Авторы

  • Абдурахим Маннонов
    Ташкентский государственный институт востоковедения

Биография автора

  • Абдурахим Маннонов, Ташкентский государственный институт востоковедения

    Заслуженный тренер молодежи Узбекистана, кавалер ордена «Трудовой славы», доктор филологических наук, профессор

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.oriental-studies.16601

Ключевые слова:

крупный центр подготовка восточный специалист

Аннотация

Маълумки, ХХ аср дунё тарихига таълим асри бўлиб кирди ва бу жараён бетўхтов  XXI  асрда  ҳам  давом  этмоқда.  Жаҳон  бўйлаб  кезаётган  глобаллашув жараёни таълим тизими олдига ҳам янгиянги муаммоларни, талабларни қўймоқда. Ҳозирги  кунда  таълим  тизимида  унинг  самарадорлигини  таъминлашда дифференциал  ёндашув  ва  ихтисослашиш  масаласи  етакчи  омил  сифатида майдонга чиқди. Битта шахс ҳозирги замон таълимида бир вақтнинг ўзида ҳамма  нарса,  ҳамма  мутахассис  бўла  олмайди.  Шу  боис,  шахснинг  бир тўхтамга келиб, маълум бир мутахассисликни танлаши ва шу  мутахассислик бўйича ўз билимни тизимли равишда ошириб бориши муайян соҳанинг тараққий этишини кафолатлаши аниқ. Таълим тизимида кадрларни саралаш ва  дифференциациялаш  (табақалаштириш)  қонун-қоидалари  амалда  бўлган дунёнинг ривожланган давлатларида мутахассис тайёрлаш масаласи, асосан, уч  жиҳатга  таянади:  истеъдод,  энг  юқори  малакали  профессионаллик  ва учинчиси – интеллектуал қудрат, яъни салоҳият. Айни шу уч жиҳат ҳозирги замонавий таълимни ташкил қилишда асосий маёқ сифатида танланган.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

5

МАННОНОВ АБДУРАҲИМ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси,“Меҳнат шуҳрати”

ордени соҳиби, филология фанлари доктори, профессор, ТДШУ

Ўзбекистонда шарқшунос мутахассислар

тайёрлашнинг йирик маркази

Маълумки, ХХ аср дунё тарихига таълим асри бўлиб кирди ва бу жараён бе-

тўхтов XXI асрда ҳам давом этмоқда. Жаҳон бўйлаб кезаётган глобаллашув
жараёни таълим тизими олдига ҳам янги-янги муаммоларни, талабларни қўймоқда.

Ҳозирги кунда таълим тизимида унинг самарадорлигини таъминлашда

дифференциал ёндашув ва ихтисослашиш масаласи етакчи омил сифатида
майдонга чиқди. Битта шахс ҳозирги замон таълимида бир вақтнинг ўзида
ҳамма нарса, ҳамма мутахассис бўла олмайди. Шу боис, шахснинг бир
тўхтамга келиб, маълум бир мутахассисликни танлаши ва шу мутахассис-
лик бўйича ўз билимни тизимли равишда ошириб бориши муайян соҳанинг
тараққий этишини кафолатлаши аниқ. Таълим тизимида кадрларни саралаш
ва дифференциациялаш (табақалаштириш) қонун-қоидалари амалда бўлган
дунёнинг ривожланган давлатларида мутахассис тайёрлаш масаласи, асосан,
уч жиҳатга таянади: истеъдод, энг юқори малакали профессионаллик ва
учинчиси – интеллектуал қудрат, яъни салоҳият. Айни шу уч жиҳат ҳозирги
замонавий таълимни ташкил қилишда асосий маёқ сифатида танланган.

Ҳозирда дунё ривожининг етакчи йўналишини эътиборга оладиган бўлсак,

табиийки, бундан кейинги тараққиёт жараёнларида Шарқнинг иқтисодий,
сиёсий, илмий, маданий ва маънавий қадриятларига бўлган қизиқишнинг ошиб
бориши билан белгиланади. Шунингдек, учинчи минг йиллик кириб келиши
билан Ўрта асрларда Шарқда шаклланган илмий, маданий ва маънавий қад-
риятларга бўлган чуқур қизиқишнинг янада авжга кириши ҳам бежиз эмас.
Зеро, Ўрта аср Шарқ олим ва мутафаккирларининг бой тарихий-илмий мероси
мазмун-моҳиятини янгича ёндашув асосида қайтадан тадқиқ этиш, маданият
тарихидаги уларнинг ўрни ва ролини баҳолаш, замонавий фан ва тараққиёт
учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бебаҳо илмий меросни оммалаштиришга
янги, кучли туртки бериш жаҳон тамаддунининг талаб ва эҳтиёжларига жаво-
бан долзарб муаммо сифатида майдонга чиқди. Шу боис, юқори малакали
шарқшунос мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар
ўтказиш бўйича ҳам долзарб масалалар кун тартибига қўйилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мамлакатимизда шарқшунослик бўйи-

ча катта тажриба тўпланган ва бу соҳада тарихий, илмий, методологик,
ташкилий-ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий ва халқаро асослар мавжуд.
Тарихий жиҳати шундаки, шарқшунос кадрлар тайёрлаш, Шарқни ўрганиш
бизда жуда қадимдан, ўз даврининг Олий таълим мақомидаги мадрасала-
римизда шаклланган. Айнан ана шу мадрасаларнинг тор хонақоҳларида


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

6

таҳсил олган, яъни “мадраса кўрган” толиби илмлар орасидан кейинчалик
оламга машҳур олимлар, шоирлар, адиблар, муаррихлар, файласуф ва ис-
ломшунослар ватанимизнинг буюк тарихий, маданий, адабий, фалсафий, ил-
мий меросини яратиб, бизга қолдирдилар. Уларнинг сони мингларчадир. Ва бу
ўринда, биргина мамлакатимиз ҳудудидан етишиб чиққан мутафаккирларимиз:
Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний,
Бухорий, Термизийлар, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Фаробий, Маҳмуд
Замаҳшарий, Алишер Навоий, Бобурнинг илмий-маданий мероси бугунги кун-
да нафақат мамлакатимизда, балки жаҳон илм-фани, маданияти, хусусан,
шарқшунослик миқёсида ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда. Албатта,
шарқшунослик соҳасидаги бу жараён узоқ вақт давомида шаклланди.

Ўлкамизда бевосита замонавий шарқшунос кадрларни тайёрлаш масала-

сига келсак, бу ишда XIX асрнинг иккинчи ярмидан эътиборан етишиб
чиққан янги зиёлилар вакиллари: Акром Асқаров, Баёний, Мирзо Бухорий,
Сатторхон Абдулғаффоров кабиларнинг шарқ қўлёзмаларини илмий методо-
логиялар асосида тўплаш ва ўрганишга қўшган салмоқли ҳиссаларини
эслатиб ўтиш ўринлидир.

Аммо, айтиш лозимки XIX асрнинг иккинчи ярми XX асрнинг биринчи

ярмидаги шарқшунослик методик нуқтаи назаридан фанларнинг қоришма-
сидан иборат бўлиб, ундаги ички ихтисослашув жараёни ҳали тўлиқ шакл-
ланмаган соҳа эди. Ўша даврларнинг шарқшуноси бир вақтнинг ўзида ўзини
ҳам тарихчи, ҳам сиёсатчи ёки тилшунос, адабиётшунос ҳисоблар ва у даъво
қилган бу соҳаларнинг асосида ўрганилаётган мамлакатнинг тилини пухта
эгаллаганлиги масаласи атрофидаги гаплар эди. Ўша даврларда шаклланаётган
шарқшунослик унинг таркибига кирувчи бирон бир фан соҳасида чуқурла-
шишга йўл қўймас, бирон бир маълум фаннинг ўзигагина хос бўлган аниқ
методини ихтисослашувига имкон яратишга ҳам қодир эмас эди.

Энг асосийси, ўша давр анъанавий шарқшунослигининг мазмун-моҳияти

асосан Қадимий ёки Ўрта асрларга оид қайсидир манбани топиш, таржима
қилиш ва унга шарҳлар ёзишдан иборат бўлар ва бирон бир йирик муаммо,
масалани монографик тадқиқ этиш камдан-кам учрайдиган ҳодиса эди.

Бу анъанавий шарқшунослик одатда Шарқ мамлакатларида кечаётган

сиёсий ва бошқа аниқ масалалар билан шуғулланмас ва агар шуғуллангудек
бўлса, бу ишларнинг мавзу доираси ниҳоятда тор ва умумлаштиришларсиз
эди. Шарқшуносликдаги бу йўналиш, айтиш мумкинки, то XX асрнинг
ўрталаригача устуворлик қилиб келди.

Ўзбекистонда замонавий шарқшуносларни тайёрлаш ҳаракати XX асрнинг

20-йилларидан эътиборан бошланганлиги маълум. Ва бу жараённинг дастлабки
қадамлари Тошкентда 1918 йилда ташкил топган Туркистон шарқшунослик
институтининг фаолияти билан боғлиқдир. Ушбу институт фаолиятининг асо-
сий йўналишлари Туркистон тарихи, бу ўлкадаги маҳаллий аҳоли ва унга қўш-
ни бўлган мамлакатларнинг тили, адабиёти, урф-одатлари, дини, этнографияси,


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

7

ислом ҳуқуқи, ўзбек, қирғиз, хитой, турк, араб, ҳинд, форс, афғон (пашту)
тилларини ўрганиш, тадқиқ қилиш – шу ва бошқа қатор соҳалар бўйича
шарқшунос мутахассислар етиштиришдан иборат эди. Институтда, асосан,
Москва ва Санкт-Петербург каби йирик илмий марказларнинг шарқшунос
олимлари – русийзабон ҳамда маҳаллий миллатларга мансуб мутахассислар
талабаларга дарс беришга жалб қилинган эдилар.

1924 йилда ушбу Туркистон шарқшунослик институти янги ташкил

топган Ўрта Осиё давлат университетига факультет мақомида қўшиб
юборилади ва шу мақомда то 1931 йилгача фаолият кўрсатиб, сўнг ёпилади.

Иккинчи жаҳон уруши тугаши арафасида Шарқ мамлакатлари билан

ташқи сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларнинг ривожлантириш ғояси
пайдо бўлди ва бу ўз навбатида янги авлод шарқшунос кадрлар тайёрлаш
масаласини кун тартибига қўйди. Натижада 1944 йил Ўрта Осиё давлат
университети (ҳозирги ЎзМУ) қошида Шарқ факультети қайта тикланди ва
бу амал шарқшунослик соҳасининг ривожида катта бурилиш бўлди. Кўп
ўтмай шарқшунослик факультети на фақат Ўзбекистон учун, балки қўшни
Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва умуман хориж
билан боғлиқ собиқ Совет мамлакатлари учун юксак малакали шарқшунос
кадрлар тайёрлаб беришда катта аҳамият касб этди.

1

Айнан шу йиллардан

эътиборан, мазкур факультетда хорижий Шарқ мамлакатлари тиллари (араб,
форс, ҳинд, урду, хитой, дарий, пушту, уйғур) ва бу ўлкаларнинг тарихи,
адабиёти бўйича замонавий мутахассислар тайёрлана бошланди. Улар ора-
сидан ўз даврида етук шарқшунос мутахассислар, таржимонлар, лингвист ва
адабиётшунослар, тарихчилар, файласуфлар, манбашунослар, давлат ва
жамоат арбоблари, таниқли ёзувчилар, дипломатлар етишиб чиқди.

Булар орасида, Шарқ факультетининг дастлабки қалдирғочларидан

бўлган Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров, академиклар, машҳур
олимлар: Убайдулла Каримов, Азизхон Қаюмов, Бўрибой Аҳмедов, Раҳима
Аминова, Шоислом Шомуҳамедов, Алибек Рустамов, Мўбинжон Баратов,
Абдулаҳад Муҳаммаджонов, Абдуқодир Ҳайитметов, Асомиддин Ўринбоев,
Ўзбекистон қаҳрамони, профессор Суима Ғаниева кабиларни халқимизнинг
фахрига айланган шарқшунослар десак, асло муболаға бўлмайди. Мазкур
олимлар ўз соҳалари бўйича йирик шарқшунослик илмий мактабларининг
асосчиларига ҳам айландилар. Улар етиштирган шогирдлар ватанимизда
шарқшунослик илмларини ривожланиши ва истиқболи йўлида самарали
меҳнат қилиб келмоқдалар.

Шарқ факультети 1991 йил Тошкент давлат шарқшунослик институти

ташкил топгунига қадар фаолият кўрсатди.

1

Шарқ факультетининг 1944 йилдан 1980 йилгача бўлган фаолияти ҳақида қаралсин: Лунин

В.В. Восточный факультет (краткий очерк истории востфака ТашГУ). – Т.: Ўқитувчи, 1981.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

8

Шарқшунос кадрлар тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар олиб боришнинг ташки-

лий-ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий асосларини яратишдаги дастлабки муҳим қадам
Ватанимиз истиқлоли арафасида – 1991 йил 15 июлда махсус Тошкент давлат
шарқшунослик институти ташкил этилиши билан боғлиқ, албатта.

Дарҳақиқат, институтни ташкил этилиши ватанимиз шарқшунослиги та-

комили ва истиқболи учун жуда катта имкониятларни яратиб берган
тарихий воқеа бўлди. Қолаверса, мустақил давлатнинг янги институтининг
очилиши юртимизда ўзининг теран илдизларига эга шарқона таълим ва
тарбия анъаналарини узлуксиз давом эттириш, шу билан бирга, шарқшунос-
лик илмларини ўқитишни тубдан қайта кўриб чиқиш учун асос – замин
яратди, янги, замонавий шарқшунос-мутахассис

моделини

яратиш учун

қудратли пойдевор бўлди, бир қатор зарур янги илмий ва таълим йўна-
лишларини кенгайтиришга кўмак берди.

Ўтган 29 йил мобайнида бу институтда Шарқ ва Ғарб мамлакатлари тил-

ларини мукаммал ўзлаштирган, Шарқ мамлакатлари маданияти, тарихи,
фалсафаси, иқтисодиёти ва ижтимоий-сиёсий жараёнлари, халқаро сиёсати
ҳақида чуқур билимларга эга бўлган, замон талабларига жавоб бера оладиган
минглаб малакали шарқшунос мутахассислар тайёрланди. Бугунги кунда улар
мамлакатимизнинг турли соҳаларида фаолият юритиб келмоқдалар.

Таъкидлаш жоизки, институт ташкил топгунга қадар бир кичик факуль-

тетда фақат филология ва тарих ихтисосликлари бўйича кам сонли мутахас-
сислар тайёрланган бўлса, институт мақомини олган бу олий таълим
даргоҳида Шарқ мамлакатлари тиллари, адабиёти, маданияти қатори фалса-
фа, диншунослик, халқаро муносабатлар, жаҳон сиёсати, хорижий мамлакат-
лар иқтисоди ва мамлакатшунослиги каби ўндан ортиқ янги йўналишлар ва
ихтисосликлар бўйича ҳам шарқ (хитой, япон, корейс, араб, форс, турк,
дарий, пашту, урду, ҳинд, индонез, вьетнам, бенгал, малай, уйғур), ҳам Ғарб
(инглиз, немис, француз, испан, рус) тилларини биладиган турли соҳадаги
мутахассислар тайёрланди.

Институтда амалга ошириб келинган салмоқли ҳажмдаги ўқув, услубий,

илмий ва маънавий ҳамда маърифий жараёнлар натижаси ўлароқ Марказий
Осиёда энг йирик ҳисобланган бу шарқшунослик олий таълим даргоҳи ҳақи-
қий илм масканига ҳам айланди.

Умуман олганда, Тошкент давлат шарқшунослик институти шарқшунос-

лик соҳасини тараққий эттириш, янги замонавий шарқшунос-кадрларни
тайёрлашга қаратилган минтақадаги ягона ва нуфузли, кўп тармоқли таълим
муассасаси сифатида унинг зиммасига юклатилган Ўзбекистоннинг Шарқ
мамлакатлари билан икки ва кўп томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий
алоқаларида кузатилаётган ижобий ўзгаришларни ўрганиш ва таҳлил қилиш,
жаҳонда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларни тўғри талқин қила
оладиган аналитик кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш, шарқ тиллари
бўйича синхрон ва амалий таржимонларни етиштириш, шарқшуносликка


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

9

оид соҳаларга оид юқори малакали илмий даражали мутахассис кадрларни
тайёрлаш каби вазифаларни бажаришга йўналтириб келинди.

Натижада бу институт халқаро обрў ва эътиборга эга бўлган, кўп тармоқ-

ли таълим ва фан муассасаси сифатида университет мақомини олишга
сазовор бўлди. Ва айнан 2020 йил 16 апрелда Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Тошкент давлат шарқшунослик универси-
тети бўйича “Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан
такомиллаштириш ва илмий салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғри-
сида” Қарори қабул қилинди. Бу Қарор ўз маъно-моҳияти билан XXI асрда
ўзбек шарқшунослигини жадал тараққиётига улкан тарихий-ҳуқуқий
имкониятлар яратди.

Ушбу Қарор соҳани тубдан такомиллаштиришга таалуқли ўнлаб аниқ ва

фундаментал вазифалар қўйилиши билан характерлидир.

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг университет мақомини

олиши, сўзсиз халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли шарқшу-
нос кадрларни тайёрлаш, Шарқ мамлакатларининг тиллари, тарихи, мада-
нияти, ноёб моддий ва маънавий мероси, иқтисодиёти, сиёсати, халқаро
майдондаги нуфузи, уларнинг антропологияси ва этнологияси, таржимашу-
нослиги, туризм, халқаро журналистика гид соҳаларида замонавий билим-
ларини мукаммал эгаллашга ҳар томонлама кенг йўл очилди. Шунингдек, бу
соҳалар доирасида чуқур илмий-тадқиқот ишлари олиб бора оладиган
мутахассисларни тарбиялашга, таълим жараёнини, ўқув-услубий ва ахборот
таъминотини яхшилаш, моддий-техник базани изчил замонавийлаштириб
бориш имкониятларини кескин кенгайтиради.

Қарорда янги университетнинг ташкилий тузулмаси, ўқув-услубий

ишлари, профессор-ўқитувчилар салоҳияти, талаба-ёшларнинг шарқона тар-
бияси каби ўндан ортиқ йирик масалалар қатори, унинг таркибида ташкил
этилиши белгилаб қўйилган муҳим иккита: Шарқ маданияти ва меросини
тадқиқ этиш ва Шарқ мамлакатларининг ривожланиши таҳлили билан
шуғулланадиган илмий марказларни ташкил этилиши айнан университет
мақомига лойиқ бўлган янгиликдир. Ҳозирда Университетда 11 та бакалавр
йўналиши, 14 магистратура мутахассисликлари мавжуд ва 14 та шарқ
тиллари ўқитилади.

Қарорда белгилаб қўйилган вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш, хусусан,

университет ривожланиши жараёнида унинг амалий фаолиятини энг асосий
масалаларига тегишли бўлган ва бўлғуси шарқшунос мутахассисларнинг
танлаган соҳаси ва йўналиши доирасида ўрганиши зарур ва мажбурий
базавий (фундаментал) фанларни ўқитиш ҳамда тегишли соҳаларда илмий
тадқиқот ишларини пухта режалаштириш масалаларига оид қуйидаги баъзи
фикр-мулоҳазаларимизни билдиришни лозим топдик.

Аввало шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Қарордаги вазифаларнинг

мазмун-моҳиятидан келиб чиқадиган бош масала бу – дунё талабларига


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

10

жавоб бера оладиган

янги авлод

шарқшунос кадрларни тайёрлаш масала-

сини кун тартибига қўйилиши билан бирга, кундан-кун ривожланиб бораёт-
ган Шарқ дунёси ва жамиятнинг мураккаб глобаллашуви шароитида таълим
тизимимизни тинимсиз янгилаб бориш, тараққий эттириш ва таълимнинг

нимага

ва

қандай

ўргатиш керак? деган азалий саволга янгича ёндошиш

талабини ҳам қўйди.

Ҳозирда дунёда рўй бераётган ўзгаришлар, жадал тараққиёт натижасида

шаклланаётган жаҳон янги тизимида шарқ мамлакатлари ниҳоятда юқори
позицияларни эгаллаб бормоқдалар. Хитой, Корея, Япония, Ҳиндистон,
Туркия, Эрон, Араб каби давлатларда сиёсий ва геоиқтисодий вазиятларнинг
жадал ўзгариб бориши бутун дунё бўйича кучларнинг ўрнини қайта кўриб
чиқишни тақозо этаётгани маълум бўлиб қолди. Бу ҳолатда шарқ мамлакат-
ларида кечаётган тарихий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий жараён-
ларни таҳлилий кузатиб бориш, мазкур давлатларнинг халқаро муносабатла-
рида дунё тараққиёт тизимига таъсири ва миллий манфаатларининг туташ
нуқталарини ўргатиш ва тадқиқ этиш масаласи долзарб бўлиб бормоқда.

Демак, университетда бугунги кун талаби даражасидан ва Қарордан

келиб чиқиб, шарқшуносликка оид соҳаларда, биринчилар қаторида қуйи-
даги

стратегик вазифалар

ни амалга оширишни зарур деб биламиз: аввало

имкон қадар шошилинч, аммо пухта асосланган тарзда айрим “эскирган”
таълим йўналишлари ва мутахассисликларидан, баъзи бир фанлар ва
дарсликлардан тўлиқ воз кечиш, ўқитилаётган фанлар мазмун-моҳиятини,
дастурларини янги илмий қарашлар ёки ўзгараётган қадриятлар ва янги
ресурслар асосида тубдан ўзгартириб бориш, модернизация қилиш, шунинг-
дек, ҳар бир устознинг хорижда бирма-бир малакасини ошириш, ўз манфаат-
ларимиз асосида жаҳоннинг энг илғор таълим жараёнлари тажрибасини
шунчаки эмас, балки тўла-тўкис олиб кириш, модул-кредит тизимининг
самарали шаклларини чуқур ўрганиб, унга босқичма босқич ўтиш лозим.
Бундай қилиш ўқув жараёнининг оптималлашувини мустаҳкамлайди, ўз
навбатида, тайёрланадиган мутахассислар рақобатдошлигини, рейтинги,
уларга бўлган талаб ва эҳтиёжни ошириши ҳам шубҳасиздир.

Дунёда замонавий таълимга бўлган эҳтиёж кундан-кунга ошиб бораётган

бўлса-да, юртимизда олий малакали, сифатли кадрлар тайёрлашнинг

замона-

вий тизими

, шу жумладан, бизнинг шарқшунослик соҳалари бўйича ҳам

жиддий ислоҳотлар бўлаётганлигига қарамасдан ҳозирча тўлиқ шаклланмаган-
лигини тан олиш керак. Ҳар тамонлама етук, таҳлилчи-шарқшунос мутахассис-
лар билан бозорни нафақат тўлдиришимиз, балки устунликка эришишимиз
учун университет олдига қўйилган барча вазифалар ва имкониятлардан фой-
даланиб бўлғуси шарқшунос талабаларни хорижий Шарқ мамлакатларига тил
ва мамлакатшунослик бўйича амалиётлар (стажировка)га жўнатишга қатъий
киришиш, қўлёзма манбаларни ўқиш, таржима қилиш борасидаги билим ва
малакаларини талабчанлик билан изчил такомиллаштириб бориш, хорижий


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

11

мамлакатлар тиллари ва адабиёти, иқтисоди, маданияти, тарихи, фалсафаси,
сиёсатига оид ахборот ресурсларини доимий тўлдириб, янгилаб боришга
маблағ ажратиш ва ҳар бир фан кесимида ушбу ресурс базаларидан кенг
фойдаланилган ҳолда дарслар мазмунини янги маълумотлар эвазига муттасил
бойитиб бориш, ўтмишнинг ютуқлари билан замонавийликнинг узвийлиги ва
узлуксизлиги, анъаналари ва инновациялар уйғунлиги ғоясини яққол намоён
этиб турилишига эришиш лозим бўлади. Универсал таълим, яъни таълим
сифатини бевосита ва чуқур интеграциялашган тизимини шакллантириш
устида алоҳида дастур ишлаб чиқиш ва модернизацияси натижасида фунда-
ментал билимга ва таҳлилий қобилиятга эга мутахассислар тайёрланишига
эга бўлишнинг барча чораларини кўриш провард мақсаддир. Кадрларимиз
ҳозирги замон илмий, информацион, ижтимоий-иқтисодий технологиялардан нафа-
қат фойдалана оладиган, балки уни ўзлари ярата оладиган, унинг янги қирраларини
педагогик, амалий, илмий тадқиқотларда қўллай оладиган бўлишлари оддий ҳолга
айланиши лозим. Эндиликда рақобатбардош кадрларни етиштиришда зарур бўлган
яна бир қатор масалалар борки, уларга алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман.

Аввало шуни таъкидлаш лозимки, юртимиз таълим тизимини ислоҳ қи-

лишга давлатимиз раҳбари томонидан жуда катта эътибор қаратилаёт-
ганлиги ва бу масалага доир бир неча Қарорлар қабул қилинганлиги ҳамма-
мизга маълум.

Педагогик кадрларнинг янгича дарс ва билим бериш салоҳияти масаласи

XXI аср таълими кун тартибидаги ечимини кутаётган энг долзарб масала-
лардан бири сифатида эътироф этилаётганлиги ҳам маълум. Ҳозирда
таълимнинг ҳамма босқичларида (мактабгача таълим, мактаб, лицей ва олий
таълим) ўта мураккаб ва интенсив изланиш жараёни кузатилмоқда. Ўқитув-
чининг дарс бериш жараёнлари қатъий тизимланган, “қолипга солинган”
ҳамма босқичларида унинг ҳукмрон ва назоратчи бўлишига асосланган

анъанавий

таълим тизими билан ўқувчи-талабага мустақил ва эркин билим

олиш, фикрлаш, хулосалар чиқариш имкониятларини яратишга қаратилган
информатив ва янгиликларга бой, илмийлашган

замонавий

дарс бериш

ўртасидаги тўқнашув ва устунлик учун кураш жараёни ҳали бирмунча давом
этади. Аммо, замонавий дарс бериш йўлини танлаган ўқитувчининг ҳар бир ўқи-
таётган фанига оид энг муҳим-концептуал маълумотларни ўзига мос ва хос бўлган
усул ва ёндошувлар негизида шаклланаётгани ва бу жараённинг муваффақияти
учун дунёдаги энг мақбул ўқитиш усулларидан дадил фойдаланишга кириши-
лаётганлиги келгуси муваффақиятларимизнинг бош омилидир.

Кейинги масала – таълим тизимида

асосий бўғин

– звено ҳисобланган ка-

федра фаолиятини ҳам тўғри ташкил қилиш, ундаги ҳар бир педагог кадр-
ларнинг илмий

салоҳияти масаласини кўриб чиқиш, кафедра билан талаба

ўртасидаги муносабатни мустаҳкамлаш, “устоз-шогирд” тизимининг амалий
натижа беришини таъминлаш таълим сифатини кўтаришнинг асосий омил-
ларидан эканлигини тан оламиз.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

12

Талабаларнинг маънавий-маърифий, миллатпарварлик, ватанпарварлик

тарбияси, уларни илмий-тадқиқот ишларига йўналтириш, фанларни талаб
даражасида ўзлаштириши масаласида кафедралар етакчилик вазифани
бажариши зарур деймиз-у, лекин ҳамма жойда ҳам иш бирдек кетмаяпти.
Тўғри, кафедралар бу йўналишда кўплаб ишларни амалга оширади. Бироқ
барча кафедралар ҳам талаб даражасида ишни ташкил этади, дея олмаймиз.
Бу эса университет олдига қўйилган вазифалар асосида ҳар бир кафедра
фаолиятини танқидий таҳлил қилиб чиқиш, кафедра аъзоларининг зиммаси-
га юклатилган функционал, яъни илмий ва педагогик бурчини тўла адо
этишларини таъминлашни тақозо этади. Чунки кафедраларда маҳоратли ва
илмий салоҳиятли кадрлар етишмас экан, яхши, рақобатбардош мутахассис
етиштириш масаласи ҳам муаммоларга дуч келаверади.

Охирги йилларда қабул қилинган Қарорлар ва уларнинг ижроси боис пе-

дагогик кадрлар салоҳияти бўйича сезиларли ютуқларга эришдик, сифат ўзга-
ришлари ҳам юз берди. Аммо, бу соҳада қиладиган ишларимиз ҳали талайгина.

Ҳар бир ўқитувчи албатта олим бўлиши, ҳар олим малакали ўқитувчи

бўлиши шарт, деган тушунча ҳаммамизда бор. Аммо масала мана шу аксио-
мага тўлиқ эришишда. Агар ўқитувчи ҳақиқатдан олим, олим эса педагог
бўла олса, сўзсиз, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш сифати юқори бўлади.
Мазкур вазият кафедралар қошида илмий мактаблар шаклланиши масаласи-
ни қайта-қайта, жиддий кўриб чиқиш лозимлигини тақозо этади. Бу шун-
чаки “қизил” гап эмас. Мазкур мактаблар кафедра илмий-тадқиқот фаолия-
тининг асосий ва долзарб йўналишларини белгилаш билан бир қаторда,
профессор-ўқитувчилар ва талабалар иқтидорини шу масалалар ечимига
йўналтириш ишлари билан ҳам шуғулланади. Ва бу муҳим, бўлғуси
мутахассис тақдирини ҳал қиладиган кафедрани албатта илмий даражали,
салоҳияти баланд, биринчи навбатда, фан докторлари ёки доцент унвонига
га бўлган фан номзодлари каби шахсларнинг бошқаришини қатъий белгилаб
қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Чунки бугунги кун талабаси зийрак, ақлли, ғайратли ёшлардир. Қола-

верса, жаҳон таълим тажрибаси таълим соҳаси бўйича орттирилган ишларни
инкор этмаган ҳолда, бир масалани аниқ қилиб қўймоқда. Бу эндиликда

талаба-ўқувчига замонавий билим бериш билан бирга, унинг ўзини
билим олишга, ўқиган ҳар бир фани бўйича муттасил чуқур ва кенг
мушоҳада юритиш қобилиятини эгаллашига ҳам ўргатиш масаласидир.
Айтишга осон бўлса ҳам бу масала тобора актуаллашиб, долзарблик
касб этмоқда. Яна қайтараман, талабанинг ўзини билим олишга
ўргатиш керак. Бу эса ўқитувчидан жуда катта маҳорат, меҳнат ва
фидойиликни талаб қилади.

Тараққий этган мамлакатлар таълим системасида бу масала жуда катта,

асосий масала деб, қаралиши бежиз эмас. Баъзан уларга ҳавас қиламиз:
талаба дарсдан кейин шоша-пиша тушлигини қилиб, кутубхонага чопади ва


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

13

кечгача ўқитувчи берган вазифани бажармагунча, вазифа бўйича дарслик ва
бошқа адабиётлар орқали ўзлаштирган билимини ёзма-эссе тарзида қоғозга
тушириб, ўқитувчига топширмагунча тинчимайди, тинчий олмайди ҳам.
Чунки ўқув жараёни, ўқув сифати, ўқитувчи талаби, эртанги кун нон топиш
ташвиши уни шунга ўргатган. Ўқитувчининг ва таълим жараёнининг талаби
талабага бошқа альтернатив вариантлар қолдирмаган. Шу сабабли талаба
берилган билим ва топшириқни мустақил равишда тинимсиз ўзлаштиришга
мажбур. Талабаларнинг мустақил таълимини таъминлаш, уларга ўзи устида
ишлаш, ўз фаолиятини ташкил этиш ва касбий ўсишини бошқариш имко-
нини беради. Мана шу ҳолат яна бир бор кун тартибига ҳар бир кафедра, ҳар
бир ўқитувчи олдида таълимни мустақил ўзлаштиришга ўргатишдай энг
катта вазифани долзарб қилиб қўймоқда.

Ҳозирда кафедраларда, умуман олий таълим муассасасида чет элдан жалб

қилинган ўқитувчи таълим сифатини кўтаришдаги муаммоларимизни ҳал
қилиб беради, деб янглиш ўйга бормоқдамиз. Аслида ўзимизнинг ўқитув-
чиларимизни, юқорида эслатганимиздек, 3-6 ойлик малака оширишга нуфуз-
ли хорижий ОТМларга юбориб, ўрганиб қайтгани самараси ҳаммадан кўра
кўпроқ бўлади.

Мана шу масала ҳал қилинса, биз оммавий тарзда нафақат таълим жараё-

ни, уни замон талаблари даражасида ташкил қилиш, етиштираётган кадр-
ларимизнинг бугунги ва эртанги кун талаблари ҳамда ривожланган мамла-
катларда етиштирилаётган кадрлар билан бемалол беллаша олишларини
таъминлайдиган билимлар беришга эришамиз.

Демак, тез суръатларда ўзгариб бораётган Шарқ олами кафедраларимизда

ўқитилаётган барча курслар мазмун-мундарижасини янги илмий натижалар
асосида тинимсиз янгилаб бориш, дастурларни қайта ишлаб чиқиш, мута-
хассислик фанларини

чуқурлаштиришга

қаратилган сара (элит) махсус

курсларни изчил киритиб боришни талаб этади.

Умуман олганда ўқув режасига киритилган ҳар бир фан, хусусан, мута-

хассислик фанларининг ҳаммаси битта мақсадга йўналтирилган бўлиши, яъни
уларнинг мазмуни ва ниҳоий

концептуал мағзи

фақат битта масаланинг

таъминланиши – бўлажак соҳа мутахассиси моделини, қиёфасини шаклла-
нишига тўла-тўкис хизмат қилиши, улар пастдан юқорига қараб бир-бирини
тўлдириб, чуқурлаштириб, кенгайтириб боришига эришиш лозим. Бу вазифага
хизмат қилмайдиган бирон бир фан, хатто мавзунинг ўқув дастуридан, жараё-
нидан жой олишига ҳаққи йўқ. Чунки ҳозирда талабанинг вақти ҳам, бошқа
имкониятлари ҳам “ортиқча”, керакмас компонентларни хазм қилмайди.

Қуйида ана шу талабларни кўзда тутиб университетда ҳозирда мавжуд

бўлган таълим йўналишлари кесимида бўлғуси шарқшунос мутахассиснинг
соҳа бўйича шаклланишида биринчи навбатда зарур бўлган фанларни наза-
рий ва амалий ўрганиш ва ўқитишга бевосита тегишли масалалар,
муаммолар, яъни юқорида айтилган “нимани” ва “қандай” ўқитиш керак


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

14

деган савол атрофида ҳосил бўлган баъзи фикр-мулоҳазалар ва таклифла-
римизни билдирмоқчимиз. Ўйлаймизки, университет мақомидаги таълим
масканимизда билим бериш жараёни, унинг мазмуни ва тадқиқот ишлари,
албатта, унга мос ва аввалгисидан кўра юқори даражада бўлиши керак.

1. Марказий Осиё ва хорижий Шарқ мамлакатлари халқларининг тарихи,

моддий маданияти, ушбу минтақа халқлари томонидан яратилган Қадимги
ва Ўрта асрларга тегишли ёзма ёдгорликларни тадқиқ этиш учун очилган

Марказий Осиё ва хорижий Шарқ мамлакатлари халқлари тарихи

таълим йўналишида Марказий Осиё ва хорижий Шарқ мамлакатлари халқ-
ларининг ўзига хос ва муштарак маданияти, тарихи, уларнинг диний-фалса-
фий қарашларининг шаклланиши ва ривожланиши тарихи, ижтимоий-сиёсий
ва иқтисодий омилларнинг моддий ва маънавий маданиятлари шаклланишига
таъсирининг назарий жиҳатлари, тарихий манбашунослик ва тарихнавислик,
ҳужжатшунослик билан бир қаторда этноижтимоий ва этномаданий муам-
молар, ёзма манбалар асосида Марказий Осиё, шу жумладан Ўзбекистон
халқлари ҳамда хорижий Шарқ мамлакатларининг объектив тарихини у ёки
бу тарзда ва савияда ўқитишга ҳаракат қилинади. Аммо масала йўналишга
кирган барча ихтисослик фанларини яхлитликда, бир бутунликда ўргатиш-
дир, яъни ҳар бир ўқитувчининг ўқиётган фани кейинги ўқитувчининг фанига
узвий ва изчил боғланишига, бир-бирини тўлдиришга қаратилиши лозим.
Афсуски, ҳар доим ҳам бундай эмас ва буни алоҳида таҳлил қилиб чиқиш
керак. Илмий-тадқиқот ишларини ҳам шунга мослаб, ривожлантиришга эри-
шиш; мутахассислар билан келишиб, қатор янги махсус курслар ва
дастурларни ишлаб чиқиб, жорийлантириш ва юқори савияда ўқилишини
таъминлаш лозим.

Ушбу йўналиш билан боғлиқ яна бир долзарб масала. Тан олиш керакки,

Марказий Осиё йўналишига оид фанларни ўқитиш чоғида, аксарият ҳолларда,
қўшни Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ёки Тожикистонда бу минтақа
масалаларига тегишли ўқитиш ва тадқиқ қилиш бўймча амалга оширилаётган
ишлардан бехабармиз. Аммо ҳозирги кун талаби ушбу қўшни мамлакатларнинг
олий таълим муассасалари ва тадқиқот марказлари билан боғланишни ва
юқорида зикр этилган соҳага оид масалаларда уларнинг ҳам тажрибаларини,
улар тўплаган фактик материалларни, дарслик ва қўлланмаларини олиш,
уларнинг ёндошувларини таҳлил қилиб, талабаларимизга етказиш жуда
зарурдир. Бу масала хорижий шарқ мамлакатлари тарихи йўналишига ҳам
тўлиқ тегишлидир.

2.

Шарқ фалсафаси ва маданияти

йўналиши доирасида шарқ мам-

лакатлари фалсафаси тарихи, ўтмиш ва ҳозирги замон фалсафий анъанала-
рининг узвийлиги, ворисийлиги масалаларига кўпроқ эътибор бериш керак,
Шарқ халқлари маданияти ва фалсафий қарашлари орасидаги ўзаро боғ-
лиқлик, тасаввуф, ислом дини бўйича қадимги ва ҳозирги замон Ғарб ва
Шарқ мамлакатларида олиб борилаётган герменевтик тадқиқотларининг


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

15

таҳлили сингари йўналишлардан ташқари шарқ халқларининг ҳозирдаги
ижтимоий-фалсафий, маданий фикри тараққиёти, унинг жамият тараққиёти-
даги ўрни, шарқ тилларидаги қадимги фалсафий манбаларни ўрганиш,
тадқиқ этиш ва уларни таржима қилишга алоҳида диққат бериш, шарқ
халқлари маданиятининг ўзаро таъсири, аксиология ва диний бағрикенглик
масалаларини бир бутун ёндошув асосида ўрганиш ва ўргатишга алоҳида
эътибор бериш масаласи долзарб бўлиб бормоқда. Энг муҳими бу масала-
ларда хорижда олиб борилаётган тадқиқотлар, қарашлар, концепцияларни,
янги маълумотларни дарс жараёнига изчил киритиб бориш лозим: Масала
шундаки, Шарқ фалсафасига доир биз ўқитаётган фанларда Ғарб ва Шарқ
мамлакатлари ОТМларидаги Қадимий, Ўрта асрлар ва ҳозирги замон фалса-
фасини, унинг оқимларини ўқитиш, ўргатиш ва тадқиқ қилиш концепцияла-
ридан, фаннинг у ёки бу масалаларига оид қарашлар, баҳслардан жуда суст
фойдаланмоқдамиз.

Ҳозирда, Ҳиндистон, Миср, Эрон, Афғонистон, Покистон каби мамлакат-

ларнинг олий ўқув юртларида Шарқ фалсафасидан берилаётган фанларнинг
манбаларга, фикрлар қарама-қаршилигига, янги ёндошув ва концепцияларга
бойлиги хилма-хиллиги билан ҳайратга солади. Уларда Шарқ фалсафаси ва
маданияти бўйича чоп этилган қатор дарслик ва қўлланмаларнинг мавзула-
рини бўлажак шарқшунос-файласуфларимиз билишлари чорасини кўриши-
миз керак. Акс ҳолда бизнинг бўлажак файласуфларимиз кимлар билан
рақобатга киришади?

3.

Жаҳон сиёсати

соҳаси бўйича таълим жараёнида халқаро ҳамжамият-

лар, жаҳон тараққиёти, халқаро давлат ва нодавлат ташкилотлари муаммо-
лари, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий омиллар таҳлили ва уларнинг халқаро
сиёсатдаги ўзаро муносабати сингари масалаларни

ўргатиш

билан бир

қаторда, Шарқ мамлакатларининг ички ва ташқи сиёсати тамойиллари, улар-
нинг дунё геосиёсатидаги ўрни ва таъсири, Ўзбекистоннинг ички ва ташқи
сиёсати, хорижий шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик
алоқалари, ички ва ташқи таҳдидларни юзага келтирувчи омиллар, шарқ
мамлакатларида дин ва сиёсат муносабати, мазкур сиёсий жараёнларни
аналитик шарҳлаш ва тўғри баҳо бериш каби масалаларни дарс жараёнлари-
нинг асосий мазмунларига тўлиқ айлантириш, бу масалалар бўйича чуқур-
лаштирадиган, пухта дастурга эга бўлган махсус курсларни киритиш; бу
фанлар ва махсус курсларни ўқитишга тан олинган салоҳиятли хорижий
экспертларни чақириш, доимий дебатлар, давра суҳбатларини уюштиришни
ташкиллаштириш, ва хорижий мамлакатларда бу соҳа бўйича чоп этилган
дарсликлардан кенг фойдаланиш, фикрлар ва қарашларни эътиборга олиш
ҳам муҳимдир.

4.

Хорижий Шарқ мамлакатлари иқтисодиёти ва мамлакатшунослик

йўналиши бўйича мутахассислар таёрлашда қуйидаги жиҳатларга эътибор
қаратиш таклиф этилади:


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

16

а) Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик йўналиши

бўйича мутахассислар келажакда базавий иқтисодий билмлар билан бирга
хорижий Шарқ мамлакатларининг иқтисодий тизими, уларнинг иқтисодий
сиёсати, ишлаб чиқариш кучлари, ушбу мамлакатлардаги ижтимоий-иқтисо-
дий муносабатлар тизими тўғрисида билимга эга бўлиши лозимлигини шарт
деб биламиз. Ўқув дастурларида хорижий Шарқ мамлакатларида кечаётган
таркибий ўзгаришлар, билимлар иқтисодиёти шаклланишининг илмий
асослари, ушбу мамлакатларда иқтисодий ўсишнинг омиллари ҳамда
уларнинг халқаро иқтисодий интеграция жараёнларида иштироки, кичик ва
ўрта бизнес, масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлади.

б) сўнгги йилларда Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари-

нинг жаҳон иқтисодиётида тутган ўрни ва ролининг ошиб бориши, Яқин ва
Ўрта Шарқ мамлакатларининг жаҳон энергия манбалари ва молия бозори-
даги мавқеининг ўсиб бориши, инвестиция салоҳияти, ушбу мамлакатлар-
нинг Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқаларининг интенсив ривожла-
ниб бораётганлиги ва ТошДШУнинг имкониятларини ҳисобга олиб, кела-
жакда ушбу мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти хусусиятла-
рини мамлакатимиз билан

қиёсий таққослаш

асосида тадқиқ этиш,

уларнинг жаҳон иқтисодиёти ривожланишига таъсири, Ўзбекистон ва хори-
жий Шарқ мамлакатларининг иқтисодий манфаатлари мувофиқ келадиган
кесишиш нуқталарини аниқлаш, ушбу мамлакатлар билан савдо-иқтисодий
муносабатларни ривожлантириш бўйича чуқур билимга эга бўлган иқти-
содчи-шарқшунос кадрларни тайёрлаш зарур.

в) Мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш борасида

амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар яқин келажакда Ўзбекистонда
кўплаб тармоқ ва соҳаларда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони-
нинг ўсишига олиб келмоқда. Айни вақтда ташқи савдони ривожлантириш ва
эркинлаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар Республи-
камизда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар ташқи савдо
фаолиятининг кенгайишига олиб келади. Шу муносабат билан хорижий
тилларни мукаммал эгаллаган, ташқи савдо билан боғлиқ халқаро шартномалар
тузиш кўникмаларига эга бўлган, хорижий мамлакатлар, жумладан, хорижий
Шарқ мамлакатлари билан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг
меъёрий-ҳуқуқий жиҳатларини пухта эгаллаган мутахассисларга талаб ошади.
Бу, ўз навбатида, Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик
таълим йўналиши ва мутахассислиги олдига катта масъулият ва мажбуриятлар
юклайди. Шу сабабли ушбу таълим йўналиши ва мутахассислигини тугаллаган
битирувчилар банк, суғурта, молия, халқаро ҳуқуқ ва бошқа иқтисодий
соҳаларда чуқур билм эгаллашлари лозим.

г) Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий тараққий этиб

бориши хорижий мамлакатларда фаолият юритадиган миллий капитал иш-
тирокидаги корхона ва ташкилотлар сонининг ошишига олиб келмоқда. Бу


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

17

эса ушбу мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий тизими, сиёсий ва маданий
қадриятлари, ушбу халқлар менталитети билан боғлиқ жиҳатларни атрофли-
ча ўрганишни тақозо этади. Бу ҳам Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва
мамлакатшунослик бўйича мутахассисларда хорижий Шарқ мамлакатлари-
нинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ривожланиши хусусиятлари-
ни комплекс тадқиқ эта олиш, улардан мамлакатимиз миллий манфаатлари
йўлида амалий фойдалана олиш бўйича билим, кўникма ва малакаларни
талаб этади.

Ушбу таълим йўналиши дастурларида яна қуйидаги махсус курсларни

ўқитиш масалаларини ҳам кўзда тутилиши иқтисодчи кадрларни етишти-
ришда муҳим деб ҳисоблаймиз. Жумладан, Халқаро инвестициялар, Жаҳон
демографияси, Халқаро технологиялар бозори, Халқаро туризм, Халқаро
логистика масалалари қаторида миллий иқтисодиётимизнинг қуйидаги
курсларини ўқитишга ҳам эътибор берилиши мақсадга мувофиқдир. Булар:
Ўзбекистон Жаҳон хўжалик тизимида, инвестицион иқтисодиёт асослари,
кичик бизнес ва тадбиркорлик, миллий логистика ва туризм иқтисодиёти
курсларидир.

Ва ниҳоят институтимизнинг энг “кекса” йўналишларидан бўлмиш

шарқ

филологияси

нинг ривожланиш истиқболлари ҳақида:

5. Шарқ тиллари ва адабиёти бўйича

шарқшунос-филологлар

ни тайёр-

лаш ва тадқиқотлар олиб бориш эса, нафақат арабшунослик, эроншунослик,
туркология, хитойшунослик сингари ривожланган илмий анъаналар дои-
расида, балки интенсив равишда ривожланаётган, шу билан бирга, Жанубий,
Жануби-шарқий Осиё ва Узоқ Шарқ минтақалари тиллари ва адабиётларини
ўзига хос тавсиф тизими доирасида олиб борилмоғи лозим. Бу икки турли
йўналишда белгиланади, яъни:

а) замонавий илмий тасаввурлар асосида шарқ тиллари ва адабиётлари

тараққиётининг ўзига хос хусусиятларини биринчи навбатда ўша мамла-
катларда нашр этилган манбалар, асарлар асосида ўрганиш ва тадқиқ этиш;

б) мумтоз меросни ўрганиш, изоҳлаш ва глобаллашув шароитида ноёб

меросимизни жамият ва комил инсон тарбиясидаги ўрнини янада чуқур
очиб бериш, тарғиб ва таржима қилиш каби.

Замонавий тилларни ўрганишда анъанавий тадқиқот объектлари бўлган

адабий тил ва унинг диалектлари, ўрганилаётган мамлакатдаги тил вазияти,
фоносистема, лингвостилистика, тил гуруҳларини қиёсий-тарихий ва типоло-
гик ўрганиш; шарқ адабий ва адабиётшунослик мактаблари тарихи ва адабиёт
назарияси, қиёсий адабиётшунослик, тасаввуф ва шарқ поэтикаси, замонавий
адабий жараёнлар ва адабий танқид, хорижий шарқ тилларини ўрганишнинг
психологик аспектлари, тил ўқитишнинг замонавий технологиялари, когнитив
лингвистика, компьютер лингвистика, корпус тилшунослиги, лингвокультуро-
логия каби соҳаларни кўпроқ махсус курслар орқали босқичлаб жорий этиш
мақсадга мувофиқдир.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

18

Мумтоз филология

масаласида эса қуйидагиларни кенгроқ таъкидлашни

лозим топдик. Мамлакатимизда ўтмишда яшаб ижод этган улуғ мутафак-
кирлар ва маданият арбобларининг ёзма меросини ўрганиб, уларни халқи-
мизга етказа оладиган етук мутахассисларни етиштиришга катта эътибор
қаратилаётгани маълум. Аммо бу борада, аввало, классик матнлар устида иш
олиб борувчи мутахассис хоҳ тил йўналишида, хоҳ адабиёт

1

йўналишида

бўлсин, биринчи галда, қўлёзмани ўқий олмоғи, ўз илмий ишини илк
манбага таянган ҳолда яратмоғи шарт. Асарни қўлёзмадан ўқиб, илмий иш
ёза олмайдиган изланувчига классик филология соҳасидан мавзу берилмас-
лиги керак. Ўзбек шарқшунослиги, тилшунослиги, адабиётшунослигида
бунинг сингари ишларни йўлга қўйишнинг вақти келди.

Тўғриси, бу соҳада кейинги йиллари етук мутахассисларни тайёрлашда

узилишлар бўлганлиги, камчилик ва долзарб муаммолар мавжудлигини
эътироф этиш керак.

Гарчи университет қошидаги мумтоз (классик) филология кафедрасининг

ўқув-илмий ишлари изига тушган бўлсада, кафедра профессор-ўқитувчи-
лари олдида улкан ва масъулиятли ишлар турибди. Улар эски туркий, араб
ва форс тилларини чуқур эгаллаган, боболаримиздан қолган ўлмас меросни
яхши биладиган, Шарқ, қолаверса, кишилик маънавияти, бадиий тафаккури-
нинг юксалувига ўзларининг муносиб улушини қўшган Юсуф Хос Ҳожиб,
Амир Ҳусрав Деҳлавий, Жалолиддин Румий, Саъдий Шерозий, Ҳофиз
Шерозий, Мавлоно Лутфий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур,
Мирзо Бедил, Мирзо Ғолиб, Муҳаммадризо Огаҳий сингари улуғ ижодкор-
лар меросини илк манбалардан ўқиб ўрганувчи, ёзма манбалар устида илмий
ишлар ярата оладиган, хулоса чиқара оладиган мутахассисларни етишти-
ришларини биринчи навбатдаги вазифа деб билишлари таълим стандартида
белгилаб қўйилган.

Классик (мумтоз) филология ўзбек шарқшунослигининг йирик йўналиш-

ларидан биридир. Ўзбек илми бу соҳада яхшигина тарихий тажрибага эга.
Ўзбекистонда классик меросни ўрганиш ва ўргатиш бўйича йирик мактаб-
лар шаклланган. Бу мактабларнинг йиллар оша тўплаган ютуқлари, авлод-
дан-авлодга ўтиб келаётган анъаналари бор. Мақсад – ўша анъаналарни
сақлаган ҳолда, уни бойитиб, етук мумтоз филологияга қаратилган мута-
хассислар авлодини тарбиялаш.

Мумтоз филология – мамлакатимизнинг олий таълим тизимидаги янги,

замон талаблари асосида очилган йўналишдир

2

. Соҳа эгалари яхши

биладиларки, классик мерос устида иш юритувчи мутахассис, биринчи

1

Бу гаплар Қадимги ва Ўрта асрлар тарихи, тарихшунослиги, антропологиясига ҳам

тегишлидир.

2

Мумтоз филологияга оид қарашлар проф. Қ.Содиқов билан ҳамкорликда ёзилган

мақоламиздан олинди (Қаранг: “Шарқшунослигимиз келажаги”, “Ўзбекистон адабиёти ва
санъати” газетаси. 2010 йил, 15 январь, 3-сон.)


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

19

галда, уч тил – эски туркий, араб ва форс тилларини, шунингдек, ғарб
тилларидан (биринчи навбатда инглиз) бирини яхши билиши керак.

Шулардан бири – туркий тил тарихи адабий тилимизнинг юзага келиши ва

тараққиёти, ўтмишдан қолган туркий ёдгорликларнинг тил ўзгачаликлари тўғ-
рисидаги ялпи билимларни қамрайди. Фанни ўқитишдан мурод – талабаларга
ўзбек адабий тилининг келиб чиқиши, унинг илдизлари юксалиш босқичлари,
фонетик, грамматик ўлчовларининг қатъийлашув йўллари, туркий луғат
бойлигининг кўлам-қамрови, истилоҳлар системасининг юзага келиш тарихи,
ёзма тил услублари ва уларнинг ўзига яраша белгилари ҳақида билим бериш-
дир. Бу эса ўз навбатида бошқа тилларга оид манбалар, тиллари ва адабиёти
тарихини типологик ўрганиш ва ўқитишга ҳам йўл очади.

Шарқшунослик олий таълими шарқ тиллари, хусусан, араб ва форс

тиллари ва адабиётини ўқитиш бўйича кўпйиллик тажриба ва анъанага эга.
Аммо мумтоз филология бўлими талабаларига эса Шарқ тилларини ўқитиш
йўли бир оз фарқли: ўзига яраша жиҳати шундаки, унда иккала тилни чуқур
эгаллаш билан бирга, кўпроқ классик матнлар тилига, ўтмишда Туронюртда
араб ва форс тилларида яратилган, ота-боболаримиздан қолган ёзма меросни
ўқитишга мойиллик кучли. Бу мерос қандай тилда эканлигидан қатъи назар,
унинг

эгалари

биз бўламиз.

Шарқшунослигимизда ўтмиш мумтоз маънавиятимизни очиб берадиган,

адабиёт, тил, фалсафа тарихига кўп хизмат қиладиган, ҳали айтарли қўл
урилмаган бир соҳа турибди. Бу – ота-боболаримизнинг исломга қадар ва ун-
дан кейин қўллаган ёзувлари ва уларда битилган обидалардир. Ҳозирги пайтда
бу нодир мерос дунёнинг турли қўлёзмалар фондларида сақланмоқда.

Яширадиган ери йўқ, яқин ўтмишда ҳам ўзбек олимлари Марказий Осиё

халқларининг исломга қадар яратган обидаларини, хусусан, суғд, кўк турк,
уйғур ёзувларида битилган асарларни рус ёки Ғарб олимларининг ишлари,
уларнинг транскрипцион нашрларидан олиб, ўрганар эдилар. Энди ўзбек
фанида бу муаммо ҳам ўз ечимини топа бошлади. Ўзбекистонда исломга
қадар қўлланилган ёзувларни ўқий оладиган олимларимиз етишиб чиқди.
Эндиги иш – уларнинг билимини ёшларга етказиш, мутахассислар етиш-
тириб, бу соҳаларда Ғарб илми даражасига интилишдан иборат.

Умуман олганда мумтоз филология йўналишида араб, форс, туркий

тилларга тегишли тил ва манбаларни ўрганиш ва ўргатиш билан бирга
қадимий ҳинд тили –

санскрит

ёки хитой тили –

венян

каби қадимги тиллар

ва бу тилларда битилган Марказий Осиё халқлари билан боғлиқ бўлган
манбаларни ўргатишга ҳам эътибор бериш зарур.

Таълим йўналишида адабиёт фанларининг ўрни муҳим. Кафедрада ўқув

режасига “Ўзбек адабиёти тарихи” фани киритилган. Унда туркий адабиёт-
нинг юзага келишидан 19-юзйилликнинг охирларига қадар кечган адабий
жараёнлар чуқур, кенг қамровли ўқитилади.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

20

Ўқув режасидаги фанлардан яна бири “Араб ва форс мумтоз адабиё-

ти”дир. Унда араб ва форс адабиётларининг узоқ асрли тарихи билан бир
қаторда, Ўрта асрларда она тупроғимизда яшаб ижод этган улуғ олимла-
римиз, шоирларимизнинг араб ва форсий тилларда яратган ёзма меросига эътибор
қаратилади. Биз етиштираётган мутахассислар келгусида, табиийки, ана шу соҳалар
бўйича тадқиқотлар олиб боришларига тўғри келади.

Мумтоз филологиянинг энг муҳим ва йирик йўналишларидан бири улуғ

мутафаккир Алишер Навоий мероси, уни ёшларга чуқур ва ҳарёқлама
ўргатиш, уларни мутахассис даражасига етказиш ва бу борада сезилаётган
кадрлар етишмовчилигини тугата боришдир. Кафедранинг битирувчилари
Навоий асарларини замонавий нашрлардан эмас, балки уларнинг илк
қўлёзмаларини ўқиб, тадқиқи эта олиш кўникмасига эга бўлмоқликлари
керак. Бу йўлда икки масала кўндаланг туради: биринчиси, талабаларимиз
Шарқ қўлёзмаларини яхши ўқий олишлари, иккинчиси – Навоий асарлари-
нинг асл матнлари мағзига кира олиш ва уларни ғоявий-бадиий, тил
жиҳатидан тадқиқ этиш малакасини эгаллаши талаб қилинади.

Буларга қўшимча ҳолда, кафедрада талабалар классик адабиёт ҳамда

матншуносликнинг назарий ва амалий масалалари, Шарқ мумтоз поэтикаси,
аруз илми, классик матнлар тилига бағишланган танлов фанларини ўқишла-
рига алоҳида эътибор қаратиб келинади. Аммо бу масалада ҳам қатор
муаммолар мавжуд.

Кафедранинг магистратура босқичи учун киритилган оригинал ва фи-

лологик билимининг юксалувига туртки бера оладиган фанлардан бири
ўтмиш анъаналари асосида тадбиқ этилаётган “Балоғат билими”дир. Бу фан-
ни ўтмишдаги балоғат илми фанининг трансформацияси, унинг замонавий-
лаштирилган ҳозирги педагогика илмида қўллаш мумкин бўлган энг мақбул
жиҳатларининг қайта тикланган кўриниши, дейиш мумкин. Шу билан бирга
Шарқ поэтикасининг энг катта қисми бўлган “Аруз” фанини ёки Хитой,
Корея, Ҳинд, Япон мумтоз поэтикасини ўқитиш масаласи оқсамоқда.
Келгусида бу фанларни ўқитилишининг барча чораларини кўриш керак.

Магистрлар учун янги фанларимиздан бири “Илмий-тадқиқот яратиш

йўллари” деб аталган.

Яхши биламизки, ёш илмий изланувчи ишни қандай бошлашни, нима-

ларга эътибор қаратишни билмай, кўп эзилади. Йўл-йўриғини билмай,
илмни ташлаб кетаётган қобилиятли ёшларимиз қанча. “Илмий-тадқиқот
яратиш йўллари” фани ана шу масалаларга хизмат қилади, ёшларга илм
билан шуғулланиш, диссертация ёзиш йўлларини ўргатади: мавзу танлаш,
қай усулда материал йиғиш, илмий асарлар билан танишиш, ишни қандай
ёзиш, илмий мақолалар қандай услубда ёзилади-ю, газета мақолалари
қандай бўлади, лозим бўлса, илмий давраларда маъруза қилиш йўллари ва
илмий этика масалалари – ҳамма-ҳаммаси тўғрисида билим беради.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

21

Демак,

мумтоз мерос бўйича

мутахассис моделини тайёрлашда, классик араб,

форс ва туркий (эски ўзбек) тилларда ёзилган, республикамиз ва хорижий
мамлакатлардаги қўлёзма фондлари, шунингдек, давлат ҳамда хусусий архив-
ларда, қўлёзма китоблар каталогларида сақланаётган Қадимги ва Ўрта асрлар
ёдгорликларининг тарихий, манбашунослик, матншунослик ва соф филологик
таҳлилига аҳамият қаратган ҳолда, қадимги хитой, санскрит (ҳиндий), сўғд,
паҳлавий, қадимги мўғул ҳамда араб, форс ва эски ўзбек тилларида яратилган
мамлакатимиз тарихига оид ёзма ёдгорликларни тадқиқ этиш ва талабаларга
ўргатишни изчил амалга ошира боришдир. Аммо бу олийжаноб мақсад ва
дастурларни бажаришда, мумтоз филология кафедраси кенг қамровли ишларни
олиб боришда сустлик қилапти. Ўйланган кўп режалар қоғозда қолиб кетяпти.
Умуман мумтоз филологияни ривожлантириш, ўқитиладиган фанларга тегишли
масалаларни таҳлил қилиш жараёнида бу соҳада анча илгарилаб кетган Сант-
Петербург университетининг Шарқ филологияси йўналишидаги ишлар тажриба-
сини ўрганиб чиқиш фойдадан ҳоли бўлмас эди.

6. Таржима назарияси ва амалиёти йўналиши ҳам филологиядан ажралиб

чиққан, университетнинг нисбатан янги, аммо муҳим соҳаси ҳисобланади.
Ўзбекистонда шарқ тиллари бўйича кўп қиррали таржимонлар етиштириш
масаласи доимо долзарб муаммо бўлиб келган. 2001 йилда собиқ Тошкент
давлат шарқшунослик институтида фаолият бошлаган таржимашунослик
кафедраси бугунга келиб соҳа бўйича етакчи таълим бўғинига айланди.

Ҳозирда таржимашунослик бўйича тайёрланадиган мутахассислар бирон-

бир шарқ ва ғарб тиллари қатори замонавий таржмашуносликнинг деярли
ҳамма зарур фанларини ўқиб ўрганадилар. Аммо юқори малакали таржимон
мутахассисларни тайёрлашнинг бир қатор муаммоларини ҳал қилиш универси-
тет олдига қўйилган вазифаларнинг муҳим қисми ҳисобланади. Аввало, шарқ
тилларини биладиган ва таржимашунослик фанларидан дарс берадиган сало-
ҳиятли профессор-ўқитувчиларнинг етишмаслиги муаммоси кун тартибида
турибди. Юқорида айтилганидек, соҳа бўйича салоҳияти етарли ўқитувчи
бўлмас экан, малакали таржимонлар етиштириш ҳам орқага сурилаверади.

Бир тилдан бошқа бир тилга тржима қилишнинг барча муаммоли масала-

лари – бадиийлик ҳосил қилиш, муаллиф услубини қайта яратиш, аслиятдаги
миллий характер ва колоритни таржимада ишончли акс эттириш ва буларнинг
сўз муаммоси билан таржима соҳасида яратилган ҳар қандай ҳажмдаги назарий
ва амалий иш биринчи галда сўзни таҳлил қилиш билан чамбарчас боғлиқ ва
булар биринчи навбюатда дарс бераётган педагогнинг малакаси ва салоҳиятига
бевосита алоқадордир.

Шарқ таржимашунослигида юзага келган назарий ва амалий масалаларни

умумлаштириб, чуқур таҳлил қилиш ва унинг асосий принципларини аниқлаш
бўйича алоҳида илмий тадқиқот ишларини ҳам тўлиқ йўлга қўйиш вақти келди.

Шу ўринда яна бир муҳим масалага эътиборни қаратмоқ керак. Бугунги

кунда таржиманинг энг нозик ва мураккаб тури саналган синхрон таржима


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

22

сирларини талабаларга, бўлғуси таржимонларга ўргатиш ҳам долзарб вазифага
айланди. Замон талабларидан келиб чиқиб, шарқшуносликдаги синхрон таржи-
ма соҳасига эътибор бериш, малакали таржимонлар тайёрлаш ишига ёндошиш-
ни тубдан қайта кўриб керак бўлади. Зеро, бугунги кунда Ўзбекистоннинг дунё
мамлакатлари орасида нуфузи юксалиб, халқаро муносабатлар кенгайиб
бораётгани юқори савияли синхрон таржима мутахассисларига талаб, эҳтиёж
янада орттирмоқда. Бу эса, ўз навбатида, таржимонлар етиштирувчи барча олий
таълим муассасалари, хусусан, шарқшунос таржимон мутахассислар етиштирувчи
таълим муассасаси зиммасига катта масъулият юклайди. Глобаллашган постиндус-
триал дунёда халқаро анжуманлар ва тадбирларнинг турлари кўпайиб бораётгани
боис, ушбу анжуманларда қатнашаётган таржимонларнинг тилларни яхши били-
шига қарамай, профессионал синхрон таржима, жумладан шарқ тилларидан ўзбек
тилига ва ўзбек тилидан шарқ тилларига синхрон таржимага жуда катта эҳтиёж
сезилмоқда. Афсуски, бу соҳада жиддий оқсаш мавжуд ва бу масала биринчи
навбатда, бўлғуси синхрон таржимоннинг тили ўрганилаётган мамлакатда амалиёт-
ни ўтиши билан бевосита боғлиқ масаладир.

Маълумки, синхрон таржима фақат эшитиш орқали гапириш кўникмаларини

шакллантириш билан чегараланмайди. Бунинг негизида таржимоннинг нафақат
аслият ва таржима тилини аъло даражада билиш, балки бир пайтнинг ўзида икки
тилда

оний фикрлай олиш

ва тайёргарликсиз сўзлай олиш қолиятига эга бўлиш,

таржима жараёнида керак бўлган барча қоидаларга амал қилиш талаби ҳам ётади.
Демак, таржимонлик касбини танлаган талабарда синхрон таржима амалиётини ва
назариясини вужудга келиши, ривожланиши, уни амалга ошириш тизими,
синхрон таржима стратегиялари ҳамда уларнинг афзаллик ва камчиликлари,
синхрон таржимонга қўйиладиган талаблар, таржимонларни тайёрлаш борасидаги
амалий масалалар билан таништириш ҳамда соҳавий атамашунослик, асосий
ўрганилаётган шарқ тилидан грамматика ва стилист малакасини эгаллаш билан
боғлиқ чуқур билим ва кўрикмаларни шакллантириш зарур.

Синхрон ва кетма-кет таржима қонуниятлари ва принциплари барча тиллар

учун муштарак эканлиги ҳисобга олинса, бу соҳа бўйича икки тамонлама
луғатларни яратиш ҳам ўта муҳимдир.

Умуман шарқ тиллари билан боғлиқ таржимонларни етиштириш олдида яна

қатор муҳим вазифалар турибди. Ҳозирга қадар жаҳон адабиётидан она тилмизга
таржима қилинган аксарият асарлар восита тиллар орқали амалга оширилган
бўлиб, бу ҳол бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Ёш таржимонларимиз аслият
тилини яхши билсаларда, кўп ҳолларда уларда бадиий маҳорат ва таржимонлик
тажрибаси етишмаяпти. Худди шундай ҳолатни ўзбек адабиёти намуналарини
бошқа тилларга таржима қилиш соҳасида ҳам кузатиш мумкин.

Ўтган 9 йиллик тажриба бакалавриат йўналиши ва магистратура мутахас-

сислигида таржимашуносликка оид айрим ихтисослик фанлари бор-йўғи 1-2
семестр ўқитилгани туфайли фанлар сони кўпайиб кетганлиги ва оптимал-
лаштирилмаганини кўрсатади. Бундан ташқари, талаба ва магистрантларга


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

23

берилган таълим, асосан, назария билан чекланиб қолинаётганлиги, амалиёт
билан омухта этилмаганлиги битирувчиларнинг касбий тайёргарлигига
салбий таъсир этаётганлигини кўрсатади. Кафедра профессор-ўқитувчилари
ўз имкониятлари доирасида, устоз-шогирд анъанасига амал қилган ҳолда
талабаларни ёзма таржима сирларини ўргатишга ҳаракат қилган бўлсалар-
да, талабаларда синхрон ва кетма-кет таржима кўникмалари яхши шакллан-
май қолгани сир эмас. Чунки, оғзаки таржиманинг ушбу муҳим турига
талабаларни ўргатиш учун зарур моддий-техника базаси (синхрон таржима
кабиналари билан жиҳозланган махсус аудиториялар) ҳам яратилмаган.

Яна бир муаммо: кафедранинг доимий ҳамкор ташкилотлар: Ўзбекистон

Ёзувчилар Уюшмаси, “Жаҳон адабиёти” ва “Шарқ юлдузи” журналлари,
ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти билан шартномага
асосланган доимий ижодий ҳамкорлиги ушбу ташкилотларнинг лоқайдлик-
лари туфайли амалиётга тўлиқ татбиқ этилмаяпти.

Университетнинг ҳозирги пайтдаги салоҳияти шарқ мамлакатларида юз

бераётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий, лингвистик, адабий
жараёнлар ҳамда уларнинг замонавий цивилизацияга таъсири, Осиёдаги
йирик давлатлар ва уларнинг Ўзбекистон билан миллий манфаатлари туташ-
ган нуқтани белгилаш масалаларини талабаларга чуқур ўргатиш ва комплекс
илмий таҳлил қилиш имкониятларини яратишга қодирдир.

Шу нуқтаи назардан ҳозирги кунда шарқ мамлакатларига йўналтирилган

қуйидаги янги йўналишларда мутахассис-кадрларни тайёрлаш масаласини
Қарорда белгиланиши айни муддаодир, жумладан:

-

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (шарқ

минтақалари ва фаолият турлари бўйича)

-

Туризм (шарқ ва ғарб тиллари билан фаолият йўналишлари бўйича)

-

Журналистика (шарқ ва ғарб тиллари билан халқаро журналистика)

Шу билан бирга, университет таркибидаги иккала илмий-тадқиқот марказлари

қошида Қарордаги вазифаларни тўлақонли ва мақсадли ижро этиш йўлида бир
қатор ўқув-тажриба лабораториялари ва йўналишларини ташкил этиш кўзланган
натижаларга эришишга олиб келган бўлар эди. Жумладан:

Филология

йўналишида:

-

Маҳмуд Замаҳшарий илмий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш йўналиши;

-

Шарқ тилшунослиги, тилларни типологик ўрганиш лабораторияси;

-

Шарқ тилларининг экспериментал фонетикаси лабораторияси;

-

Маданиятлараро мулоқот лабораторияси;

-

Синхрон таржима амалиёти лабораторияси;

Тарихшунослик ва фалсафа

йўналишида:

-

Буюк ипак йўли мамлакатлари тарихи, маданияти ва фалсафасини

ўрганиш илмий-тадқиқот йўналиши;

-

Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари тарихи ва ижтимоий-сиёсий

тараққиётида Ўзбекистоннинг ўрнини ўрганиш илмий-тадқиқот йўналиши;


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

24

-

Шарқ мамлакатлари ижтимоий-сиёсий фикр, умумий ривожланиш

жараёнларини ўрганиш илмий-тадқиқот йўналиши.

-

Шарқ мамлакатлари ижтимоий-сиёсий, маданий, тарихий, фалсафий

атамашунослиги лабораторияси;

-

Шарқ тиллари, эски ўзбек тилидаги қадимий даврлардан то ХХ

асрнинг биринчи чорагигача ёзиб қолдирилган адабиёти, тарихий, геогра-
фик, маданий, илмий ёдгорликлар, сарой ва девон ёзишмачилик ҳужжатлари
каби манбаларни ўрганиш, таржима ва чоп этиш лабораторияси;

Иқтисодиёт, мумтоз филология, таржимашунослик

йўналишларига

оид махсус курслар ҳақидаги таклифлар юқорида берилди.

* * *

Маълумки, қадимий Шарқ қўлёзмалари ва шарқ тилларидаги тарихий ҳуж-

жатларни сақлаш, тизимлаштириш, Ўзбекистонда сақланаётган ноёб қўлёзма-
ларнинг электрон базасини яратиш ва юритиш, ёзма ёдгорликларни чуқур
тизимли ўрганиш ва ўргатиш, уларнинг илмий, тугал тавсифларини амалга
ошириш, илмий шарҳланган таржималарни тайёрлаш каби вазифаларни бажара
оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш, жумладан, манбашунослик ҳамда
матншунослик бўйича кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш ҳақиқатан ҳам
кечиктириб бўлмас ўта долзарб вазифалардан ҳисобланади.

2014 йил 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Ўрта асрлар

Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий
цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференция
ўтмиш аждодларимиздан қолган улкан маданий-илмий мероснинг оламшумул
аҳамияти, уни ўрганиш масалаларини ўртага қўйиш билан бирга, мамлакати-
мизда шарқшунослик илмини кадрлар тизимини тайёрлаш масаласини янги
сифат босқичига олиб чиқиш йўлидаги улкан ташаббус бўлди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги

ПҚ-2995 Қарорида ТДШИ ҳамда Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний
номидаги Шарқшунослик институти илмий жамоаси ва институт профессор-
ўқитувчилари ҳамда талабалари фаолиятини уйғунлаштириш, илм-фан ва
таълим интеграциясини кучайтириш, қўлёзмаларни чуқур ўрганиб халқимиз-
нинг буюк меросини жаҳонга танитадиган ёш тадқиқотчилар, манбашунос-
ларни тарбиялаш энг долзарб вазифа сифатида белгиланди. Шу муносабат
билан янги университетнинг илмий-тадқиқот ишларига қобилиятли, илмий
салоҳиятли ёшларни жалб этишни рағбатлантирувчи моддий ва маънавий
механизмларни ишлаб чиқиш ҳамда амалда самарали татбиқ этиш воситасида
шарқшунос кадрларни ёшартириш муаммосини ҳал этишга етарлича саъй-
ҳаракатлар йўналтирилаётганлигини ҳам зикр этиб ўтиш даркор. Аммо ноёб
меросимизни кенг қамровли ўрганиш, тарғиб қилишда анча кечикдик.

Бунинг учун Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшу-

нослик институти ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети ўз
салоҳиятини тўлақонли намоён этиши, жаҳон илм-фанига улкан ҳисса қўшган


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

25

юзлаб мутафаккир боболаримиз қолдирган ноёб илмий меросни аниқ ва кели-
шилган режалар асосида изчил ҳамкорликда тадқиқ этишлари, улар асосида
талабаларимиз ва бугунги ҳаётимиз учун зарур хулосалар, амалий таклиф-
тавсиялар беришлари керак бўлади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Фанлар Академияси қошидаги Шарқшунослик

институти ва Тошкент давлат шарқшунослик университети олимлари ва
профессор-ўқитувчилари томонидан ҳамкорликда қуйидаги йўналишларда
кечиктириб бўлмайдиган тадқиқот ишларини амалга оширишнинг вақти келди:

- Шарқ қўлёзмаларини илмий асосда тавсиф қилиш

йўналишида Академия

шарқшунослик институтида сақланаётган ЮНЕСКО ташкилоти “Маданий мерос”
рўйхатига киритилган 26000 жилддан зиёд қўлёзма хазиналари, 39000 дан ортиқ
тошбосма китоблар, Шарқ тилларида ёзилган бир неча минг тарихий ҳужжатлар-
нинг электрон каталоги ҳамда электрон нусхаларини яратишни жонлантириш,
мазкур манбаларни режали тарзда етук олимлар, ёш мутахассислар ва магистрант-
лар томонидан илмий асосда тавсиф ва тадқиқ ишларини изчил кенгайтириш;

- Шарқ тилларидаги манбаларни илмий изоҳли таржима қилиш ва аслиятда

нашр этиш

йўналишида: Шарқдаги икки маданий юксалиш даврида яратилган

тарихий ва илмий асарларни табдил ва изоҳли таржима шаклларида нашр
қилишни жадаллаштириш, бу йўналишда магистрлик, докторлик диссертация-
ларини тайёрлаш; маънавий меросимизнинг ажралмас қисми бўлган эпиграфик
ёдгорликларни аниқлаш, тадқиқ этиш ва нашр этиш;

- Шарқ фалсафасини манбалар асосида ўрганиш

йўналишида: Шарқ

фалсафасининг шаклланиши ва ривожланишига улкан ҳисса қўшган Фаробий,
Киндий, Розий, Хоразмий, Ибн Сино, Ибн Рушд, Насриддин Тусий, Тафтазо-
ний, Бедил ва бошқа кўплаб аждодларимизнинг асарларининг табдил, тавсиф
ва таржима қилиш ишларини охирига етказиш бўйича чораларни кўриш;

- Шарқ мумтоз адабиёти ёдгорликларини тадқиқ ва нашр этиш

йўна-

лишида: қўлёзма ва тошбосмалар асосида ўзбек ва форс тилида ёзилган XV-
XVIII асрлар тазкиралари, девонлари; турли даврларда ёзилган араб тилидаги
насрий ва назмий асарларни тадқиқ ва таржима қилиш; бу фаолиятда ҳам
бакалаврлик ва мигистрлик, докторлик диссертациялари ишлари тайёрлаш
ишларини қайта кўриб чиқиш ва тизимли жадаллаштириш;

- Шарқ халқлари фани ва маданияти тарихини ўрганиш йўналишида олимлар

томонидан олиб борилган фаолиятни янада кенгайтирган ҳолда ҳали илмий муо-
малага киритилмаган илмий асарларни тадқиқ ва нашр этиш орқали тарихшунослик
бўйича ҳам китоблар, ўқув қўлланмалар яратиш; маданият тарихининг хаттотлик,
китобот иши, саҳҳофлик ва китобларни безаш, палеография масалалари каби
жабҳаларда изланишларни аниқ режалар асосида олиб бориш;

- Тарихий ҳужжатлар тадқиқи йўналишида қўлёзмалар фондида сақланаётган

5000 га яқин тарихий ҳужжатларни илмий тадқиқ этишни кескин кенгайтириш
чораларини кўриш, Марказий Осиё сиёсий-ижтимоий тарихини объектив ёритиш
масаласи муҳим бўлиши билан бир қаторда, мазкур йўналишда архившунослик,


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

26

ҳужжатшунослик, дипломатика, кодикология, палеография йилномалар, эсдалик-
лар, ёзишмалар, таржимаи ҳоллар, ахлоқий-дидактик характердаги рисолалар бўйи-
ча ўқув қўлланмаларини махсус луғатларини яратишдир.

Шу ўринда муҳим бир муаммони тан олишга тўғри келади. Нафақат

Ўзбекистонимизда, балки бутун Марказий Осиё мамлакатларига кирадиган:
Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистонда кўп баҳсларга сабаб
бўлаётган ва бу мамлакатлар тарихи ва маданиятига тегишли бўлган қадимдан
то ХХ асрнинг биринчи чорагигача мансуб бўлган минглаб манбаларни
ўрганиш ва нашр этиш масалалари ҳамон ўта қониқарсиздир. Албатта, бу
масалада энг муҳим, шу даврларга тегишли қўлёзма, тошбосма асарларни
ўрганиш ва муомалага киритишни уддалай оладиган, мумтоз туркий (ўзбек),
форс, араб ва инглиз тилларини мукаммал биладиган, махсус тайёргарликка эга
бўлган манбашунос, матншунос мутахассисларнинг тобора камёб бўлиб бо-
раётганлиги масаланинг энг оғриқли нуқтасидир.

Энг афсусланарлиси – бу ўта муҳим масалаларда юқорида зикр этилган

шарқшунослик илмий марказларида расмиятчиликдан ўта олмаётганликлари,
бағрикенглик етишмаётганлиги туфайли ўзаро илмий-амалий ҳамкорлик ярим-
ёрти бўлиб қолмоқда.

Иккимингинчи йилларнинг бошларида академик Бўрибой Аҳмедов

томонидан бу масала жиддий қўйилганлигини эслайман. У киши ўз нутқида
Марказий Осиёга тегишли манбаларни нафақат илмий муомалага киритиш,
уларни ҳар тамонлама оммалаштиришни нафақат илмий зарурат, балки халқ-
ларимизнинг ижтимоий-сиёсий онгини юксалтиришнинг беназир омили ҳақида
гапирган эдилар. Ва у киши қуйидаги мазмундаги йирик илмий лойиҳани
ТошДШИ профессор-ўқитувчилари, магистрантлари ва аспирантлари билан
биргаликда бажарилишини таклиф қилган эдилар. Булар қуйидагилар эди:

-

IX аср ва XIII асрлар бошларида Марказий Осиё халқлари тарихига оид

қўлёзма манбалари;

-

XIII-XV асрларда Марказий Осиё халқлари тарихига оид қўлёзма

манбалари;

-

XVI-XVIII асрларда Марказий Осиё халқлари тарихига оид қўлёзма

манбалари;

-

XIX-XX асрларда Марказий Осиё халқлари тарихи, маданияти ва

фалсафасига оид қўлёзма манбалари.

Шундан кейин бу олим ўзининг “Ўзбекистон халқлари тарихи масала-

лари” (Қадимги ва Ўрта асрлар) талабалар учун жуда муҳим бўлган
қўлланма китобини ёзган эди. Бу китобда айнан олимнинг ўзи ўртага
ташлаган жуда кўп масалаларни ёритиш ва ойдинлик киритишга дахлдор
бўлган 100 дан ортиқ хитой, қадимги туркий, араб, форс, ҳинд, эски ўзбек
тилига мансуб қўлёзма асарлар, уларнинг муаллифлари, нусхалари, энг
муҳими, қисқароқ бўлсада бу манбаларнинг тарихий-маданий қиммати,
мазмун моҳияти ҳақида чуқур ва қимматли илмий маълумот ва хулосалар
беради, қўлёзма асарларнинг саҳифаларидан ўнлаб намуналар келтиради.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

27

Афсуски, олимнинг бу бошлаган ташаббусини фанлар Академияси Беру-

ний номидаги шарқшунослик институтида комплекс тарзда изчил давом
эттирмаяпти.

Умуман мазкур институт раҳбарияти ва илмий ходимларида нима учун

Б.Аҳмедов, У.Каримов, А.Ўринбоев, М.Баратов, М.Хайруллаев, А.Ирисов,
К.Муниров, А.К.Арендс, С.Азимжонова, И.Булгаков каби буюк олимлари-
мизнинг ноёб меросимизни ўрганиш, таржима қилиш ва чоп этиш бораси-
даги улкан, фундаментал, жаҳоний масштабли илмий фаолиятларидаги
фидоийликларининг давоми талаб даражасида кўринмаяпти.

Оламни билиш, инсоннинг қадр-қиммати, ахлоқ, санъат ва қадриятлар,

ижтимоий бағрикенглик, анъанавийлик ва замонавийлик ўртасидаги ворислик
муносабатлари каби муаммолар билан боғлиқ масалалар шарқ илмида ўзига
хос талқин этилиши кўпчиликка маълум. Қадим даврлардан бошлаб олам,
унинг яратилиш сир-синоатлари ва унда инсоннинг тутган ўрни каби ўлмас
мавзулар ҳам ватандош мутафаккирларимиз қарашларида ўзига хос шарқона
ечим топиб келган. Ватанимиз ва жаҳоннинг кўп мамлакатлари қўлёзма
фондларида сақланаётган, аммо тадқиқотга тортилмаган минглаб ноёб
манбалар ҳам бунга гувоҳдир. Бу манбаларни ўрганишни орқага суришга ва
Ватанимиз нуфузининг энг ноёб меросига бефарқ бўлишга ҳаққимиз йўқ!

Хулоса қилиб айтганда, Тошкент давлат шарқшунослик университети,

дарҳақиқат, ҳозирги кунда кўп тармоқли таълим ва фан муассасасига айланган
соҳадир. Баъзан университетимизни “Шарқшунослик билимлари маскани” деб
ҳам номлашади. Бу тўғри. Чунки, шарқшунослик ўта юқори даражадаги
комплекс характерга эга бўлган фанлар жумласига киради. Қарийб ҳар бир
шарқшуносни “бир оз энциклопедист” ҳам дейиш мумкин. Бу ҳол – соҳа
объектининг ўзига хослиги билан изоҳланади, албатта.

Бу таълим масканининг университет мақомини олиши юқорида таъкидлан-

ганидек, Шарқ мамлакатлари билан ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларимизни
янада жадаллашуви, шунингдек, бозор иқтисодиёти шароитида шарқшунос
кадрларга бўлган талабни янада ошиб боришига, таълим жараёни кўламини
кенгайтириш, уни амалиёт билан узвий боғлаш,пухта ўйланган янги йўналиш
ва мутахассисликлар очиш, таълим тизимига ривожланган замонавий таълим
тажрибаларини янада кенг, интенсив жорий этишга ва рейтинги юқори бўлган
хорижий олий таълим муассасалари билан алоқаларни ривожлантиришга катта
шароит яратади, замонавий шарқшунослик фанлари олдида турган долзарб
назарий ва амалий масалаларни, Шарқ ва Ғарб илмий тафаккури, ўзаро
муносабатлари, ҳамда шарқшуносликнинг бошқа соҳалари бўйича муаммо
ва вазифаларини ечишга қодир, чуқур илмий-тадқиқот олиб бора оладиган,
аналитик хулосалар берадиган

янги авлод

шарқшунос-мутахассислар етиш-

тириш имкониятлари кескин кенгайишига самарали йўл очади.