Репродуктив ёшдаги 300 та аёлларни жинсий йўл билан юқадиган касалликларга ва инсон папиллома вирусига полимераза занжирли реакцияси билан аниқлашда текширилди. 300 аёлдан 61тасида ўтказилган тахлил натижаларига кўра, инсон папиллома вируси ижобий бўлган, шундан 24 нафар аёлларда бошқа турдаги жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар хам аниқланди. 159 беморда кольпоскопик текширувда бачадон бўйнининг кўп қаватли ясси эпителиясида турли хилдаги шикастланишлар аниқланди. Бачадон бўйин кўп қаватли ясси эпителияси дисплазияси аниқланган беморларда биопсия, коагуляция ва конизация ўтказилди.