraw, GeoGraph, Atlas Gis, Win Gis, ArcInfo ва бошқа дастурлар асосида олиб борилмоқда. Ушбу мақолада электрон карталарини тузишда маълумотлар тўплаш ва унда замонавий методлардан фойдаланиш, фазовий маълумотларни ГАТларда интегрatsiялаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий карталарни тузиш ишлари юзасидан фикр-мулоҳазалар келтирилган.
Maqolada masofadan zondlash orqali turli kartalarni tuzishda kosmik suratlar, ma’lum bir hududning mavzuli kartasini tuzish zarur bо‘lganda, qisqa vaqt ichida masofadan zondlashdan olingan signallardan yetarlicha ma’lumot olish mumkin. Bu esa karta tuzishni tezlashtirish bilan birga aniqlikni ham oshiradi. Masofadan zondlash texnologiyalaridan foydalanib qishloq xо‘jaligi ekin turlarini kartalashtirishda foydalanish orqali karta tuzish ishlari ancha yengillashadi.
Давлат ер кадастрини юритишни рақамлаштириш, Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотларида манзиллар реестрини шакллантириш,кўча номларини юритиш манфаатдор вазирлик ва идораларга интерактив хизмат кўрсатишда аҳборотларнинг ишончлилиги таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан мақолада аҳоли пункти ҳудудида манзиллар реестри маълумотларини ArcGIS дастурий таъминоти асосида базалаштириш, янгилаш, хато ва камчиликларни бартараф қилиш юзасидан маълумотлар берилган.