Ушбу мақолада муайян этник гуруҳни ташкил топиши, ўзаро мулоқот жараёнида умумий тил ҳамда урф-одатларни шаклланиши. Этник жамоа вакилларининг ўзининг мавжудлиги, атрофдаги маънавий, маданий, табиий жараёнларга муносабатлари этносоциологик жиҳатдан ўрганилган. Шунингдек, этник онг ва этник ўз-ўзини англаш, этник ўзига хосликнинг шаклланиш жараёнлари ҳақида фикрлар келтирилган. Тадқиқот мавзусига оид турли адабиётлар атрофлича таҳлил қилинган.
AGH in Krakow is one of the most prestigious technical universities in Poland. It has been attracting students from all over the world for years who want to gain education at the highest level. Therefore, the education of foreigners at AGH is a very important element of the university's functioning.
Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётида глобаллашув даврида тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил этилган ва уларни такомиллаштириш юзасидан айрим таклиф ва хулосалар каби масалалар ёритилган.
Маълумки, ХХ аср дунё тарихига таълим асри бўлиб кирди ва бу жараён бетўхтов XXI асрда ҳам давом этмоқда. Жаҳон бўйлаб кезаётган глобаллашув жараёни таълим тизими олдига ҳам янгиянги муаммоларни, талабларни қўймоқда. Ҳозирги кунда таълим тизимида унинг самарадорлигини таъминлашда дифференциал ёндашув ва ихтисослашиш масаласи етакчи омил сифатида майдонга чиқди. Битта шахс ҳозирги замон таълимида бир вақтнинг ўзида ҳамма нарса, ҳамма мутахассис бўла олмайди. Шу боис, шахснинг бир тўхтамга келиб, маълум бир мутахассисликни танлаши ва шу мутахассислик бўйича ўз билимни тизимли равишда ошириб бориши муайян соҳанинг тараққий этишини кафолатлаши аниқ. Таълим тизимида кадрларни саралаш ва дифференциациялаш (табақалаштириш) қонун-қоидалари амалда бўлган дунёнинг ривожланган давлатларида мутахассис тайёрлаш масаласи, асосан, уч жиҳатга таянади: истеъдод, энг юқори малакали профессионаллик ва учинчиси – интеллектуал қудрат, яъни салоҳият. Айни шу уч жиҳат ҳозирги замонавий таълимни ташкил қилишда асосий маёқ сифатида танланган.
Ушбу мақолада ўсмир қизларни китобхонликка жалб этиш орқали шарқона маънавий-ахлоқий қарашларини шакллантиришнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш, педагогик – психологик имкониятларини таҳлил қилиш ва замонавий ёндашувлар асосини такомиллаштириш
ўсмир қизларда комиллик сифатларини таркиб топтириш ҳамда глобал тафаккур ривожи ҳақида гап
боради